Суд. Ишбилармон улса, менга нима дейсан?

Анвар Шукуров
      Гузорлик уч тадбиркор ака-ука такдирида Одил Судловнинг мамлакатдаги ишбилармонларга булган муносабатини тахлил килишда давом этамиз.
Эсингизда булса, адвокат Малика Косимова мол-мулкидан ажраган уч ака-ука – Коржов Файзиев, Нормамат Мирзаев, рахматлик Туйчи Мирзаевларнинг Гузор тумани марказида жойлашган «Гузор ипак йули» савдо мажмуаси, Коржов Файзиевнинг угли Файзиев Владимирнинг учта КамАЗ автомашинаси дастлабки тергов давомида жиноий йул билан топилиб ошкоралаштирилганлиги исботланмаганлиги, суд эса УзЖПК талабларидан четга чикиб, тергов давомида куйилган айбловни, янада огирлаштириб, савдо мажмуаси хамда уч дона КамАЗни нотугри мусодара килиб юборганлигини аввалги маколаларимизда айтгандик.
         Айблов хулосасига кура Ахмадшо Шоевнинг гиёхвандлик моддаларини сотиш эвазига жиноий йул билан орттирган даромади ва мусодара этилган мулки хам хозирги эркин бозор бахосида 450 миллион сумни коралайди. Бу мулкларнинг давлат ихтиёрига мусодара килинишига хеч ким каршилик билдираётгани йук. Гузорлик омадсиз куёв – А. Шоев гиёхвандлик моддасини сотишга аралашган булиши хам мумкин. Аммо, унинг килган бу ишини унинг гузорлик кариндошлари билмаганлар.
        Бирок, гузорлик ака-укаларнинг умр буйи топган мол-мулки тикилган, даромад ола бошласам, карилик гаштини сураман деган уйда курган кичкина бозор комплекси, конунни суд томонидан нотугри куллаш туфайли мусодара булиб кетди.
        Яъни, судья дастлабки тергов хулосасига кура суд томонидан мулкдорларга кайтариб берилиши лозим деб топган мулкни судья малакасизлиги, тажрибасизлиги, балким иродасизлиги туфайли мусодара килиб юборди.
         Окибатда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар Харакати УзЛиДеп партия Гузор тумани Раиси, мавзуимиз буйича мулкдор Туйчи Мирзаев, узининг энг кимматбахо туловини– хаётини берди. У бевакт вафот этди. Иккинчи мулкдор Нормамат Мирзаев фалаж булиб тушакка ётиб колди. Катта ака Коржов Файзиев ёши етмишга етганда яна КамАЗ рулига кайтди. Бозор эса етти йилдан буён каровсиз колиб кетди.
         Гапимизни далил билан кувватлаб, Айблов хулосаси 28 – бети охирги, 29-бетда давом эттирилган хатбошисини айнан келтирамиз:
«Шоев Ахматшо Мамадшоевич жиноий харакатларини давом эттириб, жиноий уюшманинг гиевандлик воситалари ноконуний муомаласи билан шугулланишдан тушган даромадларни ошкорлаштириш максадида: 2006 йилда «Нексия» русумли 18 АI  534 давлат ракамли насини 11.000.000 сумга, 2006 йилда «КамАЗ-54112» русумли 18 АО 596 давлат ракамли автомашинани 8.000 АКШ долларига, 2003 йилда «ОДАЗ 9372» русумли, 18В 563 давлат ракамли ярим тиркамани 8.000 АКШ долларига, 2006 йилда КамАЗ 5102 русумли 18 АР 129 давлат ракамли автомашинани 8.000 АКШ долларига, 2006 йилда КамАЗ 5410-русумли 18 АО 508 давлат ракамли автомашинани 10.000 АКШ долларига, 2003 йилда «Граф Адамс» русумли 10А 526 давлат ракамли тиркамани 40.000 АКШ долларига, сотиб олинган мулкнинг хакикий эгалиги хукукини ва унинг кимга карашли эканлигини яшириш ва сир тутиш максадида Гузар тумани Охунбобоев кучаси 15 уйда жойлашган «Гузар ипак йули» савдо мажмуаси номига расмийлаштириб куйган».
Айблов хулосасига кура А.Шоев томонидан  ошкорлаштирилган мол-мулкларни куйидагилар:
1). 2006 йилда олинган «Нексия» русумли 18 АI  534 давлат ракамли автомашина (бахоси 11.000.000 сум);
2). 2006 йилда олинган «КамАЗ-54112» русумли 18 АО 596 давлат ракамли автомашина (бахоси 8.000 АКШ доллари);
3). 2003 йилда олинган «ОДАЗ 9372» русумли, 18В 563 давлат ракамли ярим тиркамани (бахоси 8.000 АКШ доллари);
4). 2006 йилда олинган КамАЗ 5102 русумли 18 АР 129 давлат ракамли автомашина
(бахоси 8.000 АКШ доллари);
5). 2006 йилда олинган КамАЗ 5410-русумли 18 АО 508 давлат ракамли автомашинани 10.000 АКШ долларига;
6). 2003 йилда олинган «Граф Адамс» русумли 10А 526 давлат ракамли тиркама (бахоси 40.000 АКШ доллари). Жами 74.000 АКШ доллари ва 11.000.000 сумлик мол-мулклар.            
Юкорида таъкидлаганимиз каби, омадсиз куёв Ахмадшо Шоевнинг давлат фойдасига мусодара этилаётган мол-мулки хозирги пайтда эркин бозор нархида тахминан 450.000.000 (турт юз эллик миллион) сумни ташкил килади.
      Яъни, бу мулклар А.Шоев томонидан героин ва опий сотиш оркали топилган даромад хисобига сотиб олиниб ошкоралаштирилганлиги хакида дастлабки тергов хулоса киляпти.
Россия Федерацияси фукароси, асли тожикистонлик Ахмадшо Шоевнинг узига тегишли, хозирги эркин бозор нархида 450 миллион сумга бахоланувчи мулкларини мусодара килиб юборилишига хеч ким эътироз билдирмаганлигини, гиёхвандлик билан шугулланганлиги тугрисидаги айбга хам кисман кушилиш мумкинлигини кайд этиб утиш жоиз.
Гузорлик уч ака-ука – Коржов Файзиев, Нормамат Мирзаев, рахматлик Туйчи Мирзаевларнинг Гузор тумани марказида жойлашган «Гузор ипак йули» савдо мажмуаси, Коржов Файзиевнинг угли Файзиев Владимирнинг учта КамАЗ автомашинаси дастлабки тергов давомида жиноий йул билан топилиб ошкоралаштирилганлиги исботланмаганлиги, суд эса УзЖПК талабларидан четга чикиб, тергов давомида куйилган айбловни, янада огирлаштириб, конунга хилоф равишда савдо мажмуаси хамда уч дона КамАЗни нотугри мусодара килиб юборганлигини аввалги маколаларимизда айтгандик.
 Адвокат Малика Косимованинг гузорлик ака-укаларнинг куёви Ахмадшо Шоев, унинг турмуш уртоги Марина Файзиева, Ахмадшо Шоевнинг кайногаси Владимир Файзиев номидан Олий Суд Раиси номига ёзган аризасига келган жавобни бир жумла билан ифодаласак, 
«ИШБИЛАРМОН УЛДИ? МЕНГА НИМА ДЕЙСАН?» деган маъно келиб чикади. Яъни биринчи инстанция судининг дастлабки терговдаги айбдан четга чикиб, айбловни огирлаштириб курганлиги хакида бирон мисра гап йук.
              Жавоб хати 2016 йил 16 май 13-1875-16 тартиб раками билан чиким килинган. Унга Олий Суд Раиси уринбосари Р.Обидов имзо чеккан.
              Учта аризага битта жавоб берилиб, унда шундай дейилади:
              «А.Шоевга оид жиноят иши юзасидан чикарилган суд карорларидан норози булиб, Узбекистон Республикаси Олий судига ёзган шикоятингиз куриб чикилди.
Шикоятингизда А.Шоевга амнистия актини куллаб, жазодан озод килиш, учта КамАЗ автомашиналарини ва «Гузор ипак йули» савдо мажмуасини унинг кариндошларига кайтариш хакида важлар келтириб, суд карорларига протест билдиришни сурагансиз.
Жиноят ишлари буйича Кашкадарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2009 йил 17 июлдаги ажрими билан узгаришсиз колдирилган, шу суднинг 2009 йил 26 майдаги хукмига кура, А.Шоев УзР ЖКнинг 273-моддаси 5-кисми, 246-моддаси 2 – кисми, 243-моддаси, 242-моддаси 1-кисми билан ЖКнинг 59-моддасига асосан 20 йилга озодликдан махрум килиш жазосига судланган.
А.Шоевнинг суд хукмида курсатилган жиноятни содир этганликдаги айби, узининг суддаги айбига кисман икрорлик билдириб берган курсатувидан ташкари, шу иш буйича судланган К.Жураев, Р.Хужаназаров, Р.Атабаев, гувохлар Н.Жураев, Б.Тураев, Б.Ачилов, А. Джалиловнинг суддаги курсатувлари, юзлаштириш, автомашиналарни куздан кечириш, тинтув, ашёвий далилларни олиш баённомалари, фотосуратлар хамда иш буйича тупланган бошка далиллар билан исботланган.
Суд, А.Шоевнинг харакатларини тугри квалификация килиб, конун доирасида жазо тайинлаган хамда автомашиналарни ва савдо мажмуасиин асосли равишда давлат эгалигига утказган.
Суд карорларини узгартириш ёки бекор килиш учун асослар мавжуд булмаганлиги сабабли шикоятингиз каноатлантирилмасдан колдирилди».
Жавобни укидим-у, калламга келган биринчи фикр, Раис уринбосари жанобларини бекор безовта килибмиз-да деган гаплар булди.
Тугри бундан икки-уч йил аввал, бунака ариза ёзиш ва Олий Суд Раисидан адолат талаб килиш, худди Камчик довонидан туннель курилиши мумкин деса, бош чайкагудек гап эди.
Аммо, туннель курилди!
Бу тадбиркор ва ишбилармонлар учун жуда мухим коммунакация тармоги булди. Мамлакатимиз охирги уч –турт йил ичида ички ва ташки сиёсатини жиддий равишда кичик бизнес ва тадбиркорликка, ахолининг фаол ишбилармонлигига йуналтирди (аввалрок назария шаклида эди, энди амалиётда курина бошлади, яъни ишбилармонларни кон какшатган погонлиларнинг лавозимидан четлатилиши, баъзида хибс этилиши назарда тутилмокда).
Бу билан Узбекистон дунёдаги уз мавкеини янада баланд кутаришга бел боглади. Биз хукукшунослар хам ишондик. Ишонмай хам буладими? Конунларимиз инсонпарварлиги, адолатлилиги буйича энг юкори иктисодий ривож топган мамлакатникидан кам эмас.
Аммо, конунларимиз ижроси танкид килишга арзимайди. Конунлар ижросини эса Мустакил Суд амалга оширади. Барча ривожланган мамлакатларда шундай.
Суд узини Вазирлар Махкамасининг бир булими деб хисоблайдиган, конун турганда турли-туман баённомалар-у, дунёкарашларни устун куйиб Хукмлар чикаралиган Совет психологиясидан воз кечинг. Давр, Юртбошимиз талаби ШУ! 
 Хурматли Судья жаноблари!!!
Биз тадбиркорлар Сизнинг маошингиз катта булишига, мавкеингиз баланд булишига, давраларнинг турида савлат тукиб утиришингизга карши эмасмиз.
Сиздан сураладиган, талаб килинадиган битта нарса Давлатнинг тадбиркор ва ишбилармонларга нисбатан юргизаётган адолатли сиёсатидан хабардор булинг!
Сиз уз касамингизга содик булиб, холис, виждонли, объектив, факат конунга мувофик ишланг. Энг мухими АДОЛАТЛИ булинг!
Ахмадшо Шоевнинг айби узбек тилида тузилган айбга икрорлик баённомаларга асосланди.  У эса узбек тилини билмайди. Бунака айбга икрорлик тоталитар СССРнинг услуби!!!
А.Шоев тергов давомида ужарлиги учун камокнинг икки йилини турмада утказди. 450 миллион сумлик узининг мол-мулки давлат фойдасига утди. Кайнотаси, кайногаларининг хам мулклари мусодара булди. Саккиз йилдан буён камокда утириб, чет эл фукароси булишига карамай бирон марта амнистия килинмади.
Дастлабки терговда ошкоралаштирилмаган деб топилган хотини кариндошлари мулки судьянинг хатоси туфайли мусодара булиб кетди. Етти йилдан буён 150 та кулбола дукон ишлаб турганида камида 450 та ишчи урни яратилар, бюджет ва ишбилармонларга 2,5 миллиард сумлик даромад келган буларкан.
Узр-ку, безовта килган булсак, Жаноб Олий суд Раиси Уринбосари шу адолатданми?