Уч

Анвар Шукуров
           Уч. Уч. Уч. Сен тубанликдан ёругликка чик. Буям хали хеч нима. Ёругликда сен тепаларни курасан. Булар сенинг максадинг эмас. Сен кир-адирларни курасан. Улар хали хеч нарса. Сен токка караб уч. Ха, тоглар баланд. Учиб чиксанг у ерларда учиб юрган тенгдошларингни курасан. Хайрон булма, улар хам сендек бургут.
          Уч. Уч. Уч. Агар сен учолмасанг мен сенинг нодонлигингдан уяламан.
         «Учолмайман» дея нолима сен чумчук эмассан.
         «Булганим шу» - дея чинкирма сен хуроз эмассан.
          Сен бургутсан. Бургут юксак парвоз куши демак. 
           Аслида тоглар нима эмиш? Хакикий парвозчи учун бу юкори натижа эмас.
           Боболаринг доим тенгкурларидан баланд учишган. Аммо битта бобонг – Угузхон тоглар устидаги булутларданда баланд учиб, дунё икки кутбини тартибга солган.
          Уч. Уч. Уч. Агар учмасанг сендан рози эмасман.