Герман халклари ота ватани каерда?

Анвар Шукуров
        Гарбий Европалик тилшунослар юнон, рим, осиёликларга нисбатан фанлар билан жуда кеч шугуллана бошладилар. Айникса, хиндларнинг кадимги адабий санскрит тилида ёзилган ривоят ва афсоналари европа тилларига таржима килина бошланганидан сунг, европада санскрит тилига кизикиш кучайди.
          Тилшунослик сохасида ушбу иборани биринчи булиб фанга инглиз олими Томас Юнг 1813 йилда олиб кирди. 
          Дунё тилшунослиги маълумотларига кура, хозирги пайтда хиндевропа (инглизча Indo-European languages) тилида дунё ахолисининг 2,5 миллиарди сузлашади.
           Инглизлар бу тил гурухини хиндевропа деб атаган булса-да, немис олимлари бу иборани хиндгерман тили (indogermanische Sprachen) сифатида эълон килишди. Маънавий жихатдан олганда уларнинг бунга хакки хам бор. Чунки, европанинг ахолиси хисобланмиш инглизлар, шведлар, немислар ва бошка баъзи миллатлар узларининг келиб чикишларини герман кабилаларига боглашади. Европада гот тили деган атама бор. Эрамизнинг бошларида Готлар икки гурухга булинган. Остготлар – шаркий готлар ва Вестготлар Гарбий готлар.
            Европалик олимлар уртасида хиндевропа тиллари бундан 5000-6000 йил аввал Шаркий Европа, Олд Осиё, Осиё ва Европанинг кесишган дашт худудларида тугилган хиндевропа боботилидан таркалган деган назария мавжуд. Шунингдек олимлар уртасида хиндевропа тиллари тарихга «яма (чох) маданияти» номи билан кирган хозирги шаркий Украина ва жанубий Россия худудида яшаб бундан 4500 йил аввал Европа худудига кучиб борган кишилар оркали пайдо булган деган назария хам мавжуд.
                Римлик олимлар уз тилларининг юнон тили билан ухшаш ва фаркли томонларини урганганлар. Юлий Цезар Скалигер европа тилларини Худонинг номи уларда кандай аталиши оркали асосий тил гурухларини ажратган. Европа халклари тили келиб чикишига кадимги яхудий, лотин тили сабабчи булганлигини ёки олим кайси мамлакатдан булса уша халк тили устувор мавкега эгалигини исботлашга уринишлар булган.
             Хиндевропа тиллари асосчилари деб Маркус ван Боксхом (1647) ва Уильям Уоттон (1713) тан олинади, улар юнон, славян, герман, роман тилларидаги узаро кардошлик мавжудлиги хакидаги гояни илгари сурганлар.
               XVIII аср охири — XIX аср бошида европада тилшуносликда тарихий таккослаш йуналиши жуда тезлик билан ривожлана бошлади. Хиндистоннинг кадимги мукаддас тили санскрит европада маълум килиниши муносабати билан тилшуносликда хиндевропа тиллари гурухи деган атама табиий хол сифатида карала бошланди. Инглиз олими Уильям Жонс санскрит, лотин, юнон, гот тилларида грамматик таркиб ва феъл узакларидаги ухшашликлар нихоятда куплигини, бу эса оддий узлаштириш оркали бир-бирига утмаганлигини баён килди. Унинг ишини давом эттириб, уни ривожлантирган  Ф. Фон Шлегель санскрит, форс, юнон, немис тилларини узаро солиштириб «Хиндларнинг тили ва донолиги хакида» (1808) номли асарида  тилшуносликка «киёсий грамматика» атамасини киритди хамда киёсий грамматикада феъл узакларини синчковлик билан урганиш баробарида улардаги суз шакллари тузилиши хам мухим эканлигини таъкидлади.
              Европада санскрит тилини грамматик киёслашни Франц Бопп 1816 йилда амалга оширади. Боппдан мустакил равишда Расмус Раск герман тилларининг юнон, лотин, болтик ва славян тиллари билан кардошлигини 1814 йилда ёзган, 1818 йилда эълон килган «Кадимги шимол ёзуви хакида изланишлар» (Unders;gelse om det gamle Nordiske) асарида исботлаб беради.
               XX асрга келиб хиндевропа тилшунослиги маркази Францияга кучди, кейинчалик шарк томон силжиди ва унинг амал килиш худуди кенгая борди. Энди бу тиллар таркибига санскрит, юнон, лотин, герман тилларидан ташкари келт, болтик, славян тиллари, албан ва арман тиллари, картвель, 20-асрда эса хетт-лувий ва тохар тиллари хисобига кенгайди, бу тушунча хозир хам маромига етказилгани йук, бу сохада урганиш ва изланишлар давом этмокда.
         Тилшунослик сохасидаги яна бир узгариш даниялик олим Холгер Педерсеннинг тадкикотлари билан боглик. У 1903 йилда тилшуносликда тарихий таккослаш услуби оркали Ностратик назария атамасини киритди. Ностратика сузи лотинчадан олинган булиб nostr;s «бизники», «бизнинг доирага тегишли» маъноларини беради.
            Бу катта тил гурухи таркибига олтой, картвель, дравид, хиндевропа, урол, афроосиё, эскимос-алеутлар тиллари киритилади. Ностратикада товуш ва сузлар ясашдаги ухшашликлар эътиборга олинади.
             Рус олими В.М.Иллич-Свитич томонидан 1960 йилларда Хинд-европа тилларининг янада кадимийрок кариндошлик алокалари хакидаги назария илгари сурилади. Унга кура, Хинд-европа тилларининг «ностратик» деб аталувчи ва сом-хом (афроосиё), урал, олтой, дравид ва картвел сингари йирик тил оилаларини камраб олувчи улкан оила билан кариндошлик алокалари бир катор фонетик ва кисман морфологик мослик (ухшашлик)лар билан исботланган.
             В.М.Иллич-Свитич алохида тарзда киёсий лугат тузиб унда 800 та сузни юкорида санаб утилган тиллардаги ухшашликларни аниклаган. Мисол учун:
kali (n) олтой тилида уканинг хотини; kalu – урол тилида амаки хотини ; kal – дравид тилида амакининг хотини; glou – хиндгерман тилида аканинг хотини; Kal - картвель тилида аёл; kl(l) – семит-хамит тилида келин; Келин - узбек тилида ука, угил, жияннинг хотинига нисбатан айтилади.
Узбек тилида келин сузи этимологияси «кел» ва «ин» сузлари кушиливудан ташкил топиб «Кел Уй» га маъносини беради.
В.М. Иллич-Свитич туркий тиллардаги оёк сузининг ёзилиши ва жаранглашини келтиради Масалан оёк сузи узбек тилида – пут; тува тилида – бут; хакас тилида – пут; киргиз тилида– бут; на башкирд тилида – бот; кумык тилида – буд.
Аммо, инглиз тилидаям оёк сузи деярли туркий «фут»-ку! Хиндгерман тиллари назарияси хам ностратик назария хам гох тан олиниб, гох каттик танкидга учраётганининг сабаби туркий (узбек) тилшуносларининг бу ишга аралашмаётганлиги эмасмикан?
Хиндевропа тиллари хакидаги масала маромига етай деб турганда кадимги Месопатамиядан Шумер маданияти очилиб колди. Топилган ёдгорликлар, миххатда ёзилган кутубхона Осиё ва Европа учун энг кадимги маданият учоги эканлиги маълум булиб колди.
Уларнинг ёзувларини баъзи олимлар тушунмаганидан руник (номаълум) ёзувга чикаришди. Аммо, инглиз олими Хенри Раулсон (Henry Creswicke Rawlinson 11.04.1810— 5.03.1895) миххатлардаги ёзув туркий тилга тегишли эканлигини аниклайди. Бу факт эса хиндгерман тиллари назарияси тарафдорларини жиддий ташвишга солади.
Вакти-вакти билан туркий халкларнинг, туркий тилнинг европа тилларидаги таъсири кулами хакидаги гоя тарафдорлари купая боради. Шулардан бири хакида кискача тухталсак.
Туркистон Россия империяси мустамлакасига айлангач, Туркистон генерал губернатори этиб тайинланган немис миллатига мансуб фон Кауфман 1873 йилда астрономик тадкикотларни олиб бориш максадида обсерватория куриш учун бир неча миллатдошларини ишга таклиф этади. Булажак обсерваториянинг биринчи астрономлари К.В.Шарнгорст ва А.Р.Бонсдорфлар эдилар.
         Бонсдорф обсерватория учун керакли жихозларни олиб келиш учун Гамбургга кайтиб кетади ва 1874 йилда Тошкентга кайтиб келади. У билан бирга Бавария  кироллиги фукароси Мюнхен университетини битирган Франц Ксавье фон Шварц (1847-1903) хам Тошкентга келади.
         Фон Шварцни Туркистонда юлдузлар илмидан кура, улканинг тарихи мафтун этади. Фон Шварц 1875-1890 йиллар давомида Туркистоннинг барча бурчакларида булади. Хива хони, Бухоро амири, Кукон хони ва уларнинг оила аъзоларини, оддий фукароларни  суратга олади.
     Улканинг тарихини урганади, турли ривоятлар, афсоналарни тинглайди. Ривоят ва афсоналардаги вокеаларнинг Гомернинг Иллиадасидаги, Инжилдаги вокеалар билан ухшашлигини кашф этади. 1890 йилда Германияга кайтиб кетиб, Мюнхенда уз тадкикотларини давом эттиради. Ун йил давомида европалик олимларнинг Туркистон хакидаги ёзиб колдирган кулёзмаларини урганади.
         Изланишлари хосиласи уларок 1900 йилда Фон Шварц катъий хулосага келади ва «Туркистон хиндгерман халкларининг бешиги» («Turkestan, die Wiege der indogermanischen Volker») номли асарини Фрайбург шахрида чоп эттиради.
          Мен ушбу китобни бир ватандошимизнинг кулида кургандим. Китобдаги суратларниям синчиклаб караганман. Аммо, китоб эски герман тилида ёзилгани боис унинг магзини чаколмаганмиз. Кейинчалик кимдир уни замонавий узбек тилига таржима килаётганмиш деб эшитдим. Агар шу гап рост булса, Худо хохласа унинг маъносидан бахраманд булармиз.
          Шу нарсани таъкидлаш жоизки европа тилшунослари хиндевропа тил гурухини ташкил килгандаям, ностратик назарияни ривожлантиргандаям маиший, маданий, кариндошлик, организм кисмлари каби сузларни солиштирадилар. Улар европа халклари келиб чикишига сабаб булган герман кабилалари Остгот ва Вестготдаги Гот сузи хакидаги масалани деярли кутармайдилар. Хар холда мен рус интернет маълумотларидан гот сузи этимологияси хакида жуяли фикр тополмадим.
          Умуман европа тилшунослигидаги хиндевропа тилларини киёслаш оркали яратилган киёсий грамматика хам, тилшуносликда тарихий таккослаш (ностратика) услубиям, улардан 800-900 йил олдин яратилган Махмуд Кошгарий бобомизнинг Девону-луготит турк услубидан заифлигини курсатади. Чунки, Девону-луготит туркда сузларнинг келиб чикиши, этимологияси асосий фактор хисобланиб, унинг бошка тилларга кириб кетганлигига ургу берилади.
            Камина хам уз изланишларимда бобом М.Кошгарий услубидан фойдаланиб тарихий фактлар билан бир каторда, тарихий сузлар, уларнинг келиб чикиши, олдин кандай шаклда булганлиги, кейинчалик шакллар узгариб кетганлиги оркали инсоният тарихини тиклашга уриниб кураман.
            Гапни Варвар сузидан бошласак. Чунки, узларини маданиятли кавм хисобловчи кадимги юнонлар ва римликлар узларидан шарк хамда шимолда яшовчи кушнилари – герман кабилалари,  кельтлар, скиф-сарматлар, фригияликлар, иллирияликлар, славянларни шундай атаганлар.
           Россиянинг википедия сайтида бу сузнинг келиб чикиши хакида шундай дейилади: Варварлар (кадимги юнонча ;;;;;;;;, barbaros — «юнонлардан узга», «хорижий») — сузларидан олинган.
           Козок тадкикотчиси Б.Карашин русча «дурак» сузининг этимологияси хакида мантикий мулохаза юритади. Унинг айтишича русча Дурак сузининг келиб чикишига туркий Турок сузи асос булган. Узлари кашф этган арава(АрЭва)ларда яшаб, подаси утлокма-утлок бокиш учун кучиб юриб, эркин хавода яшашга урганган кишилар, утрок хаётга урганган кавмдошларини мазах охангида Турак деб атаган. Вакт утиши билан бу суз русчада Дурак сифатида мухрланиб колган.
          Утрок хаётга куниккан туркийлар дала-даштларни кезиб юрувчи кариндошларини Кучманчи деб атаган. Аслида КучЭвчи (Кучиб юрадиган уйдаги) сузининг асл маъноси рус тилида яхши сакланган. Улар кучманчи туркийларни КОЧ-ЭВник дейишган.
         Ана энди кучманчи туркий кабилалари кургокчилик келган йиллари утрок яшовчи кариндошлари Турокларга боскин уюштириб турганлар. Туроклар шунда кучманчиларга нисбатан йукол, кет, жуна маъносини берувчи Бор!-Бор!, хозир хам турк, азарбойжон тилларида жарангловчи ВАР-ВАР сузини ишлатганлар. Шундан кейин кучманчи боскинчиларга нисбатан юнон ва рим солномаларида варвар сузи сакланиб колган.
         Герман дегани Нурли кишилар маъносини беришини аввал айтганмиз. Бу суз хозирги узбекчада Нурмон.
         Европадаги герман ва славянларга тегишли Бавария, Байер, Богемия сузларига тухталишдан олдин. Латвиялик тилшунос олима Галина Шукенинг берган интервьюсига эътибор каратсак.
            Турк тилини урганиш баробарида Галина Шуке латиш тили кадимги турк тили асосида пайдо булганини кашф килди. У узининг карашларини «Латишлар турк булганми?» асарида баён этади.
              Унинг фикрича турк тили бошка тилларнинг пайдо булишига асос булган (А.Навоий билан бу олима сузларининг уйкошлигига эътибор каратинг) тилдир. Латишлар хам, руслар хам озгина туркмиз.
               Мен Даугавпилсда, она томондан латишлар авлоди булсамда руслар орасида усганман. Ригалик-латишга турмушга чиккач латишлар мухитига тушдим ва бу холат мени латиш тили ва маданиятини ичкаридан урганишга етаклади. 80-йиллар урталарида русийзабон усмир ва ёши катта ригаликларни латиш тилига укита бошладим. Француз, инглиз тилларини билишим турк тилини урганишга кизиктирди. Тилга кизикишим бир неча йилларга чузилиб, жиддий тадкикотлар олиб боришимга зарурият тугдирди.
        Фикримча: турклар бизнинг мамалакатимиз (Латвия-А.Ш.) худудида жуда кадимда пайдо булганлар. Латвия худудида топилган иккита мезеолит даврига оид маскан (эрамиздан аввалги 6000 йил аввал) туркийларники булган. Туркийлар бу худудга Кичик Осиёдан келганлар. Мисол учун, шумерлар узларини кангарлар жеб атаганлар. Датвияда биз бундай номга дуч келамиз  Kangarkalni — «кангарлар тоги»…
        Олима туркий узакдан келиб чиккан бир канча латиш сузларини келтиради. Уларнинг ичидан мени хайратга солгани Дзинтарс сузи булди. Бизнинг усмирлигимизда Риганинг «Дзинтарс» номли фабрикасининг атир-упа жамланмаси буларди ва биз ёшлар ундан фойдаланардик. Бу сузнинг келиб чикиши туркий узакка асосланаркан. Бу суз «ёвуз куч – жин»га карши турувчи кахрабога нисбатан айтиларкан. Энди бу суз оркали кадимги туркий сузимизни тикланишига эътибор беринг «Жин-Терс».
             
Давоми бор.