2. Фамилиялар келиб чикиши хакида

Анвар Шукуров
    Ин сузига яна кайтамиз. Турмушдаги «Ини» сузини хозир кам ишлатамиз. Аслида «Ини» дегани «ука» сузининг синонимидир. Карши шахри, Карши туманида кариндошга нисбатан Иногам деган сузни ишлатишади. Аслида Ога – Ака, Ини – Укадир. Унда иногам дегани ака-укам дегани булиб чикади.
    Энди кариндош деганда бир кориндан тушган ака-ука опа-сингиллар, уларнинг болалари, аждод-у авлодлар тушунилади.
    Эътибор беринг «Кар-Ин-Дош» сузининг узаги Карин, ха она корни. Хуш Кар унда нима? Кар дегани Нурни англатади.  Бу аслан туркийча Гур сузининг шаклан узгаришидан пайдо булган. Масалан Куръон даги Кур хам Нур. Аллохнинг исмларидан бириям Ан-Нур, Расули Акрамнинг кабиласиям КурАйш. Хоразм сузини хоразмликлардан сурасангиз махаллий шевада Гарезм дейишади. Аслида Хоразм сузи ГурАзм яъни Катта Нурни англатади. Йиллар утиши билан халк тилида «Гур»нинг «Гар»га айланганини курамиз. Хуросон сузида «Гур»нинг «Хур»га айланганини курамиз. Хозир Хоразм деганимизда Гурнинг Хорга айланганини кузатамиз. Бу ерда «нур»нинг «хор» дейилишини мантикан тушунтириб беролмаймиз. Анвар, Сарвар, Мунаввар сузларидаги «вар» хам нурни англатади.
   Биз туркийларнинг кадимийлигимиз илм-у фанга, изланишларга ва янгиликларга жуда чанкоклигимизни тилимиздаги синоним сузларнинг, феъл шаклларининг куплигидаям курса булади.
   Жумладан, устоз Махмуд Йулдошев шамол сузининг 72 та шаклини топганини юкорида айтдим. Мен шогирдларим билан  утмок феълининг 175400 та шаклини ясадик. 
   Шундай килиб кадимги Гур сузимиз, европада Гер шаклидаям ишлатилади. Айнан енгилмас баходир Херакл (Геракл) сузининг келиб чикишиям «Нурли акл»га бориб такалади. Герман эса Нурли одам дегани.
   Бунчалик эркин мулохаза юритаётганимга ажабланманг. Алишер Навоий бобомиз бежизга «турк тили, дунёдаги жуда куп тиллар келиб чикишига сабаб булган» деб айтмаганлиги исботлаш вакти келди деб уйлайман ва бу гапни исботлашга уриниб кураман.
   Гур сузининг узгариш йуналишини Каттакургон сузидаям кузатиш мумкин. Бу сузнинг шакли аслан КаттаГурХон яъни ГурАзм сузининг синонимидир. Гурганч билан хозирги Кумкургон сузиям синоним.
   Кадимдаям бундай шахарлар куп эди. Масалан, Бойкент – Семизкент – Байлик. Хозир буларнинг номи Пайкент – Самарканд –Балх сифатида маълум. 
   Таквода булган ёши улуг кишиларимизнинг юзларидан нур ёгилиб тургани учун уларни Нуроний деймиз. Ана шу сузнинг синоними Кария хам нур ёгиб турувчи маъносидадир. Хазрати Захириддин Бобур узининг Бобурнома асарида Карши сузига тухталиб, Карши  мугул тилида Гурхона (яъни Нурхона) деганини айтади, ушбу гапнинг маънисини англамаган рус-совет тарихчиси В.Бартольд уни Гурхона – Кабристон деб таржима килиб юборади. Карши сузи эса Кар –Нур ва Эш-Дуст, хамрох маъносидаги сузлардан иборат десак мантикка тугри келади. Карин сузи эса «нур уйи» маъносини бериб, туркийлар нурдан таркалганига (бу мавзуга алохида тухталиш ниятимиз бор) ишора. Узбеклар ва уйгурлар туркий тилнинг карлук лахжасида сузлашади, дейтлади. Бу ердаги Кар хам нур булиб, лук эмас балки ликдир. Лик эса кадимги туркийларнинг утроклашган кисмига нисбатан ишлатилади. Куйлик, Бустонлик уша кадимги шаклда турибди.
    Ликни баъзан лак (лак-лак аскар) сифатидаям ишлатамиз. Гузорлик  деганда айнан гузорда яшвчи киши тушунилади. Узбек кабилалари ичида Лакай деган кабила, айнан шундай еомдаги кишлоклар хам бор. Бу ердаги Лак хам аслида Лик. Кадимги мансаблардан бири Оталик хам дейилган. 19-асрдаги Бухоро амирлигида бу мансаб вазирларга нисбатан айтилган. Вахоланки, унинг дастлабки номи Шахар Отаси – Хокими  (тилимиздаги ОтаХон, ХонОта сузлариям юкорида айтганимиз ТомОта (хозирги Тамада) каби качонлардек шахар, кишлок рахбарига нисбатан ишлатилган) эди.
    Тарихдан биламизки Чингизхон юриши даврида азарбойжондаги шахар хокими  Отабек дейилиб унинг исми Узбек эди.   
    Якинда интернет сахифаларида америкалик олимлар дунё тиллари айнан битта тилдан таркалганлиги хакида баёнот беришди. Одам зоти битта Ота-ю, онадан таркалганига иймон келтирувчи кишилар учун бу гап янгилик эмас. Аммо, вокеа ва ходисаларни баъзида мантик йули билан тушунтирсак купчилик  ундан бахраманд булади.
    Барча халкларнинг тили битта боботил булганлиги хакидаги назария Европа олимларини 200 йиллардан буён кизиктириб келади. Инглизлар Хиндистондаги санскрит тили билан европа тилларида ухшашликларни топиб, уларнинг келиб чикиши бирлиги хакида баъзи хулосага келдилар.
    Тилшуносликка биринчи булиб Хиндевропа тиллари  деган атама(инг. Indo-European languages)ни 1813 йилда инглиз олими Томас Юнг (1773й-1829й.) киритди. Немис тилида сузлашувчилар бу тилни Хиндгерман тиллари (нем. indogermanische Sprachen) дейишди.
    Албатта, европадаги барча тилшунослар ушбу фикр билан келишганлари йук. Аммо, йиллар утгани сайин унинг тарафдорлари купая борди. Инглиз ва немис олимларидан ташкари бошка миллат вакиллариям Хиндевропа тиллари билан шугуллана бошладилар ва улар хам уз тилларининг хиндевропа тилларига алокадорлигини айта бориб, унинг чегарасини кенгайтира бошладилар. Шундай килиб Европада тилшуносликда тарихий таккослаш назарияси деган атама  пайдо булди. Унинг муаллифлари сифатида Расмус Раек (1787-1832 й. Дания), Франц Бопп (1791-1867 й. Германия), Якоб Гримм (1785-1863й. Германия) хисобланадилар.
    Даниялик олим Холгер Педерсен 1903 йилда ушбу назарияни янада такомиллаштириб тилшуносликдаги тарихий таккослаш назариясига Ностратик тиллар атамасини олиб кирди.         
    Ностратик тиллар дегани лотинча nostratis «бизники», «бизнинг доирамиздаги», «шу ерлик» маъносини англатиб,   Европа, Осиё ва Африканинг, жумладан олтой, картвель, дравид, хиндевропа, урол, афроосиё ва эскимос-олеут тилларнинг бирлаштирган тилларнинг катта оиласини уз таркибига олди.
     Услубнинг асоси тиллардаги ухшашликларни таккослашдан иборат. Аммо, бундай таккослаш услуби XIX аср урталарида бошланган эди. Масалан, европалик олимлар И.Куно, Н.Андерсен, В.Томсен, Ф.П.Кёппен хинд тилини урол тили билан, В.Шотт, М.А.Кастренлар урол тилини олтой тили билан, Г.Мёллер, А.Кюни хинд тили билан семит тилини, Ф.Бопп эса хинд тилини картвель тили билан таккослаганди.
     Совет Иттифокидаям 1960 йиллар бошидаги ижтимоий-сиёсий хаётдаги иликлик фанларда янги изланишларга олиб келди. Бу борада бор-йуги 34 йил умр курган славинист В.М.Иллич-Свитичнинг ностратика назариясини ривожлантиришга кушган хиссасини келтириш мумкин. Унинг ишларини исроиллик лим А.Б.Долгопольский, россиялик лимлар В.А.Дибо ва С.А.Старостинлар  давом эттирдилар. Улар ностратик тиллар оиласига  афросиё тилларни хам киритдилар. Шу билан бирга С.А.Старостин ва А.Ю.Милитарёвларнинг тадкикотларига кура, афроосиё тиллари алохида тил оиласидир.
      Ностратик тил тарафдорлари Боботил масаласига жуда эхтиёткорлик билан ёндошадилар. Улар тиллардаги ухшашликларни товушларнинг жаранглаши ва маъноси ухшашлигини солиштирадилар.
      Ушбу назариянинг услубларидан иккитасини сизга келтириб утаман:
«Икки кардош тилларда шундай сузлар борки, улар бир-бирига умуман ухшамаслиги мумкин, бирок улардаги товушлар конуний мутаносибликда булади, шунинг учун улар бобо тилнинг битта сузининг давомчилари хисобланади. Масалан, кадимги юнонча hblon – хамма хамда санскритча sarvam «хамма» сузлари бир хил товушга эга эмас, аммо барибир улар кардош хисобланади. Ушбу сузларнинг товушлари конуний мутаносибликка эга. Санксритча «s» товушига кадимги юнонча жарангли «п» ундоши мутаносиб келади. Бундай мутаносиблик конунийдир: кадимги юнон тилида ёзув пайдо булишидан олдин хар кандай суз бошида келган «s» товуши «п» га узгартирилган.    
        Масалан: кадимги юнонча hep-t'a санксритча sapta сузи булиб, иккаласи хам “етти” маъносини ифодалаган. http://slovarfilologa.ru/.
        Шундай фикр борки, «хар бир тилда товушлар тасодифан эмас, балки конуният асосида узгаради. Масалан, муайян бир даврда «д» товуши «т» товушига узгартирилади. Бирок бундай узгариш тилдаги барча сузларда содир булади. Бунинг натижасида, кардош тиллар, узгара туриб, узлашмаган, туб сузлардаги товушлар уртасидаги мутаносибликни саклаб колади. Бир тил «д» товушини саклаб колса, бошка бир тил уни барча сузларда «т» товушига узгартиради. Масалан, украин тилидаги суз охиридаги «д» товуши  русча «т» товушига тугри келади. Сузларни таккослаймиз: санскритча tanuh – «юпка», кадимги юнонча tanabs – «чузинчок» , лотинча tenuis – «юпка, ингичка», кадимги славянча ва кадимги русча тънъкъ – «юпка». Улар товуш ва маъно жихатидан ухшаш. Аммо ухшашлик эмас, балки конуний товуш мутаносиблиги мухим: санксритча t II ва кадимги юнонча 11| лотинча t || кадимги славянча t – хатто узлашмаган сузларда хам такрорланмокда. Таккосланг: санскритча trayas, кадимги юнонча treis, лотинча tres, русча три ёки санскритча
trasat — «калтираш», кадимги юнонча tr'eo «титрайман», лотинча terreo, русча.   
         Нафакат биринчи ундош, балки ушбу кардош сузлардаги барча товушлар катъий мутаносибликдадир».
         Аммо, ушбу конуниятлар оркали боботилни аниклаш мумкин деган назария олимлар уртасида катта бахсларга сабаб булди.
         Тарихий таккослаш назарияси оркали тилларнинг илдизини топиш ишларида гарбий европа олимлари маданият, маиший, кариндошлар, танага оид сузларнинг солиштирганини курамиз.
Давоми бор.