Навоий курган хазина ва чаман олдида

Анвар Шукуров
(Фамилияларнинг келиб чикиш хакида асарининг давоми)
Менинг фикримча тил сохасида Алишер Навоий бобомиз эгаллаган чуккига киёматга кадар бирон-бир туркий ижодкор чиколмайди. Ва Аллоху аълам.
Алишер ёшлигида она тили билан биргаликда арабий, форсий тилларниям мукаммал урганади. Аммо, шеър ёзишда форсий тил унга маъкул келади.
Бу хакда Алишер Навоий дейди:
Бу хокисорга усмирлик ибтидосидаким огиз кутичасидан бирор гавхар зохир булса, у гавхарлар хали хануз назм тизимчасига кириб улгурмай, замирим дарёсидан шеър силсиласига тортилган гавхарлар истеъдод гаввоси саъй-харакати билан огиз сохилига кела бошларди.
Мазкур булган таомилга кура, илхом окиб кела бошлаганида майлим форсий ифода томон булди.
Алишер Навоий форсий тилда шунака чуккига эришадики, алал окибат теварак-атрофдаги форсигуй шоирлар уз асарларини унга юбориб, маъкуллатиб олардилар.
Укиймиз:
Форсий тил талкин имконияти ва у иборалар назокатини бирор киши мендан купрок идрок килмайди ва фазилат-у камчиликларини мендан яхширок билмайди.
...Форс тили нуксон-у фазилатлари хусусидаги мулохазалар идрокида истеъдодим оксамайди, балки бу водийни босиб утишда (бу хусусдаги тадкик-у тахлилда -Р.В.) каламимнинг тезкор юрт-кезари кадами етмаган ер колмагандир.
Уттиз йилдан ортик ва кирк йилга якиндирки, олам мамлакатлари фозиллари ва комилларининг улуг шахри ва илмий маркази булган Хуросон юртининг барча назм ахли, ширинкалом шоирлари ва мухтарам фасохат ахли когоз юзига кандай маъно билан оройиш ва кайси сузлар билан дафтарлар юзларини безаб намойиш килмокчи булсалар мен факир сухбатига етказдилар ва бу заифга маъкуллатиб, уз асарлари нуксу кусурлари ислохини сурадилар.
Улар юзасидан хотирамга келган мулохазаларимни айтганимда инсоф юзасидан кабул ва миннатдорчиликлар изхор килдилар; шубха ва эътироз билдирганларга далиллар билан тушунтиришга харакат килдим, шундан сунгра улар кабул килиб, узлари шукр килиб, мамнуният билдирдилар...
Форсий тил чуккисига етгач, Алишер Навоий узининг она тили нега камситилаётгани хакида укиниб изланишлар кила бошлайди. У биринчи саволни она тилим хакикатда кемтикмикан деган мулохазадан бошлайди. Алишер уз она тилини урганиш, форсий тил билан таккослаш баробарида туркий тилнинг гузал чаманларига кириб боради, чексиз хазиналарга дуч булади. Келинг бу хакда узларидан тингласак, зеро бу жумлалар оддий гаплар эмас, шеърдир:
Аммо шуур ёшига кадам-куйилганда Хак субхона ва таоло таъбимга гаройиботлар сари майлни зотий, диккат ва захматкашликка жасоратни тугма килгани учун мушохада ва мулохаза мени туркий тилга йуллади: шундай зеб-зийнатли бир олам куз олдимда намоён булдики, ун саккиз минг оламдан ортик ва таъбимга шундай фазлу юксаклик осмон табакаси очилдики, туккиз фалакдан баланд хамда бир хазина учрадики, дурлари юлдуз гавхарларидан хам ёругрок, бир гулшан йуликди: гуллари осмон сайёраларидан порлокрок, маскани атроф-тевараги эл оёги етмакдан фориг ва гаройиб нарсалари бегона куллар дахлидан омонда.
Бирок, гузал туркий сузлар чаманида сонсиз тиканларга, хазина бошида эса тил душманлари конхур илонларга дуч келади.
Укиймиз:
«Аммо хазинасининг илони конхур ва гулшанининг тиканлари сон-саноксиз».
У нега жуда куп истеъдодли туркий шоирлар, ижод ахли бу тиканларга чап бериб, конхур илонга йуликмаслик учун кочиб уз тилларида ижод килмай форс тилида ижод килаётганликлари сабабини топади. 
«Хаёлга келди-ки, бу илонлар ниши наштаридан куркиб истеъдодли окиллар бу хазинадан бахра топмай утганлар ва кунглимдан шундай кечадики, гуё бу тиканлар ниналари зараридан назм ахли гулдастачилари базм тузишга етарли гул тераолмай четлаб кетиб колибдилар».
Навоийнинг дипломатиясини каранг! Канчалик гузал сузлар билан уз фикрини баён этаяпти. Гап келганда шуни айтиш хам керакки, урта асрларда яшаган туркий ижодкорларнинг дипломатиясига койил колмай илож йук. Мирзо Бобурнинг салласи хакида жуда куп бахслар юради. Унинг бошидаги салла ислом динидаги шиаларники экан. Хиндистонда шиа мазхабидаги мусулмонлар куплигини инобатга олиб нозиктаъб Шох Бобур шиалар киядиган саллани ураб юраркан. Агар мана шу ишни истеъдодли сиёсатчи, хинд халкининг хакикий фахри Махатма Ганди хам килганида бормиди, мамлакат иккига булинмаган булармиди?
Бизнинг хозирги вазиятимиз хам шунга ухшаш. Тугри бироз фаркми бор. Биз форсча эмас, русча сузларга мойилмиз. Конунларимиз, карорларимиз рус тилида яхши ёзилса ва тушунарли булса кимда айб, ахир?
Мажлисларимиз рус тилида утса, шартномалар, иш хужжатлари рус тилида булса, руслар йук жойлардаям ёзувлар, рекламалар русча, хатто чекка кишлоклардаги янги очилган ёнилги куйиш шахобчалари, ошхоналар олдида «мы открылись» деган плакатларга дуч келиб энсангиз котади.
Мабодо Алишер Навоий бобо тирилиб келганида борми? Бу ёзувларни куриб у кишининг ахволи нима буларди?
Бизнинг тилимиз рус тилидан камбагал эмас. Хуш буни кандай исботлайсиз? Ха, кийин масала! Энди буни исботлаш учун Навоий бободек битта фидоий керак-да!
Олий Мажлис Конунчилик палатасида булган бир вокеани эслаш кифоя. Конунни олиб чикаётган депутатлар гурухи «гузапоя уруги» деган жумлани конунга киритмокчи бупти. «Бу нима деганингиз?» деган саволга конунни олиб чикаётган депутат бамайлихотир жавоб берибди: «конун рус тилида ёзилган ва ундаги «семена хлопчатника» жумласини биз узбекчага угирдик «семена – уруг» дейилади «хлопчатник - гузапоя»-дебди».
Залда утирган тилшунос депутатлар хайрон. Ахир русларда пахтанинг уругини узбекчадагидек биттагина суз билан ифодалайдиган ихчам - «чигит» деган атама йук-да.
Роса тортишувдан сунг «семена хлопчатника - чигит» деб конунга киритилибди.
Бундай сузларни топса булади. Бунинг учун аввало минг йил аввалги Кошгарийнинг турк тилининг энциклопедик лугати «Девону луготит турк»ини, биринчи туркий шоир Ахмад Яссавийнинг асарларини,  Юсуф Хос Хожибнинг «Кутадгу билиг»и, Ахмад Югнакийнинг «Хибат ул-хакойик» ва албатта, Алишер Навоий хамда бошка урта аср туркий ижодкорлар асарлардаги туркий сузларни кумилиб ётган жойидан олиб чикиш керак.
Бунинг учун ижодкорга аввало фидойилик, тафаккур, жасорат ва махорат керак. Бу фазилатларнинг хаммаси Адишер Навоийда бор эди.
У киши айтади: 
«Ушбу йулда химматим олий эди ва табим хайикмас, далли фидойилиги учун бу ерни ташлаб утиб кетишга куймади ва томошасига кузларим туймади. Туркий тил олами фазосида истеъдодим лашкари мардона хужумлар уюштирди; у осмон хавосида хаёл куши баландпарвозликлар курсатди ва у хазина жавохирларидан замирим заршуноси бебахо лаъл ва кимматбахо тоза гавхарлар олди. Ва у гулшан чаманзорларидан кунгул гултерувчиси бехад ва нихоятсиз хушбуй ифор таратиб турган гул ва ёсуманни куйнига солди.
...Яна бошка рисолаларга калам сурдим ва мактубларга ракам чекдим. Форсий сехргарлар ва пахлавий (тилида) афсонапардозлар, у сохада ораста ва кисмларини тизимларга солган доно хакамлар адолат юзасидан куз ташласалар ва бурунги форсий ва кейинги туркий латофат-у нозикликлардан бахра олсалар, хукм эълон килишдан олдин хар кайсисининг мартабасини белгилаш пайтида умидим улдир ва хаёлимга шундай келадики, сузларим мартабаси осмон юксаклигидан пастга инмайди ва бу тартиб-у таркибим аъло даражадан узгасини писанд килмайди.
Бу сузлардан ганим бундай билмасин ва хавойи даъвогар бу хил гумон килмасинки, менинг таъбим туркий ифодага мулойим-у койим тушгани учун таърифида муболага изхор килгандайман ва форсий ибораларга муносабатим озрок булгандай инкор ва танкидига зур бергандай туюлар.
Хулласи калом шунча кучли далиллар ва йирик гувоху асослар келтириб ёзган ушбу гапларимдан сунг мен факирнинг таъби, балки махорати бу фаннинг форсий ва туркий назмида узил-кесил билинди ва ёркин равшан булди: агар мен бир тилни иккинчисидан юкорирок куйсам, хар икки тил ижодкорларининг хар бири кабул килиб, хакку рост! - демоккан бошка сузга мадори келмайди.
Айникса, шунча катъий узил-кесил далиллар нихоясида бу кораламанинг хам тили булса эди, хар харфи билан фарёд ургайлар ва говга кутаргайлар эди».
2010 йил бошидан бошлаб, узбек тилидаги матнлардаги хатоларни топадиган электрон дастур яратиш буйича ишга киришиб кетдим. Узбек атамалари, узбек исмлари, узбек топонимлари, узбек тили изохли лугати, узбек тили лугати, Узбекистон Миллий энциклопедияси каби китобларнинг электрон вариантларини кидириш, топиш, сканерлаш, суз шаклларини ясаш, уларнинг ёзилишини урганиш каби ишлар билан кеча-ю – кундуз шугуллана бошладим. Кизим хам филолог, унинг бир курсдоши, асли гузорлик Аброр деган йигит биз билан ишлай бошлади. Кейин турткуллик Темур деган йигит сафимизга кушилди.
Узимизнинг сузларни бемалолгина бировларга бериб юборилаётганига хайрон-у лол колдим. Жуда купчилик сузлар жуда нотугри таржима килинган, баъзилари атайлаб бегоналаштирилган. Аммо ижодий иш факатгина дилозорликлардан иборат эмас.
Мен хам Алишер Навоий бобом айтгандек узбек, туркий сузлар чаманини курдим, хазинасининг ёнига бордим. Баъзи сузларни хазинадан тортиб олиб чикдим ва булар хакида сузимиз давомида тухталиб утаман ва сизни хам уша хазинадан бахраманд киламан деган умиддаман.   
Шулардан биттасини айтаколай.
Замонавий узбек тили буйича асар ёзган, филолог-лингвист олим Абдумажид Пулатов узбек тилида битта феъл 100.000 тагача кушимча олиб, 100.000 шаклга эга булади деган!!!
Бу назарияни тасаввур кила оласизми?
Бу нима дегани? Тасаввурингизни мисол билан ойдинлатсам. Масалан «кетмок» феълини олайлик.
1.Кетдим; 2. Кетдинг; 3.Кетди; 4. Кетмадим; 5. Кетмадинг; 6.Кетмади; 7. Кетдик; 8.Кетдиларинг; 9.Кетдилар ва хоказолар оркали биттагина узбек тилидаги феъл 100.000 та шаклга эга булади.
             Бунакаси жахондаги биронта тилда йук !
Биз «утмок» феълининг шаклларини ясай бошладик. Натижада унинг 175.400 та шаклини ясаб ишни тухтатдик. Бу янгиликни патентлаштириб куйдик.
          Агар биронта бошка тил вакили уз тилида биронта сузнинг 300.000 та шаклини ясаб берса биз 400.000 та, агар 400.000 та шакл ясаб берса биз 500.000 та шаклини инша Аллох ясаб беришимиз мумкин деган хулосага келдик.
      Давоми бор.