Донишмандликнинг бозори борми?

Анвар Шукуров
     Тилимиздаги доно ва нодон сузлари деярли бир хил товушлардан ташкил топади. Доно билан нодонни ажратиш жуда осон. Уларни ташки куринишидан хам, киёфасидан хам, юришидан хам, гапираётган гапи (тили)дан хам, килаётган амалидан хам аникласа булади. Жуда купчилик файласуфлар «кишининг характерини узгартириб булмайди, уни узгартиришга харакат килиш керак эмас» дейишади.
     Аммо, бизнинг кадриятларимизда ундок эмас. Иймонли киши иймонли кишига кузгудир. Дустингизни хато ва камчиликларини унга айтинг, албатта холи колганда айтсангиз маъкулрок. Агар у танкидни кутаролса, бошкалар олдида хам гапирса булади.
     Энди донолар ёнида юрсангиз, улар сизга яхши ва тугри йулни курсатади. Хуш доно одам булиш учун сизда имкон борми?
     Бор. Яхши, савоб амалларни килаверинг. Иккиланманг, бу саъй-харакатларингиз учун сизга доноликдан хикмат ва илм билан мукофотланишингизни Яратганнинг Узи    Китобида айтиб куйибди.
    Мархамат укинг ва тафаккур килинг:
    Юсуф сураси 22-оят. «Качонки (Юсуф алайхиссалом вояга етгач) унга хикмат ва билим бердик. Биз чиройли амал килгувчи зотларни мана шундай мукофотлаймиз».
    Бу ерда вояга етгач деганда, менимча кишининг 40 ёши назарда тутилмокда. Чунки, 40 ёшда инсон камолга етади. Масалан, Мусо алайхиссалом хам 40 ёшларида Эгам Билан сузлашишни бошлаганлар, Расули Акрамга 40 ёшларида вахий кела бошлаган. Кимки 40 ёшдан утган булса узининг 40 ёшга тулган кунини эсласин. Агар кимки 40 ёшга тулмаган булса, таваллуд кунини яхшилаб кузатсин. Кирк ёшимда нима булганини Худо хохласа бошка пайт айтиб берарман.
    Доноликнинг бозори бор, у эзгу сузда, эзгу амалда.