П. Зохидов. Узбекистон алплар диёри

Анвар Шукуров
               
             Пулат Зохидов (1932-2007) хакида               
    Миллатсевар, захматкаш олимимиз, меъморчилик фанлари доктори Пулат Зохидов 2007 йилда “JANNAT MAKON” журнали мухбирига берган сунгги  интервьюсида – “Айтай десам гап куп, факат... умр оз” деган эканлар (Каранг “JANNAT MAKON” журнали Dekabr-Yanvar/2007-2008)...
    Мен у кишининг илмий мероси билан танишганимга бир неча кун булди, холос. Хаётда кандай одам булганликларини хам билмайман.Лекин, у кишишинг асарларини биз билишимиз керак деб уйлайман... Оллох у кишининг билиб билмай килган гунохларини махфират килиб, жойларини жаннатдан килсин, илохим!
    Рахматлик устоз 10 йилга якин муддат огир хасталик туфайли тушакда ётиб колган эканлар. Жисмоний изтироблар олимни кийнокка солгани рост. Аммо, шундай ахволда булатуриб, у киши, охирги 150 йил давомида халкимиз шаънига айтилган бухтонларга чидаёлмасдан, рухий азоб хам чекканлигини ва тарихимизни бузган сохтакорларга карши курашгани хамда миллатимиз хакикий тарихини асосли равишда тиклаганликларини куйида такдим этилаётган маколадан билиб олсангиз булади.
    Бу рисолача олимнинг колдирган меросидан бир парча, холос. Сиз ушбу “парча”ни укиб, узбеклар хакида, узбекнинг мехри дарё, мард, уз халкини бенихоя  севувчи, унинг буюк келажагига ишонувчи углонининг самимий тадкикотларига дуч келасиз.
Олим уз асари оркали нега ушбу Ватанда багрикенг, мард ва олийжаноб инсонлар хозир хам куплаб топилиши сабабини, бу сирнинг туб мохиятини очиб берганига, нега “узбек халки хеч качон, хеч кимдан кам булмаган...”лиги хакидаги Юртбошимизнинг гаплари тилсимини ечасиз, олимнинг килган хулосалари хаклигига имон келтириб, шу Ватанда яшаётганингиздан, унга алокадорлигингиздан калбингиз фахр ва ифтихорга тулади деган умиддаман.
                Анвар Шукуров


           МУНДАРИЖА

Мукаддима ..............................       
Алп элчилар диёри ..................           Юечжилар................................         
Эфталитлар-Кидаритлар-
-Хионитлар..............................          Кушанлар.................................         
Карши-Гурхона?!......................          
Гуругли-Куругли.......................         
Гурхон ва Гургон
ёхуд Курхон – Курагон..............          
Курагон – Гурхон .....................               

          
               

                МУКАДДИМА

«Оркага караманг туркийлар!» деб чин кунгилдан хитоб килган шоирни тушунсак булади, у хар доим огишмай олга бос демокчи. Утмишга суяниб келажакка интиламиз. Уз тарихини билмаган халкнинг келажаги йук, албатта. Шунинг учун хам кадимги – Самарканд, Хива Шахрисабз, Термиз, Тошкент каби шахарларнинг тамал тоши куйилганига неча минг йиллик тантаналарини мозийнинг меъморий ёдгорликлари багрида утказар эканмиз, калбларимиз фахр-гурурга тулиб тошгани рост.
Касбим меъмор булсада, хар доим Хазрат Тарих билан хамсухбат булишга тугри келади. Тарих – чексиз уммон билан учрашганда факат хайратда коласиз. Лекин Узбекистон тарихини вараклаганда, баъзан шундай тошлок сукмоклар учрайдики, улардан факат афсус хайрати билан кайтиб чикиш мумкин.
Гап Узбекистоннинг узок утмиши хакида боради. Хамма тарихчилар бир овоздан Узбекистон худудида утмишда кандайдир «юечжи» деган халк хукмрон булган, «Кушонлар» империя тузган, «Эфталитлар» атрофни ларзага келтирган, «Кангюй» давлати хукм сурган деб тан оладилар. Лекин улар кимлар, кайси миллат, кандай иркка мансуб, кайси тилда сузлашган, бу давлатлар каерда, кайси худудда жойлашган, хуллас, хар кадамда савол устига савол калашиб ётади.
Уша кадимий давлатлар тарихчилар томонидан Марказий Осиё худудида жойлашган деб аникланади. Лекин улар кандайдир номаълум халк, келгинди, боскинчи, яна бунинг устига-устак тили, насли-насаби номаълум ва х.к. Уларнинг, хозирда Марказий Осиёда истикомат килаётган туркийларга хусусан узбекларга, кадимий ота-боболаримизга бирор алокаси борми ёки йукми?
Узбекистон тарихини вараклаганда ана шундай саволлар силсиласи калкиб чикаверади. Тумарисдан Амир Темургача булган давр тарихини вараклаб, каминани хайратга солган баъзи лавхаларни когозга тушириб, азиз журналхонлар билан бирга тарихимиз сукмокларида сайр этиш ниятида кулимга калам олдим.


                АЛП ЭЛЧИЛАР ДИЁРИ

«Тарих» нима дейди? Марказий Осиёда кудратли «Кушонлар салтанати» номи билан машхур давлат кандайдир келгинди, «кучманчи» юечжи кавми хукмдорлари томонидан бунёд топган ва карийб V аср давомида узига хос архитектураси, санъати, маданияти билан жахон тарихида сезиларли из колдирган кушонлар хакида анчагина маълумот ва тадкикотлар булса-да, хозиргача « Юечжи»ларнинг асли номи кандай булган, деган оддий саволга жавоб йуклиги ажаблантирмай куймайди.
Этник мансубликка доир баъзи жихатларга илмий тадкикотлар муносабати кандай? «Узбекистон ССР тарихи» (Т.,1967). «Кушан салтанати (I-IV асрлар)» бобида (137-148 -бетлар) курсатилишича, юечжиларнинг этник келиб чикиши номаълум, тангаларда юнон ва хинд-карошти битиклари бор; подшох Канишка (278-304) даврида «Кушан-бактрий» тили давлат тили макомини олган, лекин буддизм билан боглик махобатли бинолар, ибодатхоналар курилган жойларда хинд маданияти таъсири кучайди. Тангаларда  хиндий «деванагари» харфлари билан битилган сузлар учрайди. Лекин улкан мамлакат купчилигини ташкил килган махаллий халк ва «юечжи»лар тили хакида бирор аник маълумот хозиргача топилмаган. «Юечжи» - номи замирида тарихнинг улкан муаммоси сир булиб колмокда.   
               
«Узбек давлатчилиги тарихи» (Т.,2000). «Кушонлар» (64-72 бетлар) даврида архитектура, хайкалтарошлик, мусаввирлик, наккошлик сохаларида ноёб асарлар яратилгани археологик  тадкикотлар натижасида кадимги Бактрия, Сугдиёна, Фаргона, Шаркий Туркистон ва Шимолий Хиндистон заминидан топилмокда. Уша даврдан колган сугдийча, хоразмийча, бактрийча, парфийча битиклар намуналари нихоятда киска булгани учун олимлар тахлилда кийналиб, баъзи сатрларни тахминан укиб, таржима этгани маълум. Лекин улкан давлатни бошкарган «юечжи» - кушонлар тили кайси этник кавмга мансублиги эътибордан четда колган. Бир неча аср давомида хукмронлик килган «юечжи»лар кайси тилда гапирган?
«Тожиклар» («Таджики», М.1972). «Урта Осиё кушонлар даврида» деб номланган бобида(128-166 бетлар)ги юечжилар келиб чикишига алохида эътибор берилган. Мугилистондаги юечжилар кушниси туркий хунлар таъкибидан кочиб, Урта Осиё Жанубий сархадларида Кушон давлатини ташкил этган. Бундай хабар хамма тадкикотларда бор. Муаллиф айтишича, юечжи муаммоси буйича гипотеза-тахмин ва  назарий даъволар куп, уларни хозирча бир ишончли манба йигиб булмайди. Хуллас, Кушонлар байроги остида бирлашган халкнинг «юечжи» номи хозиргача тарих муаммоси булиб колаверган.
«Кушан Бактрияси» (Кушанская Бактрия. М., 1977) – тарих ва маданият муаммоларига багишланган тадкикот. «Юечжи»лар аслида кучманчи кавм, Кушонлар империясига асос солган. Юнон харфларига асосланган «кушан ёзуви» намуналари топилган, «кушан тили» эса, этник жихатдан шаркий Эронга мансуб «бактрий» ёхуд кандайдир «кучманчилар» тили булса керак деган тахминлар... Сурхкуталдан топилган битик бактрий тилини аниклаш ва урганишга ёрдам беради, деган умид билдирган кандайдир номаълум тилда ёзилган битик колдиклари топилган. Хуллас, бизни кизиктирган муаммо - кушанларнинг, яъни юечжиларнинг этник мансублиги, таркиби мавхумлигича колган.
Хитой манбалари «юечжилар хонадони…беш хи-хэу хокимлигига булиниб кетди» деб хабар килади (Бичурин, II, стр.184,227). Бу вокеа юечжилар Дахя-бактрияни эгаллагандан кейин булган экан. Олимлар аниклашича, «хи-хэу» унвони аслида кушан тангалари битигида учраган «уаvида» - «уаvуда» сузининг хитойча бузиб ёзилганини курсатади. «Йавйга» сузи туркийларда кенг таркаган кадимги «ябгу»= «жабгу» унвони – давлат бошлиги, олий хокимни билдиради (ДТС., с.222). Г.Бэйли туркий ябгу сузи этимологиясини Эроний тиллардан келиб чиккан, асли мазмуни «бошлик»ни билдириши мумкин, деган тахминни айтган. Чамаси кушан тангалари ёзувини урганаётган олим юечжи – кушанлар давлати тепасида  турк хукмрон туриши мумкинлигини хаёлига хам келтирмаган булса керак.
Кушан тангалари ичида энг кадимгилари айникса диккатга сазовор. Юнон-бактрия давлатини кулга киритган кушанлар шохи – ябгуси Кужула Кадфиз (178-238 йиллар) дастлабки янги тангаларда юнон пахлавони Геракл тасвири атрофига «Кужула Кадфиз – кушан ябгуси, иймони мустахкам» мазмунида сузларни зарб килдирган экан (Гафуров, стр.147). «Кушана ябгу» - «Кушан ябгуси» аслида икки туркий сузлиги хам олимлар эътиборидан четда колгани бежиз булмаса керак. Хар холда юечжи-кушанлар тарихи асосан форсийшунослар томонидан бир ёклама тахлил этилгани сезилиб турибди.


                ЮЕЧЖИЛАР

 (милоддан аввалги III-I асрлар милодий I-IVасрлар)
Тарихий тадкикотларни варакласак, кадимги Хитой манбаларидан Узбек диёри худудида   юечжи номи билан кайд килган кандайдир кудратли халк бир неча аср давомида хукмронлик килган, хатто машхур кушон империясини тузиб, бутун Марказий Осиёни назоратида тутгани хакида маълумот топамиз.
Уша юечжилар наслу насабини, хеч булмаса узини кандай атаганини билсак буладими?
Татар тарихшуноси Хасан Ато Абуший «Туркий кавмлар тарихи» (1909 йилда чоп этилган) асарини ёзиш жараёнида жуда куп тилларда мавжуд тарихий манбаларни урганар экан, айникса туркий номлар ёзилишида хато ва чалкашликлар борлигини курсатиб, баъзан номдаги тарихий аслиятни аниклаш кийинлигидан нолийди. «Тарихий исмлар  тилдан тилга, китобдан китобга кучар ила – кучар ила билинмас кадори узгара ва аслидан йирок кетадир Оврупо ва рус тилига кучирилмиш арабий ва форсий ва туркий сузлар тонулмас кадори узгарганини такрор курамиз» (Абуший, 116-бет). Олим  туркий номларни араб тилида ёзганда хатто баъзан истеъмолда уша харф йуклиги туфайли сузлар – «исмлар бийикрок узгарадир», дейди. «Туркий исмларни араблар аввал ва хали хам албатта туркча ёзилган китоблардан кучирмадилар, ё форсий ва юноний китоблардан кучирдилар ва ё огиздан эшитилишинча ёздилар» (Уша асар, 116-бет).
Ана шундай огизма-огиз кучиб китобга тушган Узбекистондаги кадимги бир кавм номининг канчалик турланиб кетгани ва нихоят аслияти унут булгани ва тарихшунослик учун унинг салбий окибатлари хакида баён этиш нияти айни муддаодир.
Хозирги узбеклар шажараси туб томирларидан бирини ташкил этган, тарихда сезиларли из колдирган, маданият-санъат намуналари олимлар томонидан диккат билан урганилаётган кадимги махаллий халк ЮЕЧЖИ номи билан маълум. Аждодларимиз уз номини аслида хитойча айтмаган, албатта. Хитойлар эса, купинча узга халклар номини таниб булмас даражада бузиб ёзганига тарих гувох. Юечжи номи аслида кандай булган,  деб олимлар бош котира бошлаганига икки асрдан ошиб кетди. Афсуски, тадкикотларнинг биронтасида юечжи сузининг этимологиясига доир хеч кандай маълумот топмадик. Чамаси хозиргача аник жавоб  топилмаган.
Марказий Осиёда, хусусан хозирги  Узбекистон заминида бир вактлар карийб беш аср давомида хукмрон булиб, хатто Хиндистонгача булган ерларни узига буйсундириб, улкан Кушонлар империясини тузган, ажойиб маданият, санъат, архитектура ёдгорликлари билан хозиргача олимларни хайратда колдириб келган «Кучманчи» бир халк жахон тарихида юечжи номи билан машхур булган.
Юечжи номи аслида кандай булгани махаллий халк томонидан кандай талаффуз этилгани хозиргача номаълум колмокда. Тарихий манбалар, аникроги Хитой битиклари кушни халкларга мансуб бирор номни аслидек аник талаффуз этмаганлигини инобатга олган холда юечжининг махаллий тилдаги талаффузини аниклашга уриниб курамиз. Хитойлар асосий улусни Да юечжи, яъни улуг (катта) юечжи деб атаган.
Юечжилар хакида рус тилида эътиборга лойик дастлабки илмий хулосалар эълон килинганига  бир асрдан ошиб кетди. Кейинги тадкикотларда тарихий изчиллик янада бузилгани учун хозиргача нотугри, карама-карши даъволар яшаб келмокда. Муаммо мохиятини чукур идрок этиш учун юечжилар хакида маълумотларни танкидий назар билан кайта тахлил этишга тугри келади.
Хуш, юечжи номли халкнинг (элат, улус, кавм) асли насаби, номи кандай булган? Миллат мансублигини аниклаш мумкинми? Юечжи номи тарих майдонидан нима учун ном-нишонсиз учиб кетди? Балки мазкур ном хозирги махаллий халклар лугатида сакланиб колгандир? Бу каби саволларга хозиргача аник жавоб топилмаган.
Шаркшунос олим В.Бартольд юечжилар хакида купчилик эътиборини тортган фикр-хулосаларни эълон килганига бир асрдан ошиб кетди (1898й). Олим  айтишича, Тибет томонидан хунну (хун)лар (асли туркийлар), усунлар (бу хам туркийлар) тазйикига учраб колган (сабаби номаълум) кандайдир юечжи номли кавм гарбга томон кучишга мажбур булади ва киска муддатда Марказий Осиё куламида хукмронликни кулга киритади. Юечжилар туфони йул-йулакай дастлаб Еттисув вохасидан  СЭ деган (Сак-сок булса керак) улусни суриб ташлайди (Бартольд, II(I), 24). Уша даврда маданияти анча ривожланган Шош, Сугдиёна ахолиси билан келгинди юечжилар орасида узаро муносабат кандай булгани хакида бирор маълумот сакланмаган.
Амударёнинг юкори кисми хавзасида топилган кушан тангаларига  асосланиб, В.Бартольд юечжилар уша жойларда махаллий ахоли устидан хукмронлик урнатиш окибатида Кушонлар давлатига асос солди, деган хулосага келади. Олим уз фикрларини этник ухшатиш йули билан осонгина исботлашга уринади. Хитойча Ю, аникроги юеши – юечжи номи асосида кушей ёки кушон(куш+он) сузини бузук талаффуз этмиш. Агар олим илгари сурган версияни  кабул килсак, аслида кушей-кушон булган кавм номини бузиб юечжи деб аталган булиб чикади.
Ахир юечжи билан кушан сузлари уртасида хеч кандай ухшашлик йуклиги исбот  талаб килмайдиган хакикат-ку. В.Бартольд яна уша фикрни бошкачарок шаклда такрорлайди юеши (юечжи) аслида куш (куши), куплиги кушон (куш+он) эмиш (Уша асар, 112-бет). Худди уша юечжининг узгача номи тохар, хитойча талаффузи тухоло эканлиги айтилади (Уша асар, 175- бет). Демак, бир кавм - халкнинг айни вактда бутунлай ухшаш булмаган уч хил талаффуздаги номи борлиги даъво этилмокда: Юечжи-кушан-тухоло. Сохта даъво ёлгонга бошлайди, албатта. Энди янги топилган маълумотларни солиштирсак, мазкур уч ном келиб чикишида хеч кандай ухшашлик йуклиги исботини топади. В.Бартольд тахмини кейинги бир аср давомида хакикат тарзида барча тарих китобларига сингиб кетди. Кушон тарихи мутахассиси Б.Ставиский В.Бартольд хулосаларига изох берар экан, Кушон давлатига  асос солган (I-IV асрлар) юечжилар шаркий Эрон тили, яъни форсийнниг бир лахжасида сузлашган,  деб катъий хулосани таъкидлайди. (Уша асар, 25-бет).
Кушон давлатининг марказий кисми Узбекистоннинг жанубий худудларига тугри келгани учун хам кадимги хамюртларимиз - юечжилар тарихига доир хакикатни аниклаш хар жихатдан кизикарлидир.
Юечжилар даври ва давлати хакида хабар берган юнон тарихий манбаларида Бактрия - Тохаристон минтакасида узок муддат хукмронлик килган кавмлар номи келтирилган, уша кавмлар орасида биронтасининг номи хитойлар айтган юечжига ухшамайди. Шу муаммо тадкикотчиларни бахсга ундаса хам, амалда эътиборсиз колиб кетган.
Юечжилар Марказий Осиёга кириб келишидан анча илгари массагетлар Амударё атрофида яшаганлиги кадимги юнон манбаларидан маълум. Шунинг учун баъзи тадкикотчилар орасида массагетлар юечжиларнинг худди узи деган гипотеза хам пайдо булди. О.Франке «массагет» номини «Улуг гетлар» деб тахмин этар экан, «Катта Юечжи» номи кадимги Хитойда «Катта гвоти» (ёки «гати») шаклида талаффуз этилиши мумкинлигини фараз килган, бинобарин, массагетлар – юечжилар деган кутилмаган хулосага келади. Таникли олим С.Толстов юечжилар - Хоразм массагетлари деб исботлашга уринди, кейинрок бундай гайри табиий фикрдан кайтди. Массагетлар масаласи хамон очик колмокда. Юечжилар – кадимги скиф-саклар деган фикр хам бор. Хуллас, хар бир тарихий атама ном  тагида муаммолар калашиб ётибди. Умуман «юечжи»лар хукмронлиги хакида гапирганда махаллий утрок ахоли маданияти кучманчиларга нисбатан анча баланд булганлигини эътиборга олиш зарур. Бундай муносабат «юечжи»лар тез кучайиб кетиши муаммосини тугри тушунишга йул очади.
Тожик олими Б.Гафуров юечжилар келиб чикиши муаммосига алохида эътибор бериб, шу мавзудаги тадкикотларни тахлил этади ва   юечжилар хакидаги  шаркдан хитойлар оркали етиб келган хабарлар, гарбда – юнонлар томонидан худди шу давр хакида ёзилган битикларда кузга куринган, эътиборга лойик халклар номида уз тасдигини бутунлай топмайди деган хулосага келади. Грек-Бактрия давлатини барбод килган халклар (аникроги кавмлар) каторида Страбон ва Помпей Трог асийлар, пасианлар (османлар), тохарлар, сакараулларни курсатади, лекин улар орасида биронтасининг номи юечжиларни эслатмайди. Мазкур номлар замирида географик, этнографик ёки бошка хил ном ётгани хам номаълум, «Асийлар –тохар подшохи; «..Бактрия ва Сугдиёнани скифлар кавмларидан булмиш сараук ва асий (асиан) кавмлари эгаллаб олди», деб Помпей Трог кайд килган (Гафуров, 130-бет). Айникса юнон манбаларида юечжи номи бутунлай кайд этилмагани алохида эътиборни тортади: балки юечжи номи келиб чикиши бутунлай бошка тасодиф сабаб билан богликдир. Бу хакда турли мулохазаларни жалб этишга тугри келади.
Юнон тарихчилари Страбон ва Помпей Трог уша Бактрия-Тохаристонни кулга киритган асий, пасиан, тохар, сакараул каби кавмлар каторида юечжига ухшаш атама учрамагани юечжи алохида кавм номи эмас, балки узокдан кучиб келган жанговор улусга нисбатан айтилган сиёсий ном эканлигига ишорат беради. Бундай бирлашма таркибида турли катта-кичик кавмлар булиши, табиий. Юнон тарихчилари маълум кавмлар номини курсатган булса, Хитой манбалари узокдаги бирлашма давлатни   аникловчи бирор суз билан атаган булса ажаб эмас.
Тарих хакикати пардасини очиш учун хозиргача маълум сузлар орасидан кадимги юечжи талаффузини эслатувчи сузларни кузатамиз. Кадимги туркий – хозирги узбекча лугат бисотида юечжини эслатувчи катор диккатни тортувчи сузлар мавжуд экан. Дастлаб 92 бобли узбек, насабномасидан юечжига ухшаш номни кидириб курамиз. Кадимги туркийларда касб-хунарни билдирувчи, уй-эв-юрт ясовчиларга  нисбатан айтиладиган уйчи, эвчи, юртчи деган атамалар булган. Маълум 4 хил насабноманинг барчасида уйчи кавми курсатилган. Уйчи хитойча талаффуздаги юечжига жуда ухшаб кетади, балки айнан узи десак хато булмас.
Бошка бир тахмин. Халкимизда, «Йул  азоби гур азоби» деган хикмат бор. Шунинг учун хам такдир такозоси билан йулда тугилган фарзандни ирим килиб, эъзоз билан «Йулчи» деб ардоклаш анъанаси хозирги замонгача хам сакланиб колган. Бу кадимий анъанани эслаганимиз бежиз эмас. Кадимги туркийларда йулчи-ерчи атамаси йул бошловчи, йул курсатувчига нисбатан айтилар экан (ДТС,159,271-бет). Улуг хокон Чингизхоннинг тунгич фарзанди хам суронли йилларда, бегона юртнинг нотаниш йулларида тугилган экан. Янги тугилган гудакни от-улов билан душман таъкибидан яшириб, уз юртига олиб бориш азобини айтмайсизми? Мирзо Улугбек муътабар тарихий манбаларга асосланиб таъкидлашича, чакалокни эхтиёткорлик билан эсон-омон олиб келган, «тузни халоллаган» жамоага Чингизхон юксак эхтиромлар билдириб «углига Жучихон, яъни «Йулдан келган мехмон», деб ном куйди» (Уша асар,219-бет). «Жучи» деган ном туркийдаги «Йулчи» номининг «ж»ловчи кавмлар орасидаги талаффузнинг худди узи десак хато булмайди.
Хозирда «Йулчи», «Ерчи» каби атамалар бошловчи, йул курсатувчи (русчаси-проводник). Чамаси Хитой сайёхи дастлабки хабарни таржимон – йул курсатувчидан олган албатта. «Сен кимсан? деган саволга , у мен йулчи(ерчи)» деган булса ажаб эмас. Натижада йулчилар Хитойча хабарга юечжи шаклида кайд этилган. Йул курсатувчи Йулчи кавм номига айланиб колган.
Юечжи кавми хакидаги Хитой маълумотлари уша номдаги халкни Урта Осиёда учратиб, улар билан Тохаристон (жанубий Узбекистон) да дипломатик алокалар олиб борган Хитой элчилари, сайёхлари, айгокчилари томонидан юборилган хабарларда сакланиб колган. Махаллий ахоли орасидан чиккан йул курсатувчи элчилар узларини «Йулчи», «Ерчи», «Элчи» яъни хитой айтган «Юечжи» деб тушунтирган булса ажаб эмас.
Йулчи – русчаси Юл+чи, Ер+чи ёки Эл+чи – Хитой талаффузида товуш жихатдан Юе+чжига жуда ухшаш. Демак, ушбу тахминимиз тугри булса, у вактда Хитой манбалари «юечжи» номи билан Урта Осиёдан келганлар курсатган, лекин бу атама оркали кучманчилар кавмининг асли номини аниклаш мумкин эмас. «Юечжи» - «Уйчи», «Йулчи», Элчи», «Ерчи» улуси олимлар даъво этганидек эроний эмас, балки туркий халк кавми эканлиги ошкор булади.

    
                ЭФТАЛИТЛАР-КИДАРИТЛАР - ХИОНИТЛАР
      

Кидаритлар Хитой солномачиси Бэй-ши айтишича юечжилар подшохи жужанлар (Жуан-жуанлар) таъкибидан кутилиш учун уз пойтахтини Боло шахрига кучирган экан. «Шундан кейин юечжиларнинг мард подшохи Цидоло уз кушини билан катта тоглар устидан утиб, Шимолий Хиндистонга хужум килди ва   Гантолонинг шимол кисмидаги беш давлатни узига буйсундирди». Бу вокеа 424-йилдан олдин булган. Бэй-ши айтишича, Цидоло «кичик юечжилар»нинг бешта вилояти устидан хукмдорлик килган, кейинрок тахтни уз углига топширади, хунлар таъкибидан куркиб, Гарб томонга кочиб кетади (Бичурин, II, с.264-266). Подшох Цидолонинг номи Кидара булган деган тахмин бор. Чунки, брахмиа-хиндий тилидаги танга битигида «Кидара Кушана ша» сузлари укилган. Танга Хиндикушнинг жануб томонидаги музофотларда 390-43- йиллар орасида зарб этилган, деб тахмин этилади. Олимлар фикрича, кидарилар 412-437 йиллар орасида Тохаристон ва Гандхара музофотлари устидан хукмронлик килган.
Гарбдаги солномачи Панийлик Приск «кидарит номли хунлар» билан сосонийлар Эрони уртасида давомли тукнашувлар (456-464 йиллар орасида) булганини хабар килади (Гафуров, 194-5-бет). Демак, кидарит- хунлар кавмига киради.
Шу вактгача Цидоло – Кадаранинг асли уз номи аникланмаган. Кидаритлар эфталитлар томонидан (477-520 йиллар орасида) маглуб этилган, деган тахмин бор.
Мазкур киска хабарда кандайдир ноаниклик, чалкашлик сезилади. Беш давлатни бирлаштирган юечжилар подшохи Цидоло давр утиши билан хунлар таъкибидан гарб сари кочиб кетади.
Олимлар аниклашича, Цидоло-Кушан подшохи Кидара. Демак, кидаритлар хунлар кавмига мансуб. Бошкача айтганда, подшох Цидоло-Кидара ва шу сулола одамлари юечжи кавмидан чиккан. Кидаритлар эса айни вактда хунлар кавми хисобланади. Шундай экан, юечжилар худди хунларнинг узгинаси деган хулоса чикади.
Хуллас, муаммонинг сири осон хал булади. Уша даврдаги туркийлардан ташкил топган сиёсий-харбий бирлашма солномаларда турлича курсатилган, яъни тарих маълумотлари турли, вокеа ва сифат таърифи таъсирида кайд килинган. Аслида юечжилар – хунлар – кидаритлар – эфталитлар – хионитлар Урта Осиёдаги туркийларнинг хар хил халк томондан айтилган бир-биридан фаркланувчи бир кавмнинг номи эканлиги маълум булди.
Хионитлар. Сосонийлар подшохи Шопур II 346 йилда Эрон шаркида «хионитлар ва евсенлар (еусенлар)» билан тукнашганини Аммиан Марцеллан хабар килади. Евсен(еусен) кадимги туркий кавмлардан усун-уйшунларни эслатади. И.Маркварт хионит сузида биринчи харф хато ёзилган деб хисоблаб  номини «кусени»-кушани шаклида укишни таклиф этган (Гафуров, 195-196). Эътибор беринг: «хионит» билан «кусени»-«кушани» орасидан битта «и» харфидан бошка хеч кандай якинлик йук. Шу каби зураки этимология окибати тарихни сохталаштириши мумкин.
Хионитлар хакидаги тарихий маълумотлар канчалик бузиб талкин этилганини кузатайлик.
 Эрон шохи Шопур II (309-379) кушни хионитлар билан сулх тузиб, биргаликда Суриялик душманга карши жанг килган. Вокеанинг гувохи булган Аммиан Марцеллан ёзишича, «Хионитларнинг янги подшохи урта ёшларда, юзига ажин тушган, доно хукмдор ва куп жангларда голиб келган киши. Унинг навкирон угли уша жангда курбон булди» (Гафуров, с.196).
Орадан куп утмай Шопур II кушонлар билан икки марта жангда тукнашади. Арман тарихчиси Фавс Бузанд хабарига караганда биринчи тукнашувда кушонлар бостириб келиб, галаба козонган. «Кушонлар кушини форс аскарларини тор-мор килди: форсларнинг купчилиги нобуд булди, куплари асир олинди, колганлари кочиб кетди». Кайта куч туплаган Шопур II бош кутариб, янгидан жанг бошлайди, лекин яна кушонлар голиб чикади. Уша кушонларни олимлар кидаритлар ёки хионитлар кавми хисоблашади. Лекин худди шу вокеалар хакида хабар берган Хитой манбалари хионитлар урнига хунларни тилга олган. Демак, хионитлар-хунлар деган хулоса хаёлга келади.
Орадан куп утмай Сосонийларнинг янги подшохи Бахром Гур (420-437) устига туркийлар хокони бостириб келиб, Хуросонни эгаллайди, лекин Марв шахри якинида пистирмага учраб, хокони халок булади. Натижада туркийлар кушини оркага чекинади. Нихоят уртада сулх тузилиб, Амударё чегара сифатида белгиланади. Карийб бир аср давомида эронийлар шаркдаги жанговар кушнилари (кидаритлар, кушонлар, хионитлар, эфталитлар, хонлар, хунлар, турклар) билан бир неча марта тукнашади, сулх тузади. Шу вактгача олимлар, зикр этилган хар бир тарихий номни алохида этник кавм сифатида талкин этишган. Амударё юкори окими хавзасидаги нисбатан унча катта булмаган музофотда 7 хил бир-биридан зур халк истикомат килиши хеч кандай мантикка сигмайди. Вахоланки, уша зикр этилган номларнинг хаммаси туркий кавмлар булган.
Икки мухим тарихий манба муаллифлари – Табарий ва Диноварий кайта-кайта турклар хакида берган хабарни «айни анахронизм» деб буладими? (Гафуров,с.187). чамаси олим туркийлар уша даврда умуман Амударё якинида пайдо булиши тарихга хилоф деб уйлаган булса керак. Кейинги вокеа талкини яна хам нотугри. Эрон шохи Яздигерд II 450 йилда куп лашкар туплаб, эфтонитлар юртига босиб боради. Кушонлар шохи урушга кирмай сахрога кочади. Окибатда кушонлар юрти талон-торож булади.
Арман солномаси (Елишя, V аср) Сосонийлар подшохи Яздигирд II «кушонлар номи билан танилган хонлар юртига хужум килди» деб кайд килган. Парблик Лазар эса хионитларни кушонлар деб атайди. Бинобарин хон-хионлар-кушонлар экан (Ист.УзССР, с.151). биринчи кушон шохи Вахишунвар (Ахшунвар) 457 йилда Чагониён, Тохаристон ва Бадахшонни уз давлатига кушиб олгани маълум. Аслида, кушон, хон, хион узга кавмлар талаффузидаги бир халкнинг – туркий халкнинг номи экан.
Энди олимлар хулосасига эътибор беринг: эфталитлар устидан хионитлар хукмронлик килган эмиш. Вахоланки, эфталит ва хионит номлари аслида туркий кавм Хиён (Киён), Хиёт (Киёт)дан хосил булган «Хиёт эли» (арабчадаги Хайтал) ва Алптал (юнонлардаги Эфталит) номларидир. Кушонлар давлати таркибида тилга олинган турли этник номларнинг аксарияти туркий кавмларнинг турли ажнабий тил талаффузида, харфий узгаришлар натижасида пайдо булган ном ва лакабларидир.
«Авесто»да Заратуштрийларнинг ашаддий душман сифатида чукки калпокли килич-калкон билан куролланган «хиаона» кавмига карши курашгани тасвирланган. Олимлар мазкур вокеани тахлил этиб «хиаона» кавми Амударё ва Сирдарё орасида яшаган купсонли соклар таркибига киради, деб хулоса килган. «Хиаона» кавми уша хионитларнинг худди узи десак булади, яъни «хиаона»- хионит-хиён кавми булиб чикади.

                КУШАНЛАР
                (I-IV асрлар)

Афсонадек алплар диёри, халки жанговар, ялангтуш багри кенг, маданият-санъати равнак топган, лекин куп жихатдан хозирда хам муаммолар тугунига айланган Кушон давлати хакида тарих китоблари кенг маълумот беради. Марказий Осиёда тарих билган империяларнинг энг кадимгиси, даврий жихатдан энг яшовчани (милодий I-IV асрлар) Кушон давлати булган десак муболага   булмайди. Уз даврига нисбатан мислсиз улкан минтакаларни эгаллаган Кушон давлати чегаралари – шаркда хитой, гарбда Каспий денгизи, жанубда Хиндистон ва шимолда Орол буйларигача етиб борган. Кадимги дунё маданиятининг уч йирик манбаи – хинд, форс ва турк халклари  туташган марказий заминда ташкил топган улуг давлат  киска муддатда кенгайиб, дунёга танилди.
Кушонлар тарихи муаммолари билан олимлар карийб икки аср давомида тадкикотлар олиб бормокда. Турли туман тахлил ва тахминларга тула асарлар нашр этилган. Озрок мушохада килиб курсак, кушонлар келиб чикиши, наслу насаби, туркийларга муносабати каби мухим муаммолар хозиргача хал булмаган ёки бутунлай тескари талкин этилгани маълум булади. Муаммолар мохиятини курсатувчи баъзи жихатларга эътиборни жалб этамиз.
Хитой манбалари хабар килишича, шаркдан келган юечжи (бу хитойлар талаффузи) деган жанговар кавм Дахя-Бактрия-Тохаристонда бешта хокимликни узига тобе килиб (Хюми, Шуанми, Гуйшуан, Хэйтун ва Гаофу), кейинрок кудратли давлатга айланган. Уша беш хокимлик хар бирининг махаллий номи аслида кандай булгани хозиргача аник эмас. Факат Гуйшуан-Кушан давлати номига айлангани хакида маълумот бор.
Тахминан юз йилдан ортик вакт утгач, юечжилардан бири кутарилиб, кушинларни бирлаштиради ва кучли давлат ташкил килди. Бу хакда Хитой манбалари нихоятда мухим маълумотларни колдирган: «Карийб юз йилдан ортик вакт утгач Гуйшуан хокими Киоцзюкю бошка турт хокимликни узига буйсундириб, узини Гуйшуан шохи (хони) деб эълон килди. Кейин Анси (Парфия) билан уруш бошлади, Гаафу таслим булди, Пуду ва Гибинни кулатди ва ерларини эгаллаб олди. Киоцзюкю 80 йилдан ортик яшади. Унинг вафотидан кейин угли Янгаочжен тахтни эгаллади ва Хиндистонни енгиб, бошкарувни саркардалардан бирига топширди. Шу даврдан бошлаб юечжилар кучли ва бой улусга айланди. Кушни давлатлар уни Гуйшуан шохи (хони) деб атарди, лекин Хитой саройида хамон аввалги ном билан Катта юечжи маълум эди» (Бечурин II, 227-228).
«Гуйшуан» - бошкача айтганда юноний харфлар билан битилган ёзувга кура «Кушон» аслида кандай булгани аник эмас. Гуйшуан-Кушон номи шохнинг номими ёки унвоними, балки хукмрон сулола номидир? Бу хакда илмий бахслар давом этаётганини эътиборга олиб, бутунлай бошкача бир тахмин - версияни чамалаб курайлик.
Юнон тарихчиси Амион Марцеллин айтишича, сосонийлар шохи Шопур II давлати-

нинг шаркий сархадларига 346/47-йилда «хионитлар евсенлар» (ёки еусенлар) хавф тугдирган. Хионитлар аслида туркий хиён-киёнлар, хиёт-киётлар кавми эканлиги, улар билан ёнма-ён турган «евих-(еусен)»лар хам бошка кавм номи деган фикр хаёлга келади. Шаркшунос М.Маркварт юнон битигида биринчи харфни сахв-хато билиб, евсенни «кусен» деб укишни таклиф этган. Натижада евсен-кусен-кушон булиб чиккан. Марцеллин хабаридаги «хаснитлар ва евсенлар» янги талкинга кура «хионитлар ва кушонлар» деган  мазмун кабул килинган. Бошкача айтганда, хионитлар кушонлар билан биргаликда сосоний давлати  Эронга хавф солган.
Юзаки караганда «кушон»- «евсен»га ёки «евсен»-«кушон»га айланиши нотугри тахминга ухшайди. Лекин М.Маркварт уз тахминида кейинги мухим кадамни килмагани учун евсеннинг сири очилмай колган. Мулохазани давом эттирсак, туркий хионит-киёнитлар ёнидаги кондош евсен-кушон хам туркий кавм эканлиги маълум булади. Кадимшунослар орасида туркийлар Урта Осиёга факат VIII асрда кучиб келди, деган фикр кенг таркалган. Шунинг учун хам М.Маркварт евсенлар туркий кавм булиши мумкинлигини рад этган.
Акс холда, олим туркийлар тарихида «евсен» номни эслатадиган усун-уйшун номини жуда кадимги кавм борлигини диккат билан кузатган буларди. Юнон манбаларида осий-осиан (асий-асиан) шаклида кайд килинган кавм худди ана шу евсен-усунлар эканлиги хакидаги тахминларни хам М.Маркварт катъиян рад этди. Кизик, евсен-кушан деб исботламокчи булган олим, евсен-осиан деган тахминга тамоман карши чикади. Бошка олимлар хам бундай хулосага кушилган.
Хитой манбалари усун номли кавм хакида куп маълумот колдирган: милоддан аввалги II асрда шаркдан кучиб Еттисувда жойлашган давлат курган. Милоддан аввалги 105-йилда Усунлар давлатига Хитой элчилари келади. Милоддан аввалги 51-йилда Усун давлати иккига булиниб кетади, 40 йилдан кейин бир кисми гарб томонга кучади. Милодий 1-йилда усун хони Хитой пойтахтига ташриф буюради. 425-йилда эса Усунлар элчиси Хитойга келади, 435-йилда эса, Хитойдан Усунларга яна элчи келади. (Бу хакда батафсил каранг: Бартольд, II(1),с.102). мазкур киска маълумотлар усунларнинг Урта Осиё тарихида карийб 7 аср давомида сезиларли урин эгаллаганидан дарак беради.
Усун тарихи хронологияси курсатишича, Марказий Осиёда Кушан давлати пайдо булишидан (I-аср) олдинрок усунларнинг катта бир кисми гарб сари кучган. Худди шу кавм Бадахшон-Тохаристон-Бактрия вилоятларида юечжиларни ташкил этган 5 хокимлик таркибига бориб кушилганлиги эхтимолдан холи эмас. Бинобарин, 346/47-йилда Эронга галдаги тахдид билан отланган «хионитлар ва евсенлар” (юнонлар хабари) сафида евсен-усунлар булганига ишонса булади. Балки уша хокимликлардан бири Шуанми аслида Усун-уйшун кавми булса ажаб эмас. В.Бартольд усунларда атокли номлар «ми» билан тугалланишини курсатиб утган.
Яна бир эътиборга лойик далолат: Кушон давлатини барпо этган юечжилар бошка манбаларда «ок хун»лар номи билан маълум. Хитой ёзувчиси Ян Ши-чу (VIII аср) кизик бир маълумот колдирган. «Усунликлар киёфаси гарб мамлакатларидаги чет элликлардан кескин фарк килади. Хозирги кук кузли ва кунгир соколли турклар уша (усунларнинг) авлодидир» (Бартольд, II,(I). C.26).
Энди «Усун» этнонимини синчковлик билан кузатайлик. Хитойлар кушни кавмлар номини доим бузиб талаффуз этгани маълум. Шундай экан, усун номи аслида кандай булганини аниклаш имконияти бормикан? Баъзи олимлар асий (асиан) –осий(осиан) номининг хитойча талаффузи сифатида усунни курсатишади. Хитой иероглифи билдирган усун сузини икки хил транскрипция ва икки хил талаффуз этиш мумкин экан. «Иosuan» ёки «О-swan», яъни узбекча усун деб укилади. Кадимги туркийларда «ус» -бургут демакдир. Ус+ун - усун кавм номи (- ун от ясовчи аффикс, Тург+ун каби – каранг: Кошгарий, индекс 396,464-бет). Узбек халки таркибига кирган кавмлар насабномасида «Буркут» -Бургут номи учрайдики, бундай куш билан аташ анъанаси жуда кадимийлигидан дарак беради. Балки уша олгир куш – Бургут номи кадимги даврлардаги усунларнинг оти булиши мумкин. Хозиргача сакланиб колган 4 хил Узбек насабномасининг (XV-XVII асрлар) хаммасида хам Бургут ва Уйшин (Усун,Уйшун) кавмлари номи келтирилган (Ахмедов, 47-50-бет). Агар Уйшун номи кадимги Усуннинг бошкача талаффузи деб кабул килсак (балки аслида хам шундай булиб хитойлар бузиб айтган булиши мумкин), усун-уйшун номли туркийлар кавми карийб икки минг йиллик тарих давомида фаолият курсатиб келганини курсатди.
Катор илмий манбаларда, кадимги тангаларда юнон харфлари билан битилган «Кушан» сузи шохнинг номи сифатида таъкидланмокда. Лекин Кушан сузини хитойлар Гуйшуан деб кайд килган экан, айни вактда Гуйшуан – Уйшун кавми улусининг номи эканлигини эътиборга олсак, Кушан аслида Уйшун кавмининг номи эканлиги ошкор булади. Тангалардаги «Кидара Кушана ша» битигини «Кидара-Кушанлар=уйшунлар шохи» деб талкин этсак тугри булади. Демак, кушан атамаси кадимги давлат номи, бинобарин хукмрон кавм номини билдиради деб хулоса килишимиз мумкин. Ва нихоят, энг мухим хулоса: кушонлар аслида кадимги туркий халк-уйшунлар томонидан бунёд этилган «Кушан салтанати», «Кушан давлати» эканлиги уз исботини топади. Демак, кадимги туркийлар Марказий Осиёдаги «Кушанлар салтанати» (I-IV аср) давомида уз хукмронлигини давом эттирган. Кадимий тангаларда зарб этилган «Ябгу, кушан», яъни «Кушанлар ябгуси» иборасидаги икки туркий суз кушонлар туркий халк эканлигини тулик исботлайди.

                КАРШИ – ГУРХОНА (?!)

Чингизхон авлодлари шажарасига багишлаб ёзилган “Турт улус тарихи” асарида Мирзо Улугбек Мугилистон пойтахти Коракурум шахрида курилган бир шохона саройни туркийлар Карши деб аташини алохида кусатиб берган. Мазкур кичик хабар замнидан катта муаммо пайдо булганини  дафъатан сезмаслик мумкин. Карши-туркийча саройни билдирса, мугиллар уни кандай ном билан атаган?
Кашкадарёдаги Карши шахри номи Хон Кабак (1318-1326) даврида Нахшаб-Насаф якинида курилган саройга нисбатан айтилгани маълум (Бартольд, III, c.450). Карши атамаси хеч шубхасиз подшох саройини билдиради.
«Уктой Коон уз Урдусига кайтиб Коракурумда бир каср бунёд килди, турклар уни Карши деб атадилар» (Улугбек, 208-бет).
Демак, Урду таркибидаги подшохнинг «Хос шариф» саройи Карши деб номланган. Етти сувдаги мугил хонлари саройи хам Карши деб аталгани маълум. Мазкур сарой даргохида тарбия топган тарихчи олим Жамол Карший нисбаси билан танилган.
В.В.Бартольд «Карши» сузи «Каср», «Сарой» (замок, дворец) маъносини билдиришини таъкидлайди; аслида бу атама уйгур тилига мансуб булиб, чамаси Шаркий Туркистондаги махаллий тиллар оркали мугул тилига утган деб тахмин килади (Бартольд III, 207,450-бет). Бошка тадкикотларда эса «Карши» сузи мугул тилига мансуб, деб такрорлайди (Бартольд, III, 257-бет). «Карши» сузи этимологиясига доир катор маколалар эълон килинган. Хаммасида хам уша сузнинг маъноси «Каср», «сарой» эканлиги якдилик билан кайд килинган, факат бир манбада «Карши» сузи «Кабристон» («Кладбище») деган гайри табиий талкинни учратиб, хайратга келиши мумкин. Бундай изох узбек адабиётининг классиги Захириддин Бобур номидан айтилгани муаммони чукуррок тахлил этишни жоиз куради.
 Маълумки, Бобур зукко тарихчи олим сифатида киска булса-да, лекин жуда тугри ва мухим маълумотлар колдирган. Хусусан меъморий меросга тегишли бир неча суз билан архитектура тарихида унут булган зарваракларни тиклаб бергани аник. Ана шундай сузлардан бири Карши номи изохи урнида ишлатилган экан.
Бобур Кашкадарёдаги  Карши шахри таърифида гоят кизик жумла ишлатган: «Карши мугулча оттур, гурхонани мугул тили билан карши дерлар» (Бобур, 47-бет). Хозирги замон узбек тили нуктаи назаридан караганда карши – гурхона, кабристон деган гайри – табиий хулоса чикади.  Ахир подшох саройи, хон кароргохини хам кабристонга мукояса этиб буладими? «Бобурнома»нинг русча таржимасида худди ана шундай холатни сезиш мумкин: «Карши»-мангольское название; кладбище на монгольском языке будет «карши» (Бобур, стр.64).
«Карши» атамаси барча тарихий манбаларда, олимлар талкинида «сарой», «каср», «урдугох» мазмунига эгалигини эътиборга олсак, суз устаси Бобур айтган «гурхона» заминида кандайдир бошка чукур маъно ётганлиги хаёлга келади. Дарвоке, аслида шундай экан.
 Бобур даврида «гурхона», «курхона» атамаси темурийлар учун одатдаги сарой билан боглик  кухна сузлардан бири десак булади. Лекин асрлар давомида унут булган, ёки шаклан узгариб кетган атама мазмунини аниклаш купинча гоят кийин муаммога айланади. Муаммонинг исботи учун тарих катларидан катра нурни кидиришга тугри келади.
 Марказий  Осиё тарихда доим турли кавм халклар окимларининг чоррахаси булиб келган. Корахонийлар, салжукийлар, кора хитойлар ва хоразмшохлар даври хам ана шундай тукнашувлардан дарак беради. XI асрдан бошлаб, Шимолий Хитой томондан кувгинга учраган «Кора хитойлар» Кошгар оркали Мовароуннахр –Туркистонга уруш билан кириб келди. Кучли давлат тузди. Дастлабки пайтларда мусулмонликка ашаддий карши булган кора хитойлар XI асрга келиб, Самарканд, Бухоро ва хатто Хоразмни узига тобе этгач, мусулмонлашиб борган. Хатто, бир Гурхоннинг номи Мухаммад булган. Самарканд хони Махмудхон 1137 йилда Хужанд олдида кора хитойлардан маглуб булди. Машхур Султон Санжар (1118-1157) Самарканд якинида (9 сентабрь 1141) кора хитойлар билан тукнашиб, катта талофатлар окибатида енгилди, Марвга кочиб кетди.
 Уша  кудратли, кора хитой давлати подшохнинг гурхон унвони мусулмон манбаларида  хони хонон-хонлар хони деб кайд килинган, Гурхоннинг кароргох Урдуси Чу дарёси якинида булган. (Узганд шахрида кора хитойлар хазинаси талон - торож булгани маълум). В.В.Бартольд кора хитойлар империясининг бошлиги гурхон деб аталганини таъкидлар экан, мусулмон тарихчилари гурхонни «хонлар хони» сифатида талкин-таржима этганини алохида уктириб утган (Бартольд, III стр. 50).
 «Гур» сузи кайси тилга мансублигидан катъий назар хозирги купчилик тарихчилар томонидан «Бутун дунё», «Умум» (Всемирный, всеобщий) маъносида тахмин этилмокда (Бартольд, II (I), стр 50, изох).
Узбек тарихшунослари эътиборидан четда колган муаммо жавобини узбек  заминидан топдик. Хоразмшох Абулгозий Баходирхон (1644-1664) «Шажараи турк» асарида кора хитойлар тарихига доир «Гурхон» лакаби маъносини тушунтириб берган: «Гур» нинг маъноси хитой тилида улуг подшох демак булур» (Абулгозий, 37-бет). Демак, «Гурхон» номи ясама суз эканлиги ошкор булди. Хитойча «Гур» (Улуг подшох) ва туркийча «Хон» подшох. Натижада уша давр тарихий манбалари кайд килган «Хонлар хони» мазмуни келиб чикади. Бу номда яна бир хикмат бор. Абулгозий Баходирхон таъкидлашича, кора хитойлар кушни кавмлар боскини таъкибидан кочади, кирк минг уйлик эл улуг беги Туйситафтар бошчилигида туркийлар вилоятига кучиб келади. Хитойдан таклиф билан келган бек узини Гурхон деб эълон килган экан. Демак, Гурхон унвони  - кора хитойлар ва туркийларни бирлаштирган  «Хонлар хони» маъносини беради, десак хато булмайди.
Кора хитойлар империясининг Гурхонига хатто узок Хоразм давлати хам улпон тулаб турган. Факат Султон Мухаммад Хоразмшох даврида кора хитойларга тобеликдан Хоразм давлати кутулгани маълум. Шундай экан, Мовароуннахрда «Гурхон» номи кудратли «Хонлар хони» сифатида машхур булган. Темурийлар хонадонида Гурхон номи билан боглик «Гурхона» атамаси хам одатий тушунча булганига шубха колмайди. Захириддин Бобур Карши-саройни таърифлаганда, уша олий иморат хоннинг «хос шариф» истикомат жойи эканлигини курсатиш учун Гурхоннинг кароргохи маъносида «Гурхон хонаси», яъни Гурхонаси атамасини ишлатгани маълум булди.
Араб алифбоси хусусиятига кура «Г» ва «К» харфлари бир хил шаклда ёзилганини эътиборга олиб, тарихий манбаларда курсатилган сузларни икки хил талаффуз этиш мумкин: Гурхон-Курхон, Гурхона-Курхона каби. Бобур Карши-саройни таърифлаганда Курхона сузини назарда тутган булиши мумкин. Чунки кейинги узбек хонлари саройларида энг катта ва хашаматли кабулхонани-куриниш хона деб аталишида уша Курхона-Кур(иниш) хона таъсири сезилиб турибди.
Баъзи хулосаларни таъкидлаб курайлик:
-Карши-каср, сарой маъносидаги кадимги туркий суз (каранг: Древестюркский словарь, стр.429);
-Курхона/Курхона-саройнинг хонга мансублигини билдирувчи атама, хон саройи, хон куринишхонаси.
-Гурхон-хонлар хони, хоконлар хокони, шаханшох мазмунидаги унвон, лакаб. «Хитойдан келган бек» «Узига Гурхон деб лакаб куйди» (Абдулгозий 37-бет). Бу вокеа тахминан 513 хижрий/1119-20 йилларда булиб утган. Орадан карийб 250 йил утгач Мовароуннахр тахтини мугуллардан тортиб олган Амир Темур исми шарафига шарафли Гургон/Курагон унвони кушилди. Гурхон билан Гургон уртасида кандайдир муштараклик борга ухшайди. Гурхон атамаси маъносини тахлил этишдан асосий максад Гурхон-Гургон сузлари узаги бирлигини аниклаш эди.
-Гур сузи Абулгозий Баходирхон айтганидек «улуг подшох» мазмунини билдиради. Лекин кабр маъносидаги форсча «Гур» сузи туркий мухитга сингиб бориши окибатида, мазкур сузни «Улуг подшох» маъноси муомаладан чикиб кетган. Хозирги хитой лугатида «Гур» сузи йуклигини эътиборга олсак, мазкур атама туркийларнинг кадимий бисотидан чикканга ухшайди. Достоний кахрамон Гуругли/Куругли номини кабр билан богламай, балки подшох фарзанди эканлигига ургу берсак тугрирок булади.


                ГУРУГЛИ-КУРУГЛИ

Узбек достонларининг кахрамони Гуругли номини бахшилар «кабр угли» маъносида таъриф-тавсиф этадилар. Озарбайжонда эса Куругли, яъни кузи курмайдиган сукирнинг фарзанди сифатида талкин этилади. Лекин гур/кур сузлари билан жуда кадимги туркий (балки туркийларга янада кадимги халкдан утган) улуг кахрамонлик ва подшохлик унвони курсатилганини эътиборга олсак, достон кахрамонининг кадри янада баланд кутарилади. Гуругли/Куругли номлари заминида «Улуг подшох», «Улугхокон» даражасидаги юксак унвон борлиги нихоятда мухим тарихий ахамият касб этади.
 Урхун-Енисей битикларида кайд килинган турк подшохи Кул тегин номидаги «Кул» аслида Кур/Кур билан муштарак маъно билдиришини В.В.Бартольд тасдиклайди (Бартольд V, стр 82). Махмуд Кошгарий туркий «кур ар» сузларини дов юрак йигит (Кур Эр) сифатида изохлагани хам Кур/Гур сузларининг ботир, алп маъносини билдирувчи кадимги унвон эканлигидан дарак берди. Марказий Осиё тарихи билан узвий боглик кадимги тарихий-адабий манбаларни кузатсак, Гур/Кур сузи бир неча маънода ишлатилганини гувохи буламиз.
-Абдулкосим Фирдавсий «Шохнома»сидаги катта бир достон сосонийлар подшохи Яздгирднинг угли Бахром Гурга багишлаган:
«Бахром Гур тахтига утирган замон,
 Ёгдирди бахт нурин бошига осмон».
                (Фирдавсий III, 7-бет).
Достонда Баром Гур хар жихатдан ижобий кахрамон шох сифатида мадх этилган, лекин шарафли Гур лакаби маъноси аник курсатилмаган. Чамаси Фирдавсий даврида Гур сузи кабр маъносидан кескин фаркланувчи ижобий сифат маъносида хам купчиликка маълум булган. Форсийда Гур - кабр эканлигини эътиборга олсак, Бахром Гур номида кандайдир бошка маъно мавжудлиги маълум булади. Достондаги Гур сузига  одатда «ёввойи хайвон», «кулон» гурхар-эшак, деб  изох берилган.
-Кора хитойлар подшоси (XI-XII асрлар) Гурхон номи билан танилган. Абулгозий Баходирхон Гурхонни хитой тилида «улуг подшох» деб, Мусулмон тарихчилари эса «Хонлар хони» деб изохлаган. Лекин хоразмшох Гур/Кур сузини яна бошка – кичик, кенжа маъноси борлигини айтиб утади. Дашти Кипчокдаги Улуг тог ва кичик тогни илгари Ур тог ва кур тог деб аталганини таъкидлайди. (Абулгозий, I,17-бет, II, 7-бет).
-Абулгозий Баходирхон туркийлар аждоди булмиш кадимги афсонавий турт огайни хонлар кенжасини Курхон/Гурхон деб курсатган (Корахон, Узхон, Кузон, Курхон). Кенжахон номи кора хитойларда подшох унвонига айланганда кандайдир тарихий узвийлик борга  ухшайди. Колаверса, Курхон/Гурхон туркийлар тарихида энг кадимги атама (Абулгозий, I, 17-бет).
Йигитлик чогларидаёк, Бахром Гур номи билан машхур булган сосонийлар подшохини «Бахром Шер», «Бахром ботир» маъносида талкин этсак хато булмайди. Корахонийлар орасида кенг таркалган Бугро (эркак туя) каби Гур хам ухшатиш-лакаб.
Хитой подшохлари орасида «Гурхон» унвони учрамаганини эътиборга олсак, кора хитойлар подшохи узига танлаб олган «Гурхон» унвони Абулгозий Баходирхон таъбири билан «Улуг подшох» ёки солномалардаги «Хонлар хони» мазмунида талкин этилса булади. Шу билан бир каторда «Гурхон» унвони икки кадимий туркий Гур+хон сузларидан таркиб топганини алохида таъкидлаб утиш жоиз.


                ГУРХОН ва ГУРГОН ёхуд КУРХОН – КУРАГОН

Шаркий Туркистонга багишланган бир тадкикотда Гурхон (Хонлар хони) билан Гургон (куёв) атамаларининг лингивистик узаро якинлиги курсатилган экан. Шу муносабат билан В.В.Бартольд гурхон билан гургон кора-хитойлар тилининг диалектал хусусияти булиши мумкин деган тахминни айтиб утган булса-да (Бартольд, II (I), стр.50) бу масала XX-аср давомида мавхумлигича колаверган.
Амир Темурнинг дунёга машхур Курагон (ёзилишида Гургон) унвони келиб чикиши илдизларини кузатар эканмиз, кора хитойлар империяси даврида Мовароуннахрда дабдабали Улуг подшох, хонлар хони мазмунидаги «Гурхон» унвони бироз узгарган холда кайтадан тикланганининг гувохи буламиз. Гурхон таркиби «Улуг подшох+хон» булса, Гургон – Курагон «Улуг подшохлар»дан деган маънони билдиради (-гон – форсчада отларга хос куплик суффикси). Бинобарин, «Амир Темур Курагон» исми шарифини «Амир Темур – улуг подшохлардан», «Амир Темур – хонлар хонидан» маъносида тафсир этсак булади.
Улуг давлат муяссар булган мугуллар сардори Темучин 49 ёшида (1202 йил) хонлик мансабига эришиб, Чингизхон номини кабул килди. Мугул тилини яхши билган Абулгозий Баходирхон янги номни бундай талкин этган: «Чингнинг маъноси улуг ва катта темак булур. Чингиз анинг жамъи турур» (Абулгозий, 54-бет).
Амир Темур эса 34 ёшида (1370 йил) Мовароуннахр подшохлигига курултой томонидан фатво олди. Шу муносабат билан «Зафарнома»да баландпарвоз мадхиялар келтирилган. Лекин «саодат киронли - Сохибкирон», «Шохи жахон», «Сохиби давлат» уз номини узгартирмади. Амир Темур номли исми шарифи каторига факат бир суз – Курагон  кушилди. Барча давлат хужжатларида, фармонларда, хатто тангаларда «Амир Темур Курагон» жумласини учратамиз. Мазкур машхур жамлани хозиргача «Амир Темур – куёв» деган тор маънода нотугри тушунтириб келинган. Аслида буюк жахонгир «Амир Темур – улуг подшохлар давомчиси» сифатида фахр-гурур билан мухр босган экан. Буюк аждодлари мадади билан жахондорлик килиб, бекиёс галабаларга эришган, Она юртини озодлик, фаровонлик икболига олиб чиккан.

                КУРАГОН – ГУРХОН

Купчилик учун сирли ва сехрли туюлган «Курагон» унвони келиб чикиши манбаларини ахтариб туркийларнинг кадимги сузи Кургон – Куркан олдидан чиккан эдик. Уша тарихий манба назаргохидан хозирги замон топонимикасини кузатсак, Каспий денгизи жанубидаги Гургон шахри, Сибирдаги Курган шахри, Узбекистондаги Каттакургон, Туракургон, Жаркургон, Тупроккургон каби тарихий номлар эътиборни тортади. Кишлоклардаги турт девор билан уралган кургонларнинг эса сон-саноги маълум булмаса керак.
Туркий кавмлар орасида Кургон – Куркан сузини бироз узгартириб, юмшок товушлар билан Кургон – Куркон ёки Гургон – Гурган сифатида талаффуз этилиши лингвистика фанида аллакачон эътироф этилган. Масалан, Озарбайжонда «Киз калъаси» ёдгорлиги «Гиз галаси», «Кургон» эса «Гургон» шаклида ёзилади. Шу кузатишлар давомида беихтиёр тарих каъридан топилган икки сузни – «Кургон» маъносидаги «Гургон»ни кора хитойлар подшоси узи танлаб олган «Гурхон» лакаби билан мукояса этиш хаёлга келади. Туркийларда «Коон» сузи тарихий манбаларда «Когон», «Хокон», «Хон» каби, «к – г – х» товушлари узгаришини эътиборга олсак, «Гургон» сузи ахоли орасида «Гурхон» деб талаффуз этилиши табиий куринади. Демак, кора хитойлар илтимоси ва таклифи билан Хитойдан келган «улуг бек» юрт бошкарувини кулга оларкан, махаллий хонни узига навкар килиб, унинг номини «Илкхон туркман» деб узгартириб,  узи учун «Гурхон» лакабини оларкан янги юртбоши «улуг подшох», «хонлар хони» кудрати билан мамлакат кургони – калкони булажагини эълон килди, улкан империя тузиб, уша фатволарни амалда курсатди.
Демак, Амир Темурнинг «Курагон» (ёзувда – Гургон) унвони кадимдан туркийлар орасида анъана булиб келаётган «Кургон – Кургон – Гургон – Гурхон» унвонини Марказий Осиё тарихида пайдо булган энг ёркин юлдуз десак булади. Амир Темур Курагон исми жисмига муносиб равишда Она юртининг темирдек мустахкам кургони булиб колди. Темурийзодалар ичида «Курагон» унвони билан шарафланган Мирзо Улугбек жанговарлик жабхасида эмас, балки илм-фан, санъат равнакига улуг хисса кушди, хусусан «Зийчи Курагоний»ни яратиб, фалакиёт илмида Жахоншумул жасорат курсатди.
Махмуд Кошгарий (XI аср) Журжон/Гургон сузига «Чин йулида мусулмонлар чегарасидан бири» деб киска изох берган (Кошгарий, I, 409-бет), лекин чегарадан манзил сифати – урни курсатилмаган. «Девони луготит турк» таржимони С.Муталибов Журжон уша даврдаги Хоразмнинг пойтахти эканлигини таъкидлайди ва араб сайёхи Ёкут ал-Хамавийнинг (1179-1229) «Мугжамул булдон» асаридан далил келтиради.
«Журжон Гургоннинг араблаштирилганидир. Бу масалада Ёкут изохини ахамиятли хисоблаб узича келтирдик. Журжон Хоразм улкасига тегишли катта бир шахардир. У Жайхун киргогидадир. Аслида хоразмликлар Жайхуннинг шаркидаги Мансура деган шахарда яшар эдилар. Жайхун уни ювиб кетди. Ундан асар хам колмади. Сунг улар Гурганчга кучдилар. Шахар кундан-кунга кенгайиб обод булди. Гурганчни 616 хижрийда (1220 йил) татарлар истило килиб хароб килмасдан олдин уз кузим билан курганман. Мен бундан каттарок, чиройлирок, тукисрок бир шахар курганимни билмайман» (Кошгарий, 486-бет).
Ёкут ал-Хамавий шахсан кадимги Гургон шахрини уз кузи билан куриб, у хакда колдирган тафсилотлари мухим ахамият касб этади. Хоразм пойтахти Мансура, бошка манбаларда Кот/Киёт деб кайд килинган шахарни Амударё купориб ташлагандан кейин пойтахт Гурганчга кучади. У пайтда Гурганч кичик шахар булган.
Махаллий ахоли кичик шахарчани эски номи билан Кургонча/Кургонча деб атаган булса ажаб эмас. Давр утиши билан «катта, чиройли, тукис» шахарга айланган пойтахт номи Кургонч/Гурганчга айланган булиши мумкин. Бундай тахминни Ёкут ал-Хамавийнинг бошка хабарлари тасдиклагандай булади.
«Хоразм – шахар эмас, умуман улканинг номидир. Пойтахтга келсак, уни… Журжония деб аташади. Махаллий ахоли уни Курканж деб юритади» (II,480). Урганч шахрига багишланган махсус маколада Ёкут ал-Хамавий янада аникрок тавсиф келтиради: «Урганч улка пойтахтининг номидир. Бу Жайхун сохилида жойлашган катта шахар. Хоразм ахолиси уни уз тилида Курканж (Гурганч) деб атайди, аммо бу ном арабчалашиб, бизда (яъни арабларда) Журжония деб талаффуз килинади (II, 54). Араб алифбоси имло хусусиятларини эътиборга олиб пойтахт номини Курканч /Курганч/Гурганч шаклида укиш мумкин. Хоразм номи этимологиясини тушунтириб берган Ёкут ал-Хамавий Курганч/Гурганчни «бундан катта, бундан хам бой ва обод шахарни хеч каерда курмаганман» (II,54), деб хайрат билдирса-да, лекин шахар номи келиб чикиши, тарихи хакида хабар бермаган.
Яна бир изох диккатни тортади «Хоразм пойтахти Урганчдан ташкари – бу шахарни хам гохида Хоразм деб атайдилар» (Уша асар, 21-бет). Хоразмнинг рамзига айланган пойтахт номини Ёкут ал-Хамавий бир неча хил куринишда ёзгани тарих хакикатини аниклашга ёрдам берса ажаб эмас. Урганч – Гурганч – Курганч сузларидаги «у» харфини «у» деб талаффуз этсак хато булмайди: Урганч, Гурганч, Курганч каби. Мазкур вариантлар узагида аслида «Кургон – Кургон» булганини фараз этиш мумкин. Бундай тахмин олиб келган Гурган/Курган сузи билан Амир Темур номидаги Курагон/Гурагон сузи араб имлосида бир хил ёзилиши тасодиф булмаса керак. Хоразм пойтахти Гурганч/Курганч/ Урганч номи Амир Темурнинг Курагон/Гурагон лакаби жуда кадимги тарихий анъанадан дарак беради.