Проза.ру

Халк ёзувчиси - Т. Малик

Ижод ахлига нисбатан «халк виждони» деган ибора ишлатилади. Бу мартабага ёзувчилар, шоирлар, журналистлар, актёрлар эришишлари мумкин.
Хусусий телеканалларимиздан бири «Парвоз завки» деган рукн очган. Айтиш жоизки, жуда яхши, савоб ишга кул урилган. Бир неча кун аввал, шу рукн асносида устоз Тохир Маликнинг интервьюларини беришди.
Сухбат гузал булди. Бирон-бир жойда носамимий ибора ёки суз ишлатилмади. Сухбатнинг энг юкори нуктаси устознинг мана бу гапи булди, менимча. Устоз айтган жумла деярли мана бундай эди:
«–Умрим давомида ота-онамга лаънат айттирадиган иш килмадим».
Бу жуда к-а-а-а-а-т-т-а   гап.
Менинг ушбу сайтдаги бурчим, чет элда, асосан Россияда юрган ватандошларга, юртимиз маънавий хаётида булаётган янгиликларни етказиб туришдир.
Ёзувчи Тохир Маликни мен бемалол «УЗБЕК  ВИЖДОНИ» мартабасига сазовор шахс сифатида билганим туфайли, у кишининг хозирги кунда ватанимизда энг оммабоп, кулма-кул булиб укилаётган «Одамийлик мулки» номли асарларини эътиборингизга хавола этишни лозим топдим.




 








Тохир МАЛИК
ТАНЛАНГАН АСАРЛАР

Олтинчи жилд



ОДАМИЙЛИК МУЛКИ
(Ахлок китоби)







«Шарк» нашриёт-матбаа
Акциядорлик компанияси
Бош тахририяти
Тошкент - 2007

 







Малик Тохир.
Танланган асарлар: Олтинчи жилд. – Т.: «Шарк», 2007. - б.


Танланган асарларнинг олтинчи жилдига ахлок-одоб мавзуида ёзилган уч фаслдан иборат «Одамийлик мулки» китобининг «Ишк фасли» ва «Бахт фасли» булимлари киритилди. Мазкур китоб маърифат оламимизни бойитишга хизмат килади, деган умиддамиз.







 
Биринчи фасл

ИШК


Бисмиллахир Рохманир Рохийм.
«Дархакикат биз Одам болаларини азиз-мукаррам килдик ва уларни барру-бахрда - куруклик ва денгизда (от-улов ва кемаларга) чикариб куйдик хамда уларга халол-пок нарсалардан ризку руз бердик ва уларни Узимиз яратган жуда куп жонзотлардан афзал-устун килиб куйдик.»
(Ал-Исро сурасидан)


ГУЛИСТОН ИСТА, ЭЙ КУНГИЛ

Мукаддима урнидаги бу дастлабки боб мазкур китобга тартиб бериш сабаблари ва максадлари баёнидан иборатдир.

.
Ассалому алайкум, азизларим.
Сизлару бизларни гузал суратда яратган ва чексиз неъматларга буркаган раббимиз Аллох таолога чексиз хамду санолар айтамиз. Буюк Парвардигорнинг иродаси ила улкан вазифаларни елкаларида кутарган ва сизу бизга хидоят йулини курсатган суюкли пайгамбаримиз Мухаммадга саловат ва саломлар йуллаймиз. Аллохнинг инояти ва мархамати ила куп йиллик ниятимизни амалга оширмокка киришяпмизким, бу ишимизни хам Яратганнинг узи хайрли килгай. Шу пайтга кадар бадиий ижодда яхшими-ёмонми машклар килиб, узимизни синаб курдик. Сунг одоб бобида биродарларимизга нафи тегар, деган умид билан «Мехмон туйгулар» номида бир китобчага тартиб бердик. Сунг уни тулдириб, «Имонлашиш умиди» деган номда эътиборларингизга хавола этдик. Кейин эса фарзандлар тарбиясида фойдали булиб колар, деган максадда бир рисола ёзиб унга «Жиноятнинг узун йули» деб ном бердик. Бу йуналишдаги уринишларимизни энди мазкур одоб рисоласи нихоясига етказар, инша Аллох!
Маълумингизким, утмишда утган устозларимизнинг аксари бадиий асарлар ёзиш билан бирга ахлокка доир рисолалар хам битганлар. Агар зийраклик билан кузатсак, утмиш адабиётимизнинг асосини одоб масалалари банд этган. «Адабиёт» - «одоблар туплами» маъносини англатиши хам шундандир. Бадиий асар кайси тарзда, кайси йуналишда ёзилмасин, одамларни тарбия килишга, яъни яхшилик сари бошлаб, ёмонликдан кайтаришга хизмат этиши лозим. Тарихда бундай китобларнинг хисоби йук. Шуларнинг айримларини укиш жараёнида каминада ундаги хикматлар билан биродарларни таништириш майли уйгонди. Рахматли тогам, улуг адиб Мирзакалон Исмоилий ахлок масалаларига доир бир канча рисолалар ёзган эдилар. Шулардан бири - «Кизлар дафтарига» китобини ёзгач, мухлислардан куп мактублар олдилар ва унинг давоми сифатида «Буниси сизларга, йигитлар» деган ахлок китобини ёзишни ният килган эдилар. Аммо бу ният амалга ошмай, армон булиб колди. Шу ном остида бир китоб ёзмокликни куп уйладим. Хамкасбларим орасида хам бу ишга даъват этганлар булди. Узок йиллар давомида тайёргарлик курган булсам-да, ёзишни бошлашга журъат эта олмадим. Вакти-соати етибди, шекилли ахлок мавзуига доир туплаган маълумотларимни карасам, етмишдан зиёд дафтарга жо булибди. Аллохга таваккул килиб ишни бошладим. Умид улки, ёзилажак сатрлар амри маъруф ва нахйи мункар вазифаларини адо эта олса. Аллох купнинг каторида каминани хам адаштирмасин.
Бир узрим борки, мухтарам китобхонлар бу битикни укиш жараёнида «менга акл ургатяптими?» деган мулохазага бориб, гашланмасалар. Каминага маълумки, китобхонлар орасида менданда акллирок, хикматларни менданда купрок билувчи, менданда аълорок даражадаги илм эгалари мавжуд. Яна маълумингиз булсинким, каминанинг олимликка даъвоси йукдир. Ниятим - китобхонлар билан фикрлашиш. Фикрларим орасида эхтимол сизларга номакбуллари учрар, у холда маъзур тутгайсиз. Эхтимол адашган, янглишган холатлар хам булар, у холда тавбалар килиб, рахмли ва рахмон сифатли Аллохнинг лутфу-мархаматларидан умидвордирман.
Утмиш адабиётидаги устозлар бу мавзуда ёзганларида «Эй фарзанд!» ёки «Эй угил!» деган мурожаат билан бошлаганлар. Ёки «фарзандга мактублар» услубидан фойдаланганлар. Мен уз кунглимга даъват услубини куллашни маъкул курдим. Чунки хар бир одам биринчи галда уз-узини тарбия килиши керак, деб уйлайман. Хар биримиз уз-узимизни, хусусан, кунглимизни идора кила билмогимиз шарт. Хазрат Алишер Навоий таъбирлари билан айтилса, кунгил - бадан мулкининг подшохидир. Кунгилнинг саломатлиги - баданнинг хам саломатлиги, унинг нотоблиги - бунинг хам нотоблигидир.
Донолар демишларким: «Сен узингни курмок истайсанми? У холда кузгудаги ташки киёфангга эмас, ичингдаги кузгуга бок.» Биз эса... кунда неча бор кузгуга караймиз. Калбимизга-чи?
Аллох таборак ва таоло мархамат киладики: «Аникки, Биз жин ва инсдан купларини жаханнам учун яратганмиз. Уларнинг диллари бору англай олмайдилар, кузлари бору кура олмайдилар, кулоклари бору эшитмайдилар. Улар чорва кабидурлар, йук, улар (беакл ва бефахмликда) чорвалардан хам бадтардирлар. Ана ушалар гафлатда колган кимсалардир.» (Мазкур рисоламизда Куръони Каримнинг сузма-суз эмас, балки маъносининг таржимасидан фойдаланамиз. Хар сафар «маъно таржимаси», деб таъкидламай, «Аъроф сурасидан» дейиш билан чекланамиз.) Аллох субхонаху таолонинг бу сузлари биз бандаларни энг мухим ишдан огох этади. Яъниким, мусулмон киши калбига эътибор бермоги, калбини кузатмоги, калбини унгламоги ва турли маразлардан сакламоги жоиз. Кимки уз калбини маразлардан саклашга эътиборсиз экан, унинг билган-билмаган дардлари янада купаяр. Зеро, солих амалларнинг ажри хам калбга богликдир. Пайгамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам): «Огох булинг! Танангизда бир парча гушт бор. Агар у сог булса, бутун жасад согдир. Агар у бузилса, бутун жасад бузилади. Огох булинг, у - калбдир!» -  деб бекорга хитоб килмаганлар. Ибн Масъуд хазратлари деган эканларким: «Жисмингиз канчалик соглом булмасин, калбингиз мараз экан, билингким, Аллох наздида, сиз митти кунгиздан хам хакиррокдирсиз».
Хазрат Абу Хомид Газзолий «Мукошафат ул-кулуб» (Калблар кашфиёти) китобларида дейдиларким: «Билки, Аллох бир бандасига хайр ато этмокчи булса, унга уз нафсининг кусур ва айбларини кура оладиган басират беради. Кимнингки басирати уткир булса, кусур ва айблари узига албатта куринажак. Киши уз айбларини билганда эса, уларни даволаш имконига эга булади. Лекин, афсуским, инсонларнинг купчилиги уз кусур ва айбларини курмайди. Ахвол шундайки, баъзан киши бир муъмин кардошининг кузидаги тарикдай кирни куради-ю аммо уз кузидаги ёнгокдай догни курмайди. Кимки уз нафсининг айбларини курмокчи булса, бенихоя тугри, басиратли киши билан дуст тутинмоги жоиз. Токи бу дуст унинг ахволини, харакат ва атворларини куз остида тутсин. Зохирий ёки ботиний хунук бир феълини курса, унга танбех берсин.»
Улуг алломанинг фикрларига кушимча килиб дейишимиз мумкинки, «басиратли дуст» атамасини китобларга нисбатан хам кулласак булади. Бу уринда китобларнинг энг улуги, Аллохнинг биз - бандаларига берган улуг неъмати - Куръони Каримни, хадиси кудсийни ва Расулуллохнинг (с.а.в.) сахих хадислари жамланган китобни хамда буларга асосланиб ёзилган доноларнинг битикларини назарда тутяпмиз. Буларни хамиша укиб юрувчи, тушуниб, тугри англовчи ва укиганларига амал килгувчи киши хеч качон адашмайди.
Кадим-кадимдан комиллик мартабасига етгганлар шундай йулни тутганлар, яъни: Куръон ва хадисларга амал килганлар ва иймонли дустларининг насихатига кулок солганлар. Хазрати Умар, Аллох ундан рози булсин, «Менга айбларимни курсатувчи кимсага Аллох хайр берсин!» деб дуо килар эканлар. У мухтарам зот купинча Солмон Форсийга, Аллох ундан рози булсин, мурожаат килар эканлар. Бир куни «Менинг айб ва кусурларимни айтинг», деганларида Солмон Форсий аввал у хазратдан узр сураб кейин: «Эшитишимча, дастурхонга икки хил зиравор куйдирармишсиз. Бири кундузи, иккинчиси кечаси киядиган махсус икки шимингиз бор эмиш?» - дебдилар. Хазрат Умар бу дашномни эшитиб: «Булардан бошка яна айбим борми?» - деб сурабдилар. Солмон Форсий «Йук», - деб жавоб килганларида у шарафли зот: «Шу иккиси хам менга етарли», - деган эканлар. Хазрати Умар Хузайфадан, Аллох ундан рози булсин, хам уз кусур ва айбларини сураб турар эканлар. Хатто бир куни у кишидан: «Сен мунофиклар масаласида Аллох Расулининг сирдоши эдинг. Менда мунофиклик аломатларидан бирон белги курасанми?» - деб сураган эканлар. Хазрати Умар уз кадр-кимматларининг юксаклигига ва мартабаларининг баландлигига карамай, уз нафсларини хамиша шундай шубха остида тутар эканлар. Газзолий хазратлари таъкид этмишларким: «одам канчалик аклли ва даража жихатидан канча юксак булса, кибр ва хаво жихатидан шу даража кичик булади. Нафсини энг катта шубха остида тутадиган инсон хам шудир».
«Лекин, очигини айтганда, бундай хислатларнинг бахоси ошиб кетди. Жуда оз кишилар бундай феъл-атворларга эгадирлар. Дусту улфат, ошна-огайнилар орасида бир-бирига лаганбардорлик килмайдиганлар, бирининг айб ва кусурларини наридан бери ёймайдиганлар, хасад килмайдиганлар жуда озайиб кетди. Дуст-улфат, ошна-огайнилар ичида, хеч шак-шубхасиз, хасадгуйлар, гаразгуйлик билан иш юртиб, айб ва кусур булмаган бир харакатингни айб ва кусур деб гап таркатувчилар ёхуд табиий лаганбардорлиги туфайли кусур ва айбларингни юзингга айтмайдиганлар бор. Мана шундай сабабларга кура Довуд Тоий инсонлардан ажрашиб кетган эди. Узидан: «Нега инсонлар билан ош-катик булмайсан?» деб суралганида у шундай жавоб берганди:
- Менга айб ва кусурларимни айтмайдиган инсонлар билан якин юриб нима киламан? Диндор кишилар учун энг севимли нарса - бошкаларнинг танбехи билан уз кусур ва айбларидан вокиф булмокдир.
Мана, буюкларимизнинг холи!.. Афсуски, бизнинг замонамизда иш терсига караб кетди. Ахвол шу даражага етдики, энди бизларга насихат киладиган, айб ва кусурларимизни айтадиган кишиларни энг ёмон инсонлар урнида курадиган булиб колдик. Бу - иймонимиз заифлашганининг аломатидир. Чунки ёмон феъл-атворлар - чаконгич илонлар ва чаёнлардир. Агар либосимиз этагига бир чаён ёпишиб, чакай деб турганда бизга биров бундан хабар берса, албатта унга миннатдор сузларимизни айтамиз, севинамиз ва чаённи чертиб ташлаб, улдиришга чогланамиз. Холбуки, бу чаённинг зарари бадангадир, берадиган азоби эса бир кун, ярим кун давом этади. Ёмон ахлокнинг калб софлигига берадиган зарари эса куркинчлирокдир, улимдан кейин эса абадиян ва ё мингларча йил давом этадиган курккуликдир. Шуни биламизми? Билсак, нечун биров бизга кусур ва айбларимизни айтса, бундан севинмаймиз, бу кусур ва айбларни йукотиш билан машгул булмаймиз. Аксинча, биз хам у кимсага насихат килишга киришамиз ва шундай деймиз:
- Узинг хам шундай-шундай киласан. Узингнинг хам шундай кусурларинг бор!
Унинг насихатини шу тарика кабул этамиз ва тескарисини килиб, орада душманчилик тугилишига сабабчи буламиз. Бу хол - гунохлар куплиги сабаб булган калб кашшоклигидандир. Буларнинг асли эса иймоннинг заифлигидандир...»
Мазкур сатрларни укиб «Тугри гаплар...» дегандирсиз? Ха, баракалла! Лекин нима учун куштирнок орасида баён килдик, шунга ахамият бердингизми? Гап шундаки, бу аклли гапларни биз тукимадик, балки Абу Хомид Газзолийнинг китобларидан кучирдик. Каранг, бундан салкам минг йил мукаддам айтилган фикрлар бугунги кунга мос келиб турса? Бу нима, асрлар давомида инсонлар яхшилик сари силжимадиларми? Иймон заифлиги то хануз сакланиб коляптими? Йук, бундай хулосага бормаслик керак. Бадбинликка берилмок хам уринсиздир. Хар замонанинг узига яраша фазилатлари ва узига хос кусурлари мавжуд. Бу фоний дунё - имтихон дунёси экан, хар бир авлод бу имтихондан узига хос тарзда утади. Хар бир авлоднинг афзалликлари ва гунохлари хам булади. Шайтон алайхилаъна то киёматга кадар одамзотга душманлик килар экан, то киёматга кадар унга карши жиход - рухий жиход давом этажакдир. Агар бир биродаримизни безори ураётганини курсак, унга ёрдам беришга шошиламиз. Аммо не учун шайтон васвасасига тушиб колган кариндошимизни, кушнимиз ёки дустимизни куткаришга шошилмаймиз?
Якинда бир улфатда намозхонлар шайтон йуригидаги биродарларини инсофга чакирганларига гувох булиб эдим. Болаликдан бирга улгайган дустларнинг куплари иймон йулида, айримлари хануз шайтон йулидан кайтмаган эканлар. Иймонлилари бу дустларига насихат килишиб: «ёшларинг олтмишга боряпти, шунча йилларни арокхурлик билан утказганларинг етар энди. Аллох хузурида гунохкор эканликларинг бир масала, яна бир масала - фарзанду набираларинг сенлар туфайли иснодга коляптилар. «Арокхурнинг фарзанди» деган маломат тошини кутариб юришга орланяптилар», - десалар, у адашганлар: «Биздан орлансаларинг улфатдан чикдик!» -деб уринларидан туриб кетишди. Узларича гуё мардлик килишди. Холбуки, бу мардлик эмас, нодонликнинг навбатдаги куриниши эди. Агар улар десаларки: «Биродарлар, сизларга рахмат, бизларга тугри йулни курсатдиларинг, сизларнинг хурматинглар учун шу ондан бошлаб арок ичишни ташладик, шу ондан эътиборан пешонамиз жойнамозга теккувси. Саждани зинхор тарк этмасмиз...» - мана шуни чин мардлик атасак буларди. Улфатчиликдаги нохуш холатга гувох булгач, устозлар баёнидаги бир ибратли вокеа хаёлимизга келди:
Ривоят килишларича, Утбатулгулом исмли бир киши фиску фужур ахлидан эди. Бузгунчиликда ва шаробхурликда унга етадигани йук эди. Ана шу фасодчи ва майхур одам бир куни Хасан Басрий хазратларининг даврасига кириб колибди. Хасан Басрий издихом ахлига Хадид сурасини укиб, тафсир килиб бераётган эдилар. «Иймон келтирган зотлар учун диллари Аллохнинг зикрига ва нозил булган хакка (яъни Куръонга) мойил булиш вакти келмадими?! Яна улар учун илгари китоб ато этилган, сунг пайгамбарларидан кейинги муддат узайгач, диллари котиб кетган кимсалар (яъни яхудий ва насронийлар) каби булиб колмаслик вакти келмадими? Улардан куплари фосикдирлар (яъни итоатсиздирлар)»,-мазмунидаги оятни укиётган онларида у киши кириб келди. Оятни укиганларидан сунг чиройли сухбат килдилар, шундай сухбатки, бутун жамоатни йиглатдилар. Шу орада ёшгина бир йигит урнидан турди ва Хасан Басрийга хитобан шундай деди:
- Эй муъминларнинг энг гузал ахлоклиси! Аллох мендай фиск-фужур сохиби - гунохкорнинг тавбасини хам кабул киладими?
- Ха, азаматим, агар бошка бундай килмаслик шарти билан ёмон феъл-атворларингни тарк этсанг ва Аллохдан афв тиласанг, сени хам кечиради.
Йигит бу сузларни эшитганда ранги учиб, бир «ох» тортди-ю хушидан кетди. Узига келганда Хасан Басрий унга якинлашдилар-да, бу байтни укидилар:
Эй Аллохга карши йигит, осий санги,
Гунохкорнинг жазоси не, биласанми?
Осийларнинг жойи - сакар. Ёнар узи,
Шиддатли ут ичра пишар гузал юзи.
Майли, утда ёнар десанг - Хакни унут...
Ё узингни гунохлардан узокда тут...
Бу байтни эшитиб, Утбатулгулом хам бир «ох» кутариб, хушидан кетди. Хушига келганида Хасан Басрийга юзланиб:
- Эй, устод, - деди. - Мархамати кенг булган Аллох мендай гунохкорнинг тавбасини хам кабул киладими?-деб суради.
- Уз узига жафо кила олган банданинг тавбасини карамли Аллохдан бошка ким хам кабул эта оларди?- деб жавоб бердилар Хасан Басрий.
Шундан кейин Утбатулгулом бошини кутариб, Аллохга уч хил дуо укиб, ёлборди:
- Аллохим, тавбамни кабул кил, гунохларимни афв эт, менга тушунишни ва урганишни хамда урганганларимни мухофаза эта олиш кобилиятини берки, узлаштирганларимни ва унинг илмий асосларини аклимда тутай.
- Аллохим, менга шундай бир гузал овоз берки, менинг Куръон укишимни эшитган хар кимсанинг - калби кайгуга чумган булса хам - калбида мехр ортсин!
- Аллохим, менга халол ризк насиб эт ва узим кутмаган жойдан ризклантир...
Аллохга дилдан килинган бу дуоларнинг натижаси уларок йигитнинг тушуниш кобилияти ва закоси ортди, урганган илмий асосларини хеч унутмайдиган булди. Унинг Куръон укишини эшитган хар киши тавба килар, ёмон феълларидан воз кечар эди. Хар куни уйига бир коса шурва билан икки лочира келарди. Булар каердан ва ким томонидан юборилганини хеч кимса билмас эди. Бу хол то унинг улимига кадар давом этди...
Ха, ёлгиз Аллох учун ёмон феълларидан воз кечиб, илохий ахлок асосларига риоя килганларнинг хаёти шундайдир. Аллох ёмон феълларни тарк этиб, яхши феъл-атвор билан накшланган ва гузал амаллар адо этганларнинг мукофотларини албатта беради.
Биз гувох булганимиз улфатчиликдаги адашганларга бундай мукофот насиб этмади, афсус... Билишимизча, улар аразлаб кейинги йигинга келмабдилар. Улар дебдиларки: «Бизнинг ичишимиз билан уларнинг нима ишлари бор, ичиб, уларни урмасак, сукмасак...» Диллари бу кадар котиб кетган экан, фосиклик либосига бу кадар чирмашиб ураниб олган эканлар... Аллох инсоф берсин уларга.
Хеч биримизга сир эмаским, адашган бандалар орасида узимиз учун энг ардокли булмиш инсонлар - бировимизнинг ота-онамиз, бировимизнинг ога-иниларимиз, яна бировимизнинг якин ёки узокрок кариндошимиз, яна кушнимиз, хамкасбимиз... хам бор. Эхтимол улар хидоятдан адашганларини биларлар, эхтимолки, билмаслар. Билмаганларга билдириб куйиш вазифамиз эмасми? Эхтимол улар имонсизлик жаридан кутулмокчилару аммо тугри йулга чикишга кучлари етмаётгандир. Уларга ёрдам кулини узатиб, имонсизликдан кутулишга кумаклашиш бурчимиз эмасми?
Куръони Каримнинг «Нахл» сурасида шундай мазмунли оят бор: «(Эй, Мухаммад!) Раббингизнинг йули (дини)га хикмат ва чиройли насихат билан даъват килинг! Улар билан энг гузал услубда мунозара килинг! Албатта, Раббингизнинг узи Унинг йулидан чалгиган (адашган) кимсаларни яхши билгувчи ва У хидоят топганларни хам билгувчидир.» Мазкур оятда Аллох таоло пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламга ва у киши оркали даъватчи умматларига ислом даъвати асосларини ва услубларини баён килиб бергандир.
«Фусиллат» сурасидаги ояти каримада: «(Ушбу Куръон) иймон келтирганлар учун хидоят ва шифодир» дейилган экан, тугри йулни, рух хасталигига шифони узга ерлардан кидиришларда маъно йукдир. Утмиш жамиятида нима учун одамлар орасидан мехр-окибат, мехр-мурувват, мехр-хурмат кутарилди? Нима учун зулм туфони авжига чикди? Нима учун куплар бузуклик боткогига ботди? Сабаб: чукаётган одам хасга тирмашиб умид килганидай, заиф мафкурадан нажот кутдилар. Ота-оналарнинг тарбия усуллари, насихатлари хидоят ва шифо булогидан махрум булгани учун хам ширин мева бермади.
Хазрати Суфий Оллохёр «Саботул ожизийн» деб номланган дурдона асарларида шундай дейдилар:
Худо килса нидо: «э бандайи зор,
На келтурдинг, на турлук килмишинг бор?»
Мазкур байтни донишманд олимлардан Тожуддин шундай шархлайди: киёматда Худойи таоло бандаларига айтади: «Эй бандаларим, менинг хузуримга нима амаллар билан келдингиз ва нима ишлар килдингиз?»
Тану терингда тотлиг жон яраттим,
Бахойим килмадим, инсон яраттим.
...ва яна айтади: «Эй бандаларим, танларингизга азиз жон бердим, турт оёкли хайвон эмас, комил акл эгаси инсон килиб яратдим.»
Хамиша айладим тарбиятингни
Нагу килдинг паришон ниятингни?
«Сени оталаринг пуштида, оналаринг корнида тарбиялаб, дунёга келтирдим. Дунёга келганингдан сунг хам турли-турли неъматлар билан тарбия килдим. Хуш, нега энди ниятингни бузиб, мендан бошкани дуст тутдинг?»
Коммунистик жамият умрини яшаб булгач, назаримизда нопоклик бархам топгандай булди. Аммо бу масалада хулоса чикаришга шошилманг, азизлар. Жамият йук булгани билан унинг рахнамоси шайтон тирик. Шайтонга сажда килувчилар эса кам эмас хали. Якинда халкаро Нобель мукофоти билан такдирланган москвалик Гинзбург деган физик олим телевидение оркали гапириб: «Худо йук, киёмат, фаришталар, у дунё деган тушунчалар курук сафсата», деб очик айтди. Бу шунчаки бир одамнинг фикри эмас, унинг атрофида неча юзлаб ёки минглаб ёки унданда куп маслакдошлар борлигини унутмаслик керак. Агар у ёлгиз булганида бу кадар шаккокликка журъат килолмаган булар эди. Биз айни уринда художуйлик ёки шаккоклик хусусида бахс юритмокчи эмасмиз. Максадимиз ахлок асосларига назар ташлаш экан, савол бермокчимиз: «Худога ишонмайдиган одам бошкаларга яхшиликни раво куриши мумкинми? Уни ахлок бобида комил инсон дея оламизми?» Дейлик, уша «олим» (аслида уни «олим» дейишга тил бормайди, куштирнок орасига олганимиз боисини англарсиз) мукофотини олиш учун Норвегияга борадиган пайтда онаси (хотини ёки фарзанди) улим тушагида ётибди. Хуш, у сафардан воз кечадими? Онасининг ёнида утириб рози-ризолик тилайдими? Бизнингча, бундай килмайди. Худони танимаган онани танийдими, айтинг-чи? Бу хам утмиш жамият тарбиясининг меваси. Шукрларким, кейинги ун-ун беш йил орасида куплар бу боткокдан кутула олишди. Бирок... шайтон яна канча одамлар кузига бу сассик боткокни зилол сувли кул суратида курсатяпти экан?
Донолар айтмишларким, Одам боласи кичик гунохга касд айласа, шайтон дер: «Буни килгил, бунда куп зиён йукдир.» Одам боласи шайтон сузига кириб кичик гунохни килгач, сунг каттарогига утади. Бора-бора иш куфрлик билан тугайди. Шундан сунг бу киши Аллохнинг даргохидан йирок булиб колади. Юкорида баён килганимиз донолар фикрини исбот этмайдими? Атрофимизга карайлик-чи, Аллохдан йироклашаётганларни курмаяпмизмикин? Курсак, кандай чора-тадбир киляпмиз?
Ёшинг етган сари феълинг санинг ёш,
Кузинг ёши кани, э магзи йук бош?
Хазрати Суфий Оллохёр байтларида бу маъно бор: «Ёшинг улгайган сари хануз ёшлигингдаги нарсаларни тиларсан. Картайганингни билмай хануз хавоий нафс кетидан куварсан. Эй бемаъни бош, йиглаш пайтинг келган булса-да, кани, кузларингда ёш йук-ку?»
Бундай холларда кузда ёш йуклиги хам бир фожиадир. Бу уринда шоир Аллохдан куркиб йиглашни назарда тутяпти-ки, бунда хикмат купдир. Аллохнинг Расули (с.а.в.) буюрадиларким: «Кимки Аллохдан куркиб йигласа, кукракдан чиккан сут кайтиб кукракка кирмагунича, у хам жаханнамга кирмайди» - яъниким, кукракдан чиккан сут кукракка кайтиб кирмаганидек, такводорлар хам жаханнамга кирмайдилар, дейилмокчи. «Ракоик ул-ахбор» («Нозик хабарлар») деган китобда шундай бир хабар баёни бор:
«Киёмат куни бир кишини олиб келишади. Савоблари билан гунохлари киёсланиб, гунохлари огиррок чиккач, шунга яраша жазога тортиш хакида амр берилганида, киприкларидан бир толаси тилга кириб, дейдики:
- Эй Раббим, сенинг расулинг хазрати Мухаммад - унга саломинг ёгилсин - «Ким Аллох куркувидан йигласа, Аллох у кузни жаханнам оташига харом килади», деб буюрган эди. Мен дунёдалигимда сендан куркиб йиглаган эдим-ку?!
Шунда Аллох уша кишини афв этади, дунёда Раббидан куркиб йиглаган бир киприк толасидаги нам туфайли уни азобдан куткаради. Жаброил эса:
- Фалон киши Аллохдан куркиб йиглаган бир киприк толаси хурмати, жазодан озод килинди, - деб эълон килади».
Биз тилимизда «ахлок» деган сузни тез-тез ишлатамиз. Аммо унга сифат бермаймиз. Одам зотига кандай ахлок зарур? Албатта илохий ахлок - яъни Аллох томонидан буюрилган ахлок. Буни «Расулуллохнинг ахлоклари» деб атасак хам булади.
Устозлар хикоя киладилар:
«Бир одам чулда кетаётиб бадбашарани куради ва ундан «Сен кимсан?» -  деб сурайди. Бадбашара «Мен сенинг ёмон амалларингман», - дейди. У одам: «сендан кутулишнинг иложи борми?» -  деб сураганида, у: «бор, бунинг учун пайгамбаримиз Мухаммаднинг (с.а.в.) гузал ахлокига эга булишинг ва унга салот-у салом йуллашинг керак!» - деб жавоб берган экан.
Ана шундай гузал илохий ахлокка етишмоклик барчамизга насиб этсин! Бу бахтга одамийлик мулкига эга булмоклик ила эришиш мумкинлигини унутмасак бас. Юсуф Хос Хожиб хазратлари айтадиларким: «Киз эрмас бу ялнчук, кишилик киз ул» («ялнчук» - одам демакдир, «кишилик» - одамийлик, «киз» - «кадрли» деган маънони англатади. Хикматнинг мазмуни: «Одамнинг узи кадрли эмас, одамийлиги кадрлидир».) Ана шу кадрга етишмоклик йулларини излаб курайлик. Сиз, мухтарам китобхон билан бу сафарги сухбатларимиз шу хусусда булади, инша Аллох.
Дуо килайлик:
- Йа раббимиз Аллох! Узингга эрта-ю кеч зорилик киламиз: ишларимизни пишик килмогимизни, хом колдирмаслигимизни насиб эт. Риё, кибру хасаддан ва барча ахлоки замимадан бизларни халос кил, улардан безор булгувчилардан килгин бизларни. Ахлоки хамидалар билан зийнатланганлар сафидан бизларга жой бер.
- Йа раббимиз Аллох! Узингнинг каломинг ва расулинг хадиси шарифларга асосланиб тарбия китобларини ёзган улуг салаф алломалар, донишмандларни узинг магфират айла. У шарафли зотларнинг китобларидаги хикматларни англаш учун бизлардаги акл-заковатни зиёда этиб, уларга амал килишга муваффак кил. Бизларни зохирий ва ботиний илмлар билан музаййан килгин. Калб ва кунгил кузлари очик, маънавий-рухоний оламнинг турли-туман гузал хис туйгуларига сохиб булган инсонлардан айла. Ички олами нурга тулган, имон зиёси билан мунаввар булган эътикодли, шафкатли, мархаматли, гузал ахлокли кулларингдан айла! Омийн, йа раббал оламийн!












Ё САОДАТ - Ё ФАЛОКАТ...

Бу боб инсон рупарасида турган икки йул ва тарбия
мезони хусусидадир.

Кучада нотаниш бир йигит мени бехос саволга тутиб колди:
- Хамонки, инсон такдири хали тугилмасидан илгариёк белгилаб куйилган экан, ёмоннинг яхши булишига харакат килмоги бехуда эканда?
Масалани тушунтириб беришга зарур илм каминада етарли булмаса-да, савол берилган, жавоб кутилмокда эди. Аклим етганича дедимки:
- Ха, кишининг такдирини Аллох хали тугилмасидан илгариёк белгилаб куйгандир. Аммо кишининг рупарасида икки йулни хам берган: бири - хидоят, иккинчиси - залолат. Бу йуллардан кай бирини танлаш учун эса унга акл, зехн ва фаросат хам берилган. Айни чокда бу аклни кувватлантирувчи каломини хам туширган хамда хидоят билан залолатни фарклашларида тугри йулни курсатсин, деб бандалари орасидан узининг расулини хам белгилаб куйган. Кимки акли ва калби билан каломуллохни англабди, Расулуллохга (с.а.в.) эргашибди - у хидоятга етибди. Кимки англамабди, англашга интилмабди ёки интилишни истамабди - шайтоннинг этагини тутибди ва залолат йулини узига маъкул курибди. Демак, Аллох бандага ихтиёр бериб куйибди.
Болалик ва ёшлиги атеистларча тарбия («атеист» сузининг маъноси «худосиз»дир) билан утгани сузларидан сезилиб турган нотаниш сухбатдош билан шу тарзда фикр алмашдик. Мен киска сухбатда унинг фикрини узгартира олишга кодир эмас эдим. Зеро, калбларни ислох этувчи яратган Эгамнинг ёлгиз узидир. Ана шу учрашувдан кейин тарбия мезони ва асослари хусусида уйлаб колдим ва сиз азизлар билан ният килганим сухбатнинг дастлабки бобини шу мавзуга багишлашни ихтиёр этдим.
Абдулла Авлоний хазратлари ёзган эканлар: «Боланинг саломати ва саодати учун яхши тарбия килмак - танини пок тутмак, ёш вактидан маслакини тузатмак, яхши хулкларни ургатмак, ёмон хулклардан саклаб усдурмакдир. Тарбия килувчилар табиб кабидурки, табиб хастанинг баданидаги касалига даво килгани каби тарбияни боланинг вужудидаги жахл маразига «яхши хулк» деган давони ичидан, «поклик» деган давони устидан беруб, катта килмак лозимдур. Зероки, «Хассину ахлокакум» амри шарифи узра хулкимизни тузатмакка амр улинганмиз. Лекин хулкимизнинг яхши булишининг асосий панжаси тарбиядур... Хукамолардан бири: «Хар бир миллатнинг саодати, давлатларнинг тинч ва рохати ёшларнинг яхши тарбиясига боглидур», - демиш. Шариати исломияда уз болаларини яхшилаб тарбия килмак - оталарга фарзи айн, уз миллатининг етим колган болаларини тарбия килмак фарзи кифоядир...»
Мазкур фикрларни яхшилаб англаш учун тарихга мурожаат килайлик: утмишда диёримизда бир неча марта кучли-кучли давлатлар кад ростлаган ва куп утмай нураб, яксон булган. Минг афсуски, давлатларнинг йук булишига ташки душманларнинг зарбаси эмас, купрок ички низолар сабаб эди. Хусусан, амир Темур салтанатининг тарихини эслайлик. Бу холатни тарихчилар кандай шархлашса шархлашсин, лекин биз деймизки, дунёни лол колдирган салтанатнинг емирилишига шахзодаларнинг яхши тарбия курмаганлари сабабдир (Бу хусусда кейинги бобларнинг бирида алохида тухталиб утармиз, инша Аллох).
Энди бизларни бир масала куп уйлантиради: тарбиячи ким? Ота-онами, мактаб муаллимларими? Биз бу хакда «Жиноятнинг узун йули» деб аталмиш рисолада батафсил фикр юритганимиз сабабли сузни мухтасар киламиз. Факат бир нарсани таъкидлаймиз: бола «Сен тарбиялашинг керак», деб гох у ёкка, гох бу ёкка оширадиган копток эмас. Фарзанд тарбиясига ота-она масъул, мактаб эса бу сохада кумакчи. Ха, айнан шундай. Чунки фарзанднинг оилада олган тарбиясига караб ота-онасига рохат ёки жазо келтиришини хамма билади. Отанинг иш-амали фарзандига сингса, унинг хулкида жилвагар булади. Болани тергаб-назорат килиш ота-она юзининг ёруглигини таъминлайди. Тарбиядан ташкаридаги бола бебош ва ярамаслик сари огади. Эрка булиб усган угил-кизлар хатти-харакати ота-онага мунг ва алам келтиради. Шу боис хам Абдулла Авлоний таъкид этганларидек: «тарбия бизлар учун ё хаёт - ё мамот, ё нажот - ё халокат, ё саодат - ё фалокат масаласидур» дейилмиш фикрни барчамиз бирдек шиор сифатида кабул килмогимиз лозим булади.
Афсусларким, айримларимизнинг кунгилларимиз кучага богланган. Ишга, улфатга мухаббат оилага булган мухаббатдан ортик. Чойхоналарда, ресторанларда, турли зиёфатларда яйрашга умримизнинг хисобсиз соатларини бехуда сарфлаймиз. Бола тарбиясига эса вактни кизганамиз. Сарик чакага арзимас матохларимиз фарзандларимизга нисбатан кийматлирок. Пиёлани синдириб куйса аямай урамиз, гулдонни синдирса дуппослаймиз. Агар ака укасини урса яна жазолаймиз. Холбуки, каттанинг кичик, кучлининг кучсиз устидан хоким эканини узимизнинг айнан шу харакатимиз билан ургатяпмиз: гапга кирмаган кичикни ёки кучсизни уриш мумкин! Бола шухлик килса «хали караб тур, дадангга айтаман», деб куркитамиз. Ота келганда бола ёмонланади. Айни шу холатда ота-бола орасига душманлик уруги сочилганини фахм этмаймиз. Отани жазоловчи инсон сифатида курсатмай, ота келганда уни иззат-хурмат билан кутиб олишни ургатиш афзалрок эмасмикин?
Абдурауф Фитрат хазратларининг бизга бир оз кескинрок, хатто куполрок туюлиши мумкин булган баёнлари бор. Бирга укийлик: «...курайлик-чи, биз мусулмонлар, хусусан туркистонликлар, уз фарзандларимизга тарбия беряпмизми ёки йукми? Саволнинг охиридаги суз бунга жавоб була олади, яъни «йук!» Мен буни шундай исбот киламан: биз, туркистонликлар болаларимиздан кура молларимизга яхширок караймиз. Эшак ва куйларимизни фарзандларимиздан хам купрок яхши курамиз, деб айтмаяпман. Йук-йук, болаларимиз жонимиздан хам азиз. Улар назаримизда хаммадан суюкли ва ардокли. Лекин бахтимизга карши шуни эътироф килиш лозимки, шунча мухаббат ва мехрга карамасдан, эшак ва куйларимиздан камрок тарбиялаймиз! Менинг бу сузларимдан хайрон булманг, сабр килинг, даъвомни исботлайман. Фалон нарсани тарбиялаш, яъни уни аста-секин камолга етиштиришдир. Назаримизда куйнинг камоли унинг семизлиги ва согломлигидадир. Эшакнинг камоли унинг кучи, оёкларининг бакувватлиги ва яхши юришидадир. Фараз килинг, кузи ёки хутик сотиб олиб уйга келтирасиз. Диккат билан уларга караб, бир муддатдан кейин куйни семиртириб, эшакни бакувват ва йурга киласиз, яъни уларни тарбиялаб, камолга етиштирасиз. Аммо азиз фарзандларингизга шундай диккат билан тарбия бермайсиз. Бахона киласизки, болангиз хам камолга етишган. Эътироз билдиришингиз мумкинки, биз молларимизни бокишга канча уринсак, фарзандимиз тарбиясига улардан юз баробар купрок харакат киламиз, деб.
Бу даъвоингиз маълум булса-да, аммо тугри эмас. Далил шулким, кимнинг уйида моли булса, текширса курадики, йил давомида унинг молларидан биттаси хам касал булмаган, аммо фарзанди хеч булмаса, уч марта хасталикка чалинган. Бас, маълум буладики, у киши молининг касал булмаслигига купрок эътибор берар экан. Сузингиз тугри булса хам менинг даъвойимга хеч зарари йук, чунки боланинг соглигига эътибор бериш хам фарзанд тарбияси билан шугулланишни билдирмайди. Хакикатдан агар одам куй ва эшакка ухшаб камол топиши, соглик, билакларининг кучлилиги билан чегараланиб колганида эди, биз хам фарзанд соглиги учун булган харакатни, фарзанд тарбияси деб атардик. Тану тушли ва соглом болани камолга етишган деб кабул килардик.
Одамнинг камоли факат соглик ва кучдан иборат булмай, балки жисмонан, аклан ва ахлокан юксалишдан иборат. Одамнинг жисми, акли ва ахлоки турли касаллик ва нуксонлардан узок булиши лозим. Одам хам уз манфаатини уйлаб, хам якинларини бахтиёр килишга кодир булиб усиши лозим. Зотан, бу мантикий олишувларга нима хожат бор?»
Бу фикрлар туксон йил мукаддам баён этилган, лекин айрим жихатларидан бугун айтилаётганга ухшайди, шундай эмасми? Демак, тарбияда хали етарли илгарилаб кетолмабмиз. Бугун биз бола тарбияси деганда уни яхши кийинтиришни тушуняпмиз, катта пул сарфлаб укишга киритишни англаяпмиз... Агар автомашинамиз бузилиб колса, устахонада бир кун ёки бир хафта утиришимиз мумкин, аммо фарзандимиз билан бир соат ёнма-ён утириб, дарс тайёрлашга токатимиз етмайди.
Биродарларимиздан бири мактанди: «синфдошларимиз билан дустлигимизни хеч бузмаймиз. Хар куни ишдан кейин фалончи уртогимизникида учрашамиз, чой-пой ичиб, шахмат-нарди уйнаб, телевизор томоша килиб, кечкурун баъзан ун бир - ун иккигача утирамиз...» Албатта, дустликни узмаслик яхши, бирок, оила багрига барвакт бориш ундан аълорок. Хар куни уйига кеч борса, болалари бу вактда ухлаб колган булади. Тарбия билан качон шугулланади? Назаримизда бу биродарларимиз дустликни мустахкамлаш хакида нотугри тушунчага эгалар, оила, фарзанд тарбияси, деган тушунчадан эса бутунлай махрумлар.
Хаёт - имтихон эканлигини аввалги бобда айтиб эдик, яна шу мавзуга кайтсак: имтихон бор жойда бурч, жавобгарлик, масъулият булади. Инсон ана шу масъулият билан дунёга келади. Барчамиз зиммасига омонат юклатилган, имтихонда турган инсонлармиз. Бу дунё нашъали, аммо асл жойимиз эмас. Биз фарзандларимиз такдири учун хужайраларнинг энг олис нуктасигача, вужуднинг хар бир заррасига кадар жавобгар булган кишилармиз. Узимиз жаннатга кирсагу азоб фаришталари фарзандларимизни жаханнам утига отсалар, юрагимиз бардош берармикин? Агар бирон киши фарзандимизнинг кулига чуг босаман, деса хотиржам караб турамизми? Уйлаб хам утирмасдан химояга ташланамиз! Хуш, нима учун жигарбандларимизни дузах утларидан химоя килишни уйламаймиз? Бу бир масала. Иккинчи масала - дузахий фарзандларни «тарбиялаган» ота-онага жаннат насиб этармикин? Бу уринда жумла тузишда хатога йул куйдик: эхтимол «дузахий болаларни «тарбиялаш» эмас, «болаларни дузахбоп килиб тарбиялаш» десак тугрирок булар? Йук, энг тугриси - «болаларни умуман тарбия килмаган»...
Узларича дустлик ришталарини мустахкамлаётган уша биродарларимиз уйлаб курсинлар: киёматда «нега уртокларингникида чой ичмадинг, нега тун ярмигача утирмадиинг?» деб суралмайди. «Сен узингни кандай тарбия килдинг ва фарзандларингга нега тарбия бермадинг?» деб суралади. Киёматдаги жазога анча вакт бор. Бу дунёдаги жазо куп куттирмайди. Агар фарзанди гиёхвандларга кушилиб кетса (Аллох сакласин!), бузукликни касб этса (Аллох сакласин!) дардини кимга айтади? Кимни айблайди? Кимдан нажот сурайди?
Гузал хулк ва тарбияли онанинг хислатлари, яхши феъл-атвори фарзандларида хам намоён булади. Улар хам оналарининг гузал хислатларига эга буладилар. Табобат фани онадаги турли ички хасталиклар болада хам булишини исботлади. Ирсият фани онадаги ички хасталиклар билан бирга ундаги рухий, маънавий жихатларнинг хам болада такрорланишини исботлаган. Бу тарбияни бола тугилмасидан олдин, хатто оила курмасдан олдин бошлаш керак, дегани эмасми?
Ота уз фарзандларига мерос этиб молу дунё эмас, одоб-ахлок колдириши керак. Мол-дунё мероси кундан кун камайиб, одоб-ахлок мероси эса ошиб боради. Бу ривоят фикримизнинг далили:
Миср хукмдори билан Рум хукмдори узаро келишиб, дустлик ахдини туздилар ва орадаги адоватга бархам бердилар. Хатто Миср хукмдори Рум хукмдорининг кизини углига никохлаб, кизини эса Рум шахзодасига узатди. Уларнинг дустлик ва кариндошлик алокалари узок давом этди. Бир куни Рум хукмдори кудасига бу мазмундаги мактубни йуллади:
- Кузларимизнинг нурлари булмиш азиз фарзандларимизнинг бизлардан кейин хам фарогатда яшамокликлари учун хозирдан чора-тадбир куришимиз керак. Мен углим учун жуда куп олтин жамладим. Чиройли бог ва сарой барпо эттирдим. Сиз хам шундай килгандирсиз?
Миср хукмдори мактубни укиб табассум килди ва бу жавобни йуллади:
- Азизим, мен сиздан кура сал бошкачарок йул тутдим. Вафосиз мол-дунё ва матохларига илтифот этмаганим туфайли углимга олтину жавхарлар эмас, илм, хунар, одоб, ахлокни мерос этиб колдиришни истадим. Уни илмли, хунарли, хушахлокли килиб тарбияладим. Уни яхши адаб либоси билан безадим. Мол-дунёга качондир завол етади, аммо мен колдираётган меросга хеч замон завол етмайди. Бу мерос фарзандимни хар кандай бало-офатлардан омон саклагай...
Бирга уйлайлик: тарбиясиз одам жонсиз жасад каби эмасми?
Даврага кушилгувчи хар бир одам аввал узининг ташки куриниши, киёфасига караб кабул килинади, сунг эса тарбияси ва фазилатига караб такдир этилади. Кишидаги фазилат гуё фарзанд кабидир, уни авайлаб саклаш ва янада баркамол этиш лозим. Хар бир одам, аввалрок айтиб утганимиздай, узини узи тарбия килишга урганиши керак. Инсоннинг улуглиги узини идора ва тарбия килиш кучига эга булиши билан билинади. Буни тушуниш учун бир ривоятни эслаймиз: Ийсодан (алайхиссалом) сурадилар: «Сизни ким тарбия килди?» Жавоб бердиларки: «Мени хеч ким тарбия килмади. Жохилнинг жахолатини, ахлоксизнинг ахлоксизлигини кусур ва айб сифатида курдим. Жахолат ва ахлоксизлигидан кочдим». Мазкурни тушунуш учун киска изох лозим. «Хеч ким тарбия килмади» деганларида албатта атрофларидаги одамлар назарда тутилган. Чунки барчанинг тарбиячиси - Раббиси Аллохдир. Аллох узининг элчисини жахолат ва ахлоксизликни кусур ва айб сифатида курадиган килган. Улардан кочиш эса бу иллатлардан нари туриш, холи булиш деган маънода.
Киши узини узи тарбия килишга урганиши лозим, деган фикрни кувватлаш учун Абу Хурайра (розийаллоху анху) ривоят килган бир хадиси шарифнинг маъно таржимасини укиймиз. Расулуллох (с.а.в.) мархамат киладиларки: «Хар бир муъмин банда уз биродарининг кузгусидир. У биродарида бир айбни курса, узида курган шундай айбни тузатишга харакат килиши керак». Яъниким, биз биродаримизда хасад ёки чакимчилик иллатини куриб турибмиз. Уни тарбия килишимиздан аввал биз узимиздаги уша иллатни тузатишга киришмогимиз керак экан.
Узини узи тарбия килмок кандай булади?
Огзаки насихатларни эшитамиз, китобларда укиймиз, масалан, бу каби:
Лукмони Хаким уз угилларига дебдилар: «Кариндош уруглардан алокангни узма, уйлаб иш тут. Одамларни гийбат килма, одамлар ёмон ишга бош кушса, сен уларга кушилма. Шошилиб иш тутма, бойлик деб узингни гам-кайгуга ташлама. Уз кадрини билмаган одамдан яхшилик умид килма. Утиришлардан уз жойингни бил, одамларнинг сузларига кулок сол, одамлар сураса, гапир, узингдан улуглар олдига тушиб юрма, одамлар ичида бошингни куйи солиб утирма, унгу чапга карайверма, мехмонлар олдида бировга ушкирма, мехмонга эса иш буюрма. Маст ва девона одамлар билан хамсухбат булма. Бекорчи одамлар билан кучада утирма. Уз фойдангни уйлаб обруйингни тукма. Узига бино куювчи такаббурлардан булма. Хусуматдан узок бул, сенга иш буюрсалар бажар, ваъда килсанг, албатта уддасидан чик. Хеч кимни ранжитма...»
Хиндистонлик донишманд эса углига бундай насихат килибди: «Азиз углим, кулингга кирмаган ёки кулингдан кетган нарса учун кайгурма. Хар ерда куракда турмайдиган бехуда сузлар сузлаб юришдан йирок бул. Нокас, курумсок кишидан карздор булма. У билан асло муомала килма, кейин пушаймон киласан. Шарм-хаёсиз ва бахил киши билан сухбатдош булма, шундай ярамас одамлар билан кушни булмасликка харакат кил. Уз кучинг оркасида нон топиб егил, текинхурликка урганма, олижаноб мард одамлар билан сухбатдош булсанг, яхшилик билан ном чикарасан. Мактанчок ва эзма одамлардан хазар кил...»
Бошка бир донишманднинг насихати будир: «Фалокатга дучор булишни истамасанг - магрур ва мутакаббир булма. Рохатда яшашни истасанг - дилингни хирсдан пок кил. Хору зорликни истамасанг - таъмагир булма, узингга яхшилик килинишини истасанг - яхшилик кил, хеч кимга озор берма, яхшиликни улуг иш деб бил. Кадр-кимматинг ошишини истасанг - баланд химматли бул. Ишинг пушаймонлик билан натижаланишини истамасанг - аввал яхширок уйлаб, доно, тажрибакорлар билан кенгашиб, сунгра ишга кириш. Узингни хаммага севдиришни истасанг - феъл-атворингни тузат, адабли, тарбияли бул. Обруга, иззат ва хурматга эга булишни хохласанг - халол мехнат кил. Хамманинг кошида ишончли, маргуб ва макбул одам булишни истасанг - ёлгончиликдан саклан, чакимчи, игвогар булма, маънисиз, тутуруксиз сузларни айтиб юришдан хазар кил. Мабодо унгайсиз холда колсанг, ишингда муваффакиятсизликка учраб, кайгу-хасрат ичида колсанг - дод-фарёд килиб юрма, сабр кил. Унгайсиз холдан кутулиш чорасига кириш...»
Бу каби насихатлар доноларнинг бизларга берган йул-йурикларидир. Таъбир жоиз булса, кишининг узини узи тарбиялашидаги бир режадир. Энди режани кандай тарзда амалга оширади - унинг аклига боглик.
Юзаки каралса, бу насихатларга амал килиш унча огир эмас. Айтайлик, одамлар орасида бошни куйи солмаслик, мехмонга иш буюрмаслик... Агар бу фазилат узимизда булмаса, тез кунда урганиб кетишимиз мумкин. Лекин айрим фазилатлар - ахлоки хамидалар борким, унга эришиш кунлар, ойларни талаб этади. Яъниким, киши хар дакика, хар соат, хар кун бу сохада узини узи тарбия килиб бормоги талаб этилади. Дейлик, бир кун тарбия этмадими, яхши фазилатни бир кун унутдими - издан чикиб кетиши хеч гапмас. Фазилатнинг урни узок вакт буш турмайди, у бизни тарк этдими, дархол урнини иллат, ёмон хулк эгаллайди. Баъзан киши яхши хулкка эришишни истайди аммо бунинг уддасидан чикиш ёлгиз узига боглик эмас. Ёмонлар билан хамсухбатлик масаласи бу фикрга мисол була олади. Бир кишининг зулмкорлигини ёки разиллигини биласиз, лекин ундан нари туришнинг иложи булмай колади.
Узгага тарбия беришдан кура узни тарбия этмок юз чандон огиррокдир. Узгага тарбия бериш учун билимга ёки хаёт тажрибасига таяниб, токатингиз етганича насихат киласиз. Тарбияланувчи насихатларингизни кулокка олмаса, кул силтаб куя коласиз. Киши узини тарбия килиши учун эса жуда мустахкам иродага эга булиши керак. Чунки узни тарбия этмоклик вужудингизга хукмронликни даъво этаётган нафс ва шайтон билан олишиб, енгмокликдир.
Аклингиз дейдики:
- Шунча юрганинг етар, хидоят йулига кир. Бугун хизматдан кайтгин-у, тахорат ол, поклан, солих кушниларингга кушилиб, масжидга чик, пешонангни саждага куй...
Шайтон дейдики:
- Масжидга чикишга улгурасан, ёшинг олтмишдан ошсин, бугун ресторанга зиёфатга таклиф этилгансан, маишатингни кил.
Аклингиз дейдики:
- Чакимчилик килма, гунохга ботасан.
Шайтон дейдики:
- Шу одамнинг шу ишини хужайинга кириб айтсанг, ишдан хайдалади, унинг урнига узинг утирасан...
Аклингиз яна дейдики:
- Хизматчи подшохга бошка хизматчини ёмонлади. Шунда подшох: «Гапларингни текшираман, агар тугри сузлаган булсанг, чакимчилигинг учун сендан нафратланаман, сени душманим деб биламан. Ёлгон сузлаган булсанг тухматчилигинг учун жазолайман» деган экан, сен уша хизматчи холига тушиб колмагин.
Шайтон яна дейдики:
- Бу сафсаталарга кулок солма, хозир унака подшохлар йук...
Шу уринда бахсни и р о д а хал килиб беради. Агар ирода чинакам акл билан кувватланган булса - енгади. Узини узи тарбия килишда яна бир мухим кийинчилик борким, уни «мухит» деб атаймиз. Кишининг атрофида кандай мухит бор? Имонлилар, яхшилар булса бу тарбия жараёни енгилрок кечади. Залолатдагилар булса... огир, жуда огир... Шу боис киши атрофини акл кузи билан кузатиб, ёмон давраларни тарк этишга жазм этмоги шарт. Боткокда туриб ювиниб, покланишга уринишдан наф йук.
Энди тарбиянинг асослари нималардан иборатлиги хусусида фикрлашиб олсак:
Фазилатни куриклайдиган гузал ахлокни ва ярамас йулдан, ёмон ахволга тушишдан саклайдиган хушёрликни донолар мухим асослардан хисоблаганлар. Яна: ваъдага - вафо, насибага - ризо, хар бир бахтсизликка карши чидамли булиш, хакикат ва тугриликка риоя килиш...
Инсонни инсон булишига боис тарбиядир ва уч нарсага эхтиёж сезади: истеъдодга, илмга ва машкка.
Хазрат Навоий дебдиларким: «Кобилиятли одамни тарбия килмаслик -зулмкорликдир. Нокобил одамга эса тарбия хайфдир. Тарбиянгни аяб, унисини нобуд этма, бунисига тарбиянгни зое килма.
Кобилга тарбият эрур ул навъким, гухар,
Тушса нажосат ичра югай кимса они пок.
Гар ит узумига киши май бирла берса сув,
Бу тарбият била кила олгайму они ток.»
(Кобилиятли кишига берилган тарбия гавхар каби кимматлидур. Гавхар нажосатга тушса хам ювилса- тозаланади, кимматини йукотмайди. Итузум май билан сугорилса хам итузумлигича колади, хеч замон токка айланмайди.)
Бош акл ва илмга тулиб тошса хам, ахлокни сира унутмаслик керак: инсон узидаги маънавий жихатларни, виждон ва нафсни тарбиялаши, эхтиросини бошкара олиши, хунук одатларни тарк этиши, илмий ютукларини инсоният фойдасига йуналтириши керак. Йукса, у тугри йулдан озиши мумкин. Яъни Ватан ва халкини мудофаа килишга масъул харбий одамнинг тарбияси дуруст булмаса, Ватанига хиёнат этишдан хам кайтмас. Беморларни халол ва холис равишда даволашга касам ичган шифокор касамини бузар. Хатто порахур ва судхур мол-дунё эвазига юртини бошкалар кулига мустамлака килиб беришдан хам тап тортмас.
Тарбиялаш шахсий намуна, огзаки ёки ёзма насихат йули билан амалга оширилади. Ана шу насихатларни олмайдиган одам бахтли буладими? (Бу хакда хам аввалги бобда суз юритиб эдик, такрорни кусур эмас, таъкид сифатида кабул киласиз, деган умиддамиз ва бундан сунг хам ахамиятли масалаларда шу каби такрорларга урин берамиз.)
Баъзиларга насихат килсангиз малол олади, хатто газабланади.
- Кизингиз тор шим кийиб, киндигини очиб юрибди, яхши эмас, - дейсиз. Сизнинг ниятингиз холис, бу юришда ёш кизнинг (Аллох сакласин!) бузук йулга кириб кетиши хеч гапмас. Аммо биродарингиз буни фикр килмайди, унга айни дамда сизнинг акл ургатишингиз ёкмайди ва дейдики:
- Менинг кизим билан ишинг булмасин, узингнинг болаларингни тарбия килавер.
У нодон жаноби Расули акрамнинг (с.а.в.) «Икки мусулмон узаро учрашганида Аллох албатта уларни бир-биридан фойдалантиради», дейилган муборак хадисларидан бехабардир балки? Мазкур хадисда дейилмокчики, икки мусулмоннинг бирлашгани икки кул кабидир: бир-бирини ювиб поклайди. Битта кул чала ювади, узидан бошкасини юволмайди. Аммо икки кул бир-бирини тозалайди.
Нодонларга насихат бир ривоятни ёдга солади:
Куёш ботиб, дунё юзини зулмат пардаси коплаганда жиловсиз изгирин хар томонга югуриб, маймунлар тудасига хужум кила бошлади. Бечора маймунлар совукдан титрар ва исиниш учун чора ахтарар эдилар. Улар ногох ялтирок куртни куриб колдилар. Уни чуг деб уйлаб, талай утин йигиб, атрофига каладилар ва хадеб пуфлайвердилар. Дарахт тепасидаги куш уларнинг бу нодонликларидан кулиб: «Бу олов эмас, кечалари ялтираб куринадиган курт», деса хам эътибор бермадилар. Шу аснода уткинчи бир одам ахволни курди ва кушга караб: «Узингни куп койитма, улар сенинг сузингга кулок соладиган, фойдасиз ишдан воз кечадиганлардан эмас. Уларга насихат килиш - килични тошга уриш ва шакарни сув остига беркитиш билан баробардир», - деди. Кушнинг нодонлиги маймунларникидан колишмас эди, у одамнинг насихатига кулок солмай, маймунларнинг хатосини тушунтириш учун дарахтдан тушиб, улар ёнига келди. Маймунлар эса... уни ураб олиб, бошини узиб ташладилар...
Хазрат Навоий бежиз айтмаганлар: «Телба кулогига панд - куюн оёгига банд» - яъниким, нодонга насихат килганинг - буроннинг оёгини кишанлаб олишга уриниш кабидир...
Айрим биродарларимизнинг насихатга муносабатлари сал бошкачарок. Улар насихатни кескин рад этмайдилар, аммо имон йулидан юришни галга солаверадилар.
- Ичманг, биродар, харомдан хазар килинг, - дейсиз.
- Хуп, ташлайман, фалон ташвишимдан кутилиб олай... - дейди.
- Кимор уйнаманг...
- Хуп, кейинги ойдан ташлайман...
- Савоб ишларга рагбат килинг...
- Хуп... хуп...
Унлаб хатто юзлаб «хуп», «хуп»... аммо ахдида турмайди. Насихатни давом эттирсангиз «иродам бушлик киляпти», каби бахоналарни тахлаб ташлайди. Эхтимол чинданам иродаси бушдир. Бирок, бунинг имон заифлигидан эканини англайдими у биродаримиз? Насихатга кунса-да, галга ташлаётган, амалга оширишни оркага сураётган бу биродаримиз хали узок умр кураман, хар кандай савобга улгураман, деб уйлайди. Эртага булмаса индинга албатта тузалишига умид килади. Аммо бу умид инсонни махв этувчи туйгу эканини англаб етолмайди. Ахир киши савобли ишни бир кун эмас, хатто бир дакика хам ортга суриши мумкин эмас-ку! Хар бир одам, ёшми-карими - фарки йук, «хозир ёки бир оздан сунг улиб колишим мумкин. Дархол тавба килиб, яхши одам булай, ёмон ишларимни ташлай», дейиши зарур эмасми? Локайдлик, айшу фарогат билан умр утказиш, тоат-ибодат гамини емаслик кунгилни улдиради, бора-бора инсонни махв этади. Хазрат Навоий таъкид этганларидек: «шафкатли насихатгуй гапини тингламаганнинг жазоси - афсусланмок ва узини койимокдир». Хазрат Хофиз Шерозий дейдиларким: «Доно карияларнинг насихатига бахтли ёшларгина кулок соладилар». Абдурахмон Жомий эса бундай дейдилар:
«Кулокдан дилингга гар кирмаса нур
Сичкон кавагидан не фарки булур?»
Донолардан бири деган экан: «Эй дустим, агар сенда фазл дарёсининг дур-гавхари бор булса, уларни насихатларингни кабул килиб, шу насихатларга амал килувчи яхшиларнинг оёклари остига тук. Насихатларинг зое кетмайди».
Халкимизда «Гапни гапир укканга - жонни жонга сукканга» деган ибратли макол бор. Маълумингизким, хазрати Суфий Оллохёр «Саботул ожизийн» асарларини аввал форс тилида ёзиб сунг туркий тилда хам баён килганлар:
Узимдек хасталар булгайму деб шод,
Насойихдин хам андак айладим ёд.
Демокчиларким: «Бу китобни туркий билан ёзганимнинг яна бир сабаби шуки, узим каби хаста кунгиллар уни укиб кувонсинлар. Бунинг учун бир оз насихат сузлар хам айтдимки, укиганлар угитлансинлар. Зероки, эси бор киши оз насихатдан куп ибрат олар. Аммо бир ахмок учун ваъздан катта китоб укиб берсанг хам зарра фойда олмайди».
Насихат тингламас дили сахт махжуб,
Кукармас, тошга йагмур ёгса хам куп.
Демокчиларким: «Тош устига канчалик куп ёмгир ёгиб сув тушса-да, ут чикиб кукармагани каби кунгли котган кишиларга канчалик угитлар килсанг хам кулокларига олмаслар. Узлари учун бирор фойда ола билмаслар».
Бу фикр Бакара сурасидаги: «сунгра шундай муъжизаларни кургандан кейин хам дилларингиз котди. Бас, у диллар тош кабидир», ояти каримаси билан кувватланади. Ёки Хашр сурасидаги «дузах эгалари билан жаннат эгалари баробар булмас», ояти каримасини «хайрли насихатларни кулокка олиб, итоат этувчилар, узларини хидоят йулида тарбия килувчилар - жаннат эгаларидир, залолатни танлаган, насихатларга терс караганлар эса узларига узлари дузахни танлагандирлар» деган маънода талкин килса хам булар, валлохи аълам! Мазкур ояти кариманинг давомига диккат килайлик: «Агар биз ушбу Куръонни бирон токка нозил килганимизда, албатта, Сиз у тогни Аллохнинг куркувидан эгилиб-ёрилиб кетган холида курган булур эдингиз». Мазкурдан «айрим инсонларнинг диллари тогнинг тошидан хам каттикрок булгани сабабли уларга Куръон оятлари хам таъсир килмас», деган маънони уксак хам булади. Аллох шундай кимсалардан булиб колишдан барчаларимизни, киёматга кадар тугиладиган зурриёдларимизни хам асрасин!
Огзаки насихатларни кунда куп марталаб эшитамиз. Аввало насихатнинг таъсири насихатгуйнинг аклига, билимига боглик. Шунингдек, кандай вазиятда насихат килиш хам мухим. Маст одамга «ичма» деб насихат килиш - шамолга карши кичкириш кабидир. Газабга миниб бировни сукаётган одамнинг кулогига хам сукишнинг гунох экани хакидаги насихатлар кирмайди. Насихатгуй тарбиясидаги одамнинг ёши, акл даражасини, айни дамдаги рухий холатини хам хисобга олиши шарт. Айнан бир мавзу, масалан, сукиш хакида ун ёшли ва йигирма ёшли болага бир хилда, бир хил услубда гапирилмайди. Тарбия жараёнида доноларнинг «ёшлик - бепарволик, йигитлик - бир мусобака, карилик эса таассуфдир», деган таъкидларини унутмасак дуруст булади. Насихат деганда биз каттанинг ёшга угитини тушунадиган булиб колганмиз. Кексарок одамга насихат килиш бизга галати туюлади. Холбуки тарбия кексалар учун хам зарур. Тарбия маълум ёшга етгач тухтамайди. Барчамиз яхши биладиган «Бешикдан кабрга кадар илм эгалла» дейилгувчи хадиси шариф бизларни шунга даъват этади. Алхол, илм олиш хам тарбиянинг мухим асосидир.
Насихатнинг яна мухим шартларидан бири - насихатгуй насихат килиш учун маънавий хукукка эга булиши керак. Яъни у бирон фазилатни эгаллаш хакида насихат киляптими, демак, бу фазилат унинг узида булиши керак. «Бировнинг хакига хиёнат килма», деб акл ургатса-ю узи бозорда тарозидан уриб турса, унинг гапи бетаъсирдир!
Тарбиячилик, насихатгуйлик - масъулиятдир. Чунки бу вазифа Аллох томонидан буюрилгандир. Хадиси кудсийда укиймиз: «Бандаларимнинг ибодатлари ичида менга суюмлироги - менинг йулимда яхши амалларга таргиб хамда холис насихат килишдир». Эътибор берайлик: холис насихат ибодатлар урнида тилга олиняпти. Имом Термизий ривоят килган шарафли хадисда Расулуллох (с.а.в.) мархамат киладилар: «Инсонларга яхшиликни ургатувчи кишига Аллох таоло, Унинг фаришталари, осмон ва ер ахли, хаттоки кавакдаги чумоли, денгиздаги баликларгача - хаммаси салавот айтади». Куриниб турибдики, тугри йулдаги тарбиячи - насихатгуйнинг мартабаси шу кадар баланд экан. Демак, зиммасидаги масъулият унданда баландрокдир.
Илм ургатадиган даргохлар куп: урта мактаблар, лицейлар, коллежлар, институтлар, университетлар, магистратуралар, аспирантуралар... Урганиш, ургатиш илм олиш бор, аммо яхши тарбия таълимини каерда урганамиз? Яъни севгини, мархаматни, уз манфаатимиздан кечиб, бошка бир инсонни кувонтиришни, холис, мухлис булишни каерда урганишимиз керак? Бир-биримизни севишни, бир-биримизга хурмат курсатишни кандай урганамиз? Бунга хам устоз лозим...
Мактабларда одоб дарслари бор... хафтасига бир соат... Сахрода хафтасига бир томчи сув билан сугориб дарахт кукартириш мумкинми? Яна... мактабда «сукма» деб ургатадилар, уйга борганида сукишдан бошка нарсани эшитмайди...
Мавлоно Румий: «Модомики, юнонларнинг фалсафасини урганибсан, имонлиларнинг хам фалсафасини урган, у хам керак!» -  деган эканлар. Энди гап бошкалардан урганиш хакида. Тугри, Америкадан ёки Европадан урганадиган жихатларимиз хам бор. Айтайлик, китобга булган кизикиш каби. Аммо инкор этадиган томонларимиз купрок. Уларнинг узларига хос одоб-ахлокларини камситмаган холда агар холис равишда таккосласак, куп жихатдан узимизники афзал эканини курамиз. Масалан: уларнинг олижанобликлари бизнинг олижаноблигимиз каби эмас. Уларнинг мехр-окибатлари бизларнинг мехр-окибатларимиз сингари эмас...Утган йигирманчи асрда жадидлар тарбия хакида фикр юритганларида Европадан куп нарса олишга ундаганлар. Миллатнинг равнакини шу билан боглаганлар. Европанинг илм-фанда, маданиятда илгор эканига махлиё булганлар. Уларнинг фикрига бугун тугридан-тугри эргаша олмаймиз. Чунки тарбия сохасида Америка хам, Европа хам кейинги юз йил ичида таназзулга юз тутган. Буни узлари хам баъзан тан оладилар ва ижтимоий сохаларда турли тадкикотлар утказадилар. Франциялик адиб Албер Камюнинг «Бегона» деган асарига Нобель мукофоти берилган. Асар кахрамони хатто узининг онаси улимига хам бефарк, севги хам унинг калбини юмшата олмайди, хуллас у хар кандай мехр-мурувватдан бегона, рухсиз бир тана. Асар кахрамони оддий бир йигит эмас, балки бугунги Европанинг рамзий тимсоли. Буни узлари хам тан олганликлари учун юкори мукофотга лойик куришди.
Биз махлиё булаётган Гарб жиноятчиликка карши чора тополмаяпти. Куз куриб, кулок эшитмаган вахшийликлар уша томонларда тугиляпти ва жахонга таркаяпти. Куз куриб, кулок эшитмаган ахмокликлар хам уша ерларда тугилиб, юкумли касаллик каби таркаяпти. Бунга биргина мисол: эркакнинг эркак билан (гомосексуализм), аёлнинг аёл билан(лезбиянка) никохланишини нима деб таърифлаш мумкин? Етти-саккиз ёшли кизчаларни, угил болаларни угирлаб, зурлаб (педофил), сунг улдириб юборишни кандай изохлаймиз? Ахир бу вахшийликлар оммавий тус оляпти-ку?! Яхши, биз бу харом ишларга ислом дини нуктаи назаридан бахо бермайлик, Рим папасининг узи хам булардан ташвишда-ку? У барча мамлакатлар бошликларига мактуб йуллаб, эркакнинг эркак билан, аёлнинг аёл билан никохланишини ман этувчи давлат конунлари кабул килинишини тавсия этди. Аммо бу тавсия инобатга олинмади. Масалан, Германия бундестаги бу масалани мухокама этиб, бундай конуннинг кабул килиниши инсон хукукларига зиддир, деган карорга келибди. Ана ахмоклик! Гап кандай хукук хакида кетяпти? Бузуклик килиш учун уларга ким хукук берган? Улар Лут алайхиссалом кавмига Аллох томонидан юборилган каттик жазога нима сабаб булганини билмасмикинлар?
Хуш, энди айтайлик, бугунда Гарбдан нима олишимиз мумкин? Биз олмаймиз, деб рад этсакда, бу хайвоний ахлокларни таргиб килувчи омиллар турли китоблар, интернет тармоклари, телевидение оркали уйимизгача кириб келяпти-ку? Уларни кандай даф киламиз? Бу хакда хеч уйлаб курганмисиз? Узимизда, айтайлик, «эротик тарбия» деган ахмокона йуналиш тарафдорлари бор. Улар усмирларнинг шахвоний хирсини уйготувчи суратлар, фильмларни курсатиш билан болаларни тарбия килишмокчи. Сиз бунга нима дейсиз? Уларга карши кандай чора-тадбир куллашимиз мумкин? Бир биродаримиз уйидаги телевизорни беркитиб ташлабди. Шу билан максадга етамизми? Кучалардаги интернетклублар, видеобарлар, дискотекаларчи?.. Уйингиздан анча узокка жойлашган лицей ёки коллежга «укишга кетдим», деган фарзандингизнинг бу жойларга кирмай келишига ишончингиз комилми? Куни-кушни, кариндош-уруг билан ош-овкатни бахам курамиз. Зиёфатларда тинмаймиз, бир-биримизга гап бермаймиз. Ана шу сухбатларга диккат килайлик: тарбия ва унинг усуллари хакида хеч суз юритамизми? Йук! Нари борса бировимиз фарзандимизнинг кайсар булиб бораётганини айтиб шикоят килиб куямиз. Энди эсимизни йигиб олайлик! Агар сел келса якка-ёлгиз холда жон саклаш махол. Бир-биримизнинг ёрдамимизга мухтож буламиз. Карайлик: ёмон тарбия сели ёпириляпти, узимизнинг рухиятимизни, фарзандларимизни, якинларимизни бу бало селидан куткариш учун кулни кулга бериш вакти етмадимикин? Кулни кулга бериш - шунчаки курук гап эмас. Полшаликлар буни амалда исбот этишган. Бир кун, бир соат бутун мамлакат ахолиси кучага чикиб, кулни кулга бериб, жонли занжир хосил килишган ва гиёхвандликка карши курашиш йулида якдил эканликларини ифода этишган.
Кейинги йилларда илм даргохларида ислохотлар буляпти. Кандайдир инглизча сохаларни ургатадиган муассасалар, жамиятшунослик, рухиятшунослик, иктисодиёт ва шу каби даргохлар мавжуд. Яна Гарбдаги турли фондларнинг булимлари катта-катта пуллар сарф килиб, нималар биландир шугулланишади. Булар яхшидир, булар жамият учун зарурдир, балки.
Лекин, такрор сураймиз, инсонга каерда ахлок ургатилади? Инсон каерда ахлок илми билан таъминланади? Гап ургатиш, илм бериш хакида бораётгани йук. Ургатмок - кайсидир сохага оид маълумот бериш деганидир. Укув даргохларида илмли, маълумотли булади, аммо одам булиш... Халкимиз бекорга «Олим булиш осон, одам булиш кийин», демаган. Шунинг учун тарбиянинг зарурлигини яна кайта-кайта таъкидлаймиз. Адабни, тарбияни олганидан сунг киши хакикий комил инсон даражасига етиши мумкин. Узимиздаги ёки четдаги университетда факат илм олиш билан чекланган замонавий бир инсон комил одам була олармикин? Чинакам гузаллик нима эканини хис эта олармикин?
Саййидимиз Расули акрам (с.а.в.) «Аллох гузалдир, гузалликни севади», -деб мархамат киладилар. Ха, Узи гузалдир, гузалликни яратгандир ва гузал булган нарсани севади. Шунинг учун инсонда гузаллик туйгуси, гузал ахлок булиши шарт. Гузалликка мафтунлик - хар бир ишни гузал тарзда, яъни гузал ахлок билан бажариш талаб этилади. «Аллох сизлардан ишини мукаммал тарзда бажарадиганингизни севади. Ундай инсонга мархамат килади», деб башорат киладилар жаноби Расулуллох (с.а.в.). Бу уринда мусулмон кишининг иши сифатига ахамият бериляпти. Исломда бир ишни сифатли бажаришга амр бор, яъни бажараётган ишини гузал равишда килиши шарт: киличи энг уткир булиши лозим, чинниси энг гузал чинни булиши зарур, иморатлари энг гузал обида булиши керак. Асрлар давомида кад ростлаб туриши, бузилмаслиги, хароб булмаслиги, мангу ва гузал булиши шарт. Хуллас, кул урган хар бир ишни гузал ва мукаммал килиш, энг юксак даражада, энг сифатли тарзда, муваффакиятли адо этиш учун яхши тарбия берилмоги зарурдир.
Абу Райхон Беруний хазратлари гузалликни «ташки ва ички» деб булиб, шундай фикр билдирган эканлар:
- Ташки гузаллик, киёфадаги жамол - булар иккови хам ёкимли булиши керак, одамлар узаро учрашганларида ушбу гузал жамолни куришга рагбат киладилар. Лекин шакл чиройи она корнида ато килинади, уни узгартиришга хеч бир зот кодир эмас. Аммо хулк-атворга келсак, уни Аллохнинг амрларига мувофик даволаб, тарбиялаб, гузал - покиза тутиб, ёмон холларга туширмаслик мумкин.
Умми Дардо (розийаллоху анхо) айтибдиларким: «Кечаларнинг бирида Абу Дардо намоз укиш учун уринларидан турдилар-да, тонг отгунича: «Эй Аллох! Мени чиройли килиб яратганингдек, ахлокимни чиройли кил!» -  деб йиглаб чикдилар. Шунда мен у зотдан: «Эй Абу Дардо! Нима учун тун буйи килган дуойингиз факат ахлокингизни чиройли ва яхши килиш хакида булди?» -  деб сурадим. Абу Дардо: «Бир мусулмон банда уз ахлокини яхшилашга харакат килавериб, охири шу яхши ахлоки уни жаннатга киритди. Агар у ахлокини ёмон килаверса, шу ёмон ахлоки уни дузахга киритади», - дедилар».
Исломнинг бирор амри бехуда эмас. Унинг амрларидан хар бири амалий бир тадбирга боглангандир. Исломнинг гузаллиги насихатни назарий холга ташлаб куймай, албатта татбикини курсатганидадир. Тарбия хам айнан шундай.
Исломда ажойиб бир тарбия тизими, ички тарбия, ахлок тарбияси бор. Жамиятнинг комил инсонга эхтиёжи борми, демак, исломга хам эхтиёжи бор. Дин хакида билмай туриб гапирадиганлар кайсарлик, ужарлик ва бехуда гапларни ташлаб, аввал Ислом динини чукур ургансинлар. Уятсизлик, андишасизликдан Аллох сакласин!
Бутун дунёда гузал ахлокка эхтиёж бор. Турли динлар, гурухлар, жамоалар хар хил йуллар оркали бу гузалликка эришиш учун харакат киладилар, йуллар ахтарадилар. Уларнинг аксари адаш йулларда сарсари булиб утадилар бу дунёдан, айримлари эса халокат жарига хам кулайдилар.
Инсонларни кандай тарбиялашни Ислом яхши билади. Суздан - маънога, шаклдан - рухга, зохирдан - ботинга кириб боришни билади. Шу боис Ислом шаклга хам эътибор беради. Чунки шакллар алалокибат амалда гузал маънавиятни юзага келтиради. Масалан, салом берилиб-берилиб узаро мухаббат пайдо булади. Шу зайлда Ислом мухаббатга, узаро биродарликка ташвик килади. Мухаббатнинг эса буюк савоби бордир. Бир-бирлари билан хафалашганларнинг одатлари маълум: салом-алик килмайдилар ва шу харакатлари билан мухаббатни бугадилар. Окибат эса бу мухаббатни бутунлай улдириб куйишлари хам мумкин. Холбуки, бир инсон бошка бир инсоннинг тугри йулга киришига васила булиши, уни жаханнам йулидан кайтариб, жаннат йулига бошлаши, жаннатий булишига сабабчи булиши дунёдаги барча нарсага эга чикишдан кура яхширок ва хайрлирокдир.
Мусулмонлик - гузал, аммо мусулмонлар орасида кусурли, нуксонли биродарларимиз, опа-сингилларимиз хам борки, бу бизнинг афсусимиз, бу бизнинг калбимиз жарохатидир. Биродарларимиз, опа-сингилларимизни кусур ва нуксонлардан кутулишларига хар биримиз имконимиз кадар кумаклашишимиз лозим булади. Бунинг учун динни билишимиз керак ва бу билимни тинмай бойитиб боришимиз шарт. Фикх китобларида «Инсон фойдасига ва зарарига булган нарсаларни билиши лозимдир», деб таъкидланади. «Кайси нарса менинг фойдамга, кайсиси зараримга - буни билсам, динни яхши биламан», дегани бу. Дин - ахлокни тузатишнинг энг яхши йулидир.
Киши Исломга кирди, беш вакт намоз укияпти, дегани хали Ислом ахлокини эгаллади, деган гап эмас. Намозини укиб, гийбатдан бушамайдиганлар озми, бошкаларга зулм килувчилар-чи? Поранинг номини «хадя» деб узгартириб, харомдан кайтмаётганлар-чи? Ха, мусулмон, агар узини узи тарбия этолмаса, окибатда бу ёмон одатларнинг кулига айланиб колиш эхтимоли хам бор. Кин, адоват, хасад, кибрланиш, бахиллик... кабилар ёмон одатлардан эканини ва булар «ахлоки замима» деб аталишини биламиз, аммо афсуски, ундан кутулишга хаммамиз хам рагбат килмаймиз, намозимизни укиб юраверамиз. Бир биродаримиз бошка биров билан аччикланиб колса, дарров портфелидан жойнамозини чикариб: «нима деяпсан, мен намоз укийман!» деб даъво килади. Биз буни Ислом ахлоки, дея оламизми? Албатта йук! (Бу уринда мухтарам сухбатдошларимизга узримизни хам айтиб утмогимиз лозим: иллатларни тилга олган кезларимизда булар Ислом динига тааллукли деган фикр зинхор хаёлингизга келмасин. Яна таъкид этамизким, Ислом дини бенуксон, кусур бизларда бор ва танкидимиз хам динга эмас, узимизга, айрим биродарларимизга каратилган. Максад - бирон бир биродарларимизни маломат килиш эмас, балки кайси иллатлардан кай тарзда кутулиш масаласига барчаларимизнинг диккатимизни, бахоликудрат тортиш. Айрим нуксонларни гапирганимизда баъзи биродарларимиз узларини курсалар, биздан ранжимасинлар. Чунки биз факат бир кишига хос нуксонларни тилга олмаймиз. Бир кишига хос айб унинг узига айтилади. Адабиётда купга хос булган гаплар каламга олинади.)
Сахобаи киромлар Расулуллохдан (с.а.в.): «Гузал ахлок нима, йа Расулаллох?» деб сурашганида, Саййидимиз жавоб килдиларким: «Сенга зулм килганни кечир, сенга бермаганга сен бер, сендан алокасини узган билан алока урнат, борди-келди кил». Ахлок - инсонлар орасидаги муносабатларни тартибга солувчи мухим омил экан, бу каби хадиси шарифларни назардан четда колдиришимиз мумкин эмас.
Ёвузлик, ёмонлик, разолат - инсондаги ёмон хулкнинг суюкли фарзандлари хисобланади ва унинг уч манбаи бор: 1.Нафс. 2.Шайтон. 3.Жахолат. Нафс ва жахолат мавзуига алохида боб ажратганимиз боис, айни уринда шайтон хусусида сузлашиб олсак:
Шайтон - биз куролмайдиган, аммо мавжудлиги Куръони Каримда билдирилган махлук. Барчамиз «Аникки, шайтон сизларга душмандир, бас уни душман тутинглар», деб Аллох томонидан огохлантирилганмиз. Шайтоннинг уз хизби, гурухи бор: «шайтонул инс ва жин», яъни инсонлар ва жинлар тоифасидан хам шайтонлар мавжуд. Кишилар орасида шайтонлашган одамлар бор, куринмайдиган жинлардан хам шайтонлар мавжуд, дейдилар. Шайтоннинг уз олами бор - уни «шайтанат» дерлар. Султон салтанатни бошкаргани каби, шайтон шайтанатни бошкаради.
Дунёдаги инсонлар икки хизб - гурухдан иборатдурлар: биринчиси - хизбуллох, иккинчиси - хизбутшайтон. (Бу атамаларнинг сиёсий йуналишдаги гурух ва окимларга мутлако алокаси йук. Бу уринда рухий олам тафовути назарда тутиляпти.) Шайтон инсон устидан катъий хукм юргиза олмайди. Агар инсонда майл булмаса, шайтон унга уз таъсирини утказа олмайди. Аллох таборак ва таоло мархамат килади: «Албатта имон келтирган ва ёлгиз Парвардигорларига таваккул килган зотлар устида (шайтон) учун хеч кандай салтанат - хукмронлик йукдир. Унинг (шайтоннинг) хукмронлиги факат (уни) дуст тутиб, (Аллохга) шерик килиб оладиган кимсалар устидадир». Демак, шайтон муъминларга осонликча таъсир эта олмайди. Факатгина васваса килади. Гунох ишларни инсоннинг куз унгида бирма-бир жилолантириб, улардан бирини танлаш учун инсон калбини васвасага солади. Лаънатланган шайтоннинг Расулуллох (с.а.в.) билан булган сухбатида унинг узи буни таъкид этади: «...караганларга аёлни чиройли килиб курсатаман. Унга баъзи ишларни килдираман. Масалан, «кулингни, билакларингни ташкарига чикар, курсат хаммага», дейман. Аёл дархол бу амрни бажаради. Кул-билакларини очиб, курсатади. Кейин бу аёлнинг хаё пардасини тирнокларим билан йиртаман... Эй Мухаммад, бирон кимсани залолатга олиб бориш учун кулимда имкон йук. Мен факат васвасага соламан, бир нарсани чиройли килиб курсатаман, халос. Агар залолатга олиб бориш учун кулимда имконият булса эди, ер юзида «Ла илаха иллаллоху Мухаммадур расулуллох», дейдиганларни, руза тутадиганларни, намоз укийдиганларни хеч холи куймасдим. Барчасини залолатга бошлардим...»
Баъзан бир айб иш килиб куйган биродаримиз афсус чекади-да, «шайтон йулдан урди», деб узини узи химоя килиб хам куяди: агар шайтон адаштирмаса, шу айбни килмас эди. Лекин нима учун шайтон айнан шу биродаримизни йулдан оздира олди? Нима учун бошка биродаримиз шу гунох ишни килмади?
Энди тарбияда шахс намунасининг урни хакида фикрлашсак. Бировга насихат килинганда «Фалончига ухшасанг булмайдими?» ёки «фалончидан урнак олсанг-чи!» деган дашномни эшитиб коламиз. Чиндан хам одамда бошка бир одамнинг яхши фазилатларига интилиш мавжуд. Баъзан бунинг акси хам булиши мумкин, яъни ёмонликларини эгаллашга интилиш эхтимоллари хам бор. Утмиш жамиятда шахс намунасига жуда катта эътибор бериларди. Бунинг учун сохта кахрамонлар ясаларди. Болага богча ёшидан бошлаб Лениндай булиш тарбияси бериларди. Сохталикнинг кандай окибат билан тугагани маълум. Биз - мусулмонларнинг бахтимиз шундаки, кимнинг шахсидан намуна олишимизни Аллохнинг узи белгилаб куйибди. «Ботил мокисун ъалайх» - ботил урнак була олмайди (ботил - бузук, бехуда демакдир). Ха, ботил урнак була олмайди. Хак урнак була олади. Баъзи биродарларимиз дейдилар:
- Таксир, фалончи бундай килади-ки, менам килсам-чи?
- Таксир, фалончи хожи туйига арок куйибди-ку, менам куяверайинми?
Азиз биродарим, сиз бунинг урнига «Пайгамбаримиз (с.а.в.) шундай килганлар, мен хам шундай килайин», деб айтинг ва шундай килинг. Лекин шайтон килган булса, бу ишдан кайтинг. Ёмон хулк шайтонникидир, ундан кайтинг. Ёмон хулк эгаси сизга урнак була олмайди. Бир куни Расулуллох (с.а.в.) даврадагилардан: «Киёмат куни менга энг якин булучиларингиз кимлигини айтиб берайми?» -  деб сураганларида сахобалар жим туришди. Бу саволларини икки ё уч марта кайтарганларидан кейин улар: «Ё Расулаллох, айтиб беринг», - дейишди. Расулуллох (с.а.в.): «Улар ахлокда халкка ёкимлирок булганларингиздир», - деб мархамат килдилар.
Пайгамбаримизнинг (с.а.в.) ахлоки билан ахлокланмаган бир одам тушида Расулуллохни курибди. Ажабки, Аллохнинг расули унга хеч эътибор бермабдилар. Одамнинг бундан кунгли огриб, сурабди:
- Эй Аллохнинг расули, мендан хафамисиз?
- Йук, - дебдилар Расулуллох (с.а.в.).
- У холда нега менга карамаяпсиз?
- Чунки мен сени танимайман, - дебдилар Сарвари олам (с.а.в.).
- Нега танимайсиз? Мен сизнинг бир умматингизман. Холбуки, олимларнинг айтишларича, сиз хар бир умматингизни она уз фарзандини таниганидан хам яхширок танир экансиз.
- Тугри айтдинг, - дебдилар Пайгамбаримиз (с.а.в.),-лекин мен сенда менинг гузал ахлокимдан бирон аломат курмаяпман. Ва сенинг менга хеч салот-у саломинг келмади. Менинг умматимдан бирини танишим - ахлокимнинг кай даражада борлигига боглик.
У одам уйгонгач, эшитганларини уйлабди ва шу ондаёк Расулуллох (с.а.в.) феъл-атворларини уз хаётига тадбик этишга киришибди. Бир муддат утгач, Аллохнинг расулини (с.а.в.) тушида такроран курибди. Расулуллох (с.а.в.) дархол:
- Энди сени танидим, сен учун шафоат киламан!-дебдилар.
Бундай дейишларига сабаб, энди у одам Расулуллохни (с.а.в.) севар, ул мухтарам зотнинг гузал ахлокига мослашган эди.
Фикр килайлик: биз хам шундаймизми? Агар бизларга хам (инша Аллох!) Пайгамбаримизни (с.а.в.) тушимизда куриш бахти насиб этиб колса, Сарвари олам (с.а.в.) бизларни танирмикинлар?
Абу Абдуллох Жадалий айтдиларким: «Ойишадан (розийаллоху анхо) Пайгамбар алайхиссаломнинг оилаларида хулклари кандай эди?» -  деб сурадим. Онамиз айтдилар: «Хулкда инсонларнинг энг гузали эдилар. Фахш сузларни сузловчи ва фахш ишларни килувчи эмас эдилар, бозорларда бакириб юрувчи хам эмасдилар. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб кайтармас эдилар, аксинча, гунохидан утиб, кечирар эдилар».
Эй кунгил, биз-чи? Биз бу масалаларда кандаймиз?
Абдуллох ибн Амр (р.а.) айтадиларким: «Расулуллох (с.а.в.) купинча: «Эй Раббим! Мен сендан тан соглигини, нафснинг ёмон йулларга бошлашдан сакланишни, узингга ва халкларингга ишончли булишни, яхши ахлокли булиш ва такдирга рози булишга муяссар килишнгни сурайман», - деб дуо килар эдилар».
Биз-чи? Биз дуоларимизда Раббимиздан узимиз ва якинларимиз учун гузал ахлок тилаганмизми?
Усома ибн Шурайж айтдилар: «Аъробийлар Расулуллохдан (с.а.в.) сурадилар: «Ё Расулуллох! Инсонларга берилган фазилатларнинг энг яхшиси нима?» Расулуллох (с.а.в.) жавоб бердилар: «Инсонларга берилган фазилатларнинг энг яхшиси ахлокдир».
Мазкур хадиси шарифдан олингувчи маъно: ахлокнинг энг яхши фазилат экани ва Расулулохнинг (с.а.в.) ана шу энг яхши фазилат эгаси эканликлари. Такрор ва такрор демокчимизки, яхши хулкни урганиш учун узоклардан маъно изламайлик, Сарвари оламнинг (с.а.в.) хаётларини урганиш биздаги яхши хулкларни тарбия этишга хизмат этади. Шунинг баробаринда хулофои рошидин, улуг сахобалар, тобеин ва табаъа тобеинларнинг яхши хулклари хам биз учун урнакдир. Зотан, улар Пайгамбаримизнинг (с.а.в.) хулкларини узларига сингдирган хайрли зотлардир. Шундай экан, хар биримиз кунглимизга мурожаат килиб дейликки:
- Эй кунгил! Назар сол, дунёдан неча-неча аждодлар яшаб утишди. Хозир улар канилар? Сен уларнинг номларини бизнинг замонларгача етказиб келган ишларни килишга интил. Ушаларга амал кил. Шунда ташвишларинг арийди. Утмиш донолари улимлари арафасида нималардан афсус-надоматлар чекишган булса, уша ишлардан тийил!
Ер юзида бирор уммат, гурух, жамоат йукки, Аллох у ерга бир хабарчи, бир огохлантирувчи юбормаган булсин. (Масалан: Нух алайхиссалом, Лут алайхиссалом...) Чунки инсон фарзандининг насихатга, танбехга хамиша эхтиёжи бордир. Расули акрам (с.а.в.) иршодлик фаолиятларини авлиёуллохлар, муршиди комиллар, уламои аъзам ва машойихи киромлар давом эттириб келдилар. Зотан, Пайгамбаримиз (с.а.в.) мархамат килганлар: «Олимлар - пайгамбарларнинг ворисларидир».
Сухбатимиз давомида Пайгамбаримиз алайхиссаломнинг хулкларидан бахраманд булиш хакида яна куп фикрлашамиз, инша Аллох. Энди хар биримизнинг бошкаларга ва бошкаларнинг хар биримизга булаётган ва буладиган таъсиримиз хакида хам гаплашсак. Аввало, бир ривоят:
Абдурахим исмли бир йигитнинг гузал отига Махмуд исмли йигит ишкибоз эди, «сотгин», деб куп ялинарди, аммо Абдурахим унинг илтимосларини рад этарди. Охири Махмуд отга макр-хийла билан эга чикишни ихтиёр килди. Кекса ва хаста одам киёфасига кириб Абдурахимнинг йулини пойлади. Сунг гузал отга миниб утаётган йигит каршисига чикиб ялинди:
- Эй мархаматли углим, мен манзилимга етолмай колдим, карагин, эхтимол яна озгина юрсам жон таслим киларман, менга рахм килиб, отингга мингаштириб ол. Хаккингга дуолар килай.
Абдурахим унинг макрини англамай, отига миндирди. Махмуд эса отни чоптириб кочди. Сал нари боргач, тухтаб, манманлик билан деди:
- Эй нодон, сен мени танимадинг, мен - Махмудман! Отингни сот, деб канча ялиндим, сотмадинг. Ана энди отингдан умидингни уз!
Абдурахим унинг гапини эшитиб, дебди:
- Майли, отни сенга бердим, лекин бу килган ишингни бировга айта курма. Чунки бу алдамчилигинг, хийла-найрангинг халк орасида таркалса, куп кишилар сенинг ярамас йулингга кириб кетишлари мумкин. У вактда биров-бировнинг холига рахм этмайди. Халкимиз орасида шафкат, мархамат, мурувват каби гузал хислатлар йуколади. Алдамчилик, мугомбирлик ва инсофсизлик каби ярамас иллатлар авж олади. Утинаман, килган ишингни хеч кимга айтма, мен хам яширин тутаман.
Бу хитоб Махмудга таъсир килиб, изига кайтибди, узр айтибди. Абдурахим эса отни унга сотишга рози булиб, ораларида дустлик карор топибди.
Киссадан хисса: хар биримиз кандай ишни килмайлик, кимгадир урнак булишимиз эхтимоли борлигини унутмаслигимиз керак. Утмиш жамиятда, динга карши хуруж бошлаганида энг биринчи зиёлиларни ишга солишган эди. Зиёлилар диндан чикиб, ёмонлик намунаси билан оммага урнак булишганди. Шу боис, айникса, жамиятдаги таникли одамлар хар бир гапларини уйлаб гапиришлари, хар бир кадамларини уйлаб босишлари такозо этилади. Агар кимса залолат сари кадам ташладими, билсинким, факат узи гунохлар олами сари кетмаяпти, кайси бир оми хам унга эргашяптиким, унинг гунохи хам зиммасидадир.
Ахлок тарбияси - узимизни ярамас майл-хаваслардан саклаш, таъбимиздаги олий фикрларни тараккий эттириб, харакатимизни тугри бир нуктага йуналтириш демакдир. Ахлок тарбиясининг гояси - инсонларнинг комил ва гузал булишларини таъмин этишдир. Хулоса килиб айтсак: Тарбия - инсон табиатининг бутун кобилиятларини мунтазам, мутаносиб ва келишган бир сувратда орттиради, инсонни хайрли максадларга етказади. Тарбия - хакикий хаёт мактабида талабаларга илм беришдир. Тарбия - инсонларни фазилатли, жамиятга фойдали килиб етиштириш учун энг киска йулдир. Тарбиянинг максади - инсонларнинг авлоддан авлодга тараккий эттириб, инсониятнинг умумий юксалишига хизмат килдиришдир.
Мазкур бобга шу тарзда якун ясайлик-да, сунг дуо килайлик:
- Аллох бизларни мусулмон холда, мусулмон бир улкада, мусулмон ота-онадан улуг бир неъмат ичида дунёга келтирган. Бу неъматнинг кадрини, кийматини билишни, мукаммал, комил мусулмон булишни, инсониятга энг гузал хизматлар килишни барчаларимизга насиб этсин. Башариятга энг фойдали инсонлардан булишни хам насиб айласин. Раббимиз хузурига вазифасини бажарган, Унинг севгисига, лутфига, жаннатига, жамолига мушарраф булган бир кул уларок бормокликни насиб айласин. Тарбия бергувчи - тарбиячилардан хам, тарбияни кабул этиб, унга амал килгувчилардан хам Аллох рози булсин! Омийн, йа Раб ал-оламийн!















СЕВГАН СУЙГАНИГА ЭТАР ИТОАТ

Бу боб ишк-мухаббат таърифи, унинг хиллари,
калбдаги жилоси баёнидан иборатдир.

Ишк-мухаббат хусусинда куп ва хуб ёзилган. Донолардан бири: «Мухаббат узи эски нарса, аммо хар бир калб уни кайтадан кашф этади», деган экан. Кишининг мижози хар хил булганидек, унинг ишк-мухаббатга доир хис ва туйгулари хам турличадир. Шунингдек, токатларининг даражаларида хам тенглик йук. Демокчимизким, киши ишк ва мухаббатни бир хилда англамайди ва калби бир хилда ёна колмайди. Бир куни Искандар Зулкарнайнга хабар берибдиларким:
- Фалончи кизингизни севиб колибди!
- Севиб колган булса, нима килишим керак?-деб сурабди подшох.
- Уни улдириш керак, фармон беринг, - дейишибди.
- Биров севгани учун, бошка биров эса ёмон кургани учун улдирилаверилса, дунёда одамзотдан ном-нишон колмайди-ку?-деган экан подшох.
Ажабким, бизлар ишк-мухаббат дейилганда купрок йигит ва киз орасидаги туйгуни тушунамиз. Шуаронинг, айникса, бугунги шоирларнинг сатрларидаги ишк ва мухаббат шундан узга нарса эмас. Холбуки, ишк ва мухаббатнинг камрови анча кенгдир. Авваллари «ишк» дейилганда купрок банданинг Яратганга мухаббати тушунилган ва кадим адабиётда бу уз аксини гузал холларда топган. Яна ота-онага мухаббат, одамларнинг узаро мухаббатлари (буни «хурмат» хам деб атаймиз), она заминга, она Ватанга мухаббат, касб-корига мухаббат, фарзандларга мухаббат...
Хазрат Алишер Навоий ишкнинг баёнини бундай тасвирлайдилар:
«Ишк - порлок юлдуздир, башарият кузининг нуру зиёси шундан. Ишк - товланиб турувчи гавхардир - инсоният тожининг зийнати ва бахоси шундан. Ишк - толеъ куёшидир, кайгули диллар тиканзори ундан гулшан. Ишк - балкиб турган тулин ойдир, коронги кунгиллар кечаси ундан равшан. Ишк - кенг денгиздир, хар тулкини юз аклу хуш кемасини гарк килади. У баланд тогдир, хар чуккиссининг уткир кирраси минг зухд-такво эгасининг бошини учиради. Ишк- куйдирувчи шуъладир, купгина жон ва кунгилларни хашакдек ёкади. Ишк- алангали чакмокдир, купгина жону дилларни ёлкини билан кул килади. Ишк - аждаходир, оламни дамига тортмок унинг тилаги. Ишк - кахрли подшохдир, олам ахлини ёппасига кирмок унинг максади, у хар канча кон туккани билан зерикмайди, у хар канча одамни кон килса хам коникмайди. Ишк - яшиндир, аклу дин хирмонини куйдиради, у бурондир, куйганларнинг кулини кукка совуради. Ишк - шунчалар кайсарки, унинг олдида подшох хам гадо хам тенг, у шундай зулмкорки, унинг кошида ифлос-фосик хам, покдил ошик хам бир... Дунё бозорининг гавгоси ва дунёда бор хамма нарсаларнинг савдохонасидаги шовкин-сурони - ишк туфайлидир...»
Ахли шуаро: «Агар сузнинг назм лаззатидан харорати булмаса ва шеърнинг ишк хароратидан куйиши булмаса, уларни нурсиз шамъ ва бошликсиз туда деб билинг», деган фикрни баён киладилар. Шу уринда киска булса-да, утмиш назм гулшани хусусинда сухбатлашсак. Гап шундаки, айрим биродарларимиз утмиш назмида учрагувчи ишк баёнининг барчаси Аллохга ишкни англатади, дейдилар. Бу унчалик тугри тушунча эмас. Куп холларда шуаро ошик ва маъшук хижронларининг баёнини берганда йигит ва кизни назарда тутадилар. Масалан:
Кани Ширин билан Лайлики сендин ноз урганса,
Кани Фарходу Мажнунким, аларга ишк ургатсам...
...Кузум равшанлигида булгай, эй Бобур, басе камлик,
Агар коши била юзин хилолу кунга ухшатсам.
Мазкур сатрлар алохида шархга мухтож эмасдур. Энди Хазрати Навоий байтларига диккат килайлик:
Зохид, сенга хуру менга жонона керак,
Жаннат сенга булсун, менга майхона керак.
Бу байт советлар даврида шоирни худосизлар сафида курсатиш учун хизмат килдирилди. Совет даврининг нодон олимлари бу байтни: «Эй, бу дунёдан кечган телба одам, сенга жаннат ва ундаги хур кизлар керак булса, ола кол. Менга майхона (яъни ресторан) ва ундаги нозли кизлар керак», деб тушунтирдилар. Урисларда «Хар бир одам узининг бузуклик даражасида аклдан озади», деган макол бор. Эхтимол ул акли нокислар байтни чиндан хам шу холда фахм этгандирлар. Эхтимол атайин бузиб талкин килгандилар - буниси бизга коронгу.
Мазкурда шоирлар султони демокчиларким: «Эй зохид, сенинг бу дунёдан, хусусан ахли аёлингдан кечишингга сабаб жаннатдаги хурлар экан, майли уша хур кизлар сенга булаколсин. Менинг эса жаннатга киришдан умидим у кизлар эмас, балки Аллохим чехрасини куриш. Сен жаннат орзусида хаёл килиб юравер, менга маърифат хосил буладиган давра, яъни олимлар давраси керак.» (Кечаю кундуз куп нафл ибодатларни бажарадиганларни «обид» дерлар. Тарки дунё килиб ибодатга берилган такводорни «зохид» дерлар.)
Тугри, жаннатда яшамоклик лаззати бор. Аммо чин ошиклар учун энг улуг бахт - Яратганни куриш. Чунки Аллохнинг солих бандаларига жаннатда куриниш ваъдаси бор. Жаннат йулига Аллохни таниган холда кириш - шоирнинг максади. Аллохни таниш эса илм оркали булади. Хазрати шайх Самадоний Боязид Бистомий (коддасаллоху сиррахул азиз) дебдиларким: «Орифнинг камтар даражаси улдурким, мухаббат утида ёниб тугангай. Бир карра маърифат халовати кишининг кунглида Фирдавсдаги минг кушкдан афзалдир.» Бу фикрда шайх хазратлари маърифатни жаннатдаги энг олий богдан устун куйиб, Фирдавсни инкор этаётганлари йук. Аслида бу олий неъматга факат маърифат эгалари етишадилар. Демак, фикрда бу неъматга эришиш йули курсатиляптиким, Навоий хазратлари «майхона» афзаллигини баён килганларида шу муддаони кузда тутганлар. Халк орасида, айникса майхурликни хушловчилар орасида кадим адабиётимиздаги «май», «майхурлик» сузларини айнан тушуниб, узлари учун фатво урнида кабул килувчилар хам бор. Айникса Умар Хайёмни майпарастларнинг пири урнида курувчилар мавжуд. Аввало Умар Хайёмники деб келинган баъзи рубоийлар у зотнинг ижодлари махсули эмас экан, мутахассислар у кишидан анча кейин ёзилган рубоийларни аниклаганлар. Иккинчидан, ул зотнинг асарларида рамз мавжуд. Купчилик «Май ич, окилу доно билан ич», сатрини мисол килиб келтиради. Оддий мантик тарозуси билан улчасак, «окилу доно» одам арок ичмаса керак, агар ичса, айникса нодон билан ичса у окил ва доно булармикин? Атокли олимларимиздан Алийбек Рустамий дейдиларким: «Камина бирламчи манбаларни мутаола килгунга кадар Умар Хайёмни майпарастларнинг пири деб уйлаганман. Абдурахмон Жомийнинг «Эй бодапарастан дар-и майхона кужаст?» яъни «Эй майпарастлар, майхонананинг эшиги каерда?» Навоийнинг «Кофирмен агар килмасам ошом кадах» каби сатрларни укиганимда булар ичкиликдан пархез килмаган экан, деган фикрда булганман. Вахоланки, у азизлар жамиятни амалпарастлик, нафспарастлик, хурофот, уругчилик ва диний таассуб натижасида келиб чикадиган иллатлардан даволашга харакат килган хакпарастлар экан. Жамиятни согломлаштириш фикрида булган улуг боболаримиз ичкилик, гиёхбандликнинг хамма турларига карши булганлар.»
Етук санъаткорлар, хусусан, кадим шуаронинг асарлари укилганда унинг икки жихатини - маъно ва сувратини, яъни мазмун ва шаклини хисобга олиш ва маънонинг бирламчилигини ёдда тутиш керак. Алишер Навоий хазратлари «маъно ахли маънога, суврат ахли сувратга бокар», дейдилар. Бинобарин, асарни тугри тушуниш учун унинг маъносига етиб бориш керак. «Май» сузи ва унинг маънодошлари асарнинг сувратида келганда ичкиликни билдиради. Лекин маъносида келганда хакикат маърифати, унга булган ишку мухаббат ва уни идрок килгандаги лаззатни билдиради. Бу холда «май» сузи истиора тарзида (бадиий ухшатма, бир сузнинг маъносини омонатга олиб, бошка маънода ишлатиш) кулланади. Яъни, «май» сузи мазмунан «хакикат майи», «ишк майи» ва «васл майи» деган ибораларга тенг булади. Бир нарсани иккинчи нарсага ухшатиш учун асос керак. «Ишк, мехру мухаббат билан май орасида кандай ухшашлик бор?» деган савол тугилиши табиий. Бу саволга Абдурахмон Жомий «Лавомиъ» деган асарларида жавоб бериб бу ухшашликлардан унтасини баён килганлар:
* май узининг аслий урни булмиш хум ичида узганинг таъсирисиз узидан-узи кайнаб, узини курсатишга харакат килганидек, ошиклар кунглидаги яширин ишк хам ташки бир сабабсиз галаён килиб, зухур этишга интилади.
* май уз зоти хаддида муайян бир шаклга эга эмас, кайси идишга куйилса, шу идишнинг ички шаклини олади. Худди шунингдек, ишк аслан мутлак булиб, унинг зухури мухаббат ахлининг кобилияти ва истеъдодига яраша содир булади. Ошиклар орасидаги тафовут ишкнинг зотий хусусиятига эмас, уларнинг кунгул идишига богликдир.
* майнинг хам, ишкнинг хам сирояти (таъсири) ялпи жараёндан иборатдир. Май кишининг хамма аъзоларига таъсир килганидек, ишк хам ошикнинг кону жонига кириб, унинг бутун вужудини эгаллаб олади.
* май узининг ичкучисини, ишк севгучини марду сахий килиб куяди. Аммо май масти пулни аямаса, ишк масти жону жахонини, бору йугини бахшида килади.
* май хам, ишк хам кишини ботир, куркмас килиб куяди. Лекин май ботирлиги окибатни курувчи аклнинг маглуб булишидан булса, ишк шижоати хакикат нурининг голиблигидандир. Биринчиси шахсни фалокату халокатга олиб боради, иккинчиси абадий хаёту саодатга бошкаради.
* май хам, ишк хам киши бошидан кибру хавони учиради ва ниёзу тавозуга туширади. Бирок, ичкиликнинг окибати хорлигу разолатдир, пок ишк натижаси иззату шарофатдир.
* май хам, ишк хам сирни фош килади. Асрлар давомида аён булган хакикату маърифат сирларини ишк юзага чикарган.
* май хам, ишк хам кишини бехуд килади. Аммо май бехушлиги нодонлик ва гафлатнинг энг тубан даражасидир, ишк бехушлиги эса сезгирлик ва огохликнинг энг олий мартабасидир.
* майпараст майни ичган сари яна купрок ичкиси келади, ишкпараст хам ишк дардига мубтало булгани сари яна ортикрок берила боради. Лекин ичкучи борган сари одамийлик киёфасини йукотаверади, севгучининг эса инсоний фазилатлари орта боради.
* май хам, ишк хам номус- хаё пардасини кутаради. Бирок, ичган узидан бошкани хакорат килиб, халкка озор беришдан уялмайди, севган эса узгалар учун узини хору зор этмокликдан ор килмайди.
Демак, кадим шуаронинг майпарастлиги инсонпарварликдан, нохакликдан мубарро хакпарастликдан, илму фан севгисию маърифат ишкидан иборат экан. Май ва ишкнинг юкорида зикр этилмиш ухшаш жихатлари булса-да, аммо окибат жихатидан улар бир-бирларига тамоман зиддир. Мутлак лаззат хакикат мухаббатида ва уни идрок этишдадир! Май хакидаги сузни хазрат Суфи Оллохёр байтлари билан якунласак:
Кел, э сокий, мухаббат жомидин май,
Харидор илгина бергил, пайопай.
Маъноси шулки: кел эй сокий, мухаббат шаробини бизларга ичиргил. Уни бу харидор кулига устма-уст куйиб бергил. Бу ерда «сокий»дан мурод - Тангрининг узидир. «Харидор» - солик.
Лайли ва Мажнуннинг ишки хакидаги афсона купчиликка маълум. Хазрат Навоий бу хакда достон хам битганлар. Кейинрок «Махбуб ул-кулуб»да бир хикоятнинг баёнини берадилар:
«Накл килишларича, ишкнинг хажр ути Мажнун жонига улашди, заиф баданига хароратли у утнинг алангаси туташди. Хар канча муолажа килсалар хам фойда килмади - касали ортди, иситма тушмади. Бемор огирлашиб, жон талвасасига тушганда, кимдир бу ахволдан Лайлини хабардор килди. Паривашни бу хабар ношод этиб, уз девонасининг холини сураш учун нома ёзди. Бир одам хатни Мажнунга етказганида, унинг танида жон асари колмаган эди. Шу пайтда мехрибонлари Лайли номасини укиганларида беморнинг эшитаётгани ва таъсирланганини сездилар. Хар гал нома такрор укилганда, бемор танига жон кайта киргандек булар эди. Бемор касалдан тузалиб, сихат-саломат бошини кутаргунча бу хатни такрор ва такрор укиди, согайгач эса тумор килиб буйнига такиб олди. Ишк алангасидан Мажнуннинг касали тузалди ва у суз такроридан бадани кувватга кирди. Байт:
Ошикка гарчи заъфу маразликдурур мизож,
Маъшук зикри ул маразига эрур илож.»
(Мижози заиф ва касал ошикка ягона даво - маъшукни ёдлашдир.)
Бу ривоятни зохиран талкин этиб, «Мажнун деган йигитнинг Лайли деган кизни севиб колиши хакида», деб тушунмогимиз хам мумкин. Бизнингча, ривоятнинг асл маъноси унинг ботининдадир. Яъни Аллохнинг кули Мажнун - ошикдир. Ошик ахлининг дардини дунёвий дорилар билан даволаб булмайди. Бехуш ошикка маъшукдан мактуб келди ва у укилди. Мактуб - Аллохнинг каломи. Куръон эса шифодур. Мавлоно Фузулийнинг бу байти эхтимол сузларимизни исбот этар:
Ишк дардила хушам, эл чек иложимдан табиб,
Килма дармон ким, халоким захри дармонимдадир.
Дейилмокчиким: «Мен бу ишк дарди билан бахтиёрман, сархушман.(Аллохни бутун калби ила сева олиш бахтини хеч бир саодатга киёслаш мумкин эмас.) Бу холимдан мамнунман. Эй табиб, сен мени даволашдан кул торт, воз кеч! (Ахир Аллох ошигини даволашга уриниш - Аллохдан узоклантиришга уриниш ва бу ундан буюк бахтни тортиб олиб куйиш харакати эмасми?) Сен мени даволама, ташла бу дорингни, бу дори-дармонда ажалим захри бор. Мен даволансам, нобуд буламан. (Менинг Аллохдан узоклашганим - улим билан баробардир.) Куй, шу ошиклигимча колай, шу хасталигимча улай! (Уладиган булсам хам шу ошиклик холимда дунёни тарк этайким, мен учун маъшукнинг юзини куриш бахти хам бордир.)» Ишкни «дард» сузи билан хам ифодалайдилар. Яъниким, «ишк дарди». Хакикий ишк ахли бу дунёда ишк дардига шифо изламас, шунинг учунким, бу халокатдир. Ишк дардига бу дунёда шифо талаб этмок - нафси хитобига кулок тутмокдир. Демак, калб Аллох жамолига мушток эмас экан, уз фарогатига интик экан.
Демак, ошик ва маъшукни икки куринишда англаяпмиз: киз ва йигит уртасидаги севги, Аллох ва банда орасидаги ишк. Бу икки тушунча бир-бирини инкор этмайдими? Иккала ишк бир калбдан урин олиши мумкинми? Йигит ва киз орасидаги ишк ихтиёрсиз равишда тугилади, яшайди, маълум муддатдан сунг халок булиши хам мумкин. Бу ишк йулидаги азиятлар кушилиш онида тугайди. Илохий ишк эса узгачадир ва бу хакда кейинрок фикр юритамиз. Хозир икки ишкнинг бир калбдан кай холда урин олиши хакидаги ривоятлар билан танишамиз. Абу Хомид Газзолий хазратларидан укиймиз:
Севги - инсон табиатини завклантирувчи хузурбахш лаззатга майл этишидир. Севгининг олий даражаси «Ишк» дейилади. Ошиклар уз маъшукаларининг висолига етишмок учун хеч нималарини, хаттоки, жонларини хам аямагайлар. Хазрат Юсуфни севиб, тилларда достон булган Зулайхо бунинг ёркин мисолидир. Чиндан хам Зулайхо ишк йулида мол-мулкини, хатто гузаллигини хам йукотади. У етмиш туяга юк буладиган инжу жавохирга сохиба эди. Бебахо зебигардонларини Хазрат Юсуфга булган ишки йулида сарф этади. Кимда-ким «Мен бугун Юсуфни курдим», деса унга кимматли маржонларидан бирини берарди. Шу тарика, совга кила-кила хеч бир нарсаси колмайди. Хар нарсани «Юсуф!» деб чакирарди. Унга булган чексиз ишки туфайли «Юсуф» калимасидан бошка хамма сузларни унутганди. Бош кутариб кукка караса, юлдузлар маржондай тизилиб, «Юсуф» исмини ёзгандай булиб куринардилар.
Яна ривоят киладиларки, Зулайхо иймонга келиб, Хазрат Юсуфга текканидан кейин, узини ул зотдан четлатишга уринади ва тоат-ибодатга берилиб, узлатга чекина бошлайди. Энди бу ишки Ишкнинг хакикий сохиби Аллохга каратилган эди. Ахвол шундай эдики, Хазрат Юсуф уни тунда ётокка даъват этсалар, у висол онини кундузга сурар, кундуз даъват этса, фурсатни тунга сурар ва шундай дерди:
- Эй Юсуф, мен сизни Аллохни танимасдан олдин севгандим. Лекин уни танигандан кейин аслида унга оид булган севгидан бошкасига урин колмади. Аллохдан булган бу севгимга бошкани шерик килмайман.»
Иккинчи ривоят бундан бир оз фарк килади. Кадимдан машхур булган шайх Санъон вокеаси ибрат жихатидан жуда мухимдир. Ун биринчи - ун иккинчи асрларда яшаган шайх Санъон (ибн Сакко)нинг оташин севгиси хакидаги кисса дунёга машхурдир. Бадиий адабиётда бу киссани биринчи булиб Фаридиддин Аттор 1221 йилда «Мантикут-тайр» асарларида назмда берганлар. Биз хазрат Алишер Навоий ижод йулларининг якуни хисобланмиш «Лисонут-тайр» достонларининг бугунги тилга мослаштирилган насрий баёнидан фойдаланамиз.
Шайх Санъон даргохга етишганлардан булиб, кунгиллари гайб сирларидан огох эди. У зот Каъбада авлиё кишилар ва кавмни етакловчилар орасида худди пайгамбар алайхиссалом уз сахобалари билан тургандек турардилар. Халойикка тугри йул курсатувчилардан бири булиб, Каъбадаги барча шайхларнинг шайхи эдилар. Бирон бир гамгин киши хаккига дуо килмокчи булсалар, малоикалар кул очиб, «омин» дерди. Якин кишилари ва муридларининг сони турт юзтага етар, уларнинг хар бири шайхларнинг улугларидан хисобланмиш Жунайд Багдодий ва Боязид Бистомийларга тенг келарди. Агар у зот бир дуо килсалар борми, хатто офат дудидан корайиб кетган олам хам ёришиб кетарди. Тушларида бирор нарса курсалар, бу вокеа бошдан-оёк унгларида хам юз берарди. Шундай булдики, бир неча тун давомида бир тушни кетма-кет куравердилар. Окибат бу туш сабру карор ипини узди. Хар уйгонганларида узларининг бу холларига тавба килардилар. Ул зотни безовта килган туш бундай эди: эмишки, Рум мамлакатида сайр килиб юрармишлар. Энг дахшатлиси шуки, бир бутхона ичида маст холда турармишлар, мастликдан уша ибодатхона ахли каби бутпарастликка юз тутган эмишлар. Сирлар хазинаси булмиш Шайх бу холдан гоят ташвишга тушиб, узларига дедиларки:
- Бу балодан сакланиб булмайдиганга ухшайди. Уша мамлакатни хам куриш керак. Такдир каёкка етакласа, уша томон бориш лозим. Бошимизга нимаики келса, «ё насиб» деб кисматдан курамиз.
Шу тарзда уша юртга боришдан узга чора топмадилар. Кета туриб, Каъбага юзларини куйдилар ва юз хаяжон билан видолашмок учун уни тавоф килдилар. Минг хасрат билан харам тавофини килиб булгач, Рум иклими сари йул олдилар. Тарикат пирига турт юз йул ахли хамрох булдилар. Йулда борарканлар халок килгулик хар хил савдолар Шайхнинг кунгилларига гулгулалар соларди. Хар дам узга бир холатга тушар, бу огир ахволдан кутулиш чорасини топа олмас эдилар. Ул зотнинг бу холларига дустлари хайрон колишар, уларнингда аклу хушлари бошларидан учарди. Пирларининг бу гариб ахволидан вокиф була олмай, «Сизга нима булди?» деган саволларига жавоб топа олишмагач, Шайхдан хам купрок изтироб чекардилар.
Кузланган манзилга етишгач, бир бутхонага дуч келдилар. Куп сирларни узига яширган бутхонанинг токи осмон гумбазига етар, унинг тошлари гам ва машаккат тогидан келтирилган булиб, гиштлари дарду бало тупрогидан ясалган эди. Бино болахонасининг айвончасидан караб турган фитналар кишиларни гоят чорасиз холга солардилар-ки, улардан кутулишнинг сира иложи йук эди. Бинонинг турли балолар маскан тутган хар дарчаси ишк нуридан ёришиб турар, кунгуралари эса имонга рахна соларди. Хар кунгурага терилган тошлар ишк тигидан кесилган бошларга ухшарди. Бу тошлар дин ахли бошини учириб юбориш, олам узра тошбурон килиш учун мулжаллангандек эди. Фитна тудаси юриб утадиган дарвозасининг халка ва занжирлари юз минг найрангдан иборат булиб, улар кишиларни савдо халкасига ураб, девона килар, телбалик занжирига чирмаб ташлар эди. Бу бинонинг ичида ишк ути ёкилган юзта оташкада бор булиб, уларнинг хар бирида юз туман савдойилик мавжуд эди. Улардан чикаётган кора тутунлар бутхона устини худди куфр ва исён зулмати каби коплаб ётарди. Бу кухна дунё шунча айлангани билан бу хил фитнагар бутхонани ханузгача курмаган эди.
Шу бутхонани кургач, Шайх жисмида харорат кутарилди, кунгиллари изтиробдан бетокат була бошлади. Хар дам у зотга хасталик юзланиб, кузлари унгида кандайдир узга бир олам намоён була бошлади. Хар томон ошуфтавор караб юрганларида кузлари беихтиёр бир тарафга тушди: каршиларида юзига парда тортган гузал пайдо булди. Бу парда гуё унинг куёшдек юзини беркитиб турган уфкдаги камалакка ухшарди. Шу пайт шамол келиб, унинг юзидаги пардани кутариб юборди ва бу куёш нури хар томонга ёйилиб кетди. Уни куёш деб атамоклик хам камлик килур, чунки юз куёш хам унга девона булиб, унинг хусни шами атрофида парвонадек эди... Жисми гулгун булиб, кийган куйлаги гуё гул узра гул эди. Дин ахлига киргин келтирувчи кофирдек котил кузидан барча бахра олишни истарди. Кимки унинг сочи зуннорини хаёл килса, бу соч унинг дину имонини поймол этарди. Хуснининг шуъласи давронга ут солса, оташин лаълидан жонга ут тушарди.
Хуллас, ана шу тарсо (христиан) кизи бир гузал шаклда турарди. Бундан Шайх кунгилларида чакмок чакилгандек булиб, жонлари шуъла денгизида гарк булди. Каттик хаяжонда «ла хавла...» дуосини кайта-кайта такрорлаб, «тавба!» деб ёка ушладилар. Аммо у киз уз рухсорининг шуъласи билан Шайхнинг тавбаю дуосини куйдириб юборди. Шайх уздан кетиб, тупрокка йикилаёздилар. Бу дамда кулларидаги хассалари худди уй устуни каби гавдаларини суяб колди. Шундан сунг хайратга чумдилар, хаяжоннинг зуридан хассалари ва жисмларига шикаст етиб, холдан кетдилару ерга куладилар...
Охир-окибат ул зотнинг тоза жонларига ишк тушди: кон каби кириб, бутун вужудларини коплаб олди. Гох бехол булардилар, гох узларига келардилар, йулдошлари эса бу ахволдан лол колишарди.
Бу уринда мозийдан бугунга бир нафасга кайтсак: диккат килайликки, Шайхни бехол килган нарса - унинг калбидаги Аллохга булган Ишк урнини тарсо кизига булган махлиёлик эгаллай бошлади. Бу хам Аллохнинг иродаси. Шайхни имтихон килиш баробарида бизларга хам бир урнакдир. Шайхларнинг улуги мартабасига етган такво эгасики вакти келганда шайтон васвасасини - нафсини енга олмадими, бизлар хар кадамимизни уйлаб босишимиз шарт экан. Аллохнинг мухаббатига етишиш осон эмаслигини бир нафас хам унутмаслигимиз жоиз экан. «Мен намоз укияпман, руза тутяпманми, демак, Аллохнинг мехрини козондим, шу холимча уламан ва тугри жаннатга бораман», деган хаёлда хотиржам юриш эса ножоиз экан. Аллохнинг имтихони, шайтон билан олишувимиз то жонимиз чиккунига кадар давом этажагини унутмасак янада яхши. Хазрат Хожа Ахмад Яссавийнинг: «Шайтон голиб, жон чикарда шошдим мано...» дейишлари бежиз эмас...
Яна ривоятга кайтсак:
Тун мамлакати кунни корайтиб, атрофни уша бутхонадаги куфр зулмати каби коронгулик коплади. Шайхнинг бошларига шу тун каби кора кисмат тушган, ул зотнинг тобеъ кишилари хам кора мусибат булути билан уралган эдилар. Уларнинг хаммалари уша муг дайри (мажусийлар ибодатхонаси) тупрогида, тупрок эмас, балки балолар тогида колдилар. Шайхнинг бошларига тушган кора тунни хали хеч бир одамзот курган эмасди... Тун осмонда бахтсизлик пардаларини ёйди... Осмон кузларидан юлдузлар сочиб, Шайх ахволига мотамдан нишон билдирарди... Ишк Шайхнинг жисм ила жонларига ут ёккан, куфр дину иймонларига ут солган эди. Гариб холларига йиглаб дедиларким:
- Хар дам кайгу-мусибатим ортиб бормокда. Эй фалак! Менга нелар килмокдасан? Тинчлигимни бузиб, ишк сари бошладинг, юз ёнар ут ичра мени ташладинг. Кунглимга аввал равшан куёшни кургузиб, кейин уни яширганча, гам шомига туткун этдинг! Гам шомигина эмас, балки осмон бушлигидаги яратилиш чехрасини каро килдинг! Гам дузахининг дуди оламни тутиб кетди... Жисмим, аъзойи баданим, сезгиларим ва аклу хушим ишкдан шундай парда ёпиндиларки, гуё уларнинг хеч бири мавжуд эмасдек, ишк зулмидан хаммаси нобуд булгандек туюлмокда...
...бошимни чексиз гамдан куткармок учун тошга уриб тилка-пора килмокликка кувват кани?!
...узимни кулга олишга, аклдан озишимга тускинлик киладиган хуш кани?!
...ишк тадбирларини айтиб берадиган, вайрон булган кунгулни тинглайдиган акл кани?!
...дардимга чора киладиган ёки багрим порасига даво берадиган сабр кани?!
...холим гамини еювчи кунгил кани?! Ахир у хам хозир улик сонида-ку!..
...бир нафас ургучалик тагин жон кани?! Кунгил каби уни хам излаб топа олмайман!..
- Менга бу йул не балолик йул эди?! Ахир бундан баттарроги булиши мумкин эмас-ку! Умрни бу янглиг хору зор кургунча харгиз тирик булмаганим яхширок эмасмиди?! Бир хатар чакмоги тушиб, вужудимдан асар колдирмаса нима киларди?!
- Дустлар! Менга мадад берсангиз - жам булиб мен зорни улдирсангиз нимангиз кетарди!.. Тоинки бу олам оримдан, башарият ахли эса афгону зоримдан кутулсин. Биродарлар, жонимга катл тигини уринг! Куйдириб, кулимни хар томонга совуринг! Токи жахонда бу янглиг расво булмайин! Хар дам юз марта улгандан кура, бир йула улиб куя колганим маъкул!
Шайхнинг бу мусибатли холига дустлари хайрон колишар, унинг дардидан хар дам кон йиглашар эди. Бу гамгин ва чорасиз кишиларнинг хар бири Шайхга турли маслахатлар беришар, аммо Шайх бу пандларни фахмламас, нозик сузлар маъносини хам англай олмас эдилар. Улар Шайхга акл мезони билан хитоб этган булсалар, Шайх уларга ишк йусинида жавоб кайтарар эдилар:
...бирлари дедилар: - Эй сир ахлининг пешвоси! Бу балони дафъ этиш учун намоз укимок шартдир.
Шайх дедилар: - Бу маънида суз айтма! Мен телбаман, телбага эса акл ургатмайдилар.
...бирлари дедилар: - Урнингиздан туринг-да, тахорат ила покланинг ва кишиларни тоат-ибодат этмокка ишорат килинг.
Шайх дедилар: - Куз ёшимдан узга сувим йук, багримдан хар дам кузларимга кон ёшлари келадир.
...бирлари дедилар: -  Афзали гусл килмокликдир, у кунгилни пок этишдан ташкари гамдан хам куткаражак.
Шайх дедилар: -  Мен йуклик денгизида гарк булдим. Мендан яна нима истайсан?
...бирлари дедилар: -  Тасбехга машгул булинг-да, бу паришон холатдан узингизни куткаринг.
Шайх дедилар: -  Тасбехимнинг тори узилди, унинг урнига зуннор ипини богладим...
...яна дедилар: - Сафаримиз тамом булди, Ватан сари йулга тушсак дурустрок буларди.
жавоб килдилар: -  Эхсонли Тангри гуё узи мурувват курсатиб, бу бутхонани менга хакикий ватан этибдир.
...яна дедилар: - Сизнинг аввалги важху холатингиз - эътикодингиз кани? Зухд ва ибодатда утказган покиза вактларингиз кани?!
жавоб килдилар: -  Холатим - бутхонада турмокдан иборат, борди-ю вакту соатим юзта булса хам хаммаси шундайлигича кечарди.
Кавм уша кечаси юз бор куйина-куйина Шайх ахволидан изтироб чекди. Улар Шайхга таъналар килишар, аммо Шайх буларга парво килмасдилар. Улар Шайхга угитлар беришар, аммо ул зот буларни фахмламас эдилар.
Эрталабгача бутхонадаги кишилар гавго килиб, дин ахлининг бу холини томоша килдилар. Улар дин ахли расм-русмларини масхара килиш билан уз динлари тарикатидан лоф уриб, мактаниб куйишарди. Шайх хамрохларининг бахтсизликка дучор булганлари бир фожиа булса, бутхона ахлининг бу савдодан севиниши фожиа устига фожиа булиб тушмокда эди. Бутхона ахли улар билан диний коидалар хусусида бахс юритишганда Шайх уз кавмларига эътибор бермай, бутхона ахли ёнини ола бошладилар. Бундай мудхиш хол мусулмонларга куп малоллик етказди.
Тонгда бутпарастлар узларининг катта кунгирокларини чалдилар. Бутхона ахли Шайх ишки ва ахволи хакида можаро кузгаб, миллатига кувват багишловчи бу холдан шод булишарди. Мусулмонларнинг эса бундан хижолатлари тобора ошиб бораверди. Бечора Шайх бутхонадаги болаларга хам масхара булдилар. Ошику зор, гариб бир холда кузларини тарсо кизи томон тикканча йул узра юзтубан булиб ётавердилар. Кишилар тахкирлаб, ва масхаралаб босиб утсалар хам мутлако парво килмас эдилар. Чеккан азобларидан гойибу хозирларнинг хам, инграшларидан муъмину кофирларнинг хам рахми келарди. Окибат шу булди-ки, муридлар номусга чидай олмай пирларини ёлгиз ташлаб, турли томонларга таркаб кетишга мажбур булдилар.
Шайхнинг кундуз кунини шу тарика каро килган ва уни дин йулидан чикариб, кофирлар бутхонаси ичида расво айлаган уша оламга ут солувчи тарсозода эса парда оркасида ошику зорига, гирифторига яширинча бокиб турарди. Гарчи у Шайхнинг динига касд килиб, унинг жонини талон-тарож этган булса-да, узини гулликка солиб, хеч нарса билмагандек тутарди.
Бир ой мобайнида Шайхнинг гам ичида колган жисмлари тупрок билан тенг булаёзганида уша золим кофир - ишвагар хулкли гузал яна уша жойида куринди. Нозли хусни билан оламга ут солганича уз гирифтори холидан хабар олмокчи булиб бу саволни берди:
- Эй ислом йулига етакчи, дин ва ислом ахлига тугри йул курсатувчи пир! Сенга Каъба тавофини килиш хунар эди, нечун бутхона эшигида ватан тутдинг?! Сени дин элининг мададкори дейишарди, кофирлар бутхонасига нечун асир булдинг? Агар сафар ахли бирор ерга тушиб, у ерни манзил этса, бир кеча уша ерда булиб, эртасига бошка ёкка кетади. Сен Шайх эса бир ойдан бери бу ерда туриб, бутхона тупрогини маскан этдинг. Кофирлар бутхонасида яшашдан ва зулмат ахлидан тилаган максадинг нима экан?
Шайх жахонни безата оладиган бу жамолни куриб, жон олгувчи сузларини эшитгач, яна бехуш булдилар. Бутхона ахли ул зотни улди, деб гумон килди. Куфр ахли Шайхнинг бошига келиб, унинг ишкига офаринлар айтишди. Бошларини тупрокдан кутариб карасаларки, баданларида хали жон бор экан. Шайхнинг ишкидан санам холида хам узгариш юз бериб, уз ишки билан катл этилган Шайх олдига кадам куйди. Хастанинг димоги максад исини сезгач, гул юзлига караш учун аста куз солди. Висол завки уни уз холига келтиргач, золим кофир унга шундай савол килди:
- Биз Шайхдан хол-ахвол сураб, унинг кандай кайфиятда эканлигини билмок учун савол сураган эдик. Аммо Шайх завк зури билан бехуш булди. Энди у яна уз холига кайтди, саволимизга жавоб берсин.
Шайх сузларини «Эй кунглимга киёмат солган!» деб бошлаб, арзларини баён килдилар ва сунгида дедиларки: «Сени дардимдан хабардор айладим. Агар чора килсанг - сен учун осон, агар катл килсанг хам жонимнинг хаёти булади.»
Шух унга деди:
- Эй олий сифатлар эгаси булган муршид! Сенда на хаё бор экан ва на адаб! Ахир сени «Шайх» деб атайдилар-ку, ок соколингдан уялсанг булмайдими?! Ёшинг туксон билан юзга бориб колибди. Сени кари деса хам, ёш деса хам булади. Ёш булсанг - хали аклинг кирмабди, кари киши эса бу хил сузларни узининг хазон фаслида айтиши ярашмайди...
Шухи саркаш шу маънода Шайхга дашном бергач, шартларни баён этишга утди:
- Агар кимки менинг васлимни таманно айласа, у турт ишни бажаришга рози булиши шарт: у май ичиши, маст булиб зуннор (христианларнинг белга боглаб юрувчи чилвири мазкур динга тобе эканликнинг белгиси сифатида зикр этилади) боглаши, Куръонни утда куйдириши ва бутпарастлар динига кирмоги керак. Бу турт нарса ишкнинг шарти - шукронасидир. Унинг яна иккита журмонаси (жаримаси) бор. Чунки бу фонийлик турт йули булса, яна икки йул уша туртнинг ифноси (фанода бутунлай йуколиш, узини махв этиш) демакдир. Улардан дастлабкиси - бир йил давомида чучкабокарлик килиш булса, иккинчиси - шу давр мобайнида оташгох утининг парвонаси булишинг, яъни оташгохда ут ёкишинг лозим... Агар менинг васлимга талабгор булиб, ёнингда булмогимни истасанг, айтганларимнинг барчасини кабул килмокинг шарт. Курбинг етмаса, эрта кунни кеч килмасдан йулингдан колма!
Хушдан айрилган Шайх дедиларки:
- Эй хаста жоним офати! Парирухсор ёр неки амр этса, девона ошигига не ихтиёр! Нимаики талаб килсанг, буюравер, чунки сен хокимсан! Агар бажармасам, жафо тигини буйнимга ур!
Бу сузлар жафокаш кизга ва бутхона ахлига маъкул тушиб, бутхона ичини жаннат каби безатдилар. Унинг турида осмон баробар юксак тахт урнатдилар. Тарсо кизи унга шавк билан чикиб келди. Шайхни эса имонлари юзини каро килиш максадида тупланганлар уртасига олиб кирдилар. Атрофда бутхона кунгироги ва арганун (орган - бутхонадаги чолгу асбоби) овози янграр, гуёким бу Шайх дилида улаётган динига мотам куйи эди.
Оламда хеч качон бу янглиг разил иш булган эмасди. Кашишлар (христиан динидаги таркидунё килганлар) хар тарафдан саф тортиб утиришарди. Огох муршиддан Куръонни сурадилар, оташгохдан ут олиб келиб куйдилар. Зуннор ва салиб (хоч, яъни христианлар буйинларига осиб юрадиган крест) мухайё этилгач, тарсо кизи юз афсун билан урнидан турди. Тахтдан тушиб, Шайх олдига келди. Унинг ёнига утириб, кадах тула майни ичди. Сунг кадахни лиммо-лим тулдириб, Шайхга тутди-да, деди:
- Охиригача ич, эй олижаноб киши! Билки, бир томчи колса хам хисобга утмайди!
Ишкка берилиш окибатида айни дамда ислом ва имондан чекинган Шайх беихтиёр равишда дилнавоз узатган кадахни олиб, майни ичар эканлар, кузларидан ёш думаларди. Шундай ичдиларки, бошларидан дуд чикиб, май утида бутун борликлари кул булди. Яна бир неча марта май тутганларидан сунг ул зотнинг ишклари аклларига жабр эта бошлади. Бода хушларини янада утмас килиб куйгач, кизга васлдан муддао изхор этдилар.
Тарсо кизи эса унга: «Шошилма, сен шартлардан биринигина бажардинг», - деб куфр элининг олий табакасига ишора килди. Куфр элининг ишлари сохасида мохир булмиш бу кишилар Шайх имонларини куфрга такдим этдилар ва ул зотни уз динларига киритдлар. Ул зотнинг хиркаларини ечиб, ялангочладилар, сунг эса май ховузига солиб чумилтирдилар... Кейин уз кийимларини кийдирдилар. Шайх бут олдида сажда килдилар, хиркаларини оловда куйдирдилар ва нихоят... Каломуллохни хам утга ташладилар. Гардун ул зотнинг бошига солмаган хеч бир расволик колмади. Улар Шайхга кеча-кундуз май ичириб, масхаралайвердилар. Ул зот бир сахар афгон килиб, фарёд уриб, киздан васл талаб килганларида у шух шартни охиригача бажаришни, яъни бир йил давомида кундузлари чучка бокиб, тунлари оташхонада ут ёкишни талаб килди.
Шайх талабни бажара бошладилар. Тунлари куфр утини равшанрок ёкиш билан вакт утказиб, тонгда тунгизларга рупара булардилар.
Энди ул зотни бу расволик боткогида вактинча колдирайликда, сузни Каъба тарафдан тинглайлик:
Шайхнинг бир фоний муриди булар эди. Шайх карвонни каерга бошласалар, бу солик (шогирд) хам уша манзилда унга хамрох булгувчи эди. Аммо Шайх Рум сари сафарга чикканларида у шогирд узга мамлакатда эди. Вактики келиб, у Маккага кайтди. Шайхим атрофида панох истай, деб хонакох томон юзланди. Аммо карасаки, хонакох хароб, пирининг изи хам йук. Билсаки, турт юз такводор уятдан хар томон таркаб кетганлар. Шогирд сураб-суриштириб, булган машъум вокеалардан хабар топди. У Шайх муридларининг халифаси булгани учун турли томонларга хабарчи юбориб, турт юз такводорни атрофига туплади ва улардан яна сураб-суриштириб пирининг ишки, май ичгани, зуннор боглагани, Каломуллохни утга ташлагани, энди эса ут ёкиб, чучка бокаётганини эшитди. Эшитди-ю биродарларига хитоб килди:
- Эй ор-номусни саклашда тунгизлардан хам баттар булган кишилар! Шайх сизнинг пирингиз эдилар, сизлар ул зотга мурид эдингизлар. Пиримизнинг иршодларидан барчага умид нажоти етарди. Факр аро муридлик килиш шарти шундай: агар кимки кутлуг табиатли булиб, муршид булса, унинг муридлари хам унга ухшаш булишлари керак. Агар у узининг яхши-ёмон кунларида нима иш килса, сиз унга таклид этишингиз лозим. Сиз вафосизларга факр тартиби одатлари хайф! Суфийлар киядиган хиркаю урайдиган салла хам хайф! Тинчлик пайти ёлгон лоф уриб, Шайхга содиклигингизни исбот этишга тиришгансиз. Бошларига огир иш тушганда эса узингизни ул зотдан нари тортасиз. Шайхингизга бевафолик килиб, бутхонга ташлаб келибсиз. Худодан куркмай, элдан уялмай шайхимизни ёлгиз колдириб кайтибсиз. Шу сифат билан яна узингизни яхши фикрли, тугри иш тутувчи деб хисоблайсиз, бир-бирингизни яна «дарвиш» деб хам атайсиз. Зухду тасбеху ридонгиздан уят сизга! Кавуш, салла ва хассангиздан уят сизга! Агар Шайх итбокарлик килиб, бир неча ит парвариш этганларида эди, унга чархдан бу янглиг жафо етган пайтда итларидан вафо курган булмасмидилар?! Ахир улардан баъзилари йуколиб кетса, баъзиси колар, унинг атрофида жилмасдан турар эди-ку! Унинг мухолифлари билан гох уришиб, гох эса унинг мотамида улишар эди! Агар инсондан вафо йирок булса, вафо бобида ундай кишидан ит яхширокдир. Бордию сизларда мардоналик, ихлос даъвоси ичра окиллик, донолик бор булса эди, шайхимиз бошларига бу янглиг бало тушганда, яъни у биров ишкига мубтало булиб, узини хар жафога дучор этганида, сиз вафо билан турмогингиз шарт эди. Аммо барчангизда унга хамдардлик килишдан узни четга тортиш зохир булиб, факр ичра юз номардлик курсатдингиз. Киши «эрман» деб лоф ургани билан эр була оладими?
Жонга озик багишловчи шогирд шу тарздаги сузларни айта турсин, биз бугунги кунимизга кайтайлик:
Мусулмон биродаримиз бошига бир иш тушса ёинки бузук йулга кириб кетса, биз буни кура-била туриб узимизни кандай тутамиз? Купинча индамай кузатамиз. Нари борса «ундай килма» деган мазмунда озгина панд-насихат киламиз. Айримларимиз эса биродаримизнинг бузуклик боткогига ботаётганини куриб, «баттар булсин!» -деб кувонамиз хам. Шогирднинг сузларини бу уринда биз атайин булдик. Сиз хам бир оз сукут саклаб, уйланг. Эхтимол биродарга вафо бобида кусурларимиз бордир. У холда шогирднинг неча юз йил аввал айтган гаплари бизларга хам тегишли, бизлар учун хам ибратдир. Шу уринда хазрати Шайх Абу Саид Харроз (куддиса сирруху)нинг сузларини эслаш фойдалидир: «Тушимда курдим, икки фаришта самодан тушди ва мендан «Сидк нимадир?» - деб суради. Мен: «Ахдга вафодир», - дедим. Иккиси хам «Садакта» (Рост айтдинг), - деди ва осмонга кайтди.»
Шогирд биродаларини койигач, «Бир ерда утириш билан иш битмайди», дея урнидан туриб, Рум сари, дин ва имонни ёндирувчи уша манзил томон йулга чикди. Жамоат унга эргашди. Чулу биёбонларни босиб утиб, чучкабокар Шайх манзилига етиб бордилар. Шайхда на ислом, на имон маслагидан асар колган, на акл, на зухду такво андишасидан нишон колган эди.
Шайх шогирдларини танимай, улардан юзларини тескари бурдилар, чучкалар тудаси юрган томонга карадилар. Суфийлик йулини тутувчи солик бу холни кургач, шайхи учун кунгли бузилиб, ох урди. Сунг шахарга кайтиб, бутхона бошлигини топди ва максадини айтди. Кейин ибодатга берилиб, кеча-кундуз илтижо ёшларини тука бошлади. Изтироб билан куп-куп дуолар килди ва нихоят Тангри хам унинг дуосини кабул этди...
Тонг шамоли мушк хид таратиб эса бошлади. Худо фарзини тугри адо келтириб, саждадан узок вакт бош кутармади. Сунг асхоблари хамрохлигида Шайх томон йулга тушдилар.
Бу пайтда Шайхда хам гумрохлик дафъ булиб, ул зотга гойибдан огохлик етган эди. Кофирлар кийимини ташлаб, белларига богланган зуннорни узиб ташлаган эдилар. Кузлари хижолат ёшларини ошкор этиб, оху надомат алангаси авжда эди.
Шогирдлар келишгач, Шайх кунгилларига улуглик етишди. Хазор-хазор шукрлар айтишиб, шодмон булишди. Шайх гусл килиб, хирка кийгач, барчалари Каъба сари йулга чикдилар.
Улар йулда бора турсинлар, биз тарсо кизи сари кайтайлик:
У пари ноз уйкуда ётар экан, бир туш курди. Тушида куёш осмондан пастга тушиб, Исодан (алайхиссалом) шундай хабар етказди:
- Эй вафо бобида хому норасо! Замона ахлининг муршиди булган Шайх Санъон сенинг бутхонангга мехмон булиб келди. Аммо сен мезбонлик одатини билмасдан, мехмоннинг бошига не кунларни солмадинг?! Хозир у бутхона мехмонлигини тарк этиб, мезбонлик килиш учун Каъбага йул олди. Унинг оркасидан етиб, динига мушарраф бул, ундан кечирим сураб, унинг жуфти халоли бул!
Гайридин киз Шайх оёгининг изи булишни истаган холда уйкудан уйгонди. Килган ишлари ёдига тушиб, ношод кунглига утлар туташди. Ох урганича урнидан туриб, Каъба эхроми сари йулга тушди. У зор йиглаб борар, кузларидан осмондаги юлдузлар каби ёшлар тукиларди. У Шайх томон худди ел учирган тоза гул барги янглиг тез юриб борар эди. Чарх эса килган ишлари учун кинакашлик курсатмокда эди. Айникса, бу кинакашликнинг биёбон ичра шиддати хаддан ошиб, кизни вахима, куркув ва хайрат босиб кела бошлади. Унга бу нихоясиз чулу биёбонда касаллик ва ожизлик юзланди. У Яратганга ёлборди:
- Ё Раббим! Ожизу саргашта бир холда куз ва кунглим конига беланганман. Заифу бечорадурман, рахм кил! Бекасу оворадурман, рахм кил! Гарчи менинг гунох ва жиноятдан узга нарсам йук булса-да, сендан бошка панохим хам йукдир!
Кимсасиз ва чорасиз киз уз холига зор-зор йиглади. Укубат шунчалик уз кучини курсатди-ки, холсизланиб, тупрокка юзтубан тушди. Хушидан кетди. Тупрог устида хору дарднок булиб ётиб колди.
Юкори мартабали Шайхга бу ходиса кашф булди. Наинки ул зот, хамрохлик килаётган муридлари хам бу синоатдан хабар топдилар. Шайх улар хамрохлигида изларига кайтдилар. Сарвиноз ётиб колган ерга етиб келишгач, Шайх унинг хушсиз бошини куйинларига олдилар. Киз узига келиб, Шайхни кургач, хасрат ёшларини тука бошлади. Заифликдан унинг ноласи огзидан билинар-билинмас чикар, юзи узра багридан сизгиган парча-парча конлар окар эди. Киз Шайхга деди:
- Эй шиори такво ва панохи дин булган киши! Сиздан кайси тил билан кечирим сурай оламан?! Агар менга шум бахтим бебош болалардек тош отса хам бошимга сиз каби олий дарахт соя солиб турибди. Гарчи гунохим хаддан ташкари куп булса-да, сиздаги лутфу эхсон ундан хам ортикрокдир. Килган беадабликларимни билиб, сизнинг узрингизни истаб, кора юз билан хузурингизга келдим. Уша пайтда нимаики ёмон иш килган булсам, булар узимнинг ёмонлигим, юртим ва динимнинг ёмонлиги туфайлидир. Хузурингизда яна анча сирлар айтмокчи эдим, аммо умр ошикиб шошилмокда, фурсат эса нихоятда оз...
Шу тахлит у узининг Ислом динига булган шавкини баён этиб, Исо алайхиссалом айтган нишоналарни бирма-бир баён килди ва нихоят дедиким:
- Пойма-пой сузларимни шу ерда тугатаман. Тезрок имонимни келтиринг, бир нафаслик вактим колди.
Шайх юзига куз ёшларини окизиб, тарсо кизига имон арз этди. Киз имонга ошно булгач, ох урганча уз жонини топширди.
Алкисса, Шайх кизни ишк айвонида дафн этиб, дин ва имон ахли гуристонига куйгач, Каъбага кайтдилар. Бу ерда Тангрига утмишдаги ишларидан узр сураб, арз килдилар ва нихоят узрлари кабул булиб, казо ул зотни уз ёрларига кушди...
Киссадан хисса: Эркак ва аёл орасидаги ишкнинг бекарорлиги хусусида хаётда куп мисолларга дуч келганмиз. Бугун «севамано севаман, сенсиз менга дунё коронгу!» деб ох-вох килиб юрганлар эртага карасангиз «бетинг курсин!» деб бир-бирига тескари карайди. Баъзан эса оила бузилади. Ишкнинг бу каби бекарорлиги бизни унчалик ажаблантирмайди. Аммо Аллохнинг Ишкидан юз угиришни фожиа деб биламиз. Албатта, валилар ёки уларнинг муридларига хос булган Ишк мартабаси хаммага хам насиб этавермайди. Чунки хар бир одамнинг зехни, токати, кобилияти хар хил. Агар бир хилда булганида эди, барча бараварига хофизи куръон, валийуллох даражасига етар эди.
Эркак ва аёлнинг ишки бир-бирини куриш билан бошланади. Яъни, ташки куриниш бирламчи булади. Ташки куринишга махлиёлик ички оламдаги кусурлар юзини тусади. Аллохга булган Ишк бутунлай узгача: банда хали Аллохни курмай туриб унга ошик булади. Таъкид этамиз: хар бир банда узининг имкони даражасида ошик булади. Бирлари узларидаги нафсни енгишга куч топа олади, бирлари эса бу борада ожизлигича колади. Бирларининг токати ярим йил ё ундан купрокка етади, бирлари сунгги нафасигача Аллох Ишки билан яшайди. Аллохга кул булмок завкини тотиш бахтига эришади.
«Аллохга йул иккитадир: хавосники (хосларники) ва авомники», -дейдилар.
Мусо алайхиссалом яйловда бир чупонга дуч келибдилар. Чупон бутун вужуди билан Тангрига сигиниб, муножот килиб дер эканким: «Эй Художон! Сен каердасан? Кел, сочларингни тарайин, чорикларингни тикиб берайин, наинки уз жоним, балки куйларим, фарзандларим хам сенга фидо булсин. Каердасан, бориб, дастёринг булсам, сут-каймогим билан корнингни туйдирсам. Бошинг огриса бошингни силасам, юз-кулингдан упсам, оёкларингни укаласам...»
Мусо алайхиссалом бу муножотни эшитиб, чупонни койиб дедиларким: «Эй ахмок, бу гапларни айтиб, сен энди кофир булдинг. Худонинг чориги хам, туни хам йук. У емайди, ичмайди. Уни узингга ухшатма. У гуё куёш, сен эса бир чивин...»
Шуларни айтишлари билан Парвардигордан у зотга вахий келадиким: «Эй Мусо! Нима килдингки, бандамни мендан айирдинг. Куй, айтаверсин. Сен бандаларнинг дилини Парвардигорга улаш учун юборилгансан, ажратиб ташлаш учун эмас. Биз хар одамга, хар бир элга уз даражасида, уз тилида мухаббат изхор этишга имкон бердик. Хиндларни хинд тилида, синдларни синд истилохида сузлатдик...»
Энди хосларнинг ишкидан айрим ривоятлар билан танишсак:
Робиъаи-адавиййа (рахматуллохи алайхо)дан сурадилар:
- Кайдан келурсан: Бул жахондан нечук кетурсан?
Жавоб бердиларки:
- У жахонга кетурман.
- Бу дунёда найларсан?
- Пушаймон юргайман. Чунки фонийдир, бокий эмасдур.
- Хакни севармисан?
- Бали.
- Шайтонни душман тутармисан?
- Йук.
- Нечун?
- Шунинг учунки, кунглимда Рахмон севгиси шунчалик тулиб тургайки, шайтон душманлиги сигмас.
Бошка бир ривоятда Робиаъ дерларким: «Бир кун тушимда Пайгамбар(с.а.в.) жанобларини курдим.
- Ё Робиаъ! Мени севгаймисан?-деб мархамат этдилар.
- Ё Расулаллох! Сизни ким севмагай?! Лекин. Хак севгиси мени шунчалик чулгаб тургайки, хеч дустлик-душманлик жойи колмагандир, - дедим.»
Шу уринда нотугри тушунчадан сакланишимиз керак. Яъни Аллохга ва унинг Расулига (с.а.в.) булган Ишкни бир-бирига зид куймаслик лозим. Чунки Аллохга булган Ишкни Расулуллохга булган севгидан ташкарида тасаввур этиб булмайди. (Бу хакда яна суз юритамиз.) Ривоятда Робиаъ Аллохга булган Ишкнинг олий даражасини таъкид этиш максадида шундай деганлар.
Бир куни Исо алайхиссалом богдаги дарахтларни сугораётган навкиронга дуч келадилар. Йигит хазрати Исога: «Раббимдан менга бир зарра севги сураб бер», - деб арз килади. Исо алайхиссалом: «Аллохдан бир зарра севги сураб берсам, сен унга бардош беролмайсан», - деганларида, йигит: «У холда зарранинг ярмисини берсин!» -  деб ялинади. Хазрати Исо: «Ё Раббим! Бу навкирон йигитга зарранинг ярмисича севгингдан ато эт!» - дейдилару йулларида давом этадилар. Орадан бир муддат утиб, яна айни шу ерга келганларида уша навкирон йигитни богда курмай, каердалигини суриштирадилар. Одамлар:
- У аклдан озиб, токка чикиб кетган, - деб жавоб беришади.
Хазрати Исо уша ёшни узларига курсатишни сураб, Аллохга муножот этадилар ва уни тогда бир коянинг устида самога термилганича утирган холида топадилар. Салом берадилар, лекин йигит саломга алик олмайди. Шунда:
- Мен Исоман!-дея садо берадилар.
Вале Аллох вахий йули билан хазрати Исога буюрадики:
- Эй Исо! Калбида зарранинг ярмисича менинг севгим булган кимса инсонларнинг сузини кандай эшитсин?! Иззатим ва жалолим хакки айтаман, агар бу йигитни арра билан арраласанг хам сезмайди.
Бу уринда хам, аввалги холатда хам Аллохга булган Ишкнинг даражаси нисбат мисолида келтириляпти. Албатта, бу олий макомга хамма хам эриша олмайди. Ким ошикликнинг бу мартабасига эришибди - бу дунёнинг чин бахтига етибди.
Эр билан аёл орасидаги севги узаро булганидек, Аллох билан банда орасидаги Ишк хам узародир. Банданинг Аллохни ва унинг Расулини севиши - уларга итоат этиши, амрларини бажариши демакдир. Аллохнинг бандасини севиши эса, ундан рози булиши, уни авф этиши демакдир. Хар бир банда токати етган кадар Аллох Ишки билан яшашини айтдик. Аммо билибми, билмайми алданиб колиш эхтимоллари борки, бундан эхтиёт булмок зарур. Уламолар дерларким: «Ким уч нарсани даъво килса-ю уч нарсадан узини покламаса, у алданган булади:
* Аллохнинг уртага куйган ахлок асосларига риоя килиш завкли эканидан лоф урсаю лекин дунё севгисидан воз кечмаса.
* Амалларни ёлгиз Аллох учун килишни севишини айтсаю лекин инсонларнинг унга таъзим килишидан мамнун булса.
* Аллохни севаман десаю лекин нафсини тарбия килмаса, у кимса алданган булади.
Алданиб колишдан барчаларимизни Аллох асрасин. Энди хар биримиз дунёдан озгина муддатга узилайлик-да, уз кунглимизга мурожаат этиб курайлик:
- Эй кунгил! Сен Аллох мени севадими, севмайдими, деб кизикяпсанми? Хуш, бунинг улчови борми, бор булса, нимадан иборат? Сен Аллохга калбан накадар богликсан? Аллохга булган ишкинг кай даражада - улчов мана шудир. Билким, сенинг Аллохга булган мухаббатинг Аллохнинг сенга булган мухаббатидир. Бу инсоннинг ботинидаги туйгуларга боглик. Ана шу туйгулар майдонга келсин, калб нурлансин, деб зикр килинади. Зеро, Аллохнинг «Бас, Мени эслангиз, мен хам сизларни эслайман», деган ваъдаси бор. Бу амал накадар гузал!
Ишк хакида хар бир киши акли етган даражада фикр билдиравериши мумкин. Аммо Ишк туфайли Аллохнинг дусти - валийуллох мартабасига етганларнинг ёки дониш ахлининг устозлари саналмиш мухтарам зотларнинг фикрлари бизлар учун мухимрокдир, деган тухтамга келиб, айримлари билан танишиб утишни лозим курдик. Изох сифатида деймизким, мазкур фикрлар бир-бирига ухшамаса-да, бири иккинчисини инкор этмайди, аксинча, тулдиради.
Дедиларким: «Хак севгиси нишони уч нарса ила белгили булур: киши саховатда денгизга ухшар, шафкатда куёшга ухшар, тавозуъ ва масканатда (мискинлик) туфрокка ухшар. Хар иш мужохада (нафсни енгиш йулида курашиш) бирлан булмоги керакким, ундан Аллохнинг фазли курилгай. Хар ким Хакни билди, унинг саволга эхтиёжи колмади.»
Хазрати шайх Хариси Мухосибий (куддиса сирруху) айтганлар: «Аллохнинг мухаббатига лойик зотларда ун икки хислат сакланмоги лозим: 1.На ёлгон, на рост гапга касам ичмаслик. 2.Ёлгондан сакланмоклик. 3.Ваъдасидан кайтмаслик. 4.Махлукка лаънат укимаслик. 5.Хеч кимни дуойи бад килмаслик (яъни каргамаслик). 6.Зулм курса тахаммул (сабр) этмоклик. 7.Харомлардан сакланмоклик. 8.Узини хеч кимсадан улуг курмаслик. 9.Хеч кимсанинг хотирини синдирмаслик (ранжитмаслик). 10.Муридни инжитмаслик. 11.Казо келса сабр ва шукр килмоклик. 12.Аллох фарзларини бажо келтирмоклик.»
Инша Аллох, бу хислатлар хусусинда алохида бобларда суз юритармиз, хозир эса кунглимизга яна бир мурожаат этиб курайлик:
- Эй кунгил! Фикр кил: нахот бу шартларни бажариш огир булса?! Бу шартларни адо этиб Аллох севгисига етишмок учун сенга нима етишмайди? Аклми? Зехнми? Иродами? Журъатми? Уйла! Аллох сенга акл хам зехн хам берган, аммо бу акл, бу зехнни нималарга совуряпсан? Ирода, журъат, токат... хаммасини берган-ку?
Энди хазрати шайх Шужоъ Кирмонийнинг (к.с.) ишк шартларидан бири булмиш сидк (поклик, ростлик) хусусидаги сузларига диккат килайлик:
«Сидк аломати учдир: *унинг олдида дунёнинг тупрокчалик хам кадри булмас, яъни олтин ва кумушни тупрок урнида кургай. *Халкнинг мактови-ю дашноми унинг олдида баробардир, на мактовидан севингай ва дашномидан огрингай. *Шахватни ичидан чикаргай, очликдан хушнуд ва шод булгай, андокким, дунё ахлининг тукликдан шод булгани каби.»
Мазкурга бу таъриф айни мосдир: «Сиддиклар (яъни Хакгуйлар) Хакнинг жамолини очик куриш умиди билан яшайдилар ва шунинг билан матлубдирлар (севимлидурлар), - дейдилар хазрат Навоий. -  Уларнинг Хакни куз билан мушохада килиш умидлари узни унутиш даражасига етган ва бундан хам утиб, халок булиш макомига кутарилган булади. Агар ходисалар бурони осмон гулшанининг бир кабатини учириб кетса - улар бехабар ва агар юлдузлар гул баргини хар томонга совурса, буларга асар килмайди. Уларнинг хислари Хак жамолини куриш ташвиши билан ишдан чиккан, шавк-завклари эса унга булган ишкларининг хужуми остида йуколиб битган.»
Хазрати Яхё Бин Муоз (к.с.) дебдиларким: «Мухаббат нишони улдурки, яхшиликдан кеккаймас, жафодан эгилмас.»
Ишкнинг шартларидан яна бири зухд (такводорлик) хусусинда хазрати имом Ахмад Ханбал (к.с.) фикр юритиб, уни уч хилга ажратибдилар: «Биринчиси - харомни тарк этмок, бу авом зухдидир. Иккинчиси - халолнинг хам купини тарк этмок - бу хосларнинг зухдидир. Учинчиси - Аллохдан чалгитадиган хамма нарсани тарк этмок. Бу - орифларнинг зухдидир.»
Хазрати шайх Абу Саид Харроз (к.с.) дебдиларким: «Банда качонки Аллохга кайтгай ва Аллох амрига ёпишгай, узини ва Хакдан бошкасини унутгай. «Каердан келурсан ва не истарсен?» деб сурасалар, «Аллохдан!» дер, бошка жавоби булмагай. Банда бу сифатли булса, нафсини улдирган булур. Не сузласа, унинг сузи Хак сузи булгай, не эшитса хам, факат уша булгай! Зеро, узи ул ерда булмагай ва айтарки: «мен кимман, билмайман, найларман, кайдаман...»
- Нимани истайсан?-деб сурасалар, айтарки:
- Аллох!
- Нимани билурсан?-деб сурасалар, айтарки:
- Аллох!
Бутун аъзойи бадани хам айтур: «Аллох!» «Аллох!» Зеро, унинг бутун вужуди Аллох билан тулгундир ва Аллохсиз жойи йукдур.»
Хазрати шайх Абдуллох Мухаммад Фазл Балхий (к.с.) дебдиларким: «Мухаббат - исордир (яъни узини аямай багишлаш). Унинг турт маъноси бор: *зикри доимий булиб, шунинг билан шод булмок, *Хак билан унс (дустлик) тутмок, *дунё ишларидан буткул узилмок, *Хакдан тусувчилардан узилмок.»
Хиротлик машхур шоир ва шайх Хожа Абдулла Ансорий бундай ёзибдилар: «Кунгилхушлиги ва унинг факр йулида хурматга сазовор булиши дилда Ундан(Аллохдан) узга, ёдда жонондан(Аллохдан) узга нарса булмаслигидир. Хар бир кунгил шундай сифатга эга булса, уни кунгил деб билгил. Йукса, денгиз ёки кон булса-да, ундан воз кечгил. Унга маскан булган кунгил - кунгилдир, йукса, гулшан булса хам гулхандир.»
Биз бир нарсага эътиборимизни каратишимиз лозим: юкорида зикр этилган талабларга ул мухтарам зотларнинг узлари тула амал килганлар. Бизга ибрат булгувчи ул зотлар Аллохнинг мархаматига эришсалар-да, узларини тупрок кадар деб билганлар. Холбуки, орамизда шундай биродарларимиз борки, беш махал намозни чала-чулпа укишни урганиб олиб, жаннатга йулланмани кулга киритдим, деб хаёл киладилар ва хеч кимга суз бермай гердайиб юрадилар. Шундай кимсаларга «Ислом нимадир?» деб савол бериб курайлик. Уларнинг жавобини эшитгунча узимиз дейликки: Ислом - хаётнинг яшаш бир тарзидир. Ислом - намозмидир? Ха. Аммо факат намоз эмас. Руза тутмокликми? Ха. Аммо факат руза тутмоклик эмас. Хажми? Ха. Аммо факат хаж дегани эмас. Ишксиз буларнинг барчаси куёшсиз осмон кабидир. Эндиги ривоят балки Ишк нималигини билишни истамаётган айрим биродарларимизга ибрат булармикин?
Бир мурид шайхи Боязид Бистомийни (к.с.а.) тушида курди ва суради: «Мункар ва Накирдан кандай утдингиз?» Шайх дедилар: «Мункар ва Накир «Раббинг ким?» деб сураганларида мен: «Бориб,Аллохдан суранг,«Боязид сенинг кимингдир?»деб. Ул не деса Боязид ушадир. Ул «Боязид бандамдир» демагунича менинг минг карра «Раббим Аллохдир!» деб айтмогимнинг фойдаси йук.»
Ишк ахлининг улим билан учрашуви хам узига хосдир. Мавлоно Жалолиддин Румий узларининг улимларини «Шаби арус», яъниким, «никох окшоми» - келинни курадиган, лаззат оладиган, хаяжонланадиган, висолга эришадиган окшом, деб атайдилар. «Улганимда менинг оркамдан йигламанг, «алвидо!» деманг. Мен ажралишга эмас, учрашувга кетяпман», - деганлар... Эътикодли, ошик бир инсоннинг сунгги нафаслари...
Яна мавзуга кайтсак: «Дард (ишк) ахлининг нафаси бир утдирки, каттик кунгилни юмшатади ва дийдаси каттик одамни хам йиглатади. Куйганларнинг дами шундай елки, у манманлик хашагини совуради ва жахолат тупрогини супуради, - дейдилар хазрат Навоий. -  Дуст дийдорини куришни истасанг - ошик бул. Бунинг уддасидан чикмасанг - ошиклар атрофида бул. Агар сенда у утнинг шуъласини куриш хаваси булса, бир учкуни сен томонга юзланса басдир.
Ишк бир утдурки, онинг шуъласидин бир шарар,
Тушса гардун пардасига уртар андокким, харир,
Сенки жисминг парда торидин даги булгай нахиф,
Тушса ул янглиг чокин тузгайму ул тори хакир.»
(дейилмокчиким, Ишк - бир утдир, агар унинг шуъласидан бир учкун осмон пардасига тушса, уни майин шойидек уртайди. Сенинг жисминг тори эса, ана шу парда ипидан хам нозикдир. Агар унга ушандай чакин тушса, бечора тор чидай оладими?)
Хазрат Суфи Оллохёр ишк масаласида куп сатрларни бизга мерос колдирганларким, укисак, уксак, амал килсак шараф топгумиздир. «Онанг ё синглинг булса-ю уларда Аллохнинг дарди булмаса, улар сенинг бошингни олувчи душманинг. Кимки, Ишк дардидан бехабар булса, угил-кизинг булса хам хасмингдир, душманингдир.» Камина бу угитни шундай тушунади: якинларинг калбида Ишк булмоги учун аввало сенинг узинг Аллохни бутун борлигинг билан сева олишинг керак. Чунки фарзандларинг нимани урганса хам аввало сендан урганишади. Агар уларга Ишк дарди узга устозлар оркали утса-ю сенинг узингда бу дард булмаса, у холда якинларингнинг энг катта душмани узингсан.
«Саботул ожизийн»да укиймиз:
Мухаббат жомидин топса киши бахр,
На килсун мол-мулки Мовароуннахр.
Дейилмокчики: биров мухаббат жомидан бахра олиб, унинг бир култумини ичди, дегунча молу-мулкка, гарчи у молу-дунё Мовароуннахр мулкидан купрок булса-да, назар-писанд килмас. Мухаббат жомидан ичган кимсанинг истаги факат маъшукига (Аллохга) каратилган булади.
Кунгил мулкига бир олий сифатдур,
Мухаббат ганжи боги маърифатдур.
Дейилмокчики: кунгилнинг давлати ва мулки шундайин бир юкори сифатдирки, уни суз билан васф килиб булмайди. Чунки, кунгил мухаббат боги ва хазинасининг манбаи ва Аллохнинг назаргохидир. Шундай экан, уни баён килиш качон мумкин булган?
Ризойи хазрати маъбуд ушанда,
Жамиъи истаган максудлар анда.
Дейилмокчики, Хак таолонинг ризоси уша кунгилда, исталган ниятларнинг барчаси уша кунгил уйида булса, албатта буларни васф килиш мумкин эмасдир.
Анингдек мулкнинг султони булсанг,
На хожат ер юзининг шохи булсанг.
Дейилмокчики, сен шу кунгил мулкининг шохи булсанг, ер юзига султон булишликка асло хожат колмайди. Зероки, дунё подшохлиги - фоний, охират шохлиги - бокий.
Алхол, хазрати шайх Иброхим бин Адхам (коддасаллоху сиррахул азиз) киссаларини эслаш урни келди.
Балхнинг подшохи Иброхим бин Адхамнинг кирк нафар олтин калконли кули дабдаба билан унинг олдида борар, яна кирк нафари эса ортида юрар эди. Бир кеча саройда ётсалар томнинг тепасида дупур эшитилди. «Ул нимадур?» -  деб товуш берган эдилар, «Туяни кидиряпман» деган садо келди. «Туяни томнинг устида кидирадиларми?» - деган эдилар, жавоб келдики: «Эй гофил, Аллохни шохи курпалар ичида кидирадиларми?»
Бу сузни эшитишлари билан ул зотнинг жонларига ут тушди. Тонгга кадар ухлай олмадилар. Эрталаб мутаассир булиб тахтга утирдилар. Аркони давлат ва куллари келиб, кул богладилар. Шу замон хайбатли зот эшикдан кириб келиб, тахт ёнига борди. Бирон киши бирор суз сузлай олмади. Тиллари тутилди. Иброхим бин Адхам: «Кетгил, бу сарой меникидир, сен телбамисанки, бу ёкка келдинг?» -  деган эдилар, ул зот: «Бул карвонсаройдур. Сендан аввал кимники эрди?» - деди. «Отамники, ундан олдин бобомники эди», - деб жавоб бердилар. Яна савол берилди: «Улар не булдилар?» Жавоб килинди: «Улдилар...» Дейилди: «Демак, менинг айтганимдек, бул карвонсарой эмасмидирки, бириси келиб, бириси кетар?»
Ушал зот Хизр алайхиссалом эдилар. Иброхим бин Адхамнинг дардлари зурайди. Тасалли топмок умидида шикорга чикдилар. Унда сарой ахлидан ажралиб, ёлгиз кетар эканлар: «Интабех!» (Огох бул, уйгон!) деган овозни эшитдилар. Сунг яна «Интабех!» дейилди. Учинчи марта эса «Интабех, коблан тинтабех!» («улмокдан аввал уйгон!») -дейилди. Буни эшитганлари замон дунёдан кул тортдилар. Отни илгари сурдилар. Рупараларидан бир кийик чикди. Кулга камон олган эдилар, кийик тилга кирди: «Ё, Иброхим! Хазрати Хак таоло сени ов килмок учун дунёга келтирдими? Бошка ишинг йукми?» Шу сузларни эшитар эканлар яна бир овоз келдики: «Сен ов килмок учун яратилмадинг!» Бу сас ул зотни титратди. Кузларига малаклар куринди. Йиглай бошладилар. Шу кадар йигладиларки, кийимлари хул булди. Жону дил билан насух тавбасини килдилар. (Насух тавбаси - соф, холис холда, кайта гунох килмаслик ахди билан килинувчи тавбадир.) Шу холда кетар эканлар, уз одамларидан булмиш бир чупонга учрадилар. Чупоннинг чакмони ва телпагини кийиб олиб, куйларини унга багишлаб юбордилар. Ул зотнинг бу холларига малаклар назар килдилар: «Подшохлик либосини ечиб, жаннат ва жамолуллох ошиги охират либосини кийди», дедилар.
Ишк ана шундайдир...
- Эй кунгил! Диккат ила кулок тутгилким, эхтимол сенга хам «Интабех, коблан тинтабех!» нидоси келаётгандир. Эхтимол калбинг кулокларини, калбинг кузларини нафс пардалари тусиб олгандир?! Зийрак бул! Калбингга бок!
Яна «Саботул ожизийн»га кайтайлик:
Агар хандалча булса мехри агёр,
Булур ботин кузи махжуби асрор.
Дейилмокчики, агар бир ахлиллохнинг кунглида калампир уругичалик Аллохдан бошканинг мухаббати булса, уша кимсанинг кунгил кузи Аллох таолонинг сирларидан пардаланади. Яъни у кишига Аллох таолонинг сирлари ёпик булади.
Нечукким, заррайи хас тушса кузга,
Килур, албатта, курмакликинг узга.
Чунки, масалан, агар заррадек бирор нарса кузга тушса, албатта, кузнинг куришини узгартиради. Унинг куриши нарса тушмасдан илгаригидек булмайди. Шунинг каби юкоридаги байтга кайтилса, бир ахли мухаббатнинг кунглига Аллохдан бошка нарсанинг мухаббати тушса, албатта, Аллох таолони севмоги узгаради. Шу сабабдан ахлиллохнинг кунглида зарра микдори Аллохдан гайрининг мухаббати булмайди. Эртаю кеч Аллох ризолиги талабида булади.
Ибодат банданинг манзури булса,
Бех ул эрнинг уйинда хури булса.
Бир банданинг завки ва ишки Аллохнинг ибодатида булса, унинг уйида бир хур киз булса хам, уша гузал кизга майлу мухаббат билдирмас. Хамиша Аллохнинг Ишкида булиб, тоату ибодатини килур.
Ривоят килурларким, бир зохид ибодатда эди, аёл утиб, хаёли булинди. Танбех бериб дедики: «Мен Аллохим билан банд эдим, сен уни буздинг.» Аёл дедики: «Мен хам Аллохим билан банд эдим, сизнинг бунда ултурганингизни сезмабман.» Ишкнинг кувватига узингиз бахо бера колинг.
Рус адиби Лев Толстойнинг Исломга мухаббат куя бошлагани хакида маълумотлар бор. Ленин унинг насронийликдан чиккан хисоблаган аммо Исломга муносабатини тан олмай, уни худосиз хисоблаб, «рус революциясининг отаси», деб таърифлаган эди. Ёзувчини насронийларнинг кабристонига куйишмаган. У уз богига дафн этилган, кабри тепасида хоч куйилмаганини аввалги рисоламизда батафсил баён этиб эдик. Лев Толстойнинг «Тарки дунё Сергий» деб номланган асари бор. Нима учундир уни «Авлиё Сергий» деб таржима килишган. Холбуки у авлиё (святой)эмас, айнан дунёдан кечган (отхельник) кишидир. Бир вактлар эътиборли оиланинг фарзанди саналмиш бу одам офицерлар орасида баобру булган. Унинг севгилисига подшо томонидан куз ташлангач, у дунёдан нафратланади ва воз кечади. Ха, у дунёдангина воз кечади, Яратганга ошик булиш мартабасига етади. Зеро, таркидунёчилик бошка, ошиклик бошка. Бу икки тушунча бир-бирига боглик булса-да, бир нарса эмас. Ёзувчи баёнидаги Сергий бошкалар каби рохибликни танламайди, балки унданда баттарини - ёлгизликни афзал билади. Хароб кулбаларда хаёт кечиради. Уни йулдан ургиси келган биродарлари турли найранглар ишлатадилар. Охири бир кизни унинг кулбасига киритадилар. Тунда шайтон васвасасидан кутулиш учун Сергий болтани олиб, уз панжасини чопиб ташлайди. Бу вокеа баёни неча юз йил аввал битилган юкоридаги байтнинг исботи каби туюлади.
Кел, э толиб, кузинг ибрат билан оч,
Мухаббатсиз кишидан куш булиб коч.
Мухаббат ахлининг жуёни булгил,
Ушалким, учради, курбони булгил.
Дейилмокчики: сен хамиша Аллохни севучиларни изла. Баногох улар сенга учраб колсалар, йулларида фидо булиб, узингни курбон кил. Зеро, ахлиллохни топмок - Худонинг узини топмокликдир. Демак, узни курбон килмоклик - Аллохга нисбатандир. Улугларнинг фикрларидан аклимизни кувватлантириб, биз хам бир-икки суз айтмокликни ният килдикким, Аллох адаштирмагай.
Инсон хар куни узига ризк берган, соглик ва акл берган, турли-туман туганмас неъматлар билан неъматлантирган Аллохни мутлако таниши, билиши керак. Бу - ишкнинг пойдевори, аввалидир.
Марям сурасида «Шайтонга ибодат килманглар», деб огохлантирган Роббимиз нафсга сигиниш, унга бут каби куллук килиш хакида Жосия сурасида мархамат киладиким: «(Эй Мухаммад), хавойи нафсини узига «илох» килиб олган ва Аллох уни билган холида йулдан оздириб, кулок ва кунглини мухрлаб, куз олдига парда тортиб куйган кимсани курганмисиз?»
Айрим инсонлар баъзан Аллохга сигинмай, итоат этмай, шайтонга итоат этиб, унинг васвасасини бажаришади. Баъзилар нафсига тобеъ булиб, унинг хохишларини ижро киладилар. Бу кабихликлардан узни саклаш ва ёлгиз Аллохга итоат этиш, унинг амру фармонини бажариш, факат Аллохга сигиниш - Ишкнинг тамали хисобланади.
Ишк - акл ва мантикка уйгун. Биз купрок амалларимизнинг ташки томонига ахамият берамиз. Холбуки, ботини мухимрокдир. Исломда ният ва ихлос асос хисобланади. Ишк хам айнан шу икки булокдан сув ичади. Масалан, икки киши айнан бир ишни бажаради. Лекин бириники кабулдир, иккинчисиники эса йук. Нима учун? Негаки, уша биринчисининг нияти холисдир, иккинчисининг хаёли бошка нарсада, нияти бузук. Зохиран бир хил амал бажарадилар, аммо Аллохга булган мухаббатлари бир хилда эмас. Шунга кура, бирига мукофот берилади, иккинчисига эса жазо. Ишк холис самимиятни талаб этади. Зохирпарастликни эса кабул этмайди. Ички покликни, ботиний самимиятни талаб этади.
Валид ибн Абу Валид ва Абу Усмон Маданийдан Укба ибн Муслим ривоят киладилар:
Абу Хурайрадан (р.а.) «Жаноби Расулуллохдан (с.а.в.) эшитиб, хотирангизда яхши сакланган хадисдан айтиб беринг», деб илтимос килинди.
- Майли, яхши эслаганимни айта колай, - дедилару хушдан кетдилар. Сунг узларига келгач:-Расулуллохнинг (с.а.в.) узлари билан мендан булак бирор кимса йуклигида айтган хадисларини сузлайин, - деб яна хушдан кетдилар.
Нихоят хушёр тортганларидан сунг бу хадисни айтдилар:
- Расулуллох (с.а.в.) ушанда мархамат килдиларки, Аллох таоло киёмат куни барчани хисоб-китоб килади. Тупланганлар тиз чуккан куйи, навбатларини кутадилар. Энг аввал уч тоифа одам чакирилади: Куръонни кукрагида жамлаган киши, мол-дунёси куп булган киши ва шахид булган киши.
Аллох таоло Куръонни ёд олган кишидан:
- Пайгамбарга нозил этилганларни сенга ургатмадимми?-деб сурайди.
- Менга билдирдинг, ё Раб!
- Сенга ургатилган илмга мувофик харакат килдингми?
- Ха, ё Раббим! Кеча-кундуз Сенга ибодат килдим.
- Ёлгон гапиряпсан, - дейди Аллох таоло.
- Сен ёлгон гапиряпсан, - дейишади фаришталар хам.
Шунда Аллох таоло дейдики:
- Бошкаларнинг: «Фалончи укиган одам, илмли», деб макташлари учун укиб-урганган эдинг, сени шундай дейишди хам.
Ундан кейин мол-дунёси куп булган киши уртага олиб чикилади. Аллох таоло ундан:
- Мен сенга етарлича мол-дунё бермадимми, хатто хеч кимга мухтож булмайдиган даражада сени бой килиб куймадимми?-деб сурайди.
- Ха, ё Раббий, - деб жавоб килади у одам.
- Сенга берилган молни нима килдинг, кандай сарфладинг?-деб сурайди Аллох таоло.
- Кариндошлар хакларига риоя этдим, садака килдим, закот бердим.
- Ёлгон гапиряпсан, - дейди Аллох таоло.
- Сен ёлгон гапиряпсан, - дейишади фаришталар хам.
- Шунда Аллох таоло дейдики:
- Сен «Одамлар мени сахий деб атасин», дея шундай килардинг. Сени шундай аташди хам.
Шундан сунг шахид булган киши олиб келинади. Жаноби Хак ундан:
- Сен нима учун улдирилдинг?-деб сурайди.
- Ё Раббий, Сенинг йулингда курбон булдим.
- Ёлгон айтяпсан,- дейди Аллох таоло унга.
- Сен ёлгон сузлаяпсан, - дейишади фаришталар хам.
Шунда Аллох таоло дейдики:
- Менинг амримни адо этиш учун эмас, одамларнинг «Фалончи жасур экан», дейишлари учун курашдинг. Одамлар сени шундай дейишди-ку?»
Абу Хурайра (р.а.) давом этиб айтдиларки:
«Жаноби Пайгамбаримиз (с.а.в.) шундан кейин менинг тиззамга уриб куйиб:
- Эй Абу Хурайра, киёмат куни Аллохнинг махлукларидан жаханнам оловида биринчи ёнадигалари ана шу уч одамдир, - дедилар.»
«Танбехул гофилун» асарида таъкид этилишича, бу уч тоифага аввал жаннат курсатилади. Улар «жаннатга тушамиз», деб кувониб туришганда дузахга хукм булишади ва «бизга жаннатни курсатмай туриб тугри дузахга ташлаганинг дуруст эди», деб йиглашади. Демак, нияти холис булмаганларнинг жазоси каттикрок булар экан. Ният холис булмоклиги учун эса калбда озми-купми Ишк булмоги шарт.
Мазкур шарафли хадис Муовияга айтилганда у: «Бу уч кишининг бошига шундай кулфат тушса, бошкаларнинг холи кандай буларкин?» - деб узок йиглаган, сунг Хадид сурасини укиб деган экан-ки:
- Аллохнинг Расули (с.а.в.) рост сузлабдилар. Чунки Аллох таоло: «Кимки дунё хаёти ва унинг зийнатини истаса, уларга амалларнинг (савобини) шу (дунёда) мукаммал берурмиз ва улар (дунёда) зиён курмайдилар. (Яъни савоблари учун ажрни хам шу дунёда олиб, охиратда бенасиб булурлар.) Ана ушалар учун охиратда дузахдан бошка (нарса) йукдир. (Уларнинг) савобли ишлари хабата (барбод) ва килиб юрган амаллари ботил булур», - дея мархамат килган-ку!
Ишк - Аллохга ишониш, Аллохни таниш, Уни излаш, розилигини топиш экан ва бу холис самимиятни талаб килар экан. Буни «маърифатуллох» ёки «ирфон» хам дерлар. Ирфон эгасини эса «ориф» ёки «орифун биллах» хам дерлар. Яъниким, холис ният ила Аллохни таниган, Аллохга етган. Бу макомга етганларни «эран» хам дерлар, яъниким, узининг юкори даражадги ишки туфайли Аллохга етишган. Сурадилар: «Ориф ким?» жавоб бердиларким: «Ориф улдурки, хеч нарса унинг машрабини (табиатини) булгай олмас, хар кандай кадар унга соф булур. Хар ким халкка орифдир, Хакка жохилдир. Хар ким халкка жохилдир, хакикатан орифдир. Орифнинг нифоки жохилнинг ихлосидан аълодир.»
Туркларнинг улуг шоири Юнус Эмро «Изламагин олислардан, кунгулдадир макоми», деб ёзган эканлар. Демокчиларким, «Сен Аллоху таолони узоклардан, осмондан ёки бошка томонлардан излама, унинг макоми сенинг кунглингдадир. Кунглинг, яъни калбинг мухаббат билан Аллохни билиш ва унга етиш ишки билан ёниб-уртанади. Уни севиш ва хар бир нарсани унинг ризоси учун килиш асосий максад - Аллох томонидан севилган кул булиш бахтига етказади.
Уйлайлик: биров «Мерседес»ни севади, унга эришмок учун туну кун харакат килади. Тиним билмайди. Хатто Олмониядаги заводига хам бориб келади. Бу унинг кунгил иши. Нафси шундай буюрди - килди. Афсус билан деймизки: Аллох розилигига эришиш учун хам шундай интилса эди...
Хос ошиклар кимнингдир севгисига, мактовига, шухратига, хайру-эхсонига ахамият бермайдилар. Улар факат ва факат Аллох томонидан севилишни хохлайдилар. Ва факат шу йулдагина харакат киладидар.
Хазрати Расулуллох (с.а.в.) яхудий рухонийларни Исломга даъват этганларида, улар: «Биз Аллохни севамиз, биз Аллохнинг севимли кулларимиз. Бизнинг уз динимиз бор, уз эътикодимиз бор, нега сенинг олдингга келишимиз, сенга байъат килишимиз керак? Сенга тобе булишга бизда хожат йук. Биз Аллохни таниймиз ва севамиз», - деганларида Аллох таоло томонидан бу ояти карима нозил булган: «Айтинг, (эй Мухаммад!) «Агар Аллохни севсангиз менга эргашинглар. Шунда Аллох сизларни севади ва гунохларингизни магфират этади.» (Оли Имрон). Бундан мурод: «Сиз, эй Мухаммад (с.а.в.), Аллохнинг севгили кулисиз ва расулисиз. Сизга эргашсинлар. Шунда Аллох хам уларни севади», - деган мантикли хукмдир. Аллохнинг бир кулини севмоклик шарти кескин тарзда маълум шартлар воситасида майдонга чикади. Хуш, бир кулнинг Аллох тарафидан севилмогининг асосий шарти нима экан? Расулуллохнинг (с.а.в.) йулларидан юрмок, хар ишда хазрати Пайгамбаримизга таклид килмок, у мухтарам зот каби харакат килмок, тавсияларини бажармок ва у зоти шарифни яхши курмок, севмок воситаси билан булар экан. Орифлар (эранлар) мазкур шарт ва воситаларни амалга оширган Аллохнинг суюкли бандалари эдилар. Дейдиларки:
Эй Аллохим, мени мендан айирма,
Мени асло жамолингдан айирма.
Балик жони тирик эрур сув ичра,
Илохи баликни кулдан айирма.
«Мени ишкинг дарёсидан ташкарига чикарма. Балик сув билан тирик булгани каби Ишк ахли Аллохнинг севгиси, жамоли билан тирикдир», деган маънони укамиз мазкур сатрлардан.
Ишк ахлининг зиммасида икки вазифа мавжуд булади:
* Аллохни бандаларга севдирмок.
* Бандаларни Аллохга севдирмок.
Албатта, бандаларга Аллохни севдирмок гузалдир. Масалан, болага бирон ширинлик берсангиз, тотиб кургач, уни ёктириб колади. Бандаларга Аллохни севдирмок унчалик кийин эмас. Айтадиларки, банда хакикий комиллик ёлгиз Аллохга хос эканлигини, уз нафсида ёки бошкаларда куринадиган комиллик эса ёлгиз Аллохдан келишини идрок этаётганда Аллохни севган булади. Аммо бандаларни Аллохга кандай йул билан севдирмок мумкин? Таъкид этамизки, бунинг учун банда Расулуллохга (с.а.в.) эргашади, Расулуллохнинг суннати санийясига тобе булади, суннати санийяга мувофик камолга етишади. Суннати санийяга эргашмок хар хил бидъатлардан сакланмок, хазар килмокликни талаб этади.
Аввалги бобда ибрат хусусида айтиб эдик. Расулуллохни (с.а.в.) кандай севиш лозимлиги борасида хам тарихда биз учун ибратлар куп. Хазрати шайх Увайс Караний (коддасаллоху сиррахул азиз) ибратларини эслашнинг узи кифоя. Увайс Караний хазратлари Расулуллохни курмай туриб хам севганлар. Кофирлар Ухуд жангида пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо (с.а.в.) жанобимизнинг тишларини синдиргани хабарини эшитиб, бундан калбан куйиб, уз огизларидаги барча тишларини синдирган эканлар. Хазрати Увайс аввал бир тишларини тош билан уриб синдириб, «Пайгамбаримизнинг (с.а.в.) синган тишлари балки бу уриндагиси эмасдир», деб бошкасини синдирдилар. Шу зайлда барча тишларини синдириб чикдилар. Икки жахон куёши - Пайгамбаримиз салавотуллоху алайхи ва саломуху жанобимиз Увайс Караний хазратларининг мадхида «Ямандан менга Аллох ошигининг иси келур», - деб мархамат этганлар. Бу муъжизани карангки, Расулуллох (с.а.в.) бу ошикни курмай туриб, у хакда эшитмай туриб билганлар. Сахобаи гузин (танланган сахобалар) Расулуллох жанобимиздан Увайснинг каерда эканини сураганларида «Яман вилоятининг Карн кишлогида», - деб мархамат этдилар.
- Ё Расулаллох! Увайс зоти рисолатпанохларини (яъни сизни) курганми?-деб сурадилар.
- Курган ва лекин зохирда курмаган, - деб мархамат килдилар.
- Бул кандай ошикдирки, Сизни курмас?
- Икки сабаби бор: биринчиси - хол галабасидан, иккинчиси - шариат азаматидан, яъни кузи ожиз онаси бор уйни ёлгиз колдириб келмади. Шариат амрини тутди, оналик хакига риоя этди.
Расули акрам жанобимиз охират дунёсига рихлат килар эканлар, хазрати Умар ва хазрати Алига (р.а.) муборак мураккаъларини (кийимларини) бериб, Увайс хазратларига элтмокликни васият килдилар ва хазрати Увайснинг куринишларини таъриф этдилар: «Бадани юнглидир, унг кулининг панжасида оппок, бир тангачалик хол бордир. Мендан салом айтингиз. Мураккаъни кийиб, умматимни дуо килсин...»
Урни келдиким, улугларнинг Аллох расулини севмоклик хакида айтганларини эсламок жоиз:
«Бир куни тушимда Пайгамбаримиз алайхиссаломни курдим. Мендан: «Аллох сени кайси хислатларинг туфайли дустларинг орасида баландрокка куяди, биласанми?» -  деб сурадилар. Мен «йук», деб жавоб берганимда, шундай деб мархамат килдилар: «Солих кишиларга хизмат килишинг, мусулмон биродарларингга угит беришинг, муминларни ва менинг суннатимга эргашганларни севганинг ва менинг гузал ахлокимга эга булганинг туфайли!.» (Хазрати шайх Бишри Хофи, коддасаллоху сиррахул азиз.)
«Аллох севгисининг аломати Куръон севгисидир. Куръон севгисининг аломати Пайгамбар севгисидир. Пайгамбар севгисининг аломати унинг суннатига ва гузал ахлокига тобе булмокдир. Суннатга тобе булишликнинг аломати охират хаётини унутмасликдир. Охират хаётини унутмасликнинг аломати дунёга хирс куйишдан, харом ва гайримашруъ даромад йигишдан кочишликдир.» (Хазрати шайх Сахл бин Абдуллох Тустарий, куддиса сирруху.)
«Аллохнинг лутфи булмасдан бир кимса унга етишолмас. Аллохга етишишнинг йули унинг Расули хазрат Мухаммадга (с.а.в.) тобе булишдир.» (Хазрати шайх Жунайд Багдодий, коддасаллоху сиррахул азиз.)
Аллох насиб этса, кейинги бобларда хам Расулуллохнинг (с.а.в.) гузал хулкларига эргашиш масаласига кайта ва кайта мурожаат этажакмиз. Алхол, биргалашиб, кунглимизга яна дейликки:
- Эй кунгил! Ояти каримада айтилгани каби Расулуллохга (с.а.в.) яъни Аллохнинг севган бандасига ухшаб харакат кил! Аллох уз хабибини севгани каби Унга эргашган, Унга мувофик амал киладиган, узини Унга ухшатадиган кимсани хам севгайдир. Буни унутма!
Энди айт-чи: Аллох итоат этганни севадими ё саркашними? Ибодат килувчини севадими ё осий булганними? Яхшилик килганни севадими ё зулму ёмонлик йулида юрувчиними? Ха, бунинг жавоби аник, буни хамма яхши билади. Аллох итоат этганни, савоб ишлар килганни севади. Бу хакда Куръони Каримнинг Бакара сурасидаги оятни кайта-кайта укиб, укиб ол: «Албатта, Аллох яхшилик килувчиларни, ибодатини жону кунгилдан адо этган бандаларини севади.» Яна Аллох расулининг (с.а.в.) сузларини унутма: «Ким менинг ахлокимни ихё этса (такрорласа, тикласа), мени севганидир. Ким мени севса, киёмат куни жаннатда мен билан биргадир.» Пайгамбаримиз (с.а.в.) мархамат килганларким: «Инсонларнинг ахлоки бузилганида ва мазхаб ихтилофлари авжига чикканида Аллох расулининг гузал ахлокини намоён килган одамга юз шахиднинг савоби берилади.»
Эй кунгил! Сен шундай савоб эгаси булмокликка интил! Расулуллохнинг (с.а.в.) «Ким менинг гузал ахлокимга тобе булмаса, унга шафоатим харомдир», - деган сузларини хеч качон унутма ва шафоатларига умид кил.
Расулуллох (с.а.в.) мархамат килганларким: «Сиз бир одамни курсангиз, у одам кукда учса, ё сув устида юрса ёхуд олов еса ва ё шунга ухшаш баъзи нарсаларни килса, лекин Аллох фарз килган амалларни адо этмаса ва Пайгамбарнинг гузал ахлокига эргашмаса, билингизки, у кимса ёлгончи ва найрангбоздир.»
Эй кунгил! Сен ундайларга харгиз якин булмагайсен! Хар он Расулуллох (с.а.в.) хузуридаман, деб уйлагилки, харакатларингда ул зоти шарифнинг суннатларига зид холат чикиб колмасин. Мусибатларга дучор булганда чида ва сабр эт. Гунохкорларга ва Пайгамбаримизнинг йулларидан чикканларга магфират тилаб, дуолар кил...
Эй кунгил! Сен бирор мансаб умидида булсанг ёки бирон мархамат илинжида юрсанг, албатта, бошлигинг сузларини жон кулоги билан эшитасан, унинг буйрукларини ошиги билан бажаришга уринасан. Агар талаба булсанг, устозингнинг айтганларига итоат киласан, имтихонлардан утиш учун дарс тайёрлайсан.
Аллох айтганларини бажариш, вазифаларини адо этишда барчамиз хам ана шундай рагбат намойиш этамизми? Тахорат кил, намоз уки! Кимдир укийди, кимдир укимайди. Руза тут! Биров тутади, бошкаси йук. Закот бер! Хамма хам беравермайди. Яхшилик кил! Бир одам бу амрга итоат этади, яна бири юзини терс угиради. Зулму мунофиклик килма! Кимдир зулмдан хазар килади. Яна кимдир учун зулм - хаётининг мазмуни. Зино килма! Биров нафсини тия олади, яна биров бу фахшни аъло деб билади. Ота-онани хурмат кил! Кимдир ота-онасининг дуосини олади, яна кимдир лаънат тамгасини афзал билади. Арок ичма! Бир тоифа бугзини покиза саклайди, бошка тоифа шайтон сийдигини ича-ича туймайди. Ёлгон гапирма! Биров ростликни шиор килиб яшайди, бошкаси ёлгон гапирмаса, гуё улиб коладигандай булаверади. Хуш, буларнинг кай бири Аллох учун севимли?
Мавзуни давом этттиришдан олдин бир масалага кискарок тарзда булса хам изох бериб утишни лозим топдик:
Биз ишк ахли - ориф (эран)лар хакида жуда-жуда кам биламиз. Дарвишлар хакида эса унданда кам биламиз, билганларимизнинг анча кисми эса хатодир. Уларни совет давридаги худосизларнинг китоблари ёки киноларидангина биламиз. Дарвишлар бизнинг назаримизда гадолардир, йиртик-ямок кийувчи, искирт юрувчи ишёкмас бир шахсдир. Агар шу фикрда колсак, у мухтарам зотларни хакоратлаган буламиз.
Тугри, дарвишлар хашамдан, хусусан ясан-тусандан воз кечганлар, яъниким, дунё севгисидан юз угирганлар. («Дарвиш» атамасининг маъноси - дунёни севмаган пок, софдил киши, демакдир.) Тугри, хаётда озми-купми узини бечорахол, бенаво курсатиб, текинхурлик билан кун курувчилар булгандир. Аммо уларга караб, дарвишларни ёмонотликка чикаришимиз инсофдан хам, аклдан хам эмас. Тарихдан маълумки, улар куп ерларни исломлаштиришга хизмат килганлар. Масалан, Хожа Ахмад Яссавий хазратларининг дарвишлари Болконга кадар бориб, у ерликларни мусулмон булишларига хизмат килишган. Дарвишлар узок улкаларга даъват учун, маърифат учун кетишган. Улар очликдан, камбагалликдан, касалликлардан ва бошка кийинчиликлардан куркишмаган. Мутавозеъ, хушахлок, бировга зарари йук, уз маслагида собиткадам булганлар.
Дарвиш карвонлар утадиган тог ёнбагирларида, дараларда, сукмокларда жойлашади. Утган-кетганга яхшилик килади, сийлайди. Кечалари уйида мехмон килади. Мехмонлар купайиб борса, бинони кенгайтириб, хонакохга айлантиради. Нихоят, кечаги кимсасиз сукмок одамлар яшайдиган манзил-масканга айланади. Сунг эса шахарга... Сунг эса дарвишлар бошка манзилларга кетадилар. Баъзи шахарлар айнан шу тарзда барпо булган. Дарвишларни хатто насроний ахоли хам яхши курган, иззат килган. Нега? Чунки улардан хеч кимга озор етмаган. Халол еб, халол турганлар. Тоза кунгил, ширинсуз, табассумли, яхшиликни согинадиган, ишчан инсонлар булганлари учун хам севганлар, хатто баъзилари уларга эргашганлар. Дарвишлар бутун куч-гайратларини холис Аллох розилиги учун сарфлаганлар. Дарвишлар факат инсонларга эмас, балки хайвонларга хам хизмат килганлар. Масалан, кутир бир итни куриб, ичи ачийди, уни олиб, даволайди. Нега? Чунки махлукни Холик ризоси учун яхши куради, ундан мухаббатини дариг тутмайди. Итга килинган яхшиликдан узига фойда тегиши, савоб етишини билади. Вакти келиб, Аллохнинг мархамати билан бу улуглар хакида тугри ва яхши асарлар битилгай, авлодларимиз бу борадаги хакикатни англаб етгайлар, инша Аллох!
Яна мавзуга кайтсак: Аллох севгисига етишмокликнинг асосий шартларидан биринчиси - Унинг расулини севмок экан. Кейин эса мусулмон мусулмонни севмоглиги шарт. (Шунинг баробаринда ота-онани севмоклиги хам шартким, бу хакда алохида бобда суз юритамиз.) Бир-бирларига нисбатан самимиятли, чин калбдан муомала килганларни Аллох севади. Ёнидаги биродарига ё кариндошига ёки ота-онасига мухаббати булмаган кимсанинг «Расулуллохни севаман!» «Аллохга ишким баланд!» дейиши курук гапдан бошка нарса эмас.
Бу севгилардан ташкари «хизмат килиш» деган тушунча хам бор. Яъни севги изхори билан иш битмайди. Банда Аллох розилиги учун халкка, ота-онасига... хизмат килиши шарт. Савоб ишларни амалга ошириши зарур. Халкнинг огирини енгил килишга хисса кушмоги лозим. Яъни ариклар, ховузлар казийди, тозалайди, куприклар куради... хуллас, хизматларнинг тури куп. Кай бирига курби етса, бажариши керак. Хасса таяниб келаётган отахон йулдаги муштдай тошни хассалари учи билан четга суриб куядилар. Бу хам хизмат. Яхши тарбия курган бола кекса онахонни катта кучадан етаклаб олиб утиб куяди. Бу хам хизмат...
Кул Аллохнинг розилигини топиш учун турли йуллар ахтаради. Тадбирлар уйлайди. Аллох розилигига боис ишлар эса купдир. Шу кадар купки, махлукотнинг хисоби кадар эмас, махлукотнинг нафаси хисоби кадар куп, дейдилар орифлар. Тасаввур килинг, бир одам канча нафас олади? Энди эса бутун жонзотларнинг бир дакикада, бир соатда, бир кунда, ойда... олган нафасларини тасаввурингиз доирасига сигдира оласизми?
Йул хакида суз кетганда тарикат тушунчасини четлаб утсак яхши булмас. Айримлар шариат ва тарикатни бир-бирига зид, хатто душман сифатида карши куядилар. Бу тугри эмас. Гап шундаки, «тарикат» - йул, аникроги суфийлик йулини англатади. Суфийлик тарихида эса турли туман йуллар куп ва улар орасида адашган, хатто зарарли окимлар хам булган. Биз Накшбандия ёки Яссавия тарикатларини эшитганмиз. Ха, «биламиз», эмас, айнан «эшитганмиз». Холбуки тарих Кодирия, Сухравардия, Кубравия, Бектошия, Мавлавия, Каландария... каби куплаб тарикатларнинг фаолиятига гувох булган. Чиштия тарикатининг Хиндистонга, Сунусия тарикатининг Африкага Исломни ёйишда хизматлари бор. Айрим тарикатлар оз муддат фаолият курсатганлар. Айримлари эса юз йиллардан бери мавжуддирлар. Маълумки, тарикат ахлининг уз пирларига мухаббатлари баланд. Факат пирлари буюрган йулдан юрадилар. Суфи Оллохёр хазратлари пирни жанг майдонидаги кумондонга киёс киладилар. Ухшатиш уринли, аммо кумондонларнинг даражалари, акл-заковотлари турлича булади. Бир кумондон лашкарни галабага етакласа, бошкаси маглубият боткогига етаклайди. Ана шу иккинчи тоифадаги «пирлар» тарикат ахлининг покиза номларига дог тушириб куйишган. Бахоуддин Накшбанд хазратлари тарикати агар шариатга зид булса, бу кунга кадар яшаб келмаган буларди. Биз мазкур битикда тарикат, суфийлик олами хакида батафсил фикр юритмокликни максад килиб куймаганмиз. Чунки бу узига хос мураккаб илмдир ва бундай илм каминада йук хисобида. Шу боис маълумот сифатида тилга олиб утяпмиз. Суфийлик тарихида ёмонликлари билан зикр этилган, хатто кофир деб эълон килинганлар хам борки, шулардан иккитасини «Саботул ожизийн»га Тожуддин Ёлчикули томонидан ёзилган шарх асосида баён килиб утсак зарар килмас, биз ожиз бандаларни хато йуллардан асрашга хизмат килар, инша Аллох!
Гараз, э бандалар, нозир улунглар,
Ямон йул фиркага хозир булунглар.
Шарх: максад шуки, э бандалар, ёмон йулдан юргувчи гурухлар холидан баён килайин. Сизлар эса хозиру нозир булингизлар.
Бани Одамда бордур бир фирка
Тутарлар узларин ахли тарика.
Шарх: одам болалари орасида бир турли гурух бордир. Улар узларини ахли тарикат санаб, «бизлар ахли жазабамиз», - дерлар. Узлари жазабанинг маъноси ва унинг неча хил булишини билмайдилар. Факат тарикат ахлиданмиз ва зикри жахрийаданмиз, дея бакириб, девона булиб юришади.
Алар шаръи набийнинг душманидур,
Аларнинг оти, яъни «равшаний»дур.
Шарх: сифатланмиш гурухлар Пайгамбаримиз (с.а.в.) шариатининг душманидир. Буларнинг холлари кофир бутидан ортикрокдир. Аммо мазхабларининг оти мазхаби Йаъраб ибни Сафвон Равшанийдур (Равшаний - Балхдаги бир кишлокнинг номи).
Алар узларига «ориф» куйиб от,
Укурлар омийларга яхши абёт.
Шарх: бу ботил мазхаб ахли бир-бирларини «ориф» атаб, у шундай авлиё, шундайин холли, дерлар. Бир уйга йигилишиб, охират холни курсатувчи абётлар ва хикматларни омийларга айтиб ва турли дафъу ногораю бошка чолгуларда оханглар чалурлар. Хотинлар ва бесоколлар нафис товушлар билан узарлар. Бир замондан сунг баъзиларининг димогига шайтон усиргач, аклларидан озиб, хушдан кетишади. Лекин айтишларича, аклдан озиб хушдан кетишлари бир тур доридандир. Сафро утини гулханга куйиб, ундан тутун чикиб, димокларига киргач, хушсиз булишади. Аммо шайхлари хушларини йукотмай доим огизларига асал солиб туришади. Бу асал бояги гиёх тутинининг хароратини кайтариб туради. Ул малъуннинг гарази - куркам хотин ёки бесокол хушсиз булгач, уни жимоъ килишдир.
Валекин айтушур бехуда маъний,
Узининг йулига солмокка йаъний.
Шарх: аммо бу фирканинг шайхлари утган авлиёлар ва уларнинг холлари хакидаги бехуда гаплар билан омийларни рагбатлантириб, узларининг ботил йулларига солмок ва киритмок хавасида буладилар.
Аларда булмагай хеч яхши ният
Аёлу ахлида булмас хамиййат.
Шарх: уша мажлисда булганларнинг яхши ниятлари йук. Бир-бирларига ошик булиб юришади. Хотинлари ва оилаларига куюнчак булишмай, балки кайси бирининг хотини кулга тушса, ушани жимоъ килишади. Шундан сунг «мен Аллох ишкида маст булиб, нима нарса булганини билмадим», - дейишади. Ва яна айтурларки, Аллох таоло хазрати кузларига гох куриниб, гох куринмас эмиш. Олимларни душман куриб, намозни ёктирмайдилар. Яна дейишадики, уларнинг мажлисида хар ким бир кеча утирса, кирк йиллик ибодат савобини топармиш. (Шу уринда мазкур шарх муаллифи Тожуддин Ёлчикул бу мазхаб холини куриб, урганиш учун уларнинг бир неча мажлисларида утирганлигидан афсус-надоматлар чекиб, тавбалар килади, Аллохдан узр сурайди.)
Жамиъ жонворлар тушса кузга,
Хамиййатлик булур тунгиздин узга.
Шарх: дунёдаги барча хайвонда гайрат ва куюнчаклик бордир. Ёлгиз тунгизда бу нарсалар йук.
Аларнинг феълидур тунгизга ухшаш,
Шариат мункаридур огзига тош.
Шарх: бу малъунларнинг феъли тунгизларга ухшашдур, чунки тунгиз каби буларда хам рашк йук (хотинларини кизганмайдилар). Шариатни инкор килиш буларнинг одатидур. Олимлар угит килиб, хатоларини айтсалар, уни сукиб «кофир» дерлар. Рузани икки-уч кун кейин бошлаб, жамоатдан икки кун бурун байрам килишади. Шайхлари гурухдагиларнинг нимаики нарсасини хуш куриб колса, тиланчилик билан олишади. Яна нодон муридлар айтишадики: «Молимизнинг ярми шайхимизникидир. Сурамайин олса хам, бизлар ризо булмасак хам халолдир».

Аларнинг феълини ким яхши билди,
Булуб кофир, ёнар утга йикилди.
Кимки, уларнинг килмишларини билатуриб йигинларига узи борса ва хотину ахлини юборса, ёнар утига тушганидир. Яъни ул кимса кофирлардан булиб, жаханнамда мангу колади.
Булибдур яна хам бир фирка пайдо,
Оти мумин, вале нафсига шайдо.
Яна Равшаний мазхаби каби бир гурух пайдо булибди. Исмлари «муъмин»дир, аммо узларини узлари алдагувчилардир. Узлари «муъмин» деб атасалар-да, аммо ичларида кофирдирлар.
Йигарлар порайи буйни йувонни,
Солурлар уртага кизу жувонни.
Бир гурух буйни йугон гиёхни йигиб, мажлисларида утга куйиб ёкадилар. Мажлисларига кизлар ва бесокол болалар хам келтирилади. Тутаётган гиёхнинг тутуни бурунга кириб, кишини хушсиз килади. Шайх булмиш кимса доим сирка ва нордон нарсаларни ичиб тургани учун унга тутун таъсир килмайди. Шундан сунг истаган киз ёки бесоколни жимоъ килади.
Агарчи Равшаний эрмас, бу - Авбош,
Вале бу иш шариат хукмдин тош.
Буни «мазхаби Аббос ибни Убайда Харуфий Авбоший» дерлар. Равшаний мазхабидан бошкадир ва ёмонрокдир. Лекин хар иккисининг мазхаби шариат хукмидан ташкаридир. Хар иккиси кофирдир («Авбош» - Шероз якинидаги шахар исмидир).
Абулхасан Хирконий хазратлари «Одоби суфий» номли китобларида ёзишларича, мазкур бу икки гурух замона охирида чикиб жуда куп булишар. Яна мазкур китобда ёзилмишки, бу икки гурух йулдан озганлардир ва йулдан оздирувчилардир. Шариат ахли олдида уятлидир. Ишонсинлар, деб неча аклсизлар ул мазхабнинг тобелари Хожа Ахмад Яссавийдан накл килурлар, яъни «бизнинг силсиламиз Хожа Ахмад Ясаввий», дерлар ва шу билан халойикни алдамок истарлар. Ажаб! Хожа Ахмад Яссавий Аллох таолонинг дусти (валий) булса-ю бунчайин бидъат ва ёвуз ишларни киладими?! Асло! Улуг авлиёдан бундайин куфр ишлар келмас! Нозими китоб айтадики, Хожа Ахмад Яссавий хазратлари шариатнинг куёши, яъни комилу мукаммал эрдилар. Ул зотнинг номини булгаб келаётган бу гурух Аллохнинг рахматидан йирок ва уларнинг ишлари ахли суннат ва жамоат ишидан айрилгандир. Шунинг учун улар кофирдирлар. Пайгамбаримиз алайхиссалом мархамат киладиларки: «киёмат кун булса, «оманно бихи ва садакно» - жон билан тан бир-бирига кушилиб кабрдан турсалар, хар ким узининг яхши курган гурухи билан булади».
Бу сатрларни укиб: «тарих баёни экан», деб эътиборсиз булманг. Камина хукук идораларидан бирининг ходимидан диёримизда шундай гурух мавжудлигини эшитган эдим. Пойтахтда укиётган бир йигит таътил кунлари кишлогига келганида уни шундай даврага олиб борадилар. Йигит хушсизликда уз онаси билан кушилиб, сунг узига келганида дахшатга тушади ва у ердан чикиб, узини узи улдиради!..
Демокчимизки, суфий булиш, бу юкори мартабага етишиш осон эмас. Шунинг учун айтадиларким: «Огох бул, эй суфий! Сен ахли холдан булиб, «суфий» исми билан аталдинг. Ва тарикат йулига киришингда зурафо ахли хузуринда «суфийдир», деб фикр килиндинг. Шул исминг ва шу йулингда собит бул. Чунки «суфий» исминг тарикат йулига кириб, Аллох таолонинг хос куллари жумласидан эканингни билдирур. Агар шул исмингда собит булмайин нафси хаволарингга берилиб, суфий исмингга хилофлик килсанг, киёмат кунида бунинг уяти кандайин буларкин!? Киёматда узингни «суфий» исмидан махрум килиб, «Э, золим!» ёки «Э, фосик!» ёки «Э, осий!» - дея ундашар. Бундай исмлар билан ундалмогингда чидаб булмас хурликлар бордир...»
«Ишк ичра куйиб-ёнмаганни ишкка берилган дема! Ким жонини фидо килмас экан, уни ошик санама, - дейдилар хазрат Навоий. - Ишкка мубтало булган киши кунглидан чиккан ут вайронани ёндириб юборувчи аждар дами каби кудратлидир... Кимки Ишк аро утга айланса, ажабланманг, чунки утга нимаики тушса, у хам ут булиб ёнади. Ишк бир ут каби унинг вужудини чулгаб олади, негаки, олов атрофида айланган киши уртанмай колмайди. Ишк билан уйнашиб булмайди. Жисмингга ут тушса, у сени куюндек саргардон килади. Ишк осмонида кайси ёкка чакин тушса, у шу ондаёк жонни шуъла селобига гарк килиб юборади. Ишк чакмоги хонумонини куйдириб юборади, хонумон нима деган гап, бутун жахонга ут куяди!..»
Демак, ишк хакида лоф уриш билан Ишкка етишиб булмас экан. Ким буни англабди - йуллари равондир. Агар сузларнинг энг рости - Аллох таолонинг Сузи, йулларнинг энг чиройлиги - Мухаммад алайхиссаломнинг Йуллари эканини билиб, бу хакикатни калбимизга мухрлаб олсак, хаётнинг йулларида адашмаймиз.
Мазкур бобни Ишкнинг мухим асосларидан бири булмиш банданинг бандага мухаббати хакидаги шарафли хадислар билан якунлаймиз:
Абу Хурайра (р.а.) айтадилар: «Расулуллох: «Аллохга касамки, сизлар мусулмони комил булмагунингизча жаннатга кира олмайсиз. Мусулмони комил булишингиз учун бир-бирингизга мухаббат куймогингиз шарт. Урталарингизда мухаббат пайдо булиши учун саломни ошкора берингиз ва бир-бирингизга жахл килишдан сакланингиз. Чунки жахл - тарашлагувчидир. Яъни у сочни тарашламайди, балки динни тарашлайди.»
Бу хусусда хазрат Суфи Оллохёр насихат килиб дерларки:
Кел, э мумин, хамиша хуш инон бул,
Мусулмон булса хар ким мехрибон бул.
Э мумин муваххид, сен хар доим мусулмонларга яхшиликлар билан ёрдам бергувчи бул. Хар кишики, мусулмон булса, унга шафкатли бул.
Очилгайсан ани курганда гулдек,
Тавозу айла хизматкор кулдек.
Мусулмонни курганингда юзингни гулдек очиб, табассум кил. Хужаларнинг кулларидек тавозу билан унинг хизматида бул.
Кишиларнинг узаро мухаббати барча фазилатларнинг дебочаси саналади. Тугри, бундай мухаббатсиз хам хаёт кечириш мумкин ва буни ёмон турмуш кечириш хисобламайдиганлар хам бор. Аммо бизнингча, бу кишининг аста-секин улишидир. Агар дарахт шохи кесилса, урнидан янги навда усиб чикиши мумкин, аммо биродарлик мухаббати жафо арраси билан арраланса, кейин аслидай кукарармикин?
Абдуллох ибн Аббос айтадиларким: «Неъматлар (яхшиликлар) инкор килиниши ва рахмдиллик узилиб куйилиши мумкин, аммо кунгилларнинг бир-бирига якинлигидек нарсани биз курмадик.» Дейилмокчиким: кунгилларнинг якинлиги мустахкам булса, инкор хам килинмайди ва узилиб хам кетмайди. Чунки одамлардан энг аввал кутариладиган нарса - кунгилларнинг якинлиги экан. Мужохид ибн Жубайр дейдилар: «Расулуллохнинг (с.а.в.) сахобаларидан бир киши мени учратиб, елкамдан ушладилар-да: «мен сени яхши кураман», - дедилар. Мен у кишига: «Мени сизга яхши курсатган Аллох таоло сизга хам Уз мухаббатини куйсин!» - дедим. Шунда у киши Расулуллохнинг (с.а.в.) «Бир одам бировни яхши курса, яхши курганлигини унинг узига билдирсин», деган хадисларини эшитмаганимда, сени яхши куришимни узингга айтмаган булардим», - дедилар».
Нечундир биз бу хадисга кам амал киламиз. Очик айтишга уяламизмикин? Холбуки, бундай мухаббат изхорини мунофиклар узларига байрок килиб олганлар. Ишлари битгунича яхши куришларни тинмай такрорлайдилар, сунг эса...
Алхол бир ривоят тингламокка хожат сезилди:
Бир подшох отда сайр килиб бораётганида унга бир хаёлпараст гадо ошик булиб, оху вовайло билан афгон бошлаб, гавго-тупалон кутарди. Минг турли нолалар килиб, бир масканда муким тура олмай узини учиб колган гулхан кулига булгайверди.
Шохга бу маълум килингач, у ошикни синамокчи булди. Отни гадо томонда ёниб турган гулхан сари бурди ва амр килдики: «У гумрахни судраб келтиринг ва бошини узинг!» Гадони судраб келтирдилар. Шох уни катлга амр этди. Бундан гадо вахимага тушиб, коча бошлади. Куркувдан хуши бошидан учиб, хар томонга югурарди. Мулозимлар эса уни кувишдан тухтамадилар. У ловуллаб ёнаётган гулхан томон беихтиёр югурди ва узини йукотган холда утга тушиб, куйиб кетди.
Шохнинг бу имтихонидан максади шундай эди: агар гадо чиндан хам ошик булиб, уз даъвосида содик колса, катл хукмини кабул килиши керак эди. Шунда шох отидан тушиб, ундан сурамокчи, ахволидан огох булмокчи ва садокати эвазига уни узига мусохиб ва якин хизматкор килмокчи эди...
Расулуллох (с.а.в.) «Икки киши бир-бирини яхши курса, уларнинг афзали шу биродарига мухаббати каттикрок булганидир». - деб мархамат килганлар (Анас ибн Моликдан). Яна мархамат килганларким: «Аллох таоло тоатида булган бир биродарини Аллох учун яхши курса ва унинг узига «Мен сени Аллох учун яхши кураман», - деган булса ва иккаласи хам жаннатга киришга муваффак булишса, Аллох тоатида булгани учунгина яхши курганнинг даражаси иккинчисининг даражасига нисбатан юкорирок булади» (Абдуллох ибн Амрдан). Яхши куришнинг шартлари куп. Шулардан бири - жанжаллашмаслик. Бу хусусда Расулуллох (с.а.в.) мархамат киладиларким: «Бир-бирларингни яхши курсанг, у билан жанжаллашма. Хар иккала томонга ёмонликни кузгатадиган харакатни хам килма ва унинг хакида суриштирма. Чунки суриштирган кишинг унинг душмани булса, йук нарсаларни гапириб, ораларингизни бузиб куйиши мумкин» (Маоз ибн Моликдан).
Низомий Ганжавийнинг «Мухаббатсиз киши мисоли музлик, юз жони булса хам уликдир улик», хикматлари бекорга айтилмаган. Ана шундай одамларни халк орасида «Тирик мурда» деб хам атайдилар.
Биродарлар орасидаги мухаббат мавзуини мехр-мурувват бобида хам давом эттириш ниятимиз бор. Бу бежиз эмас. Инсонга хос булган барча фазилатлар Ишк булогидан сув ичади. Бу хаёт сувидан бебахра киши иллатлар боткогига ботган булади. Булар хусусида инша Аллох, батафсил сухбатлар курармиз. Энди, биргалашиб дуога кул очайлик:
- Аллох барчаларимизнинг калбларимизни нурлантирсин! Зангларини аритсин, пардаларини олиб ташласин, ориф кул булмоклик бахтини берсин. Маърифатуллохга, ишкуллохга, мухаббатуллохга эриштирсин, Аллох ошикларидан булмоклик бахтини берсин. Аллохга, динига ошикларча хизмат килишни узимизга, то киёматга кадар тугилажак зурриётларимизга насиб этсин. Аллохнинг хузурига узи севган ва узи рози булган бандаси булиб бормокликни насиб этсин. Раббимиз бизларни жаннати ва жамоли билан сийласин. Ризвони акбарига восил килсин! Омийн!















ХУРМАТИ ВОЛИДАЙН - ФАРЗ АЙН

Бу бобда ота - она ва фарзанд муносабатларига доир
ахлок хамда муаммолар хакида суз юритилади.

Ота-онасини хурмат килмаган фарзанд уз фарзандларидан хурмат талаб килиши ножоиздир, дейдилар. Сиз бу фикрга кушиласизми? Унда «кайтар дунё» деган иборага кандай карайсиз? Имом Муслим ривоят килган бу хадиси шарифдан кандай маъно укамиз: «Оталарингизга мехрибон булинглар, шунда сизлар хам фарзандларингиздан мехр-мурувват курасиз».
Эндиги ривоятни куп эшитган булсангиз хам такрорлайлик: бир одам узок умр куриб, углининг жонига тегибди. Угил отадан кутилиш максадида уни тогу тошга ташлаб келиш максадида копга солибди-ю, оркалаб йулга тушибди. Чарчаб бир дарахт остида тухтаганда копдаги отаси кулаверибди. Угил бундан ажабланиб, кулиш сабабини сураганида ота дебди: «Мен хам отамни копга солиб тогу тошга ташлаб келиш максадида оркалаган эдим. Тасодифни карагинки, худди шу ерга келганимда мен хам дам олиш учун тухтаган эдим...»
Яна бир ривоят: угил кузлари хиралашиб колган, овкат еяётганида куллари калтирайдиган кари отасинининг иззат ва хурматини бажо келтирмас эди. Бир куни чол бечоранинг куллари калтираб, ош сузиб берилган чинни косани тушириб, синдириб куйди. Буни курган келини нордон гап айтиб, унинг кунглини вайрон килди. Угил эса отасини ховли этагидаги зах хонага кучирди. Келин энди кайнотасига эски ёгоч косада таом берадиган булди. Бундан кунгли озор топган кария вафот этиб кетган кампирини эслаб, зор-зор йигларди. Унинг ёлгиз юпанчи ва суянчиги беш ёшли набираси эди. Бола бобосининг ёнига келиб утирарди, маъсумона сузлари, ёкимли киликлари билан бобосининг кунглини овлаб, унинг гам ва аламларини бир оз булса-да, енгиллатарди.
Бола кулига пичок олиб бир ёгочни йуниб утирганида отаси: «Углим, нима киляпсан?» - деб суради. Бола юмушидан бош кутармаган холда жавоб берди:
- Дадажон, ойим эски ёгоч косада бувамга овкат берадилар. Мен хам ёгоч коса ясаяпман, катта булганимда ойим билан сизга шу косада овкат бераман.
Гудакнинг бу ибратли гапи отага таъсир килди. У дархол зах хонада ётган отаси хузурига кирди, тиз чукди, куз ёши тукиб, узр суради...
Бу барчага мактаб булгувчи вокеа баёни. Баённинг хотимасини бу каби ижобий тарзда якунламай, «гудакнинг гаплари отасига таъсир этмади, чол уша зах хонада хорлик билан улим топди», десак хам булади. Чунки калби тош фарзандлар хам бор ва уларни бир гап билан инсофга келишларига ишониш кийин. Начора, инсофга келмасалар узлари эккан бемехрлик дарахтининг аччик мевасини узлари ейдилар. Бу жазо узок куттирмайди. Бугун атрофларида эмаклаб юрган ширин фарзандларининг ёгоч косада таом тутиш онлари гоят тез келганини узлари хам билмай коладилар.
Бунга ухшаш ибратли вокеаларни куп эшитганмиз. Энди булиб утган хакикий вокеалардан айтай:
Москва телевидениесида бир курсатув намойиш этилди. Саксон уч ёшдаги соглом онани эллик етти ёшдаги угил жиннихонага жунатди. Максад - уйга эга чикиш. Шу курсатувда бир журналист аёл Чеченистон урушида курганларини сузлаб берди. Грозний шахри вайрон этилгач, кучаларда бошпанасиз колган химоясиз кариялар нажот умидида тентираб юришаркан. Улар асосан рус миллатига мансуб кариялар экан. Улар йулда учраган журналистларга мурожаат этишиб, Россиянинг бошка шахарларида яшаётган фарзандлари, кариндошлари манзилини беришиб, уларга хабар йуллашларини утиниб сурашаркан. Журналист аёлнинг узи унлаб шахарларга кунгирок килибди, хатлар ёзибди, аммо хеч ким келмабди, отаси ёки онасини ёки кариндошини олиб кетмабди. Саксон ёшдан ошган кузи ожиз бир кампирни журналист аёлнинг узи харбийлар ёрдамида Москвага келтирибди. Шунда хам у муштипарни угли оиласи багрига олмабди...
Шу вокеаларни баён килиб булгач, журналист аёл чеченларнинг карияларини мисолга келтирди. Уларнинг биронтаси бирон карияни эътиборсиз колдирмабди. Беморларни опичиб булса хам хатарли ерлардан олиб чикишаркан. Сунгги тишлам нонни ёки сунгги култум сувни карияларга беришаркан...
Карияларни опичиб юришларини эшитиб, шарафли хадисларнинг бири ёдимга тушди: Хофиз Абу Бакр Баззор Будайда оталаридан ривоят киладилар: Бир одам зиёратда онасини кутариб юриб тавоф килдираётган экан. Пайгамбаримиздан (с.а.в.) «Онамнинг хаккини адо килдимми?» - деб сурабди. Шунда Расулуллох (с.а.в.): «Йук, бир ох тортишининг хаккини хам адо килганинг йук», деган эканлар».
Мазкурнинг яна бир гузал давоми хам мавжуд: Абу Бурда ибн Аби Мусо Ашъарийнинг айтишларича, Абдуллох Ибн Умар бир яманлик одамнинг уз онасини опичлаб, хонаи Каъбани тавоф килдириб юрганини курдилар. У одам бир байтни оханг билан укиркан:
Онаи зорим учун буйнимни эгкан теваман (туяман),
Тевага минган онам хорсаларда, мен чарчамам.
У шуни укиб туриб, Абдуллохга каради-да: «Эй Абдуллох ибн Умар! Мана шу хизматим билан мен онамнинг хизматини кила олдимми?» -  деб суради. «Йук, бу хизматинг сени тугиш вактида онангни кийнаб тутган тулгокларининг биттасига хам баробар эмас», - дедилар».
Сиз эхтимол Чеченистондаги вокеани узга дин ва узга миллатга боглаб хулоса чикарарсиз? Асти ундай килманг. Чунки окибатсиз, нокобил фарзандларни барча миллатларда учратамиз. Ота-онасига бемехр, нокобил фарзандларнинг дини хам, миллати хам йук, десак адашмаймиз. Фикримизнинг далили учун узимиз гувох булган бир вокеани баён килиш ниятимиз бор. Аммо ундан аввал яна шарафли хадисларга мурожаат этайлик:
Бир йигит Расулуллохга (с.а.в.) шикоят килиб дедики:
- Отам кариб, жуда бевош булиб кетганлар. Аклдан озганларми, деб куркаман. Уйимга келиб, кулларига нима илинса, шуни олиб чикиб кетаверадилар.
Сарвари коинот (с.а.в.) отани чакиртирдилар. Хузурларига келган кари, бечорахол, уст-бошлари хароб одамдан: «Углингнинг гаплари тугрими?» -  деб сурадилар.
- Ха, тугри, - деди чол. -  Мен углимни узим тарбия этганман. Онаси барвакт вафот этган эди. Узим емай - углимга едирдим, узим киймай - углимга кийдирдим. Кариганимда бокар, деб умид килдим. Аммо у берахм чикди. Мендан хабар олмайди. Узим уйига келиб, кулимга илинган нарсани олиб чикиб сотаманда пулига овкат олиб ейман. Ё Расулаллох! Шу ишим дурустми ё дуруст эмасми?
Отанинг бу гапларини эшитиб Расулуллох (с.а.в.) угилнинг елкасидан махкам ушладилар-да, дедилар: «Топган нарсаларинг, хатто сенинг узинг хам отангнинг мулкидир. Агар топган мулкинг етмаса, отанг сенинг узингни сотиб пулини емокликка хакки бор. Сен уйламагинки, топган мулкларимга узим моликману отамнинг унга алокаси йук, деб. Хаммасига отанг эгадир!»
Яна шу мавзуда бир хадис:
Бир киз онасидан шикоят килди:
- Онамнинг акллари узларида эмас. Уйимга келиб тупалон киладилар, тинчлик бермайдилар.
Расулуллох (с.а.в.) онани чакиртирдилар. Гоят кари, бечорахол она дедики: «Ё Расулаллох! (с.а.в.) сабр килайин десам, кизим хабар олмайди. Хатто болаларини юбормайди. Ёлгиз узим пашшаларга ем булиб ётаман. На улиб кутуламан, на рохат кураман. Кизимнинг бепарволиги шунчалик.
Расулуллох (с.а.в.) дедилар:
- Туккиз ой, туккиз кун, туккиз соат сени корнида тарбия этган ким? Улим жари ёкасига келиб, сени туккан ким? Сени икки йил эмизган ким? Сени балогатга етказиб узатган ким? Шу онанг! Агар шу онангни рози килмасанг, жаннат сенга харом! Тавба килсанг -килдинг, йукса ярим мулкингни олиб бераман.
Киз тавба килди...
Дерсизки, Исломнинг дастлабки йилларида динни яхши англамаганлар орасида шундай берахмлар булгандир. Эхтимол шундайдир. Аммо «Кариялар уйи» деб номланмиш жойларда уз улимларини кутиб ётган бечораларнинг болалари-чи? Бундан уттиз - кирк йил аввал бундай уйларда узбекларни курсак ажабланардик. Энди ажабланмайдиган булиб колдик. Холбуки, биз ажабланиш нима экан, фарёд уришимиз керак! Отаси ёки онасини шундай жойга юборган аблахнинг ёкасидан олишимиз керак. Уша аблах кайси биримизнинг якин кариндошимиз, ён кушнимиз, ёки махалладошимиз, ёки бирга ишлайдиган хамкасбимиз-ку? Нега индамаймиз?
Эй кунгил! Сен жамиятдаги ана шундай фожиага шохидсан. Нечун жимсан? Нечун бундайлар билан муроса киласан? Нечун уларнинг дастурхони атрофида утириб, таомидан ейсан? Сен кариялар уйидаги бечораларнинг кузларидаги ёшларни курмабмидинг? «Ота-онанинг йиглаши боладан норози булганларидан далолат беради ва бу эса катта гунохлардандир», деган хадиси шарифни била туриб, нечун уларни огох этмайсан? Ота-онага ок булишнинг гунохларнинг энг катталаридан бири эканлиги хакидаги Расулуллохнинг (с.а.в.) муборак сузларини нега етказмайсан у нодонларнинг онгига?
Ок булиш - ота-онага озор бериш, ранжитиш ва буйрукларини бажармасликдан иборатдир. Ота ёки онанинг нокобил фарзандига караб «сени ок килдим», деб эълон килиши шарт эмас экан. Диллари огришининг узиёк фарзанднинг ок булиши, дейдилар. «Ок булиш»нинг лугавий маъноси - ажралишдир. Яъни фарзанд ота-онасидан тириклайин ажраляпти, демак. «Кариялар уйи»да отаси ёки онасига жой хозирлаётганлар унутмасинларким, улар айни чокда дузахдан узларига утли жой тайёрлаяптилар. Зотан, дузахнинг «хасрат кудуги» деб номланган энг ёмон жойи ота-онасини хорлаганлар учун эканлиги муътабар китобларда алохида зикр этилган.
Муборак умра сафари чогида кунгилларни хира килувчи вокеа юз берди: фаргоналик бир одам онасини кутлуг зиёратга олиб борибди. Албатта, бу тахсинга лойик иш. Купчилик ота-онасини шундай улуг зиёратларга олиб бормокликни ният килади. Айримлар эса бу каби зиёрат ота-оналарига насиб этмай, вафот этиб кетганларидан армонда юрадилар. Фаргоналик йигитнинг онасига булган купол, курс муомаласи барчани ранжитди. Она бечора умрида биринчи марта кишлогидан четга бориши булса керак, самолётга ёки автобусга кандай чикиш, утиришни билмай тараддудланади, баъзан шошиб колади, баъзан нимагадир улгурмайди. Угил эса унга ёрдам бериш урнига дук уради: «мени шарманда киляпсиз!» -  дейди. Билмайдики, унинг шармандалиги онасининг харакатида эмас, балки узининг феълида, муомаласида. Купчилик «онангни бу ерга олиб келиб хунук муомала килганингдан кура, уз уйингда ширин муомала билан кунглини олсанг савоблирок булармиди! Онани купчилик хузурида бехурмат килишинг - Каъбани вайрон килиш гунохи билан баробар эмасми?» -  деб тугри танбех бердилар. Эхтимол угилнинг асосий нияти онасини зиёратга олиб келиш булмагандир. Бундай дейилишга сабаб: уларнинг бу масканда кариндошлари куп экан. Йигит улар берган совга-саломлар билан овора булиб колди. Балки онани олиб келишни уша кариндошлар талаб килишгандир. Шу талаб булмаса йигит онани олиб келишни хаёлига хам келтирмас... Яна Худо билади...
Пойтахтнинг Шайхонтохур тумани судида бундада аянчлирок вокеага шохид булдик: ота кизини судга бериб, огир жазо беришни талаб киляпти. Ажабланяпсизми? Биз хам дастлаб ажабланган эдик, сунг газабландик. Гувохликка келганлардан бири: «Агар одилман, десангиз бу кизни энг олий жазо - отишга хукм килинг, хукмни халк олдида ижро этинг. Нокобил фарзандлар бундан урнак олсин!» деди. Улим жазосига лойик курилаётган киз отанинг ёлгиз фарзанди экан. Онадан ёш етим колибди. Кизининг бахтини уйлаб, ота бошка уйланмабди. Кизини орзу-хавас билан куёвга узатибди. Хасталаниб, шифохонага ётганида нафсига банда кизи ота номидан калбаки хужжатлар тайёрлаб, уйни сотиб юборибди. Ота шифохонадан кайтса-ки, уй йук... Колгани сизга маълум. Албатта, суд бу фарзандни улимга хукм килмайди. Товламачилиги учун бир неча йилга камар ёки аёллигини эътиборга олиб, озодликдан шартли равишда махрум килар. Лекин Аллохнинг жазоси каттик булади. У фарзандни суд улимга хукм килмаса хам у аллакачон улган, тирик уликка айланган. Ундан энди ер хам хазар килади. Эсини йигиб тавба килса килди, булмаса охирати тамоман куяди. У-ку, тавба килар, аммо ота рози булармикин ундан?
Энди аввалги вокеага кайтсак: ривоят киладиларким, бир киши Хажга бормокчи булди. Аммо кекса онасини ёлгиз ташлаб кетишга кузи киймади. «Устозга бораман, нима десалар шу», деб хазрати шайх Абу Хозими Маданий хузурларига келди. Шайх хазратлари ухлаётган эдилар. Уйгониб дедиларки: «Ушбу дам тушимда Пайгамбаримизни (алайхиссалом) курдим. Дедиларки: «Хаждан кетмокдан кура она хаккини сакламок сенга яхширокдир.» Сен онангнинг ризосини истаки, Аллохнинг ризоси шундадир.
«Жаннат оналар оёги остидадир», мазмунли хадиси шарифни эшитмаган одам йукдир. Аммо унинг маъносини хамма хам билавермаса керак. Онасини ёлгиз ташлаб, мушриклар билан урушга отланган йигитни Расулуллох (с.а.в.) кайтариб, шундай деганлар. Яъни, жаннатга тушиш учун жиходда жон бериб, шахидлик мартабасига етиш шарт эмас. Онангнинг хизматини килиб, розилигини олсанг бас, шу топган савобинг сенга жаннат йулини очади, дейилмокчи. Онасини бир эмас, юз марта Хажга олиб бориб, бошка пайт кунглини ранжитувчилар шу хикматлар магзини чакиб курсалар ёмон булмас.
Аллохнинг инсонга бахш этган илк неъмати - ота-она мухаббати булади. Шу сабабли хам Яратган уз бандаларидан ота-онага мухаббатли булишни талаб этади. Аввалги бобдаги фикримизни давом эттирсак - Аллохга булган Ишк билан ота-онага булган мухаббат узаро богланган. Яъни биринчиси булмаса - иккинчиси хам йук (ёки аксинча). Киши миллати ёки динидан катъи назар Яратганни сева олса, уз ота-онасини хорлаб куймайди. Чунки бу уринда «севиш» Аллох буйругини бажариш билан ифодаланади.
«Биз инсонни ота-онасига яхшилик килишга буюрдик. Онаси унга кийналиб хомиладор булиб, не азобда туккандир. Унга хомиладор булиш ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) уттиз ойдир. Энди у качон вояга етиб, кирк ёшга тулганида: «Парвардигорим, мени Сен менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр килишга ва Узинг рози буладиган яхши амалларни килишга муваффак этгин ва Узинг мен учун зурриётимда хам яхшилик килгин (яъни фарзандларимни хам ахли солих бандаларингдан килгин). Албатта, мен Сенга (килган барча гунохларимдан) тавба килдим ва, албатта, мен мусулмонлардандирман», - деди. (Ахкоф, 15)
Изох шулким: мазкур ояти каримада хар бир инсон ота-онага яхшилик килишга буюриляпти. Бир савол тугилиши мумкин: «Нега Куръонда бот-бот ота-онага мехр-мурувват курсатиш вожиб эканлиги уктирилади-ю, фарзандларга мехрибонлик килишга буюрилган оятлар деярли учрамайди. Каломуллохни синчиклаб укиб, урганган кишигина ундан бу саволга жавоб топа олади. Маълумингизким, Куръонда бирон бехуда суз ёки жумла йукдир. Аллох таоло муъмин-мусулмонларни комил инсон килиб тарбиялаш учун кайси фармонини неча марта такрорлашни лозим деб билган булса, шунча марта нозил килган. Негаки, Яратган уз бандаларининг жисмоний жихатларидан хам, рухоний хусусиятларидан хам жуда яхши огохдир. Масалан, у Зот ота-онага, хусусан онага уз фарзандларига нисбатан шундай мехр ато этганки, она учун энг огир, хатто тахликали давр булган хомиладорлик ва куз ёриш даври хамда чакалокни эмизиб, тарбиялаш йиллари ота-она хаётидаги энг бахтли дамлардир. Бинобарин, ота-онани (албатта, улар агар инсоний маънавиятдан ажраб, вахшийлик даражасига тушиб кетмаган булсалар) фарзандига яхшилик килишга буюраверишнинг узи ортикча ишдир. Аммо фарзандлар эса ёшликларига бориб ёки узларининг олдиларидаги угил-кизлари билан овора булишиб, ортларидаги ота-оналарига бепарво булиб колишлари мумкин. Шунинг учун Куръон фарзандларни тез-тез ота-она олдидаги бурчларини адо этишга даъват килади.
Отанинг фарзандга мехри-мухаббати чексиздир, чунки у фарзандини уз суратидан кучирилган нусха, деб англайди. Зотан, отанинг тасаввури тугридир. Фарзанд отанинг бир жузви, суратда, хулк-атворда унга ухшайди. Шунинг учун ота фарзанди тарбиясига диккат килади. Узи истаган фазлу камолни фарзандига беришга, уни узидан кура хам мукаммал килиб етиштиришга гайрат килади. Шу максад йулида хар кандай машаккатга бардош беради. Фарзанди хакида халкдан: «Тарбия килган отасига рахмат!» деган олкишни эшитса, севинади. Фарзанди оркали кузлаган максадига етишни истайди, невара, эваралар куриб, наслининг давом этишини орзу килади. Бу уринда отанинг угил курганда кувониши сабабига изох бериб утсак: албатта, ота учун киз фарзанд хам угил фарзанд хам бир хилда суюмли. Иккови хам Аллох берган улуг неъмат саналади. Аммо угил фарзанд насл-насабни давом эттирувчи булгани учун хам отада алохида кувонч уйгонади. Кувонч сабабини кизларни камситишда деб англамаслик керак. Чунки Исломда болаларни ажратиш, яъни бирини купрок иккинчисини камрок яхши куриш дуруст хисобланмайди. Башир ибн Саъд (р.а.) уз угиллари Нуъмон ибн Баширни кутариб Расулуллох (с.а.в.) хузурларига келдилар-да: «Ё Расулаллох! Мен шу углим Нуъмонга фалон-фалон нарсаларни бердим, сиз шунга гувох булинг», - дедилар. Шунда Расулуллох (с.а.в.): «Барча болаларингга хам шундай нарсаларни бердингми?» - деб сурадилар. Башир: «Йук, факат Нуъмоннинг узигагина бердим», - деган эдилар, Расулуллох (с.а.в.): «Шундай килган булсанг, мен бунга гувох була олмайман, бошка одамларни гувох кил», - дедилар. Кейин: «Узингнинг фарзандларингнинг хаммаси сенга бир хилда яхшилик килишларини хохлайсанми?» - деб сурадилар. У киши: «Албатта, шундай булишини хохлайман», - деган эдилар, Расулуллох (с.а.в.): «Ундай булса, Нуъмоннинг узигагина бериб, бошкаларини махрум килишинг дуруст эмас», - дедилар. Имом Бухорий хазратлари «мазкур хадисдаги Расулуллохнинг (с.а.в.) «Мен бунга гувох булмайман», деган сузларидан «бошкалар гувох булган такдирда болаларингдан биттасига бериб, бошкаларига бермасанг хам булаверади», деган маънони англамаслик керак», - деб изох берадилар. Агар биз мазкур тарбияга амал килмасак, кариганимизда «Битта ота унта болани бокиши мумкин, битта отани унта бола бока олмайди», деган хикматга рупара келиб колишимиз хеч гап эмас. Зийрак бола узига нисбатан акаси ёки укаси купрок эркалатилаётганини сезади ва бу сезги унинг калбида огрикли из колдиради. Улгайганида хам бу огрик уни тарк этмайди. Уша огрик унга «ота-онам буни купрок яхши курарди, ана энди уша яхши курганлари купрок карасин», деган хато фикр асосида яшайди. Афсусли ери шуки, бу хатолик кейинчалик авлоддан авлодга утавериши хам мумкин.
Фарзанднинг хаётига сабаб буладиган биринчи кувват - она жисмидаги кондир. Чакалок шу кондан озикланиб, хаётини саклайди. («Сут билан кирган жон билан чикади» деган маколни «Кон билан кирган жон билан чикади» деганимиз тугрирок булади.) Бола биринчи сузни онадан эшитади ва ундан урганади. Шунинг учун хам биз «ота тили» демай «она тили» деб сифатлаймиз. Болани устиришда, тарбия килишда отага караганда она купрок хисса кушади. Шунинг учун булса керак, ёш болалар отадан кура онага купрок майл этадилар. Улгайганларидан кейин хам сирларини аввало онага айтиб, маслахат сурайдилар. Она фарзанди учун узини фидо килишга тайёр туради. Муовия ибн Хаййида (р.а.) айтадилар: «Расулулохдан (с.а.в.) «Эй Расулаллох, мен яхшилигимни кимга килсам булади?» - деб сурадим. «Онангга», - дедилар. Мен бу саволни уч марта кайтарсам хам Расулуллох «Онангга», деявердилар. Туртинчи марта сураганимда: «Отангга ва якин булган кариндошларингга», - дедилар. Фарзандда онанинг хаки отаникидан купрок булиши бежиз эмас, «...онаси уни заифлик устига заифлик билан кутаради» (Лукмон,14), деган ояти каримага диккат килсак, бунинг сабабини янада ойдинрок англаймиз. Яъни она хомиладорлик пайтида хам эмизиш даври деб белгилаган икки йил мобайнида хам катта кийинчиликларни бошдан утказади. Шоирларнинг илхомига хам айнан шу холатлар кувват берса керак. Кадимдан то шу кунгача она мадхида ёзилган шеърларнинг адоги йук. Шулардан битта байт эслаш вакти етди: Рудакий хазратлари ёзадилар:
Онангдан бош товлама, ошмасин дарди,
Хаёт тожи эрур оёгин гарди...
Агар она кад-коматини бир дарахтга ухшатсак, фарзанд шу дархтнинг ширин бир меваси. Бир йигит она кадрига етмас эди. Она куз ёшлари унга таъсир этмас эди. Бир куни она бешикни олиб, угли каршисига куйиб деди:
- Эй ёшлик, чакалоклик пайтини унутган ноинсоф! Мана бу бешикни куряпсанми? Чакалок чогингда шу бешикка михланиб, тунги уйкуларни мен узимга харом этдим. Бешикда ётганингда юзингга битта пашша ёки чивин кунса, уни кувишга имконинг булмай йиглар эдинг. Мен сени хира пашшалардан асраб, бешигингни тебратар эдим. Йигидан тухтамасанг, сени ечиб олиб, багримга босардим. Сени деб барча машаккатларга чидадим. Куч-кувватимни сенинг камолинг учун сарф этдим. Мана энди катта булиб, куч-кувватга тулдинг. Чакалоклик, болалик, ёшлик пайтларингни унутиб куйдинг. Энди эса мени ранжитяпсан. Лекин, бир куни келиб, албатта бу дунёдан утасан. Кабрнинг тубига, коронгулик каърига кирасан. Ушанда Аллохдан рахмат нури ололмайсан...
Биз бешикларни куп курамиз. Аммо качондир шу каби бешикда ётганимизни, онамиз тунлари бедор алла айтиб чикканларини уйлаб курамизми? Агар уйламасак, эсламасак, унда ноинсоф фарзанд эканмиз. У холда уйимиз турига бешик суратини чиздириб, остига «Унутма!» деган хитобни ёзиб куйганимиз лозимдир?
Баён килинмиш ривоятда шаркнинг буюк мутафаккири Саъдий оналик хакининг нозик жихатларига эътиборни тортганлар. Дунёда валинеъматларини билмаганлар Хакка исён килган булишади. Оналарга хизмат килиш эса жаннатий амаллардандир. Шубхасизки, она хакини тулалигича, беками-куст адо килмок бу дунёда мумкин эмас. У бешикдаги гудагини минг турли ниёзлар билан устириши фарзанди устидаги энг катта хакидир.
Бир киши Мухаммад алайхиссаломдан:
- Мен онамни кутариб Маккани зиёрат килдирдим, хакини адо килдимми?-деб суради.
Расулуллох (с.а.в.) унга жавоб килдилар:
- Йук, у сени кучогида олиб юрганда фарзандим униб-уссин, катта булсин, - деб уйлаганди. Сен эса кутариб юрган пайтингда онангнинг улими хакида уйлардинг...
Фарзандлардан утинчимиз шуки, оналарингиз хузурларида турганингизда Саъдийнинг бешик хакидаги ривоятларини доимо ёдда тутинг.
Бир биродаримизнинг хикоялари гоят таъсир килган эди, шуни сиз, азизлар билан бахам курмокчиман:
- Хайит арафасида онам билан бирга бозорга тушдик. Ниятимга кура, энг аввал онажонимга янги махси олиб бердим. Уша ернинг узида янги махсини кийдириб куйдим. Кейин кавушларини хам янгиладим. Сунг таглик-патак олиб келиб кавушларига солдим. Кейин Туркиянинг янги пайпогидан хам олиб бердим. Онажоним тураётганларида «энди румол олиб берсам, бош-оёк сарпо килган буларканман», деб хазиллашдим. Онам «ха, ха» деб кулиб куйдилар. Гап-сузларимизни эшитиб турган махсидуз «Онахон, бу йигит углингизмилар?» деб сурадилар. «Ха», дедилар онам. Шунда махсидуз «Хозир жуда улуг иш руй берди. Розилик билан шундай жилмайдингиз-ки, мана шу кулгингиз углингиз учун еру осмоннинг гулга тулганидан хам яхширок булди. Дунёда Аллохга иймон келтиргандан кейин ота-онанинг хизматини килиб, дилини хушнуд этишдан улугрок иш борми?! Куриб турибманки,углингиз хизматингизни сидкидилдан киляпти, мен бу ишларга киёматда гувохлик бераман, хозир шу ерда фарзандингиз хаккига дуо килинг, чунки шу соатда Аллохнинг даргохи очик турибди, иншааллох!» деган гапларни айтди. Мен махсидузнинг оддий одам эмас, балки илм эгаси эканини англадим. Гапларидан калбим сел булиб окди. Онажоним шу бозорнинг уртасида узок дуо килдилар... Уша вокеадан сунг качон онамнинг хизматларини килсам, аввал хеч хис этмаганим бир ажиб улугворликни сезадиган, чарчогим таркайдиган, таним рохатланадиган, дилим яйрайдиган булди. Ишкилиб Аллохим мен бу рохатдан бемаврид жудо этиб куймасин-да...
Бу хикоя кишини уйга толдиради: тасаввур килайлик, айни дамда канча ота-она совук уйларда, совук ёлгизликдан ёки фарзандларининг совук муомалаларидан дийдираб утирибдилар экан? Кани эди, уша совук муомалали фарзандлар шу йигитдан озгинагина ибрат олишса-ю дуогуйларининг кадрини билишса, жаннатлари йулларини топиб олишса.
Битта хакикат бор, унутмаслик керак: ким ота-онаси дуосидан махрум булибди, жаннатдан махрум булибди. Аллох сакласин!
Ота-онанинг фарзандга мехри фитратида - яралишида бор, десак хато килмаган буламиз. Бундай мехрни биз хатто жониворларда хам курамиз. Далада кузатган эдим: она совлик богланган. Кузичок уйнаб юрибди. Бир махал узидан каттарок кузи билан сузишмокчи булди. Бундан совлик безовта булиб маърайверди. Аркондан кутилишга уринди. Кузиси бикинидан бир-икки зарба еб йикилгач, совлик каттик силтанди-да, арконни узди. Бу холатни «она мехри арконни узди», деб сифатласак хам булар. Сиз ювош куринган мушукнинг боласини олишга уриниб куринг-чи, таламасмикин?
Оналарга хос булган мехр факат уз фарзандларига аталмаган. Улар бегоналарга, хатто дин ва миллатини фаркламай мехр курсатадилар. Дейлик, бир мусофир сизникида кунок эканида хасталаниб колди. Албатта, сиз унинг холидан хабар оласиз. Аммо онангиз ёки бувингиз сиздан кура купрок ачинадилар. Даволаш учун зарур хамма чораларни бажарадилар. Мусофир миннатдорлик белгиси сифатида хадя берса олмайдилар, шундай эмасми? Бу хам она калбидаги мехрдан.
Утган асрнинг етмишинчи йилларида узбек киночилари Хамза хакида куп кисмли бир фильм ишладилар. Ёлгонга асосланган бу бемаъни томоша Москва телевидениесида хам курсатилди. Шу томошада бир вокеа бор: Хамзанинг рус хотини хомиладор булади. Узбек аёллари уни ураб олишиб, кийнашади... Бу фожиани куриб, дахшатдан сесканиб кетдим. Дахшат узбек аёлларининг зулмида эмас, дахшат ёлгоннинг экранда бу кадар уятсизларча акс этишида эди. Мен уша пайтда Москвада, рус адиблари билан дастурхон атрофида утирган эдим. Ер ёрилмади, ерга кириб кетмадим. Хамкасбларга бу вокеанинг тухматдан иборат эканини айтмокка чогланганимда улардан бири мушкулимни осон килди: «Хомиладор аёлни факат аклдан озган эркак кийнаши мумкин. Аклдан озган аёл хам хомиладорга бунака зулм килмайди», деди. Бу вокеани эслашимдан максад: фитратида мехр булгани учун оналардан зулм кутмаймиз.
Аммо... Кани эди, хаётда шу «аммо» булмаса... Хаётда фарзандидан кечувчи нопок оналар хам бор, оналик хукукидан махрум килинувчилар хам бор. Жамият факат уз нафси учун яшаётган, арокхур ёки фохишаларни «она» деган шарафли номдан махрум килади. Айримлар болани тугиб сунг ундан юз угирадилар. Айримлар эса болани тугилмасидан аввал улдирадилар. Буни тиббий тилда «аборт» дейишади, биз «котиллик» десак тугри булади. Отасини улдирганлар «падаркуш» дейилади, фарзандини улдирганлар-чи? «Фарзандкуш»ми? Афсуски, фарзандкушларга бу хаётда, бу жамиятда жазо йук. Киёматдаги жазо эса тайин. Фарзандини улдирувчилар ёки кечувчилар уз гунохларини, аникрок айтсак, бузукликларини беркитиш учун шундай ёвузликни амалга оширадилар. Жохилият замонида араблар куп фарзанд курсалар «бока олмаймиз», деб улдирар эканлар. Аллох бундай бандаларга караб: «...болаларингизни кашшокликдан (куркиб) улдирмангиз. Биз сизларни хам уларни ризклантирамиз», деб амр килади. Бу ояти карима факат утмиш арабларига эмас, бугун «аборт» деб аталмиш котилликдан кайтмаётган аёлларга хам таалукли. Ана шундай имонсиз аёлларга Сахл ибн Ханзалиянинг (р.а.) сузларини ибрат сифатида эслатсак: у зот хеч фарзанд курмаган эканлар. Аллохга муножот килиб дер эканларки: «Аллох таоло менга чала тугилса хам бир фарзанд берса-ю, кейин уни рахматига олса ва мен фарзанд догига сабр этиб, шунга Аллохдан буладиган савобни умид килсам, бу мен учун бутун дунёдан ва ундаги хамма нарсалардан хам яхширок булар эди...»
Утган асрнинг олтмишинчи йилларида бир шеър анча машхур эди. Шарк афсонаси асосида ёзилган бу шеър хатто туйларда хам укиларди. Афсуски, кейин-кейин унутилди. Шеърнинг мазмуни билан киска тарзда булса-да, танишсак:
Куп наслдан наслга утган бир афсона бор,
Ёлгиз она ва угил яшар эди бахтиёр.
Балогат ёшига етган йигит кунлардан бир кун гузалга ошик булиб узини йукотади. Киз йигитнинг севги изхорини эшитиб:
Киз дедики йигитга:
Севгинг булса хакикат,
шуни албат килиб кел:
онангнинг юрагини менга олиб кел!
...йигит булди сарсари, турт томонга югурди,
чулдан топиб бир хайвон юрагини сугурди!
Шошиб, булиб умидвор, йулларда окизиб кон,
яна киз каршисида булган эди намоён.
Киз анойилардан эмас экан, йигитнинг найрангини фахмлабди-да:
киз ушкирда ва деди:
келтирмабсан менга керагини,
кет, куринма кузимга,
келтирмасанг менга онангнинг юрагини!
Йигит яна сарсари кезади. Охири онага булган мухаббатидан кизга булган севгиси устун чикади-да, она куксига ханжар уради. Юракни сугуриб олади.
...йулда кетаркан, оёклари чалишди
ва мехрибон онанинг юраги ерга тушди.
Шунда шурлик онанинг юраги кирди тилга
ва деди каршисидаги углига:
«Жоним болам, ёмон йикилмадингми?
Карагин, согми танинг, эт-бетинг?..»
...Шунда йигит тахта булиб котиб колди,
Канча югурса хам кизга етолмай ётиб колди...
Ота ва онанинг болага булган мехри илохий тарзда калбга сингдирилган булса-да, бу мехрни кувватлантириш учун Расулуллохнинг ахлокларидан ибрат олишимиз лозим.
Дарро ибн Озибдан (р.а.) ривоят килинишича, у киши: «Мен Расулуллохнинг (с.а.в.) имом Хасанни елкаларига миндириб: «Эй Раббим! Мен бу набирамни севаман, Сен хам уни севгин!» деб келаётганларини курган эдим», - дедилар.
Анас ибн Молик (р.а.) айтадилар: «Хазрати Оишага (р.а.) бир бечора хотин тиланиб келди. Оиша унга учта хурмо берган эдилар, у ёнидаги икки боласига биттадан хурмо берди-да, биттасини узи учун олиб колди. Болалар хурмоларини еб булишиб, яна оналарига умид билан карашди. Она кулида ушлаб турган хурмони иккига булди-да, болаларига узатди. Расулуллох (с.а.в.) келганларида Оиша бу вокеани ул жанобга айтиб берган эдилар, Сарвари коинот (с.а.в.) дедилар: «Сен бунга нима учун ажабланасан? Икки боласига мархамат, мехр-шафкат килгани учун Аллох таоло хам унга мархамат килади».
Мазкур хадиснинг магзини чаксак, Аллох таолонинг мархамати дейилганда Унинг ажри, яъни, ота-онанинг кариганида фарзандлари туфайли курадиган рохати-фарогати назарда тутилган, деган маъно чикади.
Хазрати Оиша онамиз (р.а.) айтадилар: «Расулуллох хузурларига бир аъробий келиб: «Сизлар ёш болаларингизни упасизми? Бизларда бундай одат йук», - деди. Расулуллох (с.а.в.): «Аллох таоло сенинг кунглингдан рахматини тортиб олган булса, уни мен кандай килиб сенинг кунглингга жойлай оламан», - дедилар.
Таъкид сифатида остига чизиб куйилган сузларга эътиборимизни каратайлик, шунда оз булса-да учраб турадиган айрим ота ёки оналарнинг уз фарзандларига нима учун бемехр эканликларининг сабабини англагандай буламиз: демак Яратган роббимиз уларнинг кунглидан рахматни тортиб олиб куйган экан. Бундайлар келажакда кандай ажр олишларини уйлаб куришармикин? Йук, уйлашмаса керак. Чунки рахмат тортиб олинган кунгилларда имон булмайди. Факат имонсиз одамгина уз фарзандидан кечади. Етимхоналардаги тирик етимларнинг ота-оналарини «ота» ёки «она» дейилмиш шарафли ном билан аташга тил хам хазар килади.
Ривоят килурларким, хазрати Умар (р.а.) бир муътабар одамни шахар хокими этиб тайинламокчи булдилар. Котиб фармонни ёзишга киришган онда бир гудак кириб амиралмуслиминнинг тиззаларига чикиб, утириб олди. Халифа болакайни упиб, эркаладилар.
Хокимликка тайинланаётган киши буни куриб:
- Бу гудак уз углингизми?-деб суради.
- Йук, бу бир камбагалнинг фарзанди. Ота-онаси вафот этган. Болани уз тарбиямга олганман, - дедилар хазрати Умар.
У киши халифанинг мулойим калбли, шафкат, мархаматли эканликларига ажабланиб, деди:
- Менинг унта фарзандим бор. Мен уз болаларимни хам эркалаб, упмайман. Болаларим мени куришганда зириллаб туришади. Ота шундай булиши керак эмасми?
Халифа бу сузларни эшитиб, ёзилган фармонни олиб йиртиб ташладилар-да дедилар:
- Бу одамни хоким этиб тайинлашни истамайман. Уз фарзандларига тошкунгил булган одам халкка кандай манфаат етказиши мумкин?
Афсусларким, орамизда «бола отадан куркиб, зириллаб туриши керак», деган нотугри коидага риоя килувчилар хам топилади. Агар умр буйи болаларини шундай тутишга интилган одам вафот этса, фарзандлари «кутулганимизга шукр», дейишмасмикин?
Яна шарафли хадисларга кайтсак:
Абу Хурайра (р.а.) айтадилар: «Расулуллох бир куни набиралари имом Хусайнни упдилар. Бу вакт хузурларида Акраъ ибн Хобис утирган эдилар. У киши: «Менинг унта болам бор, улардан биттасини хам мен упган эмасман», - дедилар. Жаноби Расулуллох (с.а.в.) унга карадилар-да, дедилар: «Мархаматли булмаган кишига Аллох таоло хам мархамат назари билан карамайди».
Бугун уз фарзандларига мехр беролмаганлар кариганларида хорлансалар, бошкалардан упкаланмасликлари керак булади.
Курдикки, ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчи хам улуг экан. Болани дунёга келтириб куйган билан иш битмайди. Ота-онанинг фарзандларига илм ва яхши ахлок тарбиясини, хусусан бадан тарбиясини хам бериш, жисмонан чиниктириш, хусусан сузишни ургатиш каби вазифалари бор. Ота-она болани одобли, ахлокли килиб вояга етказганлари учунгина олкишга сазовор буладилар. Ота-онанинг бурчлари хакида гап кетганда, фарзандга чиройли исм куйиш масъулиятини, вояга етганда уйлантириш (куёвга узатиш) вазифасини вактида бажаришлари шартлигини хам таъкидлаб утишимиз лозим. Баъзан эшитиб коламиз, айрим ота-оналар турли бахоналар билан бу вазифани галга солаверадилар. Окибатда угил никохсиз уйланиб олади, киз хомиладор булиб колганини айтишдан бошка чораси колмайди. Бундай булишдан Аллох сакласин! Ота-оналик бурчини тугри адо этганларни Аллох турли балолардан ва маломатлардан, беномусликлардан асрайди. Агар ота-она уз бурчини бажармаса, охиратда фарзанднинг даъво килиши хам айтилган. Даъво нималардан иборат булиши мумкин? Гунох дафтари тулиб тошган одам ота-онаси ёкасига ёпишиб дейиши мумкинки: «Ё Раббим, мен бу ота-онамга даъвогарман. Менга Исломни ургатмади. Мени театрга юборди, лицей, коллежга юборди, масжидга юбормади. Чет тилни ургатди, Куръони каримни ургатмади. Америкада укитди, аммо «ла илаха иллоллох»ни ургатмади. Халол-харомни англатмади. Шунинг учун мен сенга куллик кила олмадим. Булар айбдордир...» Шундай булишидан барчаларимизни Аллох сакласин! Айрим бандаларнинг эса улганидан кейин нуфузи кутарилиб колар экан. Шунда у ажабланиб: «Эй Раббим, бу даражамнинг кутарилиши нимадан хосил булди?» деб сурайди. Шунда Аллох томонидан маълум этилар эканки: «Эй бандам, оркангда колган бола-чакаларингнинг сен учун килган истигфорларининг натижасидир». Аллох барчаларимизга шундай ажр насиб этсин!
Киёматда бунинг акси хам булиши мумкин экан. Абаса сурасида таъкид этилганки, айрим инсонлар киёматда ота-онасидан кочар экан. «Уларга муносиб хизмат килмадим, энди хакларини талаб киладилар», деб куркиб, изтиробга тушар экан. Ана шу изтиробнинг олдини олиш учун киши хаётлик даврида харакатини килиб колиши керак. Уламоларимиз бу мавзуда сухбат юритганларида Исро сурасидаги ояти каримани тилга оладилар. Биз хам бу анъанадан четда колмайлик:
«Роббинг факат Унинг узигагина ибодат килишингни ва ота-онага яхшилик килишни амр этди. Агар хузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари хам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши суз айт. Икковларига мехрибонлик ила хокисорлик канотингни пастлат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия килганларидек, уларга рахм килгин», деб айт».
Бу амр Аллохнинг катъий ва узгармас буйруги. Бу буйрукни бажариш ихтиёрий эмас, балки хар бир банданинг бурчи. «Уфф» сузига боглик икки маъно бор: 1.Ота-онага ёмон суз айтиб, бехурмат килмаслик. Мисол учун: ота-она иш буюрганда «уфф, тинч куймас экансизда», ёки «уфф, шу гапларингиз хам жонимга тегди» ёки «уфф, сизга хеч тушунтириб булмас эканда» каби норизоликни ифода этишни Яратган бизга ман этяпти. 2.Ишдан чарчаб кайтдингиз, ёки кунглингиз бир нимадан гаш. Узингизча «уфф» деб куйдингиз. Билмайсизки, шу «уфф»ингиз билан ота-онангиз калбини тилиб юбордингиз. Уларнинг «болам огир синовга тушибди», деб озорланганларини англамадингиз. Энди улар кунлаб, балки ойлаб кузларингизга термилиб, паришонлик булутининг кутарилишини кутадилар. Сиз узингизга учраган пашшадай ташвишни биргина «уфф» билан фил холатида катталаштириб, ота-онангизга узатдингиз. Демак, биз ота-онамизни ташвишимизга шерик килмаслигимиз керак экан. Фарзанд ота-онанинг хузурида узини канчалик хокисор тутса, шунча яхши.
Аллох буюрадики, «...ниманики хайр-эхсон килсангизлар ота-она, кариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга килингизлар». Эхсонга лойиклар орасида ота-она бекорга биринчи зикир килинаётгани йук. Кишининг узидан кейинги хакдори ота-онаси булади. Ота-онасини мухтож куйиб, улардан бошкаларга эхсон килишдан нима фойда бор? Кишлоклардан бирида бу вокеага гувох булган эдик. Биродаримизникида мехмонда эдик. Кушниси эхсонга таклиф этди. Чикдик. Жуда куп мехмон айтилган экан. Биз ховлида, тут дарахти соясидаги суридан жой олдик. Рупарамизда ошхона, унинг ёнида бир пастак хужра бор эди. Агар уша хужрадан хаста овоз чикмаса унда одам яшашига ишонмас эдим. Уша хужрага куп тикилаётганимни сезган биродарим «у ерда сохиби эхсоннинг волидалари яшайди, бир оз хасталар», деб изох берди. Мен «мехмонларга жой хозирлаш учун каттарок уйдан бу хужрага вактинчалик олиб чикилгандир», деган уйда эдим. Аммо эхсон якунига етгунича хам биров у хужрадан хабар олмади. Бир пиёла иссик чой ёки бир бурда иссик нон олиб кирмади. Шундан сунг биродаримдан «доим шу уйда яшайдиларми?» деб сурашга мажбур булдим. Биродарим кушнисининг сирини очаётганидан хижолат булибми, аста «ха», деб куя колди, бошка изох бермади. Бошкачарок изохга хожат хам йук эди. Бу тез-тез учрайдиган вокеа эмас. Биз хам вахима килмокчи эмасмиз. Лекин бу дахшатдан (ха, айнан дахшат, айнан ёвузлик деймиз) куз юма олмаймиз. Аклни лол колдирадиган даражада эхсон дастурхонларига мехмонларни чорлаганлари холда оталари ёки оналарига узларининг эски кийимларини кийинтириб куядиганлар озми ё купми?
Бир биродаримиз кузида ёш билан айтиб эди: отаси хаста экан. Катта акаси акика маросимига тайёрланаётган экан. Бизда бунака одат куп учрайди. «Отам (ёки онам) куриб колсинлар», деб туй ёки бошка маросимни тезлатамиз. Бу, албатта, яхши ният. Аммо бу ният ортида «отам (ёки онам) улса, туйим колиб кетади (ёки туйга атаганларим азага ишлатилиб кетадими) деган хадик хам булади, буни яширмайлик. Хуллас, биродаримизнинг акаси акика дастурхонига олинажак неъматларни руйхат килиб утирганида хаста ота «куюлтирилган ширин сут хам олиб келгин», деб илтимос килибди. Шунда нодон угил уйламай-нетмай «Бунака сут хозир отликка йук, каердан топаман», дебди. Хаста ота индамабди. Уша пайтда бу нарсанинг топилиши чиндан хам кийин эди. Аммо угил отанинг кунгли учун «албатта топамиз», деса кифоя эди. «Худонинг мархаматини карангки, - дейди биродаримиз,- акамнинг бу гапларидан ранжиб турганимда бир дустим дадамни йуклаб, иккита нон билан уша суралган ширин сутдан олиб келди. «Мана, дада, сураганингиз, очиб берайми?» деб сурадим. Дадам банкани кулларига олиб, худди гудак бошини силагандай силардилар-да, «кейин очасан», дедилар. Акикадан сунг дадам хушларини йукотдилар ва куп утмай бу фоний дунёни тарк этдилар. Аёллар дадам истаган куюлтирилган ширин сутни очиб, ширинликлар пишириб, маърака дастурхонига куйдилар...»
Шунга ухшаган вокеалар оз булса хам учраб туради-ки, ундан куз юммоклик мусулмон боласига хос эмас. Ота-оналарини иззат килувчиларни хаётда куп учратамиз ва бундан кунгилларимиз шодланади. «Менинг фарзандларим хам шундай солих булсин», деб ният киламиз. Ният килишимиз яхши, аммо шунинг узи кифоя эмас. Фарзанднинг олижаноб, фазилатли булиши факат унинг насл-насабига хам таалукли булиб колмайди.
Кадимда угриларнинг куллари кесилганини эшитганмиз. Шундай угрилардан бири ушланиб, жазога хукм килинганда бир кизча подшо хузурига келиб, тиз чукиб, йиглаганича утиниб сурабди:
- Отамни жиноятлари учун кулларини кесишга буюргансиз. Биламан, хукмингиз адолатли. Лекин отамнинг мендан кичик яна турт фарзандлари бор. Онамиз касалвандлар, бизларни бока олмайдилар. Агар отамизнинг кулларини кестирсангиз, хаммамиз очдан уламиз. Бизларга рахм килинг, отамизнинг кулларини кестирманг. Агар кул кесмасликнинг бошка иложи булмаса, у холда отамнинг куллари урнига менинг кулимни кеса колинг.
Подшо бу гапни эшитиб, кичкинагина кизнинг ота-онасига мухаббати бу кадар улуглигидан хайратда колди. Кизни синамок максадида унга:
- Майли, отанг кули урнига сенинг кулингни кестираман. Кулингни бугун эмас, эртага кесишади. Эртагача яхшилаб уйлагин, кейин яна пушаймон еб юрмагин, - деди.
Эртаси куни жазо майдонида яна одам тупланди. Кизнинг отасини келтирдилар. Киз хам хозир булиб, отасига деди:
- Отажон, сира куркманг, мен подшога «Отамнинг куллари урнига менинг кулимни кестиринг», деб ялиндим. Илтимосим кабул булди. Хозир менинг кулимни кесиб, сизни озод килишади.
Киз шундай деб, кундага кулини куйди. Бу холатдан подшо хам, тупланганлар хам куз ёши тукдилар. Кизнинг отаси озод этилди. Ота-болага илтифотлар курсатилди. Подшонинг амри билан жазо майдонидаги кунда олиб ташланиб, унинг урнига бир мармар тош тикланди-да, бу сузлар уйиб ёзилди:
«Бир ёшгина киз отасининг кули урнига уз кулини фидо этишни истади. Шу киздек фарзандга эга булган ота-она кандай бахтиёрдир...»
Бу мармар тош фарзанд мехрига куйилган узига хос рамзий хайкалдир. Хаётда хеч ерда бундай хайкал йук. Аммо ота-она фарзандидан озгинагина мехр курса хам унга уз калби туридан битта хайкал тиклайди. Бу хайкалнинг номи - шукроналик. Ота-онасини рози килган фарзандга эса тубо (жаннатлардан бири ёхуд ундаги бир дарахт номи) насиб булиши, Аллох таоло умрини зиёда этиши хакида шарафли хадисда мархамат килинади. Хазрат Навоий таъбирлари билан айтилса - «Хурмати волидайн – фарз айн». Ота-онани хурматлаш - бажарилиши ута зарур амалдир.
Абдуллох ибн Умар (р.а.) Тайсала ибн Миёсдан «Дузахдан куркиб жаннатга киришни хохлайсанми?» деб сурадилар. «Албатта хохлайман», дедилар Тайсала. «Ота-онанг тирикми?» - деб сурадилар. «Отам вафот этганлар, аммо онам борлар», дедилар Тайсала. Шунда Абдуллох ибн Умар дедиларки: «Катта гунохлардан узингни саклаганингдан кейин онангга каттик гапирмасанг, унинг об-овкатини бериб турсанг, албатта жаннатга кирасан», - дедилар.
Агар эътибор килсак, бу хикматнинг асоси хам «Жаннат оналар оёги остидадир», хадиси шарифи эканини англаймиз.
Ривоят киладиларким, Марвон ибн Хакам Мадинадан бир жойга сафарга кетганларида уз урниларига Абу Хурайрани колдириб кетардилар. Абу Хурайра Зу-л-Хулайфада туриб, узлари бир хонада, оналари эса бошка хонада яшардилар. Абу Хурайра качон уз хоналаридан ташкарига чикадиган булсалар, оналарининг эшиги олдига келиб салом берардилар-да: «Мени ёшлигимдан тарбият килганингиз учун сизга Аллох таолонинг рахмати булсин», - дер эдилар. Оналари хам у кишининг саломларига жавоб кайтариб: «Катта булганингда менга яхшилик килаётганинг, розилигимни олаётганинг учун сенга хам Аллох таолонинг рахмати булсин», дер эдилар. Абу Хурайра ташкаридан кайтиб келганларида хам она-бола уртасида шу муомала такрорланарди.
Эй кунгил! Бу гузал муомала сенда хам борми? Бор булса, умринг армонсиз утажак. Йук булса-чи? Аввал айтгин: нима учун йук? Унтагина сузни айтишга тилинг нима учун айланмайди? Сенга нима тускинлик килади? Эхтимол онангни каймок билан бокишга пулинг йукдир. Каймок сузинг-чи? Асал сотиб олишга пулинг етмас, аммо асал каби тотли дуо учун ниманг етишмайди?
Не шодки, бизнинг юртимизда ота-онасини хурмат килувчилар куп. Камина истикомат килувчи «Илгор» махалласида Япония мамлакатидан келган бир ёш олим ижтимоий тадкикот олиб борди. У махалладаги барча маросимларда иштирок этишга харакат килди. Унинг зийрак фахми фарзандларнинг ота-оналарини бекиёс тарзда хурмат килишларини англабди. Бир куни у билан сухбат чогида дунёга машхур япон адибларининг асарларидан гап очдим.
- Ха, Япония улуг ёзувчиларга бой мамлакат. Менинг юртим илм-фанда хам илгарилаб кетган, - деди у. -  Аммо хар бир халк илм-фанда ёки адабиётда худди шундай, балки бундан хам аълорок ютукка эртами-кечми эришиши мумкин. Лекин сизнинг халкингиз эришган бойликка хамма хам эриша олмайди. Айникса, хозирги кунларда, хамма нарса илм-фан тараккиёти мезони билан улчаниб, маънавий оламдан узоклашилаётган асрда кийин, гоят кийин. Мен фарзандларнинг ота-оналарига мехрибонлигини назарда тутяпман. Бу мен учун янги оламдай туюляпти. Чунки мен бу оламни йукотганман. Хозир ота-онам хаста. Акам кушни оролда яшайди. Лекин бир неча ойлаб келиб куролмайди. Келса, ишдан колади. Ишдан колса, вазифасидан хайдалади...
Япониялик мехмон шундай деб хурсиниб, кузига ёш олган эди...
Ота-она орасида баъзан келишмовчиликлар хам булиб туради. Масалан ота-она бир иш буюрса, фарзанд бу ишни тугри хисобламай рад этиши мумкин. Бунда хам ота-онанинг кунгли ранжийди.
Саъд ибн Аби Ваккос дедилар: «Аллох таоло Куръони каримдан турт оятни менинг хакимда туширди. Онам: «Сен Мухаммаддан ажралмагунингча мен хеч нарса емайман хам, ичмайман хам» деб касам ичган эдилар. Шунда Аллох таоло: «Агар улар (яъни ота-онанг) сени узинг билмаган нарсаларни Менга шерик килишга зурласалар, у холда уларга итоат килма, Уларга (гарчи кофир булсалар-да), дунёда яхши муомалада булгин» (Лукмон сураси,15.), деб буюрди.
Шайхлар дебдиларким: «Волидука - роббука», яъни отанг- парвардигорингдир. Дейилмиш бу маънодан ширк курилмаслиги, аксинча, «тарбиячи Тангрига итоат этганинг каби ота-онага хам итоатда тургин», дейилмиш маънони укмок жоиз. Тангрининг инсон тарбиясига оид амрини болага энг аввало ота-она етказади. Бу уринда «роббука» - тарбиячи эканига ишора хамда масъулият юки хам англашилса дуруст булар. Халкда «Хаким ота» номи билан машхур зотлардан Хаким Сулаймон «ота - кодири каййум, она - розики марсум», деган эканлар. Яъни ота Аллохнинг абадий кудрат эгаси сифатига, она эса Аллохнинг барча жонзотга ризк берувчи сифатига ухшатиляпти.
Атодин хато келса курма хато,
Савоб бил хато килса доги ато.
Атонинг хатосини билгил савоб,
Сени юз балодин куткаргай Худо.
Туркигуй шоирлардан Адиб Ахмаднинг бу насихатини ёдлаб олсак-да, отамиз ёки онамизга бетгачопарлик билан гап кайтаришга чоглаганимизда эсласак, балки уларнинг кунглини огритиб куйишдан сакланармиз.
Иброхим Халилуллохнинг оталари бут йунувчи уста Озар эди. Иброхим алайхиссалом оталарини бутпарастликдан кайтариш учун насихат килган вактларида нидо келдиким, таъзим ва мулойимлик билан насихат килгил. Ва Юсуф алайхиссалом оталари Яъкубга (алайхиссалом) хатолик билан одобсизлик килганлари учун бошка пайгамбарлардан етмиш йилдан кейин жаннатга киришга хукум этилдилар. Юсуф алайхиссалом кандай одобсизлик килибдилар экан? Оталари билан куришаётганларида отдан тушмай сурашган эканлар! Нухнинг (алайхиссалом) угиллари Хом хам одобсизлиги туфайли отанинг дуойибадига учради: ранги кора булиб, унинг наслидан пайгамбарлик узилди. Хом кандай одобсизлик килиб эди? Нух алайхиссалом кемада ухлаб ётганларида шамол кутарилиб, уят жойлари очилиб колганини куриб кулган эди!
Пайгамбарларки ота-она хузурида итоат этар эканлар, бизнинг итоатимиз хусусида ортикча суз булиши мумкин эмас. Хадиси шарифда таъкид этилганидек, агар улар биз - фарзандларга «дунёдан кеч», дейишса хам хурматлари учун буйрукларини ижро килишга мажбурмиз. Жаннат йули шудир. Афсуским, орамизда жаннатга ишонмайдиганлар хам топилади. Уларга деймизки, ота-она розилигини ололмасангиз шу дунёнинг узидаёк жабр курасиз. Аввало, ота-онасини хорлаган одамни жамият иззат килмайди. Бу одам жамият назаридан колади ва бундан ортик хорлик булмас. Колаверса, яна такрор айтамиз, узининг фарзандлари хам уни хорлайди. Хорланиб, азобланиб тезрок улишни истайди. Лекин Аллох унга улим бермайди. Ана шундай хорланган одамлар бизларга урнак булишлари керак.
Расул алайхиссалом минбарга чикаётиб, бир кадам ташлаб «омийн» дедилар. Яна бир кадам ташлаб яна «омийн» дедилар. Учинчи кадамни босганларида хам «омийн» дедилар. Минбардан тушганларида сахобалар «Ё Расулаллох! Хутба укиш учун минбарга чикаётиб нима сабабдан уч марта «омийн» дедингиз?» -  деб сурашди. Шунда Расулуллох (с.а.в.): «Мен минбарга чикаётганимда Жаброил алайхиссалом келиб «онаси ва отаси хаётлик вактида ёки булардан бири хаёт була туриб, уларнинг розилигини олиб, жаннатий була олмаган ва бу имкониятни бой берган фарзанднинг бурни ерга ишкалансин!» - дедилар. Мен хам «омийн» дедим» - дедилар.
Бундан мурод: бир фарзанднинг онаси ва отаси ёки улардан бири хаётлигида уларга хизмат килиб, дуосини ололмасдан, жаннатий булолмаганларнинг холига вой, деган маъно бор.
«Холи вой» булаётганларни курмаймизми? Ёки куриб курмаганга оламизми? Кайнона-келин можаросини хал этиш учун ховлини булиб олган фарзандлар йукми орамизда? «Ота-онам болалигимда менга яхши карашмаган» деб нолиб юрувчи ношукрлар-чи? Совет даврида болалар ва ёшлар узок йиллар мобайнида отасини сотган окпадар Павлик Морозов мисолида тарбия килинган эди. Ана шу ахмокона тарбиянинг доглари бутунлай ювилдими?
Утган асрнинг уттизинчи йилларидан мисол: кариб колган отанинг бир угил ва бир кизи бор. Угилнинг турмуши тукин, жамиятдаги мавкеи хам баландрок. Кизининг оиласи бир амаллаб кун куради. Ота хасталаниб касалхонага тушганида бу фарзандларнинг мехр-окибати аник куринади. Угил ишда банд эканлигини бахона килиб кам келади. Угилнинг мехри шундай булгач, оиласиники кандай буларди? Киз эса кунда икки-уч катнайди. Шунда ота кулларини баланд кутариб, кизни дуо килади. Киз кетгач, жони узилади. Уша дуо - отанинг розилиги эди. Аллох хам ундан рози булди. Угилнинг оиласидан барака кутарила бошлади. Бошига куп ташвишлар тушди. Кариганида фарзандлари ёнида булса хам, сутга ивитилган бир кошик нонни огзига тутгувчи мехрибон топилмади. Касалхона фаррошининг кулида жон берди. Фаррош мусулмонлик коидаларини билмагани сабабли жаглари, оёк-куллари богланмай, гассолни хам анча кийнади. Гассол канча уринмасин, жаг очиклигича кетди. Кизнинг оиласи эса кундан кун яшнай берди. Киз кексалик ёшига етганида, хасталанганида фарзандлари кулларида кутариб юрганларини узим курдим. Жон беришлари хам муъжиза каби юз берди. Фарзандлари даврасида, гапларидан адашмай, яхши насихатлар килиб, бир нафас билан енгилгина жон бердилар. Иккинчи мисолга утишдан олдин диккатимизни бир нарсага каратайлик: шу кунларда, шу дакикаларда хам кимнинг отаси ёки онаси шифохонада ётгандир. Уларни йуклаб хар куни боряпмизми? Билишимиз жоизким, уларга докторнинг дориси эмас, бизнинг иссик юзимизни куриш даводир. Кунда бир борамизми? Нима учун икки марта бормаймиз? Борганда хам неча дакика утирамиз? Ун дакиками ё ярим соатми? Ха... биз ишга банд одамлармиз. Ишимиз куп. Энди диккат килайлик: ишимиз куп, аммо ота-онамиз куп эмас. Биттагина! Бугунги ишни эртага бажарсак хам булади. Бугунги мажлисга кирмаслик хам мумкин. Бирок, ота-она ганимат, бугун кургани келолмасангиз эртага иссик юзларини эмас, совуган жасадларини куришингиз мумкин. Хар нафас ганимат, хар дакика ганимат. Дийдор онларини кулдан чикарсангиз то улгунингизча армонда яшайсиз. Киёматда кандай холда дийдор куришасиз? Жаннатда жам буласизми ота-онангиз билан ёки дузахда армон утида ёнасизми?
Азизим, эхтимол шу сатрларни укиётганингизда отангиз ёки онангиз шифохонададирлар. Аллох уларга шифо берсин. Сиз эса... кулингиздаги китобни куйинг. Уларнинг хузурларига боринг, дуоларини олинг. Эхтимол ота-онангиз согдир (хамиша сог булсинлар), аммо бошка махаллада ёки бошка шахарда яшашар. Сиз хам китобни куйинг, уларни йуклашга шошилинг. Бошка шахарда булишса кунгирок килинг, ёки икки огиз ширин сузингизни ок когозга тушириб, йулланг. Бу хам савоб.
Бир хонадонда чол-кампир ёлгиз колишган. Холбуки, бу хонадон аввал гавжум эди. Шу хонадонда етти фарзанд тугилиб усди. Туйлар килинди. Бу хонадон эгасининг онаси буларди. Кекса кампир анча азият чекарди. Угил онасини очикдан очик бехурмат киларди. Унга караб набиралар хам бувиларини хорлашарди. Угил онасига «сен мени болалигимда етимхонага бергансан! Буни хечам кечирмайман», деб даъво киларди. Она узини окламасди, факат куз ёши тукарди. Тарихдан маълум, утган асрнинг уттизинчи йилларида гоят огир кахатчилик булган. Кучаларда очдан улганлар калашиб кетган. Ушанда она бева колиб, углини улимдан саклаб колиш учун етимхонага беришга мажбур булган. Кейинчалик турмуш кургач, фарзандини яна багрига олган. Шундай булдики, кампир сунгги умрини хасратда утказиб, углидан норизо кетди. Тилга чикариб «сендан розимасман» демаган булса-да, хар холда углини, келинини, набираларини хайрли дуо килмади. Ва бунинг окибати тез кунларда куринди. Ажабланарли томони шуки, бугун карилик ёшида ёлгизликдан кийналаётган бу чол-кампир, йуклаб келганларга хасрат дафтарини очадилару аммо нима сабабдан бундай хорликка дуч келганларини мулохаза килиб курмайдилар.
Ха, ота-онанинг дуоси билан киши олий мартабаларга етишади ёки аксинча, хорланиши хам мумкин. Хаётий мисолларимизни хадиси шариф билан кувватлантирсак:
Мазкур хадис Абу Хурайрадан (р.а.) ривоят килинади. Расулуллох (с.а.в.):
- Биби Марямнинг угиллари хазрати Исо алайхиссалом билан Журайжга сузлаган боладан булак хеч бир бола бешикдалигида гапирган эмас, - дедилар.
Сахобалар: «Ё Расулаллох, Журайж ва унга сузлаган бола ким эди?» деб сурашганида, Расулуллох бу ривоятни айтиб бердилар:
- Журайж узининг доимий ибодати билан машгул рохиб булиб, унинг ибодатхонаси атрофида бир подачи сигирларини утлатиб юрар эди. Шу ибодатхона якинидаги кишлокда яшовчи бир хотин подачи ёнига келиб-кетиб турарди. Журайж бир куни ибодат билан машгул эканида онаси келиб чакирди. Журайж онасининг овозини эшитди, аммо ибодатни давом эттирайинми бузиб, жавоб килайинми деб уйга толди. Уйланиб-уйланиб, ибодатини бузмай, онасига жавоб кайтармади. Онаси иккинчи, учинчи марта хам чакирганида жавоб булмагач, «Аллох таоло сени фохиша хотинларга йуликтирсин», - деб дуойибад килиб, изига кайтиб кетди. Орадан куп утмай уша подачи ёнига келиб-кетиб турадиган хотин бола тугиб куйди. Уни бузукликда айблаб, подшох хузурига келтириб, сурок килишганда «Бу бола ибодатхонадаги рохибдан булган», - деб тухмат даъвосини килди. Буни эшитган подшох газабланиб, «рохибнинг ибодатхонаси бузилсин, узи бу ерга келтирилсин!» деб амр килди. Буйрукка асосан ибодатхона бузилиб, Журайжнинг куллари аркон билан богланиб келтирилди. Журайж йулда кела туриб, томоша килиб турган фохишаларга кузи тушди-да, кулиб куйди. Подшох: «Бу хотин тугилган болани сендан булган, деяпти», - деди. Журайж хотинга караб: «Шундайми?» - деб суради. Хотин «Ха, шундай», - деди. Шунда Журайж йургакдаги болага караб: «Сенинг отанг ким?» -  деб суради. Чакалок тилга кирди-да: «Менинг отам подачи», - деб жавоб килди ва унинг гапини тупланганларнинг хаммаси аник эшитди. Подшох тухматчи ва зинокор хотин билан подачини жазога хукм килгач, Журайжга узр айтиб: «Энди ибодатхонангни янгидан куриб берамиз», - деди. Журайж бу таклифни кабул килмагач: «Ибодатхонангни кумушдан куриб берайинми?» - деб суради. Журайж бу таклифни хам кабул килмай: «Хашамнинг кераги йук, ибодатхона аввалги холига келтириб берилса кифоя», -деб жавоб килди. Шундан сунг подшох:
- Хуш, менга айт-чи, кулларингни боглаб олиб келаётганларида газабланиш урнига нима учун кулдинг?-деб суради.
- Юз берган вокеани кузим билан куриб кулгим келди. У хам булса, онамнинг менга килган дуойибадлари эди,- Журайж шундай деб булиб утган вокеани суздаб берди.
Энди баён этилажак хадисни Абдуллох ибн Авн (р.а.) Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят киладилар:
«Расулуллох (с.а.в.) ёнларида Суффада эдик. Хижрат килган бир аёл Расули акрамнинг хузурларига келди. Пайгамбаримиз (с.а.в.) уни аёллар ёнига, углини эса бизнинг ёнимизга юбордилар. Орадан куп утмай, аёлнинг угли вабога чалиниб, вафот этди. Сарвари олам (с.а.в.) йигитнинг кузларини юмганларидан сунг, уни ювиш учун тайёргарлик кураётганимизда менга:
- Эй Анас! Бор, онасига хабар кил, - дедилар.
Онасига хабар бердим. Онаси келиб, уликнинг оёк учи томонига утирди ва фарзандининг совуб колган оёкларини ушлаб дуо килди:
- Аллохим! Мен уз хохишим билан мусулмон булдим. Сенинг динингга кирдим. Бутларга сигинишни тарк этдим. Уз хохишим билан Сенга юкиндим ва Пайгамбарингни севдим. Аллохим! Мени бало-мусибатларга дучор килиб, бутпарастларни севинтирма ва токатим етмайдиган ушбу мусибатни менга юклама...
Аллохга касамки, аёл дуо килиб булар-булмас, уликка жон кайтди, бола оёкларини кимирлатиб, кузларини очди. Расулуллох (с.а.в.) вафот этгунларига кадар хам у йигит тирик эди...»
Ота-она хаётлик чокларида уларнинг розиликларини олиш - Аллохга ва Унинг Расулига булган севгининг бир зарраси. Яна бир зарраси эса уларнинг вафотларидан сунг хайрли дуолар билан эслаш. Намоз укувчилар ота-оналарини кунда беш махал ёдга оладилар, Аллохдан магфират сураб, дуо киладилар. Бенамозлар эса турли кундалик ташвишлар билан банд булиб, уларни унутадилар. Яна бир муаммо: айримлар оталари ёки оналари вафот этишганда «бизнинг хилхонамиз фалон ерда», деб узок кабристонларга олиб бориб, дафн этадилар. Окибатда оталари ёки оналари кабрларини йилда икки марта - хайит байрами кунларидагина зиёрат киладилар. Агар узлари яшайдиган махалла (ёки кишлок) кабристонига куйсалар, махалладаги жанозада иштирок этиш бахонасида хам зиёрат килардилар.
Якинда бир мактабнинг муаллимаси ибратли вокеани хикоя килиб берди:
Маълумингизким, хозир бола биринчи синфга чикишдан олдин муаллимларнинг сухбатидан утади. Бу билан боланинг онги, зехни даражаси аникланади. Хуллас, бир болага расмни курсатиб: «Бу нима?» деб сурашади. Бола жавоб беради: «Бу бугирсок». Бошка расмни курсатиб сурашади: «Бу нима?» Жавоб беради: «Бу тулки». Яна сурайдилар. Аммо бола жавоб урнига худди катталардай дейдики: «Мендан бунака майда-чуйда нарсаларни сураманг. Сиз Пайгамбаримиз алайхиссаломнинг хаётларини суранг, айтиб берай». Муаллималар ноилож «айтиб бер», дейишади. Бу ерда асосий гап муаллималарнинг билмаган илмини бола билишида эмас. Асосий мурод - бу бола улгайганида ота-онасини хорлаб куймайди. Ота-онаси утгандан кейин хам дуода булади. Фарзандига Ислом алифбесини ургатган ота ва она икки дунё охиратлари учун икки муаззам сарой тиклаб куйибдиларким, унда яшаш уларга муборак булсин.
Абу Усайд (р.а.) хикоя киладилар:
«Биз Расулуллох (с.а.в.) хузурларида эдик. Шу вакт бир киши келиб: «Ё Расулаллох! Ота-онамнинг хаёт вактларида килган яхшиликларимдан ташкари уларнинг вафотидан кейин яна нима килсам шу яхшилигим давом этади?» - деб суради. Расулуллох (с.а.в.) унга дедилар:
- Туртта нарсани килиб юрсанг, уларга киладиган яхшилигинг давом этаверган булади. Уларнинг бирламчиси - ота-онанг хакларига дуо киласан ва гунохларини кечирмакни Аллох таолодан сурайсан. Иккиламчиси - уларнинг насихат ва шаръий васиятларини амалга оширасан. Учламчи - уларнинг дустларини хурматлайсан ва туртламчи - кавм-кариндошлар билан улар туфайли карор топган кариндошлик алокаларини узмайсан.
Бу мавзуда айтаман десак, хикмат куп. Бирок, Алишер Навоий хазратларидан бир неча байт укимасак, кунглимиз урнига тушмайдиган куринади:
Бири эрур макрумати волидайн,
Билки мунунг килмогидур фарзи айн.
Бу икининг хидматини бир бил,
Хар неча ифрот эса, таксир бил.
Дейилмокчиким: Тарбиянинг яна бири ота-онани хурмат килиш; буни бажариш унинг учун мажбуриятдир (шартдир). Бу иккисига хизматни бирдек кил, хизматинг канча ортик булса хам, кам деб бил.
Бошни фидо айла, ато кошига,
Жисмни кил садка ано бошига.
Икки жахонингга тиларсен фазо –
Хосил эти ушбу икисидин ризо.
Дейилмокчиким: Отанг олдида бошингни фидо килиб, онанг боши учун бутун жисмингни садака килсанг арзийди! Икки дунёнг обод булишини истасанг, шу икки одамнинг розилигини ол!
Тун-кунунгга айлагали нур фош,
Бирини ой англа, бирисин куёш.
Сузларидин чекма калам ташкари,
Хатларидин куйма кадам ташкари.
Булсун адаб бирла бори хидматинг,
Хам кил адаб «дол»и киби коматинг.
Дейилмокчиким: Туну кунингга нур бериб турган бирларини ой деб бил, иккинчиларини эса куёш. Уларнинг сузларидан ташкари бир нарса ёзма, улар чизган чизикдан ташкарига бир кадам хам босма. Хамма хизматни сен адаб билан бажар, «адаб» сузидаги «дол» харфи каби коматингни улар хузурида эг.
Минг йиллар мобайнида яратилган китобларда ота-онани иззатлашга доир насихатлар килинган. Бу насихатларнинг муаллифлари куп булгани билан маъноларида фарк кам. Шу боис мазкур бобни ун биринчи асрда яшаган Амир Унсурулмаолий Кайковуснинг Мухаммад Ризо Огахий томонидан таржима килинган насихатлари билан якунлашни маъкул топдик.
- Эй фарзанд, билгилким, акл юзасидан фарзандга ота-онани хурмат килиш вожибдур, нединким унинг асли ота ва онадур. Ота ва онани нима учун хурмат килурман деб кунглингга келтурмагил, билгилки улар сенинг учун улимга хам тайёр турадурлар.
Хар фарзандки, окил ва доно булса, хеч вакт ота ва онанинг мехр хакини адо килмокдин холи булмагусидир. Ота-она фармонбардордур. Бу фармонбардорликда хам иш булгай ва хам фармон булгай. Ота-онанинг иши сени парвариш килмокдур ва фармони сенга яхшилик ургатмокдур. Эй фарзанд, шул важдин ота-онангни сал хам ранжитмагил.
Ота-онанинг хакига дин нуктаи назаридан риоя килмасанг хам, акл юзидан, мурувват юзидан риоя кил ва кургил: ота-она аслида сени жон ва дил била парвариш килмишлар. Агар улар хакида камчиликлар килсанг, таксир кургузсанг, сен хеч яхшиликка сазовор эмасдурсан, нединким хар киши аслнинг яхшилигин билмаса, узганинг хам яхшилигин билмагусидир. Уз фарзандинг сенинг хакингда кандай булишин тиласанг, сен хам ота-онанг хакида шундай булгил, нединким сен ота-онангга нима иш килсанг, фарзандинг хам сенинг хакингда шундок иш килур, чунки одам мевага, ота-она дарахтга ухшайдур. Дарахтни хар канча яхши тарбият килсанг, меваси шунча яхширок ва ширинрок булур.Ота-онага иззат ва хурматни канча куп килсанг, уларнинг дуолари шунча тезрок мустажоб булур.
Зинхор мерос олмок хирси била ота-онанг улимини тиламагилки, уларнинг ризки била сенинг ризкинг етишур. Ота-онанинг улимини тиламагил, чунки ота-она улмай юрсалар хам ризкинг етишаверади, нединким, ризк таксимлангандур ва у хар йул била восил булур. Рузий насиба учун узингни куп ранж-машаккатга куймагил,бул насиба ранж ва азоб-укубат била зиёда булмагусидир.
Куръони каримда ва хадиси шарифларда буюрилган амаллар асосида айтилган мазкур насихатларга итоат этган холда умр кечиришни барчаларимизга Аллох насиб этсин!
Энди дуога кул очайлик:
- Ё Аллохим, ё Раббим! Гунохларимизни авф эт. Кимники отаси ёки онаси ёки икковлари хаёт булса, уларнинг умрларига-ризкларига барака бер. Дардмандларининг дардларига даво бер. Фарзанду набиралари бахти икболини куриш саодатини насиб айла. Фарзандларини гудаклик чогида кандай рахм ва шафкат билан тарбия этган булсалар, Сен хам уларни шундай шафкатинг билан панохингда асра. Хак йулингдаги ота-оналарнинг фарзандлари хаккига килган хайрли дуоларини даргохингда кабул ва макбул айла. Хак йулингдан адашганлар орасидаги ота-оналарга хидоят бер. Ота-онасини узингнинг байтинг - Каъбатуллох зиёратига олиб бормокни ният килиб юрган фарзандларнинг ниятларини амалга ошир. Оталари ёки оналари, ёки икковлари билан ёнма-ён юриб, «лаббайка!»ни айтиб Хаж ибодатларни солих равишда амалга оширмокларини насиб айла. Ота-оналарининг кадрига етмай юрганларнинг калбини юмшат, кузларини оч, инсофу тавфик ва хидоят бер. То киёматга кадар тугилиб, яшовчи зурриёдларни бизлар йул куйган хато ва гунохлардан асраб, ота-оналарга иззатда булувчи солих фарзандлардан кил.
Кимнинг отаси ёки онаси ёки икковлари бу фоний дунёдан бокий дунёга рихлат килишган булишса, уларни магфиратингга ол. Уларнинг изидан килинаётган дуоларни даргохингда макбул айла. Уларнинг тавбаларини ва улар учун фарзандлар килаётган тавбаларни хам кабул этиб, то киёматга кадар кабр азобларидан асра. Киёматда Узинг «бандам!» деб, аъмол номаларини унг кулларидан олмокликларини насиб айла, жаноб расули акрам Мухаммаднинг (с.а.в.) шафоатларини насиб этиб, Узингнинг жамолингни куриш бахтини бер. Кимки бурчини солих фарзандлар каторида адо эта олмаган булса, кимки отаси ёки онасини ёки икковининг кунглини ранжитган булса-ю, энди надоматлар чекаётган булса, уларнинг хам тавбаларини кабул этиб, лутфи караминг билан гунохларини кечир. Киёматда волидайнга очик юз билан рупара келишларини ва жаннатда бирга ковушишларини насиб айла. Омийн йа Раб ал-оламийн!







БЕМЕХР КАРИНДОШДАН
МЕХР БИЛГАН ЁТ ЯХШИ

Аввалги бобдаги фикримизни «Силаи рахм» деб аталувчи,
Аллохга хуш келувчи яхши одоблардан бири хакидаги
 оятлар, хадиси шарифдан намуналар, ривоятлар ва мулохазалар
билан давом эттирамиз.

«Бир коринга сиккан болаларим битта уйга сигмаса-я!»
Оналарнинг бундай фарёдлари бизлар учун янгилик эмас. Кариндошлар, ёки куни-кушнилар хонадонида эшитганингиз бордир бундай нолаларни. Баъзан эса... отамиз ёки онамиз ёки энг якин кариндошимиз вафот этари олдидан «мендан кейин юз кило гуруч дамлаб, ош таркатларинг», дейишмайди. Мен бундай васиятни эшитмаганман. Сизнинг хам кулогингизга чалинмагандир. Бирок, «Мендан кейин ахил-инок яшанглар», дейишлари аник. Айникса, оиланинг тунгич фарзандига «Сен каттасан, укаларингнинг бошларини ковуштириб тур», деб сунгги утинч билан тикилишларини куз олдимизга келтирайлик. Сунг эса... «йигирма оши» ёки «йил оши» дейилмиш дабдабадан сунг ака-укалар, кариндошлар орасида нифок чикиши, мехр ришталари узилиши холларини хам унутмайлик.
Яна унутмайлик-ки, мархум ота-онамиз ёки кариндошимиз бу ошларга мухтож эмаслар. Уларнинг рухлари бу зиёфатлардан шодланмаслар балки, мехрнинг узилишидан озорлар чекарлар.
Бу булган вокеа: бир коринга сиккан ака-ука бир ховли-жойга сигмай колишди. Амакивачча саналмиш болаларнинг узаро жанжаллари учун уларни айблаш ноурин. Чунки улар ёш, куп нарсаларга акллари етмайди. Зиддиятларининг асосида айрим холларда гараз ёки шумлик ётмайди, бу жанжаллар болаларча шухликнинг окибатида юзага келади. Аммо, афсуским, айрим холларда нафрат хам учрайди. Болаларга бу нафратни ота-оналари узлари билмаган холда сингдирадилар. Кандай килиб? Айтайлик, кечки овкат пайтида кундузги вокеалардан гап очилади. Хотин овсинининг ёмонлигидан сузлайди. Нодон эр акасининг бирон килигидан нолийди. Шундай гаплари билан амакиваччалар орасига унгланмас нифок солаётганларини билмайдилар. Отаси ва онасининг гапларини диккат билан эшитиб утирган бола учун битта нарса равшан булади: амакиси ёмон! Унинг оиласи – хуллас, хаммаси ёмон! Ёмон... ёмон... улардан нафратланиш керак. Шундай гийбат шароби ичилаётганда айрим болалар отаси ва онасини куллаш максадида амакиваччасининг бирон ёмонлигидан гапириб, оловга мой куяди. Калблардаги мехр урнини эгаллаган яра шу тарзда мадда боглайди. Вакт утган сайин у калбларни азобга солади ва мудхиш кунларнинг бирида ёрилади.
Ака-уканинг гап талашиши сукишга, хакоратлаш эса бирининг кетмон кутариб хамла килишига айланди. Газабга минган ака-укани ажратишга харакат килаётган ун олти ёшли угил отасининг конга беланганини куриб, узини йукотади, кулига чалги олади. Узок давом этган нифок ака-уканинг фожиали улими ва усмирнинг камокка тушиши билан якунланади. Конга беланиб ётган ака-уканинг кузлари «Бу канакаси булди?» дегандай очик колди. Бу дунёга туёлмаган кузларни ёпа олишмади. Катта ховли-жойга сигмаган ака ва уканинг хар бирига икки кулочли икки лахад кифоя килди. Бир ховлида ёнма-ён яшашни исташмаган эди, кабристонда ёнма ён гурлардан жой олишди. У дунёдаги ахволлари бизга номаълум. Ота-оналари билан киёматда кай холда куришишлари хам номаълум. Фарзандларининг бу фожиаси туфайли ота-онанинг рухи то киёматга кадар нечогли азоб чекмоги хам ёлгиз Аллохга маълум.
Бизнинг ажабланишдан узга иложимиз йук. Гап шундаки, ака-уканинг улими икки оила уртасидаги нифокни унгламади. Овсинларнинг гафлат уйкусидаги кузлари очилмади, кариндошлар эса ибрат олишмади. Ака-ука экиб кетган нифок уруги униб чикиб бемехрлик меваларини бераверди. Хасан Басрий (р.а.) Аллохнинг каломига асосланган холда «Кайсики одамларда илм куриниб, унга амал килишмаса, тил билан айтишни яхши куришиб, калблари билан газабланишса, кариндошлари билан узилишган булишса, Аллох уларни лаънатлайди, кар килади, ва кузларини курмайдиган килиб куяди», деганларида айнан шу каби инсонларни назарда тутгандирлар? Валлоху аълам.
Яна ажабланамиз: намоз укиймиз ва деймизки, бу ибодатни Аллох фарз килган. Аммо кариндошлар билан узилиб кетамиз, билмаймизмики, Аллох бандаларига силаи рахимни хам фарз килган. Билмасак, билиб олайликким, токи киёматда шарманда булмайлик. Абу Айюб Ансорий (р.а.) ривоят килишларича, бир аробий Расулуллохга (с.а.в.) якинлашиб суради: «Мени жаннатга якин ва дузахдан узок киладиган амалларни айтиб беринг». Расулуллох унга дедилар:»Аллох таолонинг узигагина куллик киласан, унга хеч нарсани шерик килмайсан, Аллох буюрган намозларни вактида адо киласан. Молингдан закотни берасан ва силаи рахм киласан». Мазкур баёндаги топшириклар Исломнинг беш аркони – беш фарзни эслатмаяптими? Силаи рахм шу фарзлар каторидаги зарур ибодатлардан экан.
Аллох таборак ва таоло бандаларига мархамат киладиким: «Агар иймондан юз угирсангизлар, сизлар ер юзида бузгунчилик килурсизлар. Ва кариндош-уругларингиз билан хам алокаларингизни, кариндошлик ришталарини узарсизлар. Ундай кимсаларни эса Аллох таоло лаънатлагандир. Бас, уларнинг кулокларини панд-насихат эшитишдан кар, кузларини тугри йулни куролмайдиган кур килиб куйгандир». Мухаммад сурасидаги икки оятнинг маъно таржимаси билан танишгач, бу маънони аклимизга сингдиришга уринайликда, сунг яна аввалги вокеага кайтайлик: демак, ким бузгунчилик киларкан, ким кариндошларидан узилиб кетаркан? Иймондан юз угирганлар. Агар бир-бирини улдирган ака ва укада иймон булса ахил-инок яшамасмиди? Фарзандларини хам силаи рахм рухида тарбия этмасмиди? Албатта, мархумлар хакида ёмон гапириш одобдан эмас. Уларни иймонсизликда айблаш эса рахмсизлик булиб куринар. Аммо, наилож, бошкаларга ибрат булсин учун хакикатни айтишга мажбурмиз. Бундай кимсаларга Аллохнинг лаънати тушгани – шу фожианинг юз берганида куринмайдими? Лаънат факатгина улим эмас, балки улар уй-жой талашишни бошлаганларидаёк Аллохнинг газабига учраганлар, бирок, иймондан холи онглари буни фахмлай олмаган. Хамонки бундай кимсалар Аллохнинг лаънатига лойик эканлар, уларнинг охиратларини тахминан тасаввур килиш мумкин. Аллохнинг бу икки оилани лаънатлаши хали тугагани йук. Аллохнинг лаънатлаши уз рахматидан ва хидоятидан узок килиши билан булади. Кур ва кар килиши хам жисмоний эмас, маънавий томондан булади. Кузи хамма нарсани сог-саломат куриб туради, лекин курган нарсаларидан ибрат олмайди. Кулоги хам сог булади, лекин узи эшитган нарсаларидан ибрат олмайди. Чунки уларнинг калб кузлари кур, калблари кулфланган. Калб кулф экан, унга хеч нарса, жумладан Куръон нури хам кирмайди. Бошкачарок айтсак, бундай калблар Куръон нури билан нурланишга рагбат курсатмаганлари учун хам окибатда кулфланиб коладилар. Ака-уканинг фожиасидан ибрат олмаган овсинларнинг, амакиваччаларнинг такдирлари шундай эмасми?
Аллох бандаларни огохлантиради: «...ораларингиздаги савол-жавобларда (яъни узаро муомалада) номи келтирилувчи Аллохнинг кахридан куркингиз ва кариндош-уругларингиз билан ажралиб кетишдан сакланингиз. Албатта, Аллох сизларни кузатиб турувчидир». (Мазкур оятнинг маъно таржимаси билан кизикканимизда уч таржимада уч хиллик курдик. Аслан, сузма суз таржима килинса узбекчада «Узаро сурашадиганингиз Аллохга ва кариндошликка такво килинг» деган маъно чикаркан. Уч мутаржимнинг узбекча суз ишлатишларида хатолик йук, маъно хам бузилмаган, шу учун эркинрок тарздаги маъно баёнини олдик. Купчилик «такво» атамасини «Худодан куркиш» деб ишлатади. Бу хакда аввалги рисоламизда фикр билдирган эдик. Бу уринда шу масалани эслаш эхтиёжи тугилди. Аллохни биз рахмли, мехрибон, гунохларни кечирувчи, тарбияловчи, тугри йул курсатувчи каби сифатлар билан таниймиз. Шу боис, мехрибон ва рахмли зотдан куркиш мантиксиздай туюлади. Атамани тугри таржима килиш учун «газабидан» деган сузни кушиш эхтиёжи тугилади. Яъни гунох ишлардан кайтмай Аллохнинг кахру газабига учрашдан куркиш. Гунох ишлари учун дузах оловида ёнишдан куркиш... Агар бу фикримиз хатога йуйилмаса, оятни «кариндош-уруглар билан ажралишиб кетсангиз Аллохнинг газабига учрайсиз. Аллохнинг кахри газабига учрашдан куркингиз», тарзида тушунсак тугри булади.) Одатда, кишилар узаро мехр ва лутфга эришмокчи, узларига нисбатан мойиллик уйготмокчи булсалар, орага Аллохнинг номини кушадилар. Аллохнинг номи билан одамлар орасида узаро ахдномалар тузилади, ваъдага вафо килиш суралади ва хатто касам хам ичилади. Баъзан икки томон орасида кариндошлик ришталари булса, касам ёки ахдномага бу хам кушилади. Бу борада Аллохнинг газабидан куркиш – мукаддас алокаларни улуглаш, хак-хукукларини адо этиш, уларни мухофаза килиш, узмаслик билан ифодаланади. Аллох барча харакатларимизни кузатиб туради, якинларимизга нисбатан озгина хиёнат килдикми, бас, жазо мукаррардир.
«Албатта, Аллох адолатга, чиройли амаллар килишга ва кавм-кариндошларга яхшилик килишга буюрур хамда бузуклик, ёмон ишлар ва зуравонликлардан кайтарур. У зот шояд ибрат-эслатма оларсизлар, деб сизларга панд насихат килур» (Нахл сурасидаги 90-оятнинг маъноси). «Муфассирлар шохи» деб эъзозланган Абдуллох ибн Масъуддан (р.а.) килинган ривоятда у киши «Куръондаги энг жамловчи оят шу оятдир. Эргашиладиган яхшиликни хам, четланиши лозим булган ёмонликни хам жамлаб, зикр килган», дейдилар.
Энди яна бахти каро оилага кайтайлик: бу икки оилада узаро адолат бормиди? Адолат йук жойда бир-бирига чиройли амаллар (эхсон) мавжуд булиши мумкинми? Аллох яхшилик килишга буюрган эди, улар-чи? Бузуклик, ёмонлик, зуравонликдан кайтарган эди, улар кайтдиларми? Биз бузуклик (фахш) деганда асосан эр-хотин орасидаги номусга оид муомалани тушунамиз. Аслида бу сузнинг лугавий маъноси «хаддан ошишлик»ни англатади. Демак мазкур холатда бу икки оиланинг бир-бирларига душманлик бобида хаддан ошганларини тушуниш мумкин. Яна афсуски, улар энг мухим нарсани – Аллохнинг панд-насихатларини кулокка илмадилар. Окибати эса узингизга маълум.
Шулардан вокиф булгач дейлик-ки:
- Эй кунгил! Гафлатдан уйгон! Сен юз угириб кетмокчи булаётган кимсанинг кимлигини унутма! У аканг ёки укангдир, у опанг ёки синглингдир. У энг якин кариндошингдир. Уларга нисбатан калбингда нафрат уйгонса, улардан юз угириб кетишни ихтиёр килганинг дамда бир дакика шошма. Ха,сени дузах оловидан асраб колиш учун шу бир дакика кифоя килади. Шу бир дакика ичида Аллохнинг буюрганларини акл кузгусида куриб олсанг бас. Шу бир дакика ичида жохиллик уйкусидан уйгонишга узингда куч топсанг бас.Эй кунгил, агар сен шайтоннинг йулига адашиб кириб колган булсанг – кариндошларингдан узоклашган булсанг, эсингни йигиб олгину Рахмон йулига кайтишга шошил. Кариндошларинг билан сен талашаётган нарса аслида сеники эмас. Сен талашаётган нарса сенга хам, кариндошларингга хам вафо килмайди. Сен талашаётган нарсангга эга чикишинг хам мумкин, аммо куп утмай уни барибир ташлаб, бокий дунёга кетасан. Агар кариндошларингга силаи рахм килсанг, сен охиратга уларнинг дуолари билан боражаксан. Охират эшигини узингга хамиша хамрох иймон нури билан очажаксан. Хисоб куни келганда Аллох хузурида кариндошларингга муносабатингдан хисоб бергайсан. Ёмонликка кадам куйишдан аввал, бир дакикагина шуларни уйла.Шу бир дакика сенинг бошингга шараф тожини кийдирур.
Анас ибн Моликдан ривоят килишларича, уч тоифа одам киёмат куни Аршнинг соясида буларкан. Шулардан дастлабкиси силаи рахм килувчи экан. Бундан маъно: унинг умри ва ризки силаи рахм билан зиёда булган деганидир. (Аршнинг соясидаги иккинчи тоифа – эри улиб, етим фарзандларини Аллох бехожат килгунича тарбиялаган хотин, учинчи тоифа – таом тайёрлаб, етим мискинларга едирган одам.) Одам боласини Аршнинг соясига етказадиган силаи рахим деганда биз нималарни тушунамиз? Келинг, уламоларимизнинг фикрларини бир эслайлик:
Улугларимизнинг айтишларича, силаи рахмда унта макталган хислат бор экан:
* Силаи рахмда Аллохнинг ризоси бор, чунки Аллох таоло шунга буюради.
* Уларга (муъминларга) хурсандчилик етказмоклик бор. Чунки улар силаи рахм билан кувонадилар.
* Силаи рахимда малоикаларнинг хам хурсандчилиги бор. Чунки улар хам силаи рахимга гувох булган онларида кувонадилар.
* Силаи рахмда мусулмонлар шаънига яхши мактов бордир.
* Силаи рахмда иблисга гам етказмоклик бордир.
* Умрнинг зиёда булишида силаи рахмнинг хиссаси бор.
* Ризкнинг баракали булишини силаи рахмсиз тасаввур этмок кийин. Бунга мисол тарикасида бир ривоятнинг киска баёнини берамиз: ота-онаси вафот этган ака-укага бир копгина бугдой мерос колади. Ака-ука мерос хакига хиёнат килмай, уни теппа-тенг булиб оладилар. Шу куни аканинг кунгли огрийди: «Укам хали уйланмаган, хам узини бокиши керак, хам туйга йигиши керак. Болаларимнинг ризкини Аллохнинг узи берар», деган уйда омборхонага кириб, узига ажратиб олган улушдан укасининг копига тукади. Шу куни уканинг хам кунгли огрийди: «Мен битта корнимни эплаб туйдириб юрардим. Акамнинг оиласи кийналиб колиши мумкин», деган уйда у хам омборхонага кириб узининг улушидан акасининг копига тукади. Бу хол хар куни такрорланаверади. Аммо иккала копдаги бугдойдан бир мискол хам камаймайди. Шунда ака-укалар ажабланишиб, бир донога маслахатга борганларида у бор гапни яширмай айтишларини талаб килади. Вокеадан хабар топгач эса «Бир-бирларингизга мехр-окибатли булганингиз учун Аллох сизларнинг ризкингизга шундай барака берибди. Ораларингиздаги силаи рахм баркарор экан, ризкингиз шундай мул булаверади», дебди. Бу хусусда Расулуллох (с.а.в.) мархамат килганларким: «Ким ризки мул булишини, ажали оркага сурилишини истаса, кариндошлик алокаларини узмасин».
* Силаи рахм туфайли вафот этиб кетганларга хам хурсандчилик етади. Фоний дунёни тарк этган аждодлар рухи авлодларининг силаи рахм билан богланганларидан кувонади.
* Силаи рахмда дустликнинг зиёда булиши бор. Бир сабаб уртага тушиб, хурсандчилик ва гамдан тупланишган дустлар бир-бирларига ёрдам берадилар ва бу улардаги дустликнинг зиёда булишига ёрдам беради (Бу хусусда «Энг яхши дуст» деб номланувчи бобда батафсил фикрлашиш ниятимиз бор).
* Силаи рахмда кишининг вафотидан кейин хам ажрнинг зиёда булиши бор. Чунки кариндошлар уни улганидан кейин хам дуо киладилар, яхшиликларини доимо эслаб юрадилар. Бунинг акси булса, ривоятдаги холат юзага келиши мумкинки, Аллох сакласин!
Яхё ибн Салимдан ривоят киладилар:
«Маккада биз билан бирга Хуросон ахлидан булган бир киши бор эди. У солих киши эди. Одамлар унга уз омонатларини ишониб топширар эдилар. Бир киши унга ун минг дирхам пулини колдириб, узи сафарга кетди. Омонат куйган киши сафардан кайтганида у солих одам вафот этган эди. Шу боис омонатчи у кишининг оиласидан молини суради. Оила ахли бундан бехабар эдилар. Омонатчи олимларга мурожаат килиб, маслахат суради. Улар айтдиларким: «Бизлар у хуросонлик биродаримизни жаннат ахлидан деб умид киламиз. Кечанинг учдан бири ёки иккинчиси утган онда Замзам булоги якинига келгин ва бу сузлар билан хабар бергин: «Эй Фалончининг угли Фалончи! Мен омонат эгасиман!» Шундай десанг, инша Аллох, жавоб эшитгайсан». Халиги одам келиб, бу сузларни уч марта айтди. Хеч ким жавоб бермади. У одам олимларнинг хузурига кайтиб, вокеани баён килди. Улар дедиларким: «Албатта, биз Аллохникимиз ва Аллохга кайтажакмиз! Бизлар у биродаримизнинг дузах ахлидан булмогидан куркяпмиз. Энди Яманга боргин, у ерда бир водий бор. Уни Бархут дейдилар. У ерда бир кудук бор, уни топ ва кечанинг учдан бири ёки учдан иккиси утганида: «Эй Фалончининг угли Фалончи! Мен омонат эгасиман!» деб бакиргин», У киши Яманга бориб, водийдаги кудукни топди. Биринчи чакирувдаёк жавоб эшитилди. Шунда мол эгаси афсусланиб: «Шуринг курсин, сени бу ерга кайси амалларинг туширди? Ахир сен яхшилик эгаси эдинг-ку?» деди. Жавоб булдиким: «Хуросонда менинг ахли байтларим, кариндошларим бор эди. Улгунимга кадар улар билан борди-келди килмай, узилишиб кетдим. Аллох таоло мени шу азоб билан ушлаб, бу манзилга ташлади. Аммо молингдан хавотир олма. Мен углимга айтиб куйишга улгурмаган эдим. Уйимнинг фалон ерига кумилган, углимга айтгин, молингни кавлаб олиб, узингга кайтаради». Омонат куйган одам молини кайтариб олди. Шу мол бахона силаи рахмнинг куч-кудратини хам хис килди. Утмишдан бугунга кайтиб фикр килайлик: у одам Хуросондаги кариндошларидан узилган экан. Орадаги масофа неча ойлик машаккатли йул булса-да, кишига силаи рахмни узишга бахона булолмас экан. Биз-чи? Бир шахарда, хатто бир махаллада, хатто бир ховлида турганимиз холда жигарларимиздан узилиб кетганимиз учун Аллохдан кандай жазо оламиз? Хаста овозимиз кайси сахронинг кайси куриб колган кудугидан чикар экан? Аллох сакласин! Шу фикрнинг узиёк киши вужудини куркувга солиб, какшатиб юборади... Куркмай хам буладими, ахир Расулуллох (с.а.в.) «Силаи рахим килмайдиган киши жаннатга кирмайди», деб огохлантирганлар-ку? Тасаввур килайлик-ки, киёматда кимдир умид билан жаннат сари боради аммо унга жаннатнинг хеч бир эшиги очилмайди ва хукм айтиларки: «дузахга кир!» деб. Кандай шармандалик! Кандай фожиа бу!
Юкорида саналган ун хислатни жамлаб туриб, силаи рахм - ёлгиз Аллохнинг розилиги учун факат холис равишда бажарилувчи ибодатлардан бири, десак хам булади. Силаи рахмда таъна, хасад, риё, таъма, кибр каби иллатларга зинхор урин булмайди. Кимда бундай иллатлардан биттаси булса хам силаи рахмдан сузламоги курук сафсата булиб колади. Абдуллох ибн Амр (р.а.) айтадилар: «Расулуллох (с.а.в.) «Аввал силаи рахм килган кишига кейин жавоб тарикасида силаи рахм килувчи хакикий силаи рахм килувчи эмас. Чинакамига силаи рахм килиш деб силаи рахм килишдан бош тортган кишига силаи рахим килишни айтадилар», - дедилар». Биз хаётимизда мазкур хадисга амал килмайдиганларни учратиб турамиз. «Фалончи шифохонада экан, куриб келайлик», десангиз «У мен касал булганимда келиб курибмиди, бормайман», деган жавобни эшитамиз. Бир куни «Фалончи биродаримиз вафот этибдилар, фотихага бориб келайлик», деган таклифга «У одам отам улганида йигирма ошига келмаган эди, менам фотихасига бормайман», деган жавобни эшитиб, хайратдан ёка ушладик. Якинда бир кишининг холаси вафот этганини эшитиб, таъзия билдирганимизда ундан «Хаётлик пайтларида бизга фойда-зарарлари йук эди, улганларидан кейин хам хеч нарса йукотмагандаймиз», деган ахмакона жавобни эшитдик. У одам кариндошчиликдан фойда кузлаб яшар экан, Аллохнинг ризолигини изламас экан. Унинг утмас акли холасининг уз онасидан ёдгор эканини хам фахм этмас экан. Холасини зиёрат килмай юргани учун онасининг рухи азоб чекканини хам уйлаб курмагани аник. Узининг якин кариндошига шунчалик бемехр одамнинг бошкаларга булган хурматини сохта дейишга хаккимиз борми?
Шифохонда даволанаётганимда ён хонадаги бадавлат ва амалдор беморни танишларимдан бири хар куни йукларди. Амалдорнинг хеч нарсага мухтожлиги булмаса-да, когоз халталарни тулдириб, нималардир олиб келарди. Баъзи кунлари икки марта йукларди. Мен унинг бу серкатновлигидан гашланмадим. Агар ният холис булса, беморни йуклаш хам савоб. Гашлигим бошка томонда эди: унинг укаси, менинг биродарим бедаво хасталикка чалиниб, икки йилдан бери тушакда харакатсиз ётарди. Унинг дори-дармонидан биродарлар хабар олиб туришарди.Аллохга шукрларким, дунёда иймон ва инсоф эгалари куп, ночорлар каровсиз колмайди. Аммо ачинарлиси, шифохонадаги бой ва амалдор одамни тинмай йуклаётган бу «серхиммат» уз укасидан хабар олмасди. Беморнинг хонадонидаги бирон маросимга айтилса, келарди. Шунда хам «икки бармогини бурнига тикиб» келарди. Атрофдагиларга сафсата сота-сота кетарди. «Эхтимол ака-ука орасида гап кочгандир, келишмовчилик бордир?» дерсиз? Йук, талашиб-тортишиш булмаган. Факат акада иймон йук. Укасидан фойда келмаслигини билиб, уни менсимайди. Афсусларким, бу дунёда «сендан угина, мендан бугина» деган шиор остида яшайдиганлар хам бор, биз уларга Аллохдан инсоф тилайлик-да, бу шарафли хадисни ёдга олайлик:
Абдуллох ибн Абу Авф (Аллох ундан рози булсин) айтадилар:
«Арофат кечасида Пайгамбар (с.а.в.) билан бирга утирган эдик. Айтиб колдиларким: «Силаи рахимни узган киши бу кеча мен билан бирга утирмасин, биздан кетсин». Мажлис ахлининг пойгагида утирган кишидан бошка хеч ким урнидан турмади. Бир оз вакт утганидан сунг у киши кайтиб кириб, жойини эгаллади. Шунда Расулуллох (с.а.в.) «Нима учун сендан бошка хеч ким даврамиздан турмади?» деб сурадилар. У киши айтдиким: «Эй Расулаллох, сиздан бояги танбехни эшитиб, холамникига бордим. У киши билан жанжаллашиб, орамиз бузилган эди. Борганимда холам менга «Нима учун келдинг, бунака одатинг йук эди-ку», деб сурадилар. Мен сиз айтган хадиснинг хабарини бердим. Мендан олдинрок холам кечирим сурадилар, мен хам узримни айтдим». Расулуллох (с.а.в.) бу гапни эшитиб дедилар: «Яхши килибсан, бу кечани биз билан бирга утказ. Огох булингларким, Аллохнинг рахмати силаи рахмни узган кавмга тушмайди». Тобароний хазратлари мазкур хадисни бундай шарх этганлар:
- Миллат ичида кариндошлик алокаларини узганлар бор булса, бу миллатга фаришталар тушмайди.
Яна Тобароний айтадилар: «Ибн Масъуд бомдод намозидан кейин бир жамоат ичида утирарди. Дедики:
- Худо хакки, кон-кариндошлик алокаларини узганлар бор булса, орамиздан туриб кетсин! Биз Раббимизга дуо укимокчимиз. Кон-кариндошлик алокаларини узганлар бор жойда осмон эшиклари ёпик булади, дуолар кабул этилмайди.
Бу огохлантиришга эътибор берайлик: силаи рахмни узган киши факат узига жабр килмай, унинг касри бутун кавмга урар экан. Демак, кариндошчиликни узган биродарларимизга вактида танбех бериб туришимиз зарур экан. «Гапирсам ранжийди, кариндошлар бугун булмаса эртага топишиб кетишар», деган истихолани йигиштириб, орадаги силаи рахимни тиклашга уз хиссамизни кушишимиз керак экан. «Бугун булмаса эртага...» Бугун силаи рахм узилган булса, умид килганимиз эртага ким бор, ким йук. Майли, бемехр биродаримиз бизнинг бугунги танбехимиздан ранжисин, бирок кейинги огохлантиришимиз таъсир этиб колар? Силаи рахмни тикласа, унга жаннат эшикларининг очилишига хиссамиз кушилгани учун хеч булмаса киёматда биздан рози булар?
Юкорида баён этганимиз хадиси шариф каби яна бир хадиси шариф борки, мазмун бир оз ухшаса-да, масала мухим булгани учун уни хам ёдга олишни маъкул курдик.
Бир киши Расулуллох (с.а.в.) хузурларига келиб: «Мен кариндошлар билан силаи рахм килдим, улар мендан узилдилар. Уларни авф этдим, менга зулм килдилар. Уларга яхшилик килдим, менга ёмонлик кайтардилар. Уларга энди худди узларидек муомала килаверайинми?»-деди. Расулуллох (с.а.в.) айтдилар: «Йук, бундай килсанг, уларнинг гунохларига шерик булиб коласан. Сен уларга яхшилик ва силаи рахм килишда давом этавер. Шунда сенга Аллохдан кувват давомли булади». (Бошка бир ривоятда Расулуллох (с.а.в.) арз килган киши «Улар жабру жафо килсалар хам мен сабр этаман», деганида унга караб бундай деганлар: «Агар гапинг тугри булса, уларнинг огзига киздирилган кулни солгандай булибсан. Сен шу ишингни давом эттираверсанг, Аллох таоло сенга ёрдам беради ва уларнинг жабру жафосини дафъ килади».)
Хадиси кудсийда дейиладики: «Эй Одам фарзанди, кариндошларингга яхшилик килиб, кушилиб юр, умрингни узун килай». Умрнинг узайтирилиши масаласида айрим олимларимиз: «Такдир аввалдан белгилаб куйилган булса, масалан, умри фалон йил булса, Аллох уни учириб, узайтирадими?» деган саволни уртага куйишса, бошкалари далил сифатида мана бу ояти Каримани келтирадилар: «Аллох Узи хохлаган нарсани (яъни хукмни) учирур ва Узи хохлаган хукмни баркарор килур. Она китоб (бошкача айтилса – Асл китоб, яъни Лавхул-Махфуз) Унинг хузуридадир» (Раъд сурасидан). Шунга кура хадиси кудсийни биз аслан, тугридан тугри тушунсак бундай маъно укиймиз: ким силаи рахм килса, умридан уч кун колган булса хам, Аллох таоло унинг умрини уттиз йил зиёда килади. Агар силаи рахмни узган пайтида умридан уттиз йил колган булса, Аллох таоло уни уч кунга тушириб куяди. Бу тушунча буйича биз – омиларнинг адашишимиз табиий, лекин уламоларимиз хам ихтилоф киладилар. «Танбехул гофилун»да бу масалага ойдинлик киритилган экан: баъзилар айтадиларки: «Ким силаи рахим килса, умри зиёда булади», деган хабар зохирийдир. Яна баъзилар айтадилар: «Такдир узгармайди, чунки Аллох таоло «Бас, качон уларга ажаллари етса, уни бирон соат кетга хам, илгарига хам сура олмайдилар» (Аъроф сурасидан), деган. Лекин умрнинг зиёда килишнинг маъноси улимдан кейин унинг савобларини ёзишда давом этмокликдир. Улимидан кейин хам унга савоб ёзилаверилса, гуёки умри зиёда килингандай булади.
Менинг Дилшод исмли биродарим булардилар (Аллох уни рахмат килсин). Биродаримнинг муъминга хос фазилатлари анчагина эди. Аммо биттаси хакида атрофдаги одамлар хам куп гапирардилар. Бу фазилати унинг силаи рахм одобини бекаму куст бажаришида куринарди. Унинг акаси беш синглиси ва бир укаси бор эди. Дустим бошка ховли-жой килиб чикиб кетгандилар. Аммо мен уни кунда булмаса хам кун ора ота ховлига, мухтарама оналарини зиёратига келишларига гувох булардим. Баъзан хизматда ушланиб колсалар хам, «эртага борарман», демасдан одатларини канда килмай зиёратга келардилар. Онага нисбатан бу кадар мехрибонликлари учун ажрлари бисёрдир, инша Аллох. Аммо беш сингилга булган мехрибонликлари онага булган эхтиромларидан кам эмасди. Сингилларини хам тез-тез йуклашни канда килмасдилар. Бир куни «Сингилларнинг кунгли яримта булади. Улар хар куни уйларидан бир одам келишини кутиб яшайдилар. Менинг кадам босиб боришдаги захматим уларнинг мени курганларидаги кувончига арзимайди», деганлари эсимда.
У дамларда масаланинг диний мохиятидан бехабар эдим. Кейинрок билсам, дустим Аллохнинг фарзларидан бирларини адо этиш билан банд эканлар. Расулуллохнинг (с.а.в.) «Аллохнинг газабидан куркинглар ва силаи рахм килинглар. Чунки у сизлар учун дунёда хамма нарсадан яхширокдир, мустахкамрокдир. Охиратда сизлар учун янада яхширокдир» деган муборак сузларини хадис китобларида укиганимда шу дустимни эслаган эдим. «Охиратда сизлар учун янада яхширокдир...» Демак, дустим охират саройини тиклаб юрган экан. Яна айтилган эканки: «Агар сизда бирон кариндош булиб, оёгингиз билан юриб бормасангиз (яъни зиёратга бормасангиз дейилмокчи), молингиздан бирон нарса бермасангиз, бас, албатта ундан узилибсиз». Аллох таоло туширган баъзи сахифаларида: «Эй Одам фарзанди! Молинг билан силаи рахм килгин, агар узингда бор нарсага бахиллик килсанг ёки молинг кам булса, оёгинг билан боргин (яъни зиёрат килавер)» дейилган». Расулуллох (с.а.в.) бу хусусда «Кариндошчиликни богланглар, агар салом билан булса хам», деб таъкид этганлар. Шу уринда зиёрат одоби масаласида хам фикрлашиб олсак. Айрим одамлар кариндошларини йуклашни ният килишади-ю, лекин камхаржлик боисиданми ё бозорга тушишга эринибми, «курук бораманми» деган бахонада бу яхши амални бажаришни кейинга сураверадилар. Шахарларда новвойлар куп, йул-йулакай туртта нон олиб кириб йуклаш одат тусига айланиб колган. Кишлокларда аёллар зиёрат максадида махсус нон ёпадилар ёки узларининг богларидан у-бу оладилар. Агар буларнинг хам иложи булмаса, салом бериб кириб боришнинг узи хам уят саналмас экан.Бугунги кунда йуклашнинг янгича турлари хам мавжуд. Мактуб ёзиб, ёки телефонда хол-ахвол сураб туриш хам яхши. Халкимизда яхши макол бор: «Борсанг – кариндош, бормасанг – бегона». Бегоналикдан Аллох сакласин!
Мен умрнинг зиёда булишини шу дустим мисолида кураман. Хозир шукрким, акалари, укалари, бешала сингиллари хаётлар. Шубхам йукки, улар акаларини хар куни мехр билан эслайдилар. Унинг хаккига дуолар киладилар. Оилада силаи рахмдан суз очилса «тоганг шундай мехрибон одам эди, унинг хаёти сенларга ибрат булсин», деб фарзандларига тарбия берадилар. Бу фарзандлар вакти келиб уз фарзандларига «менинг тогам шундай мусулмоншева эдилар» деб ибрат килиб эслашларига хам ишонаман. Каъб-ул Ахбор деган эканларким: «Мусо алайхиссалом хамда бани Исроил учун денгизни ёрган Аллохга касамки, албатта, Тавротда ёзилган: «Аллохдан куркинг, ота-онага яхшилик килинг ва кариндошларга силаи рахм килинг, умрингиз зиёда булади. Енгилингизни янада енгил килади, кийинчилигингизни кетказади». Келинг, айни дамда китобдаги сатрлардан куз узайликда, дустим Дилшод ва унга ухшаган барча муъмин-мусулмонлар хакига дуо килайлик:
- Ё раббимиз Аллох! Бизларни силаи рахмни узмайдиган бандаларингдан кил. Хаётлик чокларида силаи рахмни узмаган биродарларимизнинг охиратларини обод этгин. Киёматга кадар тугилиб яшайдиган зурриётларини хам улар каби мехрибонлардан килгин. Бизларнинг калбларимиздаги мехр-мурувватни хам зиёда эт. Вактики келиб, бу дунёни ташлаб, бокий дунёга кетганимизда ортимизда колганлар, яхши фазилатларимизни эслаб, бизларни хам дуолар килсинлар!
Баъзи биродарларимиз кариндошларидан узоклашадилар-да, бу хатоларини яшириш учун уша кариндошларини айблайдилар. Бир ибодатли биродаримизнинг гапларидан ажабланган эдик. Аммалари хакида сузлай туриб айтдиларки: «Мен аммамникига кадам босмай куйдим, узи хам, болалари хам намоз укимайди». Буни мусулмончиликка йуйиши, айникса, ажабланарли эди. Агар у чин мусулмон булса, яхши одобларини намоён этиб, уша бенамоз аммасини зиёрат килавермайдими, яхши фазилати билан ибрат булавермайдими, тез-тез зиёратга бориб даъват килавермайдими? Тугри, бир-икки даъват килибди, китоблар олиб бориб берибди. Лекин муслим учун бу кифоя эмас-да! Аллох унинг кариндошларига хидоят бермагунига кадар даъватнинг кети узилмайди. Эхтимол Аллох бу биродаримизнинг сабрини, диндаги саботини синамокчи булиб, кариндошларига хидоят бериш палласини кейинга сургандир? Бу биродаримиз каби янглишган кишиларга Маймун ибн Махрон айтган ибратни эслатишни жоиз деб билдик:
«Уч нарсада кофир ва мусулмон баробардир: ким билан ахдлашган булсанг, ахдингга вафо килгин – хох кофир булсин, хох мусулмон. Албатта, ахд Аллох учундир. Орада кариндошчилик булса, силаи рахм килгин – хох кофир булсин, хох мусулмон. Кимики сенга омонат берган булса, омонатини адо килгин – хох кофир булсин, хох мусулмон».
Яна бир биродаримиз туй килаётган якин кариндошига ёрдам беришни истамабди. Сабаб: туй килаётган одам зиёфатни замонавий тарзда - дастурхонга арок куйиш билан утказмокчи булибди. Биродаримиз бунинг номакбул эканини айтса-да, у кунмабди. Бу масала юзасидан фикр билдирувчилар орасида «Ёрдам пулини беравермайдими, ёрдам бергани учун савоб олади, бу пулни ножоиз сарф килган одам эса гунохга ботаверади», дейишлари хам мумкин. Гап шундаки, уша кайсар одам бошкалардан карз олиб, ниятига етади ва окибатда камхаржлиги туфайли оиласи билан озор чекади. Бадавлат кариндоши пул берса, шу озордан холи буларди, шундайми? Шундайликка шундай, аммо шариат нуктаи назаридан карасак, биродаримиз пулининг харомга сарф этилишини била туриб берса дуруст булмас эди.
Раббимиз Аллох таборак ва таоло рахмни яратиб, Узининг Рахмон сифати билан мархамат этдики: «Мен Рахмонман, сен рахмсан. Ким сени узса, узиламан; кимики сенга богланса, богланаман». Аршдан урин олган Рахм эса кеча ва кундуз дер эканки: «Ё Парвардигоро! Сенинг йулингда кимики менга богланса, боглангин, кимики Сенинг йулингда мени узса, узилгин».
(Бизда кучаларга турли шиорлар осиб куйиш бор. Агар бу одат уйга хам кучирилса, айнан шу сузларни ибрат учун ёзиб куйишини таклиф килган булардим. Чунки силаи рахм учун Аллохнинг хайрли мукофоти булгани каби, бу одобни тарк этгани учун азобли жазоси хам борлигини бир нафас хам унутмаслигимиз зарур. Бу хусусда хадиси шарифда таъкид этилганидек, азоб-укубат киёмат кунига асраб куйилганидан ташкари шу дунёнинг узида хам инсоннинг узига жабр етказадиган гунох – кишиларга зулм етказиш ва кавм-кариндошларга килинадиган силаи рахмни узиб куйишдир. Бу жазони атрофдагилар хам куриб туришади. Масалан, мавзу аввалида баён килганимиз машъум ходисага кушимча сифатида айтишишимиз мумкинки, кариндошларидан узилган одамнинг топган-тутганларидан барака кетади, фарзандлари орасидан мехр кочади, хали тириклик чогидаёк фарзандларининг мерос талашиб юзкурмас булиб кетаётганларига гувох булади.)
Абдуррахмон ибн Авф (р.а.) Расулуллохдан (с.а.в.) рахм хусусида эшитган хадисни ривоят киладилар:
Расулуллох (с.а.в.) айтибдилар: «Аллох таоло «Мен дунёдаги барча борликка рахм килувчи Рахмонман ва рахмни яратиб, Рахмон деган номимнинг харфларидан таркиб топган «рахм» сузини унга исм килиб куйдим. Энди ким рахмни (кариндошликни) узмасдан юрса, мен ундан рахматимни узмайман ва ким уни узиб куйса, мен хам ундан рахматимни узиб куяман», деган».
Абу Хурайрадан (р.а.) ривоят килинган хадисда Расулуллох (с.а.в.) бу мавзуга янада аниклик киритиб, айтадилар:
«Аллох таоло халкларни яратиб булганидан кейин Рахм турди. (Бу уринда «рахм» атамасига уламоларимиз кариндошлар ва бир-бирига богланадиган насаб силсиласи назарда тутилади, деб изох берадилар.) Аллох ундан: «Нега турдинг?» деб сураганида у: «Эй Раббим, мен узилиб колишдан панох суровчи сифатида хузурингда турибман», деб жавоб берди. Шунда Аллох таоло: «Эй Рахм, сени узган кишилардан мархаматимни узсам, шунга рози буласанми?»деб сураганида Рахм: «Эй Парвардигори олам, мен бунга албатта розиман», деган эди. Шунда Аллох таоло унга «Менинг сенга ваъдам шудир», деди».
Абдуллох ибн Амр (р.а.) эса айтадилар:
«Расулуллох (с.а.в.) битта бармокларини эгиб: «Рахим сузи Аллох таолонинг Рахмон номидан шу бармогимдек униб чиккан бир шохчадир. Уни биров узмаса, Аллох таоло узмайди ва ким узиб куйса, Аллох хам уни узиб ташлайди. Киёмат куни Аллох Рахмга фасохатли, уткир ва очик сузлайдиган тил беради», дедилар».
Демак, киёматда ким кариндошликни узган ва ким узмаганини очик баён килиш учун Аллох рахмга тил берар экан ва шу тил билан у кимларнингдир фойдасига ва яна кимларнингдир зарарига уз даъвосини исбот этаркан. Бу уринда Расулуллох (с.а.в.) бармокларини курсатиб, жуда гузал ташбех киляптилар. Чиндан хам кишининг бармогини биров узмайди. У факат узининг эхтиётсизлиги учун бирон нимада чопиб олиши мумкин. (Угирлиги учун чопилса хам узи айбдор.) Кариндошлик занжирини узгани туфайли Аллохнинг рахм-шафкатидан бебахра колгудай булса, киши узининг эхтиётсизлиги ёки ахмоклигига даъво килаверсин.
Кариндошлар кандай сабаблар билан узилишиб кетадилар?
* куп холларда мерос талашиш окибатида;
* ота-оналаридан мерос колган бемехрлик, локайдлик, худбинлик каби иллатларига даво тополмаганлари туфайли;
* кибр хасталигига чалинганлари учун. Бу холда бойрок кариндош камбагалрок жигарини менсимайди. Бундан унинг кунгли ранжийди. Силаи рахим киламан, деган ниятда бу кибрли кариндошиникига борганида у нимани куради? Факат такаббурликни курса, эхтимол чидар. Аммо бадавлат кариндошининг кузларида «Бу бир нимага мухтож булиб, тиланиб келдимикин?» деган хавотирли саволни кургач, чидаши кийиндир. Аммо бу хам Аллохнинг бир синови, чидаб сабр килгани маъкул.
* хасад касалига банди камбагалрок кариндош бадавлатрок жигарини кура олмайди. Хатто «Худо нима учун унга беради-ю менга бермайди?» деб Аллох билан хам хак талашиб куяди. Ёки тинмай таъмагирлик килаверади. Ёки кариндоши хакида гийбат ва игволарни таркатаверади. Бадавлат кариндош ундан безади. Аммо бу хам унинг учун бир синов, чидаб, сабр килгани маъкул. Хасадчи кариндош бизга ёмонликни раво курса, биз унга Аллохдан инсоф тилаб, дуо килайлик. Аллохнинг уни инсоф ва хидоят сари бургани бу сабримиз учун бизга берган мукофоти булади.
* кариндошлар орасига совукчилик тушишига маълум бир одамларнинг билиб-билмай айтиб юборган гаплари хам сабаб булиши мумкин. На иложки, орамизда гап ташувчилар кам эмас. Гапни шунчаки ташиб куя колса майли-я, кушиб, купиртириб юрадиганлари куп. Шундай номаъкул гапни эшитганда айримлар «бу бир гийбат-да», деб ортга ташлаб юборсалар – олам гулистон! Лекин гийбатлигини била туриб хам газаблана бошлаймиз. Холбуки, бирон киши кариндошингизни ёмонласа, сиз унга кушилишиб ёмонламанг. Аксинча, унинг яхши томонларини эслай бошланг. Шунда вужудингизда уйгонаётган нафрат чекинади. Нафратдан кутула олмасангиз, узингизни кийнаб юравермангда, уша кариндошингиз хузурига боринг. «Менга карши шундай дебсиз» ёки «Менга карши шундай иш килибсиз, сабабини тушунтиринг, айбим булса мен узр сурай, сиз эса кечиринг», денг. Балки сизга ёмонлик истаган кариндошнинг калби мухрлангандир, узи имондан узокдир, у холда куп айтишманг, жанжалга якинлашманг. Агар имон эгаси булса, йул куйилган хатони бартараф этиш чоралари буйича биргаликда фикрлашинг. Икки жигар орасида нифок кузговчилар орасида хотинларни куп учратамиз. Овсинларнинг бир-бирига нафрати кундошникидан ёмонрок булади. Кариндошлик занжирини узишга интилувчи хотинларни калтафахмликда айблаймиз. Лекин уларнинг гапларига лакка тушиб жигарларидан юз угирувчи эрни-чи? Хотин «акангиз (ёки опангиз) ундай» деб гийбатни бошлаганида эр «Тухта, сен айтаётган одам билан биз бир кориндан тушганмиз. Шу одам менга йигирма (ёки уттиз) йилдан бери ака. У менинг бешигимни тебратган. Унинг кимлигини, яхши-ёмонлигини сендан кура мен яхширок биламан», деб тухтатса, хар кандай хотин иккинчи марта уйлаброк гапирадиган булади. Яна шундай аёллар бор-ки, тил билан гийбат килганлари етмагандай турли илму амал, жодулар билан кариндошлардан кутулиш чораларини излайдилар. Шукрки, бундай бузгунчилардан кура окила аёлларимиз купрок. Бир биродаримиз аёллардан гап кетганида шундай деган эди:
- Худо менга окила аёл неъматини берди. Мен акамдан ранжиб борди-келдини хам йигиштирмокчи булган эдим. Ахли аёлимга, фарзандларимга хам акамникига боришни таъкиклаб куйган эдим. Бир куни ахли аёлим акамни тугилган кунлари зиёрат килиб келибди. Бориб келганини яширмай узи айтди. Газабланган эдим, босиклик билан тушунтирди: «Агар акангиз билан юзкурмас булиб кетсангиз билган-билмаган кариндошлар, танишлар биринчи навбатда мени айблашади. Чунки мен келинман. Жигарлар озгина хафалашиб юришиб кейин барибир якинлашиб кетасизлар. Жигарни жигардан узиб булмайди. Акангиз ёмон булсалар сиз яхши булаверинг». Шу гапига фаришталар омин дейишган эканми, орадаги нифок кутарилди.
* келажакда узилиб кетмаслик учун куда буладилар. Бирок, ёшларнинг оиласи бузилиши натижасида юзкурмас булиб кетадилар. Айнан мана шу холат кишини уйга толдиради. Якин кариндошлик занжирини мустахкамламокчи булган ака-ука ёки опа-уканинг айблари туйдан кейин кашф этила бошлайди. «Кизи ундай экан, яхши тарбия бермабди», деб бир томон иккинчи томонга магзава агдарса, иккинчи томон хам тек турмайди. Окибат эса равшан. Оиласи бузилган йигит ва киз бошка турмуш куриб кетади, бирок, узилган кариндошлик тикланмайди. Баъзан эса аксинча холат хам юз беради. Масалан, ука опасининг ёки акасининг углини куёв килиш ниятида. Очик айтолмайди-ку, бирок ташрифларини бехад куюк килади. Бу уйдаги хар бир маросимда хотини билан келиб хизмат килади. Кейин бир куни оркаваротдан эшитиб колади-ки, у ният килган йигитга киз кидиришаётган эмиш. Шунда якинлари оркали ниятини маълум килганда «Кариндошдан келин килмайман», деган жавобни эшитиб, ташрифларини буткул узмаса-да, аввалги мехрибончиликларини тухтатади.
Яна шунга ухшаган турли катта-кичик сабаблар купки, буларнинг биронтаси киёматдаги хисоб чогида бизга бахона була олмайди.
Силаи рахмни мукаммал равишда бажаришда кариндошлик хакларини адо этишлик хам бор. Аллох таоло бандаларига «Кариндошларингга, мискин ва мусофирларга уз хаккини бер!» деб буюради. Исро сурасидаги ояти Кариманинг бу маъносини Абдуллох ибн Аббос шундай тафсир киладилар: «Бунда Аллох хакларнинг энг зарурини беришга буюрди. Маблаги булса, амалларнинг энг афзали булган кариндошларга, мискин ва йулда колган мусофирларга беришга даъват килади. Агар маблаги булмаса, ночор кишиларга кандай муомала килиш лозимлигини ургатади: «Парвардигорингдан кутадиган рахмат (ризк) кулингда муяссар булмай, уларга карай олмасанг, уларга мулойим гапир». Яъни уша ночор одамни ноумид килмай, «хозирча йук, аммо яна мол келиб колар, шуни кутиб турибман», каби умидбахш сузлар билан яхши ваъда килишга чорлаяпти. «Кулларингни буйнингга сиртмоклаб куйма, яъни бахиллик килма. «Кулларингни жуда хам ёйиб юборма», яъни бор-йугингни бериб юбормаки, у вактда маломатга коласан. Чунончи, кейин келганларга хеч нима бера олмаганинг учун сени маломат киладилар. Хамма молингни олиб кетганлар сени машаккатга солиб куйган булишади ва сен толикиб, кийналиб утираверасан».
Демак, Куръони Карим ота-онанинг фарзанддаги хаккини баён килибгина колмай, зикр этилган оятларда кариндошларнинг хам бир-бирларида хакки борлигини билдирмокда. Имкони бор, узига тук кишида ночор, ёрдамга мухтож кариндошларнинг хакки бор. Бу хак уларга Аллох томонидан берилган. Бой-бадавлат киши уз кариндошларига ёрдам берганида миннат ёки фазлини курсатиш учун эмас, балки Аллох амрини адо этиш, Аллох белгилаган хакни бериш учун килган булади. Шунингдек, ночор кариндош узининг бадавлат кариндошидан бирор нарса олганида унинг хузурида хору зор булиб эмас, Аллох унга белгилаган хакни олаётганини тушуниб, узини эркин тутиб олади.
Рум сурасида хам бу масала яна таъкид этилиб, «Аллохнинг юзини куришни истайдиганлар учун бунинг энг хайрли иш» экани билдирилади. Ризк бериш Аллохнинг лутфи булгач, ризкнинг камайиб колишидан куркмай, кариндошларга хакларини бериш керак экан. Яъни, сиз билан бизнинг ризкимизда уларнинг хам хаклари бор экан. Бу хакни тан олмасак, хасислик билан узимизга узлаштириш чораларини истасак, бизга буюрармикин?
Баъзан ака-ука (ёки опа-сингил) тутинганларни учратамиз (яхши амаллардан хисобланмиш бу одоб хусусида дустликка оид бобда яна фикрлашамиз). Юсуф Хос Хожиб хазратлари ёзадиларки:
Кодошлик киши куси чови бедук,
Одошлик киши оти сови бедук.
Кодошинг йук эрса юри тут одаш,
Одаш эзгу булса, бу – булди кодош.
Дейилмокчиким: кариндошлари бор одамнинг шаъни шухрати улугдир. Дусти бор одамнинг эса сузи улугдир. Кел, кариндошинг булмаса, дуст тут. Яхши дуст кариндош урнида булур.
Чиндан хам шундай. Аммо кариндошидан узилган холда ака-ука тутинишни англаб етиш кийин. «Кутадгу билиг»да яна шундай сатрлар бор:
Ёгиз ер яшил сув ёрошти била,
Оро юз чечаклар ёзилди кула.
Ярашик юриса кодош ё одаш,
Улардин булур ко кодошка била.
Дейилмокчиким: буз тупрок билан сув иттифок булгани учун юз хил гул-чечаклар кулишиб очилди. Кариндош ёр-биродарлар иттифок булишса, ундан таркалган гузал жамоатлар вужудга келади.
Барча яхши хулклар буйича энг гузал ибрат Расулуллохнинг суннатларидир. Абу Хурайра айтадиларким: «Куръони Каримда «Эй Мухаммад, сен узингга якин булган уруг-аймокларингни менинг азобимдан куркит, уларни огохлантир» (Шуаро сурасидан), деган оят нозил булган вактида Расулуллох туриб: «Эй Каъб ибн Луай болалари, эй Абду Маноф болалари, эй Хошим болалари, эй Абдулмуталлиб болалари! Сизлар узингизни дузах утидан куткаринг! Эй Мухамадднинг кизи Фотима! Сен хам узингни жаханнам утидан кутказ! Менга эътимод килма, чунки киёмат куни ташвишидан мен сени кутказишга кодир эмасман. Аммо сизлар билан, албатта, кариндошлигим бор. Уни мен сизлардан узмайман», деб ошкора нидо килдилар».
Расулуллохнинг (с.а.в.) шу хутбаларини унутмасак, юкорида зикр этилган оятлар ва хадислар маъносини чакиб, уларга амал килсак, инша Аллох, киёматда шарманда булмагаймиз.Мазкур мавзу сунггида яна дуога кул очайлик:
- Олий, Аъло, Ваххоб сифатли Раббимиз покдир! Бизларга хидоят бергувчи ё раббимиз Аллох, бизларни кариндошлардан бегоналаштирмаётганинг учун Узингга шукрлар киламиз. Вафот этган кариндошларимизга лозим даражада силаи рахм кила олмаган булсак, бу гунохларимизни кечир, охиратда улар билан ризоликда куришмокликни насиб эт. Узимиздаги силаи рахм одобини мукаммал килганинг холда зурриёдларимизни хам бу неъмат билан неъматлантир. Уларни кариндошларнинг мехр-мухаббатларидан бахра олиб яшашларини насиб эт. Агар шу кунларда силаи рахмни билиб-билмай узиб куйган булсак, ёки шайтон узишликка васваса килаётган булса, бизларни у лаънати иблис йулидан кайтар. Берахмлиги учун кариндошлари дуоибад килмасларидан аввал уларга узр айтиб борадиган солихлардан килгин бизларни. Омийн ё Раб ал-оламийн!
Азизлар, бу сухбатмиз сизларга маъкул келдими ё йукми, билмайман. Хар холда маъкул келишига умидим бор. Агар шундай булса, хар биримиз утган кунларимизни эслаб курайлик. Эхтимол, кайсидир кариндошимиздан озми-купми узоклашгандирмиз. Шундай булса, хадиси шарифда зикр этилган, холаси билан ярашиб келган одам сингари бугунми ё эртагами, хар холда куп кечиктирмай, унинг хузурига борайлик.

























Тохир МАЛИК
ЖАМИЯТНИНГ ДУРРУ ГАВХАРИ
ЁХУД
Дока румол качон курийди?


Оилани биз кандай тушунамиз, кандай химоя киламиз?Рашк - дустимизми ё душманимизми?
Шулар хакида фикр юритишга хозирланайлик..
Аллох бизларни адаштирмасин.

«Эр-хотиннинг уруши – дока румолнинг куриши» деган маколни купчилик билади. Эр-хотин орасида низо чикса киска муддатда бартараф булади, деган маънодаги бу макол айрим холларда хакикатга айланмай коляпти. Ёш оилалардаги жанжал «ажралиш» деган фожиа билан якун топяпти. «Фожиа» деб бахо беришимизни баъзи биродарлар маъкулламасликлари мумкин. «Талок Аллох томонидан рухсат этилган, оиланинг бузилиши кунгилсиз хол, лекин фожиа эмас», дегувчиларга биз деймизки: «Азизим, соатингиз бузилса неча мароталаб булса хам тузатиш учун устага олиб борасиз. Хеч иложи булмаса ташлаб юборасиз. Бу фожиа эмас, шунчаки кунгилсиз хол. Лекин оила бузилса, икки ёшни яраштиришга харакат киламиз, ярашишнинг чораси колмаса уртага талок тушади. Лекин бу оилани бузилган соат сингари ташлаб юбормаймиз. Яъни жамиятдан суриб чикармаймиз. Эр хам хотин хам бошка оила куриб яшайверади. Лекин болалар-чи? Тирик етимларнинг охи фожиа эмасми? Калбларининг парчаланиши фожиа эмасми? Оилани жамиятнинг дурру гавхари деб улуглайдилар. Уйимиздаги дур ва гавхарларни ардоклаб асраймиз. Оилани-чи?
Оилани муъжазгина бир жамиятча деб фараз килсак, бутун инсоният жамиятининг дахлсизлиги айнан шу «жамиятча»нинг жипслигига боглик. Демак, кайсики жамиятдаги оилалар мустахкам эмас экан, бу жамият харбий кудрати ва бойлигидан катъи назар, халокатга махкумдир. Оилавий мухаббат одамлар орасида кенг таркалган энг мустахкам мухаббатдир. Шунинг учун хам у кишилар хаётига таъсир курсатиш жихатидан одамнинг энг мухим ва энг хаётбаш туйгусидир. Уз уйида бахтли булган кишигина чинакам бахтлидир. Хароб уйдаги бахтсиз одамлардан ташкил топган жамиятнинг халокатга махкумлиги шундан келиб чикади. Хар бир инсоннинг оила олдида, оиланинг жамият олдида масъулияти бор. Бу икки ижтимоий тушунчани бир-биридан айириш кийин. Аввалги бобларда зикр этганимиз – ишк, ота-онага мухаббат, силаи рахм ва кейинги бобда фикр юритадиганимиз дустга мухаббат хам жамият маънавий оламига уз таъсирини утказади. Аммо оила бу уринда алохида ахамият касб этади. Соддарок килиб айтилса, оиласида халовати йук одамнинг хизмат жойида хам халовати булмайди. Демак, ишидан барака кетади, хизматдошлари билан купол муомалада була бошлайди. Ёки аксинча, ишда омади юришмаган, хужайинлардан сукиш эшитган одам уйга кайтганда аламини оила аъзоларидан олади. Агар хаётимизнинг барча максад-мазмуни оиладаги шахсий бахтимиздан иборат булганида, шахсий бахтимиз биргина оиладаги мухаббатда уз ифодасини топганда эди, унда хаёт деганлари чиндан хам коп-корогу сахрога айланиб колган буларди. Инсон учун юракнинг маънавий оламидан ташкари хаётнинг яна бир буюк олами – ижтимоий фаоллик олами хам бор. Буни инкор этиш ёки четлаб утишга уриниш мутлако мумкин эмас. Шунинг учун хам ахли китоблар Аллохнинг бу масаладаги буйрукларига гоят жиддий муносабатда булганлар. Пайгамбарлар умматларини пок ва халол оила куришга даъват этганлар. Инсоният тарихи давомида яшаб утган донишманд файласуфларнинг диккат-эътиборларидан хам бу масала четда колган эмас. Утмиш устозларнинг фикрлари бизлар учун хамиша кадрли. Аммо улар уз даврларидаги жамият талабларидан келиб чикиб, оилага турлича талаблар куйганлар. Масалан «Оилавий хаёт инкилобчининг гайрат-шижоатини сусайтиради», деган ахмакона фикр йигирманчи асрда юзага чикди ва узбек тилидаги ахлокка оид китобларда кайта-кайта зикр этилди. Утган асрнинг йигирманчи-уттизинчи йилларидаги бадиий асарларда севишганлар туй хакида суз очишса, «Шошилма, аввал жахон инкилоби галаба килсин!» деб инкилобга содикликларини намойиш килишган. Бунака тентакларнинг канчаси жахон инкилобининг галабасини кутиб, туй курмай утиб кетди экан. Эсизгина умр! Шунга ухшаган холат бизда хам учрарди. Факат биздаги ошик-маъшуклар туйни жахон инкилоби галабасигача чузишмасди. Ашулалар буларди: «Буйларингга буйлари, качон булар туйлари?» деб суралса «Аввал пахта мавсуми утиб олсин», деб жавоб беришарди. Йигит бечоранинг то кеч кузгача, эхтимол кишга кадар юлдуз санаб, ёстикни кучоклаб ётишдан узга чораси йук... Агар севган кизи сулув булса-ю, бирон чапдаст йигит чикиб, пахта мавсуми охирлашини кутиб утирмай, уни илиб кетса! Урди Худо! Бу хозир бизга кулгили туюлади, лекин оила билан жамият манфаатини бу хилда талкин этиш бефахмликнинг бир куриниши эди. Жамият манфаати биринчи уринда турадими ёки оила манфаатими, деган саволга бир хилда, катъий жавоб бериш хам мумкинмас. Чунки айрим уринларда оила, баъзан эса жамият манфаатлари биринчи даражали масала булиб колади. Айрим холларда жамиятнинг оиладан суровлари бор, яна бир холларда оиланинг жамиятдан талаблари булади. Бу масалани хам битта колипга солиб такдим этиш мумкинмас.
Оила уз хохишича яшаши керакми ёки жамият талабларини бажаришга мажбурми? Агар жамият талабларига буйсуниб яшаши шарт булса, оиланинг хеч кандай хак-хукуки йук эканда? Бу уринда хам савол умумий тарзда эмас, аник масалалар буйича уртага куйилиши керак. Яъни: жамият оиланинг пок булишини талаб этадими, демак, бу талабга буйсуниши шарт. Жамият оиладан окил фарзанд тарбиясини талаб этадими, демак, бу талабни хам сузсиз бажармоги зарур. Лекин бу талабларни барча оилалар бир хилда бажармайдилар. Чунки барча оилаларнинг бу сохалардаги тушунчалари, хаётий тажрибалари турлича. Хар бир халкнинг, хатто хар бир мамлакатдаги хар бир вилоят, шахарнинг узига хос урф-одатлари оила ва жамият орасидаги муносабатларни узига хос равишда белгилайди.
Русларнинг улуг ёзувчиси Лев Толстойнинг «Анна Каренина» деб номланган асари шундай сатрлар билан бошланади: «Бахтли оилаларнинг хаммаси бир-бирига ухшайди, бахтсиз оилаларнинг эса хар бири узича бахтсиздир». Бу яхши фалсафий фикрга ухшагани билан бахслашиш мумкин. Чунки бахтни хам хар бир оила узича тушунади. Масалан, харом йуллардан кайтмай бой яшаётган оила харомдан пархез килиб, озига каноат килаётган кушнисини бахтсиз деб хисоблайди. Бу кушни эса унинг охиратини уйлаб, бахтсизлигидан афсусланади. Демокчимизки, оилаларнинг бахти ва бахтсизлиги хам факат узларига хос, бир-бирига ухшамайди. Хатто бир оила аъзоларининг бахт хакидаги тушунчасида хам фарк булади. Эр бахтни илм олишда, деб билса, хотин билакни безовчи тилла билакузукда деб хисоблайди. Кани, барча тушунчаларни битта колипга солиб куринг-чи!
Турли халклардаги оила ва бахт тушунчаси хакида суз очдик, асосий гапларимизга утишдан олдин кичик бир мисолга мурожаат килайлик.
Тилга олганимиз асардаги Анна Каренинанинг оиласи ва унинг улими билан Кумушбибининг оиласи ва улими орасида кандай фарк бор?
Икки ёзувчининг тасвирига караганда бу аёлларнинг икови хам гоят гузал, икковида хам мухаббат бор, икковлари хам севги курбони. Хар икки асар хам лобарларнинг улимлари билан нихоясига етади. Лекин уларнинг мухаббатлари ва оилага садокатлари бир хилми? Анна – оилали жувон, бегона эркакни севди. Окибатда узини халок килди. Унинг бир гунохи икки булди. Кумушбиби – маъсума аёл. У жуфти халолига содик. Уни хатто кундошидан хам кизганади. Балки ана шу кизганиши, рашкининг чегарасидан чиккани учун улим топгандир? Бу икки аёл улими сабабчилари - Аннанинг севгилиси (Эри эмас!) билан Кумушнинг кундоши – Зайнаб такдирида кандай якинлик бор? Хеч кандай! Кумуш-зайнаблар такдирини европаликлар хаётидан излаб тополмаймиз. Келинг, икки улимга доир икки баёнга диккат килайлик:
«...якиндагина хаёт жуш уриб турган, энди эса казарма столида, ёту бегоналар кузида Аннанинг жасади ибосиз бир равишда конларга беланиб ётарди; сог колган чаккалари, гажакли боши, огир кокиллари оркага ташланган; гузал чехрасида, ярим юмук кизгиш лабларида ачинарли, тиниб колган очик кузларида вахимали бир ифода бор эди.; бу ифода уришиб колишганда Вронскийга «Шошманг, хали пушаймон буласиз», деган уша дахшатли сузни айтиб турганга ухшарди...»
Бу баёндаги «Аннанинг жасади ибосиз бир равишда конларга беланиб ётарди», деган тасвирга алохида эътибор каратмок лозим. Мухаббат деган бахона билан оилага хиёнат килган, ибосиз хаёт кечирган аёлнинг жасади хам бегоналар кузи олдида ибосиз холатда ётарди. Бу хам ибосиз хаёт учун берилган бир мукофот эмасми! Энди бу тасвирга диккатингизни тортамиз:
«...Хожи Кумушнинг бошига келиб ултурди. Отабек ва онаси оёк устида эдилар. Кумушнинг кузи юмук, сочлари юзи устида паришон эди. Хожи уз кули билан сочларини тузатиб Кумушнинг кукимтил товланган юзини курди ва ва манглайини босди...
- Ойим... Ойим!- деди Хожи. Кумуш кузини очиб, бесаранжом унга назар ташлади ва таниб... кузгалмокчи булди.
- Кузгалманг, ойим... кузгалманг!
Кумушнинг куз ёшиси чаккасидан окиб тушди... Хожи хам узини тухтатолмай, Кумушнинг ёшини артиб, бошини силади:
- Худо шифо берар, болам!
Кумуш жомга кузгалди, Отабек келиб култиклади, Хожи хам унинг бошини тутди... Бу гал кусук конга айланган эди, бурнидан хам бир неча томчи кон окди... Кусуб ётгач, кузи яркиллаб очилиб кетди ва теварагига бетокат каранди:
- Ойи... дада... - сунгра,-бегим, - деб ингранди... Эрининг юзини юзига куйди, уялгансумон кузини юмди....»
Устоз Абдулла Кодирий каламларидан кучган бу тасвирнинг хар бир нуктасига диккат билан разм солайлик. Биз истаймизми, истамаймизми, оила масаласини англашда гарб ва шарк тушунчалари орасида кескин фарклар борлигини тан олишга мажбурмиз. Буни юкоридаги икки баён хам тасдиклаб турибди.
Кумуш «эрининг юзини юзига куйди, уялгансумон кузини юмди...» Бу холат оддий мухаббат тасвири эмас, балки улими олдидан хам эрининг мартабасига риоя килинишининг ифодасидир. «Исломда инсонга сажда килиш йук. Агар булганида, аёлларнинг эрларига сажда килишларини буюрган булардим», мазмунли хадиснинг маъносида аёл киши эрига бутунлай итоат этиши лозимлиги англашилади.
Эри кай пайтда аёлини ёнига чакирса, аёл албатта итоат килиши ва хар кандай ишни тухтатиб, эрининг ёнига бориши шарт. Шаркдаги оилалар асрлар буйи шу одат буйича яшаганлар. Бу одат бузилган онларда шу оилада ихтилоф чиккан. Хозирги кунимизда аёлларимиз ёшлик килибми, ёки гарбнинг таъсиридами, бу одатни рад этишга интилишади. Эр чакирганда «хозир» деб куядилар-да, ишларини килаверадилар. Бирон иш билан машгул булишса, узрлидир, лекин телефондаги узундан узок гапларини бас килмасликлари, телевизордаги Мексиканинг бехаё фильмларидан куз узгилари келмай утиришлари айб саналади. Бу гапларни осмондан олиб ёзаётганим йук, ёш оилаларнинг куйди-чикдиларида иштирок этганимда деярли хар бирида хотинга нисбатан шу айб айтилади. Бу уринда «демак, эр хужайин, хотин – чури мартабасидами?» деган фикрдан узок булиш керак. Эрга хизмат килиш чурилик эмаслигини туйдан олдин кизларимизга яхшилаб тушунтириб куйишимиз керак. Афсуски, биз кизларимизга сеп туплашга берилиб кетиб, одоб бойлигини беришни унутиб куямиз. Оиладаги эр урнини турт-беш эркак бамаслахат белгилаб бермаган. Бу мартаба Аллохнинг иродаси: «Эркаклар хотинлари устидан (оила бошлиги сифатида) рахбардирлар. Бунга сабаб Аллох уларнинг бировларини бировларидан (яъни эркакларни аёллардан) ортик килгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) уз мол-мулкларидан сарф-харажат килганларидир. Бас, ибодат-итоатли ва (эрлари) йуклигида Аллохнинг хифзи химояти билан (эрларининг мол-мулкларини ва уз иффатларини) сакловчи хотинлар – яхши хотинлардир» (Нисо сурасидан). Каердаки, Аллохнинг бу иродасига карши чикилса, ёки ислох этишга уриниш булса, билингким, бу оилани аввало тотувлик тарк этади окибат эса ажралишгача бориб етади. Янги турмуш кураётган фарзандларимизнинг барчаси бу оятни билишлари керак. Чунки мазкур ояти Каримада оиладаги эр билан хотиннинг урни аник белгилаб берилган. Шариат хукмича, эр аввало оиланинг барча молиявий ва маънавий тарафларига жавобгар, уни четдан буладиган хар кандай хуружлардан химоя киладиган шахсдир. Мана шулар эвазига ва эркак киши учун фазилат саналмиш огир-босиклик, оила тебратишдаги тадбиркорлик каби сифатлар сабабли у оиланинг бошлиги саналади. Яхши хотин эса диёнатли, эрнинг уйини обод киладиган ва унга бир умр садокатли булган аёлдир.
Эзгу зотли Хафса бинт Умар яхши хулкли Фотимага дедиларки:
- Сен нечун эрингга бу кадар буйсунурсан?
Хазрати Фотима айтдиларки:
- Менинг эримга буйинсиниб хизмат этмагимдан муроду максадим Тангри таолонинг ризосидир. Шу аснода эримнинг даъво килмиш нарсаси хам тугайди. Яъни эримга куп хизмат килмогим Аллох учундир. Шу йусин мен эримнинг дунё ва охират даъвосини адо этаман. Бунинг учун эрим мендан хушнуд булади.
Яна дедиларки:
- Бир хизмат билан икки тоат енгил булди. Бири – Аллох ризолиги. Иккинчиси – эримнинг шод булгани. Киши бир хизмат билан бундай улуг савобларга муяссар булгач, нима учун Аллох буюрганга буйинсунмас экан? Холбуки, Аллох таоло хотинларга эрларига буйинсунмокни буюради.
Демак, оилада эрнинг аёлига нисбатан ута жиддий уз масъулияти бор экан. Аёлнинг еб-ичиши, кийиниши ва уй-жой билан таъминланишига масъул эканликларини унутган айрим биродарларимиз борки, уларни гафлат уйкусидан уйгонишлари вакти келмадимикин? Такрор ва такрор эслатамиз: оилани моддий жихатдан таъминлаш хам эрнинг вазифаси. Хатто бирон сабаб билан аёл болани эмизишни хохламаса, эмизадиган энага топиб, болани улгайтириш хам эрнинг бурчи. Ислом дини оилада мана шундай бир мувозанатни карор топтиради. Эр-хотиннинг бир-бирларига муносабатлари аник белгилаб берилган. «Оналар болаларини тула икки йил эмизадилар. (Бу хукм) эмизишни камолига етказишни истовчилар учундир. Уларни (оналарни) меъёрида озиклантириш ва кийинтириш отанинг (эрнинг) зиммасидадир. Хеч кимга токатидан ортик (масъулият) юкланмайди» (Бакара сурасидан). Ислом дини эр куч ва кувватли деб, аёлни эр тарафидан эздирмайди; аёлни ахлоксиз ва беор булишига хам йул куймайди. Баъзи бир эрлар дейишсаки: «Мен хотинимнинг хаккини билмайман. Мен хужайинман. Икки гапнинг бирида сукмасам, хумордан чикмайман. Урмасам, кулим кичиб туради». Шундайми? Яхши, истагингизни килаверинг биродар. Аммо бу учун охиратда албатта жазога тортилишингизни унутманг. Аллох бизларни огохлантиради: «У кунда киши уз ога-инисидан хам, онаси ва отасидан хам, хотинию бола-чакасидан хам кочур». Ажаб! Нега охират куни эр уз хотинидан кочар экан, уйлаб курмаганмисиз? Чунки фоний дунёда уни нохак урди, унга тугри йулни курсатмади, моддий таъмин этмади... Энди вакт келдики, хотин хаккини талаб этади. Агар шундай булишига ишонмасангиз, кандай яшагингиз келса, яшайверинг. Аллох хозирча ихтиёрингизга куйибди. Охират шундайки, бу дунёда кул мартабасида яшаганлар хужайинидан кура юкорирок даражага етишади. Бу дунёда керилиб юрган жаноблар менсимагани, сарик чакага олмагани, хакоратлагани, хурлагани, кул урнида кургани одамнинг хам шафоатига мухтож булиб колади. Хотини хакига риоя килмаган эрнинг окибати хам шундан узгача булмайди. «Хотинларнинг хакларига риоя этингиз. Улар билан мехр-шафкат ила муомалада булингиз. Уларнинг хаклари хусусида Аллохдан куркингиз. Хотинлар сизларга Парвардигорнинг омонатидир». Пайгамбаримиз алайхиссаломнинг Вадо хутбаларидаги бу васиятни хар бир эр доимо дилида саклаши ва амал килиши шарт. Бу Парвардигорнинг омонатларига хиёнат килишдан узни сакламак керакдир, дегани булади.
Эшитган эдим, ростми ёлгонми, билмайман: лулиларнинг кайси бир уругида туй чоги куёв бола гулхан атрофида утирар экан. Келин эса буйнига хуржун осиб олиб унинг атрофида айланиб «Улгунимча сени бокаман», деб касам ичаркан. Шу зайлда уч марта айланиб, касам ичгач, куёв унга уйланишга розилик бераркан. Бозорларда катта-катта ва огир-огир халталарни кутариб юрган аёлларимизни курганимда шу одат эсимга тушади. Бизда никох чоги эр зиммасига оила ташвиши юкланади. Агар узок сафарга отланса хам, таъминотни мукаммал килиб кетиши керак. Аёлларнинг рузгор харажатларини кутариб чикишлари эр учун бир уят булса, тижорат максадида бегона юртларга бегона эрлар билан юбориши ундан баттар уятдир. Тижорат максадида узокка борган аёлларимиз хакида турли миш-мишлар юради, биз уларни маъкулламокчи эмасмиз. Агар шундай десак, покиза опа-сингилларимизга тухмат килиб куйган буламиз. Лекин ризк кидириб узокка бормаслик ва танмахрамсиз юрмаслик хакидаги буйрукларга амал килсалар, узларига нисбатан ортикча гап орттириб олмайдилар. Ундан ташкари бизни ранжитадиган нарса – аёллар мусофирликда кийналиб, огир юклар кутариб юрадилар, йул азобини курадилар, уз масъулиятига риоя килмаётган эрлар эса чойхонада ошхурлик килиб ётадилар.
Утган асрда Европада эр-хотин уртасида тенгхукуклилик деган масала кутарилди. Совет жамияти бунга алохида эътибор берди. Аммо аёлларни эрлар билан тенгхукукли киламан, деб уларни аксинча чуридан баттар холатга айлантирди. Тенгхукуклилик дегани эр нима иш килса аёл хам бажарсин, дегани эмас. Эр курилишда гишт терди – аёл хам, бетон куйди – аёл хам, трактор минди – аёл хам. Бу утакетган инсофсизлик-ку! Европада кутарилган масала бошкача эди. Утган асрларда заводда айнан битта ишни бажарган эрга купрок, аёлга эса камрок хак туланган. Аёллларнинг халкаро харакати хак тулашдаги тенгхукуклиликни талаб килган. Афсуски, тенгхукуклиликни нотугри тушуниш хозир хам давом этиб келяпти. Урни келганда айтиб кетайлик: штанга, кураш, бокс, футбол... каби спорт турларида киз-жувонларнинг катнашишлари бизнингча дуруст эмас.
Агар диккат килиб кузатсак, бугунги жамиятларда адолатли мувозанатларнинг бузилиши кузатилмокди. Гарбда аёллар ута ахлоксиз, бехаё булиб кетишган. Юз йил аввал Анна Каренинага ухшаганлар бармок билан санарли булса, энди кишининг акли хисобдан адашиб кетади. Бундай холатларни биз хорижга килган сафарларимиз даврида уз кузимиз билан кузатдик. Гарбнинг кинофильмлари хам фикримизни исботлайди. Гарб аёллари узларини эрлар билан тенг хукукли деб билишади. Ислом динида бундай эмас. Оилада эр ва аёлнинг уз урни мувозанат ва адолат билан белгилаб берилган. Бу мувозанат бузилган жамиятларда «эркин мухаббат» деган ахмокона, айтиш мумкинки, хайвонларга хос тушунчалар тугилди. Яъни эр-хотин биргаликда яшайверади, аммо хотин кунгли тусаган эркак билан, эр эса кунглига ёккан аёл билан зино килаверади. Агар бола тугилса, кайси эрдан тугилганини аниклаш учун ирсият сохасидаги мутахассисларга мурожаат килишади. Бу хам етмагандай эркакнинг эркак билан аёлнинг аёл билан никохларини расмийлаштириш бошланди ва бу хайвоний кушилишни хам мукаддас ном – «оила» деб атаяптилар. (Бу хакда фахш бобида кенгрок тухталармиз.)
Ислом динининг жинсий муносабатлар хусусида гоятда маъкул, нихоятда макбул тавсиялари бор. Биринчидан, никох суннат ва савобдир; никохланган кишининг савоби ортади. Уйланган киши уйига бир хисса егулик ва ичгулик олиб келса, етти юз хисса савоб берилади. Рузгор тебратиш учун килинган сарф-харажатлар жиход килиш билан баробар хисобланади (яъни, «жиход» деганда факат уруш назарда тутилмайди, савоб факат уруш туфайли хосил булмайди, бунга ахамият бермок жоиз). Хатто никохдаги эр-хотиннинг жинсий алокасида хам савоб бор. Расулуллох (с.а.в.) шу хакда гапирганларида сахобалар: «Ё Расулаллох, биз нафсимизнинг, шахватимизнинг орзусини кондирамиз, бундан хам савоб хам топамизми?» деб сурашганларида жавоб бердиларким: «Албатта! Шундай килмасангиз, гунох йули билан кондиришингиз мумкин... Шунинг учун хам савобдир».
Исломда инсон табиатига, фитратига, яратилишига гоятда мос бир хатти-харакат мавжуд. Эрнинг хотини ёнига узок муддат якинлашмаслиги хам дуруст эмас. Чунки у аёлнинг хам жинсий хохишлари бор, унинг хам эхтиёжларини кондириш керак, деган маънода адолат килишга чакирганлар. Шунинг учун исломда шаръий жинсий муаммога эътибор беришган, уни асло айб санашмаган. Баъзан эр-хотиннинг ажралиши сабабларини диккат билан ургансангиз, оилани бузилишига олиб келувчи жиддий холатларни учратмайсиз. Бизда оиланинг бузилишига айнан жинсий муносбатлардаги етишмовчиликлар хам сабаб булиши мумкинлиги сира айтилмайди. Бу айб саналади. Хатто айрим эрларнинг ёки аёлларнинг зинога юриб кетишларига хам бир-бирларидан коникмаганлари сабаб буладики, буни эътибордан четда колдириш мумкинмас.
Шаъбий (р.а.) айтадилар:
«Бир аёл хазрати Умарнинг (р.а.) хузурларига келиб: «Эй амирал муъминин, сизга инсонларнинг энг яхшиси устидан шикоят килгани келдим. У шундай одамки, яхши амал борасида унга етадиганлари оз. Кечалари тонггача намоз укийдилар ва кундузлари доимо рузадор буладилар», деганидан кейин уялиб, аслида айтмокчи булган гапларини айтолмади ва: «Эй муъминларнинг амири, мени кечиринг», - деди.
- Яхши, - дедилар хазрати Умар. - Аллох сендан рози булсин. Сен у одамни жуда яхши сифатлар билан мактадинг. У хакда бундан ортик бирор нарса гапиришингга хожат йук.
Аёл чикиб кетгач, Каъб ибн Сур (р.а.) дедилар:
- Эй амирал муъминин, аёл уялиб, шикоятини сузлай олмади.
- Аёлнинг кандай шикояти бор эди?
- Аёл эридан «завжият (яъни эр-хотинлик) хак-хукукларига риоя этмаётир», деб шикоят килмокчи эди.
Бу гапни эшитганларидан сунг хазрати Умар (р.а.) аёлни оркага кайтариб, унинг эрига хам хабар юбордилар ва аёлнинг эри келгач, Каъбга:
- Ораларида сен хакамлик кил-, дедилар.
- Сиз шу ердалигингизда мен кандай хакамлик киламан?
- Мен тушунмаган нарсага сенинг аклинг етди. Бинобарин, уларни эшитиб, ораларида хукм этмок сенинг хаккингдир, - дедилар халифа.
Шунда Каъб халиги одамга:
- Аллох субханаху ва таоло эрларга хитобан: «агар етимларга адолатли була олмасликдан курксангиз, сизлар учун (никохи) халол булган аёлларга иккита, учта, турттадан уйланаверинглар», дея мархамат килганига кура, купи билан уч кун (нафл) руза тутишинг мумкин. Туртинчи куни тутмаслигинг керак ва купи билан уч кеча тонггача ибодат килишинг мумкин. Туртинчи кеча аёлингнинг ёнида ётишинг лозим, - дедилар.
Эр-хотин кетишгач, хазрати Умар Каъбга:
- Сенинг бу топагонлигинг боягисидан хам гузалдир, - дедилар ва Басрага кози этиб тайинладилар».
Бу ривоятда гузал бир донолик хам чараклаб турибди: хазрати Умар эрга тугридан-тугри «эрлик вазифангни бажар», деб амр килмадилар ва буни доно биродарларига топширдилар. Каъб хам ута нозиклик билан тушунтирди. Чунки у киши хам «ибодатингни йигиштириб, хотининг билан бирга бул», дея олмасдилар.
«Уйланишдан, хотин олишдан хамманинг максади бир хил эмасдир», дейилса, бу фикр дастлаб галати туюлиши мумкин. Баъзилар айш-ишрат килиш, шахват нафсини кондириш учун уйланмайдиларми? Шу ниятда энг сулув кизларга етишмок учун не-не шумликлар килмайдилар? Бу шумликнинг окибатини биз «оила» дея олмаймиз. Баъзилар эса бой булиш максадида бой хотинга тузок куядилар. Бунинг натижаси хам «оила» эмас. Яна бир хил одамлар фарзандталаб буладилар ва шу максадда оила курадилар. Баъзи одамлар гунохдан сакланиш учун уйланадилар. Яна бир канчалари уй-рузгор, саранжом-саришталиклари учун уйланадилар.
Оила куришда улуг савоблар борлигини яна таъкид этамиз. Шундай инсонлар борки, савоб учун атайин уйланишади, савоб истагида турмушга чикишади. Бир илмли одам бир кизни сураб совчи юборади. «Аллохнинг амри, хазрати Пайгамбаримиз (с.а.в.) суннатларига мувофик кизингизга уйланмокчилар. Биз розилигингизни олмокка келдик», дейишади совчилар. «У киши жонимни сурасалар, жонимни берай, аммо кизим у зотга муносиб эмас. Чунки кизимнинг икки оёги шол. У мухтарам зотга эса хизматларини адо этувчи соглом жуфти халол керак», дейди кизнинг отаси узр билан. Совчи куйган киши кизнинг ахволидан хабардор эди. «Бу киз ногирон булгани сабабли унга хеч ким уйланмайди. Мен шу бечорага уйланиб, кунглини кутарай», деган кароридан кайтмайди.
Шунга ухшаш бошка вокеа: Шухрат Умаров исмли шоир биродаримиз булардилар. (Аллох рахмат этсин!) Шухрат ака талабалик йилларида йикилиб, беллари майиб булиб ётиб колган эдилар. Бу холдан хабар топган шоира синглимиз Насибахон такдирларини шу ногирон шоир такдири билан боглашга карор килдилар. Ёш ва гузал кизнинг бу карори купчиликни таажжубга солди. Таажжубланганлар Насибахоннинг ташки гузалликларини курардилару аммо калб гузалликларини, иймон гузалликларини хис кила олмасдилар. (Биз шунакамиз: ногирон факат ногирон билан турмуш куриш керак, деган бемаъни тушунча билан яшаймиз. Соглом йигит шол ёки кузи ожиз кизга уйланса ажабланамиз. Гузал киз ногиронни севса ишонкирамаймиз. Демаймизки, Аллох розилиги учун килинаётган бу амаллар накадар гузал!) Шухрат ака билан Насибахонга Аллох солих угил фарзанд берди. Шухрат ака хали ёш угилларига «онангни Хаж ибодатига олиб борасан», деб васият килган эканлар. Бехзод улгайгач, ота мерос автомашина сотилиб, васият бажарилди – Аллох она ва болага улуг ибодатни насиб этди. Насибахоннинг бахтларини айнан шу оилада топганларига ишора эмасми бу!
Улуглик деганимиз хам шу, кахрамонлик деганимиз хам шу! Оиланинг мукаддас тушунча эканига хам мисол шу.
Тилимизда «оила курди» ёки «оила барпо этилди» каби ибораларни куп учратамиз. Шунинг каторида «оила бузилди» ёки «оиласи барбод булди» деганлари хам бор. Демак, оила умр йулидаги гузал бир саройга ухшатиляпти. Демак, уни куриш керак. Курганда хам пойдеворини мустахкам килиб, турмушнинг зилзилаю дулларига бардош берадиган тарзда бино килиш шарт. Демак, «оила» ёшлар кулига тантана билан тутказиладиган заркогозга уралган ширинлик эмас. Афсуски, айрим бадавлат ота-оналар оилани шундай тушунадилар ва фарзандларини моддий томондан тула-тукис таъминлаб куйиш билан кифояланиб, «оила курилди», деб хотиржам буладилар. Тугри, оила саройини куришда ота-онанинг вазифаси мавжуд. Аммо тулалигича куриб бера олмайди. Бу курилишда эр-хотиннинг узи хам фаол иштирок этмас экан, бу сарой дастлаб шоколад каби булиши мумкин, аммо сал вакт утиб, эрий-эрий йук булиб кетади. Узича эриб кетса, такдирга тан берилар, аммо бу шоколад касрни ялашга ишкибозлар хам топилиб колса-чи?
«Уйланишдан олдин иккала кузингни катта оч, уйланганингдан кейин биттасини юм», деган тагдор бир хикмат борки, купчилик унга амал килмайди. Аввало, йигитнинг хам, кизнинг хам кузларини катта очишларига ота-оналари йул куймайдилар. Кейин эса ёш хотиннинг харакатларини кузатишда битта кузни юмиш урнига турт-бешта куз билан карай бошлайдилар. Ахмад Дониш айтган эканларким: «Агар келин-куёв бировларнинг гапларига, фиску фасодларига кирар эканлар, уларнинг ширин турмушлари бузилади, ораларига совуклик тушади».
Йигит ва киз ёстикдош булгунларига кадар бир-бирларининг одатлари, феъл-атворлари ва рухиятларини мукаммал урганишмаса, оилани бахтиёрлик пойдеворига куришлари осон булмайди. Чунки яхши оила куриш учун биргина мухаббат кифоя эмас. Орада дустлик ва ишонч хам булиши керак. Шундай оилаларни учратамизки, эр-хотин бир-бирини севади, турмуш куришни эса билмайди. Оила куришда маълум боскичларда биргаликдаги кураш, машаккатларни биргаликда енгиб утиш талаб этилади. Дейдиларки: «Мухаббатнинг кузи кур булади». Яъни бир-бирига кунгил куйган йигит ва киз унча-мунча хато ва камчиликларни сезмайдилар, сезсалар хам эътибор бермайдилар. Мухаббатнинг кузи кур булса, оиланинг кузлари хамиша очик булади. У хатто тунлари хам юмилмайди. Илгари арзимас хисобланган камчиликлар жиддий ахамият касб эта бошлайди. Ота-оналарнинг эса бошлари котади: ахир бир-бирларини яхши куришарди-ку? Йигит «шу киздан бошкасига уйланмайман», деб канча «номзод»ларни рад этган эди-ку? (Киз хам бошка йигитларни хушламаган эди!)
Бир-бирини билиш – бир-бири хакида хамма нарсани билиш эмас. Бу бир-бирига нисбатан ишончли ва ёкимли муносабатда булиш, бир-бирига ишониш демакдир. Одам бошка шахснинг рухий оламига бостириб киришга уринмаслиги керак. Аёл билан танишиш учун бир неча дакика етарли, уни яхши билиш учун эса йиллар керак. Айрим «доно»ларнинг фикрича, аёлни тулик билиш учун у билан ажралиш керак экан. Албатта, биз бу фикрни хазил маъносида кабул киламиз. Лекин, айрим эр-хотинлар ажралишиб кетишганларидан сунг, айникса бошка оила курганларидан кейин бир-бирларининг кадрларига ета бошлайдилар. Аксарият яхши эрнинг кадрига етмаган хотинга Аллох янада золимрок эрни, солиха аёлнинг кадрига етмаган эрга эса куйдиргувчи хотинни рупара килиб куяди. Чунки эр ёки хотин шайтон васвасасига кириб, Рахмон йулини унутганлари учун шундай жазони олишлари тайин. Аллох буюрадики: «Эй иймон келтирганлар! ...улар (хотинларингиз) билан тотув турмуш кечиринглар. Агар уларни ёмон курсаларингиз (билиб куйингки) балким сизлар ёмон курган нарсада Аллох (сизлар учун) купгина яхшилик пайдо килар» (Нисо сурасидан). Аллох иймон келтирганлар, деб мурожаат этяпти. Демак, иймон келтирдингми, энди иймон шартларидан бири булмиш оиланг хаккига риоя кил, тотув яша. Булар-булмасга жанжал чикарма. Хотинни янгилашга (ёки эрни) ошикма. Оилани кайта-кайта бузиш иймонсизларга хосдир.
Европаликларда «эрлар аёллар учун биринчи булишни, аёллар эса эрлар учун сунггиси булишни орзу киладилар», деган гап бор. Бир караганда аклли гапга ухшайди. Аммо бу уша томон учун аклли, уларнинг оила хакидаги бузук тушунчаларига мос келади. Дейилмокчики: эр уйланмокчи булган кизнинг аввал бошка эркак билан булмаганини орзу килади. Агар зинога аралашган булса, фарки йук, бу ёгига халол юрса бас. Хотин эса «эрим менгача юрган булса юргандир, энди юрмасин», деб орзу килади. Эътибор беряпсизми, орзу киляпти! Исломда эса бундай бузук холда оила куриш ман этилади. Оила номусига гард хам кунмаслиги керак.
Хозирги кунимизда гарб мамлакатларида оилага муносабат ёмон томонга узгариб кетган. Холбуки, аввалги замонларда уларда хам оила мукаддас деб хисобланган. Оилага «эркинлик» мартабасини берилиши жамиятни хам бора-бора издан чикаради. Чунки «эркинлик» тушунчаси «нима истасанг килавер», дегани эмас. Аллох «мендан уялмасанг, нима истасанг килавер», деб бекорга огохлантирмаган. Аллохдан уялмадими, демак, ота-онасидан хам, кариндошлари, атрофидаги бошка одамлардан хам уялмайди, кенгрок маънонда олсак, жамиятдан уялмайди. Уялмадими, жамият олдидаги бурчини унутади. Жамият конунларидан юз угирган оилалар купайса, бу жамиятнинг холига вой эмасми!
Гарбда бугунги кунда оила бобидаги бир канча бузилишлар мавжуд:
* одамни хайвондан ажратиб турувчи нарса онгли равишда покиза оила куриш. Оила деганда биз эр ва аёлнинг кушилувини англаймиз. Лекин эркак билан эркакнинг, аёл билан аёлнинг кушилувини «оила» деб аташ одамзотни хайвонот олами билан теппа-тенг килиб куймайдими? Бу фикрни иккинчи бор кайта таъкид этишимиз бежиз эмас. Бу холатни хайвонот оламига ухшатяпмизу, аммо ургочи билан ургочининг, нар билан нарнинг кушилуви хайвонларда хам йук. Эркакнинг эркакка интилиши куп юз йиллардан бери мавжуд, бирок, жамият бундайдлардан нафратланиб келган, купайишига йул куймаган. Лут алайхиссалом кавмларига юборилган офатни эсласак кифоя килар? Эндиликда эса бундай «оила» куришга турли мамлакатларда конун йули билан рухсат беришга интилиш бор.
* оила курмай якка-ёлгиз яшашга интилиш кучли. Маълумотларга кура, жахон буйича америкаликлар бу сохада хам пешкадам эканлар. Эркакнинг ёки аёлнинг оила куришдан буйин товлаб, ёлгиз яшаши хам окибатда жамиятни жар ёкасига келтириб куяди. Илгарилари собик иттифокнинг европа кисмида шундай одамлар рагбатлантириларди. «Мать одиночка» деганлари буларди. Яъни боланинг онаси бору отаси йук. Бу хонимча мутлако оила курмасдан кимдандир бола орттирганлар. Шу учун унга навбатдан ташкари уй беришгача борганлар. Мана энди Россияда ахоли кескин камайиб кетяпти, деб бонг уриб утиришибди. Утмиш гарб файласуфларидан Энгельс хотиннинг эрга буйсуниши факат иктисодий карамликка боглик. Яъни, эр моддий таъминотчи, агар хотин узини узи таъминлай олса, эрга буйсунмай куяди, деган гояни илгари сурган эди. Бу гоя орадан юз йил утиб, уша томонларда уз исботини топяпти. Лекин бу гояни хаётий хакикатга асосланган, деб булмайди. Кайсики оилада рухий-маънавий тушкунлик хукмрон булса, бу гоя хам яшайди. Танхо яшовчи одамнинг (у хох эркак, хох аёл булсин) хаёти канчалик яхши таъминлаганидан катъи назар кашшокликдан иборатдир.
* биз томонларда оила бузиладиган булса, эр талок килади ёки хотинни эр ташлаб кетади. Европада эса акси: эрни хотин ташлаб кетади. Русларда «Брошенний муж» деган ибора бор. Уларда хотини ташлаб кетган эр нима килиши керак, деган муаммо хам мавжуд. Хотин эрни ташлаб кетди, дегани отасининг уйига бориб турибди, дегани эмас. Хотин эрни нима учун ташлайди? Севмай колгани учун. Уларда севиб колиш хам осон, севгидан айниш хам осон. Хотинга бошка эркак ёкиб колса, эрига: «ранжимагин, мен бошкани севиб колдим», деб кетаверади. Бу уринда оила факат бузуклик туфайли бузилади.
Биринчи холат хам, иккинчи-учинчиси хам юкимли хасталикка ухшайди. Тез таркалади, давоси эса гоят мушкул. Окибат эса миллатнинг йук булиб кетишигача олиб бориши хеч гап эмас. Демокчимизки, бизда хам бу касаллик нишоналари куриниб коляпти. Зийракликни бой берсак, кечикиб колишимиз мумкин. Кишлокларда сезилмайди, аммо шахарларда эрдан ажралганидан кейин «агар эр шунака булса, бети курсин, жонимни кийнамай, эрсиз утаман бу дунёдан», деб бошка турмуш курмай яшовчи аёллар сони камаяётгани йук. Биз бу аёлларни бузукликда айблашдан йирокмиз. Лекин оила билан яшасалар, узлари учун хам, жамият учун дурустрок булади. Яширишнинг хожати йук, агар ким «фалончининг кизи эрдан ажраб куп каватли уйда ёлгиз яшаркан», деб эшитса, хаёлига дарров шум фикр келади. Кушни аёллар хам ёлгиз яшовчи бу хотинни тинмай кузатишади. Агар бирон бегона эркакнинг мехмон булганини билишса, тамом «достонлар» битилаверади.
Турмуш курмай ёлгиз яшаш гарбликлар учун янгилик эмас. Насроний дини тобелари орасида таркидунёчилик одати бор. Насронийлар бунинг учун махсус дайр (рохиблар яшайдиган монастир)лар курадилар. Рохибларга уйланиш, рохибаларга турмушга чикиш ман этилади. Улар «Уйланиш ва фарзанд орттириш кишини Хак хизматидан ва Худога якин булишдан четлаштиради», деган акидага асосан турмуш курмасликни комилликдан деб биладилар. Оила куриш, унинг ташвишлари мукобилида эркин яшаш рохати туради. Агар одамзот ихтиёри узида булганида шу рохатдан бошкасини истамаган буларди. Аммо Яратган Аллох хам эр, хам аёл мижозига шахватни кушиб берканки, ана шу шахват такозосига кура бирга булишни истаб, оила курадилар. Шу сабабли башарият насли Аллохнинг иродасига кура охиратгача сакланиб колади. Шахват такозоси деганимиз бир сабаб. Аслида оила куришни, насл колдиришни Аллох ирода этган, бандаларга фарз килган. Бакара сурасида бу хусусда шундай маъноларни укиймиз: «Хотинларингиз сизларнинг экинзор ерларингиз булади. (бу сузлар билан Куръон эр-хотиннинг якинлашувидан биринчи муддао – фарзанд талаб килиш эканига ишора килмокда) Зироат ерлари уруг сепганда самара беради. Хотин хам экинзордир ва хосили – фарзанд. Бас, уз хотинларингиз билан фарзанд ниятида алока килинг ва келажакда узларингиз учун фарзанд тарбияланг. Аллохдан куркинг, унинг кахрига илинмангиз. Бас, тугилиш ва висол учун берган кувватни бекор колдирманг ва зое килманг. Эй Мухаммад, саодат муждасини (жаннат хушхабарини) иймонлиларга бергин». Демак, уйланиш ва оила куриш иймон талабларидан бири экан. Буни дунёвий мисол билан шархласак: бир одам ижарага ер олди, дехкончилик киламан, дегани учун унга банк маблаг хам берди. Аммо бу одам ваъдасига хиёнат килди. Ерга карамади, маблагни бошка нарсага сарф килди. Мамлакат конунига кура у жиноий жавобгарликка тортиладими, камаладими? Демак, эрлик кувватига эга одам бу кувватни ишлатишда Лут кавмига ухшаса ёки бошка бузукликлар килса, Аллох белгилаган конунга хиёнат килган булади ва шунга яраша жазосини олади. Анас (р.а.) ривоят килган бир хадис бор. Набий (с.а.в.) дедиларким: «Худо хакки, мен сизлардан хам купрок пархезкор ва Аллохдан куркадиган одамман, лекин руза тутаман, ифтор киламан, намоз укийман, ухлайман ва уйланаман. Ким бу суннатдан юз угирса, у менинг умматим эмас». Абу Хурайрадан (р.а.) ривоят килинган хадисда Расулуллох (с.а.в.) «Сизларнинг энг ёмонларингиз хотин олмаган кишидир», деб мархамат киладилар. Уйланишни истамаганлар илохий конунларга карши иш тутганлари сабабли Пайгамабаримиз алайхиссалом шундай каттик хукм чикарганлар. Саид Абу Хилол (р.а.) ривоят килишларича, Набий (с.а.в.) «Уйланинглар ва уз нуфузларингизни зиёда килингларким, киёмат куни мен сизларнинг куплигингиз билан фахр киламан», деганлар. Бу бежиз эмас. Чунки миллатларнинг куч ва шавкату эътибори уларнинг нуфузига хам боглик. Европаликлар буни яхши англаганлари учун хам доимий равишда ахолиси усишини кузатиб борадилар. Усиш етарли булмаса, олимлари: «Хой ватандошлар! Кузингизни очинг, миллатимизнинг шарафу эътибори сусаймокда. Бу кетишда миллатимиз нест-нобуд булади. Шарафимизни, ватан ва миллатимизни химоя килиш учун арзанда фарзандларни купайтиринглар!» деб жар соладилар. Тарихда Пол Демар исмли француз социологи ва иктисодчиси яшаган. У миллатининг ун туккизинчи асрдаги яъни юз йиллик давридаги сонини тадкик килган экан. Унинг хисобича, ахолининг усиши буйича французлар инглиз ёки олмонлардан ортда колишибди. 1810 йилда Франция ахолиси 28 милён, Англияники 10, Олмон ахолисининг сони 18 милён экан. Йигирманчи аср бошига келиб Олмон ахолиси 59, Англия ахолиси 62 милёнга етибди. Франция ахолиси эса 39 милёнга етибди. Бу дегани 80-90 йил мобайнида инглизлар 52, олмонлар 41 милён ошганлари холда французлар 11 милёнга ошибди. Олимни бу хисоб кониктирмай, миллат кайгусида шундай ёзган экан: «Агар ахвол шундай давом этаверса, биз нафакат ватан мухофазасидан, балки хаёт орзусидан хам махрум буламиз. Бугун биз – французларнинг мамлакати ва миллати жар лабига келиб колган. Бу чукурга тушиб кетишимизга оз колибди. Лекин хали хам кеч эмас, миллат ва ватанни бу халокатдан куткариш учун химматимиз ва саъй-харакатимиз керак». Европа олимлари миллатларининг камайишидан шу даражада куркадилар. Энди Пол Демарнинг тадкикотини давом этирсак, бу холатга дуч келамиз: утган асрнинг етмишинчи йилларига келиб Англиядаги ахоли сони 45,3 милён, Германияда 76,5 милён Францияда эса 53 милённи ташкил этган. Бу ракамларни солиштиришдан аввал орада икки марта жахон уруши булиб утганини, миллионлаб одамлар улдирилганини хисобга олишимиз керак. Демак, кейинги 60-70 йил ичида Англия ахолиси камайибди, олмонлар ва французлар эса купайибди. Лекин шунга карамай уларнинг олимлари хануз ташвиш билан бонг урадилар. Чунки купайиш айни шу миллат вакиллари хисобига булмаяпти. Иккинчи жахон урушидан кейин бу мамлакатларга бошка китъалардан одамларнинг кучиб келиши купайди. Гарчи миллионлаб осиёликлар, африкаликлар хам шу мамлакат фукароси хисоблансалар-да, айни шу миллат шаънини белгиламайдилар. Фикримизнинг исботи учун шу мамлакатлар футбол терма командаларига назар ташлайлик: асл инглизларга нисбатан келгинди халклар вакилини купрок учратамиз. Илгари бу мамлакатларнинг мустамлакачилари осиёлик ва африкаликларни зурлаб, кул килиб хайдаб келган булсалар, эндиликда бу китъалардан ёпирилиб келаётганларнинг йулини тусолмай гаранглар. Таъбир жоиз булса, кадим кулларнинг авлодлари бугунга келиб кулдорлар юртини забт этяптилар.
Мазкур рисола окка кучирилаётган пайтда Германияда чикадиган «Вельт» газетаси утказган бир тадкикот билан танишиб колдим. Бу тадкикотда 35 ёшгача булган немис аёллари иштирок этганлар. Мухбирлар уларга биттагина савол билан мурожаат этишган: немис аёлллари нима учун фарзанд куришни мумкин кадар оркага чузишади (пайсалга солишади)? Бу савол бекорга кун тартибига куйилмаган. Кузатувларга караганда, немис аёллари кейинги йилларда биринчи фарзандларини 29 ёшга етганларида куришар экан. Вахоланки, ун беш йил мукаддам бу курсатгич анча паст булган. Суровга жавоб берганларнинг 44 фоизи эр ва аёлларнинг бир-бирига булган ишончсизлигини ва ижтимоий-сиёсий хаётдаги бандилигини асосий сабаб сифатида курсатишган. Германия хукумати фарзанд кураётган оналарнинг ижтимоий химоясини йилдан йилга кучайтириб боришига карамай, ахволнинг бу даражага тушиб колиши жамиятни ташвишга соляпти. Чунки Германия демографик купайиш жихатидан дунёдаги охирги уринлардан бирига тушиб колибди. «Нахотки пул топишга булган кизикиш оилавий бахтдан юкори турса?» «Берлинер цайтунг» газетаси жамият ташвишини шу савол оркали кун тартибига куйибди.
Юкорида Россия ахолисининг камайиб боришидан мамлакат рахбариятининг ташвишланаётганини баён килиб эдик. 1982 йилда Латвияда булганимда, шу ерлик бир ёзувчи «якин юз йил ичида менинг миллатимдан ном-нишон колмайди», деб афсусланган эди. Чиндан хам уша пайтда латвияликлар сони бир милённи ташкил килар, тугилиш даражаси эса паст эди. Миллатни саклаб колиш учун хар оила камида уч фарзандни дунёга келтириши керак. Иккита фарзанд – уринга урин колди, демак. Битта фарзанд – миллатнинг кескин камайишидан дарак. Фарзандсиз оила – миллатнинг фожиаси. Европа олимлари уз миллатларининг такдиридан ташвишланиб, купайиш жихатдан суръати тез миллатларда тугилишни камайтириш чораларини куришга харакат киладилар. Шу ниятда турли халкаро анжуманларга йигилишиб, талай халкаро битимлар, карорлар имзолайдилар.
Шулардан бири аёлларнинг хомиладор булишлари олдини олиш, абортга расмий рухсат берувчи конунлар кабул килишга даъват килиш каби уринишлардир. Бу харакатларга Ислом олами катъий каршилик билдирди. Рим папаси хам бу уринишларни Худонинг хохишига карши харакат сифатида бахолади. Зотан хотин ва фарзанд Худованди Каримнинг улуг неъматларидан саналгани учун бу неъматларга куфр келтирмокликдан сакланиш шарт. Хулоса чикадики, фарзандлар балогат ёшига етганида уларни уйлантириш (турмушга узатиш) ота-она зиммасидаги фарз, бажарилиши шарт булган вазифа. Агар ота-она вафот этган булса, бу фарз якин кариндошлар зиммасига утади. Агар улар хам булмаса, бу вазифани махалла, куни-кушнилар, дустлар бажарадилар. Хозир айрим ота-оналар бахона топадиган булиб колганлар. «Аввал укишини битириб олсин», «Бир-икки йил ишласин»... Укишни битириш, ишлаш оркага сурилса зарари йук. Лекин уйланиш – табиий зарурат, уни оркага суриш оила учун уятли холатларга олиб келиши мумкин. Туйсиз, никохсиз, ота-она розилигисиз уйланиб олаётганлар бошкаларга ибрат булмайдими? Бир биродаримиз кизига келаётган совчиларни сабабсиз кайтараверар экан. Айтишича, кизига хали мебел олмабди. Шу кизи севган йигити билан мебелсиз, энг мухими, ота-она розилигисиз никохдан утиб олса, кимни айблаш керак булади?
Оиланинг барпо этилиши гузал ходиса: тую тамошалар билан нишонланади, бу кунларга йиллаб тайёргарлик курилади. Барбод этилиши эса хунук манзара, бунга хам узок ойлар ёки йиллар тайёргарлик курилади. Факат одамнинг узи буни сезмайди. Хеч ким озгина бирга яшаб, кейин ажралишиб кетайин, деган максадда оила курмайди. Лекин...
Лекин нима учун оила бузилади? Бунга аник бир жавоб бериш кийин. Хар бир холатда узига яраша сабаб ёки бахона булади. Лекин алохида бир сабабларни умумий тарзда бирлаштириб турувчи сабаблар хам мавжудким, шулар хакида фикрлашсак.
Сир эмас, оилаларнинг бузилиши холлари бизда хам купайиб боряпти. Буни айримлар иктисодий кийинчиликлар билан боглашяпти. Лекин мен бу фикрга кушилмайман. Бу фикр бизни оилага хос булган асосий масалалардан чалгитиши мумкин. Якин тарихимизда машаккати жихатидан гоят тенгсиз хисобланувчи кахатчилик, очарчилик, кимматчилик, уруш йиллари булган. Бу балою офатлар машаккатларини уз бошларидан кечирган отахонлар-онахонлар айтишсин: уша огир йилларда оиланинг бузилиши бугунгидай куп булмаган-ку? Мен буни уз оиламиз мисолида хам айтишим мумкин. Дадам рахматли Маргилондан, аям рахматли Андижондан Тошкентга укишга келишиб, шу ерда турмуш курган эканлар. Беш фарзанд куриб, барчаларини укитганлар. Камина бешинчи фарзандман. Карийб йигирма беш йил мобайнида бизнинг уз уйимиз булмаган. Ижара уйларда яшаб келганмиз. Оиланинг ягона бисоти эски сандик уйдан уйга кучавериш натижасида шалаги чикиб кетаёзган эди. Гилам деган матохни орзу хам килмаганмиз. Мен уша утмишни эсласам, «хаммамиз ижара уйларда тугилганмиз», деб хазиллашиб куяман. Холбуки, бу хазил эмас, хакикат эди. Хукумат томонидан ховли берилиб, бир уй, бир дахлиз куриб, кучиб келганимиздан кейин хам машаккатлар давом этган эди. Куз, киш, бахор чакка утган уйларда дийдираб яшардик. Мен бу уринда шунчаки хотираларни баён килаётганим йук. Бизга ухшаб азобланиб яшаган оилалар жуда куп эди. Лекин «кийинчилик важхидан оиласи бузилибди», деган гапларни кам эшитардик. Ота-оналаримиз курган оилани нима ушлаб турарди? Сабр-бардошми? Бир кишлокда айтиб беришган эди: кийинчилик йиллари кишлок раисининг уйида битта атлас куйлак билан битта тоза тун сакланаркан. Турмуш кураётган келин ва куёв шу сарпони бир кунга олиб туришар экан. Шундай холатда оила курганларнинг набиралари энди никохга «мерседес», «лимузин»ларда боришни талаб килишяпти. Майли, боришса боришсин. Биз фарзандларимизга кийинчилик тиламаймиз. Бизнинг уйимизда гилам булмаса, уларнинг уйлари куша-куша гиламлар билан тулсин. Лекин бу моддий таъминот нима учун фарзандларимизнинг бахтли турмуш кечиришларини таъмин эта олмаяпти? Биз шу хакда купрок уйлашимиз шартга ухшаб колди. «Кимга яхши куёв учраган булса, у одам угиллик булибди. Кимга ярамас куёв йуликкан булса, у одам кизини йукотибди», дейдилар. Худди шуни «Кимнинг уйига яхши келин келса, кизлик булибди, ёмон келин келса углидан ажрабди», деб изохласак хам булади. Келин ва куёв танлаш хукуки биз – ота-оналарда булатуриб, нега шошиламиз, нега уйламай кадам босамиз? Ёшларни-ку, хаётни билмайди, гур, деймиз. Узимиз-чи? Узимиз хам хаётни билмаймизми?
Бизда шу кунларда икки хил никох мавжуд. Бири давлат томонидан расмийлаштирилади. Никохнинг мукаддаслигини узи хам хис эта олмаган, хали хаёт тажрибасига эга булмаган гузал хонимлар икки-уч дакиканинг ичида ишларини бажарадилар. Диний никохимиз хам ундан колишмайди. Домланинг кискагина савол-жавоби билан хутбаси тахминан шунча вакт олади. Дуо килади-ю узига аталган тугунни култиклаб, жунаб колади. Никох укиётган домламиз мукаддас ва муаззам сарой пойдеворини куйишга восита булаётганларини узлари хам хис этмайдилар. Никохланган айрим ёшлар иймон калимасини хам билмайдилар. Исломдаги никох ва оиланинг мукаддаслиги нималардан иборат эканини тасаввур хам кила олмайдилар. Купларининг фикрича никох жинсий алокага рухсатдан иборатдир. Жинсий алоканинг ижозат этилган ва ман килинган жихатлари мавжудлигини билмайдилар, тарбия берувчи оталари хам бундан бехабар булсалар эхтимол. Хабардор булган такдирларида хам угил билан бу мавзуда сухбат куриш одати бизларда йукким, бу афсусли холдир. Ислом илмидан оз булса-да хабари бор домла никох чогида Куръон оятлари асосида бу хусусда маълумот бериб куйиши шарт деб уйлаймиз. Чунки гарбнинг бехаё фильмларини кураётган ёшларнинг айримлари жуфти халолларидан уша кинода курганларига ухшаш алокани талаб киладилар. Бундай алокани узи учун шармандалик деб билган келинларнинг уйларига кайтиб кетиб колиш холатлари хам учраб турибди. Кетиб колмаган такдирларида хам, куёв боланинг ташкаридан нафсини кондиришга уриниши бошланиб коляпти. Бизнинг ёш оилаларимизга гарбдан шундай балолар даф киляптики, биз катталар гофил булмайлик. Бу уринда, отанинг углига насихати мухим. Шу боис, азизлар, бу мавзуда суз очиш уят ёки одобдан эмас, деган истихолага борманг. Тугри, сиз дафъатан «сен шундай бехаёлик килаётган эмишсан», дея олмайсиз. Бунга асосингиз йук. Келинингиз хеч качон сизга шикоят килмайди. Агар шундай холатлар юз бераётган булса, у онасига айтиши ва кудалар оркали маълум булиши мумкин. Лекин бундай ходиса юз беришини кутиб утириш шарт эмас. Углингиз бундай бехаёликдан узок булса хам, умумий тарзда «баъзилар кинода курганларини хотинидан талаб килар экан, бу гунох хисобланади» кабилида, эслатма тарзида айтиб куйилса зарар килмайди.
Никох укиётган домламиз ёшларга талокнинг маъносини хам англатиб куйишлари керак. Купчилик талокнинг маъносини билмай яшайди ва кунларнинг бирида газабланиб «уч талоксан!» деб юборади. Шу бир огиз хукм билан оила бузилади. Кейин ярашмокчи булиб боришса, домламиз «уч талок» дебсиз, кайта никохланмайди, деб каттик туриб оладилар. Бу масалада озгина мулохазамиз бор: бу оила шаръий хукмлар асосида яшамади, шариат нималигини билмайди, шунинг баробарида эр хам, хотин хам талок тушунчасидан бехабар. Эрнинг билгани: «уч талоксан, уйингга жуна!» Хотин хам битта бугчасини тугиб, боласини етаклаб, йиги-сиги билан отасиникига кайтаверади. Уларда «идда», «махр» деган тушунча хам йук.
Агар оила бузилса, биринчи галда хотинни айблашга куникиб колганмиз. Кайсидир биродаримизнинг ажралишганини эшитсак, «хотини ёмондирда» деб куямиз. Камдан-кам холларда «узи ёмонда» деймиз. Оила бузила бошлаётганини эшитсак «эр-хотиннинг орасига ахмок одам тушади», деб узимизни олиб кочамиз. Бу таънани ноурин деб биласизми? Унда эслаб курайлик-чи, кайси оилани унглаб куйишга харакат килдик? «Баттар булмайдими!» баъзан шу тухтамга хам келамиз. Ахлокка доир куп китоблар куришга тугри келди. Оиланинг бузилиши масаласи курилганда уларда хам асосий айб хотинлар зиммасига юкланади. Нахотки эркаклар фаришта каби беайб булсалар? Кунда маст-аласт юрса хам эр «яхши». Хотинини дуппосласа хам эр «яхши» –хотин яхши булса калтак ермиди! Хотини топиб келганини совурса хам эр «яхши». Яхши... яхши... минг марта яхши! Хатто оиласига хиёнат килиб, зино устида кулга тушса хам эр «яхши». «Ха, энди йигитчиликда шунака шухлик булиб туради-да!»деб куя коламиз. Хеч махал «Аллох зинони харом килиган эди, бу гунохи учун тошбурон килиниши керак» демаймиз.
Исломда эркакнинг зиммасига моддий таъминот ва жисмоний химоядан ташкари хотинига адолатли булиш, унинг хаккига риоя килиш масъулияти юкланган. Хотин кечки овкатни пишириб куйиб, эрнинг келишини кутади, эр иши куплиги бахона, бузукликда юрмаса хам, ошналари билан чойхонада паловхонтура билан тиллашадилар. Нима деймиз, бу адолатданми? Эр оилада хукмрон эканлигини яхши англайди, хукмрон мартабасида туриб, хотинига факат купол муомала килади. Хотиннинг ширин суз эшитишга хакки йукми? Нима булганда хам «Карс икки кулдан чикади» деган гап бор. Агар оила бузилиш жари ёкасига келиб колса, айбни хар икки томондан излаш керак. Шунда оилани саклаб колиш имкони кенгаяди. Агар айб бир томонга агдарилаверса, тарозининг бир палласи дош беролмай колиши мумкин.
Аллох таборак ва таоло мархамат килади: «Агар бирон аёл эри томонидан кунгилсизлик ёки юз угириб кетиш содир булишидан куркса, у холда иккови узаро бир сулхга келишиб олишса (яъни аёл эрининг холи ва хохишига караб узи учун эрга малол келадиган даражада нафака талаб килмаса, шу билан баробар эр хам хотинни ташламасликка, унга зулм килмасликка рози булса) зарарсиздир. Сулх (ажралиб кетишдан) яхширокдир. Нафслар кизганишга хозиру нозир булиб турадилар. Агар (аёлларингизга) чиройли муомала килсангизлар ва Аллохдан курксангизлар (узингизга яхшидир). Зеро, Аллох килаётган амалларингиздан хабардор булган Зотдир». Оятни дурустрок фахм этмогимиз учун уламоларимизнинг тафсирларига мурожаат килишга тугри келади:
Маълумки, турли сабабларга кура эрда хотинига нисбатан нафрат пайдо булиши мумкин. Натижада эр хотинидан ажралмокчи ёки ундан юз угириб, талок хам килмай, муомала хам килмай ташлаб куймокчи. Хотин эридан ажрашни хохламаса, ярашишга уринади. Эрнинг нафратига ёки юз угиришига сабаб булган ишларни бартараф этиш билан уни рози килиб, ажралмай колишга тиришади.
Мисол учун, хатто уз конуний хакки булмиш махрнинг хаммасидан ёки бир кисмидан воз кечиб юбориши мумкин. Нафака бермасанг хам майли, ёки озрок нафака берсанг хам талок килмасанг булди, дейиши мумкин. Шунга ухшаш холатга караб турли таклиф ва муросалар билан сулх тузиб ажралмай колишда гунох йук экан. Шунинг учун хам оятнинг давомида: «Сулх яхшидир», дейилмокда.(Бу тафсир шариат хукми буйича яшайдиган оилаларга хос. Бугунги кунда махр нима, нафака нималигини билмай яшаётганлар нима килишлари керак? Орага совукчилик тушишига сабаб булган холатни аниклаб, муолажа килишдан бошка чоралари йук. Бунака пайтда купрок аёл кишининг ён босиши лозим булади.)
Исломда турли усулларни куллаб, оилани саклаб колишга харакат килинади. Ушбу чоралар хам мазкур рагбатдан келиб чиккан. Оятнинг давомида нафсларнинг кизганишга хозиру нозир эканликлари таъкид этилмокда. Яъни инсон табиатида кизганишга мойиллик мавжуд. Одам молу мулкни, чиройли нарсаларни ёки мансабни кизганади. Ана шу табиий хол эътиборга олинса, хотин томондан таклиф килинган молу мулк ёки айрим кулайликлар эрдаги кизганиш табиатини кузгаб, ажралмай колишга ундаши мумкин. Лекин инсоний алокалар факат молу мулк ёки баъзи бир манфаатлар асосидагина курилмайди. Балки яхшилик, савоб ишлар килиш каби холатлар хам куп. Жумладан, хотинидан нафратланиб, уни талок килмокчи булган ёки юз угириб тек ташлаб куймокчи булган эркак шу хотиннинг ажралиш истаги йуклигини билгач, унга яхшилик килиб, такво юзасидан узи билан олиб колса, яхши булади. Аллох унга ажр ва савоб беради.
Хар нарсанинг меъёри булганидек, эрни мол-мулк билан ушлаб туришнинг хам чегараси бор. Агар хотин бадавлат оиладан булса-ю хар жанжалда куёв боланинг кунглини овлаш учун бирон нима совга килиб турилса: бир сафар уй, кейин автомашина... Айрим беморлар бир хил дорини ичаверишса, аввалига шифо берган шу дори окибат таъсир этмай куяди. Мол-мулк билан кунгил овлаш хам шундай булади. Ёки куёв бола кимматбахо совгаларга урганиб, канага ухшаб колиши мумкин.
Хазрати шайх Хотами Асомнинг хотинлари хам солиха ва каромати зохир аёл эдилар. Бир куни Хотам хазратлари газотга кетмокчи булиб, аёлларига:
- Мен турт ойлик сафарга кетгайман, шу турт ойлик муддатга канча нафака истайсан?-деб сурадилар.
- Тирик колишимга етгулик нафака колдиринг, - дедилар аёллари.
- Тириклигинг ва улиминг менинг кулимда эмас, хак таолонинг измидадир.
- Ундай булса, менинг ризким хам сизнинг кулингизда эмас, жаноби Хакнинг измидадир.
Хотам хазратлари бу жавобни хуш курдилар ва ахли аёлларини дуо килдилар. Кушни хотинлар келиб «Эрингиздан нечун нафака сурамадингиз?» деб ажабландилар. Жавобан дедиларким: «Ул хам мен каби ризк егувчидир, бергувчи эмасдир».
Эр-хотинлик уртасида Аллох хузуридаги тенглик шундай булади. Буни англаган оилага бузилиш хавф солмайди. Эр уз масъулиятига, хотин уз масъулиятига тенг жавобгарлигини хис этиш керак. Тенг хукуклилик шундан иборат. Эр билан теппа-тенг гап талашиш, теппа-тенг олишиш – тенгхукуклилик эмас, нодонлик. Енгил вазндаги боксчи хеч махал огир вазндаги боксчи билан олишмайди. Оилада хам мана шу коидага амал килинса яхши.
Никох эр ва хотиннинг хаётда шерик булишлари хусусидаги ахд-паймондир. Ахд-паймон ва шериклик турли соха вакилларида хам учрайди. Айтайлик, хунармандчиликда, тижоратда, зироатда... Агар шериклар ахдларига вафо килсалар, хайрли неъматларга эга буладилар. Орага хиёнат, гараз ёки тамаъ аралашса ишларидан барака кетади. Хар икки томон хам зарар куради. Никох билан богланган оила хам шунга ухшашдир. Эр хам, хотин хам ахдига вафо килса, оилада барака булади ва бундай оилани биз «фариштали хонадон» деб сифатлаймиз. Уруш-жанжалдан бушамаган оилани эса «шайтон васвасасидаги хонадон», деб таърифлаймиз. Агар оиладаги нафрат ути мехр ва мухаббат гулини сундирадиган даражага етса, никох – дастлабки ахд-паймон бекор килинади ва бу битим шариат тилида «талок» деб аталади. Талок хусусида кисман сузлаган эдик, яна мавзуга кайтишга хожат сезилди. Тугри, оиладаги жанжал токат килиб булмас даражага етгандан сунг орада талок булмаса, эрнинг хам хотиннинг хам бутун умри гам ва кайгуга сарф булиб колади. Ислом динида талок эр ва хотинни шундай балодан асраш учун кулланилади. Баъзан шундай булади: хотиннинг нияти яхши. Нодонлиги ёки тажрибасизлиги, кайсарлиги ёки укувсизлиги туфайли уй ишларидами ё бола тарбиясидами ёки эрига муносабатидами хато-камчиликларга йул куяди. Бундай аёлларни кечириш, уларга мархамат курсатиш керак булади. Лекин хотин эрига адоват ва хусуматини доимий равишда кучайтириб бораверса-чи? Бу холатда хам дарров талок берилмайди. Бу хусусда Аллох буюрадики: «...аввало уларга панд-насихат килинглар, сунг (яъни насихат кор килмаса) уларни ётокларда тарк килингиз (улар билан бир жойда ётманг, якинлашманг) сунгра (шунда хам сизга буйсунмасалар) уринглар! Аммо сизга итоат этсалар, уларга карши бошка йул ахтарманглар. Албатта, Аллох энг Юксак ва Буюк булган Зотдир» (Нисо сурасидан). Энди мазкур оят магзини тушунишга уриниб курайлик: демак, хотин томонидан оиланинг ё эр-хотиннинг тинч-тотувлигига рахна соладиган бирон холат содир булса, эрнинг вазифаси биринчи галда насихат килиб, тугри йулга даъват этиши лозим экан. Аёлларнинг кунгиллари табиатан юмшок ва эхтиросли булади. Купинча маъкул сузлар ва дустона угитлардан аёллар таъсирланиб, ёмон ишлардан ва амалларидан кайтадилар. Лекин насихатлар фойда бермаса-чи? Унда жазо сифатида урнини бошка килиб, унга икки-уч кеча якинлашмайди ва шу харакати билан каттик норозилигини билдиради. Акли бор хотин бу холатни катъий огохлантириш урнида кабул килади. Чунки икки-уч кун урнини булак килган эр, окибатда бутунлай ажрашиб кетиши хам мумкин. Демак, бу оддий араз эмас, ажралиш эхтимолидан огохлантириш. Энди дили котиб колган аёлга бу восита хам таъсир этмади. У вактда хотинни каттик озор бермаслик шарти билан уриш жоиздир. Хар ким англаши зарурки, хотин рохатланиш учун урилмайди, балки уни тугри йулга солиш максадидагина кул кутаришга ижозат берилади. Лекин табиийки, эрга итоат этишни узи учун бурч деб билган аёл ва узидан Кудратлирок булган Зот – Аллох куриб турганига иймони комил булган эр бу охирги чорага етиб келмайдилар.»Уриб, дабдала киламан», деган фикрдан эр нари булиши керак. Унга хеч ким хотинини дабдала килишга ижозат бермаган. (Хотинни уриш факат бизда эмас, тараккий этган мамлакатларда хам бор экан. Якинда Европанинг бир неча мамлакатида хотинини урганлиги учун жиноий жавобгарликка тортиш хакида конунлар кабул килинди.) Пайгамбаримиздан (с.а.в.) хадисдирки: «Агарда хотинларингиз шаръий ва савоб ишларда сизларга буйсунмасалар, уларни мажрух килмасдан ва кукартирмасдан, каттик озор бермасдан уринглар».
Хотин бу чоралардан кейин бемаъни харакатидан тийилса, эр бошка бахона кидирмаслиги, хаддидан ошмаслиги керак булади. Эркак булганидан магрурланиб, асоссиз гумонларга бориб, аёлига зулм ва жафо килиши ман этилади. Асоссиз жафо килар экан, жабр чеккан аёлнинг учини Аллох олади. Баъзи биродарларимиз хотинларини тез-тез урадилар ва бу харакатларини оят хукми билан изохлайдилар. Утмишда хам шундай холатлар учраб турган экан. Устоз Абдурауф Фитрат бу хакда 1914 йилда шундай ёзган эканлар:
«Нисо сурасидаги уттиз туртинчи ва уттиз бешинчи оятлар таржимаси ва изохи билан машгул булиб утирганимда бир дустим мулокот учун келди. Мен шу мавзуда мулокот килмокни орзикиб кутар эдим. Шу масалани унинг хузурида баён килиб, оятни укиб бердим.У кулиб айтди: «Эй Абдурауф, хотинларни уруш ва хакоратлаш биз бухороликларни умумий одатларимиздир. Лекин бугунгача бу ярамас харакатимиз шариатга мувофик эканини билмасдик. Шукрким, бугун сен бунинг мумкин эканини тушунтирдинг. Инша Аллох бундан кейин хотинларимизни купрок ва яхширок урамиз». Дедим:»Азизим! Масалани тугри тушунтира олмадим шекилли!? Ислом дини аёллларни уришни ман килади, балки эркакларга хотинларингизга мархамат ва муросаю мадора килиб, хурмат килинглар деб амр килган. Юкорида мен бу масалани баён килган эдим. Лекин сенга баён килган бу масала алохидадир.Фараз килайликки, бир ёмон хислатли ва бадахлок аёл бор. Бечора эр хотинининг унга адовати борлигини билиб, унинг халоватини бузаётганини тушунтиради. Хотин кулок солмайди. Икки-уч кун хотинидан узоклашади. Хотин шунда хам хулоса чикара олмайди. Шунда сиз хам биласизки, эрнинг хотинига талок беришдан бошка иложи колмайди. Бирок Ислом дини талокни ман килмокчи булиб, эрга: «Талок беришга шошилмагин», деб амр килади. Хотиннинг аъзоларини майиб килмай ва лат бермай уни озгина ургин, зора ёмон ишдан тавба килса ва муносабати узгарса. Менинг изохимдан билдингки, Куръон хукми маслахат юзасидан булиб, ахли Ислом оилалари учун, хусусан, мусулмон аёлларига буюк мархаматдир». Мен бу шахсий сухбатни шунинг учун ёздимки, бошкалар хам менинг баёнотимни шу дустимга ухшаб тушуниб, хотинларини уриш учун бахона килиб олмасинлар».
Туксон йил аввал баён этилган бу фикр халигача кадрини йукотмаган ва Куръон хукмини нотугри англаб юрган биродарларимизга хали хам ибратдир.
Эр оилани саклаб колишнинг барча чораларини курди, аммо фойдаси булмади, бирга яшашнинг сира иложи колмади. У холда, начора, ажралишсин, талокка рухсат берилади. «Агарда эр-хотин тинчлик ва розилик билан ажрашсалар, Аллох кенг мархамати ва карами билан уларни бир-биридан бехожат килади» (Нисо сурасидан). Аммо заруратсиз, балки нафс хавосининг такозоси билан талок берилса, албатта, гунох ва харомдир, албатта, гунохкор жазосини олади. Демак, талокка ижозат бор. Лекин Ислом динида хуш ёкмайдиган мубох (мумкин) амаллардан хисобланади. Бу хакда Ибн Умардан (р.а.) ривоят килинган хадисда Набий (с.а.в.) мархамат киладилар: «Аллох олдида энг ёмон мубох – талокдир».
Баъзан оиладаги ёмон шароит, эрнинг зулми ва бошка кабих одатлари хотиннинг силласини куритади ва унинг узи эридан талок талаб килади. Бу жараён тез булмайди. Хар кандай аёл аввалига сабр килади. Эхтимол йиллар буйи бардош берар. Охири сабр-бардош тугони упирилиш даражасига келгач, талок сурайди. Лекин унинг талаблари хам асосли булиши керак. Бирорта миш-миш ёки гумонларга ишониб ёки бошка эркакка кунгил куйгани сабабли уз эри билан ажрашни касд килмаслиги керак. Бу хусусда сахоба Сухбон (р.а.) ривоят килган хадисда Пайгамбаримиз алайхиссалом мархамат киладилар: «Кайси хотин безарурат ва эхтиёжсиз эридан талок талаб килса, жаннат ва Аллохнинг рахмати унга тегмайди».
Айрим сингилларимиз ота-оналарининг хохиши билан узлари кунгил куймаган йигитга турмушга чикадилар. Оилада кейинрок бошланадиган келишмовчиликлар заминида хотиннинг айнан шу кунгилсизлиги ётади. Айрим аёлллар шу кунгилсизлик сабабли хиёнат кучасига хам кириб коладилар. Ана шундайларга солиха бир аёлнинг гапларини эслатмокчимиз: хакимлардан бири ёш ва гузал бир аёлни имтихон этиш учун бундай дебдилар:
- Сендай гузал бир аёлнинг шундай хунук эри булиши яхши эмас.
Бу гузалнинг эри чиндан хам хунук, бу хам камлик килгандай хамиша кир юрадиган, нохуш одам эди. Гузал хотин уламонинг гапига бу гузал жавобни берди:
- Эй Хаким! Сиз куп янглиш сузладингиз! Гапингиз тугри эмас. Бундай сузларни сиздай одамдан эшитиб куп ранжидим. Чунки эримнинг Аллох таоло олдида бир савоби борлигидан булса керак, мени ул савобга нисбатан бир мукофот уларок насиб этгандир. Балки мен бирор иш килган булишим мумкин. Хак таоло бу гунохимнинг жазоси сифатида мени унга бергандир. Жаноби Хакнинг берган такдирига рози булиш керак.
Бу жавобдан мамнун булган ул олим гузал аёлга дебди:
- Болажоним, мен сени диндор ва аклли бир аёл эканлигингни сезган эдим. Шунинг учун имтихон килиб курайин, деган эдим. Кизим, аёлларда жаннатга кириш учун энг буюк нишон – аломат эрларининг ёмон феълларига сабр килмокдир. Бу сабр уларни жаннатга олиб боради. Жаннатий солиха аёлнинг нишони ва аломати эрига итоат этмоги, эрининг хотирини хуш тутиши, эри йуклигида хайр-дуо этмоги ва эрининг мол-мулкини саклаб, эхтиёт килмоги каби хусусиятлардан иборатдир.Менинг бу айтганларим солиха аёлнинг жаннатга кириши учун бир нишондир.
Хар кишининг аёли шундай солиха булишини Аллох насиб этсин. Эр кадрини билмайдиган жаханнамий хотинларга Аллох инсоф-тавфик берсин!
Эр-хотиннинг ажраши биргина оилага хос масала эмас. Оиланинг бузилишига жамият бефарк караб туролмайди. Хар томондан оилани саклаб колишга уринишлар булади. Шу уринда эр-хотиннинг жанжалидан узларини олиб кочувчи биродарларимизга хам Аллохнинг амрини эслатиб утишимиз жоиз: «Агар эр-хотиннинг оралари бузилиб кетишидан курксангизлар, эрнинг уруг-аймогидан бир хакам, хотиннинг уруг-аймогидан бир хакам чакирингиз. Агар улар ислох килишни истасалар, Аллох эр-хотин орасига иттифокликни солур. Албатта, Аллох Билгувчи ва Хабардор Зотдир» (Нисо сурасидан). Бу ояти каримада гап хам эр, хам хотин томонидан келишмовчилик чиккан пайтида куриладиган чора хакида кетяпти. Шундай холат юзага келдики, энди оиланинг сирини ташкарига чикармасдан хал этишнинг иложи йук. Энди бошкаларнинг аралашуви билан оилани саклаб колиш чоралари курилиши шарт. Эр узи рози булган кариндошларидан, хотин хам узи рози булган кариндошларидан хакам тайин этади. Агар оила хали ёш булса, бу вазифани ота-оналар бажаришади. Муфассирлар бу уринда «узи рози булган» деб алохида таъкид этишади. Бунга сабаб улар тайин этган хакамлар даъволарни эшитиб, шунчаки насихат килиб куйиш билан чекланишмайди. Улар хукм хам чикарадилар ва эр хам, хотин хам уларнинг хукмига рози булишлари керак. Хакамлар танланганида акллари, турмушнинг пасту баландидан утиб келган тажрибалари инобатга олинади. Энг мухими, хар икки томоннинг хаками Аллохдан курккан холда адолатли хукм чикаришга харакат килишлари керак булади. Агар уртада такво булмаса, икки томон узи томонга огиб кетаверса, унда адолат карор топа олмайди. Бу уринда такво адолатни юзага чикарувчи мухим омилдир. Хакамларнинг асосий вазифаси эру хотин орасини ислох килишдир. Шунинг учун хам ояти каримада «агар улар ислох килишни истасалар», деб уларга ислохчилик нисбати бериляпти. Айрим уламолар «Хакамларга факат яраштириш – ислох хукуки берилган», дейдилар. Яна айримлари «Ислох килишнинг иложи йуклигига амин булишса, эру хотинни ажратиб куйсалар хам хаклари бор, шунингдек, улар тегишли жазо чораларини, молу мулкка оид масалаларни хам хал килишади», дейдилар. Албатта, хакамлар узларининг инсоний чекланган илмлари ва имкониятлари доирасида хукм чикарадилар. Хакамликка номзод мулжаллаганда булар хам эътиборга олинмоги шарт. Эр ёки хотин томон хакамликка кариндошларидан бирларини танлашгач, унга ажралишга сабаб булаётган ходиса ёки гапни баён кила бошлайдилар. Шубхасизки, магзава карши томонга агдарилади. Хакамларни кийин ахволга солиб куядиган холат хам айнан шунда. Хакам донишманд булса, айтилганларнинг магзини чакиб куради, мантик тарозисига солиб чамалайди. Аравани курук олиб кочадиганлардан булса, карши томонни айблашдан бушамайди. Баъзан бир-бирига мутлако зид равишда фикрлайдиган хакамлар учрашиб коладиларки, ярашишга умид килиб утирган эр-хотин окибатда тамоман тескари булиб кетадилар. Шундай вокеалардан бири: ёш оила ярим йил ичида бузилиш жари ёкасига келиб колди. Куёв бола ажралишга асосий сабаб деб келиннинг кийиниш маданиятини курсатади. Яъни келин шим кияркан, эрнинг хижобга кириш хакидаги талабини рад этаркан. Бир караганда талаб тугри. Хотин эр хохлагандай кийиниб юриши керак. Чунки хотин биринчи галда эрига чиройли ва ёкимли куриниш харакатида булиши керак. Бизда купинча тескари холат кузатилади: аёлларимиз уйда узларига карамайдилар, кучага чикадиган булсалар пардоз-андозни бошлаб юборадилар. Хуллас, йигит томон унинг талабларини мутлако хак деб туришибди. Келин томондан тайинланган хакам эллик ёшлардаги гапга чечан аёл замонавий тарзда кийинган. Ёшига ярашмаса хам шим кийган, бошда румол йук. У шубхасизки, уз дунёкараши асосида келинни химоя килади. Куёв томонни феодалликда айблайди. «Шу киз биринчи учрашувга чикканида хам шим кийиб олган эди, ушанда нима учун индамадингиз?» деб куёвга савол беради. Куёв «кейинрок тугри йулга солиб олишга умид килганини» айтади. Дуруст, куёвнинг шундай яхши нияти бор экан. Аммо бир одамни узгартириш учун ярим йил кифоя килармикин? Келин хижобга кириши учун аввал Исломни ургана бошлаши керак. Талабларини билиб, унга куника бориши керак. Суфи Оллохёр айтмокчи:
Замона хотунуни йулга солмок
Эрур осон ул ишдин жанг килмок...
Дейилмокчиким, бу замонда хотинларни тугри йулга солмок бир калъани жанг килиб олмокдан мушкулдир.
Бу шароитдаги икки хакам гуё сув билан олов каби эди. Эр-хотин четда колиб улар узаро даханаки жангни бошлаб юборишди. Бу жангда хеч ким голиб келмади, оила барбод булди халос. Демокчимизки, хакамликка гапга чечанларни эмас, сермулохаза, доно одамларни танлаш керак. Шу хусусда яна бир вокеа: эр хотинини бузукликда айблаб ажрашмокчи. Исломда шунчаки бировнинг гапи ёки гумон билан уз аёлини бундай айблаш мумкин эмас. Гувохлар билан зино устида ушласагина даъвоси уринли булади. Ажрашмокчи булаётган эр айблайди, хотини бу айбни рад этиб, касам ичади, айни чокда эрини тухматда айблайди. Хакамлар иштирокидаги мунозара узок давом этади. Шунда махалланинг доно оксоколи хисобланган хакамлардан бири эрни ташкарига имлаб чакиради-да, нимадир дейди. Эр ташкарида бир оз уйланиб тургач, изига кайтиб, хотини билан ярашажагини маълум килади. Бу хол купчиликни ажаблантиради, оксоколдан «йигитга нима девдингиз?» деб кизикишади. Аммо оксокол орадаги сирни очмайди. Орадан куп йиллар утди, оила тинч-тотув яшади, фарзандлар курди. Туйлар килишди. Ажрашмокчи булган уша эр автомобил халокатида жон бергандан кейин, бир куни отахон менга сирни очдилар. Эрни фикрдан кайтарган гап бундай экан: «Углим, бу хотинни куйсанг, энди барибир сенга бокира киз тегмайди. Битта ёки иккита эрдан чиккан хотинга уйланасан. Эхтимол, сен уйланадиган хотин эридан чикканидан кейин чакки юриб, яна канча эркакларни кургандир. Сен «хотиним битта одам билан юради», деб гумон киляпсан. Гумонинг тугри чикканда хам шу хотининг кейин келадиганидан покизарок булиб чикади-ку? Ундан кура гумонни бошингдан чикариб ташла. Хотинингнинг чин сузига ишон. Худо хам шунга буюради». Отахоннинг донолиги шундаки, бу гапни купчиликнинг орасида айтганида эр кулок солмаган буларди. Аксинча «Хали караб турасиз, онаси упмаган кизга уйланаман!» деб кукрагига урган буларди.
Хар бир оилада узаро рашк булади. Аслида рашкнинг булгани хам яхши. Чунки улугларимиздан Суфи Оллохёр айтмокчи:
Жамиъ жонворлар тушса кузга,
Хамиййатлик булур тунгиздин узга.
Дейилмокчиким, барча хайвонларда хам рашк бор, факат тунгизда йук, модасини кизганмайди.
Таажжуб фитналикдур бу замона
Тушубдур эрлар ахволи йамона.
Дейилмокчики, ажаб фитналар купдир бу замонда. Эрлар узларини ёмон ахволга солганлар. Яъни уларда гайрат ва рашкдан асар хам колмай, хотинларини бозорларга пардасиз юборурлар. Хотинини сира рашк килмайдиган, била туриб бегона эркакдан кизганмайдиган эрни даюс дейдилар. Бошкача айтсак, уз хотинига кушмачилик килувчи эркак даюсдир. Севикли Пайгамбаримиз (с.а.в.) жаннатга кирмайдиган уч тоифадан бири, деб айнан шу даюсни, билиб туриб хотинини ёмон йулга киришига йул куйган эркакни айтганлар.
Агар рашк бутунлай булмаса эркак тунгизтабиатли хисобланаркан. Яна дерларким: «Гайрат мардин (хакикий рашкни) бажо келтургил. Бегайрат кишини киши демагил. Хар кишида гайрат булмаса, дини хам булмагусидир». Демак, рашк керакли фазилат экан. Бирок, рашк ути хаддан зиёд аланга олса, иллатга айланади. Эр хотиннинг ёки хотин эрнинг хар бир кадамини кузатаверса, орада ишонч йуколади. Ишонч йуколган уйдан файз кетади. Шу туфайли арзимаган нарсадан жанжал чикаверади. «Бошкасини топганга ухшайсизда, менинг хамма ишларим кузингизга ёмон куриниб кетяпти», дейди хотин. «Битта яримта хушторинг борми, пардозларинг бошкача булиб кетяпти», дейди эр. Карабсизки, яхшиликка хизмат килиши керак булган рашк оилани бузишга олиб келади.
«Агар сен хотинингга рашклик килмасанг, у сенга самимият била муносабатда булур. У сенга ота-онанг ва фарзандингдин хам мушфикрок булур ва сенга ундин дустрок киши топилмас. Агар унга гайрат кургузсанг, сенга минг душмандин душманрок булур ва бегона душмандин хазар килса булур, лекин ундин хазар килиб булмас». Кайковуснинг бу панди рашкни меёрдан ошириб юборадиганларга ибрат булиши лозим. Агар эр хотинига рашкни ошириб, уни айблайвермаса, хотин унга уз ота-онасидан хам мехрибонрок булар экан. Меёрдан ошса, душмандан хам баттаррок душманга айланар экан.
Бир оиланинг бузилишига сабаб булган вокеани айтиб беришган эди. Уйга эрнинг дусти мехмон булиб келган. Хотин хизматда. Эрнинг кузи пойафзалларга тушади. Карасаки, мехмоннинг туфлиси ёнида хотинининг калиши турибди. Хотинини чакиради: «Нега калишинг унинг туфлиси ёнида туради?» Хотин, турган гапки, бунга эътибор бермаган. Шунда эр бошкачарок даъво килади: «нима учун сенинг калишинг унинг туфлисига кулиб караяпти!» Бу холат сизга тентакнамо булиб туюляпти, а? Албатта, бу ахмокона рашкнинг куриниши. Шунга ухшаш вокеалар такрорланавергач, хотин икки боласини олиб ажралиб кетишга мажбур булди. Шундан сунг уша рашкчи яна бир неча марта уйланди. Охири огир касалга чалингач, сунгги хотини уни кариялар уйига топширибди. Бундан хабар топган угиллари оталарини уйларига олиб келиб парвариш килишибди. Оналари бунга монелик килмабди. Икки дунё саодатига етувчи хотин ва фарзандлар шундай булишади!
Оилада дустнинг урни масаласи хам мухимдир. Дустлик тарихи эр-хотин тарихидан аввалрок бошланган, маълум синовлардан утган булади. Айрим йигитларнинг дустлиги богча ёшидан бошланган, баъзилариники институтдан. Йигит оила кургач, дустлардан бир оз узоклашиши мумкин, аммо бутунлай узилиб кетмайди. Айрим дустларнинг туйдан кейин хам аввалгидай серкатнов булишларини кузатамиз. Айримлари эса дустининг ахли аёлига номахрам эканликларини англаб, бу хонадонга тез-тез келишдан узларини тия бошлайдилар. Аклли дуст деганда биз шундайларни тушунамиз. Тугри, номахрамлик нималигини билмайдиган серкатнов дуст кунглида шумлик йукдир, калби тозадир. Дустининг хотинини уз синглисидай курар. Аммо орада шайтон бор, бу бир. Яна атрофдагиларнинг турли гумонларга ёки игволарга асосланган гап таркатишлари бор. Ана шу игво гаплар бир кунмас бир кун эрга таъсир килиб, ёмон окибатларга олиб келиши табиий. Дустлар бирин-кетин оила кура бошлашгач, аёлларини хам якинлаштириш максадида «улфат» ташкил киладилар. Айримлар аёллар учун алохида «улфат» ташкил этсалар, баъзилар жуфт-жуфт булиб утиришни маъкул курадилар. Мана шу иккинчи холатда куп фитналар тугилади. Аёллар аввало бир-бирларини синчковлик билан кузатадилар, шунинг баробарида йигитлар хам эътиборларидан четда колмайди. Янги танишган ёш жувонлар орасида иболи, хаёлилари хам, шух, ёки одобсизлари хам булади. Йигитлар билан баравар аския айтишадиганларни хам учратамиз. Демак, даврада турли феъл-атворли аёллар тупланишган экан, турли киликлар хам юзага чикаверади. Йигитлар орасида хам дустининг хотинига кунгли сус кетувчилар топилмайди, дейсизми? Шундай «улфатлар» шарофати билан бузилган оилаларни кузатганмиз. Суфи Оллохёр ёзадиларким:
Ушал хотунки, номахрам назардур
Агар шамсу камардур мочайи хардур.
Дейилмокчиким: хотин бегона эрларга карагувчи булса, гарчи узи ойдек, куёшдек гузал булса-да, уни ургочи эшак, демок лозим.
Тилимизда хамонки «ёмон хотин» деган ибора мавжуд экан, демак, хаётда хам шундайлари бор экан. Лекин биз «ёмон хулкли хотин» деб изох берсак тугрирок булар. Ёмон ёки яхши хотин деган тушунчалар хам нисбийдир. Маълум бир хотин маълум оила учун ёмон ёки яхши туюлиши мумкин. Шунинг учун узил-кесил хулоса чикаришга шошилмаслик керак. Хотиннинг ёмонлиги кимларга нисбатан булиши мумкин?
* хотин эр учун ёмон;
* хотин кайнона учун ёмон;
* хотин кушнилар учун ёмон;
* хотин эрнинг кариндошлари учун ёмон;
* хотин хамкасблари учун ёмон.
Нима учун?
* эрини хурмат килмайди, худа-бехудага жанжал чикаради, рашк килади...
* кайнонасини менсимайди, айтган ишларини вактида бажармайди, эрига ёмонлайди...
* кушниларни гийбат килади, бир-бирига гап ташийди, хасислик килади...
* кариндошларининг мехмон булиб келишини хохламайди, улар келганда терслик килади...
*хамкасбларини гийбат килади, бошликка кириб чакади...
Хотин эри билан чикишмаслиги мумкин, аммо кайнона-кайнотаси, кайинсингиллари билан муносабати яхши. Бу масалани хал этиш унча кийин эмасдек туюлади. Кайнона-кайнота келин томон булиб, угилни тарбия этишга уринишади. Халкда «Эр-хотиннинг уриши – дока румолнинг куриши» деган макол бор. Лекин баъзан уша дока румолнинг куриши кийин булиб колади.Набий алайхиссалом дейдиларким: «Хеч бир мумин уз хотинидан нафрат килиши тугри эмас. Зеро, хотинининг баъзи одат ва атвори унинг назарида ёмон куринса хам, баъзи одатларидан рози булади. Бас, унинг ёмонликларини яхшиликларига бахшида этсин». Агар эрнинг кунгли кучадаги жононда булса, уни кайтариш анча кийин. Хотиндан биринчи галда сабр этиш талаб килинади. Эр-хотин бахтли яшашлари учун битта коидага каттик амал килишлари керак. Бу коиданинг номи – БИТТА ГАПДАН КОЛИШ! Ха, айнан шундай. Битта гапдан колиш билан олам гулистон! Хуш, ким битта гапдан колиши керак? Биринчи галда хотин. Эрига гап кайтариб, бахтли булган хотинни тарихда - минг йиллардан бери хеч ким учратмаган, бундан кейин хам учратмаслиги тайин. Эр хам битта гапдан колишга мажбур. Эхтимол, хотин битта гапдан колган махалда эр иккита, баъзан учта гапдан колса узи учун хам яхши. Лекин хотин жаврайверса-ю у индамай утираверса, яхшилик булмайди. Вакти келганда кайноналар хам битта гапдан колганлари маъкул, деган фикримизни опа-сингилларимиз эхтимол маъкулламаслар. Лекин баъзан муроса килиб, келишмовчилик чугини жанжал алангасига айлантириб юбормаслик учун кайноналар хам битта гапда колиб турганлари дуруст.
«Онангни отангга бепардоз курсатма», деган гап бор. Орасталик, узига меъёр кадар зеб бериш яхши. Биз нима учундир узига караб юришни факат аёлларга хос, деб биламиз. Айрим биродарларимиз хотини, кизларини чиройли кийинтириб куядилару узлари офтобда куйиб кетган дуппида, ёкаси буралиб кетган куйлакда юрадилар. Бу йукчиликдан эмас, купрок бефаросатликдан булади. Бефаросат деганда биз эрни хам, хотинни хам назарда тутамиз. Эр кийим-бошга эътиборсиз булса, хотин зийрак булиши керак, эрига караши керак. Шундай ривоят киладилар:
Бир куни хазрат Умарнинг (р.а.) хузурларига бир хотин эри билан бошлашиб келди-да эрини курсатиб:
- Ё Амирал муъминин! Бу киши менинг эрим буладилар. У билан курган турмушимизни уйлаб курдим. Уч ойдирки, тотув яшаш учун куп харакатлар килдим. Аммо эримда рагбат курмадим. Уч ой давомидаги турмушимиздан бир нарсага аклим етди: биз бир-биримизни тушуна олмас эканмиз, шунинг учун ажрашамиз.
Хазрати Умар (р.а.) каршисида индамай турган одамдан сурадилар:
- Сен нима дейсан?
- Ё Амирал муъминин! Менинг хеч кандай шикоятим йук. Мен ажралишни истамайман, - деди эр.
Хазрати Умар эрнинг ранг-руйи, кийим-бошига караб ахволни яхши тушундилар.
- Сен хозир уйингга кетгин-да, бир оздан кейин келгин. Унгача биз эринг билан сухбатлашиб оламиз.
Хотин кетгач, хазрати Умар у одамни хаммомга олиб боришни, ювинтириб, тоза кийимлар кийинтиришни буюрдилар. Эркак покиза бир холга келтирилди. Пича вакт утгач, хотин келиб башанг кийимдаги озода эрини куриб, кувониб кетди. У ажрашиш хакидаги ахдини хам унутиб, эрини бошлаб уйига кетди. Муъминларнинг халифаси хазрати Умар (р.а.) шу ерда хозир булганларга караб дедилар:
- Сизлар оилаларингизнинг (аёлларингизнинг) яхши ва покиза кийиниб, сизни кутиб олишларини севганингиз каби, улар хам сизни яхши ва покиза кийинганингиздан завк оладилар, сизларни ясанган бир холда куришни истайдилар.
Агар хотин эри билан яхши булиб, кайнона билан чикишмаса, купинча бу масалани уларнинг рузгорини булак килиш, баъзан эса уларни бошка уйга кучириш оркали хал килишга уринадилар. Кайнона-келин муносабати энг чигал, айни пайтда, мавхум масалалардан бири. Агар уларнинг даъволарини эшитсак, умумийликни курамиз. Кайнона дейдики: келин дангаса, ишёкмас, уйнинг тозалигига яхши карамайди, мугомбир, онасига гап ташийди, катталарга гап кайтаради... Келин дейдики: кайнонам биринчи кундан мени чикиштирмайдилар, хар кадамимни улчайдилар, бир пас дам олишимни хам куролмайдилар, овкатга тузни узлари солиб, эримнинг олдида «шур килиб куйибсан», деб уришадилар... Кайнона-келин муносабатида бир нарсани унутамиз: кайнона билан келиннинг ёш жихатдан камида йигирма йиллик фарки мавжуд. Баъзи кайноналар келинлари билан уришиб колсалар «Мендан ёш-ку, узимни хурмат килмаса хам ёшимни хурмат килмайдими!» деб нолийдилар. Биз фаркни факат ёшда, йилларда курамиз. Аслида орадаги йигирма йиллик фарк – дунёкарашдаги фарк дегани. 40-50 ёшдаги аёлнинг хаёт тажрибаси узига яраша дунёкарашини шакллантирган. 20 ёшли жувон замоннинг таъсирида бу дунёкарашни инкор этиши хам мумкин. Бундайлар орасида «кайнонамнинг фикрлари эскириб колган», деган гапларни эшитамиз. Бу нуктада икки шахснинг тукнашувини шунчаки оилавий можаро эмас, ижтимоий масала сифатида урганишимиз ва хал этишимиз керак булади. Буларни биз бедаво дард эмас, тузатиш имкониятлари мавжуд арзимаган камчиликлар деб кабул килишимиз керак. Бу камчиликлар туфайли оила бузилса, кайнонани айблашга хаклимиз. Баъзан келин камчиликларини тан олиб тузатишга киришса хам, кайнона буш келмайди, талабларини янада кучайтираверади. Шу уринда бир фикримиз борки, буни хам опа-сингилларимиз рад этишлари мумкин. Халкимизда «Кизил оёк келиб, кизил юздан жудо килди», деган макол бор. Бу келин келиб, углимни узиники килиб олди, дегани. Айрим аёлларда углини кизганиш хисси булади. Угил уйланиб, келин билан ётогига кириб кетганидан кейин она калбида бир узилиш булади. Яъни, хамиша ёнида булган угил энди узганинг ихтиёрида. Балки шу хис онада келинга нисбатан норозилик уйготар? Бу рухият муаммоси. Фикрни бирданига рад этмайлигу уйлаб курайлик. Кайнона-келин муаммосини хал этишда шу рухий холатни хам назардан четда колдирмайлик. Айникса, угил фарзандлар шу масалада эхтиёт булишлари керак. Туйдан кейин онага булган эътиборни зарра кадар хам камайтирмасликлари шарт.
«Куча хандон, уй зиндон» деган таърифни эшитганмиз. Гарчи бу ибора купрок эркакларга нисбатан кулланилса-да, баъзан аёлларга нисбатан хам айтиш мумкин. Чунки айрим аёлларга уй зиндон, ишхона эса жаннатдай куринади. Нега? Аёлнинг феъли шундайми ёки уйдаги шароит чиндан хам зиндон, ишхонадагиси жаннатдайми? Агар аёлнинг феъли кучага мойил булса, унинг тарбияси осон кечмайди. Агар уйдаги шароит ёмон булса, унинг муолажасини килиш шарт. Хотиннинг кушни, кариндош, ишхонадаги холатига куп тухталмаймиз, бу бошка бобларда алохида урганиладиган масала.
Ёмон хулкли хотиннинг мавжудлиги замонга, жамиятга хам, хонадоннинг бой ёки камбагаллигига хам карамайди. Агар камбагаллик ёмон хотинларни юзага чикарса, дунёни ёмон хотинлар босиб кетарди. Холбуки, камбагал оилаларда ёмон хотинларни камрок учратамиз. Агар оиланинг бахтини бойлик белгилаганда эди, биронта бой хонадонда оилавий жанжал кутарилмас эди. Холбуки, бой хонадонлардаги оилаларнинг бузилиши купрок кузатиляпти. Бу холат факат бугунги кунимизга хос эмас. Келинг, тарихга назар ташлайлик: Бобур хазратлари «Бобурнома»да Хусайн Бойкаронинг хотинлари хакида ёзадилар: «...аввал олгон хотуни Бека Султонбегим эди, Санжар мирзо Марвийнинг кизи эди. Бадиуззамон мирзо мундин тугиб эди. Куп кажхулк эди. Султон Хусайн мирзони куп огритур эди. Кажхулклигидин мирзо батанг келди, охир куйди ва халос булди, не килсун хак мирзо жониби эди.
Зани бад дар саройи наку
Хам дар ин олам аст дузахи у.
(Дейилмокчиким: яхши кишининг хонасидаги ёмон хотин шу дунёнинг узидаёк унинг дузахидир.)
Тенгри хеч бир мусулмонга бу балони солмагай. Ёмон ***лук, кажхулк хотун илохий оламда колмагай».
Маликанинг нима учун ёмон булгани бизга маълум эмас. Бобур мирзо хам буни бошкалардан эшитиб ёзган булсалар ажаб эмас. Эхтимол, малика эрининг кетма-кет хотин олаверишидан, бу хам етмагандай канизаклар билан маишат килаверишидан безиб, жанжал килгандир?.. Машойихлар эрларни ёмон хотин балосидан бот-бот огохлантириб келганлар. Мана, шулардан бири: «...дуст булмагон хотиндин кочгил, нединким, дебдурлар: «Кадбону (ишчан уй бекаси) булмагон тезрок банд булур, аммо у масобада (холатда) эрмак. Бунингдек хотин сенинг молингни кулингдин олиб, сунгра сени унга молик булурга куймагай, ундин сунг сен унинг хотини булурсан, лекин у сенга хотин булмас».
Суфи Оллохёрда хам ёмон хотинлар хусусида бир канча байт айтилганки, танишсак зарар килмас:
Йамон булса, наъузу биллах андин,
Зиёндин узга хеч колмас йамондин.
Дейилмокчиким: олган хотин ёмон чикса, бу хотин кулидан зиёну ёмонликдан булак нарса келмас. Бундайин хотинлар шумлигидан Аллохга сигиниб, панох тилаймиз.
Йамон хотун шайотин камчисидур,
Кулинг боглагувчи аргамчисидур.
Дейилмокчиким: ёмон хотин гунохлар дарёсига чуктирувчи (мазкур байт хадиси шариф асосида айтилган).
Ду олам нари булса, нари кетсун
Кузинг курмаса шум дийдори битсун.
Дейилмокчиким: бу ёмон хотин икки дунёнинг дузахидир ва уни узингдан нари кил. Бу икки дунё тамуги кетсин, ботсин, битсин, дея талок кил.
Агар чандеки, бузургзодадир ул,
Якин бил, турт оёклик модадир ул.
Дейилмокчиким: ёмон хотин гарчи пайгамбарзода булса хам, билгилки, шу ёмонлиги учун турт оёкли ургочи хайвондан бошка нарса эмас.
Ха, олган хотининг жохил, хоин чикса хотин эмас, бошингга бало олган саналасан. Бир уйда аёлнинг овози баланд чикса, яъни эр сузини тингламаса, унга итоат этмай, гап кайтараверса, у уйда хайр –яхшилик булмайди, бу уйдан саодат кутилмайди, кутилгани билан етишиб булмайди.
Хуп, ёмон хулкли хотинларга шунчалик нафратимиз бор экан. Уларга нисбатан энг сунгги чора маколда хам айтилган: «Кушнинг ёмон булса - кучиб кутиласан, хотининг ёмон булса - куйиб кутиласан». Бу сунгги чорадан Аллох асрасин. Ёмон хулкли аёлларга хушхулк насиб этсин.
Худога шукрким, ёнимизда ёмондан кура яхши аёллар купрок. Хуш, кимларни яхши деймиз?
* олижаноб, покиза ва калби гузалларни;
* аклли, каноатли, иффатли, вафолиларни;
* барча харакатларини уйлаб киладиган, эрининг борида хам, йугида хам хурматлаб, узини ва номусини саклайдиганларни;
* яхши ва ёмон кунларда фидокор булишни узларига шиор килиб олганларни;
* юзидан кулги аримайдиган, тили ширин, кули баракали, кадами кутлуг булганларни...
Яхши аёлларга хос фазилатларни баён килиб, сиз азизлар учун хеч бир янгилик кашф килганим йук. Бу фазилатларни узингиз хам яхши биласиз. Лекин мен диккатингизни икки нарсага каратмокчиман: аввало бу фазилатлар факат аёлларга хосми? Эркаклар учун зарур эмасми? Бизнингча зарур. Иккинчидан, фарзандларимизни, айникса, кизларимизни бу фазилатлар асосида тарбия киляпмизми?
«Кимнинг хотини дуст, мехрибон ва уйи саранжом-саришта булса, у киши хакикатан бахтиёрдир. Агар хотининг иффатли, номусли, очик юзли ва ширинсузли булса, у хох гузал, хох хунук булсин, бирибир уни сев, яна хурмат кил. Бу сузлар ёлгиз хотинларгагина эмас, эркакларга хам махсусдир. Эр ва хотин хамжихат ва хамфикр булсалар, уларнинг кузлаган хамма мурод ва максадлари хосил булди, демакдир», дейдилар. Машойихлар дерларким: «Хотин пок ниход (тоза табиатли) ва пок дил булсун; кадбону (ишчан уй бекаси) эрига дуст булгай. Хаёлиг, такводор, тили киска, молни яхши саклагувчи булсин. Дебдурларки, яхши хотин эрнинг ва умрнинг рохати булур. Агар хотининг хубруй, мехрибон ва макбул булса хам ихтиёрингни унга буткул бермагил ва унинг хукми остига кирмагил. Нединким, Искандарга дебдурлар: «Доронинг кизин нима учун олиб хотин килмассан, багоят хушруйдир?» Искандар деди: «Жахон халкига голибман, энди бир хотинга маглуб булсам, куп ёмон куринур».
Эр сузига кулок солган, Аллох амрини адо этган хотин факирни (камбагални) подшох килади. Кимнингки кунгил хабибаси булган аёли, хонадонининг бекаси узига уйгун ва мос булса, уша одам энг бахтиёр кимсадир. Хар куни тонг отгандан то окшомгача ишда банд, узун тун бедорлик билан утса-ю аммо ёнингда кунглингни овловчи, сенга тасалли берувчи, кийинчилик ва машаккатингга шерик, дардингни олувчи бир аёл – беканг булса, бу дунё ташвишларидан сира куркмасанг хам булаверади. Кимнингки уйи маъмур, ёстикдоши уни жондан севучи экан, демак, Жаноби Хак уша кулига рахмат назари билан караяпти экан. У одам Аллохнинг лутфига эришган бахтиёрлардан экан. Диккат киляпсизми, хаёт конуни асли шу – Аллохни, Пайгамбарни таниган хотин эрга итоат этади, бундай хотин эрнинг бошига бахт тожини кийдирувчидир.
Суфи Оллохёр хазратларининг ёмон хотинлар хакидаги фикрлари билан танишдик, яхши хотинлар хакида нима деган эканлар?
Хуш ул зан билмаса бехуда дерни,
Сучук лафзи билан шод этса эрни.
Дейилмокчиким: яхши хотин бехуда сузларни айтишни билмас. Аммо ширин сузлари билан эрини шод килур.
Агар ун йил уйида булмаса ун,
Уни чикмас, ани айтурга бир кун.
Дейилмокчиким: агар хотин яхши булса, эрининг уйида ун йил давомида ун булмаса, бировга хеч вакт ун йук, деб ун (товуш) чикармас, шикоят килмас.
Ровийлар дерларким, факир бир одам уйланиб, угил фарзанд курди. У углини багоят севар эди. Бола тиш чикара бошлагач, ота нолиб колди:
- Кара, тишлари чикиб колди. Энди овкат ейишни хохлайди. Энди мен унга овкатни кайдан топиб келаман?
Эрининг аклини, дидини билган солиха хотин уни шундай деб юпатди:
- Эй менинг соддагинам, тушунчаси нуксонли эргинам. Сиз купам васваса килаверманг. Фарзандимизга тишни Аллох берган, унга овкатни хам Узи беради. Бутун оламга ризк берган Жаноби Хак кодирдир. Гудаклар, чакалокларнинг хам ризкини беради. Сиз ташвиш килманг!
Чиндан хам чакалокларга она корнида сурат ва шакл берган Аллох уларнинг ризкларини, умрларини хам берадир. Агар аёл солиха эмас, бу хакикатдан узок булганида эди шаддодлик ёки куполлик билан «Сиз отасиз, топиб келиш бурчингиз», деб дилини хира килиши тайин эди.
Бир чупоннинг солиха, фаросатли хотинига хамма хавас киларди. Хамма шу чупонни «энг бахтли одам» деб таърифларди. Кишлокда кимки хотини билан келишолмай колса: «Бор, чупоннинг хотинидан ибрат олиб кел», дерди. Бир куни хотини билан жанжаллашиб колган кишлок огаси хам шундай деди. Хотин «Мен кимману чупоннинг хотини ким! Ундан нимани урганардим!» деди. Кейин «бу хотинни хамма мактайди бир бориб курайинчи», деб кизикиб йулга чикди. Борса, чупон хотини ховлидаги идишда турган сувдан олиб ичаётган экан. Кишлок огасининг хотини чанкаган эди, «шу сувдан ичайин», деб суради. «Хуп, - деди чупон хотини,-сизга хозир ичкаридан муздай сув олиб чикаман, бу илиб колган».
- Ичкарида муздай сув булса, узингиз нима учун бу илиган сувдан ичяпсиз?-деб ажабланди оганинг хотини.
- Хоним, эрим бу онларда далада, жазирамада юрибдилар. Мешларидаги сув куёш нурида илиб колгандир. Эрим у ёкда илиган сув ичсалару мен бу ерда муздек рохатбаш сув ичсам, мехрибон хотинлигим каерда колди!
Бундай фаросат эгасини хар бир эркак орзу килади. Бу бахтиёрликдир. Бундай бахт мол-мулк, бойлик, давлатмандлик, хонлик, беклик ёки укиган, катта мартаба сохиби булиш билан кулга киритиладиган давлат эмас. Баъзан икки карра иккининг туртлигини билмайдиган одам илмли, фаросатли, окила аёлга эр булади. Худди шу хикоядаги чупон каби! Инсон мол-мулк топа олади. Кулидан хар нарса келади. Аммо яхши аёл кулда ясаб оладиган неъмат эмас. Аллох кимга солиха бир хотин берган булса, ул одамга, ул кулига барча эзгуликларни, хайрли нарсаларни узида мужассам килган неъматни берганидир. Агар кимгадир кунглидаги бир аёлни бермаган экан, у канчалик бадавлат булмасин, кандай мартабага эришмасин ва максадига етмасин, бу одам барибир факир ва заволлидир. Чунки унинг кунглидаги хоними йукдир. Демокчимизким, яхши хотинни истаган эр аввало Аллох хузурида бу неъматга арзийдиган солих банда мартабасига етсин. Оддий хакикатни уйлаб курайлик: ёмонликлари туфайли дузахга лойик бандасига Аллох бу дунёнинг жаннатини раво курармикин?
Яхши хотинга эга биродарларимизнинг айримлари баъзан хотинларини бирон бир даврада мактаб куядилар. Билмайдиларки, хотинни макташ одобдан эмас, чунки одатда сотилгувчи нарса макталади. Бир янги уйланган йигит такдиридан кувониб, мактанибди:
- Амаки, келинингиз шундай назокатли, фаросатлики, сиз билмайсиз.
Амакиси жиянига насихат килиб утирмай, окшомда мехмон булиб боришни тайинлабди.
Жияни келгач, амаки хотинига тарвуз олиб келишни буюрибди. Хотин олиб келибди. Амаки тарвузни куриб: «Буниси яхши эмас, бошкасини олиб кел», дебди. Хотин итоат билан иккинчисини олиб келибди. Шу тарзда эрнинг хохишига караб ун марта бошка тарвузга катнабди. Аммо лом-мим демабди. Жияннинг таклифи билан эртасига амаки мехмонга борибди. Жиян хам хотинига тарвуз келтиришни буюрибди. Биринчи тарвузни куриб: «Бу яхши чикмайди, бошкасини олиб кел», дебди. Жувон итоат билан иккинчи тарвузни олиб келибди. Жиян бундан мамнун булиб, амакисига «курдингизми!» дегандай кулиб карабди-да, «бу хам булмайди, бошкасини олиб кел», дебди. Учинчи тарвузни хам булмайдига чикариб кайтармокчи булганида жувон:
- Нима, бир арава тарвуз тушириб куйганмисиз, хали унисини, хали бунисини олиб кел, деяверасиз. Бор-йуги учта тарвуз бор уйда, ёкмаса турингда, яхшисини узингиз танлаб олинг. Мен танлашни билмайман!-деб норозилигин баён килибди.
Шунда амаки жиянига деган экан:
- Курдингми, болагинам, сен купам мактанавермагин. Менинг уйимда бир донагина тарвуз бор эди. Хотиним яхши феълли, фаросатли булгани учун менга эътироз билдирмай уша битта тарвузни ун марта олиб келди. Лекин бирон марта итоатсизлик билан гап кайтармади, лабини хам бурмади.
Суфи Оллохёр хазратларининг битикларини укишни давом эттирамиз:
Сирин фош айламас, гар гамда булсун,
Агар танг булса, айтур: «Булса – булсун».
Дейилмокчиким: яхши хотин узи аламда булса хам, эрнинг сирин асло фош айламас. Агар рузгори тангликда колганини биров айтса, эслатса хам «булса булар, эртага Худо бериб колар», деб узга суз айтмас. (Бунга ибратли мисол тарикасида Умму Дардога хос сабрни «Энг яхши дуст» бобида зикр этажакмиз, инша Аллох.)
Агар заннинг мунингдек булса хишти,
Ани дегил бу дунёнинг бехишти.
Дейилмокчиким: агар хотиннинг сифати юкорида баён килинганидек булса, ул хотинни бу дунёнинг жаннати бил.
Иликка тушса мундог нозанин гул,
Дегил бу сандадур бусанда, ман – кул.
Дейилмокчиким: Аллох таоло насиб айлаб, шундай хотин кулингга тушса, нимаики сиринг булса, яширмай айтишинг мумкин ва уни кучиб, буса олиб «кулингман сенинг» десанг хам арзийди.
Бундай фазилатли аёллар хар бир эркакнинг орзусидир. Айни чокда яхши фазилатли эрлар хар кандай аёлнинг орзусидир. Яъни, аклли хотинни орзу килмиш эрнинг узи хам аклли булмоги шарт. Вафони талаб килувчи эрнинг узи аввало вафоли булсин. Аллох хар бир эркакка узига яраша кизни насиб этади. Диккат килайлик: аклли одамга камдан кам холларда ахмок хотин дуч келади. Чунки, аклли йигит дуч келган кизга уйланавермайди. Факат кош-кузларига эмас, гап-сузларига, одоб-ахлокига эътибор беради. Эр-хотиннинг акл-заковати, феъли, зехни-фаросати орасида кескин фарк булмаса, уларнинг турмушлари яхши кечади. Бир-бирларини тушунишлари осон булади. Улуглардан шундай панд-насихат бор: «Хотин олсанг улуг салохлиг (яхши) хонадондин хотин талаб килгил. Хар турлик авбошнинг кизин олмагил, нединким, хотинни уйнинг кадбонлиги учун олурлар, шахват учун олмаслар. Хотин камолга етгон, окила булгон, онасининг кадбонлигин (сариштали уй бекаси эканлигини), отасининг кадхудолигин (оила хужаси эканини) кургон ва билгон булсун. Агар бундай нозанин кулингга тушса, уни асло кулдин чикармагил ва жахд килиб уни олгил».
Кадим Арабистонда илму хикматда беназир Шан деган бир хаким «узимга ухшаган бирор билимдон киз топилмагунича уйланмайман», деб ахд килган экан. Кайлик ахтариб мамлакатни кезиб чикса хамки, узига муносиб ёр топа олмабди. Шу ниятда сарсон-саргардон юрган кезлари бир одам унга йулда хамрох булибди. Шан ундан:
- Сиз мени кутарасизми ё мен сизни кутарайинми?-деб сурабди.
- Ажаб бетамиз одам экансиз, - дебди хамрохи аччикланиб,-узим салламни зурга кутариб юрибману, сизни канакасига кутараман?
Шан индамабди. Бир оз йул юрганларидан кейин барк уриб яшнаб турган бир бугдойзорга етибдилар. Шан экинзорга караб:
- Бу бугдойзорнинг донини еб булишдимикан?-деб хамрохига карабди.
- Жиннига ухшайсиз-а! Бугдойи пишмаган, уриб олинмай туриб канакасига еб булади!
Шан яна индамабди. Яна бир оз юришгандан сунг тобут кутариб кетаётганларга йуликишибди.
- Бу одам улдимикан ё хали хам тирикмикан?-деб Шан хамрохидан сурабди.
Хамрохининг баттар жахли чикибди:
- Умрим бино булиб сизга ухшаган ахмокни энди куришим. Кабристонга кутариб олиб кетилаётган уликни тирикми ё уликми, деб сурашингиз аклли одамнинг гапи эмас. Илтимос, энди гапирмай жим кетинг. Гапирсангиз кунглим озиб кетяпти.
Шундай килиб индамай юраверишибди. Манзилга етишгач, халиги одам «мусофирни мехмон килиб хам савоб олай, хам бояги куполлигимни кунглидан чикарай», деб уйига таклиф килибди. У одамнинг хусну малохатда, аклу фаросатда тенгсиз кизи бор экан. У отасидан «Хамрохингиз ким экан, йулда нималарни гаплашиб келдингиз?» деб сурабди.
- Эй кизим, бу сафар кип-кизил ахмокка рупара келиб колдим,-ота шундай деб булиб утган гапларни сузлаб берибди.
- Унинг кунглини огритиб чакки килибсиз, - дебди киз. - Сизга айтган сузлари унинг жуда катта хаким ва зур билимдон эканидан далолат беряпти. Биринчи саволининг маъноси шу: «Йулнинг захматини камайтириш учун сиз бирон нарса сузлаб берасизми ё мен айтиб берайми?» «Бу ернинг галласини еб булишдимикин?» деб «Бу галлани эккан одам бирор судхурдан карздор булиши, унинг кистовидан тезрок кутилиш максадида, бугдойни уриши биланок тугри бозорга бориб сотиши мумкин», деган маънони назарда тутган. Мулохаза килиб курилса, бу хол экин пишишидан олдинрок еб кетилгандай булади. Тобутдаги мурдани уликми ё тирикми, деб сураганининг маъноси шу: «бу одам улганидан кейин ёдгорлик сифатида бирор фарзанд ёки шогирд колдирдимикан, эслашга арзигулик бирор хайрли иш килдимикин ёхуд жохил ва фосиклигидан, улиши биланок хамманинг эсидан чикиб кетдимикин?» Сиз дархол унинг хузурига чикиб, узр суранг, айтган сузларини шархлаб беринг. Акс холда у сизни ахмок ва жохил деган карорга келиши мумкин.
Шунда ота чикиб, кизининг айтганларини билдирибди. Шан унинг шархини тинглаб булгач сурабди:
- Бу шарх сизнинг табиатингизга мутлако хилоф. Яхшиси, бу сузларни ким ургатганини айтинг.
Кизнинг отаси хакикатни айтишга мажбур булгач, Шан шунча йиллардан бери кидириб юрган гавхаримни энди топдим, деб суюниб кетибди. Отасининг розилиги билан кизни никохига олиб, муродига етибди.
Ривоятдан оладиган ибратимиз шуки, киши уз холига, даражасига караб, хар жихатдан узига мос булган оиланинг кизига уйлангани маъкул. Узидан юкори даражадаги кизга уйланса, хотини отасининг хашамати ва дабдабасига магрур булиб, эрни менсимай колиши мумкин. Иффатли, хаё-номусли хотин маргуб ва макбул булса, аччик тилли, хаёсиз хотин факат уз эрининг эмас, балки халкнинг нафратига сазовор булади.
Пайгамбаримиз (с.а.в.) «Мусулмоннинг уйи жаннат богидан бир богчадир», деганлар. Бундан ибрат шуки, «жаннатда усган» кизга уйланган эрнинг бошига бахт куши кунибди. Аммо бахт куши куниши учун унинг узи хам жаннатда усган булиши керак.
Кози Шурайк тобеинлардан Шаъбий хазратларига насихат килибдилар:
- Эй Шаъбий, агар уйлансанг, Бани Тамим кабиласидаги бир кизга уйлан. Улар кизларига яхши тарбия беришади.
Шаъбий: «Каердан биласиз?»-деб сурадилар. Кози Шурайк саволга жавобан шундай дебдилар:
- Ёшлик фаслимда Бани Тамим кабиласи томонга борган эдим. Кайтиб келаётиб, кари бир аёл билан ёш киз утиришганини курдим. Киз гоятда чиройли, латофатли куринар эди. Кизни якинрокдан курмок учун чанкогимни босиш бахонасида уларнинг олдига бориб, сув сурадим. Аёл кизга сув олиб келишни буюрди. Сувни ичгач, ул хотиндан: «Бу киз кимнинг фарзанди, исми нима?»-деб сурадим.
- Бу киз Худоёрнинг кизидир, исми Зайнаб, - деди кампир.
- Турмушга чикканми?-деб сурашга журъат этдим.
- Йук, хали турмуш курмаган.
- Аллохнинг амри ила менга берасизми?-деб сурадим.
- Аввал сураб-суриштириб, куёвликка лойик булсанг берамиз, - деди кампир.
Уйимга кайтганимдан кейин хам кизни кургим келаверди. Унга уйланишни ихтиёр этдим. Кариндошимдан бирини олиб, кизнинг амакиси хузурига бордик-да, максадимизни айтдик. Кизни суриштирган эдик «У сенга муносиб», дедилар. Никох булганидан кейин Бани Тамим кабиласининг аёллари кандай эканини яхши билмайман, бошка-бошка мухит, бошка кабила одамларимиз, шошилиб, адашмадиммикин, деб пушаймон була бошладим. Лекин ичимдагини хеч кимга айтмай, охири бахайр булар, деб кутдим. Уйландим, келинни олиб келдик. Ёлгиз колганимизда никохимга олганим киз менга шундай деди:
- Афандим, бу окшом куёв икки ракаат намоз укиши керак. Аллох ризоси учун укиладиган бу намоздан кейин келиннинг хайрли ва бахтли булишини тилаши, Жаноби Хакдан эзгуликлар, баракот ниёз этмогини тилаши суннатдир.
Унинг гапи маъкул келиб, икки ракаат намоз укидим. Саломдан кейин карасам, у хам намоз укияпти. Намоздан сунг у менга караб шундай деди:
- Афандим, мен сахройи мухитнинг кизиман. Сиз эса бошка мухитда тарбия топгансиз. Такдир бизни бирлаштирди. Сизга уз мухитингиздан бир киз, менга эса уз кабиламдан бир йигит топилар эди. Аммо такдири илохий шундай экан, бир-биримизнинг феъл атворимиз ва ахлокимизни билмаганимиз холда такдир хукми билан оила курдик. Сиздан биринчи илтимосим, яхши курадиганингиз ва мамнун буладиганингиз нарсаларни менга айтиб куйсангиз. Сизнинг истагингизга мос хизмат киламан, ёктирмайдиган ва хуш курмайдиган холларни хам айтиб куйинг, токи мен улардан сакланай. Шундан кейин сиз менга лутф этиб, мулойим феълли булинг, мен хам сизга хотинлик вазифаларимни урнига куймок учун астойдил харакат килай. Агар мен уз вазифамни бажармай, танбаллик ва итоатсизлик килсам, мени отамнинг уйига кайтариб юборишингиз мумкин. Бунинг учун хеч ранжимайман. «Бошга тушганни куз курар», «Бошга тушса йигламас», дейдилар. Мен сиздан шуларнигина илтимос киламан. Жаноби Хакдан бир-биримиз учун хайрли ва баракотли турмуш куришимизни тилайман. Исломий бир оила хаёти ила яшамогимиз учун дуо киламан.
Менга унинг сузлари хуш ёкиб, дедимки:
- Хоним, сен менга шундай пурмаъно сузлар айтдингки, агар айтганларингни адо этсанг, мени толеи баланд ва бахтиёр этасан. Агар сузингда турмасанг, ахвол бошкача булади. Мен мана бу нарсаларни истайман, бу нарсаларни севаман, мана буларини эса ёктирмайман. Мен орзу килганларни адо эт. Хуш курмаганларимни яшир, курсатма.
Сунг у «Кариндошларимнинг келиб-кетиб туришларини хохлайсизми?»-деб суради. «Узок турмаслик шарти билан майли, лекин хаддан зиёд тез-тез келишларини хохламайман», дедим. «Кушнилардан кимлар кириб-чика олади? Хохламаганингиз билан куришмайман», деди. Мен дедим:
- Фалон кушнилар чикиши мумкин. Улар номусли ва диндор одамлар. Фалон кимсаларни хохламайман, уларнинг хаёти исломий эмас. Ундайларнинг хонадонимизга кадам босишлари яхшилик келтирмайди. Бундай мезонлар билан курилган оила киска вакт ичида бир жаннати хонадон булади.
Орадан бирор йил утди. Бир куни уйимга келсам, кекса аёл мехмон булиб утирган экан. Унинг аёлимга «Кизим, бундай кил, ундай килма», деб насихат килишидан таажжубланиб: «Бу ким?» деб сурадим. Аёлим «Кайнонангиз», деб жавоб берди. Мен кайнонамнинг хурматини бажо келтириб, хурмат ва эхтиром курсатдим. Кайнонам «Хотинингиздан мамнунмисиз?» деб сурадилар.
- Жуда мамнунман, Аллох сизлардан рози булсин, жуда хам яхши фарзанд етиштирибсиз. Бундан яхшиси булмайди. Нихоятда мамнунман, - дедим.
Бунга жавобан кайнонам:
- Мен уни жаннатдай оила гушасида устирганман, углим. Аёлнинг бадфеълидан Аллох сакласин. Кариндошларимиз сизни кургани келишмокчи, качон келишсин?-деб сурадилар.
Мен: «Истаган кунлари келишсин. Уйимнинг тури уларники», дедим.
Кайнонам хар йили бир келиб, кизига насихатлар килиб кетардилар. Мен хоним билан йигирма йил бирга яшаб, унинг бирорта айбини курмадим.
Кози Шурайкнинг кушнисиникида хар куни жанжал экан. Кушни хотин тарбия курмаган, ёмон феълли булгани сабабли, турмушлари хароб экан. Уларнинг холини курган Кози Шурайк суюкли хоними Зайнаб шарафига бу сатрларни битган эканлар:
Завжалар ичинда Зайнабим танхо,
Кулим синсин, унга кутарсам гохо.
Адолатсизликдир беайб урмок,
Зайнабимга муносибдир мадх этиб юрмок.
Хотинлар ичида у бир куёшдир,
Бошка барча хотинлар юлдузга эшдир.
Куёшнинг ёнида юлдузлар учар,
Эркак саодати уйида булар.
Зайнаб итоатли, Зайнаб содикдир,
Унга таёк эмас, мадхия хакдир.
Азизлар, мазкур хикояни, ундаги кизнинг гапларини яна бир кайта укиб чикинг. Якин ойларда ёки якин йилларда келинлик либосини эгнига илувчи кизингизга хам укиб, маъносини тушунтириб беринг. Биз, хар биримиз уйимизда жаннат хузури булишини истаймиз, Аллохдан сураймиз. Албатта, бундай хузурни бергувчи ёлгиз Аллохдир. Аммо бу неъмат факат дуо билан булмайди. Бу неъматга эришиш учун банданинг узида яхшилик сари интилиш булиши керак. Кизининг бахтли булишини истаган ота-она унга яхши тарбия бериши керак. Мазкур хикояда шундай угитлар борки, уларга амал килиш хонадонни жаннат мисоли хузур манбаи кила оладир. Кози Шурайкнинг кайнонаси «Кизимни жаннатда устирдим» деганига диккат килайлик: бунда аввало хикоя аввалида зикр этилган хадисга ишора бор. Иккинчидан эса жаннат – имон эгалари тупланадиган жой. Киз имон эгалари таъсирида вояга етган. Хар бир харакатида имон талабларига амал килади. Кимки уйини жаннат богчаси килса, фарзандини шу богча гули каби парваришлайди. Куриниши гузал булгани учун эмас, феъли гузал, ахлоки яхши булгани учун аёл эъзозланади. Чунки мол-дунё тугайди, гузаллик утиб кетади. Шу гапларни айтсак, айримларнинг энсаси котиб «утмишдаги гапларни мисол килишнинг нима фойдаси бор?» деб кул силташади.
Бизнинг афсусимиз хам шунда. Ажаб, ажабки, жаннат богчалари утмишда колиб кетдимикин? Йигирма биринчи аср мезони бу жаннат богчаларини инкор этадими? Булажак келин бой, буялган, тузанган булса басми? Тор шим кийиб, киндигини курсатиб юрувчи, ота-онасидан хам кура дискотекани яхши курувчи кизлар кайси богчада парвариш килиндилар экан? Жаннат богчасидами ё дузахнинг куриб ковжираган биёбонидами? Баъзан кучада курамиз: онаси бинойи аёл, хатто хижобда. Кизи эса шармандали кийимда. Бу канака оила булди?!
Севикли Пайгамбаримиз (с.а.в.) сахобаларига: «Ахлатхонада битган гулдан эхтиёт булинг», деганлар. Асхоб: «Ахлатхонада битган гул кандай гул, ё Расулаллох?»-деб сурадилар. Расулуллох (с.а.в.) мархамат килдилар:
- Ёмон мухитда, исломий тарбиядан узок, ахлоксиз бир оилада етишган аёл.
Киз олинаётганида оиласининг дини ва ахлоки, яшаш тарзи яхши урганилиши керак. Албатта, куни-кушниларнинг айтганлари эътиборга олинади. Лекин кушнининг хам хар хили булади. Бу ишда куриниши чиройли кушнилардан эмас, балки дини, ахлоки гузал одамлардан суралади. Киз берувчи хам куёвнинг дини, ахлокини билиши шарт. Яхши суриштирмасдан туйдан кейин «куёв бадахлок экан, куёв гиёхванд экан», деб вовайло айтишдан фойда йук. Суриштиришда ёлгон ишлатилмаслиги керак. «Айби бор, аммо туйдан кейин тузатиб олар», деб алдаш Исломга зид. Умуман Исломда ёлгон ишлатиб булмайди. Аммо икки ёшнинг такдири хал килинаётганда бунга алохида диккат килиш керак.
Бу уткинчи имтихон дунёсида бахт кишига хадеб кулиб бокавермайди. Бировнинг оти булса, араваси йук, араваси борнинг оти йук. Оила бахти хам шундай. Бугун эр-хотин узини багоят бахтиёр хис этади, эртага эса акси. Оила бахтини бир дарахтга киёс этсак, унинг икки ук илдизи булади. Бири эрнинг фазилатидан, иккинчиси хотиннинг хислатларидан сув ичади. Агар бу баробарлик йуколса, масъудлик дарахтининг умри киска булиб колиши мумкин. Шу боис оила бахтини таъминлашда эрнинг масъулиятини яна кайта таъкидлаб, бир ривоятни эслаймиз:
Бир йигит гузал ва окила кизга ошик булиб колди. Кизнинг хам унда кунгли бор эди, унаштириб куйилдилар. Аммо туйдан аввал киз хасталикка чалинди, юзларига чечакка ухшаган нимадир тошиб кетди, табиблар унинг чорасини кила олмадилар. Окибатда киз аввалги гузаллигини йукотди ва йигитга турмушга чикиш ахдидан кайтди, узини дунёдан ёлгиз утишга хукм килди. Иттифоко йигит хам касалликка чалиниб, бир неча кун кимирламай ётди. Кейин оёкка турди-ю бирок кузлари ожиз булиб колди. Йигит кизга уйланиш ахдидан кайтмади. Киз хам ноилож кунди. Икковлари шу тарзда анча йил бахтиёр умр курдилар. Вакти-соати келиб, аёл вафот этди. Унинг жанозасидан кейин эрнинг кузлари кур эмаслиги маълум булди. Бу ривоятдан мурод - оила бахти учун эр хам фидойи булмоги керак.
Хар бир эркак номусли, хаёли кизга уйланишни истайди. Бу фазилатни киз энг аввало уз оиласида узлаштиради. Агар оиладаги ота-она тарбияли, одобли ва бир-бирларига хушмуомалали булишса, фарзандлари хам улардан ибрат олиб, шундай фазилатлар эгаси буладилар. «Онасини кургину кизини ол», деб бекорга айтмаганлар. Совчилар борган уйларининг хашаматига лол колиб утирмасдан уй бекасининг саришталигига, муомаласига диккат килсалар адашмайдилар. Агар ёдингизда булса, Абдулла Кодирий «Уткан кунлар»нинг аввалидаёк уйланиш машаккатидан суз очадилар:
«-Манимча уйланишдек нозик бир иш дунёда йукдир, - деди Рахмат ва Отабекка юз угирди. - Уйлангач, хотининг табъингга мувофик келса бу жуда яхши; йукса, мунчалик огир гап дунёда булмас.
Отабек Рахматнинг бу сузини самимият билан каршилади.
- Сузингизнинг тугрилигига шубха йук, - деди,-аммо шуни хам кушмок керакки, оладиргон хотинингиз сизга мувофик булиши баробарида эр хам хотинга мувофикуттабъ(таъбига мос) булсин.
- Хотинга мувофик булиш ва булмасликни унча кераги йук, - деди Хомид эътирозланиб,-хотинларга «эр» деган исмнинг узи кифоя... аммо жиян айткандек, хотин деган эрга мувофик булса бас.
Рахмат кулиб, Отабекка каради. Отабек хам истехзоли табассум ораси Хомидга куз кирини ташлади..
- Уйланишдаги ихтиёримиз, - деди Рахмат,- ота-оналаримизда булганликдан, оладиган келинлари угилларига ёкса эмас, балки унинг ота-оналари узларига ёкса бас. Бу тугрида уйлангувчи йигит билан эр килгувчи кизнинг лом-мим дейишка хак ва ихтиёрлари булмай, бу одатимиз маъкул ва машруъ ишлардан эмасдир. Масалан, мен ота-онамнинг ёкдиришлари билан уйландим.... аммо хотиним ота-онамга мувофик булса хам менга мувофик эмас.Сиз айткандек, эхтимол мен хам хотинимга мувофик эмасдирман...»
Китобдаги бу сатрларни батафсил эслашимизнинг боиси, эътибор килган булсангиз, утмиш ва бугунги кун холатида узгариш кам. Орамизда Хомидга ухшаб чакки фикрловчилар хам учраб турибди. Фарзандларини уйлантиришда уларнинг хохиш-истакларини инобатга олмаётганлар хам куп. Демак бу хусусдаги бахсларга чек куйиш вакти хали келмабди.
Оила курган кишини кеманинг ичига тушган одамга киёслаш мумкин: кема денгиз уртасига йул олган. Денгизда эса пуртаналар мавжуд. Фарзандларнинг тугилиши бу кемани бошкаришни янада кийинлаштиради. Энди кема даргасидан янада купрок куч ва махорат талаб этилади.
Фарзанд тугилиши кувонч ва бахт келтириши билан бирга айрим оилаларда кутилмаган ташвишларни хам юзага чикаради. Айникса, эр-хотин, кайнона-келин орасида келишмовчилик мавжуд оилаларда бола тугилиши билан вазият янада кескинлашади. Тугрироги, вазиятнинг кескинлашиши аёл хомиладорлигини сезган кунлардан бошланади. Маълумки, аёллардаги хомиладорлик жараёни бир хилда кечмайди. Айримлари бу жараёндан енгил утадилар, айримлари гоятда кийналадилар, махсус муолажага хам мухтож буладилар. Ана шу пайтда оилада хам эр, хам кайнона, хам бошка аъзолар томонидан хомиладор аёлга алохида мехр ва шафкатли муносабатда булиш талаб этилади. Баъзи кайноналарнинг «шунга шунчами, менам хомиладор булганман, менам тукканман, бунака талтайиб ётмас эдим», дейишларини нодонликка йуйсак ранжимасинлар. Келинларнинг барчаси хам айёр эмасдир. Уларнинг вужуди какшаса, кийналишса нима килишсин? Келиннинг бундай азобли кунларида аклли, инсофли кайнона унга уз онасидай мехрибонлик билан муомала килиши керак. Эр хам хужайинлик мартабасидан тушиб, мехрибон йулдош макомини олиши шарт. Бола тугилгунига кадар аёлга моддий-маънавий шароит яратиб берилиши керак. Уни айрим огир вазифалардан озод килиш лозим. Эр сув сепмокчи булган хотини кулидан челакни олса, бу ёкдагилар кулги килмасликлари зарур. Хомиладор аёлни, айникса, асабийлашишдан эхтиёт килиш керак. Аёл куп асабийлашса, мажбурий кийнокларга рупара килинса, боланинг асабий касаллик билан тугилишини тиббиёт исбот килиб берган. Демак, агар хомиладор аёлга яхши шароит яратиб берсак, аслида тугилажак фарзандимизга яхшилик килган буламиз. Фарзанд соглом тугилса, узимизнинг бахтимиз-ку! Унинг хаста тугилишига узимиз сабаб булиб, кейин зир югуриб юришимиз Аллох томонидан бизга уша ёмонлигимиз учун берилган жазо эмасми?
Аёл хомиладорлик пайтида арзимаган гапдан хам ранжийдиган булиб колади. Кувнок онларидан гамгин дамлари купаяди. Агар бу кайгуси хаддан ошса, бола ташлайди. Шу боис хам эркакларнинг бу даврда аёлларини авайлашлари хотинни эркалатиш дегани эмас, балки тугилажак болани авайлашдир. Аёлини гам ва камкувватликдан эхтиётлаш эрнинг бурчи. Аёлнинг бахаво жойларда купрок юриши, тез хазм буладиган кучли овкатларни тез-тез ва оз-оз тановвул килиши бизнинг оилалар учун камёб ходиса. Хомиладор келин корни очса хам бошкаларнинг дастурхон атрофига утиришини кутишга мажбур. Узича овкатланса, уни очофатга чикариб куямиз. Кейин эса болани саклаш учун шифохонага ёткизамиз. Агар келин кетма кет икки марта бола ташласа, «бунинг пушти чаток экан, боламга бошка хотин олиб бериш керак», деган харакатга тушиб коламиз. «Келин хомиладор булганидан кейин унинг шароитини яхшилаш учун нима килдик?» деб узимиздан сурамаймиз. Агар келин камовкат булиши, куп кайгуга берилиш окибатида бола ташласа, бунинг гунохи эр, кайнота-кайнона зиммасига тушади.
Никохнинг биринчи максади – одам наслини купайтиришдир. Шунинг учун хар бир одам бутун куч-куватини авлодининг химоясига каратиши керак. Хеч бир ота-она боласини нобуд булишини истамайди. Она корнида бола пайдо булганидан сунг унинг хаёт-мамоти ота-онага боглик булади. Шунинг учун хам улар болани нобуд булишига олиб келадиган ишларни килмасликлари керак. Аёллар, айникса эрлар болага зарар келтириши мумкин булган ташки таъсирлар нималардан иборат эканини яхши билмайдилар. Масалан, тиббиёт фани маълумотига кура, хомиладорликнинг иккинчи ойидан то туртинчи ойигача куп оналар бола ташлайдилар. Бунинг сабаблари куркув, камкувватлилик, огир жисмоний ишларни бажариш, эр билан бирга булиш ва куп кайгуриш булади. Огироёк аёлларни уйда ёлгиз колдириш хам мумкин эмас. Тиббиёт илмининг тавсиясига кура, хомиладорликнинг иккинчи ойидан бошлаб эркак аёлига якинлашмаслиги керак. Агар хайвонлар оламини кузатсак, улар бу масалага катъий амал киладилар, хомиладор жуфтларига якинлашмайдилар. Биз – одамлар шахватпарастликда хайвонларни ортда колдириб кетганмиз. Бир неча дакикалик нафс ороми учун фарзандимизни хам аямаймиз. Бола она корнида турт-беш ойлик булганида висол онларининг зарари билан майиб булиб колиш эхтимоли купрок булади. Бу зарарларни купчилик билмайди, билганлар эса амал килмайди. Яхши бахонамиз бор: Худо сакласин!
Хомиладор аёлга яхши шароит яратиб бериш хам хар бир оиланинг бурчи, хам жамиятнинг вазифаси. Бизда хомила етти ойлик булганда аёлга таътил берилади. Етти ойлик болани корнида кутариб, кийналиб ишлаб юрган аёлларни курсам, ачиниб кетаман. Нахот жамият уларга янада кулайлик яратиб беришга ожиз? Аёлларга таътилни хомила икки ойлик булганда беришнинг иложи йукми? Албатта, бу жамият учун иктисодий жихатдан огир муаммо. Бир ойда ёки бир йилда хал килиб булмайди. Бу масалани боскичма боскич хал этиш мумкин. Масалан, хомила беш ойлик булганда тула таътил бериш мумкин ёки маошини саклаб колган тарзда ярим кун ишлатса хам булади. Ёки бола тугилгандан кейинги таътилни кискартириш хисобига хомиладорлик таътилига кушиш мумкин. Ёки авваллари эркаклардан фарзандсизлик солиги олинарди. Кизлар турмушга чикмаган булишса, олинмасди. Шуни бир оз узгатириш мумкин: кизлардан хам шундай солик олиб, уни худди пенсия жамгармаси каби узларининг жамгармаларига тупланса, хомиладорлик даврида маош сифатида тулаш мумкин булади. Хуллас, таклифлар куп, энг мухими «мумкин эмас», деб рад этмасдан харакат килиш керак. Чунки бир аёлнинг хомиладор булиши, фарзанд куриши бир оиланинг муаммоси эмас. Бу – жамият келажагига доир мухим масала!
Фарзанд тугилганидан кейин эр хам хотин хам бир нарсани англаб олишлари керак: фарзанди тугилгунига кадар хар бир одам узи учун яшайди, тугилганидан кейин фарзанди учун яшайди. Бошкача булиши мумкин эмас. Якинда бир даврада илмли биродаримиздан «Бир одамнинг хотини ва кизи бор. Хотинининг огзидан ёмон хид келади. Даволатай деса, давоси йук экан. Ажрашмокчи, шу тугрими?» деб сураб колишди. Илмли биродаримиз уйлаб хам утирмай «Тугри, ажралиши керак, огзидан хид келишини киз туйдан олдин айтиши керак эди», деди. Мен бу фатводан ранжидим. Агар оилада фарзанд булмаганда ажрашиб кетишса майлига эди. Лекин фарзанд тирик етим коляпти-ку, нахот буни уйлашмаса?! Мен илм кишиси билан бахслашишга ожизман, лекин бундай фатво беришларини тугри деб хисоблай олмадим. Аввало, аёлнинг огзидан келувчи хид туйдан кейин пайдо булгандир. Бу купрок ошкозон-ичак хасталиги билан боглик. Лекин аёллар эрларидан шундай хид келса, ажраб кетмайдилар-ку? Хам арок, хам тамаки хиди анкиб турган эркаклар билан баъзан ёнма ён утириб, беш-ун дакикага чидамаймиз, уларнинг аёлларига эса балли деймиз. Яна шу уринда юзига яра тошиб, гузаллигини йукотган каллигига уйланиш учун кузини ожиз килиб курсатган инсоф эгаси хакидаги ривоятни эслайлик. Бизлар шундай танти, мард, олижаноб була олмаймизми? Бизлар уз нафсимиз йулида шу кадар тубанлашдикми?
Махалладаги куйди-чикдиларни хал килувчи йигинда бир эр хотинини талок килганини айтиб «У менинг минталитетимга тугри келмайди», деб изох берди. Маълум булишича, бу «минтелитет эгаси» Америкага ишга бориб келган экан. Агар йирик олим сифатида бориб келса-ю «хотинимнинг савияси паст», деса тушунуш мумкин. Америкада икки йил бир мехмонхона зиналарини ювиш билан машгул булган экан, бу жанобнинг минталитетлари кандай булиши мумкин? Энг мухими, бу нодон жанобнинг уч фарзандлари бор. Бу фарзандлар тугилгунича минталитетлари каерда эди? Ким нима деса десин, аммо жиддий сабабсиз болаларини тирик етим килаётганларни айблашдан тоймаймиз. Фарзанд оилани бузишга сабабчи эмас, балки оилани саклаб колишга восита булиши керак. Хотинга чидай олмай колган эр, эрига чидай олмай колган хотин фарзандининг келажагини уйлаб курса-чи? Эхтимол шу уларни охирги кадамдан саклаб колар? Судда эр хам хотин хам фарзандни талашади. Фарзандни шунчалик яхши курар экан, шу боланинг бахти учун уз нафсидан кеча колса булмасмикин? Судда фарзандларини талашадилар. Кейин... янги оила кураётганларида уни болалар уйига олиб бориб берадилар. Бунга нима деймиз? Боласини тирик етим килиб куйганлар янги оилаларида нахот узларини бахтли хис кила олсалар? Ота ёки она мехрига ташна боланинг уволи уларни тутмайдими? Бу дунёда отасиз ёки онасиз, ёки ота-онасиз усган фарзандлари билан киёматда юз куришишганларида бола мехр-шафкат хакини даъво килса, нима деб жавоб берадилар?
Киёматдаги жавобга кадар ота ва онанинг жамият олдидаги бурчи бор. Камалиб колган усмирлар хаёти билан кизикиб курганимда улар орасида ота-онаси, буваси ва бувиси тарбиясида улгайлаганлари оз эди. Ота-онасининг ажрашиб кетиши натижасида отаси ёки онаси мехридан бегона равишда усганлари эса купчиликни ташкил килар эди. Болалиги ёки усмирлигида жиноят йулига кириб, сунг бу оламда умрининг охиригача колиб кетган фарзанд ота-онасини хаётлик давридаёк куйдириб кул килади. Бундай фарзанд ота-онаси вафотидан кейин уларни йуклаб бирор марта дуо килармикин? Бу хам бир масала. Дуоталаб рухларнинг киёматга кадар азобланиб, чиркираб туришидан Аллох асрасин!
Аёллар ишлашлари керакми ё йукми, деган муаммо бугунги кун оиласи учун мухим булиб турибди. «Бугунги кун» деб таъкидлашимизнинг боиси, авваллари бундай муаммо булмаган. Аёллар уйда утирганлар. Бирок, бу ишламаганлар, деган гап эмас. Аёллар уй юмушлари, фарзандлари тарбияси билан шугулланишдан ташкари маълум бир хунар билан банд булганлар. Масалан, каштачилик, дуппичилик... каби. Ундан ташкари аёллар ишлаши керакми ё йукми, деган масала факат шахарга хос. Кишлокларда бундай масала йук. Эркак далада кетмон чопиб, аёл уйда пашша куриб утирмайди. Эр билан баравар ишлайди. Фарзанд тарбияси хам шу мехнат жараёнида олиб борилади.
Хуш, бугун шахар оиласида аёл ишлаши керакми ё йукми?
Бу саволга хар бир оила уз шароитидан келиб чикиб жавоб бериши зарур. Энг мухими, аёлнинг нима иш билан шугулланишига жиддий эътибор бериш керак. Аёлларни огир ва соглик учун зарарли ишлардан эхтиёт килишимиз керак. Бугун биз аёлларни курилишдами ёки заводдами огир ишларни бажараётганини курамиз. Хатто далада тракторга хам миндириб куйиб, уни олкишлаймиз. Аёлларни жисмоний огир ва зарарли ишларда ишлашлари биз – эрлар учун уят эмасми?! Бухородаги сайёхларга тарихдан хикоя сузловчилар зардузлик санъати хакида гапира туриб, «кадимда зардузлик билан факат эркаклар шугулланганлар, аёлларни менсимаганлар, уларга ишонмаганлар», деб изох беришади. Бу нодонларча изохга сайёхлар, албатта, ишонадилар. Холбуки, у замонларда эрлар аёлларни эхтиёт килганлар. Аввало бу иш анча машаккатли. Иккинчидан, зардан турли чанг кутарилади ва аёлнинг саломатлигига таъсир килади. Якинда бир биродаримизнинг аёли вафот этди. Шунда биродаримиз «аёлимни ишлатмасам буларкан, барвакт улмас эди», деб колди. Унинг аёли босмахонада харф терувчи булиб ишларди. У пайтлар «линотипчи» деган касб эгаси, яъни харф терувчининг шундайгина ёнида кургошин кайнаб турарди. Уша ишда орттирилган касаллик охири уз кучини курсатди.
Бу масалада айрим биродарларимиз сал кескинрок фикр хам билдириб «ишлайдиган аёлларнинг бузилишлари осонрок булади», дейишади. Бу фикрга кушилиш кийин. Бузиладиган аёл уйида утириб хам бузилаверади.
Бошка биродарларимиз ишламай уйда утирган аёлларнинг дунёкараши тор, савияси пастлашиб кетади, дейдилар. Бу хам бир ёклама тухтам. Дейлик бир хонада олти аёл ишлайди. Биттаси китобхон, бошкалари китоб деса, боши огрийдиган тоифадан. Уша китобхон аёл жахон адабиётидан гапирса, колганлар эшитишадими? Эшитишмайди. Уларга бундан кура гийбат афзал. Гийбатдан лаззатланишади. Окибатда уша китобхон аёлни хам уз каторларига кушиб олишади. Агар уйда утирган аёлларнинг савияси паст булса, Зебуннисо бегим, Нодира бегим, Увайсий бегим...лар дунё адабиёти тарихига гавхарлар тукармидилар?
Ишлаш масаласини хал этишда хар икки томон кескин талаблардан воз кечиб, шароитдан келиб чиккан холда муроса килганлари маъкул. Бу масалада бир оила иккинчисига намуна була олмайди.
Энди оилага доир нозик масала хисобланган купхотинлилик хусусида фикр юритсак. (Аниклик киритамиз: оиласи бузилиши натижасида талок бериб, сунг иккинчи ёки учинчи марта уйланганлар эмас, балки айни бир вактда икки ёки ундан куп хотинга эга булувчилар назарда тутилади.) Русларда «Генерал булишни орзу килмаган аскар аскар эмас», деган макол бор. Шуни сал узгартириб айтсак, иккита хотин олишни орзу килмаган эр эр эмас, деган маъно чикиши хам мумкин. Гарчи бу гап хазил тарикасида булса-да, лекин шундай орзу купгина эрларда мавжуд. Айрим эрлар учун хаёл орзу буйича колиб кетади, айримлар эса орзуни амалга оширишга харакат киладилар. Камбагаллар учун бу муаммо йук, десак хам булар. Камбагал эрнинг иккинчи хотин олишга харакат килиши осмондаги куёшни узиб олишга уринишдай гап. Чунтакка тушган пул нафсни китиклайди. Бу нафсни кондириш учун мусулмон эрлар учун тайёр бахона бор: Аллох турттагача уйланишга ижозат этган. Эр кандай холатларда хотинни купайтириш харакатига тушади?
* уз хотини билан нафсини кондира олмаса, ташкаридан лаззат излайди.
* ота-онасининг зури билан уйланган хотини кунглига ёкмайди, узига ёкадиганини истайди. Гуё «Уткан кунлар»даги Хомиднинг маслахатига амал килади: «Жиян, - деди Хомид Рахматка караб,-бошлаб уйланишинг албатта ота-онанг учун булиб, улардан ранжиб юришингни урни йук. Хотининг кунглингга мувофик келмас экан, мувофикини олиб, хотинни икки кил. Буниси хам келишмаса учунчисини ол. Хотиним мувофик эмас деб зорланиб, хасратланиб юриш эр кишининг иши эмас». Бу маслахатга амал килганларни биз «адашганлар» деб атасак ранжимасинлар.
* Пайгамбаримиз алайхиссаломнинг суннатлари, деб иккинчи, учинчи марта уйланадилар. Ажабки, суннатга амал килишни айнан шу сохада бошлайдилар. Колган унлаб суннатлар эса бажарилмай колади. Бу биродарларимизда андак жохиллик бор. Бу борадаги суннатнинг маъносини яхши англаб етмаганлар. Чунки Пайгамбаримиз алайхисалом нафсни кондириш учун эмас, беваларга мехрибонлик килиш учун уйланганлар.
* биринчи оиладаги фарзандсизлик окибатида бошка турмуш куришни хеч ким рад этолмаса керак.
* ота-онасини бехурмат килувчи хотинни куйиб, хурматлайдиганига уйланувчилар хам бор. Аммо иккинчи ёки учинчи хотин ота-онасини хурматлайди, деб ким кафолат беради? Эхтимол хурматсизликда кейингилари аввалгисидан ошиб тушар. Балки «ота-онани хурмат килмаслик» нафс талабини яширишдаги бир бахонадир?
* уйланишдан илгари зино килган эр яна бегона аёлни кумсайверади. Бу нафсини кондириш учун маблаги булса бирон кизни ёки жувонни шаръий никохига олади, пули камлик килса, фохишаларнинг хизматидан фойдаланади.
Суриштираман, десангиз сабаб ва бахоналар кайнаб чикаверади. «Нечта хотин олган маъкул?» деган саволни кун тартибига куйсак, бир хил жавоб ололмаймиз. «Уткан кунлар»даги тога-жиян бахсини эслайлик:
«Рахмат Отабекка кулимсираб каради-да, тогасига жавоб берди:
- Хотинни купайтириб, улар орасида азобланишнинг нима хикмати булсин?-деди. - Бир хотин билан мухаббатлик умр кечирмак, манимча энг маъкул иш. Масалан, икки хотинликнинг биттаси сизми? Уйингизда хар куни жанжал, бир дакика тинчлигингиз йук.
- Сенингдек йигитлар учун албатта битта хотин хам ортикчалик киладир, - деб кулди Хомид. -  Куб хотин орасида азобланиш узи нима деган суз? Камчинингдан кон томса,юзта хотин орасида хам рохатланиб тириклик киласан. Мен бу кунгача икки хотин уртасида туриб жанжалга туйганимча йук, аммо хотинни учта килишга хам уйим йук эмас.»
Хомидга ухшаб фикр килувчилар хозир хам топилади. Факат айрим фарклар бор. Чунончи: купхотинликнинг уйида хозир жанжал йук, чунки хотинлар бир уйда яшамайдилар. Хар бир хотинга алохида уй олиб берилади. Иккинчидан, камчиндан кон томмайди, балки пул томиб туради. Пул томиб турар экан, жанжалга урин йук.
Устоз Абдурауф Фитратнинг мазкур масаладаги мулохазаларидан фойдаланиб фикрларимизни давом эттирамиз.
Одамлар аввал оила шаклида жам буладилар ва бир неча оиладан бир кавм пайдо булади. Маълумки, бир кавмнинг хар бир оиласи саодатли ва бахтли булмасалар, уша кавмни бахтиёр ва саодатли дейиш хатодир. Хамда оила аъзосидан бирортаси бахтли булмаса, уша оилани бахтиёр дейиш хам нотугри булади. Модомики, кавм оилалардан ва оила эса алохида одамлардан таркиб топган экан, «оздан купга» дегандек, айтиш мумкинки, хар кавмнинг саодати шу кавм оилаларининг бахтиёрлигидан ва хар бир оиланинг саодати шу оила аъзоларининг саодати ва бахтлилиги билан боглик.
Нечта хотин билан яшаш масаласини шу нуктаи назардан мухокама килиш уринли. Бир нечта хотин билан яшаш оилаларни бахтли киладими ё бахтсиз? Шу оила аъзоларига шодонлик келтирадими ёки бахтсизлик? Агар висол онлари хисобга олинса бу эр учун айни бахтиёрлик туюлади. Аммо кундош балоси билан сийланган хотин учун бу бахти кароликдир.
Дейлик, Фалончи Писмадон кизни никохига олди. Яъни ул бечорага саодат ва бахтиёрлик ваъда килиб, хаётининг бойлиги, яъни ёшлигини уз тасарруфига олди. Икки-уч йил яхши яшайди. Уйланишдан максад булган икки-уч фарзанд вужудга келади. Аёлнинг таровати ва ёшлиги эрнинг мухаббати ва мехри йулида сарф булгандан сунг Фалончи жанобнинг шахвати уйгониб, харакатга келади. Нафси ором топиши учун энди унга уз хотини кифоя килмайди. Бошкача килиб айтганда, саодат ва бахтиёрлик умиди билан ёшлик айёмини эрининг орзу хавасларига адо килиб, икки-уч фарзанд курган хотин ёнига янги хотин олади. Бу нима, дастлабки никох онидаги ваъдага хилофлик ва хиёнат эмасми? Турмушнинг дастлабки кунлари, хафталари, ойларида хар бир эркак хотинига тилда булмаса хам дилида бахт тилайди. Кунгли бошкасини тусаганда бу ваъда унутиладими?
Хуллас, Фалончи жанобимиз биринчи хотинларига айтибми ё яширин равишдами, ишкилиб уйландилар. Янги хотинга бутунлай берилиб кетишлари табиий. Биринчи хотин ва хаёти мевалари булган фарзандлари шууридан четлаша бошлайди. Табиийки, уша хотин ва фарзандлар буни сезадилар ва жавоб тарзида унга булган мухаббатларини йукотадилар. Ундан ва янги хотинидан нафратланадилар. Вакт утиши билан янги хотиндан хам бир-икки фарзанд тугилгач, бу узаро нафрат янада кучаяди. Вахоланки, коинотда кайси иккита жинс бирга булса, мухаббат натижаси экани маълум. Шундай экан, оила аъзолари орасида мухаббат кутарилса, вайронлик, таркоклик ва интизомсизлик келиб чикади. Агар бу кушхотин бир ховлида яшаса, улар ва уларнинг болалари уртасида кун сайин нафрат ошиб боради. Ёкалашиш юзага келади, Фалончи узини бахтсиз сеза бошлайди, фарзандларининг хулки эса ёмон булиб бораверади. Юкорида зикр этганимидек, хозирги кундошлар бир ховлида яшамайдиларким, бу кушхотинлик жанобнинг мушкулини анча осон килади. Аммо уйнинг алохидалиги биринчи оиласида ёнаётган нафрат утини заррача камайтирмайди. Биринчи оилани моддий жихатдан таъминлаб турса-да, унга нисбатан булган мухаббат сакланиб колмайди. Фарзандлари хам уни суюкли ота сифатида кадрламайдилар, балки моддий таъминотчи сифатида хурмат килиб турадилар. Биринчи оила узини мустакил таъмин этадиган холга етгач, отага булган бу хурмат хам сунади.
Давлат конуни кушхотинлиликни ман этади. Ислом ижозат беради. Айрим европаликлар Исломнинг шу жихатини маъкуллайдилар. Эркак фохишахонага боргандан кура яна битта хотин олиб покиза яшагани маъкул, дейдилар. Дархакикат, кушхотин олишнинг бу томони хам бор. Айрим эркакларда шахват иштиёки кучли булади. Уз аёли билан кушилиш мумкин булмаган кезлари у кучадан нажот излайди, гунохга ботади. Агар никохида яна битта хотин булса, бу гунохдан сакланади. Ундан ташкари бу уринда аёлларнинг такдири хам бор. Аввало, угил болалардан кура кизлар купрок тугиларкан, ундан ташкари турли уруш ёки фожиалар туфайли эрлар куп кирилади. Демак, бир эрга икки ё уч аёл тугри келади. Шундай экан, аёллар нима килишсин?
* харом йулга юрсинларми? Харом бола орттирсинларми?
* бировнинг оиласини бузиб, хотинидан бутунлай ажратиб, болаларини тириклай етим килиб унга тегиб олсинларми?
* халол ва поклик, рози-ризолик йули билан бир кишига никохланиб, оила курсинларми?
Албатта, барчамиз шу учинчи йулни маъкуллаймиз.
Куръони Карим маъноларининг узбекча таржимасида укиймиз: «Агар етимлар хаккига хиёнат килишдан курксангиз, уларни уз никохингизга олманг, балки никохлари шаръан тугри булган аёлларни биттадан турттагача уз никохларингизга олинг ва икки-уч аёл хаккига зулм етгудек булса, бир хотин сизга кифоя килади. Шу адолатдан огиб кетмаганингиз яхширокдир». Нисо сурасида келган мазкур оятни аклимиз етганча урганишга харакат килайлик. Тарихдан маълумки, жохилият даврларида аёллар хукуки багоят даражада поймол килинган. Бир эрга унлаб аёллар туткун булган. Кейин эса урушлар туфайли куп аёллар тул колардилар. Ислом ана шу аёллар такдирини одилона хал килиб беради.
Ояти каримадаги етимлар хаккига хиёнат килишдан куркилса иккитами, учтами, турттами хотин олишга ижозат берилиши укиган одамга галати ва тушунарсиз туюлиши мумкин. «Тафсири хилол»да бу мураккаб масала яхши тушунтириб берилган. Имоми Бухорий Ибн Шихобдан килган ривоятда шундай дейилган экан: «Менга Урвату ибн Зубайр хабар бердики, у Оиша онамиздан «Агар етимларга адолат кила олмасликдан курксангизлар», ояти хакида сураган экан у киши (розийаллоху анхо) дебдиларки: «Эй жиян, бир етим киз кафилнинг карамогида булади. Киз унинг молига шерик булади. Кизнинг моли хам, жамоли хам уни узига тортади-да, унинг махрида адолатли булмай, унга уйланмокчи булади. Унга бошкалар берадиган махрни бермокчи булади. Бас, адолатли булмасалар, улар уйланишдан кайтариладилар, бошка аёлларга уйланишга амр килинадилар». Демак, оятда «етимлар» дейилганда етим кизлар назарда тутилган экан. Етим кизларга уларни уз кафолоти (химояси)га олган киши уйланмокчи булса-ю аммо бу ишда адолатсизликка йул куйишдан куркса, уша етим кизларга уйланишни куйсинда, узига ёккан, никохи халол булган бошка аёллардан хохишига караб иккитагами, учтагами, турттагами уйлансин. Агар хотинлари орасида адолат урната олмасликдан куркса, биттага уйлансин.
Етим кизларга адолатсизлик факат мол-мулк борасида эмас, чунки оятда адолат мол-мулк билан кайд килинмасдан, мутлок зикр этилгандир. Шунинг учун хар канака адолатсизликнинг юз беришидан сакланиш керакдир. Жумладан, эр бу кизга факат моли учун уйланганда, узига нисбатан кунгли булмаслиги мумкин. Ёки орадаги ёшда катта фарк булиши натижасида оилавий хаётнинг хакикий маъноси киз хаётида уз ифодасини умуман топмаслиги мумкин. Бу хам адолатсизликка киради.
Уламоларимиз оятдаги «етимлар» сузини шундай талкин киладилар ва бунга эътироз килиш кийин. Бизда улар билан бахс юритишга етарли илм булмаса-да, шу хусусдаги тушунчамизни баён этишга журъат этамиз. Таъкид этамизки, бу фикр бахс йусинида эмас, балки бир банданинг акли етган даражасидаги тушунчасидир. Билишимизча, Куръони Каримда мавхум курсатмалар берилмайди. Масалан, масхара килишдан кайтарилган оятда эр ва аёллар алохида таъкид этилади. Ёки илм олиш хакида хам «илм олмоклик муслим ва муслималар учун фарздир» деб буюрилади. Ёки «Ёсин» сурасини айрим тафсирларида «Антокия» шахри тилга олинади. Баъзи муфассирлар эса «Агар шу шахар булганида Аллох уни уз номи билан атарди», дейишади. Аллох билгувчидир. Нисо сурасининг биз урганаётган оятида хам «етим кизлар» деб алохида таъкид этилиши мумкин эди. Эхтимол бу уринда бошка маънолар хам бордир? Яъни, етимлари билан бева колган аёлларга мехрибонлик килишга даъват бордир? Яъни, етимларга мехрибонлик килинг, лекин ташкаридан туриб уларнинг хакини адо этишга кузингиз етмаса, уларнинг оналарига, яъни беваларга уйланинг, деган маъно йукмикин? Бизнигча, турттагача уйланиш ижозати нафсни кондириш учун эмас, балки айнан беваларни уз панохига олиш учун булса керак. Бу уринда Пайгамбаримизнинг (с.а.в.) кимларга уйланганларини яна бир эсга олсак жоиз булар.
Ким турттагача хотин олиши мумкин? Албатта, бой одам. Камбагал орзу килмаса хам булади. Демак, бу имтиёз факат бойлар учунми? Юкорида купхотинлиликнинг фойдаси хакида хам айтиб эдик. Демак, хотини билан кушилиш мумкин булмаган дамларда бой одам бошкага уйланиб, нафсини кондириши мумкин. Камбагал-чи? Унинг уйланишга пули булмагани билан, унда хам нафс бор, шахват бор. Ха, биз ундан сабрни талаб киламиз. Бойга эса сабрнинг кераги йук.
Ояти каримадаги адолат килишга эътиборни тортилиши бежиз эмас. Хуп, бугунги кунда кушхотинлилар кандай адолат килишади? Камина «Уткан кунлар» романи хакида фикр билдириб, Отабек чин мусулмон йигит эди, иккинчи марта уйланиш хакида суз чикканда Кумушга маълум килиб, ижозат олган, мусулмонлик бурчига риоя килмаса, улардан яширинча Зайнабга уйланиб олаверарди, деб ёзганимга айрим биродарларимиз эътироз билдириб дедиларки: «Иккинчи хотинга уйланиш учун биринчисидан рухсат олиш шарт эмас». Дуруст, биринчи хотиннинг рухсати шарт булмаса, унга маълум килиш лозимми ё йукми? «Маълум килгани дуруст». Хуп, унда талаб килинаётган адолат нима булади? Бугунги хотинларнинг купчилиги кундоши борлигини билмайди. Никох яширинча укилади. Эр иккинчи хотини билан яширинча яшайди. Факат хотинидан эмас, кариндошларидан хам сир тутади. Иккинчи хотини висолида маст булиш учун биринчисига «узок сафарга кетяпман» , деганга ухшаш бахона килади. Яъни, ёлгон гапиради. Бу харакатда кандай адолат булиши мумкин? Адолат деганда кечанинг биринчи ярмида биринчи хотин билан, иккинчи ярмида иккинчи хотин билан булишгина назарда тутилмайди. Адолатнинг камрови кенг. Шунинг учун хам адолат кила олмасангиз биттаси билан кифояланинг, деб буюрилади. Биз икки хотинлик биродарларимизни айбламокчи эмасмиз, иккита хотин олиш мумкин эмас, деб таъкиклаш хукуки бизда йук. Биз факат икки ёки ундан куп хотинга уйланган ёки шундай фикрда юрган биродарларимизни Аллохнинг адолат хусусидаги огохлантиришини унутмасликка чакирмокчимиз. Шу огохлантиришдан келиб чикадиган маъно: уйланган эрнинг хаёлида иккинчи хотин олиш орзуси булса, адолат килиш ёки килолмаслигини аввалдан аник билмоги даркор. Агар адолат кила олмаслик эхтимоли купрок булса, иккинчи хотинга уйланиш хаёлидан воз кеча колганлари дуруст. Аммо икки хотин уртасида адолат ва инсоф урната олса, уларнинг огирлигидан чучимаса, ихтиёри узида. Икки ёки ундан куп хотин олишнинг шарти шу - адолат ва инсофдир. Кушхотинли эр шу ояти карима хукми ва виждони хукми ила фарз булган адолатни хотинлари уртасида урнатишига мажбур. Яъни, еб-ичиш, кийим-кечак, уй-жой, эркак мажбуриятида хам бир хил муносабатда булиши шарт. Илгарилари кизик одатлар булган экан. Масалан, адолатга риоя этиш учун хотинлардан бири кундошига пул бериб, унинг навбатини сотиб оларкан. Ёки эрнинг узи бир хотинига хадя бериш билан рози килиб, иккинчи хотинига бораркан. Аммо уша даврлардаги Ислом факихлари буни маъкул курмай, пулни ва хадяни уз эгаларига кайтаришни лозим билганлар. Адолатнинг бажарилиши вожиб экан, эр буйнида у абадий колади.
«Хар канча уринсангизлар хам хотинларингиз уртасида адолат килишга (уларнинг барчаларига баробар мехр кусатишга) кодир булмайсизлар. Бас, бутунлай (суйган хотинларингиз томонга) огиб кетиб, (кунгилсиз булиб колган) хотинингизни муаллака каби ташлаб куйманг (муаллака аёл – эри бедарак кетган аёлдир. Эрим Бор, деса – йук, беваман, деса – эри талок килмаган). Агар (узларингизни унглаб Аллохдан курксангизлар, албатта Аллох магфиратли, Мехрибон Зотдир» (Нисо сурасидан).
Набий акрам (с.а.в.) мархамат киладиларки: «Агарда эрнинг икки хотини булса ва уларнинг олдиларида адолат килмаса, киёматда танаси яримта булгай» (Мухаммад ат-Термизийнинг «Ал-жомеъ, ус-сагир» китобидан).
Оила асосини мухаббат ташкил килишини айтиб эдик. Мухаббатда адолатни урнатиш кийин, эр хамма хотинларини бир хил сева олмайди. Эр ёш ва гузалрок булган иккинчи хотинини биринчисидан кура купрок яхши куради. Аллох таоло эса хотинлар уртасида адл ва инсоф урнатишни талаб этяпти. Нима килиш керак? Ислом йулидаги эрга Аллох таълим берадики: «Хакикатда инсоф юзасидан хамма хотинларингизни бир хил севмокчи буласизлар. Лекин мухаббатда адолат урнатмок сизларнинг иктидорингиз доирасидан чикади. Шундай экан, купрок севадиган хотинингизга камрок майл килинг, токи бошка хотин ранжимасин. Севмайдиган хотинни мухаббат ва хурмат чегарасида тутиб турингиз, аслида севмасангиз хам зохирда шундай муомала килингки, у хам севади, деб уйласин».
Бу борада Расулуллохнинг (с.а.в.) хулклари бизга ибратдир. Хазрати Пайгамбаримиз алайхиссалом Оиша онамизни (р.а.) бошка хотинларидан купрок севганлар. Аммо хотинлари уртасидаги адолат мезонига риоя килиб айтаркаларким: «Ё Аллохим, иктидорим борича хотинларим уртасида адолат килурман. Аммо ихтиёримда булмаган нарсага мени гирифтор этмагин, яъни хаммаларини бир хилда сева олмайман, мени авф этгин, чунки менинг кулимда эмас». Уз хотинларига кай даражада адолат килиши лозимлигини билмай юрган эр учун Пайгамбаримиз алайхиссаломнинг шу муборак гаплари кифоя килар? Имом Бухорий хазратлари ривоят килган хадисда Оиша онамиз (р.а.) шундай дейдилар: «Пайгамбарнинг ахволлари огир булганда, улар менинг хонамда колишлари учун бошка хотинларидан изн сурадилар. Улар рози булдилар». Ислом дини куп хотинлиликка шундай огир шартлар билан ижозат беради. Шундай шартларга амал килмай ёки ахамият бермай икки ёки ундан куп хотинга уйланган эрлар билиб куйсинларки, уларнинг ишлари Куръон ва хадисга хилофдир. Фарзандлари калбига зулм килганлари учун бу дунёнинг узида жазо олишларини унутмасинлар. Бу жазодан ташкари яна хисоб-китоб куни кутаётганини хам эсдан чикармасинлар.
Ожиз аклимизнинг хулосаси шуки, бу кунда хеч бир эр талаб килинмиш адолат талабига жавоб бера олмайди. Шу боис битта хотинга кифоят килсин ва киёмат азобидан узини химоят этсин.
Мавзу сунггида купхотинлиликнинг жамиятга зарарини айтиб утмасак булмас. Тарихга назар ташласак, кудратли давлатларнинг парчаланиб кетганларига гувох буламиз. Нега шундай? Бунинг турли сабаблари мавжуд. Шу сабабларнинг энг асосийси подшоларнинг шахват балосига учраганларидир яъни тухтовсиз ва бехисоб уйланишларидир. Подшоларнинг хотинларидан тугилган фарзандлар расман ака-ука хисоблансалар-да, тож-тахтга ким утиради, деган муаммо кутарилганида, жигарбандликни унутганлар. Хеч булмаса Муъмин мирзо фожиасини эслайлик. Муъмин мирзо Бадиуззамоннинг угли, яъни аввал зикр этганимиз Хусайн Бойкаро ажрашган хотиннинг набираси. Хусайн Бойкаро бу набирасига Астробод вилоятини инъом килган, кейин эса Хадичабегимдан тугилган углига хадя этди. Окибат Бобур мирзо ёзганларидай: «Мухаммад Муъмин мирзони анинг (яъни Хадичабегимнинг) саъйи билан ултурдилар». Хусайн Бойкародан ун турт угил ва ун бир киз колган эди. Кизларни хисобга олмасак, бу угилларнинг кайси бири кунглида тахт эгаллаш истаги булмаган? Амир Темур салтанатини кимлар хароб килди? Темурзодалар...
Оила, эр-хотиннинг хукуклари, бир-бирларига мехр-мухаббатлари хусусида адоксиз равишда фикр юритиш мумкин. Чунки хар бир оила - узига хос бир олам. Бу оламнинг эса узига хос олам-олам кувончлари, олам-олам ташвишлари , олам-олам муаммолари мавжуд. Бу муаммоларни шариат хукми асосида хал этиш эса оила бошлиги – эрнинг бурчи. Биз шу муаммоларни хал этишда унга холис бир маслахатчи булишга уриндик халос. Энди дуога навбат келди:
- Ё раббимиз Аллох! Бизларга оила неъматини берганинг учун Узингга шукрлар киламиз. Бир-бирларимизга иймонли солих ва солиха, окил ва окила, вафоли, хаёли ёр бердинг, шукр, энди бир-бирларимиз орамиздаги мехр-мухаббатни зиёда, бардавом кил. Кимнинг оиласида тинчлик-тотувлик йук булса, эрнинг хам хотиннинг хам кунгилларини Куръон нурлари билан нурлантириб, хонадонларига осойишталик бер. Хиёнаткор эр ёки хотинларга инсоф бериб, уларни иблис йулларидан Узинг кайтар. Мехр-мухаббат занжирлари узилай деб турган оилаларни Узинг асра. Узинг яратган бу муаззам хаётда тирик етимларнинг куз ёшлари тукилмагай. Ота-боболаримиз колган «Куша каринглар» деган хайрли дуо бор, бу дуоларимизни ижобат эт. Ёшларимиз онгига, калбига оиланинг мукаддас экани хакидаги тушунча ва туйгуларни сингдир. Хар бир оилани турли балою офатлардан Узинг асра. Омийн, йа Раб ал-оламийн.























ЭНГ ЯХШИ ДУСТ

Мазкур бобда уликни тирилтиргувчи дуст мехри ва
тирик калбни вайрон этгувчи дуст хиёнатлари хусусида
биргаликда фикр юритажакмиз, инша Аллох.

Бир ажиб кушни куз олдингизга келтирингким, унинг калби Аллохга ишк булса, канотларидан бири ота-онага, иккинчиси дустга мухаббат ва вафодир. Дустлик хакида, дустликдаги вафо ва хиёнатлар хакида шу кадар куп ривоятлар тукилган, хикматлар битилганким, барчасини туплаб, нашр этилса, дунёнинг когозлари етмас эхтимол. Кишининг хаётида тиш утмас муаммолар куп. Шулардан бири айнан дуст топиш, дуст танлаш муаммосидир. Киши умри давомида адаш йулларда куп кокилади. Энг куп кокилиш дуст кучасида булади. Киши улгунига кадар куп дуст топмайди, аммо куп дуст йукотади. Нега шундай? Бунга ким айбдор? Кишининг узими ё дустми?
Кунглимиз хамиша вафоли дуст тилайди. Айни дамда кимдир бизнинг дустлигимизга, садокатли дустлигимизга мухтож. Бирорта дусти булмаган одам дунёда яшамаса хам булади. Биз дуст деб юрганимиз душманлик чопонига бурканиб олса, азиятлар чекамиз, аммо узимиз баъзан билиб, баъзан билмай бошка бир одамга душманлик килиб юрганимизни англаймизми? «У ёмон одам, шунинг учун менга душман», деймиз. Эхтимол узимиз ёмондирмиз, эхтимол дустлик бурчи нима эканини яхши англамагандирмиз, эхтимол яхши дуст тарбиясини четлаб улгайгандирмиз?
Шу ёшимизга етгунча топган ва йукотган дустларимизни бу онда бир-бир куз олдимизга келтирайлик. Уларнинг фазилат ва иллатларини эслайликда, сунг узимизга савол берайлик: «шу фазилат менда борми, бу иллатдан кутула олганманми?» Расулуллох (с.а.в.) «Аллох наздида энг яхши дуст деб одамларга доимо хайрли ишларни килиб юрувчи кишига айтилади», - деб мархамат килганлар. Яъниким, дустларнинг яхшироги хамдамларини уз шафкати соясида тутар ва карам эшигини улар юзига очиб куяр, тилакларини ва хожатларини юзага чикарар. Биз шундаймизми? Ёки дуст деб юрганимиз бир гурухгина кишиларгагина яхшилик килиш билан чекланамизми?
Саволлар куп... Жавоб уйлаш баробаринда хикматлардан кувват олайлик-чи...
Дустликнинг аввали - танишмокликдир. Таъбир жоиз булса, танишиш - дустлик манзилига олиб борувчи бир йулдир. Агар бу йулдан тугри бормай, пойинтар-сойинтар, эгри-бугри кадам ташланса, гийбат, игво, хасад арикларидан сув ичиб турилса, уртада душманлик пайдо булиши шубхасиздир. Бир киши билан танишиб, уни дустликка кабул килишда гоят эхтиёткорона харакат килиш керак.
Дуст йулидаги боглардан бири - яхшиликни эътироф этишдир. Яъни дустнинг дустга килган яхшилигини тан олишдир. Агар бу йулда миннат дарахти соясида рохат килинса, дуст манзилидаги кушкка умид килмай ортга кайтаверган маъкул.
Йул бериш – табиийки, хар кандай ахил дуст орасида тортишув булади. Шундай холларда майда-чуйда нарсаларга уралашиб, киши дустдан ажраб колиши хеч гапмас. Демак, икковдан бири йул бериши шарт. Дустлик оламида кибр куёшидан бахра олиш мукофоти - юлдузсиз тундир.
Хуш муомала - дустлик богидаги дарахтларга хаёт суви берувчи бир чашмадир. Ширинсузлик, очик юзлик, гузал ифода, тавозуъ, мулойимлик, тилни маъносиз бехуда сузлардан тийишлик каби гузал хулклардан хушмуомала хосил буладиким, бу душманлик сахросидан ёпирилажак офатлар йулини тусмокликка кодир булур.
Дустга мухаббатнинг хакикий таржимони ихлос саналади. Дустга хайрихох булиш, керакли вактда унинг манфаати йулида хизмат килиш буни исбот этади. Мухаббат ихлосга тескари эмас, аксинча уни кувватлайди, чунки икки дуст орасидаги мухаббатдан максад - бир-бирларига манфаат етказиб, ёрдамлашишдир. Агар икки дустдан бирисининг кунглидан бу чикиб кетса, унинг мухаббати факат мунофиклик, риёкорликдан иборат булиб колади.
Бир киши пулга мухтож булиб дустининг уйига келди-да, муродини айтди. Хижолатлиги туфайли дустининг таклифини кабул килмади, уйига кирмади. Дуст ичкари кириб айтилган пулни олиб чикиб бериб, биродарининг кунглини кутарадиган, хижолатликдан холи киладиган окил сузларни айтди. Муддаоси хосил булган киши изига кайтгач, дуст уйига кирди-ю йиглай бошлади. Хотини «эрим купрок пул бериб юбориб, ачиниб йиглаяпти шекилли», - деган хаёлда «Бирор нарсани бахона килиб пул бермасдан кайтариб юборсангиз булмасмиди, энди пушаймонлигингиздан нима фойда?» деб таъна килди. Шунда дуст деди-ки:
- Йиглаётганим сабаби сен уйлаганча эмас, мени гафлат босибди, дустим пулга мухтож булиб колганини билмабман. У келиб сурамасидан аввал узим бориб, мушкулини осон килишим керак эди. Дустнинг хожатидан бехабар мендай гофилнинг дустлигидан Аллох рози булармикин?
Карз сураш жараёни дустлик кучасидаги огир ва нозик муаммолардан, айни пайтда жиддий синовлардан саналади. Пул гуё уткир килич, дустлик занжирларини узишга, дустликнинг бузилмас иморатини барбод этишга хам кодир. Карз сураш бошланса, заиф дустлик иплари узилиб бораверади.
Бир одамнинг кадрдон уч дусти такдир такозоси билан уч шахарда яшар эди. У дустларининг садокатини синамокни хаёл килди. Аввал бирига хизматкорини жунатди. Хизматкор хожасининг иши юришмай, карзга ботганини айтди. Дуст уни юпатиб, у айтган карзни тулашга етгулик микдордаги пулни бериб, изига кайтарди. Синовчи дуст биродарининг бу карамидан кувониб, хизматкорини иккинчи шахарга жунатди. Иккинчи шахардаги киши хам дустининг карзга ботганини эшитиб гоят кайгурди. Эртасига хизматкорнинг кулига карзни коплайдиган ва яна ун йил давомида тирикчиликка аскотадиган маблаг бериб жунатди. Синовчи дуст бундан хам кувонди, шундай дустларни берганига Аллохга шукрлар килди. Учинчи шахарга жунатишдан олдин хизматкорига каттик тайинлади:
- Бу дустим бадавлат эмас, узи олим одам. Унда илмдан бошка нарса йук. Шу сабабли «хужайинимнинг ахволи хароб, катта карзга ботган», деб вахима килма. «Ишлари ёмон эмас, факат беш тангагина карзлари бор, Худо хохласа якин кунларда карздан кутилиб, ишлари авж олиб кетади», - дегин.
Хизматкор олим дуст хузурига бориб хожасининг буюрганини билдирди. Олим дуст бу хабарни эшитиб, бошини эгди. Сунг урнидан туриб, ташкарига чикди. Хизматкор утирган уйига назар солди: йиртик палосу эски курпачадан бошка хеч вако йук экан. «Хеч булмаса беш тангаси бордир», деб утирганида уйга нотаниш одам кирди-да:
- Хожаси беш танга карз булиб колган хизматкор сенмисан?- деб суради.
- Ха, - деб жавоб берди хизматкор.
- Мана сенга беш танга, буни шу уй эгаси бериб юборди.
- Узлари канилар?
- Узи меникида. У кул бозорида узини менга беш тангага сотди.
Бу гапдан хизматкор хам ажабланди, хам дахшатга тушди. Кулдорга эргашиб унинг уйига борди ва олим дуст каршисида тиз чукиб:
- Ундай килманг, пулни кайтариб берайлик, - деб ялинди.
- Мен бу одам билан шартлашиб, беш танга эвазига беш йил ишлаб беришга ваъда берганман. Ваъдамга хилоф кила олмайман. Дустимни мухтожликдан куткариш учун беш йил ишлаб бериш мен учун хеч гап эмас, - деган экан олим дуст.
Мазкур ривоятни бир даврада хикоя килиб берганимда кимдир деди-ки:
- Уша синаётган одам бу биродарининг кашшоклигини билар экан, узи унга ёрдам берса булмасмиди?
Бу саволда узимиз учун икки ибрат бор:
- олим узини кашшок санамайди, чунки унинг илми бор. У илмни хар нарсадан устун куяди, биродарининг ёрдамини кабул этмайди. Бадавлат биродарлари хисобига яшаса, у олим булмайди. (Шу уринда утмиш совет жамиятида ёшларга ибрат килиб курсатилган Маркс ва Энгельс дустлигидан бир вокеани эслайлик: Каллиги вафотидан кайгурган Энгельс бошка шахардаги дустига бу фожиани хабар килиб хат ёзади ва бу мазмунда жавоб олади: «Тирикчиликка пулим колмади, менга пул юбор».)
- бошкани синамокчи булган одам аввал узини синаб куриши керак.
Бу дунёнинг одамлари бир-бирларига махрам булишни истасалар, дустлик йулида уз азиз жонларини хам аямайдилар. Бундай одамлар садокатли асл дустлардирлар. Лекин бу дунёда шундай тоифа одамлар хам борки, улар ёлгиз уз вазифаларини яхшиламок, кулга бир нарса киритмок, яхши кун кечирмок учун дуст буладилар. Бундай одамлар мол-давлат дустларидир. Улар кушларни туйдириш учун эмас, тутиш учун дон сепадиган овчига ухшайдилар. Дусти учун жонини фидо этадиган одамларнинг кадр-киммати молини фидо этувчидан жуда ва жуда юксакдир. Ривоятдаги олим дустни ана шу юксак мартабада курамиз.
Дустлар икки хил буладилар: биринчилари - уз ихтиёрлари билан самимий дуст булганлар. Иккинчилари - мажбурият ва зарурият юзасидан ахду-паймон боглаганлар. Буларнинг максади фойда курмок ва зарардан кочмокдир Лекин самимият ва садокатга асосланган дустлик хамиша, хар ерда ва хар шароитда ишончли булади. Зарурият ва мажбурият натижасида пайдо булган дустлик эса ундай булмайди. У дарё каби гох тошиб, атрофни босади, гох куриб, суви озайиб колади. Зарурият юзасидан пайдо булган дустликка ишониш дуруст эмас. Зарурият уртадан кутарилиши замон дустлик адоватга айланиши эхтимол. Демокчимизким, олим агар зарурият туфайли дуст булганида узини беш тангага сотмас эди.
Карга, оху, сичкон ва тошбака дуст эдилар. Иттифоко оху йуколиб колди. Карга осмонга учиб, уни кидирди. Карасаки, оху овчининг турига уралиб, азоб чекиб нолалар киляпти. Карга сичконни фожиа ерига бошлади. Сичкон тур арконларини киркди, оху озод булди. Шунда оху дусти тошбакага караб, ажабланиб суради:
- Сен нега келдинг? Овчи бу ерга кайтса, сичкон, тешикка кириб беркинади, карга осмонга кутарилади. Турдан кутулдим, энди мен хам кочиб кутула оламан. Сен-чи?
Тошбака бу гапни эшитиб бошини чайкаганича дебди-ки:
- Биродар, кандай килиб келмайин? Дустлардан узокда, фирок ва хижронда кечган хаётнинг нима лаззати бор? Кандай аклли одам айрилмокни афзал куради? Бахтсизлик юз берганида одамга тасалли берадиган, огир кунларингда дардингни енгил киладиган дустлар билан бирга булиш лозим. Хижрон утида ёнган, дустлардан узокка тушган одамнинг дили хамиша гам ва алам билан тула, сихатлик унинг вужудидан йирок булади. Сабр ва каноат уни тарк этади. Акл ва камолот уз кучини йукотиб, фойдасиз булиб колади... Дустдан ажралишдан хам огиррок мусибат борми дунёда? Фирок алангаси етти дарёни куритади...
Ривоятдан олинажак фикр шуки, шижоатли ва кучли ботирлар урушда, хотин ва фарзандлар камбагалликда, дустлар бошга кулфат тушганда таниладилар.
Хайвонлар дунёсини тарк этиб, узимизнинг хаётга назар ташлайлик-чи, нималарни курар эканмиз:
Бир йигитнинг бошига иш тушиб, бойлигидан ажралди, узи эса камалди. Шунда унинг хотини хар хафтада ошхурлик килувчи улфат-дустлардан ёрдам кутди. Дуст камокда, ошхурлик уша-уша давом этарди. Ошхур улфатлар болаликдан бирга катта булган уртокларини эслаб куйиш билан дустлик бурчларини адо этардилар гуё. Тугри, улар сичкон каби тур арконларини киркиб, дустларини туткунликдан куткара олмайдилар. Аммо факат одам боласига хос фазилат - туткунликдаги дустнинг ота-онаси, оиласидан хабар олиб туриш-чи? Камокдаги дустнинг хотини эрини куткариб олиш умидида елиб-югурарди. Иттифоко автомашинаси бузилиб колиб, эрининг энг якин дусти хисобланган одамникига бориб илтимос килди:
- Кунда беш-ун идорага учрашишга тугри келяпти, машинасиз улгура олмайдиганга ухшайман. Темирни кизигида босмаса, армонда коламиз шекилли. Машинангизни икки-уч кунга бериб турсангиз.
Дуст хотиннинг илтижосига жавобан шундай деди:
- Биров менинг хотинимни сураса бериб туришим мумкин, аммо машинани бериб тура олмайман.
Тугри, машинани бировга бериш конунга зид, дерсиз. Лекин кунгил тоза булса, шу машинани «ишонч когози» билан хам бериб туриш мумкин-ку? Ёки агар у чин дуст булса «бир-икки кун эмас, канча лозим булса узим машинам билан хизматингизда буламан», демасмиди? «Улфат», «ошна» деган тушунчалар бор. Чойхонадаги ошга ёки уйдаги «гап»га келмаганлардан гина киламиз, бундай улфатга кушилмаганлардан хатто нафратлансиз. Аммо куполрок булса хам бир хакикат бор: от ва эшак бир охурда хашак есалар хам дуст булмайдилар.
Бир одамнинг афсус билан айтиб берган хикоясига сиз хам гувох булинг: икки йигит. Иккови хам бадавлат отанинг эрка фарзанди. Бирига отаси «Мерседес» инъом этиб, улфатда «ювилди». Зиёфатдан кайтишда уларнинг бири халокатга учради: машинаси пачок булди, узи огир жарохатланди. Унинг изидан келаётган дуст - янги «Мерседес» эгаси тухтади. Дустининг ахволини куриб, машина тухтата бошлади. Бу вокеани хикоя килаётган одам машинасини тухтатганда йигит: «дустимни шифохонага олиб боринг, мен изингиздан етиб бораман», деб пул тутказди. У одам эса «Бу конга беланиб ётган йигит дустингиз экан, узингизнинг машинангиз бор экан, хар нафас ганимат-ку, нега узингиз олиб бормай, машина тухтатмокчисиз?» деб сураса «дуст» дебди-ки: «Ие амаки, менинг машинам янги-ку, уни уткизсам кон булади-ку?»
Бу хикояга изох шарт булмаса керак. Яна бир вокеа хусусида эса эхтимол бахслашишга хам тугри келар. Аммо ундан аввал ибрат сифатида бир масал билан танишсак:
Бир хушманзара, ажойиб чаманзордаги баланд дарахт устида карганинг ини бор эди. Бир куни овчи шу дарахт атрофига дон сочиб, тур ёйди. Карга буни куриб уйланди:
- Бу одам бир балони бошлаяпти. Кимни турга солиш касдида экан? Мени тутмокчими ё бошканими? Уз жойимда кимир этмай турай, кани нима булар экан?
Шу онда кабутарлар учиб келдилар. Уларнинг бошлигини Чинкабутар дер эдилар. У гоят зехнли, чаккон эди. Кабутарлар донни кургач, эхтиёткорликни унутдилар ва турга илиндилар. Кабутарлар патиллаб, жонларини халос килиш учун бир-бирларига урилавердилар. Шунда Чинкабутар деди:
- Вахимага тушманглар Хар бирингиз узингизни эмас, хамманинг бараварига халос булишини уйланглар. Биз бараварига парвоз киламиз.
Кабутарлар унинг айтганини бажариб кукка кутарилдилар. Овчи уларнинг ортидан югурди. Карга эса уз-узига деди:
- Мен буларнинг ортидан бориб, иш нима билан тугашини курай, чунки шундай ташвиш эртами кечми менинг бошимга хам тушиши эхтимол. Бошкаларнинг бошига тушган ходисадан узи учун ибрат олганни хушёр ва фаросатли дейдилар.
Овчининг изма-из югуриб келаётганини курган Чинкабутар ёронларига деди:
- Бу сурбет овчи биздан воз кечадиганга ухшамайди. Агар кузидан гойиб булмасак, биздан кунгил узмайди. Очик жойга эмас, дарахтзорларга бориб кунайлик, шунда у бизларни топа олмай, изига кайтиб кетади. Шу якин орада менинг бир сичкон дустим бор, унга айтсам, бу турни киркади ва биз озод буламиз.
Кабутарлар у айтган томонга учдилар. Овчи уларни йукотиб, изига кайтди. Карга эса улар изидан учиб бораверди. Чинкабутар айтган дарахтзорга учиб келдилар. Сичконни чакирдилар. Исми Зийрак булган бу сичкон жуда аклли ва чаккон эди. Бирор фалокат юз берса кочиб чикиб кетиш учун инидан анчагина тешикчалар очиб куйган, бир неча кунга етарли озука хам гамлаган эди. Дустининг ахволини куриб, Зийракнинг кузлари ёшланди. «Сени ким бу ахволга солди?»-деб суради. Чинкабутар дустига шундай деди:
- Яхшилик хам ёмонлик хам такдирдан. Кимнинг пешонасига нима ёзилган булса, эртами кечми, шу нарса унинг бошига келади, ундан кочиб кутулиб булмайди... Кисмат бизни бу бало гирдобига солди. У бизга дон курсатиб, кузимизни боглади ва аклимизни кора пардага чулгади. Хаммамиз бало занжирига банди булиб, бахтсизлик чангалига тушдик. Мендан кура кувватлирок ва шаън-шавкатлирок булганлар хам кисматдан кочиб кутула олмаганлар. Вакти-соати келганда кун ва ой тутилади, балик дарё тагидан юзага калкиб чикади, куш осмон багридан ерга тушади, нодонлар максадга етади, акллилар ожиз коладилар.
Зийрак бу сузларни эшитгач, Чинкабутарни ураб турган тур ипларини кирка бошлади.
- Аввал дустларимни ураб турган ипларни кирккин, - деди Чинкабутар. Зийрак унинг гапига эътибор килмади. Шунда Чинкабутар унга ялинди:-Эй азиз дустим, сен биринчи галда уртокларимни банддан озод кил.
- Сен уз жонингни халос этишни истамайсанми, яшашга сенинг хаккинг йукми?-деди Зийрак.
- Мен уларга рахбар булишни уз зиммамга олганман, - деди Чинкабутар. - Шунинг учун уларнинг менда хаклари бор. Уларни асраш менинг бурчимдир... Бунинг устига мен уларнинг харакати ва ёрдами туфайли овчининг таъкибидан халос булдим. Энди мен хам уз бурчимни адо этиб, узимдан аввал уларни кутказишим керак. Яна шуниси борки, сен мени ураб турган ипларни кирка бошласанг чарчаб колишинг ва окибатда дустларим турдан кутула олмай халок булишлари мумкин. Лекин мен турда эканман, сен канчалик чарчамагин, барибир, мени бу турда колдирмайсан. Тушунгин, хаммадан олдин узимни куткарсам, умрим таъна ва маломат тамгаси остида утади. Мен бунга чидай олмайман.
- Бу мурувватли ва инсофли одамларнинг хосиятидир. Бу хосият дустларнинг сенга булган ишончи ва мухаббатини янада мустахкамлайди,-сичкон шундай деб бошка кабутарларни ураб турган ипларни кирка бошлади. Шу тарзда кабутарлар озод булиб, Зийракка миннатдорлик сузларини айтдилар-да, учиб кетдилар. Бу вокеани кузатиб турган карга эса сичконнинг махоратига койил булиб, «кабутарлар бошига тушган ташвиш менинг бошимга хам тушиши мумкин, менга бундай дуст бугун булмаса эртага керак булиб колади»,- деган фикрда у билан дустлашмокни истади. Пастга тушиб сичконни чакирди ва максадини айтди. Сичкон унга деди:
- Сен билан менинг уртамда хеч умумийлик йук. Бинобарин, дуст булишимиз хам мумкин эмас. Нодонлар ахволига тушмаслик ва хикмат ахлига калтафахм булиб куринмаслик учун акл эгалари мумкин булмаган нарсаларни орзу килмасликлари керак. Курукликда кемадан, денгизда эса отдан фойдаланишни истаганлар узларини кулгили холга солган буладилар. Сен билан менинг орамизда кандай мухаббат булиши мумкин? Ахир мен сенинг таомингман, демак, сенинг ёнингда бир лахза булса-да, тинч ва бехавотир яшай олмайман. Кимки уз тенги билан булмаса, охирда пушаймон ейди...
Энди ваъда килганимиз яна бир вокеа:
Болаликдан бирга катта булган икки дуст тижорат билан шугулланмокчи булишди. Бири каердандир арзон-гаровга шампан виноси олиб, харидор топиш максадида бозорга келишди. Машина эгаси булмиш дуст дукондор билан савдолашмок максадида ичкари кирди. Иккинчиси кучада колди. Узича савдо килиб курмокчи булиб, машинадан уч-турт шиша вино олиб кучанинг узида сотувга куйганда милиция ходимларининг кулига тушди. Дукондан чиккан машина эгаси дустининг бу ахволини кургач, «мен бу одамни танимайман», деб жунаб колди. Уни куткаришга харакат хам килмагани дустга хиёнат эмасми? Виждонан каралса шундай. Лекин масалага иктисодий томондан хам караш бор экан. Дустлар даврасида, яъни «улфат гап»ида бу вокеадан хабар топганлардан бири биринчи дустни айблади. Аммо у дуст айбига икрор булмади. «Мен унга кучада сот, дедимми? Узининг ахмоклиги учун узи жавоб бериши керак», - деди. Орада бахс бошланганида тижорат илмидан яхши хабардор дустларнинг бири орани очик килди. «Бу дустимиз кетиб колиб тугри килган, - деди у,- агар шу менинг дустим деса, милиса уни хам ушларди. Кутилиш учун икки хисса пул тулаш керак буларди».
Сиз бу хукмга кандай карайсиз?
Иктисодий манфаат бор жойда дустликка урин йукми? Дустлик урнини бевафолик эгаллайдими? Эхтимол саволимизга бу ривоят жавоб берар? Маълумингизким, бевафо дустлар хакида куп ривоятлар битилган. Кадим фозилларидан бирининг хикояси билан танишсак:
«Хоразмга сафар килганимда бир киши менга йулдош булди. Уни едириб-ичириб юрдим. У эса менга нисбатан булган мухаббатини, самимий дустлигини тинмай сузларди. Йулда бизга бир ит хам хамрох эди. Овкат колдикларини мен итга бериб турардим.
Йулда икки угри бизга хужум килди. Йулдошим угриларни курибок, мени ёлгиз ташлаб кочиб кетди. Ит эса мени химоя килди. Бир угрининг оёгидан тишлаб йикитди, талади, окибатда угри аранг кочиб колди. Иккинчи угрини мен узим маглуб этдим. Шундай килиб, итнинг ёрдамида угрилардан кутулдим. Хамрохим угриларнинг кочганини куриб ёнимга кайтди, риёкорлик килиб, холимни суради. Мен эса «Сен каби дустдан шу вафоли ит яхширок», деб уни ёнимдан нари кувдим.
Бизнингча, иймонга суянмаган биродарликда яхшилик йукдир. Бу отасининг мол-мулкини совурган шахзодани эслатади. Дейдиларким, бир шахзода отасининг вафотидан кейин юртни идора килишни унутиб, дустлари билан айшу-ишратга берилибди ва тез муддатда хазинани кукка совурибди. Бу холдан хабар топган бир кариндоши вазиятдан фойдаланиб, мамлакатни босиб олибди. Подшохликка хаваси йук шахзода бунга парво килмай тожу-тахтни топширибди-да, узи уша текинхур дустлари билан ялло килиб юраверибди. Охир-окибат бор-йугидан ажраб, кафангадо булгач, эски ёр-дустларидан бирортаси унинг холидан хабар олмабди, аксинча барчаси ундан юз угирибди. Шахзода хар куни бозор бошига чикиб утирар, отасининг содик гуломларидан бири унинг корнини туйгизар экан. Бир куни собик дустлари уни мазах килиш максадида зиёфатга таклиф этишибди. Хаммалари кайфу сафога берилганларида ит келиб гуштни кутариб кетибди. Дустлар «Бу шахзоданинг иши, неча кунлардан бери гуштнинг афтини курмагани учун кузи очлик килиб яшириб куйган», деб маломатлар килишибди. Шахзода «гуштни мен олганим йук», деб канча онт ичмасин, ишонишмабди. Маломатдан эзилган шахзода паришон холда дустлари даврасидан чикиб кетиб, кон-кон йиглабди. Унинг бу холини куриб колган энагаси «Болажоним, сенга нима булди?»-деб сурабди. Шахзода ахволини баён килибди. Шунда кампир подшохнинг васиятини етказиш вакти келганини англаб, шахзодага учта мактуб берибди. Биринчисида айтилишича, фалон ердаги каптархонага ун минг тилла яширилган экан, иккинчи мактубдаги баёнга кура фалон шахардаги фалончи исмли кишига ун минг тилла бериб куйилган экан. Учинчи мактубда пистон шахардаги пистончи исмли кишига ун минг тилла танга омонатга бериб куйилгани билдирилган экан. Шахзода бу пулларни олиб, бировга мухтож булмасдан яшай бошлабди. Унинг ишлари юришиб колганидан хабар топган эски журалари яна хира пашшадай пайдо булишибди. Шахзода бир куни уларни зиёфатга чорлабди. Улар келгунга кадар тоштарошни чакиртириб, катта бир тегирмон тошини илма-тешик килдириб тешдириб, кузга куринарли жойга куйибди. Зиёфатга келган журалар бу тошни куриб, «унда кандай хикмат бор экан?» деб ажабланишибди. «Отам замонида, - дебди шахзода,- арабистонлик одам бир талай чумоли олиб келган экан. Уша чумолилар шу тошни илма-тешик килиб ташлашибди». «Шундай булгани аник, - дейишибди журалар,-биз хам шунака чумолилар борлигини эшитганмиз».
Бу сузларни тинглаган шахзода узича шундай дебди:
«Ана халос, бир бурда гушт учун уша куни канча касам ичсам хам, буларнинг хеч кайсиси менга ишонмаган эди. Хозир акл бовар килмас ёлгонни айтсам, барчалари тасдиклаб утиришибди. Демак, буларнинг барчаси яхши кунимдагина пайдо буладиган дустлар экан. Менга эса ёмон кунимга ярайдиган, ноним учун эмас, жоним учун дуст булувчилар керак...»
Одамнинг хаётда дустлари купдай туюлади. Аммо узини дуст деб юрганларнинг юздан саксони манфаат дустлари, десак фикримизга кушиласизми? Биласиз, когоз пулларнинг, хатто дуру жавхарларнинг сунъийлари, калбакилари учраб туради. Уларни махсус мосламалар, саралаб беришади. Хаётда сохта дустларни саралайдиган мослама йук, хар ким уз зехни, хаётий тажрибасига караб ажратиб олади-ю аммо ажратиб олгунича куп азиятлар чекиши хам мумкин. Хаётда учраб турадиган тахликали ва мусибатли кунларнинг фойдали томони шундаки, бир-бирларини танимаган одамларнинг танишиб, дуст булишларига йул очиб беради. Айни чокда дустнинг садокатини синайди. Дустларга манфаат етказмасдан улардан манфаат кутиш, ерга уруг сепмасдан туриб, дон олишни тамаъ килиш каби маъносиздир. Машойихлар «Киши ёндирмайин сухбатда шамни, ёругликнинг нишонин куролмас», деб бежиз айтмаганлар. Саъдий Шерозийдан бир хикмат бор: «Бир азиздин ихвони сафо сийратидин сурдим, яъни кариндош ва акрабо ва ошнолар хакида на тарика равиш ва на янглиг иш килмок муносибдур?» Ул азиз деди: «Адноси улким, ёрларнинг хотири муродни уз муродидан мукаддам тутгайларким, хакимлар ва донишмандлар дебдурлар: «Хар биродарким, уз ишининг бандидадур, биродар эмастур». Дейилмокчиким, дустларнинг муроду манфаатларини уз манфаатингдан устунрок куй, агар киши факат уз максадлари ва ишлари билан банд экан, ундан дустлик кутма.
Уз нафсини уйлаб килинган дустликка жуда тез соя тушади. Дейдиларким, дустни фойда-зарар ичида синамок керак. Яъни, сен дустинг учун оёк куйсанг, узингни махкам тут. Дустнинг хакикий дилини билмокчи булсанг, синаш учун унга тилингда газаб килиб ёки ковогингни солиб кур. Дустнинг сенга канчалик мухаббати борлигини билмокчи булсанг, унинг энг яхши курган нарсасини сура. Шу иккаласидан сунг хам у ковогини солмаса, бундай дустни бошга кутариш, ширин жон билан баробар тутиш керак. Бир куни тасаввуф илмининг улугларидан булмиш Шиблий хазратлари (Аллохнинг рахмати булсин) хузурларига бир жамоат келди. Сурадиларким: «Сизлар кимсизлар?» Улар дедиларким: «Бизлар сизнинг дустларингизмиз!» Бу жавобни эшитган Шиблий хазратлари угирилдилар ва уларга каратиб тош отдилар. Улар коча бошладилар. Шунда хазрат дедиларким: «Нега кочяпсизлар? Агар сизлар хакикий дустлар булсайдингизлар, мендан келган балодан кочмас эдингизлар!»
Бир донишманддан «Канча дустингиз бор?» деб сурадилар. Жавобан дедики:
- Буни билмайман. Хозир туриш-турмишим яхши. Умрим фаровонлик билан кечиб турибди. Шунинг учун хамма менга хушомад килиб, узларининг дуст эканликларини билдириб турибдилар. Мабодо давлатим кулимдан кетса, у чокда канча самимий дустим борлигини билиб оламан.
Хорун Рашид Бахлулдан «Энг якин дустинг ким?»-деб сурадилар.
- Корнимни туйдирган киши, - деб жавоб берди Бахлул.
- Корнингни туйдирсам, мени хам дуст деб биласанми?-деб сурадилар Хорун Рашид.
- Дустлик хам насия буладими?-деди Бахлул.
«Бу одамни танимайман», деган «дуст» ва унинг харакатини оклаган улфат бу хикматларни ва энди баён килинажак масални билса, магзини чакса, эхтимол, бошкача хулосага келармиди? Сиз хам танишинг:
Туя билан тулки хар ишда хамдам ва хамдард булишга ахду паймон килишибди. Бир куни тулки ов килиб юриб, шерга дуч келибди. Шер унга ташланмокчи булганида тулки унга ёлборибди:
- Эй хайвонлар султони! Менга шафкат килинг, бунинг эвазига шу якин уртада утлаб юрган азиз дустим туяни курсатай. У сергушт, мен эсам коксуякман.
Тулки туяни курсатибди. Аммо шер аввал унинг узини бурдалаб, сунг туяга ташланибди.
Киссадан хисса шуки: дуст танлашда шошилмаслик керак. Аввало уни синаб сунг эътимод этмок даркор. Киши дустлик ипларини бевафолик, гаддорлик болтаси билан узмасинки, уз бошига хам хийлагар тулкининг куни тушгай. «Кимки дустликни хор айлабди, уни кисмат жазолагай» - дейишлари бежиз эмас.
Тулки тоифасидаги манфаат дустларига ибрат булсин учун утмишдан бир вокеани ёдга оламиз:
Римликлар устига юборилган кушин орасидаги Абдуллох ибн Хузофа (р.а.) асирга тушиб коладилар. Унинг Расулуллох (с.а.в.) сахобаларидан эканини билган Рим хукмдори:
- Сени узимга шерик килиб олсам насроний буласанми?-деб суради.
- Факат шерик эмас, бутун салтанатингни ва унга кушимча араб ерларини берсанг хам динимдан кечмайман, - дедилар.
Кейин у кишини гоят азобли кийноклар билан кийнадилар, куркитдилар. Барибир динларидан кечмадилар. Шунда хукмдор: «Агар сени куйиб юборсам, бошимни упасанми?» - деб суради. Абдуллох ибн Хузофа: «Бу одам Аллохга канчалик душман булса-да, узимни ва дустларимни куткариш учун бошини упишнинг зарари йук», - деган фикрда «Бир узимни эмас, шерикларимни хам куйиб юборсанг, айтганингни бажараман», - деб шарт куйдилар. Абдуллох ибн Хузофа шериклари билан Мадинаи мунавварага кайтганларида хазрати Умар (р.а.) «Абдуллох ибн Хузофанинг бошини упиш хар бир мусулмонга фарздир», - деб биринчи булиб узлари упдилар.
Дундамас ва Амазак деган йигитларнинг дустлиги хакида кадим афсона бор. Бу афсонани Александр Македонский тарихчилари юртимизда булганларида ёзиб олганлар ва бу тарих китоби юнонлар диёри кутубхонасида сакланади. Иккинчи асрда яшаган Лукианнинг «Дустлик» деб номланмиш асарида бу садокатли дустлик баёни берилган. Биз хам танишайлик, зарар килмас: Дундамас ва Амазак киёматли дуст булишга ахд киладилар. Кабила одатига кура бир-бирларининг конларини ялайдилар ва бу билан ахдларини катъийлаштирадилар. Улар шундай дуст эдиларким, гуё икки танда бир жон ва бир кукракда икки юрак каби... Ахднинг туртинчи куни уларга душман хужум килади. Кабиланинг маълум бир кисми Сирдарёни (у пайтларда дарё Танаис деб аталган) кечиб утиб, жон саклайдилар. Дундамас хам дарёдан сузиб утади. Дусти Амазак эса коча олмай, душман кулида колади. У алам билан фарёд уриб, дусти Дундамасни ёрдамга чакиради. Дустининг ноласини эшитган Дундамас уйлаб хам утирмай узини дарёга ташлаб, у киргокка сузиб утади. Душман уни найзага рупара килиб улдирмокчи булганида «Олтин!» деб хайкиради. Бу суз узига тегишли асирни пул хисобига куткариб олишни англатгани учун уни улдирмай, лашкарбошига рупара киладилар. Дундамас дустини озод этишни сурайди. Лашкарбоши эса бунинг эвазига куп олтин талаб килади. Шунда Дундамас:
- Бойлигимизни талаб адо килдинг. Энди менинг хеч ваком йук. Дустимнинг урнига мени асир эт, истагингни бажарай, - деди.
-Нега бойлигим йук, дейсан? Сен бебахо бойлик эгасисан-ку?-деди лашкарбоши унга синовчан тикилиб. -  Сенинг шу икки кузинг - энг бебахо бойлигинг, шуни билмайсанми? Сен шу икки кузингни дустинг учун бера оласанми? Биз кузларингни уйиб олайлик-да, сен дустингни олиб истаган томонингга жуна!
Дундамас бу шартга кунди. Кузларини уйиб олишаётганда дустини куткаришга эришгани учун Худога шукр килди. Сунг икки кузи уйиб олингани холида дустига суяниб, кабиласига бориб кушилди. Амазак дустининг бу холига чидамади. У хам узининг кузларини уйиб ташлади. Шундай килиб икки дуст бир-бирига суяниб, дуст садокати хакида достонлар айтиб, ер юзи буйлаб юрдилар... Асрлар утди, урушлар утди, киргинлар утди... Аммо бу вокеа унутилмади. Афсус шуки, буни кам одам билади. Шу боис фарзандлар тарбиясида бу ибрат четлаб утилади.
Эхтимол айримларга баён килаётганимиз афсоналар ёки ривоятлар ибрати таъсир этмас. Унда бугунги вокеалардан тинглайлик:
Бу вокеа мазкур асар окка кучирилаётганда юз берди. Андижоннинг Булокбоши кишлогида Мухаммад Юсуф хазратлари яшар эдилар. Аллох у зотни магфират айласин. Жумъа хутбасини укиётганларида жонлари узилибди. Тошкентда Исмоил кори ака деган табаррук зот яшайдилар. Аллох ул зотнинг умрларини янада баракали килсин. Биродарларининг вафотини эшитишлари хамон йулга отланганлар ва мархумнинг фарзандларидан аввалрок етиб борганлар. Юз ёшдан ошган бу табаррук отахон жанозага бормасалар хам биров у кишидан гина килмас эди. Тог ошиб, неча юз чакирим йул босиш машаккати у кишига тускин була олмади. Чунки зиммаларидаги биродарлик масъулиятини хар нарсадан устун куйдилар. Эхтимол бу олдинги афсонага нисбатан оддийрок булиб куринар. Лекин шубха йук-ки, лозим булган такдирда жонидан хам кечишга тайёр турувчи инсонлар айнан шу имон эгалари кабидирлар.
Мазкур вокеани айтиб беришганда Абу Хурайра (р.а.) ривоят килган бир шарафли хадисни эсладим. Расулуллох (с.а.в.) шундай ривоят килган эканлар:
Бир киши бошка кишлокда турадиган дустини зиёрат килиш учун йулга чикди. Аллох таоло унга бир фариштани юборди. Фаришта ундан:
- Йул булсин, каерга боряпсан?-деб суради.
- Шу кишлокда яшайдиган дустимни кургани кетяпман, - деб жавоб килди у.
- Дустинг сенга бирор яхшилик килган ёки ундан бирор манфаат курган булсанг керак-ки, ушанинг хотираси учун бораётгандирсан?-деб яна суради фаришта.
- Бизнинг орамизда манфаат йук. Мен уни факат Аллох таоло учун яхши кураман, шунинг учун хам зиёратига кетяпман, - деб жавоб килди у киши.
Шунда фаришта дедики:
- Мен Аллохнинг элчисиман. Аллох таоло мени атай сенга юборди. Сен уни холисаниллох севганинг учун Аллох таоло хам сени севади.
Не бахтки, Аллох севгисига мушарраф булаётганлар билан замондошмиз. Хадиси кудсийда таъкид этилганидек: «Эй Одам фарзанди! Менга ибодат килувчиларни дуст тутишинг Менинг сенга булган мухаббатимни якин килади ва ибодат килмайдиган кишиларни ёмон куришинг сени балолардан аритади». Баён этганимиз у икки муътабар зот ва уларга ухшаш биродарларимизнинг холис дустликлари Аллохнинг мухаббатини янада якин килганига шу Хадиси кудсийдаги ваъда далолат була олар. Яна мухими шуки, Аллохнинг бу мухаббати факат шу икки зот ва уларга ухшаш биродарларимиз учунгина эмас, балки бошкалар учун хам манфаатлидир. Зеро, Хадиси кудсийда мархамат килинурким: «Эй Одам фарзанди! Мен ердаги халкларга (осийликлари учун) азоб юборишни хохлайман. Агар (уша вактда) Мен учун бир-бирлари билан дустлашиб, масжидларимни обод килиб турганларга ва сахарларда Мендан истигфор сураб утирганларга назарим тушса, улардан азобимни кайтараман». Гунохкор бандалармиз... Гунохларимиз учун жазо олмаётганимизнинг сабаби шу эканда, а? Абу Дардо (р.а.) бу хусусда айтган эканларким: «Бир мусулмон банда узи ухлаб ётган вактида гунохи кечирилади». Буни эшитиб, Умми Дардо сурабдиларким: «Бу кандайин гап-ки, узи ухлаб ётса-ю гунохи кечирилса?» Жавоб берибдиларким: «Бир кишининг дусти кечаси туриб тахажжуд намозини укиб, Аллох таолодан узининг ва дустининг хам гунохини кечирмогини суради. Шу дуоси туфайли Аллох таоло узининг хам, дустининг хам гунохларини кечириб юборади».
Эй кунгил! Эслаб кур, дуоларингда дустингни тилга оласанми? Унинг хожатини раво килишни сурайсанми? Дардига шифо тилайсанми? Унинг гунохларини магфират этмогини илтижо киласанми? Узинг учун куп, багоят куп нарсаларни сурашинг тайин. Агар дустинг хасталанса, шифо тилашинг хам бор. Аммо... «дустимнинг гунохларини кечир», деб ёлборишни унутиб куймайсанми? Эхтимол унинг гунох килишига сен хам сабабчидирсан? Эхтимол уни гунохдан асраш чорасини курмагандирсан? Хамиша дуода бул, эй кунгил, Аллох дустларингнинг гунохларини кечирсин!
Тилимизда «киёматли дуст», «охират биродари» деган иборалар мавжуд. Бунинг маъноси: Аллохнинг розилиги учун бу дунёда бир-бирларига чин, вафоли, садокатли дуст булганлар киёматда Арши Аълонинг соясида сояланиб туришаркан. Пайгамбаримиз алайхиссалом мархамат килибдиларким:
«Махшар куни хамма махшар майдонига йигилганида барча дахшатли куркув ичида, барча кайнок тер ичида булади. Лекин баъзи инсонлар у кун Арши Аълонинг соясида, кукда курадиган юлдузларимиздек юксакда, нурдан булган минбарларда юзларидан нур ёгилиб утиришади. Кийимлари нурдан, курсилари нурдан... Лекин улар пайгамбарлар эмас, шахидлар эмас.
«Улар кимлар, ё Расулаллох!» - деб сурашдилар. Дедиларки:
«Улар бир-бирларини Аллох учун севган кишилардир».
Ха, биз бир-биримизни Аллох учун севишликка буюрилганмиз. Бундай севиш мусулмонларни якин биродарликка, худди ака-ука каби муносабатда булишликка чакиради. Расулуллох (с.а.в.) Аллохнинг бу буйругига тула амал килганлар. Мусулмонлар Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага хижрат килишганда Расулуллох (с.а.в.) хар бир мухожирни бир мадиналик билан биродар, яъни ака-ука тутинтирдилар. Ёлгиз хазрати Али (карамаллоху важхаху) учун мадиналик топилмади. Бундан хазрат Али маъюсландилар. Шунда Расулуллох (с.а.в.) «Сен мен билан биродарсан», дедилар. Хам амакивачча, хам куёв булганлари холда энди биродарликнинг карор топиши энг буюк шараф эди!
Уша онларда Салмони Форсийни (р.а.) Абу Дардо (р.а.) билан биродар тутинтирганлар. Салмони Форсий насронийликни, мажусийликни билувчи тажрибали киши эдилар. Бир неча муддат насроний рухонийлар хизматида хам булганлар. Улардан бири «Охир замон пайгамбари Хижоздан чикади, сен у ерга бор!» -  дегандан кейин Маккага ундан Мадинага келганлар. Абу Дардо эса «асхоби суффа»дан, камбагал, аммо гоят табаррук инсон эдилар. Биродарлик хакларига катъий амал килардилар.
Бир куни Салмони Форсий биродарларини зиёрат килишга келдиларким, биродар-биродарини зиёрат килишнинг жуда улуг савоблиги аввалрок айтилди. Зиёратга келиб, эшикни такиллатдилар Абу Дардонинг завжалари Умму Дардо (розиёллоху анхо) эшикни очдилар. Уст- бошлари ямок, эскириб кетган... Уни куриб Салмони Форсийнинг юраклари ачишди. У дамларда аслида хаммалари камбагал, аммо бирининг бошкага юраги ачишса, бошкасининг накадар огир ахволда эканини тасаввур килаверинг.
- Бу кандай хол булди?-деб сурадилар Салмони Форсий.
Бечора аёл кузини ердан узмай хаста овозда дедики:
- Сизнинг биродарингиз дунёнинг бахридан утганлар. Дунёга ахамият бермайдилар. Рузгор учун харакат килмайдилар. Шу сабабли мен бу ахволдаман.
Уйламангки, Умму Дардо шикоят килиб, нолидилар. Йук, асло! Узларининг бу ахволларидан розилар, дунёга куз тиккан эмаслар... Оч турарлар... сабр киларлар...
- Биродаримнинг узлари канилар?-деб сурадилар Салмони Форсий.
- Хозир келадилар, - дедилар Умму Дардо.
Чиндан хам куп вакт утмай уй сохиби келиб, биродарлари билан омонлашдилар. Дастурхон ёзилди. Абу Дардо овкатни мехмон томон сурдилар.
- Узингиз утирмайсизми, келинг, бирга ейлик, - дедилар мехмон.
Абу Дардо аввалига билдирмай турдилар (нафл рузасини пинхон тутган савоб), Салмони Форсий хадеб кистайверганларидан кейин:
- Рузадорман, - дедилар.
-Сиз утирмасангиз, емасангиз, мен хам емайман, - дедилар мехмон.
Хуллас, Абу Дардо биродарларининг иззати учун нафл рузаларини буздилар. Кеч булди, намозларини бирга укидилар (уйлари Масжиди набавиядан узокрок булса керак). Сунг мехмоннинг узигагина жой тушадилар.
- Узингизга-чи?-деб сурадилар Салмони Форсий.
Абу Дардо ухламай туни билан ибодат килиш илинжида эдилар. Мехмон: «Сиз ётмасангиз мен хам ётмайман», - дедилар. Абу Дардо ноилож ётдилар. Аммо бир оздан сунг турмокчи булганларида Салмони Форсий яна кайтардилар. Субхи содикдан аввалрок Салмони Форсий туриб, биродарларини уйготдилар. Тахажжуд намозини укишиб, сунг икковлари хазрати пайгамбаримиз (с.а.в.) масжидларига йул олдилар. Намоздан сунг Абу Дардо Пайгамбаримизга биродаларидан шикоят килдилар.
- Ё Расулаллох, рузадор эдим, биродарим рузамни буздирди. Кечаси ибодат килдирмади.
Расулуллох (с.а.в.) Салмони Форсийдан бунинг сабабини сурадилар.
- Ё Расулаллох, - дедилар Салмони Форсий,- курсам, хотинининг уст-боши гоят юпун, рузгори гоят хароб, турмуши хаддан ташкари кашшок.
Буни эшитган хазрат Пайгамбаримиз унинг муддаосини тушуниб, дедилар:
- Эй Абу Дардо! Салмон хакдир. Сен нохаксан. Салмон яна тугрирок билур. Сенинг устингда Аллохнинг беадад хакки бор. Албатта ибодат киласан. Аммо сенда оилангнинг хам хакки бор. Хотининг хам эътиборингда булиши керак.
Оиланинг хакки хакида кейинрок фикр юритармиз, инша Аллох. Хозир оладиган ибратимиз: нафл ибодатларидан кура дустнинг иззатини адо этиш афзалрок экан. Яъни, «ким дустини эъзозлабди, нафл ибодати савобини олибди», деб тушунсак хам булар. Аммо бу тушунча нафл ибодатларини бутунлай рад этиш маъносида кабул килинмаслиги керак. Агар икки холат бир-бирига рупара келиб колганда дуст хурмати аввалрок адо этилиши керак, дейилмокчи.
Мадинаи мунавварадаги мусулмон ахлининг бир-бирлари билан биродар тутинишлари Куръони карим оятларига амал килишнинг бир куриниши эди. Аллох таоло буюради:
«Муъминлар хеч шак-шубхасиз, ога-инидирлар. Бас, сиз икки ога-инингизнинг уртасини унглаб куйинглар! Аллохдан куркинглар. Шояд, У зот томонидан буладиган рахматга эришсангизлар.
Мазкур оятни англаш учун мухтарам уламоларимизнинг тафсирларига мурожаат килсак: Ояти каримада «ога-ини» (бошка таржималарда «биродар») деб таржима килинган суз араб тилида бирликда «ахун» калимаси билан ифода килиниб, икки хил маънода ишлатилади: 1. Ака-ука, яъни тугишган биродар маъносида. 2.Дуст, огайни, яъни тутинган биродар маъносида. Аммо худди шу сузнинг узи купликда келганда маъносига караб яна икки шаклда келади: 1.«Ихватун» - тугишган биродарлар. 2.«Ихвонун» - дустлашган биродарлар. Куръони каримнинг муъжизалигини карангки, муъминларнинг биродарлиги хакида суз кетганда тугишган биродарлар маъносидаги «ихватун» сузи ишлатилган ва бу билан муъминлар худди тугишган ака-укалардек эканлиги таъкидланган.
Ислом тарихида бу ояти каримага амал килишнинг гоят гузал намуналари учрайди. Шулардан бири Саъд (р.а.) билан Саиднинг (р.а.) дустликлари хакидаги хикоядир. Дустлик ахду паймонига содик бу икки сахоба жаннат суюнчи хабарига етишганлардан эдилар. Хотин олмайин умрлари саёхатларда утган. Саъднинг оталари - Умар маккалик кофирлардан эди. Саъд ун етти ёшга тулганларида иймон келтирган эдилар. Саиднинг оталари Лайе басралик, гоят тугри ва солих кишилардан эдилар. Бу икки дуст Диёри Бакр урушида шахид булганлар. Хижратнинг кирк биринчи йилида жумъа пешин намозида жанозалари укилиб, дафн килинганлар. Хуллас, бу икки дуст сафар килмокни ихтиёр этиб, йуллари Кулзум денгизига тушиб, кемага утирадилар. Кемачи буларга жахл килиб: «Нима учун бекор утирибсизлар, эшкак эшинглар!» - деб деб эшкакни Саиднинг кулига тутади. Филхол Саъд туриб: «Эшкакни мен эшайин», деб кемачининг кулидан эшкакни олади. Саид эса эшкакни узига талаб килади. Кема сохиби бу мехрибонлардан бирининг машаккатини иккинчиси узига олаётганидан хайратга тушади.
Бунга ухшаш вокеалар бугунги кунимизда хам учрайди. «Пуст магизга кандайин якин булса, дуст хам мухаббатда сенга якин булсин», деган хикматнинг амалдаги куринишларини тез-тез учратамиз.
Хаж зиёрати охирлай деб колган, хамма ерларда хожиларни кутиб олиш тадориги бошланган дамда, Курбон хайити арафасида бир уйга ут тушди. Ёнгин кушниникига хам утди. Бу хонадон эгалари айни дамда Хаж ибодатида эдилар. Энди тасаввур килинг: кексайиб колган эр-хотин улуг ибодатдан кайтсалару куйиб ётган уйларини курсалар! Хонадон сохибларининг фарзандларига Аллох садокатли дустларни берган экан. Дустлар бу уйни бир неча кун ичида тиклаш ахдини килдилар. Хар ким имкониятидан зиёдарок хисса кушишга харакат килди. Гап бу ерда факат маблаг туплашда эмас. Дустларнинг барчалари ёнгин соатидан бошлаб, то уй кайта курилиб, хожи ота ва хожи она кутиб олингунига кадар шу ерда булдилар. Иш кун чикардан то коронгу кечгача давом этди. Дустлар усталар ва мардикорлар сафида хизмат килдилар. «Битта кулчани иккига булиб, ярмини оч одамга берганни «сахий» деб, узи емай, хаммасини мухтож одамга берганни «сахий дуст» деб бил», деганларидек, махалла ахли шу кунлар ичи сахий ва бегараз дустликнинг яхши намунасини курдилар. «Яхши либос - танга оройиш, яхши урток - жонга осойиш», деб бежиз айтмаганлар. Яна хазрати Алишер Навоий ёзадиларким:
Хар ким биров билан дуст-ёр булса, дуст-ёрлик даъвосини килса, узига раво курмаганни унга хам раво курмаслиги керак. Баъзи нарсаларни узига раво курса хамки, ёрига раво курмаслиги лозим. Куп машаккатлардан киши рухига алам етади. Жисму жони бунга токат килади. Аммо бундай машаккат дусти бошига тушишини хаёлига хам келтира олмайди. Мабодо хаёлига келтиргудек булса, дахшатдан хаёти сунади.
Ёр улдурки, хар неким узига
Истамас, ёрига хам истамагай.
Узи истарки, ёр учун улгай,
Ани мундок шарик айламагай.
(Дейилмокчиким: узи дусти-ёри учун улмокка тайёр, аммо бу ишга дустини шерик килмайди.)
Суфи Оллохёр хазратларининг таъбири билан айтилса, «сен Аллох таоло учун биров билан дуст тутинсанг, уни сут устидаги каймокдек кургин. Уни азиз жонингча, балки ундан хам ортикрок кургин:
Тут ул дустингни сут устинда каймок,
Азиз жонингча кургил, балки бехрок.
Айтилганлардан мурод шуки, дустининг куйган уйини тиклашда хизмат килганларни Аллохнинг биродарлик хусусидаги амрини бажарганлар, демоклик мумкин. Энди оятнинг давоми, яъни: «...икки ога-инингизнинг уртасини унглаб куйинглар...»
Хаётда энг кадрдон дуст орасида хам келишмовчилик, тушунмовчилик ва бунинг окибати уларок аразлаш хам учраб туради. Банда хато ва камчиликлардан холи эмас. Аммо йул куйилган хато Аллох учун биродарлашган икки кишини бир-биридан ажратиб юбормаслиги керак. Хакикий дуст биродарининг айбини дарров кечира олиши шарт. Бир огиз хато гап учун ёки ноурин харакат учун ажралиб кетадиган дустнинг дустлиги хакикий эмас экан. Баъзан жумъа намозларида хам кузатамиз: намозни ёнма-ён укийдилар, намоздан сунг эса бир-бирларига тескари караб кетадилар. Аллох буюрган бир ибодат бажарилади. Иккинчиси эса унутилади. Бир ибодат бажарилганини атрофдагилар куриб туришади, иккинчиси бажарилмаётганини купчилик билмайди. Аразлашиб юрган одамлар унутмасинларки, бир-бирлари билан ога-инидек булиш Аллох томонидан фарз килиняпти. Бир-бирларига тескари карадиларми, бас, фарз тарк этилди. Абу Ансорийдан (р.а.) килинган ривоятга кура Расулуллох (с.а.в.) шундай мархамат килганлар: «Хеч бир киши уз биродаридан уч кечадан ортик аразлаб юрмоги халол эмас. Иккаласи тукнашиб, бири у ёкка, иккинчиси бу ёкка юз угириб кетмасин. Уларнинг яхшироги аввал салом берганидир». Анас ибн Моликнинг (р.а.) амакиваччалари Хишом ибн Омир (р.а.) Расулуллохдан (с.а.в.) бу ибратни эшитганларини ривоят килганлар:
«Хеч бир кишининг иккинчи мусулмон биродари билан уч кечадан ортик гаплашмай юриши жоиз эмас. Шу иккаласи шундай холатда булган даврда Хак йулдан четлашган буладилар. Улардан кайси бири аввал яхшилик, мехр-шафкат килиш томонига утса, гунохига каффорот булади. Улар шундай гаплашмай юрган холича дунёдан утсалар, иккаласи хам жаннатга кирмайди. Агар улардан кайси бири салом берса, иккинчиси жавоб кайтармаса (алик олмаса), салом берганига фаришта ва жавоб кайтармаганига эса шайтон жавоб кайтаради».
Мазкур шарафли хадисда аразчиларнинг жаннатга кирмаслиги хакидаги таъкидни унутмаслигимиз керак. Биродарларнинг уч кундан ошик аразлаб юришлари мумкин эмаслиги хакида яна бошка хадисларда хам кайта-кайта таъкид этилади. Хатто Абу Харрош Суламийдан ривоят килинган хадисда уз биродари билан бир йилгача аразлашиб юрса, гуё унинг конини туккан булади.
Бир махаллада икки дуст яшардилар. Икковларининг ёшлари етмишдан ошган. Агар йигирма яшар дустлар аразлашса, тушуниш мумкин: уларнинг хаёт тажрибалари кам, кизикконлар. Бугун бир дуст йукотсалар, эртасига бошкасини топишлари мумкин. Аммо етмиш ёшда дустни йукотиш?! Аразлаш учун биттагина хазил кифоя килган. Атрофдагилар уларни яраштириш учун куп харакатлар килишди. Суфи Оллохёр ёзадиларким:
Худонинг буйругидан тойса ногох,
Биродарлик ушалдир килсанг огох...
Демокчиларким, Аллох таоло учун тутинган дустинг бехосдан Аллохнинг буюрганидан кайтиб, йулдан чикса, уни бу бузук ишдан огохлантириб, тугри йулга кайтаргин. Хакикий биродарлик ана шундай булади, деган хикматга амал килиб, улардан бири уйида махсус зиёфат уюштирди. Масжид имомини хам таклиф килди. Имом бу икки аразчи кариянинг ахволидан бехабар, кавмнинг илтимоси билан икки мусулмоннинг аразлашуви дуруст эмаслиги хакида маъруза килди. Зиёфат якун топгач, аразчи кариялардан бири сохиби эхсонга «Сен менга акл ургатиш учун чакирдингми?»- деб дагдага кила кетди. Хуллас, улар ярашишмади. Кимки аччик булса хам уз дустлари насихатига кулок солмас экан, ишнинг окибати пушаймонлик булади. Бу – табиб буюрган дориларни ишлатмай, пархез килмай, узининг кунгли тилаган таомларни еган, истаган ичимликларини ичган беморнинг хар дакика дарди огирлашиб кетгани кабидир. Орадан шу зайлда икки-уч йил утиб, олдинма кейин вафот этишди. Биринчи дуст вафот этганида ярашишни хохламаган киши жанозага келди. Шунда биродарлар дедиларки: «Барибир келар экансиз, аввалрок келиб рози-ризолик тилаб колсангиз булмасмиди?» У киши эса шунда хам паст келмай: «У «менинг углим сеникидан бойрок» деб керилган, шунисини кечира олмадим», - деб изох берди. Унинг бу изохи тупланганларга шу даражада бемаъни туюлди-ки, айримлар ундан юзларини угирдилар хам. Аразлашишга сабаб булган бахона биродарларига хам эриш туюлган булса, уларнинг киёматдаги ахволлари кандай буларкин?
Мана шу каби вокеаларни эшитганимизда, бирон дуст топганимизда (алхамдулиллах!) ва йукотганимизда (азтахфируллах!) фикр килайлик:
- Эй кунгил, Аллохнинг мархамати билан топган дустингни йукотиб куйдинг-а! Энди уни киёматда кайда ва кай холда топгайсан? Дустини йукотган хар бир одам купрок айбни унга юклайди. Сен ундай килма, купрок айбни узингдан кидир.Сунгги нафасинг чикунига кадар дустлигингни кайта тирилитиришга улгуриб кол! Бир огиз нохуш гап учун аразлаб юриш эвазига дузах оташини сотиб олиш нахот сен учун лаззатлирок булса?! Олий химматли, мард одам бир лахзада дуст орттиради, пасткаш эса неча йиллик ошналигини бир лахзада барбод килади. Сен пасткашлардан булма. Фаровонликни истасанг, бахтли онларингда хам дуст-ёр орттириб ол. Биласанки, денгиз тулиб тошса хам дарё сувига мухтождир. Дустлар канча куп булса, кишига бало шунча кам ёпишади.
Донодан сурабдилар: «Дустларингдан кай бири барчадан кура сенга купрок ёкади? Кайси бирини чин биродарлик даражасига етган, деб уйлайсан? Кайси бирига сенинг мухаббатинг кучлирок?» Донишманд жавоб бердиким: «Айб килсам яширадиган ва узр сурасам кечирадигани менга ёкиб тушади...»
Баён килганимиз икки кария узок йиллар узларини бир-бирларига дуст деб билганлар, аммо калбларида дуст мехри йук эканидан бехабар яшаганлар. Хатто муборак хаж ибодатига борганларида хам Аллох уларнинг калбларига дуст мухаббатини солмаган экан, на илож? Дустнинг васли курар кузларга рохат беради. Уларнинг кузлари бу рохатдан бенасиб экан. «Емайсан, аммо туясан, бу дуст мехридир». Улар дуст мехрига оч яшадиларми? Хар ким айбсиз дуст кидираверса, дусти камайиб бораверади, дустларини ранжитаверса, душманлари купаяверади. Бу кариялар умрлари давомида канча дуст йукотиб, канча топдилар экан? Хар бир гулнинг тикони булгани каби, хар бир дустнинг хам нуксони булиши табиий. Уз дустларининг хатоларини кечирмасликнинг, уларга етказган зарарни унутмасликнинг одам учун нима фойдаси бор? У кандай инсонки, уз дустининг тавба ва узрини кабул этмасин ва уни севинч билан карши олмасин!? Олижаноб ва мард одам огир кунларда хам уз дустини ташлаб кетмайди. Хар кандай шубха ва гумонга асосланиб, уртоклик алокаларини узмайди, бориш-келиш, салом-аликни канда килмайди.
Араб фозилларидан Асмаий ёзадилар: «Бир кишини зиёрат килиб кирдим. У зот кичик буйра устида утирар эдилар. Сурилиб, ёнларидан жой курсатдилар. Мен бу илтифот учун рахмат айтиб дедимки: «Буйрангиз тор, мен хам утирсам сиз рохатсизланасиз». У зот дедиларким: «Бир-бирига гапи тугри келмаган икки кишига бутун жахон хам танглик килади. Аммо дустлар учун бир карич ер хам бемалол етади». Аразлаган холларида бу дунёни тарк этган икки карияга жахон торлик килдимикан?..
Дустларни бир-бирларига якинлаштирадиган нарса, албатта, зиёратдир. Юрилмаган йуллар устини тикан ва буталар коплагани сингари зиёратдан холи дустлик йуллари хам беркилиб колади. Биров сизга «Дустимни бир-икки ойдан бери курганим йук», - деса билинг-ки, у мухаббатли чин дуст эмас экан. Абу Хурайра (р.а.) ривоят килган шарафли хадислардан бирида Расулуллох (с.а.в.) шундай мархамат килганлар: «Бир киши дустини зиёрат килса, Аллох таоло унга: «Хаётинг яхши утсин! Яхши иш килдинг ва жаннатдан узинг учун жой хозирладинг», - дейди». Бу сохада хам биз баъзан меъёрни орттириб юборамиз ёки меъёрга етказмаймиз. Расулуллох «Дустингни унга малол келадиган даражада эъзоз-икром килма», деб таъкидлаганлар. «Гулистон»да шундай баён этилади:
«Абу Хурайра (р.а.) Пайгамбаримизнинг (с.а.в.) хизматларига келур эрди. Ул хазрат дедилар: «Эй Абу Хурайра, хар кун келмагил, то уртада мухаббат зиёда булгай ва сохиби диллар дебдурларким, агарчи офтобнинг мунча хусн ва хублиги бордир, аммо хеч киши ани дуст тутмогусидур, онинг учунким, хар кунда курунодур ва лекин кишдаким аксари вакт махжубдур, бу жихатдин хаммага махбубдур».
Байт: Дустни курмакка бормок айб эмас,
Лек безор улгудек куб бормогил.
Кил мухаббатни фузун кам-кам бориб,
Бехуда ортуксан, ранжи ахтармагил.
Одамлар бир-бирларига мухтождирлар. Узаро муносабат пайдо килмасалар, ишлари нотамом колади. Одамларга аралашмасдан ёлгизликни севиш, жамиятдан кочиб юриш аклга мувофик иш эмас. Шунинг учун хам янги бир одам билан дуст булган мусулмоннинг даражасини Аллох жаннатда бир даража юкори кутаражаги хадисларда таъкид этилган. Ёлгизликни севишни ножоиз дедик. Аммо хаётда яна бир хакикат бор – нодон дустдан кура ёлгизлик яхширок. Нодон одам дуст була туриб шундайин кунларни бошингга соладики, кейин душманларинг чангалидан мутлако кутулиб чика олмайсан. Биз дустни нодон деймиз, холбуки, сураб-суриштирмай хар кандай одам билан дустлашиб унга кунглидаги борини очиб ташлайдиган одамнинг узи нодон эмасми? Низомий хазратлари ёзганлар:
Жоннинг душмани хам гар булса доно,
Аклсиз дустдан у юз карра аъло.
Тилимизда «сирдош дуст» деган атама бор. Хар кишининг юрагини кон килувчи сири булганидек, бу сирни ошкор килишга арзигулик дусти хам булади. Дуст-ку, сирингизни эшитар, ошкор килмасликка ваъда хам берар, аммо ваъдасига вафо килишидан кура хиёнат килиши аникрокдир. Дустларни бир-биридан айириб юборадиган сабаб хам айнан шундадир. Дустига сир айтиб сунг пушаймон булганларнинг сони-саноги йук. Холбуки, жаноби Расулуллох (с.а.в.) «бир одамни жуда якин олмагинки, у вакти келиб душман булиб колиши мумкин», деб огохлантирганлар. Якин деб билинган дуст душманга айланмаса хам айтилган сирга хиёнат килиши кутилажак холдир. Бир шогирд донишманд устозидан сураган экан:
- Менинг жуда мухим сирим бор. Шу сиримни дилимда саклайвериб, юрагим кон булиб кетди. Ишончли дустимга сиримни айтиб, юрагимни бушатиб олмокчиман.
Бу гапни эшитиб устоз дедики:
- Сенинг сиринг факат узинггагина керак, бошка одамга сира хам керакмас. Модомики уз сирингни узинг саклай олмасанг, бошка киши узига мутлако кераги булмаган бу сирни кандай саклай олади? Агар у сирингни ошкор килса, бунга таажжуб этишнинг хожати булмайди.
Табиатда хамма нарса уз хили билан юради. Оккуш коракушга кушилмайди. Одамлар гарчи бир хилга ухшасалар-да, бирининг калби оккуш иккинчисиники коракуш кабидир. Хаттоки учар кушлар хам уз шерикларини ажратишни уддасидан чикар экан, инсоннинг бунга амал килмоги мутлако шартдир. Шу боис шоир дейдики:
Булмагил хар кимга жонинг бирла, йулдош узгадир,
Айтмагил хар кимсага сирингни, сирдош узгадир.
«Яхши либос – танга оройиш, яхши урток - жонга осойиш», деганларидек яхши уртокни бошкалар орасидан ажрата олиш хам аклга боглик. Аклли одамлар учун дустликдан азизрок хеч нарса йукдир. Дустлик бегараз булмоги шарт. Лекин дустлик тилсимларининг калити сирни саклай билишдадир. Учинчи одам билмаган сир ёйилмайди. Чунки учинчи одам эшитган сир албатта огиздан огизга утади ва бунинг олдини олиш мумкин эмас. «Бехаё дустликка ярамас, нопок сирдошликка», деган макол бор. Тугри, барчани нопокликда айблаш ёки гумон килиш аклдан эмас. Аммо орада шайтон борлигини хам унутмай, дустимизни асраш учун унга сиримизни айтмай куя колганимиз минг марта афзал.
Айрим биродарларимиз «хеч кимга айтманг, факат сизга айтяпман буни» деб сирларини бир неча кишига маълум килиб куядилар. Турт кишидан учтаси ваъдага вафо килиб, сирни сир тутиб юраверади. Аммо биттаси «гуллаб» куяди. Окибатда сир айтган одам турттала дустидан гумонсираб ёки ранжиб юраверади. Баъзан эса шу бахона булиб, дустлик ипларини узиб юборади.
Кичкинагина, тажрибасиз сичкон боласи хеч куркмасдан хар жойларга кириб-чикаверарди. Бир куни у хуроз билан мушукка дуч келди. Хурознинг кичкиригидан куркиб кетган сичконча югурганича уясига кочиб кирди-ю онасига деди:
- Онажон, бугун икки хайвонни курдим. Бириси шундай аклли, ёкимли хайвон эканки, уни кучоклаб олгим келди. Иккинчиси катта канотли, ёкимсиз шовкин соладиган гердайган хайвон экан. Хушфеъл, ипакдай майин жунли, хатто бизникидай думи бор хайвон билан дустлашмокчиман.
Она боласининг гапини эшитиб дакки берди:
Болагимнам, уша гузал, хушфеъл куринган хайвондан куркишинг керак. Кичкирган хуроз бизга егулик хозирлайди. У бизга зиён етказмайди. Сенга майин куринган хайвон эса ута маккордир. Мушукнинг ичи билан сирти бир хил эмас.
Бу баёнда кишилар учун зарур ибрат бор. Купгина содда одамлар сезмаганликлари туфайли душманларини дуст деб эъзозлайдилар. Уларнинг ташки куриниши – зохирига караб аклли ва одобли, тоза калбли деб хисоблайдилар. Бир шоир дуст булиб куринувчи душман кимсалар тугрисида шундай ёзган экан:
На гулдир ва на лола
Оловдир, тегма, ёнарсан!
Хаётда хам ташки куриниши худди гул, лола каби гузал сувратли кишилар куп. Аммо уларнинг ичлари ёмонлик оловига туладир.
Хурозларга ухшаган бакирок кишилар хам бордир. Аммо улардан жамиятга маккор, букаламун кимсалар каби зиён етмайди. Айёрлик маккор кимсаларнинг яширин куролидир. Дуст танлашда киши уз хаётини тахликага куймаслиги керак.
Дустлик масаласида айрим фикрлар мавжудким, бахслашишга хам тугри келади. Масалан, сиз бу фикрга кандай карайсиз:
Тугри ва соф одамлар дарров дуст булиб оладилар ва бу дустлик узокка чузилади. Фитначи одамлар дарров дустлаша олмайдилар, муносабатлари тез ва осон бузилади. Яхши ва олижаноб одамлар бир соатли куришиш ва бир кунли танишиш муддатида одамнинг кунглини овлайдилар. Аммо купдан бери танишиш ва дуст булиш орзусида юрган ичи кора одамлардан мархамат ва лутф кузлаб булмайди. Улар куркув ва гараз туфайли дуст булишни истайдилар.
Албатта, бу хикматни рад этмаймиз. Аммо хаётда бунинг аксига купрок дуч келамизким, бизнинг эътирозимиз хам айнан шунда. Тугри ва соф одамлар, олимлар агар дустлашсалар уларнинг биродарликлари арзимаган нарсага бузилмайди. Тугри ва соф одамларни, олимларни биз «зукко, доно» каби сифатлар билан улуглаймиз. Демак, улар яхшини ёмондан тез ажрата олиш кобилиятига эгалар. Бирок, янги танишларини яхши одам эканини билиб турсалар хам у билан дустлашишга шошилмайдилар. Нега? Эхтиёткорликни бу кадар ошириб юборишлари уринлими? Ёки атрофларидаги фитначиларнинг сузларига кулок тутадиларми? Ахир фитначилар билан дуст булган кимса энг яхши одамлар хакида хам ёмон фикрда булади, вакт утганидан сунг эса кузлари мошдай очилади-ю аммо пушаймон ейишдан узга чораси колмайди. Арик ва сой суви денгизга куйилгунга кадар ширин булади. Кардошлик ва дустлик мухаббати разил одамлар орага тушгунга кадар мустахкам булади. Афсусли ери шундаки, разиллар айнан яхшилар орасига тушади. Яхшилар бир-бирларини англаб етгунларича разиллар бирлашиб оладилар. Хаётда кузатамизки, яхшилик максадидаги дустликка мустахкам пойдевор куйилгунига кадар разиллар уз биродарликлари саройини куриб буладилар. Тугри, уларнинг бу саройлари мустахкам эмас, тез орада бузилиб кетади. Бирок, бузилгунига кадар яхши дустлик иморати пойдеворини хам яксон килишга улгуради. Курамизки, айрим иктидорли олимлар, баъзи кобилиятли шоирлар бир-бирлари билан тез дустлаша олмайдилар. «Гадонинг душмани гадо буладир», дейилганидек, бу доноларнинг узаро дустлашувларига эхтимол вужудларига эгалик килаётган хасад ути йул куймас? Разил ва хоин одамлар улардаги айнан шу хасталикдан фойдаланишар? Разил ва хоин одамларнинг дустлиги илонни тарбия килишдек бир нарса. Илон эгаси уни канчалик яхши парвариш этса хам пайт келганда бир кун уз эгасининг ёруг кунини коронги кечага айлантиради, уз вафосизлигини намоён этади. Сахар шабадаси хам дустликка ухшайди. Агар у гулзор томондан эсса – хушбуй булади. Нажосат бор ердан эсса - бадбуй булади. Тарихда бунга мисоллар оз эмас. Утган асрда Сталин замонидаги репрессияларда жон берганлар, азоб чекканлар дустлик либосидаги айнан шундай разилликнинг курбони булган эдилар. Донолар бир-бирларини химоя кила олмадилар, демак, улар чин дустлик макомига ета олмаган эканлар. Алдамчи дустликнинг фожиаси шунда. Бир масал борким, уни унутмасак, фойдадан холи булмас:
Бир мамлакатдаги урмонзорда каламуш билан мушук яшар эди. Овчи келиб дарахт остига дом куйиб кетган эди, нодон мушук илиниб колди. Каламуш бу холни куриб кувонди. Аммо кузи узига ташланишга тайёр турган латчага тушди-ю юраги оркасига тортиб кетди. Тепага караса-ки, бойкуш хам уни мулжаллаб турибди. Нима килсин? Олдинга юрса мушукка йуликади, оркага кайтса, латча парчалаб ташлайди, индамай котиб турса, бойкушга ем булади. Каламуш узига узи дебди: «Бало денгизи тугёнга келиб, фалокат туфони хужумга тайёр турибди. Шунга карамай мен ноумид булмаслигим, уз хаётимни куткаришим керак. Бу холда менга аклдан яхши мададкор йукдир. Аклли хеч качон саросимага тушмаслиги, калбини дахшат ва ташвиш чулгаб олмаслиги керак. Энди мен учун ягона нажот йули бало занжирида талпиниб ётган ва менинг ёрдамимга мухтож булган мушук билан келишиб, дустлашмокликдир. Балки у уз вазиятини назарда тутиб, менинг сузларимга кулок осар ва душманликдан воз кечиб, халос булиш учун маслахатларимни кабул этар. Шундай килиб, хар иккаламиз балодан омон коламиз». Шу карорга келган каламуш мушукдан: «хол-ахволинг калай?»-деб суради.
- Бундай бало домига тушиб, азият чекканларнинг ахволи кандай булар эди?-деди мушук зорланиб.
- Шу вактга кадар сен гамнок булсанг мен кувонар эдим. Хозир иккимизнинг бошимиз хатарда колди. Мен бу балодан кутулиш учун сендан нажот кутаман ва шу сабабли сен билан дустлашмокчиман. Агар менга тегмасанг, ёнингга бориб бандларингни кесиб, сени хам озод киламан. Сузларимга ишон, хайрихох эканимга шубха килма. Хеч кимга ишонмайдиган ва хикмат эгаларининг сузларига кулок солмайдиган киши бахтли хаёт кечиролмайди. Акл эгалари ишни пайсалга солиб, фурсатни кулдан бермайдилар. Кема дарганинг саъйи харакати билан сохилга етиб боргани каби халос топишимиз икковимизнинг харакатимизга боглик булиб турибди.
- Сенинг бу гапларинг аклга мувофик, - деди мушук кувониб. - Таклифингни бажону дил кабул этаман ва улгунимча сендан миннатдор буламан. Дебдурларки, душман сен билан сулх тузишни истаса, унинг узатган кулини кайтарма.
- Мен хозир сен томон юраман. Олдингга борганимда мени мехрибон дуст каби кутиб ол, душманлар иноклашганимизни куриб, жунаб колсинлар. Шундан кейин мен тузок ипларини киркишга киришаман.
Мушук бу маслахатни хам кабул килгач, каламуш ишга киришди. Лекин мушукнинг назарида у имиллаётгандай куринди.
- Мен сенинг ахдингга ишонган эдим, - деди токати ток булган мушук,- Душманларинг куздан йуколиб, хатардан кутулганингдан кейин сузингдан кайтмокчимисан?
- Мен берган сузимнинг устидан чикаман, лекин уз жонимни саклашни ундан афзалрок деб биламан. Мен душманларим хужумидан сенинг ёрдаминг туфайли омон колиш максадида дустлашишга мажбур булдим. Аммо сенинг у душманларимдан хам хавфлирок эканингни унутганим йук. Мен тахликани даф этиб, хатарли ишларнинг олдини олиш учун сен билан муроса киляпман. Бу вакт ва замон такозоси билан килинган бир тадбирдир. Хар ишнинг уз ери, хар соатнинг уз хукми бордир. Вактни утказиб, мавкеини кулдан бермоклик калтабинликдир. Мен турнинг ипларини киркаман, хотиржам бул. Аммо битта асосий бандни жонимнинг гарови сифатида саклаб тураман. Уни сен узинг билан овора булиб, менга хужум килишдан кура мухимрок ташвиш билан машгул булиб, уз жонинг гамини еб колганингдагина кесаман. Ана шунда сен банддан озод буласан, мен хам сендан кутуламан.
Каламуш айтганини килди. Бир оздан кейин узокда овчининг кораси куринди.
- Энди охирги бандни кесмок, ваъда устидан чикмок вакти етди, - деди каламуш.
Мушукнинг кузи овчига тушиши биланок улим вахмида колди. Каламушни хам унутди. Шунда каламуш охирги бандни киркди. Мушук жонхолатда сапчиб, дарахт устига чикиб кетди. Каламуш эса инига кириб кетди. Эртаси куни инидан муралаб мушукни куриб колди.
- Эй дустим, нега мендан хавфсирайсан?-деди мушук. -  Кулга киритилган энг яхши ноёб нарсани – дустлигимизни саклаб колиш керак. Якинрок кел, мен яхшилигингни кайтарай, мурувват килиб, мардлигим ва сахийлигимни курсатай.
Мушук садокатдан канча гапирса хам каламуш инидан чикмай деди:
- Зоти душман булиб, дустликдан лоф урганларга, дилида ганим, тилида дуст булганларга ишониш мумкин эмас.
Бу каби масалларни укиб ёки эшитиб хайрон коласан киши: хайвонларнинг акли етган нарсаларга онгли жонзот хисобланмиш одамларнинг акли калталик килиб колади. «Сен узингга дуст ахтар, душман учок бошидадир», деган хикматга купинча ахамият берилмайди. Уша – учок бошидаги манфаат дустлиги кузни шамгалат килиб куяди. Тушаги тикандан, ёстиги илондан булган одамнинг уйкуси ширин була олмайди. Инсон идрокининг расолиги, акли комиллигининг аломати шуки, дустларидан бири душманлик килса ё гурурланиб кетса бунга карши дархол чора куради. Масалан, аввал юмшок суз билан, сунг эса кескир сузлар билан кунгли яраланади. Бу хам таъсир этмаса, кул билан урилади. Бу ишлар ёмонлик эмас, эзгулик саналади. Шунда хам тугри йулга келмаса, у билан дустлик ипи узилади. Чунки у фосикдир. Фосик билан булиш эса яхши амалларни бузади. Лекин у биродарига Аллохдан хидоят тилаб, яхши дуолар килаверилади. Худди Робиъа (рахматуллохи алайхо) каби. Робиъа доим муножотда дер эканларким: «Илохи! Дунёда менга неки берар булсанг, душманларга хам бер! Охиратда менга не берар булсанг, дустларга хам бергил!» Бу дуода чукур маъно ва хикмат бордир. Яъни бу дунёда менга берилган хидоятни, ишкни, иймонни... душманларимга хам бергилким, улар залолатдан чекинсинлар. Охиратда эса менга жаннатни раво килсанг, дустларимга бергин бу неъматни, дейилмокчи.
Истиклол шарофати туфайли Сталин замонидаги яширин хужжатлар билан танишиш имкони тугилди. Фожиа шунда эканки, уша йиллари камалган ва отиб ташланганларга уз дустлари холис хизмат килиб берганлар. Абдулла Кодирийни олайлик. Сталин узбекда шундай ёзувчи борлигини биларканми? Ёки «Уткан кунлар» китобини укибдими? Усмон Носир камалганда Сибирдан туриб Сталинга хат ёзган эканлар, узларининг айбсиз эканликларини исбот этмокчи булганлар. Масковдаги идора бу хатни текшириш учун Тошкентга юборган. Тошкентдаги «дустлар» Усмон Носир ижодида халк душманига хос мазмун борлигини таъкидлаб жавоб йуллаганлар. Бу уринда биз хусумат, хасад, гараз каби иллатлар булогидан сув ичиб семирган дустликка дуч келяпмиз. Дустларнинг хасади душманларнинг хусуматидан ёмондир, деган хикмат шу уринда уз исботини топади. Ха, душманлардан кура баъзи дустлар кишига купрок зарар етказадилар. Чунки душмандан эхтиёт буласан, аммо дустларнинг душманлигидан кутилиш кийин. Дейдиларким: «Чин душманнинг агарчи хийласи таъсир этмади, макр этмакдин ожиз булса, хийла била дустлик макомига келур ва ондин сунг дустлиг сурати била андок ишларни килурким, хеч бир душман они кила олмас». Ножинс кишининг зарар етказишини уйламай, у билан дустлашиб, сухбатдош булиб юрган одамнинг охири гам-хасратга гирифтор этилажагига тогам – Мирзакалон Исмоилийнинг камалишларига доир хужжатлар билан танишиб чикканимда ишонган эдим. Тогам бу вокеалар хакида гапиришни истамасдилар. Мени ажаблантирган нарса – ёзувчига карши тухмат килганлар унинг энг якин дустлари эди. Уруш йиллари елкама елка турган дустлар тухматдан узларини тия олмаганлар. Мен у кишиларни танир эдим. Чунки тогам камокдан чикканларидан кейин хам улар билан дустликларини узмаганлар. Уларнинг тухматчи эканликларини билганлар, аммо айбларини кечирганлар. Тогам-ку, дустликни саклаб колиш учун кечиргандирлар. Аммо Аллох кечирганмикин? Донолар дерларким: «Душман сузи билан дуст паймонин синдурдинг. Кургилким, кимдин жудо булуб, узунгни кимга еткурдинг?» Тухмат билан камалганлар озодликка чикканларида тухматчи дустлари уларнинг кузларига кандай карадилар экан, мен шу хакда куп уйлайман.
Жалолиддин Румий хазратлари «Окил дусти бор кишининг ойнага мухтожлиги йук», деган эканлар. Биз шуни сал узгартириб: «Хоин дусти бор кишининг душманга мухтожлиги йук», десак калай буларкин? Аввалги йили мархум бир ёзувчининг тугилган куни нишонланди. Сузга чикканлар унга дуст булганларини кайта-кайта таъкид этиб, у зотни шарафладилар. Аммо бирортаси «биз у билан дуст эдик, ошхурлик ёки пивохурлик килардик, афсуски камаладиган пайтда уни химоя кила олмадик», демади. Холбуки, хужжатлар далолат беришича, дустларини химоя килишга уриниш у ёкда турсин, Ёзувчилар уюшмаси сафидан учириш чогида ёмонлаганлар, «халк душмани» деган тамгани узлари тайёрлаб берганлар. Бу дустлар уша даврда куркоклик килгандирлар ёки бошка сабаб булгандир. У замон учун айблашимиз балки нотугридир. Энди нохак жабр курган дуст вафот этган, тухматчи, бевафо дустларнинг умри хам куз япрогига ухшаб бир шохчага илиниб турибди. Шуни фахм этиб, тавба килиб олсалар булмасмикин? Уларни тавба килмаганлари учун айбласак, тугрирок булар. Бирок, бизнинг максадимиз уларни айблаш ва хукм чикариш эмас. Бу вокеаларни эслашдан максад – ёшларнинг эътиборини тортишдир. Чунки бу каби хоинликлар факат битта замонга хос эмас ва бутунлай йук булмайди. Бугунми ё эртагами бошкача куринишда юз очаверади.
«Кимки биродарига, унинг молига ёки обрусига зулм етказган булса, динор ва дирхам булмаган кунда ундан олинмасидан аввал у билан розилашиб олсин. Агар яхши амаллари булса, зулмига яраша яхшиликларидан олинади. Яхши амаллари булмаса, мазлумнинг гунохларидан олиниб, унга берилади, кейин у дузахга ташланади». Шарафли хадисда баён этилган бу хакикатни унутмасак дуруст булар эди.
Дустлар орасидаги мухаббат занжири канчалик бакувват булмасин, уни уза оладиган куч топилади. Унутмаслик керакки мухаббатли, чин дустларнинг биродарлигини куролмайдиган хасадгуйлар куп учрайди. Улар шунчаки хасад килиб юра колишмайди, дустлик занжирини узишга обдон уринишади, уза олишса, рохатланишади. Булар «Факат Аллох учун бировни дуст тутиш ва факат Аллох учун душман тутиш Аллох таоло хузурида севимли амаллардандир», дейилган хадиси шарифдан бехабар жохил инсонлардир. Яна бир масалнинг урни келди:
Бир оролда маймунлар салтанати мавжуд эди. Подшохи аклли ва доно эди. Бирок, умрининг бахори утиб, карилик исканжага ола бошлагач, урнини пешанасида саодат нури порлаган ёшга бериб, узи денгиз киргогидаги урмонда ёлгиз яшай бошлади. У бир анжир дарахтига чикиб, меваларидан тановул килди. Шу онда бир анжир меваси узилиб, сувга шалоплаб тушди. Бу овоз маймунга ёкиб колиб, дам-бадам анжир узиб сувга ташлайверди. Шу сувда бир тошбака сузиб юрган эди. У маймун ташлаган анжирларни тутиб маза килиб егач: «Маймун буларни атайин мен учун ташлаяпти, таниш булмагани холда шунчалар мехрибонлик курсатяптики, агар дустлашиб олсам, мухаббати бунданда зиёда булар», деб уйлади-да, киргокка чикиб у билан саломлашди. Шу тарзда дустлашиб колдилар. Маймун подшох булганини, энди кучдан колиб шу ерларда хасрат билан яшаётганини сузлаб берди. Тошбака унга махлиё булиб колдиким, хатто уй-жойига, хотини хузурига кайтишни хам унутди. Тошбаканинг хотини эрининг узок муддат хабарсиз кетганидан хавотирланиб, кушнисига арз килди. Кушниси: «Мен эшитдимки, эринг бир маймун билан дустлашиб, унга мафтун булибди, унинг васлини сенинг хижронингдан устун тутиб, сенинг фирокинг оловини унинг висоли суви билан учириб юрибди. Энди гам чекишнинг фойдаси йук. Бир тадбир куриш керакким, токи эринг уйга кайтсин ва у дустни унутсин», деб маслахат берди. Улар уйлай-уйлай «маймунни улдиришдан бошка чора йук», деган карорга келишди. Тошбаканинг хотини «огир хастаман», деб эрига хабар жунатди. Тошбака маймунга узр айтиб, уйига келиб карасаки, хотинининг ахволи огир. Тошбака савол сураса жавоб бермайди. Шунда кушниси:
- Беморнинг дарди огир, маймуннинг юрагини пишириб емаса, улиши тайин, -деди.
Тошбака «Маймуннинг юрагини каердан топсам экан?»-деган ташвишда гамга ботди. Канча уйламасин бирон-бир чора топа олмади. Охири дусти булмиш маймун ёдига тушиб, узига узи деди:
- Агар орамиздаги дустлик ва садокатга карамай унга хиёнат килсам, бу номардлик ва инсофсизлик булади; агар ахдга вафо киламан десам уйимнинг таянчи, хаётимнинг безаги, фарзандларимнинг панохи булган хотинимдан ажралиб коламан.
Тошбака анчагина вакт бу хакда уйлаб изтироб чекди, шубха ва тараддуд ичида колиб, нихоят хотинининг ишки галаба килди. Окибатда у вафодорликдан воз кечиш карорига келди. Лекин яхши билардики, маймунни бу ерга келтирмагунича максадига эриша олмайди. Шу боис у маймуннинг хузурига кайтди. Айрилик утида ёнаётган маймун уни зур кувонч билан кутиб олиб, оиласининг хол-ахволи, хотинининг сихат-саломатлиги билан кизикди.
- Сенинг фирокинг ути шундай ёндирдики, уларни куришдан бирон хам лаззат ололмадим, - деди тошбака. -  Ёлгизлигинг эсимга тушганида тинчлигим бузилиб, дунё кузимга коронгу булиб кетди. Мен сени уйимга олиб кетгани келдим. Мархамат килиб, борсанг, фарзандларимни куриб, хаста хотинимни ташрифинг билан севинтирсанг, кавм-кариндошларим, дуст-ошналарим олдида бошим осмонга етарди. Улар тайёрлаб куйган овкатларини олдингга куйиб, мехмондустлик бурчларини бажарсалар. Шу билан менга курсатган мехрингга яраша, оз булса-да, жавоб кайтара олганимдан кувонардим.
Бу гапларни эшитган маймуннинг калбига хаяжон оралаб деди:
- Сен дустлик ва ахд-вафода мени узингдан устун куйма, чунки орамиздаги дустлик ипини сен бошлаб мустахкамладинг. Энди мен уз кунглимнинг хокониман. Сен билан дустлашганимдан бери бахт-саодат ичида яшаяпман. Агар бу дустликнинг рохатбахш шамоли менинг димогимга аввал етганда эди, бундай тинч, бахтли яшашнинг шундай ширин эканлигини билсайдим, фойдаси оз, гами эса куп хукмдорликдан аллакачонлар воз кечиб юборган булардим. Саховат ахли назарида дустлик гоят бебахо нарсадир. Хакикий дустларнинг бири машрикда бошкаси магрибда булса хам барибир, бир-бирларини эслаб ва шундан тасалли топиб яшайверадилар. Денгиз сафарига чиккан одам узига хамрох ахтаради, лекин дустлари бундай сафарга бормасалар, буни душманлик деб хисобламаслик керак. Сени мехмонга таклиф киляпсан, майли борай, аммо сувдан сузиб ута олмаслигимни биласанми?
- Хотиринг жам булсин, сени уз оркамда кутариб, манзилимга олиб бораман. Сен у ерда рохат ва фарогатда яшайсан, - деди тошбака.
Хуллас, маймун уз такдирини дустига топширди. Тошбака уни оркасига миндириб, сувда сузиб кетди. Ярим йулга етганда уйланиб колди ва уз-узига деди:
- Олимлар «вафосизлик ва хиёнат, айникса, эътиборсиз хотинлар учун килинган хиёнат энг катта гунохдир», дейдилар. Улугларнинг яна шундай гапи бор: «Олтиннинг софлигини утда, хайвоннинг кучини огир юк ортилганда, инсоннинг тугрилигини омонатга хиёнат этмаслигида билса булади. Хар холда донолар хотинларнинг макр-хийлаларига алданмасликни аъло курадилар.
Тошбака бир-бирига зид шундай фикрларга банди булиб, сув уртасида тухтаб колди. Унинг калбида кандайдир галаён мавжудлигини сезган маймун шубхаланиб, дустидан суради:
- Сенга нима булди, фикрлар уммони сени гарк этяптими ё мени кутариш сенга огирлик киляптими? Сезиб турибман, сени виждон азоби кийнаяпти. Сен шу дамда уз нафсинг билан курашяпсан.
- Виждоним кийналаётгани рост. Сен бизникига биринчи марта боряпсан. Хотиним касал, уй ивирсиб ётгандир, сени кунгилдагидек кутиб ололмасам-чи, деб кунглим гашланяпти, - деди тошбака сир бой бермасликка тиришиб.
- Сенинг номусли ва тугри булганлигинг, мени дилдан дуст хисоблаб яхши ният билан уйингга олиб бораётганлигингни билиб турибман. Утиришимиз канчалик содда, дастурхон канчалик факирона булса, сухбатимиз шунчалик самимий ва ширин булади. Сен бу борада ташвиш тортма.
Тошбакага бу далда маъкул келгандай булиб яна бир оз сузди-ю уй-хаёлга берилиб, яна тухтади. Бундан маймуннинг шубхаси ортди ва узига-узи деди:
- Дустидан шубха килган одам уша соат тадбир куриб, унга нисбатан эхтиётли муносабатда булиши, узини саклаши керак. Агар шубхалари тугри чикса, мукаррар булган фалокатдан уз жонини саклаб колган булади. Гумони хато булиб чикса, эхтиёткорлик килгани учун уни койимайдилар.
Юрак тез-тез узгариб тургани учун уни калб* деб атаганлар. Хар дакикада у нима хаёлга тушади, нияти яхшими ё ёмонми билиб булмай колди.
Маймун хаёлидан шуларни утказиб дустидан «Яна нима булди, яна хаёл дарёсига чукдингми?»-деб суради.
- Нима килай, хотинимнинг касаллиги, сихатининг ёмонлиги хаёлимни паришон килмокда.
- Дустлик хурмати учун юрагингдаги ташвишни очик айтдинг. Хотинингнинг дардига нима даво экан, табиблар айтишибдими?
- - - - -
* «Калб» - араб тилида «айланувчи», «узгарувчи» деган маънони англатади.

- Табиблар шундай дармон белгилашганки уни топиш мумкин эмас.
- У кандай дармон экан?
- Маймуннинг юраги...
Буни эшитиб маймуннинг кути учиб кетди. Куз олди коронгилашди ва узига-узи деди:
«Мени бу дахшатли фалокатга судраган нарса баднафслик ва очкузллик булди; мени бу куркинчли гирдобга шухратпарастлик ва харислик солди. Энди эса мени хийла ва тадбирдан бошка хеч нарса халос эта олмайди. Агар оролга борсам, улишим мукаррар, узимни бу ерда сувга ташлаб кочмокчи булсам, чукиб кетишим тайин...»
Маймун шу фикрларни хаёлидан кечириб, дусти тошбакага деди:
- Олимлар айтубдирларки, халкка зарур булган озукани яширган шох, биродарларининг бахтли булиши учун керак нарсани бермаган дуст «шох» ва «дуст» деган номларга нолойикдирлар. Мен хотинингни канчалик севишингни биламан, унинг согайиб кетиши учун зарур булган дармонни бермаслик, дустликка хиёнат килиш демакдир. Менга хотинингнинг дарди маълум, чунки бизнинг маймун хотинларда хам бунака хасталик тез-тез учраб туради. Биз уларга юракларимизни бериб, даволардик. Узимиз эса юраксиз хам яшаб юраверардик. Агар сен буни сохилда айтганингда, мен юрагимни узим билан бирга олиб чикар эдим. Кариган вактимда менга юракнинг сираям кераги йук. Кайтага уни кутариб юриш мен учун ортикча юк, ортикча захмат. Чунки шу пайтгача юрагимга кунган гам-андухлар жуда хам куп. Кеча юрагимнинг дарди бир оз камайсин, деб жойидан олиб куйган эдим.
- Юрагингни нима учун уйда колдирдинг?-деб суради тошбака ажабланиб.
- Маймунларда бир одат бор: якин дустларининг уйларида кетаётганларида мехмондорчилик яхши ва ширин утсин, деб гам ва алам маскани хисобланган юракларини узлари билан олиб бормайдилар. Аклли ва иффатли хотинингнинг хасталигини эшитгач, юрагимни олиб борсам, эзилиб кетади, деб уйладим. Албатта, сен менинг дустлигимни синагансан, шунинг учун сузларимга ишонасан. Лекин сенинг кавму кариндошинг «калин дуст булса хам узига унча зарур булган нарсани бизга беришни истамаяпти», деб бадгумон булишлари мумкин. Яхшиси, оркага кайтайлик-да, юрагимни олволайлик.
Тошбакага бу таклиф маъкул келиб, оркага кайтди. Киргокка етишгач, маймун бир-икки сакраб, дарахт устига чикиб кетди...
Масалдан олинажак маъно шуки, дустлик саройини тиклаш осон эмас, тикланган саройни турли офатлардан саклаш унданда кийинрок. Офатлардан бири айнан шу – фитна. Фитна буронини хар томондан кутиш мумкин. Аввал айтганимиздек, узини дуст деб танитган учинчи одам, фарзандига дусти томонидан ёмонлик келишидан гумонсираган ота-она ёки масалда баён этилган – хотин. Дуст либосидаги фитначилар хаётда бошкаларга нисбатан купрок учрайди. Уларнинг кулларида гараз киличи бордир ва бу килич аёвсиздир. Фарзандини дустидан айирмокчи булган ота-онада гараз йук. Фарзандлари танлаган дуст айрим холларда ота-оналарга ёкмаслиги мумкин. Ота-она бу дустга бахо беришда купрок унинг ота-оналари нуфузига эътибор каратадилар. «Яхши оиланинг фарзанди, демак, у билан албатта дустлашиш керак». Уларнинг хукми шу! Бу хукм купинча алдамчи хулосаларга асослангани учун хато булади. Ота-оналар узларининг калтабинликлари ва ужарликлари туфайли фарзандларини яхши дустлардан хам айириб юборадилар. Аввал насихат билан, сунг катъий талаблар билан, агар булар таъсир этмаса, бирон-бир игво билан булса-да, муддаоларига эришадилар. Фарзандларининг дустдан айрилиши ота-она учун жиддий масала булиб туюлмайди. Фарзандлари бирон тугмача ёки румолча йукотсалар ачинишлари мумкин, аммо дустни йукотсалар ачинмайдилар. Бу йукотиш узларининг харакатлари натижаси булса «шу боладан узоклашганига шукр», деб кувонадилар.
Азизлар, эхтимол шу онда сизнинг кунглингизда хам углингиз ёки кизингизнинг бирон дустига нисбатан норозилик бордир. Сиз уларни ажратиб юборишга киришишдан аввал уйлаб куринг: у йигит (ёки киз) сизнинг фарзандингизга дуст булишга нолойик экан. Хуш, узингизнинг фарзандингиз бошкаларга дуст булишга лойикми? Сиз фарзандингиз дустини узоклаштириш чораларини уйлаб утирганингизда кайсидир хонадон сохиблари сизнинг фарзандингизни нокобил дуст хисоблаб, уз фарзандларидан нари килишни уйлашаётгандир? Икки дустни ажратишдан аввал яна уйлайлик: фарзандимиз бундан кейин яна шундай дуст топа олармикин? Эхтимол биз ёмон деб тамга босаётган дуст даражасидаги бошка одамга умр буйи мухтож булиб яшар? Албатта, фарзандларимизнинг дуст танлашларига эътиборсиз карамаслигимиз керак. Уларнинг бу борада тажрибасиз эканини унутишга хаккимиз йук. Аммо биз билан ёшлар уртасида йигирма-уттиз йиллик фарк борлигини хам унутмайлик. Замонлар узгарувчан эканини хам хисобдан чикармайлик. «Менинг ёшлигимда дустим шундай эди», деган гаплар бугунга тугри келмай колиши мумкин.
Хотинлар масаласи нихоятда нозикдир. Икки буйдок дуст орасида хотин пайдо булгач, уларнинг муносабатларида ислохга эхтиёж сезилади. Оила курган йигит (ёки киз) эътиборини купрок оилага каратишга мажбурдир. Энди оила мустахкамлиги биринчи галдаги вазифага айланади. «Хотинни деб улфатларимдан воз кечмайман» дейдиганларни калтафахмликда айблашга хаккимиз бор. Деярли хар куни чойхонадами ё бошка ердами улфатчилик киладиганларни учратиб турамиз. Канчадан канча келинчаклар бу серулфат, оилага мехрсиз эрларни тун ярмигача кутадилар. Аввал узлари сунг фарзандлари билан кутадилар. Бу одамлар дустликни факат улфатчилик, зиёфатдан иборат деб янглишадилар. (Бу хакда тарбия бобида хам бир-икки суз айтган эдик, ёдингиздами?)
Йигитлар уйланишгандан кейин янгича улфат ташкил киладиган булиб колишди. Бу улфатда («гап»да) жуфт-жуфт булиб утириш. Дустлигимиз янада мустахкамлансин, ахли аёлларимиз хам бир-бирлари билан борди-келди килишсин, деган максадлари яхши. Аммо улфатчилик тарзи яхши натижа бермайди. Аёллар орасида турли гийбат чикиши табиий. Ундан ташкари орада шайтони лаъин борлигини унутмаслик шарт. Биргина бехаё куз караши билан дустликнинг хам, оиланинг хам бузилиб кетишига мисоллар етарли. Дуст канчалик содик ва солих булмасин, у хотин учун номахрам саналади. Дустликни сакламокчи булган биродарлар шу хукмга итоат этсалар максадга мувофикдир (Оила бобидаги мисолни эслайлик).
Дустларни ажратишга уриниш алохида шахслар орасида учраб туришига гувох буламиз. Худди шу нарсанинг давлатлар орасида хам мавжудлигига унча эътибор бермаймиз. Холбуки икки давлат дустлигининг бузилишидан турли фожиалар тугилади. Икки шахс дустлигининг бузилишидан шу икки кишининг узи ёки атрофидаги беш-ун якинлари азият чекишлари мумкин. Бирок, икки давлат дустлигининг бузилишидан мингларча одамларнинг ёстиги куригани хакида тарихдан мисоллар куп. Афсус шуки, икки шахс ва икки давлат орасидаги дустликни бузишга уриниш тирик жараён, хеч качон улмайди. Улдириб хам булмайди. Кишининг эхтиёт чораларини куриб юришдан узга чораси йук. Аввалги жамиятда «халклар дустлиги» деган иборани куп ишлатардик. Шу дустликни мустахкамлаш учун тадбирлар утказиларди. Харбий хизматда эканимда юз берган бир вокеани хануз унутмайман. Табиийки, кисмда турли миллат фарзандлари бор эди. Кунларнинг бирида «Халклар дустлиги» кечаси утказилди. «Клуб» деб аталмиш бинода халклар дустлигига хамду санолар айтиларди, ташкарида эса уша турли миллат фарзандлари муштлашарди. Оддий муштлашув пичокбозлик ва котиллик билан якун топди. «Халклар дустлиги» тантанасининг эртасига икки аскар йигитнинг мурдаси уйига жунатилди. Бу фожиага «миллий зиддият» деган тамга босилмади. Оддий безорилик натижаси сифатида каралгани тугри эди. Чунки бошланган муштлашув замирида миллатни химоя килиш тушунчаси йук эди. Лекин лозим булиб колган такдирда унга миллий адоват либосини кийдириш хам мумкин эди. 1988 – 89 йилларда Фаргона ва Уш фожиаларида шундай булди. Турклар кучириб келингандан кейинги йиллар давомида узбек ва турк йигитлари орасида озми-купми муштлашув булиб турган. Котиллик хам булгандир. Аммо унга хеч ким миллий адоват нуктаи назаридан карамаган эди. Масала айбдорларни жазолаш билан якунланган эди. Лекин уша йилларга келиб кайси бир нодон сиёсатчиларга каттарок жанжал кутариш керак булиб колди ва оддий тукнашувга сиёсий тун кийдирилди. Окибатда юзлаб бегунох одамларнинг кони тукилди. Энг мухими – дини бир, урф-одатлари бир халкларнинг кони тукилди. Неча юз йилар давомида ёнма-ён яшаган узбек йигити билан киргиз йигити бир-бири билан муштлашмаганмиди? Йигитчиликда буладиган гаплар булар. Жанжал кучайган такдирда бири иккинчисига пичок тортиб юборган булиши мумкин. Бирок туда-туда булиб уйларга бостириб кирмаганлар, бегунох одамларни улдирмаганлар, чакалокларни тириклайин утга ташламаганлар. Совет Иттифоки деган мамлакат парчаланишининг олдини олиш учун биз томонлардаги халкларни бир-бирларига ёвлаштириш зарур эди. Бу фитна шу сабабли амалга оширилди. Узбекистон томоннинг огир-босиклиги, мулохазакорлиги туфайлигина фитначиларнинг максади тула амалга ошмади. Улар узбеклар Ушдаги биродарларининг химоясига ташланишади, деган умидда эдилар. Агар шундай булганда инсон кони дарё булиб окиши мумкин эди.
«Халклар дустлиги» деган нарса, албатта, яхши. Аммо буни рисоладагидай амалга ошириш мумкин эмас. Назаримизда халклар орасидаги айрим шахслар узаро дуст булишлари мумкин. Уларнинг бу дустлиги халкларни бир-бирига якинлаштириб туради. Айрим халклар орасида айрим одамларнинг бир-бирларига ёвлиги биз хохлаётган узаро дустлик йулига хамиша тугон булиб туради. Шу боис уша айрим шахслар дустлигини эхтиёт килишимиз зарур. Каминанинг бу фикри сизларда бахс уйготиши мумкин. Шу боис бу мавзуни миллат ва дин хакидаги бобда давом эттирсак, деган таклифим бор.
Демак, мавзуга кайтамиз: фарзандингиз сиздан «у уртогимни ёмон дедингиз, бунисини ялпок дедингиз, канака одам билан билан дуст булайин?» деб сураб колса, жавобга тайёрмисиз? Эхтимол мана бу жавоб сиз билан бизга маъкул келар?
- Ким дустларига нисбатан макру хийла билан иш тутса, дустлари унга нисбатан ёлгонни «тухфа» киладилар. Душман билан якинлашган кишидан унинг дустлари кочадилар. Сурасаларким: «Номуносиб дустдан кандай кутулмок мумкин?» Жавоб булдирким: «Зиёратига бормаслик ва бирон нарса сурамаслик билан». Сурасаларким: «Жондин хам ширинрок нарса надир?» Жавоб булдирким: «Бегараз дуст сухбати». Сурасаларким: «Кимлар билан дустлашмок мумкин?» Жавоб бундайдир:
- 1.Каноатли кишилар. 2.Уз сузидан кайтмайдиганлар. 3.Олим ва хунар сохибларини кадрлайдиганлар. 4.Хиёнат ва номардликдан нафрат этадиганлар. 5.Яхши хулкли назокатли кишилар. 6.Газаб вактида узини кулга оладиганлар. 7.Сахийлар. 8.Бадахлок одамларнинг айшу-ишрат мажлисларидан нафратланувчилар билан дуст булувчиларнинг йули саодат йулидир.
Сурасаларким: «Кимлар билан дустлашиб булмайди?» Жавоб бундайдир:
- Аклдан махрум булганларнинг маслахатларига амал килувчилар; уз сузида турмайдиганлар, сузидан тонувчи ва ёлгончилар; буюк ишлардан сабри тез тугайдиганлар ва кам хафсалалилар; нонкурлар; ёшининг катталигига карамай одоб конун-коидаларига амал килмайдиганлар; осонликча хиёнат йулига тушиб кетадиганлар; пулни хаётдан афзал курувчи очкузлар; пасткаш ва маишатпарастлар; хаёсизлар; одамлардан сабабсиз шубхаланиб, уларни асоссиз гунохкор килувчилар; узининг заиф эканини била туриб, узок сафарга чикишни касд килганлар; уз муаллимини ва бошлигини танимаган худписандлар билан дуст тутинган кимсанинг йули окибат хорлик йулидир.
Яна дейликки:
- Сенинг ранж-аламингни баробар тортадиган, шодлигингга шодланадиган дустни изласанг, бундай дуст ноёбдир. Сенга узини дуст килиб курсатадиган тасодифий дустлар эса жуда куп.
Сурасаларким: «Агар хакикий дуст топиш менга муяссар булса, у билан кандай муомала килишим керак?» Жавоб бундайдир:
- Хакикий дуст топсанг, унга содик бул, хиёнат килма. Хамма вакт дуст тутмокни одат килгил. Зероки, хар кишининг дусти куп булса, айблари шунча сир тутилур ва фазилати купаюр. Хар кишики дустларини ёд килмаса, дустлари хам уни ёд килмаслар ва окибат бу киши дустсиз колгусдир. Кунглингдаги дустлик мухаббатини сузинг ва ишинг билан курсат, дустинг сирин ошкор килишдан саклан, унинг ёнида бошкаларни гийбат килма. Дустинг мухтожликда колса, дархол унга ёрдам бер. Унда бирор айб содир булса, холи жойда (!) айбини айтиб, юмшоклик билан насихат кил. Агар дустинг сенинг айбингни айтиб, насихат килса, ундан миннатдор бул. Хар дустким, сендан хеч сабабсиз гинали булса, унинг дустлигидан тамаъ килмагилки, жахонда ундан айблирок ва ундан ёмонроги булмагай. Билгилким, жахонда айбсиз одам булмас, аммо сен салохиятли, мурувватли бул, чунки бундайларнинг айби кам булурлиги аён. Агар дустингнинг кунгли хеч гунохсиз сендин колса, уни кайтаришга машгул булмагил, бундай таъмагир ва кекчи дустдан узокрок булганинг маъкулрок. Бундайларнинг дустлиги хакикий саналмайди, балки тамаъ учун булади. Хасадли кишилар билан якинлашишдан хам пархез кил, чунки хасадли киши дустликка сира хам лойик эмас, чунки хосиднинг хасади харгиз кетмас ва сендан гина килишни сира канда килмас. Мурувватсиз, фазилатсиз кишини хам дуст тутмагилким, бундай кишининг хосияти булмас, уларни мол-дунё дустлари сафида кур, улар ор ва номус дустлари каторидан жой ололмаслар. Дустингга ёлгон сузлама. Унинг душмани билан дустлашма. Дустинг бошига бирор мушкул иш тушса, кайгули ходиса юз берса, уни шу мусибатдан кутказишга жону дилинг билан кириш, дустингнинг ота-она ва оила аъзоларига мехрибон ва шафкатли бул. Хар вакт янги дуст топсанг, эски дустларни тарк этма ва воз кечма. Дустинг хамиша куп булаверсин, чунки яхши дуст киши учун бебахо хазинадир, деганлар. Одамлар билан дустлигинг уртача булгани маъкул. Дустим куп деб барчасига умид билан кунгил боглайвермагин, орка-олдингга карагин. Дустларингнинг эътикодларидан гофил булмагин. Уларни фарогатли ва ташвишли кунларингда имтихон килгин. Агар узинг кашшок булсанг, бой дуст талаб килмагин, чунки кашшокни дуст тутучилар кам булади. Абу Хамза Багдодий дебдурларким: «Факирларни дуст тутиш огир, унга сиддиклардан бошкалар чидай олмайдилар». Хаётда куп учратамизки, молдорлар кашшокларни хуш курмаслар. Шу боис киши узига тенг дуст ахтаргани маъкул. Аммо киши молдор – бой булсаю кашшокдан дусти булса бу унинг аъло фазилатидир. Билмок жоизким, дуст уч хил булади: 1)дуст; 2)дустнинг дусти; 3)душманингнинг душмани. Душман хам уч хил: 1)душман; 2)дустингнинг душмани; 3)душманингнинг дусти. Энди билгилким, дустларнинг дустлари хам сенинг дустларингдир. Эхтимолки, унинг уша одамга дустлиги сенинг дустлигингдан аълорокдир. Агар дустинг сенинг душманингни севса, бундай дустдан эхтиёт бул. Чунки бундай дуст душман тарафидан сенга ёмонлик килишдан хам андиша килмайди. Сенинг дустингга душман булган дустдан хам пархез килганинг яхши. Хар дустки, сенинг душманингни душман тутмас, уни дуст демагил.
Яна сурасаларким: «Тасодифий дустлар билан кандай муносабатда булиш лозим?» Жавоб бундайдир:
- Тасодифий, юзаки дустларга хам кулингдан келганича яхшилик кил. Лекин сиру асрорингдан хабардор этма, улар ёнида хар хил сузлар сузлашдан тилингни тий. Уларни юзаки муомала билан кувонтириб, кунгилларини уз тарафингга мойил кил. Улардан бири куринмай колса, бошка шундай ошна-огайнилардан унинг ахволини сура, бирок, мол-ашёларингни уларга айтма, уз ахволингни яширин тут. Сенга ярим дуст булувчилар хам учрайди. Улар билан хам соз муносабатда бул, улар сендан яхшиликлар куравергач, якдил дуст булишлари мумкин. Искандардан сурабдиларким: «Оз сармоя билан бунча куп мулкни кандай кулга киритдингиз?» Искандар дебдики: «Рахмдиллик билан душманларимни кулга олдим, ахдга вафо билан дустларимни йулга солдим». Яхши ва ёмон одамни бир-биридан кунгил кузи ила ажрата олгил. Уларнинг икковига хам дустлик килгил. Яхшиларга кунгил билан, ёмонларга тил билан дустлик килгилким, токи икки тоифанинг хам дустлиги сенга нисбатан пайдо булсин. Чунки кишининг хожати бир дуст билангина раво булмас. Бир вакт булурким, кишининг хожати зарурат юзасидан ёмонларга хам тушиши мумкин. Демак хар икки тоифанинг дустлигига эътибор кил. Нохуш хабарни чин булса хам дустингга етказма. Куявер, уша чин хабарни душман етказсин ва сен сабр кил. У айб можаросини душман килаверсин. Чунки адоват килмоклик – душман хунаридир.
- Аклсиз одамлар билан харгиз дуст булмагил. Аклсиз дуст аклли душмандан ёмонрокдир. Чунки аклсиз дуст шундок ишлар килурки, аклли душман уни кила олмас.Мурувватли, илмли ва вафоли кишилар билан дуст булсанг, уларнинг фазилатлари туфайли сенинг хам шухратинг ортгай. Бемурувват, мехр-шафкатсиз, илму хунарсиз кишилар билан бирга булгандан кура танхолик афзалрокдир. Дустга лойик одамни икки нарсадан билса булур. Бири – дустининг холи танг булиб колса ёки кашшокликка юз тутса ундан юз угирмайди, балки молини ундан дариг тутмайди. Яна бири – дусти вафот этганидан сунг хам дустининг фарзандлари, кариндошларини ва дустларини зиёрат килиб тургай. Уларга яхшлик килгай. Дустининг мозорига бориб зиёрат килгай, хасрат чекиб дуолар килгай. Ривоят килурларким, Сукрот хакимга «Бутпараст бул!» деб куп айтдилар.Ул зот «Бундок сузни айтурдин тил чекингларким, мен харгиз ул ишни килмасман!»- дедилар. Сукрот хакимни улдиришга олиб борардилар. Шогирдлари зорлиг килиб сурадилар:»Эй хаким, энди улимга кунгил куймишсиз, айтинг, сизни кай ерга дафн этайлик?» Сукрот бу саволни эшитиб, табассум билан дебдиларким: «Кай ерни кунглунгиз тиласа, ул жойга дафн этинг, жасадим кайда булса сунгакларим унда булгай. Сиз мени ёд килсангиз бас!»
Биз талаб килаётган дустга хос фазилатларнинг барчасини бир суз билан «иймон» деб атасак адашмаймиз. Яъни иймон эгасидагина шу фазилатлар жам булади. Демокчимизки, дустни иймон эгалари сафидан кидиринг. Иймонсизлар сафида факат душманни учратасизким, бу хакда адоват ва душманлик бобида кейинрок алохида фикр юритамиз.
Иймон осмони остидаги покиза дустликнинг энг юксак намунаси Аллох ва банда орасидаги дустликдир. Тилимизда «валий» атамаси бор. Бу «якин» (дуст) демакдир. Куплик маъносида «авлиё» булади. Киши ишк, иймон ва таквода юкори даражага эришса, Аллох уни узига дуст тутади ва унга маълум кароматлар беради. Тарихда хаёти биз – бандаларга ибрат булувчи авлиёлар куп утган. Бу даражага етиш купчиликка хаддан зиёд огир ва машаккатли туюлиши маълум. Бирок «Тасаввуф хакида тасаввур» китобининг муаллифи, шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратларининг ёзишларича, Аллохнинг дусти булиш осон экан. Бунинг учун аввало, Аллохга иймон келтириш; иккинчидан эса, такводор булиш, яъни Аллохнинг айтганини килиб, кайтарганидан кайтиб яшаш лозим экан. Кимнинг иймонида заррача хато булса ёки Аллохнинг курсатмалари асосида эмас, узганинг йулида хаёт кечирса ёхуд уз-узига йулланма тузиб олса, у одам Аллохга дуст булиш бахтидан махрумдир. Аллохга дуст булганларга эса икки дунё саодатининг хушхабари бор. Улар иймонлари ва такволари туфайли, Аллохнинг инояти ила, аввало бу дунёда саодатли хаёт кечирадилар. Охиратда эса худди шу иймонлари ва такволари сабабли жаннатга дохил буладилар. Бунга Аъроф сурасидаги «Огох булингларким, Аллохнинг валийларига хавф йукдир ва улар хафа хам булмаслар», ояти каримаси, Юнус сурасидаги «Уларга хаёти дунёда хам, охиратда хам хушхабар бор...» ояти каримаси далил эканини эслайлик. Хадиси кудсийда Аллох таборак ва таоло шундай мархамат килган: «Эй Одам фарзанди, сен ихлос ва солих амал билан менга хизмат кил. Зеро, мен яхши амаллар билан хизмат киладиган кишини дуст тутарман ва унга хам солих инсонларни хизматкор килиб куяман...» Яна мархамат килинадики: «Эй Одам фарзанди, кимки менинг бирор дустимга адоват ва душманлик килса ва унга озор берса, билгилки, ундай банда менга карши жанг килишга касдланганлардан булади».
Ха, Аллох дустларини ана шундай химоя килади. Шу билан бирга талаб этадики: «Эй Одам фарзанди, мен сени дуст тутувчиман. Шундай экан, шул дустлигим туфайли мени хам узингга дуст тутгил». «Дуст тутгил» – яъни тоат-ибодат кил, дейилмокчи. Имом Мухаммад Газзолий хазратлари ибодатларни икки гурухга буладилар. Биринчиси – биз билган ва бажараётган одатдаги ибодатлар: намоз, руза, закот, хаж... Иккинчиси – одат тарзидаги ибодатлар. Одат тарзидаги ибодатларнинг энг ёкимлиси – дустлик, биродарлик килишдир. Одат тарзидаги ибодатларнинг энг ажойиби Аллох учун севмок, Аллох учун дустлик ришталарини богламокликдир. Аллох учун зиёрат килишнинг улуг савоби бор. Икки киши бир-бирларини Аллох розилиги учун яхши курса, шубхасиз хар иккови Аллохнинг севгисига мушарраф булади. Ислом одамларни бир-биридан йироклатишга ундамайди, аксинча, дустликни хаётда баркарор килишга ундайди. Бу йулда юришни истамаганлар эса Хадиси кудсийда таъкид этилганидай Аллохга карши касдланганлар тоифасидан булади ва шунга яраша жазо олади.
Валийлик даражасига етиш бахтига мушарраф булганларнинг хам узларига яраша дардлари булган. Робиъа Адавиййа (рахматуллохи алайхо) куп йиглар эдилар. «Нечун куп йиглайсан?» – деб сурадилар. Дедилар: «Аллох билан унс (дуст) тутдим. Айриликдан куркгаймен. Мабодо улим вактида нидо келмасинким: «Сен бизга керак эмассан», - деб». Бу холат хар биримиз учун ибратдир. Бундан англашимиз лозимки, Аллох билан банда орасидаги, хусусан банда билан банда орасидаги дустликни авайлашни, асрашни бир нафас хам унутмаслигимиз зарур. Робиъа доим зорлик билан бузлар эдилар. Айтишар эдиким: «Эй охират аёли, куряпмизки, зохир бир касалинг – дардинг йук. Нечун бундай бузлайсан?» Жавоб килдиларким: «Зохир хасталигим йук, аммо ботинимда бир дард бор, табиблар бу дардни хеч муолажа кила олмагайлар. Дардимнинг дармони – дуст висолидир».
Дуст висоли – Аллохнинг жамолини куриш бахтидир. Аллох жамолини бандаларига факат жаннатдагина курсатади. Дустлик бурчини яхши адо этишимиз баробаринда барчаларимизга Дуст висолини куриш насиб этсин, деган умидда дуога кул очайлик:
Ё раббимиз Аллох! Бизларга дуст неъматини берганинг учун Узингга бехисоб равишда шукрлар киламиз. Узингга сигиниб сураймизки, бу неъматингни бизлардан олиб куйма. Киёматга кадар тугилиб, яшайдиган зурриёдларимизни хам шу бебахо неъматларингдан бахраманд эт! Дустларимиз билан орамиздаги садокатни бардавом ва мустахкам айла. Дустларимизнинг хонадонларига кут ва баракот бериб, хамиша Уз панохингда асра. Дустларимиз орасида беморлар бор, уларнинг дардларига Узинг шифо бер. Дустларимиз орасида хожатмандлар бор, уларнинг хожатларини Узинг раво айла. Дустларимиз орасида сафарни ихтиёр килганлар бор, уларнинг сафарларини бехатар кил. Адашган бандаларинг орасида дустларимиз хам бор, гунохларини кечириб, уларга Узинг хидоят бер. Дустларимиз орасида аразлашганлар бор, уларнинг дилларини Узинг кечиримлилик нури билан ёрит. Дустлармизнинг ишларида омадларини бериб, мартабаларини баланд айла.
Ё раббимиз Аллох! «Эй ором олувчи нафс, умринг тугади, энди розилик билан Раббингга кайт!» деган нидо етишиб ва Хак чакиригига «лаббайка» жавобини бериб, кабрларга жойлашган дустларимиз бор. Уларни узинг магфират айла. Киёматдаги савол-жавобни енгил кил. Узларидан кейин колган фарзандлари, кариндошларига сабр бер. Дустларимизга дустлик хизматини яхши адо этолмаган булсак, гунохларимизни кечириб, ул хакига дуоларимизни кабул айла!
Ё раббимиз Аллох! Дустларимиз билан бизларни бу дунёда топиштирдинг, Узингга шукр, энди киёматда Узингнинг жаннатингда бизларни яна бирга ковуштиришингдан умидвормиз, ноумид килма. Дустларимиздан кайси бирларинидир дузах утига ташлаб, дуст айрилиги азоби билан жазоланишдан Узинг асра. Узингнинг васлингга дустларимиз билан биргаликда етишмоклик саодатига етиштир. Омийн йа Раб ал-оламийн!





























Иккинчи фасл

БАХТ



БАХТИЁРЛИК ИЧРА СЕН...

Инсон бахтиёр булиш учун яралган.
Киши дунёда бой булиш учун эмас,
балки бахтли булиш учун яшайди.
Зотан куш парвоз учун, инсон эса
бахтиёр булиш учун яралгандир.
Эндиги сузимиз шу хакда.

Бахт нима узи? Унинг улчови, микдори борми? Кимни бахтли, кимни эса бахтсиз деймиз?
Инсоният бу саволларга минг йиллардан бери жавоб излайди. Ягона жавоб эса йук. Дунёда неча миллиард одам яшаётган булса, бахт хакидаги тушунча хам шунчадир. Бу хакда оила тугрисидаги бобда кисман суз юритган эдик. Энди батафсилрок тарзда фикрлашиш фурсати етди. Сиз билан каминанинг бу масаладаги карашларида фарк булиши табиий. Шу боис мазкур боб шунчаки сухбат булмай, бахслашув даврасига айланмоги хам эхтимолдан холи эмас. Аввалги бобларда курилган масалаларга амал килмоклик – бахтиёрликнинг пойдеворини, узгачарок таъбир билан айтсак, ук илдизни ташкил килади. Энди куриладиган мавзулар эса бахтиёрлик дарахтининг жонбахш шохларидир. Дарахтни ук илдизсиз ёки шохларсиз тасаввур килиш кийин. «Ук илдиз»дан «жонбахш шохлар»га утишдан аввал бахт хакидаги умумий тасаввуримизни жамлашни ният килдик.
Соддарок айтсак, инсон узини мухофаза этишга хамда бахтиёр булишга интилувчи таъсирчан, сезгир, аклли ва фикрловчи мавжудот саналади. Тула-тукис бахт одамзотга насиб булувчи юксак даражадаги хузур-халоватдир, бахтсизлик эса юксак даражадаги мусибатдир.
Хузур-халоват дейилганда факат моддий маъно англашилмаслиги керак. Агар хузур-халоват факат нафсни кондиришдан иборатгина булса, емиш топган жониворларнинг барчасини бахтли, оч колганини бахтсиз дейишимизга тугри келади. Биз жониворларда шундай тушунча, туйгу бор ёки йуклигини билмаймиз. Факат бордир, деб тахмин киламиз ёки «йук» деб инкор этамиз. Бизнингча, жониворларга хос булган бахтлилик хам факат корин гамига бориб такалмайди. Масалан, уйда бокилаётган итга эгаси томонидан ташланган суяк бахтли холат саналса, эркни хеч нарсага алмашмайдиган бури учун бу бахт эмас, балки бир хорликдир. Эгаси ташлаган бир ховуч донга каноат килувчи товук катакда тугилиб, катакда жон беришни эхтимол бахт деб хисоблар. Чуккида тугилиб, осмонда эркин парвоз килишга урганган бургут учун эса бу тубанликдир. Аслида Аллох барча жониворларни эркин килиб яратган. Факат айримлари эркларини емишга алмашганлар. Буларни биз «уй хайвонлари» деймиз. Эркни хар нарсадан аъло куйганларини эса «ёввойи хайвонлар» деб атаймиз. Демокчимизки, бахт тушунчасининг моддий томонидан кура маънавий томони ортикрок. Агар факат моддий томони билан чеклансак, барча камбагаллар бахтсиз, бойлар эса бахтли деган маъно келиб чикади. У холда «Мерседес» каби автомашиналарда юрувчи кимса дунёдаги энг бахтли инсону, тикин автобусда хизматига шошаётган одам бахтсизми? Балки аксинчадир? Автобусдаги одам кунглида халоват бор. Уни бойлигини йукотиб куйиш хавотири таъкиб килмайди. Утмиш донишмандлар шу боис хам Аллохдан рух халоватини истаб, бойлик бермагани учун шукрлар килганлар. «Мерседес»да юрувчи биродарларимиз биздан ранжимасинлар. Биз уларни айбламокчи эмасмиз. Халолдан топган булсалар бахтли кунларида буюрсин. Шундай уловларда юриш мусулмонларга хам ярашади, деб хисоблаймиз. Лекин бунинг рохати мавжудлиги баробаринда хавотири хам бор-да. Агар автомашина бузилиб колса, ёки (Аллох сакласин!) угирланса ёки бирон фалокатга учраса, улов эгасининг кузига дунё тор булиб кетиши аник-ку? Доноларнинг «Киши дунёда бой булиш учун эмас, бахтли булиш учун яшайди», деган фикрига кура бахтни моддий бойликдан эмас, рух бойлигидан излаган афзал. Кимки «пулни – бахт, бахтни эса – пул», деб уйлаётган булса, демак янглиш хаёт кечираётган экан. Аммо моддий бойликни бутунлай инкор этиш хам дуруст эмас. Тугри, бойликсиз яшаш мумкин. Бирок, фаровонлик – бахтиёр яшаш учун зарур шартлардан бири хисобланишини инкор хам этолмаймиз. Биз бу уринда факат халоллик билан топилган бойликни назарда тутяпмиз. Харом йул билан топилган бойлик фаровонлик эмас, аксинча, хасрат булгани туфайли масъудликка бегонадир.
Дуоларимизда купинча бахт ва саодат тилаймиз. Бахт нима? Саодат-чи? Иккаласи бир маънони англатадими? Йук. «Бахт» торрок маънодаги тушунча. Хар бир одам бахтли була олиши мумкин. Биров йукотган минг сумини топиб олса, узини бахтли хис килади. Бошка биров набира курган куни узини дунёдаги энг бахтиёр инсон деб хисоблайди.Одамлар узлари учун кутилмаганда бахтли буладилар. Саодат эса Аллохнинг рахматига, мархаматига етишмокликдир. Саодатга пул топиб олган каби етишилмайди. Гузал хулк ва солих амаллар саодат саройининг калитидир.
Бир одам узини гоят бахтли хисобларди. Чунки унинг «суянган тоги» бакувват эди. Бу «тог»ни умри бокий деб биларди.Тог жилгаларидан окиб келаётган бойлик окибатда денгизга айланади, деб умид киларди. Чинакам тоглар емирилиб кетадиган бу фоний дунёда узини тог фахмлаб юрган одам куламайдими, емирилиб йук булмайдими? «Суянган тоги» кулагач, узини бахтиёр санаб яшаётган одам гангиб колди. Нима булди, бахт куши учиб кетдими? Дунё - ажабтовур, бировнинг «суянган тоги» кулагани хамон бошка бировнинг шундай тоги кад ростлайди. Аввалги «тог» панохидаги одамга «янги тог» якинида урин йук. Энди у узини энг бахтсиз хисоблайди ва икки уртада бахт учун кураш бошланади. Дунёвий фалсафада «Бахт – курашдан иборатдир», деган фикр бор. Аммо баён этилаётган холатдаги курашнинг бахтга сира алокаси йук. Бунда курашнинг номигина «бахт учун». Хакикий номи эса: «нафс бандаларининг купрок емок ва ичмок учун олишуви». Бу курашда кимдир енггандай булади. Галаба нашидасини сургандай хам туюлади. Бирок хакикат шуки, бу олишувда хеч ким, хеч качон голиб булмайди. Хар икки томон хам маглубдир, хордир, хакирдир.
Бахт - факат бойликда, деб хисобловчи кимсада, албатта, кибр мавжуд, бахиллик мавжуд, хиёнат, риё... мавжуд. Бу ёмон хулклар эгаси узини бахтли санаши, саодатга етишмокни умид килиши гоят кулгили, хатто ачинарли эмасми?
Бу дунёда хамма нарса бир-бири билан чамбарчас богланган. Бу богликликни баъзан курамиз, баъзан эшитамиз, баъзан эса сезамиз. Баъзан эса тасаввуримизга сигдиролмаймиз ёки бефарк караймиз. Шулардан бири – «бахтлиман!» деймиз-у ёлгиз узимиз бахтли була олмаслигимизни англаб етмайдиган пайтлар хам булади. «Накадар бахтсизман!» деб нола киламиз-у бахтсизлигимизга бошкаларнинг хам шерик эканини уйлаб курмаймиз. Масалан, ун кишидан иборат оилада бир одамга бахтсизлик ёпишса, колган туккизтасини четлаб утолмайди. Биттаси бахтиёр булса, колган туккизтаси хам бу масъудликдан озми-купми бахраманд булади. Чунки бахтсизлик битта одамнинг айби билан келмайди, бу ташвишда колган туккизтасининг хам узи билган ёки билмаган холда хиссаси мавжуд. Бахтга эришишда хам шундай. Биз таомни ошпаз пиширганини курамиз ва унга рахмат айтамиз. Холбуки, пишган таом - ошпаз томонидан бажарилган энг сунгги харакат махсули. Дастлабкиси эса ерни шудгор килган, уруг кадаган дехконнинг захматидан бошланади. Лаганга сузиб берилган паловда юзлаб одамларнинг хизмати борлигини камдан кам холларда уйлаб курамиз, янада камдан кам холларда уларни дуо киламиз. Хаётда бирон ютукка эришсак, дейлик, мансаб эгаси булсак ва буни бахт деб хисоблаб кувонсак, шу мансабни бизга раво курган акахонимиздан миннатдор буламиз. Назаримизда бу бахтни бизга айнан шу акахон уз хазиналаридан чикариб бергандай туюлади. Шу мансабга эришишда бизга биринчи харфни ургатган муаллимнинг хиссаси борлигини хеч уйлаб курамизми? Тижоратда омадимиз келган пайтда карра жадвалини ургатган устозни эслаймизми? Агар шуларни уйласак, биродаримизнинг бахтли булишига хисса кушиш учун рагбат килишимизга тугри келади. Чунки бировнинг бахтимиз учун кушган хиссаси биз учун карздир ва бу карзни узгаларга хизмат килиш билан уза олишимиз мумкин. Уларга шунчаки миннатдорчилик билдириб куйиш ёки дуо килиш билан карздан кутула олмаймиз. Бахтсизликда бошкаларнинг хиссаси мавжудлигини англагач, биз туфайли кимнингдир бахтсиз булиб колишидан узимизни саклашишмиз керак. Бахтсизлик дарахти сув ичадиган булоклар куп атрофимизда. Хиёнат, тухмат, игво, чакимчилик, гийбат... Бахтсизликка учраган одамга етти ёт бегона хиёнат килмайди, нотаниш одам тухмат боткогига ботирмайди. Бу бадкирдорликлар якин кишиларидан чикади. Иймонсиз одамгина бировнинг бахтсиз булишини истайди ва бу иллатидан узи рохатланади. Бир одамни кимдир бахтсизлик чодирига чирмаб, уз йулидан олиб ташлашга уринади. Муддаога етгач, узини бахтли санайди. Бу нодон билмайдики, бировнинг бахтсизлиги эвазига киши хеч качон бахтли була олмайди. Бошлигига тухмат килиб, уни жилдирган одам амал курсисига утиргани билан канча вакт узини бахтли деб хисоблаб юради. Охир-окибат узининг хам тухматга учраб, амалдан ажрагунига кадарми? Эхтимол бахтсизлик унга илгарирок бошка бир сабаб билан даф килар? Тижоратда шеригига хиёнат килиш эвазига катта фойда олган одамнинг бахтли кунлари шу бойлиги тугагунча давом этармикин?
Биродаримизнинг бахтга эришуви ёки бахтсизликка гирифтор булишига кушадиган хиссамиз моддий ва маънавий томондандир. Моддий томони маълум. Маънавий томони эса бундай: агар адашган биродаримизни хидоятга даъват этсак, бахт касрига факат иймон йули оркали борилажагини англата олсак, демак бахтга эришувига хисса кушибмиз. Хидоятдан нари йулларда тентираётган биродаримизга бефарк карабмизми, демак, унинг бахтсизлигига шерик булибмиз.
- Эй кунгил! Сен узгалар бахти учун хизмат кил, шунда уз бахтингни топасан. Бировнинг шодлиги ва бахти учун канчалик хизмат килсанг, узинг хам шунчалик бахтга даъвогар булишинг мумкин. Энг бахтиёр киши ким? Иложи борича купрок одамларнинг бахтли булишлари учун хизмат килган одам эмасми? «Мен бахтли инсон булишни истайман, колганлар билан ишим йук», дейиш нодонликдир. «Ён-атрофимдагилар бахтли булмагунларича менга бахтиёрлик шохсупаси насиб этмагай», демоклик эса доноликдандир. Билки, бировнинг бахтсиз булишини истасанг, сен ундан олдинрок бахтсизлик жарига кулайсан. Бу жарда умрбод колиб кетмассан, бир куни чикарсан, аммо унутмаки, пешонангдаги лаънат тамгаси сира-сира учмагай. Инсон нима учун азизу мукаррам саналади? Узгаларнинг бахтсизлигини уз бахтсизлиги деб санагани учун эмасми?
Шоир айтган экан:
Мухбир келар: «Бахтлимисиз?»- эмиш.
Кандай бахт? Узимга алохидами?
Алохида уй бор, алохида идиш...
Одам кайда яшар, овлок уйдами?
У кабрдагина одамзотдан гайри,
Тирикмизки, олам хаммамизга бир.
Хакикат йук кимсага айри,
Алохида бахт хам дунёда йукдир.
Баъзилар зиммаларидаги хаж фарзини адо этадилар. Албатта, бу улуг бахт. Ибодатларини Аллох макбул айласин. Баъзилар хар йили хаж киладилар. Буни хам бахт деймиз. Уларга эътирозимиз йук. Лекин шундай саодатли кишилардан бирининг якин кариндоши ёки кушниси шундай бахтга мухтождир. Бу холга кандай караймиз? Аслида мумин учун фарз - бир марта хаж килиш. Дейлик, саодатли биродаримиз икки мартами ё уч мартами боргач, кейинги сафарига мулжаллаган маблагини мухтож кариндоши ёки кушнисига берса-чи? Уз саодатини мухтож биродари билан бахам курган одам энг бахтли одам эмасми?
Бахтни бахам куришни хам баъзан нотугри тушунамиз. Бир одам туй килаётган экан. Дусти беш минг доллар сарф этиб, номи чиккан ашулачини бошлаб борибди. Ашулачи бир соатгина хизмат килиб кетгач, туй эгаси дустига «Мени багоят бахтиёр килдинг», деб миннатдорлик билдирган. Савол тугилади: киндигини очиб олиб, бехаё киликлар билан кушик айтган ашулачи шу туйга келмаса, туй эгаси бахтсиз булармиди? Дуст беш минг доллар эвазига чиндан хам бахт инъом этдими? Бемаънилик! Бахтни биз накадар саёз тушунамиз! Туй эгаси уша ашулачини узи таклиф килиш имконига эга бадавлатлардан эди. «Хотамтой» эса камбагал дустининг туйига бунчалик химмат курсатмайди. «Бахт улашув» деб номланаётган бу харакатда кибр, риё каби иллатлар мавжуд. Савоб эса йук. Агар уша ашулачига сарф килинган пулнинг хаммасини эмас, акалли бешдан бирини кайсидир камбагал оилага сарф килганида узгаларни бахтиёр килиш хакида гап юритсак арзирди. Кушниси ёки кариндоши туй килишга курби етмаслиги сабабли кизига келаётган совчиларни турли бахоналар билан кайтариб, эзилиб юрган кезларда беш минг долларни хавога сочган одам киёматдаги хисоботини уйлаганида охиратда эришилажак чин ва бокий бахтга етишган булармиди. Хозир назарида шу туйга келганларнинг барчаси унга тасанно айтишяпти, шу боис узини бахтли санаяпти. Аслида эса ундай эмас. Одамнинг бахти орзу ва таъмаларига караб булади. Энг таъмагир одам – бахти энг оз одамдир.
Газзолий хазратлари дебдиларким: «Бир кишининг тижорати охират тижоратига монелик килса, бундай киши бадбахтдир. Бечорадир. Бу бир тандир учун бир хум олтин берган кабидир».
Нима учун айрим одамларга бадбахтлик саодат булиб куринади? Биз бу уринда шайтон хийлаларини унутиб куйяпмиз. Шайтон хунук киёфали бадбахтликни безаб, пардоз килиб, банданинг кузига гузал ва мафтункор килиб курсатмайдими? Курсатади! Иймони заиф банда пардоз ортидаги хунукликни кура олмайди. Саробдан умид килгани каби унга интилаверади. Шайтон кирдикорларини телевизорда курсатилаётган тукин дастурхонга киёслаш мумкин. Киши дастурхонга махлиё булади, кузлари уйнайди. Аммо оламан, деб кул узатганда тасвир йуколади. Шайтон иши айнан шундай эканлигини билмайдиганлар хам бор.
Бундай кишиларга Анас ибн Моликнинг (р.а.) бу сузларини укиб, ёдлагач, укиб олишларини тавсия килган булардик: «Бадбахтлик туртта: кузнинг куруклиги, калбнинг каттиклиги, орзу-хаваснинг узунлиги ва дунёга хирс куйиш». Бир ашулачининг бир соатлик хизматига беш минг доллар сарф килган кишида шу турт иллат мужассам булгани учун хам уни «бадбахт» дедик. Аммо бу бахтикароликдан кутулиш мумкин. Тавба ва иймон йулидаги химмат кишини бадбахтлик жаридан чикариш кудратига эга. Бундай кишиларга яна бир хикматни эслатишни лозим топамиз:
Калби соглом одамгина бахтли була олишини биламиз. Калб саломатлиги нима? Ишемик хасталиклардан холи булишми? Тугри, бу жисмоний саломатлик хам зарур. Лекин рухи хаста одамнинг жисмоний жихатдан саломат була олмаслиги хам хакикат.
Бир обид йигит табибдан суради:
- Табиб афандим, сизда гунохларни ювувчи ва калбларнинг дардига даво берувчи дори борми?
Табиб дедики:
- Албатта бор. Аммо бу дорини мен эмас, узингиз тайёрлашингиз керак. Сиз энг аввал «факирлик» ва «тавозелик» дарахтлари илдизини сикиб сувини оласиз. Бу сувга «тавба» халиласини кушасиз. Сунгра сувни «ризолик» хавончасига соласиз ва «сабр-каноат» гурзиси билан охиста эзасиз. Сунгра уни «такво» козонига солиб, устига «хаё» сувидан куясиз. Сунгра козонни «мехр-мухаббат» оташи билан киздирасиз ва ундаги нарсани «тавба-шукр» кадахига соласиз. Кадахни «ражо-дуо» шамоли билан совутганингиздан сунг ажойиб дори хосил буладиким, уни «хамду-сано» кошиги билан ичгайсиз. Агар сиз бу амалиётни тулик бажарсангиз, албатта, бу дунё ва охиратдаги барча дарду балолардан фориг булиб, икки дунё саодатига етишасиз.
Шу уринда Аллохнинг бандаларни имтихон килишини яна ёдга олиш керак. Уламолар дерларким: «Аллохнинг имтихони бизни билиш учун эмас, бизни узимизга билдириш учундир». Чиндан хам шундай: яратган Аллох бизни яхши билади. Биз узимизни билмаймиз. Узни билиш имтихонидан утган бандани чинакамига масъуд десак арзийди. Бу имтихондан утганлар бошига кунган бахт куши учиб кетмайди.
Хаётда баъзи кишиларга нисбатан «бахтини кувиб юрибди», деймиз. Чиндан хам шундайми? Бахтни кувиб юриб, сунг тутамизми? Тасаввур килайлик-ки, бахт билан сузлашув имкониятимиз мавжуд. Унга хитобан десак-ки:
- Эй бахт! Сени тутишнинг йули борми?
Эхтимол бахт хитобимизга шундай жавоб берар:
- Мен кийикка ухшайман. Хамма хам мени тута олмайди. Тутса хам узок ушлаб туролмайди. Мени кулга киритган одам каттик ушласагина ундан кочолмаслигим мумкин. Аммо бунинг бир катор шартлари бор: энг аввало мени кулга киритувчи кишининг килиги узгалар учун ёкимли, кунгли юмшок, тили ширин булиши шарт. Узини иллатлардан эхтиёт килсин, гурурланмасин, ёвуз ва ярамас ишларга, хусусан, хасадга, исрофгарчиликка, хийлаю алдовларга якин турмасин. У катталарга хурматни, кичикларга ширин сузни раво билсин. Гердайиб, кишиларни оёк ости килмаса, узидан кичикларга менсимай карамаса, феъл-атворини тугриликда тутса яхши. Кимда ким мана шуларга риоя килса, мен у билан бирга коламан. Булмаса, кийикдек кочиб кетаман. Унда менга ким ета олади?
Тасаввуримизда гавдаланган кийик киёфасидаги бахтнинг сузлари талкини бундай: бахт-саодатни изласангиз топа олмайсиз, кувсангиз тута олмайсиз. Зиммангиздаги инсоний вазифаларни адо этинг – бахтнинг узи сизни излаб топади. Инсоний вазифаларни адо этиш учун эса кучли ирода талаб этилади. Ха, бизнинг бахтимиз уз хаётимизни идора килувчи уз иродамизга боглик. Шу боис бахтиёр булишни истаган кимса иродасини тарбия килиши шарт.
Кимда ким бахтидан айрилиб колса, бировлардан айб изламасин. «Ох, канчалик бахти кароман-а!» деб бошини тошларга урмасин-да, зикр этилган шартлардан кай бирини бажармаганини аникласин. Ва хамиша ёдда тутсинким, уз хохиш ва истакларининг чегарасини билмасликдан ортик бахтсизлик булмайди. Бахт кимгадир кулиб боккудай булса, барча орзу-истаклари аклнинг бандасига айланади. Бахт ундан юз угургудай булса, акл унинг орзу-истакларига мутеъ булиб колади. Инсон хаётидаги энг аянчли холатлардан бири айнан шудир. Хитой донишманди Лао Цзининг «Ох, бахтсизлик! У бахтнинг таянчидир. Ох, бахтиёрлик! Унда бахтсизлик яширин», деб ёзиши бежиз эмас. Исталган бахтиёрлик дарахтининг соясида бахтсизлик мудраб ётади. У кутилмаганда уйгониши, талвасага тушиб, бу дарахтни купориб ташлаши мумкин. Арасту хаким айтмокчи, бахт-икбол секинлик билан, бахтсизлик эса тез суръат билан харакат килади. Чунки бахт пастликдан юкорига чикишга, бахтсизлик эса чуккидан пастга тушишга ухшайди. Шу сабабли хам «бахтиёрлик ичра сен бахтсизликка учрашдан курккин», дейдилар. Яна бир нарса аникки, ортикча бахтга интилавериш хакикий бахтни кулга киритишга тускинлик килади. Бу фикрнинг, хамда сал илгарирок билдирилган «хар ким бахтни уз каричи билан улчайди», деган карашнинг исботи учун бир хикоятни ёдга оламиз:
Ададсиз мол-дунё эгаси булмиш Халаб подшохи одилликда ном чикарган эди. Аммо унинг ёлгиз угли енгилтабиат ва кизиккон эди. Подшох канчалик одил ва окил булмасин, углини чексиз мухаббати билан эъзозлагани учун унинг раъйидан ташкари иш килмасди.
Кунлардан бир кун Халабга Мисрдан савдогар келди. Подшох ундан угли учун турли матолар сотиб олди. Савдогар купни курган, дунёнинг иссик-совугини татиб курган киши булгани сабабли шахзода уни гапга тутди. Атрофдаги мамлакатларнинг ахволи билан кизикди. Савдогар хар бир мамлакат подшохининг узига хос ахволидан хикоялар сузлади. Гал Миср подшохига келганда унинг гоятда гузал кизи борлигини маълум килди. Бундай сохибжамол етти иклимда хам топилмаслигини таърифлади. Чунончи маликанинг суратини чизиш учун барча Чин наккошлари ожизлик килармишлар. «Унинг хусну жамоли васфи учун барча араб вассофларининг сиёхдонларидаги сиёх етмайди», деб таърифига якун ясади. Савдогар Миср маликаси васфида шундай муболагалар килдики, кизнинг ишки шахзоданинг калбига гулгула солди. Шахзоданинг шитобкор калби, аввал яхшилаб уйлаб курмасданок, мехр-мухаббат гавгосига гирифтор булди. Бахтга эришмокликнинг бирдан бир йули шу маликага етишмокдир, деб узи яратган хакикатга узи кул булди. Отаси хузурига кириб: «Менинг бошимга мушкул савдо тушди. Миср маликасига ошик булдим. Агар уша кизни менга олиб берсангиз жонимни бу тубсиз дарёдан сохилга чикаргумдир йукса хаёт билан видолашурман», деди. Углининг карори подшохни анча паришон килди. У узини бевош дарё каршисида тургандек хис килиб деди: «Жон углим, Миср подшохи бизни узига тенг куриб, куда-андаликка ризо булармикан? Ахир бизнинг мулкимиз унинг мулки олдида бир катра мисолидек-ку?» Угил отанинг гапини эшитишни хам истамади. Ёлгиз угилнинг кунглини чуктирмаслик учун ота хар нарсага тайёр эди. У Миср подшохига элчи юборишга карор килиб, кимматбахо хадялар тайёрлади. Кизини углига сураб, бенихоя шикастахоллик билан мактуб ёзди. Мактубни «агар бандани бу шарафга мушарраф тутсалар, бу банда хам ул зотнинг бандаларидан бирига айланурмен ва жоним сиз улуг подшохнинг инон-ихтиёридадур», деб якунлади.
Миср подшоси элчиларни кабул килди. Тухфалардан мамнун булди ва дедики: «Мен Халаб подшохининг углини куёв килмокликдан орланмасмен. Аммо уни мол-мулкдан имтихон этишим мумкин. Агар уддасидан чиколса, у холда сидкидилдан жазм килгани маълум булади. Ахли аёлим «кимки менинг кизимга уйланмокчи булса, олтмиш минг миср динори баробарида кобин (махр) талаб киламан», деган. Бу борада Халаб подшохининг фикрини билсам мурод хосил булур».
Бу талабдан вокиф булган Халаб подшохи хазинасидаги барча накдларини туплади – кирк минг динор булди. «Хозирча хазинамда мавжуд олтинларни юборяпман, уртамизда ахд-паймон богланганидан сунг колганини хам етказаман», деган мактуб иловаси билан динорларни Мисрга жунатди. Миср подшохи олтинларни кабул килгач, никохга ризолик берди. Маликани Халаб шахзодасига фотиха килдилар. Хушхабар Халабга етгач, кизиккон шахзода: «узок кутишга, интизорликка токатим йук. Бугун барча вилоятларга кушимча солик тайинланг, токи туласинлар ва олтинларни Мисрга юборайлик», деди. Бу талаб подшохни яна паришон килди ва дедики: «Жон углим, зулмнинг окибати дахшатлидир. Азбаройи сенинг туйинг деб минглаб бева-бечораларнинг хонадонини гам-мотамга куя олмайман. Бир киши кунглининг осойишталиги учун юз мингларча кишиларнинг кунглини гам-андухга тулдиролмайман. Сабр кил! Токи одамлардан йигиб олинадиган солик манбаи вужудга келиб, хирожни тулаш ва молларни йигиб олиш мавсуми келсин. Ана ундан сунг, секин-аста мазкур маблагни туплаб сунг Мисрга жунатурмиз».
Шахзода окиллик ва вазминликдан йирок эди. У узининг бахтга етишиш онларини бировларнинг азобланиши хисобига тезлаштирмокчи булди. Навкирон ёшлиги ва кучига магрурланди-да, «мендайин бакувват ва эпчил йигитга мол топиш кийин иш эканми?!» деб, отасига захарли газаб укларини сочди.
Шахзода мукаммал равишда отланиб, биёбон томон равона булди. Иттифоко, биёбонда кимматбахо моллар ортилган бир карвон Миср сари кетиб борарди. Шахзода бу бойликни кулга киритиш максадида карвоннинг дам у, дам бу томонларидан келиб хамла кила бошлади. Карвон ахли орасида Эъзоб Магрибий исмли шижоатли ва жасур бир киши бор эди. У хамла килаётган шахзодани куриб, якка узи карвондан чикди ва у томон от солди. Биринчи хамласидаёк шахзодани эгардан олиб, ерга урди. Сунг шахзоданинг кулларини боглаб, аркон учини туя буйнига илдилару йулларига равона булдилар.
Мисрга етишгач, Магрибий лойик тухфаларини олиб, подшох хузурига келди. Миср подшохининг саройида Магрибийнинг эътибори анча баланд эди. Подшох у билан сухбат куриб утирган пайтда Халаб подшохининг чопарлари бир мактуб етказдилар. Мактубда: «Муддатидурки, бандазода ёлгиз узи банданинг хузуридан гойиб булмиш. Уша колган молларни топиб, подшохнинг хизматларига олиб борган булса керак. Агар бахти ёр булиб, мол топиб, у даргохга шитоб килган булса, бизга хабар килгайлар. Токи хотиримиз таскин топгай», дейилган эди. Мактуб укилгач, Эъзоз Магрибий англади-ки, йулда асир олинган йигит шахзодадир. Магрибий уйига келиб, шахзодани хузурига чорлади:
- Сенинг бундай журъат килмогингга сабаб нима эканлиги менга маълум булди. Йул тусиб, халойикнинг молини олиб кетмок хар кандай яккабош уткинчининг иши эмас.
- Ёшлик гурури ва шайтон васвасаси мени шу йулга олиб кирди. Окибат, энди сенинг асирингман, - деди шахзода афсус билан. - Агар лутф килиб, молларингнинг омон колгани шукронасига мени озод килсанг, камоли хайрли булур эди. Агар пул бадалига озод килишни истасанг, канча бахо куйсанг хам майли, мен тилхат берайин. Кайси жойни тайинласанг, пулни уша ерга узим етказайин.
Магрибий шахзодани енгилтаклиги учун маломат килгач, Халаб шохининг адолат сохиби эканлигини гоят кадрлашини айтиб, подшохнинг хурмати юзасидан уни озод килажагини билдирди.
- Агар сенинг ишинг йигирма минг динор билан битса, сенга мазкур микдор маблагни бераман ва карз хусусинда сендан тилхат оламан. Халабга кайтганингда менга кайтарурсан.
Шахзода Магрибийнинг бу лутфига хадсиз миннатдорчилик билдириб, хадяларни кабул килди-ю подшох хузурига йул олди. Шахзода Миср подшохига ёкди. Унга сарпо кийдирди-да, туй харакатларини бошлаб юборди.
Туйдан аввал келин ва куёвни ясантириб, бир-бирларига курсатардилар. Уша куни шахзода шаробхурликка машгул эди. У сархуш булгач, бог сайрини ихтиёр килди. Ногох карасаки, шохона утов тикилган, сураб билдики, бунда малика ясантирилмокда. Утовнинг бокка караган даричаси бор эди. Унинг кунглида даричадан ичкарига караш ихтиёри тугилди. Харамдаги киз-жувонлар жамоасини таниб олиш максадида даричадан ичкари каради. Бу онда маликанинг кузи даричадан муралаётган бегона кузга тушди. Канизакларга икки шохли илгични келтиришни буюрди. Канизаклар буйрукни адо этиб, илгичнинг икки шохини шахзоданинг муралаётган кузларига санчдилар. Шахзода ох уриб йикилди. Хизматчилар югуришиб келишиб, шахзодани минг машаккатлар билан бошка жойга олиб бордилар. Табиблар муолижаси кор килмади. Туй булди, аммо шахзода орзусидаги бахтга етиша олмади.
Киссадан хисса чикариш, сиз азизларнинг узларингизга хавола. Хар холда атрофимизда шахзодага ухшаган енгилтабиат ёшлар йук эмас, бор. Уларнинг кузларини очиш учун биргина хикоят етарли булармикин? Шу хакда уйлаб курайлик. Бу сатрларни укиётган азизларнинг фарзандларида эхтимол шундай камчилик бордир. У холда камчиликка бархам бериш чорасини бетухтов бошлаш керак. Тугри, хозирги эрка фарзандлар ёлгиз узлари карвонга хужум килмайдилар, утов даричасидан хам мураламайдилар. Балки бундан баттаррок, аянчлирок харакатлардан кайтмайдилар, окибат эса илгич шохи кузларига эмас, юракларига санчилади. Мозористонлардаги ёшларнинг кабрларини курганимда шулар хаёлимга келади. «Бахт касрига интилганлари холда нечун бу кора лахаддан макон топдилар?» деб уйлайман. Сиз хам уйланг, биродарим, эхтимол, биргаликда тугри жавоб топармиз.
Баъзилар бахтни толе билан боглайдилар. Бу фикрни инкор этиш мумкин эмас. Лекин унга кадар буладиган бошка холатлар хам мавжуд.
Буюк орзуга етишни истаган икки кишидан кайси бирида мурувват устун булса, орзуга ушаниси етишади. Агар мурувватда узаро тенглашсалар, иродаси кучли булганига орзуга етишмок бахти насиб этади. Иродада хам баробармилар? У холда ёрдамчилари ва дустлари куп булгани енгиб чикади. Агар бу жихатдан хам ораларида фарк йук экан, у вактда толеи (бахт икболи) баланд булгани етишади.
Хазрат Али (р.а.) деганлар: «Бу беш нарса булмаса эди, инсонларнинг барчаси яхши буларди (мазкурни «бахтли буларди», деб талкин килишимиз хам мумкин): жохилликка рози булиш; дунё хаётига хирс билан богланиш; эхтиёждан ортик молга хасислик килиш; амалларда ва муомалада риё килиш; факат уз фикр ва карашларини тугри деб билиш».
Энди Халаб шахзодасининг харакатларини диккат билан яна бир карра кузатайлик, зикр этилган иллатлар унда бормиди? Ха, бор эди!
Ибн Иёз беш нарсани бахт аломати деб хисоблаганлар: калбдаги катъий ишонч; дилдаги такво; дунёнинг ичида туриб ундан юз угириш (яъни зухд); икки куздаги хаё ва бадандаги куркинч.
Беш нарсани эса бадбахтликдан деб билганлар: калбнинг каттиклиги; кузнинг куруклиги; хаёнинг озлиги; дунёга берилиш; узун орзу.
Хуш, буларнинг кай бирлари шахзодада бор эди-ю кай бирлари йук эди? Халаб шахзодаси бахт аломатларидан хисобланувчи фазилатлардан йирок, бадбахтлик шаробидан маст эди.
Донишмандларнинг бахт ва бадбахтлик хакида фикрлари бир-бирини тасдиклайди. Куп фикрлар такрорланади. Шулардан бири – кузнинг куруклиги. Куз куруклиги нима? Куз куруклиги – калбнинг тошлиги, каттиклиги. Бошкача айтсак, Аллохдан куркмаслик. Аллохдан курккан калбда хилм, кузда эса ёш булади. Кузига ёш келган кимса бахт нима эканини англайди, унинг кадрига етади. Куз куруклигидан Аллох асрасин! Яна бир бор Фузайл ибни Ниёзнинг (к.с.) беш нарсани бадбахтлик нишонаси деб таъкидлаганларини эслайлик: кунгил каттиклиги; куз ёшланмаслиги; хаёсизлик; дунёга рагбат айламок; дунё учун тул-и амал (яъни орзунинг узунлиги).
Буларнинг барчасини бирлаштириб, «имонсизлик» десак буладими? Бизнингча булади. Иймон билан яшаётган одамга бахтсизлик хужум килишга журъат этолмайди. Бошга тушган ташвиш ёки кайгу хали бахтсизлик дегани эмас, бадбахтлик хам эмас. Иймонсизлик – хакикий бадбахтликдир. Чунки кайгу ёки ташвиш доимий эмас. Иймонсизлик эса икки дунё бахтсизлигининг бошидир. Иймон билан яшовчининг бахти шундаки, бу дунёда гийбатчининг гийбатидан, золимнинг зулмидан, фосикнинг ёмонлигидан куркмайди. Яратганга таваккул килиб яшайверади. Ёмонларга инсоф ва тавфик тилайди. Хидоят тилайди. Узини эса Тангри панохига топширади. Уни эртага очликдан улиш ташвиши кийнамайди. Нега кийналсин? Ахир ризк берувчи Аллох бор-ку!
Абу Али Ибн Сино ун гузал хислатни барча саодатнинг манбаи ва маъданидир деб таъкидлаганлар: инсоф ва адолат; тилак ва орзуларга буйин эгмай, унга голиб булишлик; олим ва фозиллар билан сухбатлашиб, уларнинг насихатларини хаётга тадбик этиш; хакикат ва тугриликка хамиша ва хар кандай холатда содик булиш; ёши катталарни иззат ва хурмат килиш; кичикларга шафкатли ва мархаматли булиш; дустликда самимият; душманларга хам мулойим муносабатда булиб, улар билан муроса-мадора килиш; мухтожларга ёрдам бериб, хайру эхсон килиш; жохил ва нодонларга насихат килиб, уларни тугри йулга кундиришдан эринмаслик.
Энди бу гузал хислатларни диккат билан урганайлик: сиз хар бир ишда инсоф ва адолат чегарасидан чикмадингизми, демак, бошкалар хам сизга инсофсизлик ва адолатсизлик килишдан тийиладилар. Аксинча булса, сизнинг бир ёмонлигингизга ун, балки унданда ортик инсофсизлик ва адолатсизлик ёгилади. Боши устида шундай бало чакини чакин чакиб турганда ким узини бахтли хисоблаши мумкин?
Тилак ва орзуларга банди булишликнинг зарари хакида кисман гапирдик. Айникса, шайтоний игвога кул булиб колган кишини кандай бахтикаролик кутаётганини тасаввур этиш мумкин. Шайтон «аканг (ёки дустинг) сарой курди, сен хам кур, сенга, болаларингга хам шундай бахт насиб этсин», дейди. Акл аввалига «Бунга менинг курбим етмайди», деб бу игвони кувади. Кейин эса бу игво олдида енгилади. Халолдан топаётгани етмагач, харомдан хазар килмайдиган булади. Бир куни пора олаётганида кулга тушади. У кураётган сароймонанд иморатидан бахтини топмокчи эди, адашди - бахтикароликни камокхонадан топди. Фарзандларини бахтли килмокчи эди, улар бахтсизлик сахросига ялангоёк кувилдилар.
Олим ва фозиллар сухбатини коронги йулни ёритувчи маёкка ухшатиш мумкин. Одамнинг хаёт йули хамма вакт хам нурли булавермайди. Хаётда коронги кучаларга куп дуч келинади. Олимлар сухбатидан куп бахраманд булган киши бу кучада узок тентирамайди, нурли йулга тезрок чикиш чорасини топади. Биз, ёшимиздан катъи назар, хар куни бировларнинг маслахатига мухтож буламиз. Ота-оналаримиздан, дустлардан, кариндошлардан маслахат сураймиз. Маслахатгуйларимиз олимлар тоифасидан булса – бизнинг бахтимиз, тугри йулга юрамиз. Нима учун олимларнинг маслахатида фойда купрок? Чунки улар факат уз тажрибаларига суяниб гапирмайдилар. Улар Куръон оятлари ва хадиси шарифларда зикр этилган йул-йурикларга асосланадиларким, бу асослар хеч кимни адаштирмайди.
Хакикат ва тугрилик байрогини хамиша баланд тутган одамга бахтикаролик хамла килишга журъат эта олмайди. Ким бир марта хакикатдан чекинибди, ким тугри гап турганда ёлгонни сузлабди - узига узи инсофсизлик килибди. Нима учун? Айтилган ёлгонга кимдир ишонди, дейлик. Лекин орадан куп фурсат утмай бу ёлгон барибир фош этилади. Бир марта ёлгончи булган одамнинг купчилик олдида узини оклаб олиши кийин булади. Ёлгони фош булишдан чучиб яшайдиган одамнинг бошига бахт куши кунганмикин?
Ёши катталарни хурмат килган киши улардан хайрли дуо олади. Дуо – бахт саройининг эшигини очувчи калитдир. Кичикларга шафкатли булган киши орадан йиллар утгач, улардан мархамат куради. Айникса, кучдан колиб, бахтикаролик кунларидан нола чекаётганида ана шу шафкат ва мархамат эшик кокиб келади.
Дуст ва бахт эгизакка ухшайди. Дусти йук одам бахтсиздир. Дустига хиёнат килган одам эса бадбахтдир. Агар дустлик самимий ва холис булмаса, орада манфаат кундаланг ётган булса, бахт уларнинг икковидан хам кочади.
Душманларга мулойим муомала килишда икки яхшилик бор: аввало ширин муомала килган одам узининг афзаллигини намойиш этади ва душманнинг газабини сусайтиради. Демак, зарба кучли булмайди. Иккинчидан: вакти келиб бу душманга Аллох инсоф беради ва дуст макомига етишади.
Мухтожларга ёрдам килган инсонни атрофдаги одамлар иззат килади, унинг бу хайрли иши Аллох буюрган ишлардандир.
Жохилларга насихат килиш, уларни тугри йулга солиш нихоятда огир вазифа. Аммо бу вазифанинг бажарилишида хайрли натижалар бор: жохил кузи очилгач, сизга дуст булади, хайрли ишларингизда ёнингизда туради. Жамият учун хам нафи тегади.
«Чинакам бахтли булиш учун кандай фазилатларга эришиш лозим?»-деб узингизга узингиз савол берганмисиз? Агар шу савол билан узингизни узингиз тез-тез тергаб турсангиз, сизни тарбия килган устозингизга балли! Келинг, алхол яна шу саволни уртага куяйлик-да, юкорида зикр этилган доноларнинг фикрлари асосида биргалашиб жавоб топайлик:
Чинакам бахтли булиш учун илмдан орттирилган фазилат керакми? Шубхасиз, керак! Акл туфайли хосил килинган феъл-атвор зарурми? Албатта зарур! Молу мулкдан зиёда саломатлик-чи? Бегумон шарт! Хаё-чи? Мурувват, садокат, тавозеъ, мехнат-чи? Сахийлик, номус, омонатга вафо, хилм ва шижоат-чи? Керак! Булар ва булар каби яна унлаб фазилатлар ададсиз равишда керак!
Адоват, хасад, бахиллик, такаббурлик, ёлгончилик, мунофиклик, чакимчилик, хиёнат, жохиллик, ялковлик ва булар каби яна унлаб иллатлар-чи? Улардан хеч булмаса бир ёки иккитаси лозимми? Алхазар! Алхазар! Аллох сакласин! Буларнинг биттаси хам куплик килади, чунки булар – бадбахтликнинг хомийларидир!
Хамонки бадбахтликдан суз очилди, бу зулумот салтанатига яна бир карра зийраклик билан караб утайлик. Бахтга эриштирувчи фазилатларнинг зидди киши бахтини албатта каро килиши барчага маълум булса-да, бу иллатларни яна зикр этишдан эринмайлик, токи, бахтикаролик булути бизларга хавф солмасин.
Валий зот Тустарийдан сурадилар:
- Бадбахтлик аломати кайсилар?
- Илмли булатуриб амал килмаслик. Амал кила туриб ихлосли булмаслик. Аллох таолонинг берганига рози булмасдан бошка нарсалар ортидан кувмок. Хак таоло дустлари сухбатига кушилмаслик.
Хазрат айтган хикматнинг магзини чакиш учун кунглимиздан сураб курайлик:
- Эй кунгил! Илм олишга рагбат килганмисан ёки умринг бекорчи хою хаваслар шамолида тузиб утяптими? Озми-купми илмга эриша олган булсанг, энди кандай амал киляпсан? Илмда «гийбат килинмасин», дейилгани холда сен кунда неча маротаба узингни гийбатдан тухтата олдинг? Бахилликдан-чи? Газабдан-чи? Амалинг булса, дуруст, аммо нима ниятда килиняпти бу амалларинг? Куръони каримни ёдлабсан, Аллох рози булсин, аммо ниятинг надир? Факат Аллохнинг розилигими ёки эхсон дастурхонлари турида утириб одамлардан иззат-икром тамаъ килишми? Намоз укир экансан, Аллох рози булсин, аммо саждага борганингда хаёлингни бозордаги тижоратинг эгаллаб олмайдими? Намозни Аллохнинг розилиги учун укийсанми ёки Аллохдан фойдани купайтириб беришни истаб сажда киляпсанми? Дустингга нима максадда яхшилик килдинг? Бу яхшилик ортида тамаъ борми ё холислик? Аллох таоло сенга бошпана берди, фарзанд берди, дастурхонингни тукин килди. Энди ибодатингни мукаммал килмок урнига яна ниманинг ортидан кувяпсан? Санокли сониялар каби тез утиб кетувчи умринг давомида неча марта Хак таолонинг дустлари – фозиллар, олимлар, уламолар сухбатида булдинг? Бу ибрат сухбатига ажратган вактингни тарозининг бир палласига, чойхона, ресторан, тую зиёфатларда утган умрингни иккинчи палласига куйиб кур-чи? Киёматда Аллох хузурида уялиб колмасмикансан? Бугун кучада бир фозил билан куришдинг-у чойхона кучасига бурилдинг. Чунки у ерда сени улфатларнинг паловхонтураси кутяпти. Киёматда кайси кучага буриласан, сени унда нималар кутяпти? Бугун фозилнинг сухбати урнига маъкул курганинг паловдаги гуручлар саногидаги олов тошлари эмасмикин! Хакикий бадбахтлик айнан шудир! Аллох! Аллох! Узинг асра!
Бадбахтликнинг яна бир нишонаси бор: киши узини бахтли хис килади-ю бирон одамнинг бахтсизлигидан лаззатланади. Кимда шундай иллат бор экан, тавба килсин-у бу хасталигини даволаш чорасини топсин. Чунки бахтисизликка учраш унинг кисматида хам бор. Бахтсизликка учраганида биров далда бермаса, аксинча кулса, лаззатланса, накадар аянчли холга тушаркин!
Мазкур бобга «бахтиёрлик - осойишта калбга эга булиш билан вужудга келади», деган фикр билан якун ясасак булади. Калб осойишталиги – Аллохни таниш билан вужудга келади. Биз алхол «бахт» деб уйлаётган бойлик, мансаб, хатто оила кувончи – барчаси уткинчидир. Аллохни таний олган кишининг бахтигина бокийдир. Аллохни таниш бахтига етган одамнинг келгуси ишлари уни саодатга етаклайди.
Бахт мавзуи хакидаги фикрларимиз кейинги бобларда мантикан равишда давом этар, иншаоллох! Энди дуога кул очайлик:
- Бизларни иймонга чакирган, Куръон билан хидоят килган, фазл-эхсони ила дуоларимизни кабул этувчи Аллохга хамдлар булсин! Ё Аллох! Сен бизларни саодатли килиб яратдинг, шукроналаримиз ёлгиз Узинггадир. Сен бизларга Ислом неъматини бердинг – бундан зиёдарок бахт борми, банда учун! Сен бизларга Куръон неъматини бердинг – бундан ортикрок бахт борми, мусулмон фарзанди учун! Сен бизларга Мухаммад алайхиссаломга уммат булиш неъматини насиб этдинг – бундан аълорок бахт борми, биз учун! Узингга сигиниб сураймиз, бизлардан бу саодатингни олиб куйма. То киёматга кадар тугилиб яшайдиган зурриётларимизни хам бу неъматлар билан неъматлантир. Бахтга ташна биродарларимизга, уларнинг ахли байтига бахт бер, саодат бер. Бахтикароликдан эзилаётган биродарларимиз ва уларнинг ахли байтига хидоят бериш йули билан уларни бу бахтикароликдан халос эт. Ё Аллох! Сен подшохсан, Сенинг шеригинг йук, ёлгизсан – тенгинг йук, Сендан бошка хар бир нарса халок булувчидир. Осмонлару ерга нур таратган Узингсан! Гунохларимизни кечириб, бизларга икки дунё саодатини бер! Фоний дунёда барча саодат кидиради. Одам чин саодатни мухтарам пайгамбаримиз алайхиссалом йулидан излаб топади. Бу йулнинг ташкарисидан саодат кидирганлар фалокатга учрайди. Ё Аллохим! Бизларни фалокатга учрайдиганлардан килма. Биз бахтсизлик ва бахтикароликдан Сендан панох тилаймиз, ожизлигимиз ва бахтимиз йулини тусувчи бошка иллатлардан Сендан панох тилаймиз. Бизларни нажот топувчилардан эт. Омийн ё Раб ал-оламийн!










ИБОДАТ - ИЛМДА

Сукрот хаким «Укиб-урганмай туриб хам фойда ва зарарнинг фаркига ета оламан, деган одамни
тентак деб билмок керак», деганлар. Карайлик-чи, атрофимизда шундай тентаклар бормикин?

Илм хусусидаги сухбат килмасак хам буларди. Чунки бу хакда куп гапирилган, куп ёзилган. Шунга карамай, бу мавзуга кенгрок тухталишимиз керак. Зеро, бу мавзуда куп гапирилгани билан биродарларимизнинг аксар кисми мазкур фарзга амал килиш лозимлигини хали хам тула хис килишмайди. Олти ёки етти ёшга етган фарзандлариимизни мактабга берамиз, чунки хукумат белгилаган тартиб шундай. Мактабни битиргач, бировимиз: «шунча укиганинг етар, энди менга шахар олиб берармидинг», деймиз. Яна биримиз: «хамма олим булиб кетаверса, подани ким бокади?» деб хам куямиз. Поданинг бокувсиз колиб кетишидан ташвишланишимиз яхши. Аммо бу харакатимиз билан Аллох буйругини инкор этаётганимизни уйлаб курамизми? Уша биродарларимизга «подани бокиш учун хам илм керак», дейилса, эхтимол захарханда киларлар. Уларга балки Сукрот хакимнинг «Укиб урганмай туриб хам фойда ва зарарнинг фаркига ета оламан, деган одамни тентак деб билмок керак», деган хикматли гаплари жавоб була олар? Эхтимол Суфий Оллохёр хазратлари бу сатрларни айнан шундай биродарларимизга атаб битгандирлар:
Агар булмаса илминг, э сабук сайр,
Билур болинг ву болинг барчасин хайр.
Демокчиларки, э шошкалок инсон, илминг булмаса, сен учун фойда хам, зарар хам бирдир. Зеро, сенинг заиф фикрингча, гунохларингнинг барчаси узингга хайрлидай булиб куринади.
Одам маймунсифат, хеч нарсани билмайдиган, маданиятсиз холда яратилмаган. Аллох одамни илмли килиб яратган. Аллох таборак ва таоло Иброхим алайхиссаломга: «Эй Иброхим, мен олимман ва олимларни яхши кураман», деб мархамат килган. Жохиллик Одам болаларида кейинчалик пайдо булган. Одам куз, тил ва калб билан хайвонлардан фаркланади. Айрим хайвонларнинг кузлари пиёладек келади, боши хам шунга яраша жуда катта булади. Аммо улар укиш ва илм олиш фазилатидан махрумлар. Азиз ва Жалил Аллох махлукларидан инсонгагина илмни раво курди. Хеч кайси махлукка бермаган маърифат кийимларини Одам болаларига насиб этди. Донишманд: «Хотинлар ипак кийимларини безанмок учун эмас, балки уз гузалликларини куримок учун киядилар», деган экан. Одам уз инсоний киёфасини асраши учун хикмат ва маърифат либосини кийиши шарт. Баъзилар килиб куйган номаъкул ишлари учун нолиб, «мени шайтон йулдан урди», дейдилар. Шайтон йулдан оздиргани рост. Аммо билмок лозим: шайтон алайхилаъна илмли одамни, айникса, илмига тула амал килувчи одамни йулдан оздира олмайди. Илмга интилган киши энг яхши инсондир. Илмдан юз угириш – инсонийликдан юз угириш демак. Чунки илм – инсонийлик тожи хисобланади. Инсон илм билан шараф топади. Мол-мулк эса жохилнинг гурурланадиган матохидир. Илм одамни юксалтириб, ундан ёдгорлик колдиради.
Яна бир хикмат бор: хазрати Одам -
Билим, аклу идрок сабаб мухтарам.
«Кутадгу билиг»даги бу байт бизнинг аждодимиз ким эканини эслатиб турмайдими? Тарихдан аёнким, Одам болалари ер юзида пайдо булган дастлабки пайтларданок илм сари, урганиш сари интилганлар.Хазрат Али (р.а) дебдиларким: «Жаннатга кириш хайратланарли муваффакият эмас, маърифат – дунёнинг узида жаннатга эришиш демакдир». Укув-идрок коронги тундаги машъалага ухшайди. Билим эса машъаладан таралаётган нурга киёс. У кишини ёритади, унга рушнолик беради. Хар кандай хурмат кишининг укув-идрокидан келади. Укув-идроксиз киши бир ховуч кепак билан тенг, дейдилар. Заковат – узаро онт ичишиб дустлашган кишиларга ухшаса, билим – якин кариндошларга ухшайди. Буни дилга тугиб олмок фойдалидир. Дуст-огайнилар, кариндош-уруглар даврасидаги киши узини дадил сезади. Шундай экан, билимсизлар-чи? «Сузни билимдон кишига сузлаш керак, билимсизнинг тилини тушуниш кийин», деб бекорга айтмаганлар.
Билим – мисоли бир жилов, у одамни барча ёмон, ярамас ишлардан тийиб туради. Илм эгаси уз тилакларини топади, орзу максадларига эришади. Акл идрок эгаларининг нафи хар доим купчиликка тегиб туради. Билимлилар элда азиз буладилар. Хурмат козонадилар. Бутун ишлар укув-идрок билан амалга ошади. Барча мураккаб ишлар билим билан хал этилади. Билимсиз кишилар – доноларнинг душмани. Билимсиз доимо доноларга хорлик тилайди. Бу улар кунглининг туб тубига чукиб ётган хасад аломати. Илмсиз одам сукирга ухшайди-ки, уни камситиб, четга суриб ташлаш инсофдан эмас. Балки кур кузни очиш учун билимдон илм хазинасидан унга нур бериши лозим. Имом ад-Дайламий ривоят киладилар: Расулуллох (с.а.в.): «Кимки одамларга ургатиш учун илмдан бир бобни урганса, унга етмишта сиддикнинг савоби берилади», деб мархамат этганлар
Хар кандай бакувват одамнинг кучи бир кун тугайди. Лекин илм мангу яшайди. Илм нури ёпик кузлардан хам ичкарига киради, уларга зиё беради. Богланиб, кафасга солинган шер уз кучини йукотмагани каби илм эгаси хам бадавлат булмаса-да уз иззат ва хурматини йукотмайди. Аксинча, итнинг буйнига тилла занжир богланса-да, хамма жойда харом хисоблангани каби, илмсиз ва саховатсиз давлатманд хам кишилар нафратига дучор булади.
Илмли одамлар давлатнинг куплигидан кувониб, озлигидан ранжимайди. Чунки илм шундай битмас ва туганмас хазина ва давлат-ки, уни хеч ким инсондан тортиб ололмайди. Фалакнинг айланиши хам унга таъсир эта олмайди. Хар нарса купайса, киймати тушади. Аммо илм ва одоб бундан мустаснодир.
Улугларимиздан Абулкосим Замахшарий айтадилар:
«Хушсифат ва яхши хулклар билан зийнатланмаган кимсани ипак кийимлар зийнатлай олмайди. Ернинг зийнати илм эгалари билан, кукнинг зийнати юлдузлар биландир. Илм бир тог мисолидир. Бу тогдан ошув куп душвордир, тушув эса осондир. Билувчи билан куп текшириб янгилик кашф этган билимдон орасида фарк каттадир. Капалак хам, карчигай хам канот кокиб учади, аммо икковининг учиши бирдай эмас. Байт:
Чин олим хийладан узокдир, узок,
Нурнинг уз сояси булмайди хеч чок.».
(Шу уринда мавзудан сал четлашсак хам, мазкур фикрни изохлаш учун бир мисол келтирамиз: совет даврида мактаб укувчиларига улуг узбек алломалари хакида гапирилмагани холда, Ломоносов деган зотнинг улуг олим эканлиги гоят куп укдириларди. У рус халкининг доно фарзанди сифатида уз халки учун катта хизмат килган. Аммо у кашфиётчи олим булмаган, хеч нимани кашф этмаган, балки Россиядаги фан тараккиёти учун хисса кушган. У илм даъватчиси эди.)
Жаноби Пайгамбаримизнинг (с.а.в.) ахли аёллари Умму Салама (р.а.) ривоят киладилар: «Хасан ёш бола эди, хазрати Расулуллохнинг косаларидаги сувни ичиб куйди. Расули акрам савол килдилар:
- Менинг косамдаги сувни ким ичди?
- Хасан ичди,- деб жавоб килинди. Шунда рисолатпанох жанобимиз:
- Хасан канча сув ичган булса, барчаси илм булсин,- деб дуо килдилар».
Киши эгаллаган илм ёки хунар хеч махал унга зарар келтирган эмас. «Билимдонга бало йук», деб бежиз айтмаганлар. Илмсизлик ва хунарсизликнинг хорлик келтириши хакида хаётда миллионларча мисоллар мавжуд. Донишманд дебдики: «Мен илм топа олмаган одам нима топганини, илм топган одам эса нима йукотганини билсам эди...» Илм олишда диккат килиш лозим булган жихат: бу дунёда билмасликдан эмас, нотугри билишдан хазар килмок шарт. Зотан, бу барча ёмонликларнинг аввал боши хисобланади.
Яна бир тоифа дустларимиз борки, улар фарзандлари то мактабни (ёки лицейни) тугатгунларича уларнинг илм олишга муносабатлари билан кизикмайдилар. Мактабни тугатиш арафасида уни бирон олий укув юртига киритиш харакатини бошлайдилар. «Фарзанд азиздир», деган хикматга амал килиб пулларини аямайдилар. Мазкур хикматнинг «одоби унданда азиз», деган иккинчи кисмини унутадилар. Одоб факат илм оркали камолга етажагини уйлаб курмайдилар. Фарзандни бирон жойга укишга беришдан аввал келажакда канчалик моддий манфаат булишини хисоб киладилар. Камдан кам биродарларимиз «Фарзандимни Аллох розилиги учун укитишим керак», деган ахдда буладилар.
Суфий Оллохёр хазратларининг бу хикматлари эхтимол уларга ибрат булар:
Замона ахли аксар толиби кадр,
Булай деб садри мажлис, кон килур садр.
Дейилмокчиким, бу замондаги илм истагувчиларнинг илм хосил килишдан (яъни илм олмокликдан) максадлари халк ичида хурмату обру топишдир. Бундай максад билан охират мажлисининг турида утирмокка улар кандай килиб муяссар булсинлар?
Албатта, бундай ният билан охират мартабасини топиб булмайди. Дейдилар: «фарзандимни шаркшунослик институтида укитмокчиман». Сурайсиз: «нечун?» Жавоб берарларки: «Хориж мамлакатларига бориб ишласа, купрок пул топиб келади». Дейдилар: «Фарзандимни хукукшуносликка укитмокчиман». Сурайсиз: «Нечун?» Жавоб берарларки: «Бу сохада пул топиб, бойимок осондир». Демасларки: «фарзандимни Аллох розилиги учун укитгум, фарзандим Аллох розилиги учун илм олсин, сунг илмига амал килиб, халк хизматини бажарсину элнинг дуосига етишсин…» Навоий хазратлари бу хусусда шундай деганлар: «Илм урганмок – эътикодни мустахкамламок учундир. Аммо бойлик орттириш учун эмас. Саховатсиз бой ёгинсиз булутга ухшайди. Илмига амал килмаган олим устига китоб ортилган эшакка ухшайди.

Хаммол нафис рахт ила гар урса кадам,
Йук нафъ анга гайри музд бир, икки дирам».
(Маъноси: хаммол кимматбахо юк ташиса хам, унга бир, икки дирхамли иш хакидан булак фойда йук.)
Илмли одамни олтинга, билимсизни эса сарик чакага киёслайдилар ва дейдиларки:
Илм агар дилга урар - ёринг эрур,
Урса танга, шубхасиз, моринг эрур.
(Агар илмни чин дил ва ихлос билан холисаниллох эгалласанг, бутун хаётинг даврида огирингни енгил килиб юрувчи йулдошинг булади. Агар дунё бойлигига етишмок максадида илм олсанг, эгаллаган илминг илон булиб, танангга чирмашади ва умринг буйи сени азоблайди.)
Илм олишда «ёр»ни эмас, «мор»ни афзал билувчиларга Куръони каримнинг «Алак» сурасини, айникса, дастлабки оятларини тез-тез зикр килиб туришларини тавсия киламиз. Мазкур оятлар энг биринчи нозил килинган оятлардир. У оятлар Одам болаларини жахолат ва хурофотдан кайтарувчи, илм маърифатга даъват эди. «Инсон Яратган розилигига кандай эришиши мумкин?» деган саволга шу оятлар аник жавоб беради: факат укиш ва урганиш билан! Шунинг учун хам Расулуллох (с.а.в.) «Илм исташ хар бир муслим ва муслима учун фарздир», деб мархамат килганлар. Мазкур шарафли хадисда «муслим» ва «муслима» деб алохида таъкидланишига эътиборни тортамиз. Куп масалаларда умумий тарзда «мусулмонлар» ёки «эй иймон келтирганлар!» дейилгани холда аёлларнинг илм олишлари фарз экани алохида таъкидланиши «кизларнинг укиши шарт эмас», дегувчиларга сабок булишини истардик.
Юкорида зикр этилган бир неча салбий холатларга учраб турганимиз учун хам мазкур мавзуни четлаб ута олмаймиз. Сиз хам, азизлар, «булар алмисокдан колган эски гаплар», деб бизни айбситмангу сухбатимизга кушилаверинг. Билганлар учун такрор, билмаганлар учун янги дарс булар, инша Аллох!
Илм эгаллаш инсоний бурч, юксак масъулиятдир. Илм Аллохни таниш, узликни англаш, дунёни идрок этишнинг мухим воситасидир. Шунингдек, давлат кудрати ва мамлакат тараккиёти асосида хам илм ётадиким, бу хакда яна тухталамиз. Абу Дардо (р.а.) суюкли пайгамбаримиздан (с.а.в.) ривоят киладилар: «Ким илм урганиш учун йулга отланса, Аллох таоло унга жаннат йулини осонлаштиради. Малаклар илм толибининг амалидан хушнуд булганларидан унга канотларини ёзадилар. Ердаги ва самодаги барча мавжудотлар ва хатто баликлар унинг гунохларини кечишини сураб, Аллохдан унга афв тилайдилар. Олимнинг обиддан устунлиги мисоли тулин Ой нурининг бошка юлдузлар нуридан устунлиги кабидир. Шубхасиз, олимлар - пайгамбарларнинг ворисларидир. Пайгамбарлар узларидан кейин на бир динор, на бир дирхам колдирдилар. Ким илм олса, узига жуда улуг бир улуш олган булур». Яна бир уринда бу хадис ривоят килинади: «Бир соат илм урганиш бир кечалик ибодатдан яхши, бир кунлик дарс эса уч ой тутилган нафл рузадан афзалдир». Мазкур шарафли хадисни тугри англамок лозим: бунда нафл ибодатлар инкор этилаётгани йук, балки улардан хосил булажак савоб билан илм олмокликдан хосил булувчи савоблар микдори киёсланяти.
Сафвон бин Ассалдан (р.а.) ривоят килинади:
«Пайгамбаримизнинг хузурларига борган эдим. У зот масжидда кизил хиркада эдилар.
- Ё Расулуллох! Мен илм истаб келдим,- дедим.
Бунга жавобан мархамат килдилар:
- Илм толибига мархабо! Илм толибига фаришталар канотларини ёзадилар. Кейин илм толиби истаган нарсага булган севги ва мухаббатларидан бир-бирларига сингган холда дунё самосига тушадилар».
Мухтарам Пайгамбаримиз (с.а.в.) илм олаётиб ё илм бераётиб вафот этган кишини шахид, деганларким, бунинг хикматини англаб етсак, рупарамиздаги куп тусикларни енгиб ута оламиз.
Илм – инсонийлик тожидир. Инсон илм билан шараф топади. Мол-мулк эса жохилнинг гурурланадиган матохидир. Илм одамни юксалтириб, ундан ёдгорлик колдиради. «Садакатул жория» деб аталмиш гузал амал мавжудким, илм хам шу доирага киради. Илм туфайли колдирилган, одамларга манфаат берадиган ёдгорлик шу олимнинг вафотидан кейин хам номаи аъмолига ёзилиб турадиган савоб ёмгирини ёгдириб туради.
«Гулистон»да шайх Саъдий хазратлари бир хикоятни баён киладилар:
«Миср вилоятида икки амирзода бор эди. Бири илм урганди ва бири мол жамъ этти. Охируламр, бири алломаи аср булди ва бири Азизи Миср булди. Сунгрок ул бириким, мол жамъ этмиш эрди, илм ургангонга хакорат кузи билан караб, деди: «Мен салтанатга етушдим, сен хануз бурунги масконатда турмишсен». Бу деди: «Эй биродар, Хак таолонинг бу неъмати шукрин харгиз адо кила олмасменким, пайгамбарлар меросин топмишмен ва сен фираъвн ва Хомоннинг меросин топмишсен, яъни Миср мамлакатига подшох булмишсен». Маснавий:
Эрурмен нотавон ул навъким мур,
Эмасмен нишзан ондокки занбур.
Мунинг шукрин нечун килгум мани зор,
Ки эрмасмен кавийю мардумозор.
(Мен ниш санчиб озор берувчи арилардан эмасман, мен чумоли каби беозорманким, нечун бунинг шукронасин килмай?)
Ха, илм сарватига эга, чумоли каби бу беозор киши Аллохнинг хузурига пайгамбарлар мероси билан боради. Фиръавн, Хомон, Корун меросига эга булган, умрини мол тупламокка багишлаган, «молимнинг бошида чупонлик килайин, куриклайин», деб умрини бесамар утказган кимса эса улганида узи билан эски сопол парчасини хам олиб кетолмайди. Унга охиратда огир савол-жавобидан ва азобдан бошка нарса йук. Ха, илм уз сохиби билан охиратга кадар боради. Бойлик эса бу дунёда колади, агар эгаси унинг хисобини беролмаса, жаханнамга тушади. Илм инсоннинг шарафини юксалтиради. Бойлик инсонни куриклай олмайди, аксинча, мол-дунёни эгаси куриклайди.
Максадлари факат бойлик булганлар унутмасинларким, Сулаймонга (алайхиссалом) илм, мол ва мулкдан биттасини танлаш таклиф килинганда ул зот илмни танладилар. Сунг унинг сабабидан молга хам, мулкка хам эга булдилар.
Шоирнинг бу сатрларига диккат килайлик:
Илм хам бокийдир, хам абадий у,
Илмдан бошкаси саватдаги сув.
Илмсиз киши нима? Хайвон эрур,
Жонсиз тана, бир накшсиз айвон эрур.
Исломнинг асосларидан булган намоз, руза, хаж, закот одам балогат ёшига етгандан сунг фарзга айланади. Яъни одам боласи балогат ёшига етмагунича намоз укиши шарт эмас. Бирок, илм олиш муддати бешикдан то лахадга кадар, деб белгиланган. Яъни, она корнидан тугилганидан то лахадга кадар булган давр мобайнида бани Одам илм олмокка мажбур. Куръони каримнинг 752 жойида «илм» калимасининг зикр этилиши бу мажбуриятни бажармок гоят зарур эканини таъкидлайди. Кудсий хадисда Аллох таборак ва таоло мархамат киладиким: «Эй одам боласи! Билгилки, саломатлик - бирликда, ихлос - таквода, художуйлик - тавбада, ибодат - илмда ва бойлик - каноатдадир». Демак, илм олмокка зехни етарли була туриб бу фарз амалига эътиборсиз юрган одам Аллохга етарли равишда куллик килмаётган экан. Бу хусусда «Кутадгу билиг»да ажиб хикмат бор:
« Билиг угран ашну топугка укуш,
Билигсиз топуг осги булмоз улуш».
Дейилмокчиким, ибодатдан бурун илм урган. Билмасдан ибодат килган билан савоб тегмас. Расулуллох (с.а.в.) «Илм урганмок Аллох хузурида намоздан, рузадан, садакадан, хаждан ва Азизу Жалил Аллох йулида жанг килишдан хам афзалдир», деганлар. Буни тугри англашимиз лозим. Яъниким, хадисда намоз ёки рузани куйиб, илм урганавер, деган маъно йук. Балки хар икки амалдан келадиган савоб даражалари таккосланяпти.
«Кутадгу билиг»дан яна бир байт укийлик:
Билигсиз топуг килмишиндан куру,
Билиглиг уюмиш муёни уру.
Дейилмокчиким, илмсизлик билан ибодат килгандан кура, илм билан ухлаганнинг савоби купдир.
Унутмайликким, хаётнинг чегараси бор, илмнинг эса чегараси йук.
Бадр урушида асирга олинган мушрикларни нима килиш масаласи курилганда баъзилар уларни улдириб юборишни айтдилар. Аммо асирларни маълум маблаг тулаш хисобига кариндошларига бериб юбориш таклифи маъкулланди. Айрим асирлар камбагал, уларни сотиб олувчи кариндошлари хам йук эди. Шунда Расулуллох (с.а.в.) мусулмон болаларига илм ургатишни озод булишларининг шарти этиб куйдилар.
Бу уринда Аллох расулининг (с.а.в.) хукмида улуг хикмат курамиз. Аллох мусулмонларга беадад неъматлар бериш билан биргаликда уларнинг зиммаларига мажбуриятлар хам юклаган. Мусулмонлар барчага урнак булишлари керак. Агар илмлари булмаса олам аро пешкадам була оладиларми? Аллох таборак ва таоло мархамат килади: «...Аллох сизлардан имон келтирганларни ва илм берилганларни юкори даражаларга кутаради» (Мужодала, 11). Сахобий Абдуллох Ибн Масъуд (р.а.) качон бу оятни укисалар: «Эй одамлар, бу оятни яхши англанглар, у сизларни илмга таргиб килади», деб таъкидлар эканлар.
«Бакара» сурасида садакага доир оятлардан кейин бу мазмунли оят келган: «(Аллох) Узи истаган кишиларга хикмат (фойдали билим) беради. Кимга хикмат берилган булса, бас, мухаккакки, унга куп яхшилик берилибди. Ваъз эслатмаларни факат ахли донишларгина оладилар». Мазкур оятни укигач, «илм хам улуг эхсон экан», деган хулосага келишимиз мумкин. Ажабланяпсизми? Илмни биз олсагу канакасига эхсон килган буламиз? Бундай хулосага шошилмайлик. Чиндан хам илм олаётганимизда эхсон килаётганга ухшамаймиз. Аммо биз илм олаётган дамда Аллох розилиги учун илм бераётган устозимиз эхсон килаётган буладиларми? Биз бу илмни олгач, халкка уз хизматимиз билан Аллох розилиги учун кайтарсак, эхсон килган булмаймизми?
Одамлар икки тоифада: билувчилар, яъни илм олганлар ва билмовчилар, яъни илм олмай жохил булиб колганлар. Билим олганларни илмларига караб даражаларга ажратиш мумкин. Илмни урганишни бошлагану Худо берган зехн ва идрокка хиёнат килиб, дангасалиги, сабрсизлиги ёки локайдлиги туфайли давом эттирмаган. Буларни чала билимли десак, ранжишмасин. Идроки ва имконияти кутарганича укиб урганган, аммо илмни тула камровда эгаллай олмаганларни уртача билимли деймиз. Юкори даража, мукаммал илмли олимларнинг мавкеи хар томонлама баланд. Бу хусусда Аллох уз каломида «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар булурми?» (Зумар,9) деб мархамат килади. Албатта, улар тенг эмаслар. Узингиз мулохаза килиб куринг-чи: тилсиз ва кулоксиз одам билан саломат одам тенгми? Тилсиз ва кулоксиз одам имо ишоралар билан сог одам вазифасини бажариши мумкин. Лекин илмсиз одам илмли кишининг вазифасини хеч качон бажара олмайди. Расулуллох (с.а.в.) «Олимнинг бир кунлик ибодати обиднинг кирк йиллик ибодатига тенг», деб мархамат килганлар.
Куръони каримда бу дунё хаётида учрайдиган барча холатларга оид масалаларнинг ечими берилган. Илмсиз одам бундай масалаларга дуч келганида уни узича ечишга уринади ва окибатда хато йулга кириб кетганини узи хам англамай колади. Холбуки Анкабут сурасида айтилганким, «ушбу масалаларни Биз одамлар (ибрат олсинлар) учун айтурмиз. (Лекин) уларни факат илм эгаларигина англай олурлар». Букрот хаким айтганларидек: «Агар киши узи мукаммал эгалламаган илм хакида гапирмаса, одамлар орасида тушунмовчилик ва тортишув юз бермайди. Жангу жадал олови сунади».
Шу уринда бир масалага ойдинлик киритишга харакат килиб курайлик: илм олишга даъват этувчи оятлар ёки хадисларни айрим биродарларимиз факат диний илм олишга хос деб шархламокчи буладилар. Уларнинг бу фикрлари тугри эмас. Чунки дунёвий илмларга эга булмаган миллат асоратда колади. Шунинг учун хам Расулуллох (с.а.в.) «Илм олиш учун хатто Чин мамлакатига хам боринглар», деганлар. Хитойда ислом дини илми мутлако йук эди-ку? Бутпарастлар мамлакатига бориб факат дунёвий илмларни урганиш мумкин булганлиги хакикат эмасми?
Аслида илмни диний ва дунёвий деб иккига ажратиш тугри эмас. Зеро, бу ажратиш насроний динининг меваси. Бу дин тарихида «инквизиция» (лотинчада «таъкиб» маъносини англатади) деган жахолат ва зулм даври булган. Католиклар оламида ХШ асрда бошланиб, то Х1Х асрга кадар давом этган бу харакатдан асл максад насроний эътикодига зид булган таълимотларга карши курашиш эди. Бу даврда неча ун минглаб одамлар гулханда ёкилди. Булар орасида жодугарликда айбланган олимлар хам куп эди. Ислом динида бундай жахолат булмаган, аксинча, барча илмларни олиш рагбатлантирилган. Дунё фанининг шаркда гуллаган, бекиёс даражада ривожланган даври айнан ислом тарихи билан боглик. Хоразмий, Беруний, Фаргоний, Форобий, Ибн Сино… каби илм дахоларининг фаолиятларини ёдга олсак, фикримизга далил булар. Хам дунёвий хам ухровий илмни биргаликда олиб борилганига Амир Темур хазратларининг хаётлари хам мисол була олади. Ул зот «хофизул Куръон» булганлар. Куръон, хадис, тавхид, тафсир, фикх, тасаввуф илми билан бир каторда тарих, фалсафа, жугрофия, иктисод, харб, санъат, меъморликни яхши билганликлари тарихдан маълум. Узингиз айтинг: жугрофияни билмай туриб жахонгир булмоклик мумкинми эди? Сохибкирони акбарнининг хаётларини мисол сифатида тилга олдик, келинг, фикримиз далили учун бир вокеа баёни билан танишайлик:
Кухна Шарк тарихида куп улуглар каторида Хофиз Шерозий номлари хам кадрланади. (Биз хозир «хофиз» деганда ашулачиларни тушунадиган булиб колганмиз. Агар шу тушунчамизда собит колсак Шерозий деган зот улуг олим ва шоир эмас, оддий ашулачига айланиб колади. «Хофиз» сифати асл маънодан келиб чикилса, Куръони каримни тула ёд олганларга нисбатан хосдир. Биз кейинги йилларда «Хофизи куръон» атамаси урнига шунчаки «кори» деб урганиб колганмиз. Холбуки, «кори» ёд олганликни эмас, «укигувчи» маъносини англатади.). Ровийлар дерларким, Амир Темур Курагон Шерозга дохил булганларида уламолар билан мажлис барпо килмасларидан аввал Шамсуддин Мухаммадни хузурларига олиб келишни буюрдилар. Бир оз фурсатдан сунг кари, бели дол карияни бошлаб кирдилар.
- Шамсуддин Мухаммад Шерозий сиз булурмисиз? – деб сурадилар Сохибкирон лутф ила.
- Бале, уша мендурман,- дедилар Хофиз.
- Мен сизни бир курмакни, шунинг баробаринда бахс юритмакни ихтиёр этдим,- дедилар Сохибкирон ва давом килдилар:- Сиз газалларингизнинг бирида айтибсиз-ки:
Худоро, мухтасиб, моро бо овози дафу най бахш,
Ки сози шаръ з-ин афсона беконун нахохад шуд.
- Бале, эй амири фотих, мен бу шеърни айтган эрдим.
- Сиз бу шеърингизнинг динга ихонат* келтуришини билурмисиз? Мен бу байтда куфрни курмакдамен.
- Эй амири фотих, менинг касдим ихонат эмас. Бу байтдаги ихонатдан муродим даф ва найнинг овози эди. Даф ва найнинг овози ахамиятсиз нарсадур-ки, диннинг арконларига хеч кандай тазалзул келтиролмас, демакчиман, халос.
- Ахли авом бу тарзда баён этган фикрингизни тугри укмас. Сиз унда динни ихонат килгансиз. Узга фикрга урин йуктур. Сиз дебсизки:
« Агар он турки Шерози ба даст орад дили моро
Ба холи хиндуяш бахшам Самарканду Бухороро».
- Бале, шундок.
- Мен бу кентларни обод килмокка саъй харакат килганим холда, сизнинг осонгина биргина хол учун хадя этуб юбормогингиз ажаб холдур.
- Эй амири фотих, сиз подшохсиз. Мен эрсам шоирманки, калбим гоят кенгдур. Кунглум ром этилур экан, икки шахар эмас, дунёни инъом этгумдирки, шу боис хам куруб турганингиз факирдурмен. Хотамтойлигим мени шу куйга солди.
- Дуруст, сиз уз ашъорингизда ёдлаган Самарканду Бухорони курушга майлингиз борми?
- Эй амири фотих, йигитлик чогимда Самарканд ва Бухорони курушлик орзусида булур эдим. Эмди каридим-ки, сафарга чикар булсам, максадга етолмай улуб колмогим мумкин. Етиб боргоч хам юртим Шерозни кайта куролмай колмогим эхтимоли бор.
- -----------
* ихонат - хорлаш


- Эй Шамсуддин Мухаммад, сиз Шероздан бошка ерни курмаганингиз учун тасаввур киласиз-ки, Шероздан гузалрок жой дунёда йук деб. Сизнинг Шерозингиз менинг Самаркандимга караганда кичик, ахамиятсиздир. Самарканд илгаридан тортиб дунёнинг гузал шахарларидан эди. Сизнинг Шерозингизда биргина каттарок жомеъ, олтитагина масжид воке булса, Самаркандда икки юздан зиёдрок жомеъ мавсжиди мавжуддир».
Шамсуддин Мухаммад Самаркандга бормокка ризолик бермадилар. Бу одам зикр этилмиш байт туфайли Амир Темур назарларида муртад куринишида булсалар хам, олимликлари хурматидан ахволларини факирликдан чикариб, фаровон хаёт кечурмаклари учун бир минг динор тилла бердилар...
Укиганингиз бу вокеа баёнига алохида изохнинг хожати йукдир. Муфтий хазрат Махмудхужа Бехбудий миллат келажаги хакида кайгуриб фикр юритар эканлар, «дунё турмок учун дунёвий фан ва илм лозимдир. Замона илми ва фанидан бебахра миллат бошкаларга поймол булур», деб таъкидлаган эдилар. Бу фикрнинг накадар тугри эканини англаш учун Ислом тарихига бир назар ташлаш кифоя. Ислом мамлакатларининг кудрат топиши факат илм билан булди. Бу мамлакатларнинг хорланиши, узга мамлакатларга кул булишлари эса илмнинг таназзулга юз тутиши, бошкачарок айтсак, жахолат туфайли булди. Ха, гоят кучли мамлакатларни илмсизлик барбод этган. Илмдан юз угирган мамлакатлар узга мамлакатларга кул булишдан аввал уз жохилликларига кул булган эдилар.Зеро, Сукрот хаким демишларким, «факат бир эзгулик бор - билим, ва факат бир ёмонлик бор – жахолат». Нажот эса бир – Бухорий хазратлари айтганларидай, «дунёда илмдан бошка нажот йук ва булмагай». Кай миллат олам аро улугликни истабди, Юсуф Хос Хожиб хазратларининг угитларига амал килсин: «Укув кайда булса, улуглик булар, билим кайда булса, буюклик булар». Дунё неча минг йиллардан бери илмсиз одамнинг улугланганини кургани йук.
«Кутадгу билиг»да шундай хикматли сатрлар бор:
Билиг бирла ёзлур комуг терс тугун,
Билиг бирла укуш ук тирилгил угун.
Билиг ишка туткил такий тил купи,
Такий угранутур усанма бу кун.
Дейилмокчиким: хар бир кийин ишлар илм билан хал килинур. Шунинг учун аклли бул, илмли бул. Акл билан яша. Илмни тугри тил билан ишлат. Яна бир тарафдан урганишни куйма.
Амир Темур каби улуглар узларидан аввал утган донишмандларнинг бу каби угитларига риоя килганлари учун камол топганлар.
Хар нарсани уз урнига куйиш ва ходисалар тугайдиган нуктани олдиндан билиш илм ва акл билан амалга ошади. Шу боис кудсий хадисда Аллох таоло: «Бандам шундай бир холга тараккий килади-ки, мен унинг курадиган кузи, эшитадиган кулоги буламан», деб мархамат килади. Илмни ирфон (маърифат) холига келтирмаганлар сахро кенгликларида колиш тахликаси ичидадирлар. Аллохни таниш, илм оркали булади. Узингиз айтинг: дунё таниган олим – Кусто кайси илм туфайли Аллохни таниб, исломни кабул килди? Утган асрда насроний оламининг вакиллари - неча-неча кибернетик, физик, кимёгар... олимлар бугунги илм муъжизасини Куръон муъжизаларида кургач, исломга кирдилар.
(Илмга нисбатан табобатда узгачарок таъбир борки, юкорида баён этилган фикрга зид эмасдир. Дейиладики: «Илмнинг гарчи, анвои бенихоя булса хам, хадиси шариф мазмунича муътабари икки навдир, биринчиси – мухимроги, «илми абдон», яъни илми тиббдур. Иккинчиси – илми диндур. Ликавлихи алайхиссалом: «Ал илму навъани илм ул абдони ва илм ул адйани» (илм икки турлидур: бадан илми ва дин илми) демишлар. Бас, илми баданни мукаддам зикр этилмоги ахамиятига ишоратдир. Шайх-ур раис Абу Али Ибн Сино рахматуллохи алайх, айтадиларки, илми дин хам икки нав булиб, бири илми эътикод, иккинчиси илми амалиётдирки, ушбудан биринчиси булгон эътикод хам илми бадан ила комил булур. Шул мазмунга кавли Набий алайхиссаломнинг: «Ман аърафа нафсаху факад ъарафа Роббаху», яъни: ким узини таниса, албатта Парвардигорини яхши танийди, деб мархамат килувлари хам бул фикрга далилдир».)
Илмнинг хамма турини эгаллашга барча хам кодир эмас. Чунки одамлардаги зехн даражалари хар хил. Шунинг учун дунёвий илмларни эгаллаш фарзи кифоя саналади. Мисол учун, бир одам математиканинг гоят огир масалаларини осонгина хал килиб бера олса, бошка одам бу формулаларни идрок кила олмайди. Бошка бир одамнинг лаёкати кимёда, яна бошкасиники табобатда... Биз бу холатни купинча тан олгимиз келмайди. Фарзанд бечора уз зехнига муносибини эмас, балки ота-онаси истагига мос илмни эгаллашга мажбур. Шу илмга унинг иктидори борми, йукми уйлаб хам курилмайди. «Фалончининг угли физик булибди, менинг углимнинг ундан нима ками бор, у хам физик олим булади!» деб уринамиз. Окибатда боланинг умрини совурамиз.
Бу дунёда яшаб, илмга рагбат этмаган кишини хаммомга кириб, ювинмай чиккан нодонга ухшатишади. Шукрким, илм истовчи ёшлар куп. Аммо улар орасида хаммомга гоят куп микдорда пул тулаб кирганлари холда, ювинмай юриш учун яна кушимча хак туловчилар хам бор. Демокчимизки, ота ёки она, амаки ёки тога фарзанди ёки жиянининг ун бир йил укигани билан билимсиз эканини, илм олмокка рагбати ёки идроки йук эканини билса-да, пул, уз номи билан айтсак, ПОРА эвазига юкори укув даргохига киритадилар. Бу билан кифояланишса, олам гулистон эди. Афсус шунчаки, уша бола, илмга чанкок, аммо пули булмагани туфайли укишга кира олмаган зехн эгасининг урнини эгаллаб турган уша думбул, барибир илм олмайди. Турт беш йил мобайнида биттагина дафтарни дастмоя килиб кутаради-ю бориб келаверади. Имтихон чокларида эса отасининг чунтаги яна кавланади. Бундан айрим муаллимлар хам манфаатдорлар. Уша «айрим муаллимлар» илм истагидаги идрокли бола урнига дангаса ва нодоннинг укишга кириб колганидан кайгурмайдилар. Жамият такдири майли, хатто уз фанларининг келажагини уйламайдилар. Жамиятга хиёнат киладилар, фанга хиёнат киладилар. Киёматдаги жавобдан куркмайдилар. Илмсиз болага диплом берилиши туфайли жамиятнинг озор чекиши уларни ташвишга солмайди. Пора бериб укишга кирганларни икки тоифага ажратиш мумкин: биринчиси, зикр этганимиздай, битта дафтарни кутариб олиб укишга бориб келувчи такасалтанглар. Иккинчи тоифа булардан хам утиб тушади. Бу тоифа бирон виждонсиз муаллимни топиб, унга синов дафтарчасини бериб куяди, вассалом! Узи укишхонага кадам босмайди. Синов дафтарчасига эса бахолар куйилаверилади. Окибатда бу ноинсоф диплом ишини хам аъло бахога химоя килиб ташлайди. Бундайларга ёшларнинг узлари «зачеткаси укиди» (синов дафтарчаси укиди) деб, таъриф берадилар.
Кейинги йилларда хорижга бориб укишга интилиш кучайди. Бу харакатни бутунлай инкор этмаганимиз холда деймиз-ки, хорижда олинадиган илмни уз юртимизда хам эгаллашимиз мумкин. Чунки хам ухровий, хам дунёвий илмларда етук олимларимиз борким, хорижликлар келиб биздан урганишса арзийди. Бу борада факат бир масала хал килинса бас: ургатувчига хам, урганувчига хам хориждаги шарт-шароитларни мухайё килиб берилса кифоя. Олдимиздан окувчи сувни кадрласак, узимизга фойдадир. Бизнингча, гап каерда укишда эмас, кандай укишда! Илмни урганишга чин ихлос билан киришиш керак. Ишига ихлоссиз киришган уни охирига етказа олмайди. Кейинги йилларда хорижга борган айрим ёшларимизнинг асл максадлари илм олиш булмаганини курдик. Таъбир жоиз булса, уша айрим ёшларимиз илм толиби сифатида эмас, томошаталаб сайёх макомида уйнаб-кулиб бориб келишди. Илмга эмас, сайру томошаларга ихлос куйишди. Яъниким, хориж хаммомига бориб, ювинмай кайтиб келишди. Номлари улуг: чет элда укиб келган! Аммо супраси курук – бошда илм йук, бирон бир ишни эплолмайди. Ёш жувонлар «шарти кетиб, парти колган» кари чоллар сухбатидан кочганлари каби, илм хам танбал ва ишёкмасларга насиб этмайдиким, бу хам сизу бизни уйлантириши лозим булган бир масъаладир.
Айтишларича, бир одам арабча урганишни хавас килиб, илмли дустларидан биридин олтин тахта устига бир неча арабча сузларни ёзиб беришни сурайди. Дуст илтимосни бажаради. У одам эса араб сузлари ёзилган олтин тахтани уйига олиб боради ва унга хар замон – хар замонда бир караб куйиб, нихоят «арабчани жуда яхши билиб олдим», деган карорга келади-ю мажлисда арабча сузламокчи булиб, миси чикади. Мажлис ахлидан бири унинг шармандасини чикаради. У одам эса: «Мендан хато топа олмайсан, сен ёгоч тахтага ёзиб ургангансан. Мен урганган олтин тахтага шундай ёзилган», деб газабланади. (Ёшларнинг укишларига доир бу муаммоларни бир мулохаза килиб куринг. Сухбатимиз нихоясида яна шу мавзуга кайтайлик.)
Инсонлар илм эгаллашлари, унинг маъносини чукур тушунишлари керак. Чунки Куёшнинг жамоли Ер юзини ёритганлиги ва хаётга давомийлик багишлаганлиги каби, илм хам калбларни нур билан ёритади. Имом Ахмад таъкид этганларидай: «Илм – инсон учун нон ва туздек зарурдир». Имом Раббоний айтганларидек: «Илм -хамма мухтож буладиган озукдир». Тажрибанинг шифобахш дори-дармонлари одамларни огир жахолат хасталигидан халос этади. Яхши ишлар илмга ярашадиган безакдир. Сахл Тустарий хазратлари ажиб фикр баён килибдилар: «Илмнинг хаммаси дунёдир. Охират эса, унга амал килишдир. Ихлос билан килинганидан бошка хамма амал бехудадир». Билим дарахтининг меваси – одамларга хайрихохлик ва бошкаларни ранжитмасликдир. Илмли булиб, унга амал килмаганлар, била туриб тахликали йулдан кайтмаган ва йулда карокчиларга учраб, бор- йугидан ажраган одамларга ухшайдилар. Узига ёкмайдиган овкатнинг зарарли эканини била туриб, ундан бош тортмайдиган, натижада халок буладиган касал одамларни эслатадилар. Хуллас, ишининг ёмон эканлигини била туриб, нафсини тия олмаган одам азоб-укубат оловига йуликади. Масалан, бири кур, бири эса сог икки одам урага йикилиб, яраланса, фаросатли кишилар кузи очик одамни айблайдилар. Сукирнинг ишини узрли деб биладилар. Зотан, Суфий Оллохёр айтганларидек:
Коронгуда кадам куйсанг ёзарсан,
Агар куз булмаса, йулдан озарсан.
Дейилмокчиким: коронгу кечада йулга чиксанг, адашарсан. Кузи йук кимса йул юрса хам адашади, йулдан чикади. Илмсиз киши хам шундай.
Илмли булиш инсонга уз хурматини оширмок ва иззатини сакламок учун хам керакдир. Илм бошкаларга ургатиш учунгина кулга киритилса, одамнинг узи ундан бирон наф курмаса, у сувидан барча фойдаланадиган лекин узи бебахра булокка ухшаб колади. Икки нарсадан: илм ва мол-дунёдан одам аввал узи фойдаланиб, сунг бошкаларга улашиб бериши керак, дейдилар. Аммо мазкур фикрни бу шарафли хадис зидди деб тушунмаслик керак. Шарафли хадислардан бирида зикр этилишига кура, агар ерни одамга киёсласак, ёмгир - илмдир. Ёмгирдан ернинг узи хам манфаат куради, туяди ва шунинг эвазига багрида экинлар устиради, мева беради. Баъзи ерларда сув тупланади, кул булади. Бу сувдан одамлар, жониворлар ичадилар. Айрим ерларга ёмгир ёкканининг фойдаси йук, сингиб кетаверади, гиёх унмайди. Ернинг ёмгир сувига туйиши, сунг мева бериши, багрида тупланган сувдан бошкаларнинг бахраманд булиши илмга амал килмокликка бир ишора. «Ер туйса эл туяди», деган маколга кура, агар ер туймаса, унинг багрида униб-усувчи усимликлар мева хам бермайди.
Илмга интилган киши энг яхши инсондир. Илмдан юз угиришни эса инсонийликдан юз угириш деб билмок керак. Киши «Эртага нима буларкинман?» деб гам чекмаслиги учун кунини илм билан нурлантириши зарур булади. Чунки илм уни адаштирмайди, хайрли окибат келтиргувчи йулларга етаклайди. Танлаган йулининг тугри эканини киши кандай англайди? Агар илм топгани сайин кимсанинг кибри ула борса, демак, у тугри йулда. Куёш зулматни кувгани каби, илм нури одамдаги ботил ишончларни кетказдими, демак, унинг каршисида шараф дарвозалари очилибди. Ботилдан юз угирган одам илмни илм денгизидан идишига сиккканича олаверади. Хамма нарсани йукдан бор килганни англаган ва билган одам окибатда энг катта илмга эришган булади. Сахрода адашган сайёхга кукдаги юлдузлар, хаётда адашганларга эса олимлар йул курсатадилар. Илмни урганишга киришмокдан аввал хидоят йулидаги устозга ихлос билан богланиш керак. Таъкид этамизким, илмга ва устозга ихлоссиз богланган кимса ишни охирига етказа олмайди. Шунингдек, магрур ва нопок олимлардан илм олганлар хам максадга етолмайди. Замонасининг энг аъло олими саналса-да, Аллох таолонинг амрларига буйсунмайдиган, суннати саниййани махкам тутмаган, ахлокан бузук, жамоатга, жамиятга кушилмайдиган инсонлардан хар доим узокрок юриш ва сакланиш лозим. Зеро, бундай кишилардан куп зарарлар келиши мумкин. Олимларда учрайдиган хар кандай иллат бошкаларникидан кура зарарлирокдир. Олимлардаги ёмон хулк юкимли хасталик сингари гоят хатарлидир. Унинг яхши инсонларга тез утиб колиш хавфи мавжуд.
***
Илмига амал килувчи олим – олам нуридир. Инсонлар шу нурга интиладилар. Тогларга чикканда киши рохатлангани каби, илмга рагбат килган акл эгаси олимларнинг ёнига борганда ажиб бир хузур топади. Илмига амал килмаган уйкусираган одам кабидир. Агар илм тилда колаверса, калб тирилмайди. Илмни огзида колдириб, ёмон амаллар килганлар Куръони каримда китоб юклаган эшакка ухшатилган. Кимки илмига мувофик иш тутмабди, эшакликдан кутулмабди. Бошкача айтганда, бундай холат Аллох берган зехн, идрок, аклни исроф этмокликдир. Масалан, кибернетика илмини эгаллаган кимса, бозорда аёллар ичкуйлагини сотиб утирса, унга нима деймиз? Расулуллох (с.а.в.) мархамат киладиларким: «Мендан кейинги умматим учун уч нарсадан куркаман: хою-хавас бобида янглишишидан; меъда ва хотин шахватига эргашишидан; илмдан кейин гафлатга тушишидан».
***
Имом Газзолий хазратлари илмига амал килмаган олимни бошкаларни кийинтиргани холда узи ялангоч колган игнага ухшатганлар. Илмига амал килмаган кишининг жохил ва нодондан фарки йук, дейишади. Чунки «илм билан амал – лафз ва маъно жихатидан бир-бирига мулозим ва мувофикдир. Чунки илмдан максад – амалдир.
Илм, Навоий, сенга максуд бил,
Эмдики илм улди, амал айлагил»,
Хазрат Навоий яна таъкид этарларким: «Илм укиб, унга амал килмаган – ерни хайдаб, уруг сепмаган ёки уруг сепиб, хосилдан бахра олмаганга ухшайди».
Имом Аъзам (р.а.) бу хусусда «Чулда адашганда куп озукадан кура, адашмай тугри юрилганда озгина озука канчалик фойдали булса, илмга асосланган озгина амал хам жахолат ила килинган куп амаллардан фойдалирокдир», деганлар. (Аввалги бобда Тустарий хазратларининг бадбахтлик аломатлари хакида айтган гапларини хам бу он яна бир бор ёдга олайлик.)
Хожа Ахмад Яссавий хазратларининг хикматларида укиймиз:
Амал килса олимлар дину ойин ёруки,
Курса булур аларни ранги-руйи куркини.
Амал килмай кол илмин, укуй билмай колганлар,
Оркасига кутарур кирк эшакни юкини.
Хожамен деб лоф урма, ушбу дунё бепоён,
Биламен, деб айтма, сен, кунгилдаги чиркини.
Сахл Тустарий хазратлари таъкид этмишларким: «Олимлардан ташкари хамма уликдир. Илмига амал килувчилардан бошка барча олимлар сархушдир. Ихлослилардан бошка барча амал килувчилар алдангандир». (Илмсизлар улик каби, дейилганда жисмнинг эмас, рухнинг жонсизлиги назарда тутилганини англаб турибсиз, деган умиддамиз.)
Имом Газзолий хазратларининг куйида баён этилгувчи ибратларини хар биримиз ёдда сакласак чакки булмайди.
«Аклий ва шаръий илмларни ишгол килган эдим. Жуда куп талабаларим бор эди. Карасам, турли эхтиромларга уралиб колибман. Шунда илм олишдан максадимни тушунгандай булдим. Амалим Аллох ризоси учун эмас, маком савдоси ва шухрат орзуси йулида экан. Билдим-ки, халок булишим мукаррар. Жарнинг ёкасига келиб колибман. Уз-узимга: «Кани, тезрок харакат кил. Умринг оз колди. Урганган илмларинг хакикатга айланмас экан, бу бир алданишдир. Энди вактингни буш утказишда давом этаверсанг, окибатинг нима булади?» дедим.
Шу пайт узимда бир узгариш сездим. Дунё ва дунё савдоларидан кочиш билан дунё орзулари ва охират орзуси уртасидаги хайрат водийсида олти ой жонсарак холда кайгу ва куз ёшлари ичида колдим. Юрагим изтироб чекарди. Накадар ожиз эканлигимни тушуниб етдим. Ихтиёримнинг кулдан кетаётганига томошабин булиб турар эдим. Давосиз дардга, чорасиз хасталикка дучор булган киши каби Аллохга ёниб-ёлбордим, тазарру айтдим. Нихоят, Намл сурасида: «... ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо килган вактида (дуосини) ижобат киладиган ва (унинг) мушкулини осон киладиган...» (62-оят) дейилгани каби, Аллох таоло дуоларимни кабул айлаб, калбимни уйготди. Ичимдаги мол ва маком орзуси йук булди. Хаммасидан юз угирдим.
Зикр, узлат, хилват, нафсни тийиш, риёзат ва ахлокимни мукаммаллаштириш билан машгул булдим. Илмал якин билан билдим-ки, Аллохга етишганлар ва хидоят йулида юрганлар тасаввуф ахли булган буюклар экан. Энг гузал сийрат ва ахлок уларда экан. Зеро, уларнинг зохирий ва ботиний холлари пайгамбарлик нуридан олингандир. Ер юзида эса пайгамбарлик нуридан хам порлокрок нур йукдир».
«Жомиъ мишкот» китобида онгимизга кувват берувчи бир хадис баёни бор: Пайгамбаримиздан (с.а.в.) Абдуллох ибн Масъуд (р.а.) сурадилар: «Эй Расулаллох, охиратда сизнинг умматингиздан ёмонларнинг ёмонроги ва азобининг купроги кайси одам булади?» Ул саййид бул сурокка шу он жавоб бермадилар. Сурагувчи киши уч марта такрор сураганларидан сунг Пайгамбаримиз (с.а.в.) дедилар: «Охиратда ёмонларнинг ёмонроги – илмларидан фойда олмай, амал килмаган олимлардир. Халк орасида нима хукм килсалар пора учундир. Авомларнинг нафси хаволарига караб юрган олимларга бериладиган азоблардан каттикрок азоб хеч кимда булмас».
Жавобнинг савол уч карра кайтарилганидан сунг берилишига сабаб: Пайгамбаримизнинг (с.а.в.) олимлар хурматини саклаб, уларни айблашга шошмаганларидадир. Аллохнинг хабиби он хазрат уша мажлисда яна дедилар: «Охиратда яхшиларнинг энг яхшироги – яхши олимлардир. Улар билган илмлари билан халк орасида амри маъруф ва нахйи мункар киладилар. Юмшок сузлар сузлаб, фосиклардан йирок кочгувчи булурлар. Бойлару амалдорларнинг мажлисларига якин йуламаслар. Ва буларга бойликлари учун тавозуъ килмаслар. Хукмлари учун пора олмайдилар. Масжид йулидан колмай, бахслар килмайдилар. Хар кандайин замима ишлар булса, яхши олимлар барисидан йирок буладилар».
Олам ахлини тугри йулга бошловчи Пайгамбаримиз (с.а.в.) яна дедилар:
«Дузахда бир азобли кудук (чукурлик) бор. Уша каттик азобли кудукни Аллох таоло «Жуббул хузн» («кайгу кудуги») деб атади. Ул кудук риёкор корилар учундир. Булар шундайин олимларки, илм топиб, риёкорлик билан халк орасида ниятлари факат обру-эътибор топиш булган».
Уламоларнинг тушунтиришларича, у кудук жаханнам уртасида жойлашган. У чукурнинг хайбатию азоби куплигидан жаханнамнинг узи Аллох таолога хар куни турт юз марта мадад сураб сигинар экан.
Аллохим, уз рахматинг ила бизларни риё билан дарс бергувчилар ва илмларига риё билан амал килувчилардан йирок кил, ихлос нуридан айирма.
Шарафли хадисдаги «бойлару амалдорларнинг мажлисларига якин йуламаслар» деган фикрни мавлоно Румий бундай шархлаганлар:
«Пайгамбар (с.а.в.) мархамат киладиларки: «Олимларнинг ёмони амирларни зиёрат килгани, амирларнинг яхшиси олимларни зиёрат этганидир. Факирнинг эшигига келган амир накадар хуш ва амирнинг эшигига борган факир накадар нохушдир».
Халк бу хадиснинг зохирий маъносинигина кабул килган, яъни бир олим ёмон олим булмаслик учун амирни йукламаслиги лозим, амирни бориб куриш унга муносиб эмас, деб билган. Аслида фикрнинг хакикий маъноси халк уйлагандай эмас, балки бундай: олимларнинг ёмони амирдан ёрдам олгани ва улар воситасида уз ахволини яхшилагани, кучга кирганидир. Амирлар менга инъом берадилар, мени иззат-икром киладилар ва бир яхши жой эхсон этадилар, деган олим олимларнинг энг ёмонидир. У истаса-истамаса, хамма вакт бу йулга уйгун тарзда харакат этади. Хуллас, бу важдан хох у амирни кургани борсин, хох амир унинг хузурига келсин, барибир, у зиёрат килган, амир эса зиёрат килинган булади.
Олим агар амирлар соясида олим булишни уйламаса, унинг билими ибтидо ва интихода Аллох учун булади. Унинг тутган йули ва курсатган фаолияти савоблидир. Чунки яратилиш шундайдир, балик сувдан бошка ерда яшай олмаганидек, у хам бундан узгасини килолмайди. Унинг кулидан келгани шу. Бундай бир олим харакатларини бошкариб йулга солиб турган нарса аклдир. Хамма ундан куркади ва инсонлар баъзан билиб, баъзан билмасдан у таратган нурдан бахра оладилар. Хуллас, бундай бир олим амир хузурига борса, зохиран у зиёрат килган, амир эса зиёрат килинган булади. Аммо амир олимдан хамма вакт юксалишга чорловчи бир кувват – ёрдам олади. Олимнинг эса амирга эхтиёжи йук. Чунки у бадавлатдир, нур сочаётган куёш кабидир. Иши бегараз кумак бермок, эхсон этмокдир. У тошлардан лаъл ва ёкут кила олади. Таркиби тупрокдан иборат булган тоглардан мис, олтин, кумуш ва темир маъданлар ясайди. Тупрокни тозалайди, ёшартиради. Дарахтларни турли-туман мевалар билан бойитади. Иш–эрмаги эхсондир, хадя килмокдир.
Арабнинг «Биз бермокни ургандик, олмокни ургана олмадик», маколидаги сингари олим хам беради-ю бировдан олмайди. Нихоят, бундай олимлар хакикатда зиёрат этилган, амирлар эса зиёрат этган буладилар».
Мазкур шарафли хадис маъносини ва унга ёзилган шархни тугри англаб, амал этмок осон вазифа эмас. Чунки тугри англаш хар икки томондан талаб этилади. Айникса, амирлар томонидан нотугри тушуниш улардаги кибр оловини алангалатиб юборадиким, бунинг фожиали окибати хакида тарихда мисоллар куп учрайди. Шулардан бири Бухорий хазратларининг хаётларига тааллукли. Хазрат узок йиллик мусофирликдан сунг улуг олим мартабасида Бухорога кайтганларида бу зотдан илм олиш истагида булганларнинг сон-саноги йук эди. Хазратдан хадис илмини тинглаш учун минглаб одамлар тупланар эди. Шунда Бухоро хукмдори олимга чопар юбориб амр этдиким, саройга келиб менга ва фарзандларимга хам илм ургатсин. Бу амр алломага ажиб галат туюлди ва жавоб кайтардиларким, илм олгани келинади, борилмайди. Хазратнинг халк орасида обруйи багоят баландлигидан ташвишда булган хукмдорга бу жавоб малол келди ва ундан кутулмок чорасини излади. Хамма замонда хам хукмдорлар атрофида таъмагир олимлар сероб булган ва улар халол олимларга чукур казишдай ифлос юмушдан хазар килмаганлар. Бухоро хукмдори атрофидаги ана шундай кимсалар Бухорий хазратларига карши фитна гулханини гуруллатиб ёкдилар. Окибатда хукмдор алломани Бухородан чикариб юборишни амр этди.
Нодонликни каранг! Билимсизлиги туфайли у хукмдор «Аллох илм берган олимни сизлар паст санаманглар. Чунки Аллох илм бераётганида уни паст санамаган», деган шарафли хадисдан бехабар булгандир? Жохил хукмдор нимага эришди? Кудрати ошдими ё мартабаси янада баланд булдими? Аксинча! Улуг алломанинг чикариб юборилиши то киёматга кадар унга иснод колдирди! Атрофидаги нодон олимлар-чи? Бухорий кетганларидан кейин уларнинг илмлари купайдими ё халк орасидаги эътиборлари баланд булдими? Йук! Хукмдор юз иснодда колган булса, улар минг-минг иснодда колдилар, эгниларига тавки лаънат либосини кийдиларким, бу либос киёматга кадар ечилмагай. Киёматдаги хисоблари ва ажрларини Аллох билади!
Бу мисолдан мурод шуки, олимнинг хукмдор хузурига тамаъ илинжида бош эгиб бориши ёлгиз узининг хорланиши эмас. Узига бундай иснодни раво курар экан, хорланаверсин. Аммо, афсус шуки, у илмни хам хорлаб куйяпти. Илмнинг хорланишига сира йул куйиш мумкин эмас. Пайгамбаримиз (с.а.в.) «Киёмат куни уч тоифа кишилар шафоат килинадилар. Булар – пайгамбарлар, олимлар ва шахидлар», деб мархамат килганлар. Эътибор килингким, олимлик пайгамбарлик ва шахидлик уртасида экан. Бу мартабага кандай олимлар эриша олишларини энди узингиз фарклаб оларсиз.
Шайх Саъдий Шерозийдан укиймиз:
«Икки киши бехуда ранж курдилар ва бефойда саъй зухурга еткурдилар. Бири улким, куп мол йигинди ва емади. Яна бири улким, куб илм урганди ва амал килмади. Маснавий:
Илм аро гар вахиди давронсан,
Амалинг булмас эрса нодонсан.
Топмогунг дониш ахли ичра хисоб,
Бир эшаксен, сенга юк улди китоб,
Булмагай харгиз ул эшакга хабар,
Утун устида ё эрур дафтар.
Илмни урганмак… дунё учун, неъматни емакга васила ва равеш килмок учун эрмастурур. Байт:
Илм сотмокга кимки юз урди,
Жамъ этиб хирман утга куйдирди.
Хикмат «Пархизкор булмаган олим машъаладор булгон курдур. Узгани йулга солур ва узи йулдин колур. Байт:
Илмдин хар кишики олмади ком,
Бир матоъ олмай этди зарни тамом».
Эрон шохларидан Хисрав Парвезнинг вазири Бузружмехрдан: «Илм афзалми ёки мол?» деб сурашди. «Илм», деди вазир. Яна сурадилар: «У холда нега олимларни бойларнинг эшигида курамизу, бойларни олимлар эшигида курмаймиз?» Жавоб булдиким: «Чунки олимлар молнинг фойдасини билади. Бойлар эса илмнинг фазлини билмайди». Ажиб ва доно жавоб! Олим билади. Бой бутун бойлигини сарфлаганда хам сотиб ололмайдиган илмнинг фазлини билмайди. Мана шу жихати билан бой, гарчи олимни узининг эшигида хизмат килдирса хам, даражада олимдан анча паст туради.
Донолар бисотига назар солсак, илм ва моддий бойлик орасидаги муносабатга куп тухталишади. Бундан юз йилча мукаддам Абдулла Авлоний бундай ёзганлар:
Бизим Тошкент кучасида лой куп,
Хисобни билмайдургон бемаъни бой куп.
Махмудхужа Бехбудийнинг «Падаркуш» сахна асарларида хам углининг илм олишига рагбат курсатмаган бойнинг фожиаси курсатилган. Аммо уларда илм ахли билан давлатмандлар бир бирларига зид куйилмаган. «Бойларнинг хаммаси илмсиз булади», деган хулоса эса нотугридир. Чунки халол йул билан топиладиган бойликка илмсиз эришиб булмайди. Бундан ташкари истеъдодли ёшларнинг илм олишлари учун химмат килган бойлар утмишда каммиди? Бугунги кунда хам шундай химмат эгалари бор. Улар илм учун сарфлаган маблагларига яраша ажр олгайлар, инша Аллох!
Илм олмоклик афзал, илмга амал килмоклик зарур экан. Илм ургатувчи хакида нима деймиз?
Саййидимиз Мухаммад алайхиссалом бу хусусда: «Ким бировга бир нарса ургатса, ундан урганиб, амал килган одам савобича савоб олади», деб мархамат килганлар. Яна таъкид этганларким: «Инсонларга яхшиликни ургатиб, узини унутган киши инсонларга ёруглик таратиб, узини эритган мум кабидир».
Киши икки турлуг киши отанур
Бири угратигли, бири угранур.
Икидин нару борча йилки сони,
Тиласа муни тут, тиласа они.
«Кутадгу билиг»да таъкид этиляпти: инсонлар бири ургатувчи яна бири урганувчи деб икки турли булур. Бу иккисидин колганини йилки санаб, истасанг бу йулни, истасанг у йулни тут. Бу фикрнинг баъзи биродарларимизга купол туюлиши эхтимоли бор. Лекин холис уйлаб курайлик, киши бир нарсани бошкаларга ургатмаса, узи узгалардан урганмаса, унинг хайвондан нима фарки колади? Инсоннинг бошка жонзотлардан фарки айнан шунда эмасми?
Бола тугилиб, беш-олти кунлик булганида оналари уни бешикка соладилар. Кеча ва кундуз тинмасдан харакат килиб, кукрак сутлари ила тарбия киладилар. Качонки болалар олти-етти ёшга етсалар, мактабга берадилар. Мактабда муаллимлар юрак мехрлари билан тарбия киладилар. Шу боис мактабни «илм бешиги», деб хам атайдилар. Бу бешикда илм ва одоб урганиб, акл ва фикрларини устирадилар. Бола учун тан саломатилиги канча зарур булса, акли ва фикрининг саломатлиги хам мухимдир. Чунки акл ва фикрсиз тандан на узи учун, на бошклар учун фойда бор. Шунга кура, биринчи бешикка караганда иккинчиси афзал куринади. Биринчи бешикда сут ва таом бериб боккан она ва ота канчалик азиз булса, иккинчисида илм ва одоб ургатиб тарбия берган муаллим ундан ортик азиздир.
Тарихга шон-шараф берган буюк давлат арбоблари улуг устозлар парваришида етишган эдилар. Бу устозлар уз тарбиясидагилар калбига масъулият ва мархамат туйгулари жойлаштирганлар. Инсоният тарихида утган шоху султонларнинг сон-саноги йук. Лекин уларнинг оз кисмигина кишилик хотирасида колган. Тарих зарваракларида номлари накш этилган шахслар хаётига разм солсак, уларнинг доно устозлардан сабок олганларига гувох буламиз. Доно устоздан сабок олмок бир масала, бу сабокка амал килмок янада мухимрок масала. Амир Темур, Мирзо Улугбек, Мирзо Бобур... хазратларининг устозларга кургазган мехр-илтифотлари бизга маълум. Мирзо Улугбек ёшлик чокларида, гарчи шахзодаларга хос одат булмаса-да, устозлари Козизодаи Румий хазратларининг тунлари этагини упган эканлар. Мирзо Бобур Самаркандга лашкар тортиб келганларида Хужа Ахрор валий хазратларининг бехуда кон тукмаслик хусусидаги угитларига амал килиб, жанг килмай изларига кайтганлар. Туркиядаги Усмонли давлатининг асосчиси Усмон Гозийга оталари Эртургул Гозий шундай васият килган эканлар:
«Эй угил! Шайх Адабалини асло хафа килма.
У бизнинг кавмимимзнинг машъалидир. Тарозуси бир дирхамга хам адашмайди.
Менга карши келсанг хам унга карши келма!
Менга карши чиксанг – хафа буламан. Унга карши келсанг – кузларим сенга бокмайдиган, бокса хам сени курмайдиган булади.
Бу сузларим шайх Адабали учун эмас, сен учундир.
Бу гапларимни васиятим урнида кур».
Бу гапларни укиб уйланиб колдим: оталаридан сунг тахтга утириб, саройдаги илм ахлининг кадрига етмай, хорлаганлар ва окибатда узлари хорланганларга шундай васият килинмаганмикин? Килингандир. Илм ахлининг кадрига етган подшох уларнинг келажагини уйлаши табиий холдир. Кузлари хазинадаги олтин жилосидан кур булган тахт ворислари бу васиятни назар-писанд килмаганлар. Натижада, тириклик чоклари элнинг каргишига колдилар, улгач, номлари кора билан ёзилди...
Искандар Румийнинг (Александр Македонский) Арасту (Аристотель) исмли устози бор эди. У билан бемаслахат иш килмасди. Устози саройга кириб келса, урнидан туриб, иззат билан кутиб оларди. Хатто уни уз отасидан хам ортикрок курарди. Бир куни Искандар Румийдан: «Нечун Арастуни отангиздан ортик иззат киласиз?» деб сурадилар. Ул дедики: «Отам гуёки мени осмондан ерга туширди. Аммо устозим Арасту мени ердан осмонга кутарди. Яъни, отам мени дунёга келмогимга сабаб булди. Устозим илм ва одоб ургатиб, мартаба ва иззатимнинг ортмогига сабаб булди».
Ислом кушинлари Истамбулни фатх этгач, Фотих Султон Мехметхон оппок отга миниб кушин бошида Тупкопи дарвозасидан хашамат билан кириб борарди. Бизанс (Византия) халки голибларни олкишлар билан каршиларди. Кизлар кулларида гулдаста билан подшохни олкишлаш учун пешвоз чикиб, «Истамбулни забт этган саркарда ким?» деб сурашарди. Иттифоко улар оппок соколли, викорли ва салобатли Окшамсуддин Хазратларини куриб колдилару уни подшох гумон килиб гулларни узатдилар. Подшохнинг устози булмиш Хазрат бу кутловдан хижолат булиб, отларини четга сурдилар-да:
- Янги санани очган хукмдор Султон Мехметхон ана удир, гулларни унга беринг, - дедилар.
Фотих Султон Мехметхон эса гул тутаётган кизларга Окшамсуддин Хазратларини курсатиб деди:
- Боринг-да, бу гулларни оппок соколли мухтарам ул зотга беринг, бу хурмат ул зотнинг хакидир. Филхакикат, ул менинг устозимдир. Бу эъзозга у зот лойикдир. Чунки бу фазилатларни, бу жахонгирликни, бу кахрамонликни мен мухтарам устозимдан ургандим. Унинг илми ва фазилати соясида Истамбулни фатх этиш шарафига эришдим.
Яна хукмдорлардан бири Султон Салим Мисрни забт этиб, Истамбулга кайтаётган эди. У кушин олдида устозлари, мулозимлари, шайхул-исломлар куршовида эди. Зафар машклари чалинганда ибн Камолнинг оти хуркиб, сакради-ю Султоннинг сут каби оппок либосига лой сачради. Буни курган ибн Камол куркиб кетди. Бошкалар хам подшохнинг газабланишини кутдилар. Аммо Султон Салим дедики:
- Бу либосимни олиб, саклаб куйинг. Бу либос шундайлигича, лойи билан саклансин!
Вазирлар бу буйрук хикматини, сабабини сураганларида Султон Салим шундай жавоб берди:
- Мухтарам зот отининг оёгидан сачраган лой бизнинг шарафимиздир, у охиратда васикаи баротимиз буладир. Либосимизга теккан лойни куриб, авлодимиз хам ибрат олсинлар, уламо отининг оёгидан сачраган лой бизнинг назаримизда канчалик кадрли эканлигини дунё тургунча авлодимиз хотирласин.
Бу хикоятларга хазрат Навоийнинг бир ранж ила харф ургатган устознинг хакини дунё ганжи билан адо этиб булмайди, деган хикматлари илова этилса, узукка куз куйгандай булар.
Не афсуски, устозлар хакини адо этишни уйламайдиганлар хам бор. Мактабларда устозларни ранжитувчи укувчиларни учратиб турамиз. Айрим ота-оналар фарзандлари олдида устозларни хакорат килишдан хам тоймайдилар. Устозига мехр ва хурмат курсатишни билмайдиган ва урганишни истамайдиган бахтсиз талаба бир умр факат узигагина мехрибон ва факат узинигина хурмат килувчи худбин булиб колади. Сахро тиконини экиб, гул оламан, деган одам аклли одам эмасдир. Узига илм-ирфон ургатувчи устозининг кадрини билмаган одам Ватан, миллат учун фойдали бир одам була олмайди. Ислом дини нуктаи назаридан устоз хаки адо этиб тугатиб булмайдиган бир хакдир.
Шу хикоятлар бахонасида икки мазмун англатувчи бир маколга изох бермок зарурати тугилди. Устозларнинг мавкеи хакида гап кетганда айримлар бу маколни «Устоз отангдан улуг», тарзида, бошкалар эса «Устоз отангдек улуг» шаклида баён киладилар. Бунга сиз нима дейсиз? Кайси бири тугри? Фарзанд учун одамлар орасида отанинг мавкеидан баланд зот йук. Лекин ота урнида куриб хурмат килинадиганлар бор. Демак, устоз отадек улуг экан. Лекин масаланинг бошка томони хам бор: ота фарзандини бокишга, тарбия килишга мажбур. Лекин устоз айнан шу фарзандга илм беришга мажбур эмас. Агар «бу болани укитмайман», деса айбли саналмайди. Шу боис хам унинг отага нисбатан улуглиги мавжуд. Хазрат Али (р.а.) «Менга бир харф ургатган кишининг хизматкори булишга тайёрман», деганлар.
Отадек (ёки отадан) улуг устозлар куп, алхамдулиллах! Аммо бу номга иснод келтирадиганлари хам борким, уларнинг бир тоифасини аввалрок айтиб утдик. Устоз улуглик мартабасига етиши учун илмни холис ургатиши керак. Таъмагирлик хасталиги билан огриган устоз хурматга лойик эмас. Бир профессордан эшитган эдим, аспирантларнинг илмий ишларига рахбарлик кила бошлаганидан бери бирон марта узи пулига костюм сотиб олмабди. Демак, шогирдлари олиб бериб туришган. Албатта, шогирд устозига миннатдорлик билдиради. Шарафли хадисда Мустафо (с.а.в.): «Кимки кичикларга рахм килмаса, катталаримизни хурматламаса ва олимларнинг хакини бермаса, биздан эмас», деб мархамат килганлар. Шунга кура устознинг хаки хам берилади, аммо бу тарзда эмас. Берилгувчи хак бегараз ва холис булмоги шарт. Агар шогирд тухтовсиз бериб турган «совга саломлар»и туфайли илм олаётган булса, демак у хато йулда. Чунки бу йулда факат юзаки илм олиши мумкин. Устоз шогирдига факат илм эмас, яхши хулкларни хам бериши керак. Таъмагир устоздан шогирд кандай яхши хулкни урганиши мумкин? Шунинг учун хам «Олим булиш осон, одам булиш кийин», дейдилар. Форобий хазратлари билим ва маърифатнинг яхши ахлок билан безанмоги шартлигини таъкидлаганлар. Имом Шофеъ эса узини гунох ва бадхулкликдан саклай олмаган кишига илм фойда бермаслигини айтганлар.
Устознинг шогирдга биринчи галда ургатадиган хулки - камтарлик булиши шарт. Бу хулкни шогирдга сингдиришда уз хулки билан намуна булмоги талаб этилади. Чунки манман, кибрли устознинг шогирдини камтаринлик шохсупасига кутарганини хали тарих курган эмас. Манман олимнинг хамкасбларга ёмонлик килиши бир масала, энг асосий масала - у уз кибри туфайли илмнинг керакли чуккисини забт этиб булдим, деб уйлайди ва усишдан тухтайди. Манман олим юкорига карамайди, уз оёги остидан куз узмайди. Шунинг учун илмдаги юкори чуккиларни курмайди. Афсуски, бундайлар кам эмас. «Мадрасада укиганим кифоя, илмим битта масжидни тебратиб туришга етиб ортади», дейдиганлар ёки «диссертацияни бир амаллаб ёклаб олдим, энди умримнинг охиригача дам оламан», деб адашувчилар хам бор. Буларга бир хикоятни эслатамиз:
Эрон шохи Хисрав Парвез хузурига Румдан бир элчи келди. Шох вазири Бузружмехрнинг донолигини элчига маълум килиб куйиш максадида:
«Эй Бузружмехр, дунёда нимаики булса, сен хаммасини биласан, а?» деб суради. Шох вазиридан «Ха, биламан», деган жавоб кутган эди. Аммо вазири «Билмайман», деб жавоб килди.
Элчининг олдида мулзам булган шох газабланиб суради:
«Хамма нарсани ким билади?»
«Хамма нарсани хамма билади, аммо хамма хали онасидан тугилган эмас», деб жавоб берди доно вазир.
Яна бир доно вазирдан савол сурадилар. «Билмайман», деб жавоб берди у. Яна сурадилар, яна шу жавоб: «Билмайман». Шунда ажабланиб дедилар: «Шох сизни доно вазир деб катта микдорда хак тулайдилар-у билмайман дейишга уялмайсизми?» Доно вазир деди: «Подшох менга билганларим учун хак тулайди. Агар билмаганларим учун хам туласа, етти иклимнинг хазинаси етмаган буларди». Бу доно жавобларда камтарликнинг гузал куриниши мавжуд.
Устозлик ва шогирдлик бобида кишининг ёши ахамиятли эмас. Илм олиш муддати лахадга кадар экан, фарзанди хатто набираси тенги устоздан хам илм олишга тугри келади. Катталар аввалига болаларига илм ургатадилар. Сунгра узлари улардан урганишга хожат сезадилар. Кимки буни хохламас экан, уз давридан оркада колади. Чунки фан янгиликларини ёшлар кузатиб борадилар ва тез эгаллайдилар. Уз ташвишларига уралашиб юрувчи катталар эса бу янгиликларни вактида сезмайдилар ёки сезсалар хам тан олгилари келмайди. Шу боис хам фанда ёш олимлар билан катталар орасида тез-тез зиддият ва ихтилофлар чикиб туради. Илм олишдан тухтаб, котиб колган, ёшлардан урганишни истамаган катта олимлар фан тараккиётига салбий таъсир курсатадилар.
Хазрати Умар (р.а.) илмни ёшликда эгаллаш керак деб билганлар. Чунки ёш улгайгач, киши ёшлар билан бирга илм олишга уяла бошлайди. Айникса бирон мансаб эгаси кул остидаги ёшлар билан бирга утириб илм эгаллашдан ор килади. Илм ёшликда эгалланса онгга накшланиб колади. Хазрат Умар «ёшлар билан илм олишга уялсанг укимай куя кол», демокчи эмаслар, балки шундай ноурин холатлар учраб колишидан огохлантирмокчилар.
Бир донишманддан сурабдилар:
- Кандай килиб илмнинг энг юкори чуккисига чикдингиз?
Донишманд деди:
- Билмаган, тушунмаган нарсамни олимдан хам, оддий кишидан хам, каттадан хам, кичикдан хам сурадим. Бу тугрида уялмадим, номус килмадим. Узимни юкори тутиб, мутакаббир булмадим.
Шу олимнинг хаёти барчамиз учун ибратдир. Чунки илм сурашдан истихола килинмайди, балки илмсиз юришдан уялиш керак булади.
Уялма маърифатни угранурдин,
Танур жойинг булур колсанг танурдин.
«Саботул ожизийн»даги бу байтнинг мазмуни будир: окил киши илмни урганишдан уялиб утирмайди. Накадар кари булса хам узидан кичиклардан ва катталардан сураб урганмокка касд килади. Зеро, киши орланиб, илмни урганмай колса, окибатда дузахга борур. (Байтда зикр этилган биринчи «танур»да «тандир», «учок», маъносида, яъни дузах учоги назарда тутилади. Иккинчи «танур» танимок, яъни билмок маъносида келади.) Арасту хаким шогирди Искандар Румийга: «Шараф ва обруйинг яна хам юкорилашини истасанг, илми хикмат урганишдан ор-номус килма», деб ургатган эканлар.
Хазрат Навоий ёзганлар: «Билмаганни сураб урганган - олим, орланиб сурамаган узига золим. Оз-оз урганиб доно булур, катра-катра йигилиб, дарё булур. Урганишдан кочган - дангаса, урганишдан кочиш учун юзига важ-бахона эшигини очган - ишёкмас. Захмат чекиб илм урганган – донишманд.
Илмдин орий улуснинг жохили худномаси,
Урганурга жидду жахд этган жахон алломаси».
(Илмдан четда колган одам халк орасидаги кайсар, жохилдир. Урганишга каттик киришган эса жахон алломасидир.)
Илмни эгаллаш кай пайтда афзал, деган муаммога донишмандлар турлича жавоб берганлар. Абдуллох ибн Масъуд илмни фурсат булганда урганавериш керак, чунки илм зарур булган пайтда фурсат топилмайди, деб таъкидлаганлар. Купгина манбаъларда илмни ёшликда эгаллашга даъват этилади. Буни «илмнинг асосларини ёшликда эгаллаб олишга харакат килмоклик даркор», маъносида англасак дуруст булади ва бу бизларни катта ёшга етганда илм олишдан тухтаб колиш касалидан куткариб колади.
Умар Хайёмда шундай рубоий бор:
Акнун ки гул-и саъодатат пур бораст,
Даст-и ту зи жом-и май чиро бакораст.
Май хур ки замона душмане гаддораст,
Дарёфтани руз-и чунин душвораст.
Рубоийнинг лугавий мазмуни: хозир саодатнинг гули серхосил пайтда нега кулинг май жоми билан машгул эмас. Май ичиб кол, чунки замона ута бевафо душмандир. Бугунгидай кунни топиш кийиндир.
Мазкур рубоийни шархлашдан аввал бир эслатмага эхтиёж сезилди. Рисоламизнинг «Севган суйганига этар итоат» бобида истиора, яъни бадиий ухшатмаларга изох бериб, хусусан, «май» сузи «хакикат маърифати» маъносини англатишини айтиб эдик. Бадиий адабиётдаги бу услубни яхши англаш бизларни адашишлардан асрагани туфайли кисман такрор булса-да, мавзуга яна кайта мурожаат килишни лозим топдикким, бу сохани яхши билувчилар, маъзур тутгайсизлар.
Демак, мумтоз адабиётда учровчи «май» ва «жом» сузларини тугридан тугри тушунмаслик керак. Устоз Алийбек Рустамий юкорида зикр этилмиш рубоийнинг асл маъносини бундай тушунтирадилар:
Куч-кувватга тулган, саодат гулидан мул хосил олишинг мумкин булган хозирги навкирон пайтингда узингни узинг ичкилик билан захарламасдан ва бошка бехуда ишлар билан машгул булмасдан ирода кулини ишга солгину кунгил жомини маърифат майи билан тулдир, кишини бадбахт киладиган ичкиликни эмас, саодатга мушарраф этадиган маърифат майини хозир имкон борида ичиб кол. Чунки замона хозирги ёшлигингдан, куч-кувватинг ва имкониятингдан ва охири жонингдан хам сени жудо киладиган гаддор душмандир. У сени каритиб, турли дардларга мубтало килганда бундай кунларни тополмайсан ва бу дунёдан укинчу надоматлар билан утасан.
(Назмда «май» сузи хам асл маъносида, хам кучма, истиора маъноларида кулланилшини биламиз. Буни ажратиш учун шоирнинг кайси адабиётга мансублигини назарга олиш лозимлиги хам айтилган эди. Кабих адабиёт вакилидан маърифат эмас, фиску фужур урганиш мумкинлиги хеч кимга сир эмас. Мумтоз шоир ва беназир донишманд олимдан эса ичкиликбозликнинг таргиб килинишини кутиш кулгили холдир.)
Илмдан бахраманд булиш кишига беадад хузур ва лаззат багишлайди. Хакикий маърифатга эришган одамдан нафакат дустлари осойишта, балки душманлари хам тинч хаёт кечирадилар, дейдилар. Чунки маърифатли одамнинг уй-хаёли илм билан банд булади, бировга душманлик килишни уйламайди. Мирзо Бедил хазратларининг «Кимки хаёт шамини илм нури билан ёкса, хаёти асрлар буйи сунмайди», деган хикматларини тарих улуг алломалар хаёти мисолида тасдик этади. Мавзуни давом эттириш учун Хофиз Шерозийдан бир байт укиймиз:
Аё аййуха-с-сокий, адир каъсан ва новилхо,
Ки ишк аввал намуд осон, вале уфтод мушкилхо.
Лугавий маъноси: кани эй Сокий, бир косани айлантириб уни менга хам етказ. Чунки ишк аввал осон куриниб, кейин кийинчиликлар юз берди.
Байтга яширинган маъно: Сокийдан мурод - маърифат таркатувчи. Косадан максад - маърифатдир. Ишк эса маърифат ишкидир. Шунга кура байтни бундай тушунамиз: Эй маърифат ошикларининг Устози! Менга маърифат идроки аввал осондек куринган эди. Аммо бунинг купгина кийинчиликлари чикиб, менинг унга булган ишкимни сусайтира бошлади. Шунинг учун сен даврангга йигилган шогирдларингни, жумладан, мени маърифат сирларидан бир озгина огох килиб, совиётган кунглимни киздир.
Гул даврида ич боданиким, окил эмастур,
Хар кимки, бу кун дунёда хушёр топилса.
«Гул даври»дан мурод - умр бахори. Яъни кишининг илм урганадиган ёшлик даври. Бода, яъни майдан мурод - маърифатдир. Бу байтни «бахорни ичкиликбозлик килиб, кунгилни айнитиб, бошингни огритиб утказ», деб англамок нодонликдир. Байтнинг асл мазмуни будир: умрдан яхши хосил олиш учун унинг гул давридагидек гуллайдиган, хосилга замин тайёрлайдиган ёшлик даврида харом ичкиликни эмас, маърифат бодасини ич. Кимки бу дунёда маст килувчи ичкилик туфайли эс-хушини йукотса, хунар урганиб, илм олиб, хакикат сирларини билишга интилиб, камолот хосил этишга харакат килмаса, уни аклли киши деб хисоблаб булмайди.
Бобур мирзода бир байт бор:
Бахор айёмидур доги йигитликнинг авонидур,
Кетур сокий, шароби нобким, ишрат замонидур.
Агар бузук шеърият нуктаи назаридан тушунсак, йигитлик чогида айш-ишрат килиб ол, деган маъони укамиз. Холбуки, Бобур мирзо бундай ишратларга карши булганлар ва ул зотнинг май ичишни таъкиклаш хакидаги фармонлари тарихдан машхурдир. Мазкур байтда шоир йигитликни бахор айёмига киёслаб, бу фаслда Аллохдан маърифат тилаяпти.
Ишкка доир сухбатимизда хазрат Навоийдан бир байт укиб эдик. Энди хазратнинг сатрлари билан туларок холда танишайлик:
Зохид, сенга хуру менга жонона керак,
Жаннат сенга булсин, менга майхона керак.
Майхона аро сокию паймона керак,
Паймона неча булса тула яна керак.
«Майхона» аввал таъкид этганимиздек, арок ичиладиган тубан маскан эмас, хакикат ошикларининг васлгохидир. Хазрат Навоий маърифат хосил буладиган ерни жаннатдан афзал куряптилар. Чунки жаннатга жахолат йули билан борилмайди. Шоир Аллох васлига илм йули оркали эришмокликни хохлаяпти. Хур - гузал киз, жаннат кизи. Зохид жаннатдаги кизлар талабида ёки шу бахонада бу дунёдаги хотиндан кечган. У мана шу амалини маъкул билиб, узини узгалардан устун куради. Шоирнинг наздида эса бу амалдан илм-маърифатга эришмоклик афзалрок. «Жонон» - жон эгаси, яъни Аллох жамолини курмокликнинг бирдан-бир тугри йули шу. Маърифатхонада илм берувчи, тарбиячи томонидан берилган илм жоми канча куп булса, шунча яхши.

Боши билан шунгиб кирмаса хар дам,
Сув остидан дурни топарми одам?
Хамма гап ана шу дурни топишда. Афсус шуки, биз дурни севамиз, аммо уни топиш учун шунгишдан эринамиз. «Токка чикмасанг дулона кайда, жон куйдирмасанг жонона кайда», деган макол илм олишга хам таалуклидир.
Энди бир неча огиз суз илм бериш услублари хакида.
Дунёнинг барча мамлакатларида мактаблар, олий укув юртлари мавжуд. Айрим мамлакатларда укитиш услублари шаклланган, бу сохада неча асрлик тажриба тупланган. Баъзи мамлакатларда эса маориф сохасининг тарихи бир оз камбагалрок ва улар илгор мамлакатлардан нусха кучиришга харакат киладилар. Бошкалардан нусха кучириш гоят калтис харакат хисобланади. Чунки илгор мамлакат маорифи уз тарихи, анъаналари, фарзандларининг зехн-заковатига асосланган булади. Бундан ташкари уша илгор мамлакат укитиш услубини бугунги кунга мослаб узгартириб боради. Нусха кучирувчи мамлакатнинг буларни хам эътиборга олмоги талаб этилади.
Бизнинг юртимиз маориф сохасида бой тарихий тажрибага эга. Аммо совет тузуми чогида бу тарих кора балчикка беланаверилди. Тугри, йигирманчи асрнинг бошларига келиб бу сохада жиддий ислохотлар талаб этилаётган эди. Жадидлар буни англаб, янги мактаблар оча бошладилар. Янги мактаб эскисини бутунлай инкор этмас эди. Балки эски усулнинг энг яхши анъналари сакланган холда Европа мактабларидаги янги тажрибалар билан бойитилганди. Жадид мактаблари шаклланмай туриб, совет мактаблари карор топа бошлади ва аввалги анъаналар бутунлай рад этилди. Эски мактаблар хакида факат ёмон фикрлар билдирилаверилди.
1989 йилда Франция коммунистларининг «Юманите» деб номланган газетаси мухбири камина билан сухбатлаша туриб эски мактабларимизни ёмонлади. Шунда мен дедимки: «Жаноб, Хоразмий, Беруний, Форобий каби улуг алломалар номини эшитганмисиз? Эшитган булсангиз, улар совет мактабларида эмас, сиз коралаётган эски мактабларда илм олган эдилар».
Демокчимизки, бугун маориф сохасида ислохотлар кетаётган даврда Европа ёки Америкага махлиё булавермасдан, уз анъаналаримиз пойдеворига янгисини куришимиз керак. Хатто совет мактабини хам тулалигича инкор этмаслик керак. Чунки бу сохада хам маълум ижобий томонлар бор, маълум ижобий тажрибалар тупланган эди. Бугун илм бераётган устозлар ана шу мактабларда билим олганлар, шу боис кайси услуб яхши, кай бири ёмон эканини ажрата оладилар.
Масалан, киз болалар билан угил болаларнинг бир хонада укишлари максадга мувофикми? Утган асрнинг эллигинчи йиллари урталарига кадар «кизлар матаби» ва «эрлар мактаби» деб ажратилган. Нима сабабдан кушиб юборилгани каминага коронгу. Масаланинг диний томонини четга куя турайлик. Усмирлар ва ёшлар вужудидаги табиий жараённи, яъни уйгониш фаслини эътиборга олсак, дарс пайтида кандай утиришини тасаввур кила оламиз. Кизнинг ёки йигитнинг бутун фикру хаёли устози ургатаётган илмда булади, деб ким бизни ишонтира олади? Айникса, кечаси бехаё кинофильмни курган булсалар, дарс чоги бир-бирларига угринча термулиб, нималарни уйлаб утиришларини билиш кийин эмас. Кизлар билан угил болаларни ажратиб укитиш туфайли илм бериш самараси ортади, деб уйлаймиз. Агар мактаблардаги эр укитувчилар купайса, тарбия сохасида хам ижобий узгаришлар булади.
Бугун болаларнинг билимига бахо куйиш хам анча мураккаблашди, хатто чигаллашди. Хар бир боланинг тайёргарлиги хар дарсда бахоланиши керак, деган талаб дуруст. Бирок, бунинг учун синфда уттиз-уттиз беш эмас, ун беш бола укиши шарт. Хисоб килайлик: хар бир боладан уйга берилган вазифани сурашга бир дакикадан вакт сарфланса хам янги мавзуни тушунтириш учун ун-ун беш дакика фурсат колади. Демокчимизки, янги услубга утишда шарт-шароит хисобга олинмаган.
Оналар болаларини аввал кукрак сути билан бокадилар, бирданига козонда пишган таом едиришдан тийиладилар. Шунга ухшаш, комил устозлар хам укувчиларга дарс беришдан аввал енгил илмларни ургатиб, кейин огир илмга кучадилар. Куп учратамиз: созандаликка хавас куйган одам устозидан биринчи куниёк «Муножот»ни ургатишни сурайди. Кориликни ният килган бола «Ёсин»дан бошлашни хохлайди. Бизнинг бугунги мактабларимизда бирданига мураккабликка утиш услуби мавжудким, бунинг келажакда беражак самарасини аввалдан чукур урганиб, тахлил килиб куриш керак булади. Тиббиёт оламида янги дори ихтиро килинса, дарров одамларга берилмайди, аввал жониворларда синалади. Кейин маълум бир шифохоналарда синовдан утади. Ана ундан кейин купчиликка тавсия килинади. Маориф сохаси хам шундай булиши шарт. Четдан урганилган услуб гоят яхши булиши мумкин, аммо уни аввал бир неча мактабларда, сунг бир неча туманларда, сунг вилоятда синаб, ундан кейингина оммавий куллашга утиш керак. Уша янги услуб бир вилоятда яхши натижа бериши, бошкасида кутилган окибатга эришилмаслиги хам мумкинки, бу холат хам эътибор доирасидан чикмаслиги керак. АКШдаги турли штатлардаги мактабларда турли услублар мавжуд экан. Масалан, бир штат конунига кура мактаб укувчиларига жазо бериш (масалан укитувчининг уриши) мумкин, бошка штатда эса бу катъиян ман этилади.
Мактабларда, дорилфунунларда илм толибларига ташаббускорлик рухида тарбия бериш шарт. Дарсни ёдлаб олиш оркасида канчадан канча маънавий куч, гайрат бехуда совурилади. Кишиларнинг иш кобилияти пасайиб кетади. Агар бирон муаллим хозир бу одатга бархам беришга уринса, унинг хамкасблари ташвишга тушиб коладилар. Чунки уларнинг узларида ташаббус йук. Фикрлаш кобилиятлари чекланган. Дарсни курук ёдлаш касридан инсон калбининг майиб булишига яна канча чидаш мумкин? Хакикат шуки, илм китобни ёдлашдан иборат эмас. Балки уни тушуна билишдадир. Кимки билмаган ишига ёпишса, унинг ахволи сузни ёдлаб олган, лекин маъносини тушунмаган одамнинг ахволига ухшайди.
Ташаббускорлик, эркин фикрлаш кишининг довюрак, шердай жасур булишига ёрдам беради. Агар укув даргохларида янги рух, янгилик рухи, ташаббускорлик рухини хис килишга имкон берадиган булсалар, Ватаннинг буюк келажаги хакидаги орзулар амалга ошади. Одамлар имтихон топшириб, диплом олиш учунгина уринмасдан, узларида кучли характер, талабчанлик яратишга харакат килишлари керак. Узларини хар кандай тасодифга тайёрлашлари, уз маънавий кучларигагина таянадиган булишлари, узларини хамиша хар кандай иш учун жавобгарлик хис этадиган килиб тарбиялашлари керак. Бошкача суз билан айтганда, мунозаралар ва билимларни куз-куз килиш билан шугулланмасдан, довюраклик талаб киладиган ишлар билан банд булишлари зарур. Бола мактабга кадам куйган ондан бошлаб унга асосий максад олинадиган бахо эмас, балки илм экани тушунтириб борилса, яхширок буларди. Холбуки, биз биринчи кадамданок уни яхши бахо олишга рагбатлантирамиз. Окибатда яхши бахо олувчи укувчилар куп булади, илмлилар эса оз.
Бир олий илм даргохидаги мажлисда гувох булиб эдим: устозлар талабаларнинг билими саёз эканидан ташвишланиб гапирдилар. «Нима учун шундай?» деган саволга жавоб топмокчи булдилар. Тугри жавобни барчалари билар эдилар, аммо ватанпарварлик никобида баландпарвоз гаплар билан чекланардилар. Уларни ташвишга куяётган билимсиз талабалар бу олий даргохга кандай кириб колдилар? Нахотки шу саволга жавоб топиш кийин булса? Билимсиз равишда кириб олганлари холда яна турт йил мобайнида (яна икки йил магистратураси хам бор) кандай укиб юришди, деган саволга хам жавобни билмасликлари кизик. Уларни бараварига нопокликда айблаш инсофсизлик булар. Аммо тугри жавобни била туриб мум тишлашларига нима деймиз? Мухтарам устозлар «гунох килиш – илмнинг баракасини йукотади, уни унутишга олиб келади», деган хикматни хамиша дилда сакласалар, нур аланнур булур эди.
Уша йигинда устозлардан бири дедики: «Бу болаларни биз «ёмон» дейишга хаккимиз йук, чунки уларни биз «яхши» деб укишга кабул килганмиз». Чиройли сузлар… Аммо айтилган фикр хакикатдан йирок. Чунки бу билимсизларни укишга улар кабул килмаганлар. Устозлар булажак талабалар билан юзма-юз куришмаган, имтихон хам килмаганлар. Булажак талабалар тест саволларига жавоб бериш билан чекланганлар. Уларнинг зехни, фикрлаш, тахлил килиш кобилиятлари эътибордан мутлако ташкарида булган. Билимсиз талабаларнинг барчаси тест имтихонларидан гирромлик билан утганлар, десак купларга тухмат килиб куйган буламиз. Булажак талабалар имтихонларга тайёрланадилар, бирок, юкорида айтганимиздек, факат ёдлайдилар. Ёдлаганда хам тест саволига берилажак тугри жавобнигина ёд оладилар. Масалан, «Сут кайси рангда булади?» саволига жавоблар: кизил, кора, яшил, ок. Болани имтихонга тайёрлаётган устоз «ок» деган жавобни белгилаб беради ва бола шуни ёдлайди. Агар устоз адашиб «кора» деган жавобни белгилаб берса, бола уйлаб утирмай имтихон чоги шу жавобни кайтаради. Ана энди сутни кора булади деган жавобни ёдлаб олган боланинг онгига сутнинг ок булишини сингдириб куринг-чи?
Тест синовлари яхши ниятларда жорий килинган. Илгариги имтихонлардаги нопокликларни хали унутганимиз йук. Тест синовлари туфайли билимли, халол йигит-кизларнинг укишга киришлари учун шароит яратилганини хам тан олиш керак. Лекин… тест синовларига хам нопоклик аралашаётганини хам инкор эта олмаймиз. Хамонки шундай экан, ёд олиш синови урнига эркин фикрлаш синовини жорий этиш йуллари хакида уйлаб курсак чакки булмас эди.
Дунёда илм турлари куп, барчасини бараварига эгаллаш мумкин эмас дедик, хаммасини эгаллайман, деб интилувчи кимса окибатда харакатларини шамолга совуриши мумкин. Чунки ортикча билагонликни фазилат деб уйлаш хатодир. Билимнинг микдори эмас, сифати заруррок деган нуктаи назардан карасак, фойдали нарсаларни билганимизга нисбатан бефойда нарсаларни купрок билишимиз аник булиб колади. Одам егани билан эмас, хазм булгани билан яшайди. Бу аклга нисбатан хам тааллуклидир. Хохламай ютилган таом, азобга айланганидек, иштиёксиз илм билан шугулланиш хотирани суст килиб куяди, нокерак нарсалар билан шу кадар тикиштириб ташлайди-ки, окибатда у кабул килаётганларини сингдиролмай колади.
Илм эгалламоклик мавзуидаги сухбатимиз сунгида Абдуллох ибн Масъуддан (р.а.) ривоят килинган шарафли хадисни ёд этамиз: «Бугун сизлар хавойи нафслар илмга тобеъ замонда яшаяпсизлар. Хали шундай замонлар келади-ки, унда илм хавойи нарсаларга тобеъ булади».
Аллох! Аллох! Нахот биз шу кунларда яшаяпмиз?!
Аллох! Аллох! Нахот бу жохилликдан кутулиб булмаса?!
Узинг хидоят бер, Аллохим!
Ёниб келганда мехнат шамъи, э ёр,
Ёниб, тутма хаво бодига зинхор.
«Кутадгу билиг»да айтилмокчики, куп машаккатлар билан хосил килган илмингни нафс орзуларига сарф айлама, дустим.
Дуо килайлик:
Аллохим, бизларга акл, зехн, заковат, кобилият каби улуг неъматлар бердинг, Узингга шукур! Бизларни илмдан бегоналардан килмадинг, Узингга шукур! Аллохим, узингга зорланиб илтижо киламиз: узимизни, то киёматга кадар тугилиб яшайдиган зурриёларимизни илм олишга мухаббатли кил. Бешикдан то лахадга кадар илм олувчи солих бандаларинг каторида булишимизни насиб эт. Кимгаки илм олиш бахтини берибсан, улардан бу бахтни олиб куйма. Кимки бу бахтдан бенасиб экан, уларни бу бахтдан бахраманд эт. Хузурингга борилган чоги «Эй бандам, сенга илм олмогинг учун берган аклни нималарга сарф этдинг?» деган савол берилганда уялиб колмайдиган бандаларингдан кил. Алохим, бизларни калбларини нуринг билан ёритган, маърифат денгизидан насиба берган, лутф ва карамингга лойик курган бандаларингдан айла! Илм олишга дангасалик килмайдиган, олган илмини нафс орзуларига сарф этмайдиганлардан кил. Илм йулини нопокликлардан асра. Олган илмимиз туфайли Узингнинг розилигинггга етишмоклик, киёматда Узингнинг жамолингни курмоклик бахтини бизларга насиб эт, Аллохим! Устозларнинг шогирдлар хузуридаги хаккини, шогирдларнинг устозлар хузурларидаги хакларини халол ва холис адо этишларини насиб эт!
Омийн, йа Раб ал-оламийн!









НЕ ЭРУР БУ ЖАХОЛАТ?

Бировнинг айбини ёки кусурини
айтадиган булсак, «аклсиз», «тентак»,
«эси йук» ёки дабдурустдан «ахмок» деб куя коламиз.
«Жохил» деган иборани камдан-кам холларда
тилга оламиз.Орамизда жохил камми? Жохил ким узи?
Жохилликдан бесаодатрок яна нима бор?
Энди шу хакда гаплашиб олиш фурсати етди.

Инсонлар бошига тушадиган кулфат ва зулмнинг асосий боиси жахолатдир. Кулфат ва зулмдан халос булишнинг ягона давоси эса – илм. Жахолат хомийлари инсониятнинг энг ашаддий душманлари хисобланадилар.
Тилимиздаги «жахолат», «жохиллик « атамалари нодонликни ва бу нодонликни тугдирувчи билимсизликни англатади. Ёмонликнинг уч манбаи борлигини айтадилар: шайтон, нафс ва жохиллик. Хар кандай ёмон хулкнинг бошида нафс ва шайтон туради. Нафс ва шайтон хакида хам алохида сухбатимиз бор. Шу боис бу бобда жахолат хакида фикр юритайлик.
Жахолатнинг турлари куп, улардан учтасини алохида таъкид этиш керакки, колганлари шу учтасидан бахра олади: *умуман хеч нарса билмаслик; *хамма билган нарсаларни жуда ёмон билиш; *лозим булмаган нарсаларни билиш.
Жахолат – хакикатдан бехабарликдир. Жохилни таълим-тарбия курмаган, хеч ерда укимаган, дипломсиз одам, деган маънода тушунмаслик керак. Жохилликнинг асли мохиятни билмасликдир. Шунинг учун олимликнинг юкори погоналарига даъво килувчилар орасида хам жохилликни учратиб колиш мумкин. Бунга сабаб: диний илмнинг озлиги, илохий хикматларни билмаслик, ижтимоий, ахлокий маданият танкислигидир. Жахолат одамни дунёга бефарк килиб куяди, бепарволик эса секин-аста, аммо чекиниш билмай саратон (рак) усмасидек улгаяверади. Шунинг учун акл эгаси жахолатга тукнаш келгани хамон чарчок ва дам олиш нималигини билмай унга карши хужум килиши керак. Зарба кетидан зарба беришни тухтатмаслиги зарур. Бу жараён умр буйи давом этадики, буни эплай олмаган кимсанинг хаёти паришонликда утади.
Хожа Ахмад Яссавий хазратлари илм урганиш билан шугулланмайдиган, илмдан йирок кишиларни «нодон» деб атайдилар. Жохилликлари аник булгани сабабли хам улар нодондирлар.

Аввал-охир хублар кетти, колдим ёлгиз,
Нодонлардин эшитмадим бир яхши суз.
Доно кетти, нодон колди, едим афсус,
Йулни топмай, хайрон булуб колдим ман.
Ислом инсон тарбиясида аввало жохилликни бартараф этишга алохида ахамият беради. Чунки банданинг Аллохни худди куриб тургандек ибодат килиши курбиятнинг аломати. Каерда турганини билмаслик эса гафлат ва жохиллик аломатидир. Дунёга нима учун келганини билмаган, хатто сурамаган, айникса, бу хусусда тинглашни истамаган киши энг хавфли жохилдир. Исломда факат билиш кифоя эмасдур, билганига амал килиш лозим.Факатгина билиб амал килгани хам кифоя эмас, амалларни факат Аллох розилиги учун килиш зарур. Кишининг олим булмогига Аллохдан куркмоги, жохил булиб колмогига эса амали билан гердаймоги кифоядир. Жохилнинг биламан, дегани курнинг кураман, дейишига ухшайди. Узининг илмига, мартабасига магрур булиб, кеккайиб кетиш жохилликнинг бир хилидир. Хакикатни инкор этиш жохилликдир.
Бирон амални яхши деб хисоблаб, бу йулда бардавом булиши окибатида инсонда уша амалга мувофик хулк шаклланади, мустахкамланади. Шунга кура, Имом Газзолий хазратлари одамларни турт тоифага булганлар:
* Гофил инсонлар хак билан ботилнинг, чиройли билан хунукнинг фаркига бормайдилар. Улар фитратан барча эътикоддан холи. Лаззатларга хаддан ташкари тобе булиб колганлари учун улар биронта истакларини хам тула кондира олишмайди. (Яъни, бир лаззатни куйиб, ундан яхширогига чопади, кейин ундан хам яхширогини истайди... Шу тарзда биронта истагини хам мукаммал амалга оширолмайди.) Бу тоифадаги инсон муолажани, яъни тарбияни тез кабул килади. Факатгина у бир муаллимга, бир муршидга мухтож. Калбида уйгониб, уни гайратлантирадиган бир химматга мухтож. Шунда у тез орада хулки гузал инсонга айланади.
* *Жохил ва адашган инсонлар ёмоннинг нелигини биладилар, лекин яхши ишларга одатланмаганлари сабабли, килаётган ёмон амаллари узларига чиройли булиб куринади. Дунё истакларига кул булиш билан улар тугриликдан юз угирган булсалар-да, амалларидаги кусурлардан хабардорлар. Бу тоифанинг тарбияси огиррок булгани учун уларга бир неча ваизифалар юкланади. Аввало, улар бузукликка одатланиш натижасида ичларида махкам урнашган жуда куп иллатларни нафсларидан сугуриб олишлари шарт. Кейин яхшиликка ундайдиган сифатни калбларига экмоклари керак. Хуллас, енг шимариб, жидду жахд этилса, бу тоифа тарбияси риёзат учун кенг майдондир.
* **Жохил, адашган ва фосик кимсалар ёмон ахлокни яхши ахлок деб эътикод киладилар. Уларнинг наздида бу ахлок хак ва энг гузал. Ундаги бу караш борган сари такомиллашади. Шунинг учун бу тоифадаги кишининг муолажаси мушкул, согайишига деярли умид йук. Камдан-кам холда у дардига даво топиши мумкин. Бу жихатларнинг барчаси залолатга кетиш имкониятини оширади.
* ***Жохил, адашган, фосик ва ёвуз кимсалар нафакат бузук карашда такомиллашадилар, балки улар ёмонликларини купайтиришни фазилат деб биладилар, бу билан фахрланадилар ва «бу ишлар кадримни оширади», деб уйлайдилар. Бу тоифадаги кишиларнинг ахволи огир. Улар хакида шундай дейилган: «Кексани тарбияламок – машаккат, бурини тарбияламок – уни азобламокдир».
Жохиллар жамият ичидаги иллатдир. Улардан эхтиёт булмок керак, уларга якинлашган кишининг калби хасталанади. Утмишда канча жохиллар неча мамлакатларни ва юртларни фалокатга дучор килмадилар. Сир эмаским, Наполеон ёки Гитлер каби жохиллар хозир хам Ер юзида урчиб, купайиб ётибди. Турли мамлакатлардаги сайловларда улар миллионлаб овоз оладилар. Жохилнинг рахбар булишини истовчиларнинг узлари жохилмилар ёки сайлаётган одамларининг жохил эканини билмайдиларми? Бу хам кишилик учун бир муаммодир. Хар холда бир арикдаги тоза сувни бошка арикдан окиб келиб, унга кушилган кир сувлар булгагани каби покиза инсонларни хам жохиллар тугри йулдан оздириб, кирлатадилар.
Жамиятнинг ярасини факат олимлар тушунадилар. Аниклаган ташхисларига караб даволар топадилар. Жохиллар эса баттар яралаб куядилар. «Кош куяман, деб куз чикариш», «Дард устига чипкон», дейилган маколлар шундай жохилларнинг харакатига караб юзага келган.
Нисо сурасида мархамат килинади: «Жахолат-ла ёмонлик килиб куйиб, сунгра тезда тавба киладиганларнинг тавбаси Аллохнинг зиммасидадир. Аллох ана ушаларнинг тавбасини кабул килади. Ва Аллох билувчи ва хикматли зотдир». Демак, йулдан адашиб, гунох ишларни килиб юрганлар «биз киладиганимизни килиб куйдик, энди кеч булди, тавбамиздан фойда борми, тушар еримиз аник-ку?» деган тушкин уйга бормасликлари керак экан. Улар хатоларини канчалик тез тушунсалар, канчалик тезрок тавба килсалар, узларига шунчалик яхши булади. Аллох тавбаларни кабул этувчи зотдир.
Исломдан аввалги даврлар «жохилият замони» деб юритилади. Холбуки, у замонларда илмлилар, шоирлар куп булган. Аммо улар Хак билан ботилни ажрата олмаганлар. Пайгамбаримиз (с.а.в.) укиш ва ёзишни билмасдилар, аммо Аллохнинг суюкли хабиби макомига етдилар. Дунёвий илмлар нуктаи назаридан карасак, Мирзо Улугбекнинг суюкли шогирди Али Кушчи хам хизматкорликдан олимлик шохсупасига кутарилган эди.
Агар бир киши аник фанлар сохасида олим даражасига етса-ю аммо узининг инсоний вазифаларини билмаса, жохил булса, биринчи галда узига, кейин фанга хам зарар. Масжидга имом булиб, ислом динини билмаса, жохил булса, бу хиёнатдир. Бундай кимсалар динга ганимлардан купрок зарар етказадилар.
Бир мисол келтирамиз, зинхор тукима деб уйламанг. Мухтарам уламоларимиз ва имомларимиз хозир баён киладиганларимизни малол олмасинлар. Гуручни курмакдан тозалаш учун аввал шу курмакни куриб олишимиз лозим булади. Мазкурни укигувчилар хам «хамма имомлар шундай», деган хато фикрга бормасинларким, «курмак» деб атаётганимиз - жохиллар хамма сохада топилади.
Масжидлардан бирининг илмсиз имоми: «Шахмат харом эмас, Куръонда бундай гап йук, Пайгамбаримиз хам уйнаганлар», деб юборди. (Астагфируллох!) Худди шу жохил имом «пиримиз Боборахим Машраб Аллохнинг юзини курган», деб тинмай таъкидлашни одат килган хам эди. У шоирнинг «курдум юзингни девона булдим», деган сатрига махкам ёпишиб олган. Тасаввуф адабиётининг рамзий маъноларини эса тушуна олмайди.
Пайгамбаримиз айтмаган гапларни «айтди», килмаган ишни «килди» дейишнинг узиёк накадар гунохлиги маълум, биз бу гапларнинг накадар жохилона ва ахмокона эканини таъкидлаймиз.
Маълумки, диёримиздаги барча чойхоналарда шахмат, нарди, карта уйналади. Уз уйига сигмайдиган, фарзандлари, набиралари билан бирга булишдан рохатлана олмайдиган бекорчилар уз вактларини шу ерларда, шу уйинлар билан улдирадилар. Ха, айнан улдирадилар! Чунки бехуда утказилган умр – улдирилган умр хисобланади. Афсус шуки, булар орасида беш вакт намозни укиб куйиб, комил мусулмонликка даъво килувчилар, хатто «хожи» шарафи билан кеккайиб юрувчилар хам бор. Бугунги кунда хожи булмокликнинг унча мушкул эмаслиги, калбни Хакка кайтариш эса гоят кийин эканини тушуниб етмаган биродарларимиз хам борларки, уларни хам «жохил» деб атамокликка журъат этамиз. Бунака кишиларнинг калбида Аллох зикри йук, десам фикримга кушиларсиз? Ха, бу холатлар хам жохилликнинг меваларидан.
Жохилликка доир муаммолардан суз очилган давраларда «намоз укийдиган одам жохил эмас», деган таъкидларни хам эшитиб коламиз. Жохилликдан йироклаша олган намозхон Аллохнинг ризолигига етишсин! Гузал фазилатли бундай одамлар жамиятнинг курки ва кудратидир. Кани эди, хамма шундай булса, деб умид киламиз ва узимизни хам улар орасида булшимизни Аллохдан сураймиз.
Аммо…
Шу «аммо» дейилгани чаток-да!
Бир кишиникига келган мехмон намоз укимокчи булиб суради:
- Кибла кай тарафда?
Уй эгаси жавоб кайтарди:
- Бу ерга кучиб келганимга хали икки йил тулгани йук. Кибла кайси томондалигини каёкдан билай!
Буни латифа урнида кабул килдингизми? Кани эди, бу каби вокеалар латифа ичида колиб кетса...
Энди намознинг мохиятига келсак, купчилигимиз яхши биламизки, намоз - факат ётиб-туришдан иборат эмас. Балки истигрок, яъни уздан кечишдир. Чунки барча суратлар ичкари киролмай, ташкарида коладилар. Хатто Жаброил алайхиссаломдай олиймаком малак хам у ерга сигмас. Бу хусусда Расулуллох (с.а.в.) мархамат киладиларки: «Менинг Аллох хузурида шундай бир вактим бор-ки, унга на Тангри томонидан юборилган бир пайгамбар ва на Тангрига энг якин булган бир фаришта сигади». «Намоз факат суратдан иборат эмас, - дейдилар мавлоно Румий. - Бу – намознинг колипидир. Намознинг боши ва сунгги маълуму мавжуддир. Ибтидоси ва интихоси булган хамма нарса колипдир. Такбир – намознинг аввали, салом эса охиридир. Шаходат хам факат тил билан айтиб куйиладиган нарса эмас. Унинг хам боши ва охири мавжуд. Боши ва охири булган хамма нарса сурат ва колипдан иборат булади. Унинг РУХИ бекиёс ва бенихоядир. Аввали ва охири йукдир». Зикр эса, имом Куртубийнинг таъкидларига кура, Аллох азза ва жаллани эслаш, Унинг буйрукларини бажариш ва кайтарганларидан кайтишдир. Ана шундай итоатга эришганлар жохилликдан нари булишга узларида акл ва куч топа оладилар. Демак, гап яна амалга бориб такаляпти. Намоз укимок аъло фазилат, илм олмокнинг фазилати хам ундан кам эмас. Бирок, унга амал килмаслик жохилликдир. Буни подшо саройидаги энг кимматбахо килични олиб, ошпичок урнида ишлатишга ёки жавхар билан безатилган ханжарни мих урнига деворга кокиб куйишга киёслашади.
Кейинги йиларда маълум биродаларимиз орасида «хожилар оши(гапи)» расм булган. Бирга хажга бориб келган биродарлар ойда бир ё икки марта жамланиб, зиёфат уюштиришади. Баъзи давраларга илмлирок киши хам чорланади. У киши ун-ун беш дакика мавъиза килиб берадилар ёки бирон китобдан икки ё уч сахифа укиб берадилар. Шу билан бу зиёфат гуё шаръий утиришга, узларининг тиллари билан айтилса «илмий мажлис»га айланади. Каранг, турт-беш соат давомида турт-беш хил таом ейилиб, бозордаги картошка бахосидан тортиб то Америка Президентининг уйнашлари хакида гапирилади-ю «илмий мажлис»даги диний сухбатга купи билан ярим соатгина вакт ажратилади. Шунда хам курук тингланади, айтилган масалалар хавога учади, чунки амал килишга интилиш йук. Корин турт-беш кило таомни узига сигдиради, онг (агар таъбир жоиз булса) бир неча грамм илмни хазм кила олмайди. Бу жахолат эмасми? Бундай биродарларимизнинг мазкур ишлари сахрода дехкончиликни килиб, йилда бир марта икки томчи сув билан экинни сугориб, мул хосил кутаётган кишининг телбалигига ухшамайдими?
Бу каби хожи биродарларимизга бир эслатмамиз бор: валилардан бири шайх Самадоний Боязид Бистомий хаж нияти билан йулга чикиб, ун икки йил деганда Каъбага етиб бордилар. Хар кадамларига икки ракаат намоз укир эдилар. Етиб келган йиллари Каъбага кирмадилар. Лойик эмасман, деган хижолатда одоб сакладилар ва изларига кайтдилар. Биз, бугунги хожилар-чи?! Бу фарзни бажаришда кандай захмат чекяпмиз-ки, кейинги умримизни зиёфатлар билан утказсак? Боязид хазратлари хар гал масжид эшигига келганларида бир муддат тухтаб, йиглар эдилар. Сабабини сурашганларида дейдиларки: «узимни хайз курган хотиндек санаб, Байтуллохга кирмокка лойик курмайман, шунинг учун йиглайдурман».
Биз-чи? Чойхонадаги нарди, карта, шахматни омонат равишда бир неча дакикага суриб куйиб, намозга отланганимизда Байтуллохга бораётганимизни хис киламизми?
Покистонлик буюк шоир ва мутафаккир Мухаммад Икбол хожиларни зиёрат кила туриб, улардан сурадилар:
- Сиз Мадинаи мунавварани зиёрат килиб кайтдингиз. Мадинанинг илохий кучаларидан кунглингизга кандай хадялар олдингиз? Сиз у ердан келтирган моддий хадялар, яъни тасбехлар, калпоклар, жойнамозлар бир оз муддатдан кейин эскириб колади. Лекин асло улмайдиган рухий хадялар хам олиб келдингизми? Хадяларингиз ичида хазрати Абу Бакрнинг садокати ва таслимияти, хазрати Умарнинг адолати, хазрати Усмоннинг иймони, хаёси ва жумардлиги, хазрати Алининг хаяжони ва жиходи борми? Бугун минг бир изтироб ичида инграётган ислом дунёсига кунглингиздан бир саодат асри бера оласизми?
Хар хожи хар куни узини узи шу саволлар билан имтихон этса ва бу синовдан яхши ута олса, икки дунё саодатига етишган булармиди?..
Кейинги йилларда «Хожи оши» деган маросим хам канот ёйяпти. Фарзандлар хожи оталари ёки хожи оналарининг муборак сафардан кайтишларига икки юз, уч юз ёинки унданда куп мехмонлар учун эхсон дастурхонини шай килиб турадиларки, барака топишсин, деймиз. Аммо бизни уйлантираётган нарса бу маросим худди фарз амал каби сингиб боряпти, дабдабага айланяпти, кибр аломатлари куриняпти. Тавозе эса чекиняпти.
Адолат сохибларидан булган Хорун ар-Рашид Хаж ибодатларини бажариб кайтар эди. Уни Багдодда асъасаю дабдаба билан кутиб олишаётган пайтда донишманд Бахлул унга караб: «Эй муминларнинг амири!» деб хитоб килди. Хорун унга караб: «Нима гапинг бор, айтавер», деб ижозат берди.
- Эй хукмдор, сен Байтуллох зиёратидан кайтмокдасан, - деди Бахлул. - Шундай муборак сафардан келяпсану бу кибр, бу гурур нимаси? Агар тавозе килсанг, узинг учун янада хайрли булмайдими?
Бу танбехни эшитиб халифа Хорун йиглаб юборди-да:
- Эй Бахлул, давом эт, яна насихат кил менга, - деди.
- Эй Хорун, барча ерлар сеники, барча инсонлар сенга тобе булган такдирда хам борадиган жойинг тупрокдир…
Хар бир инсон фарзанди учун гоят зарур булган хикматдир бу! Муборак Хаж ибодатидан кайтаётган бахтиёр биродарларимизнинг калбларида бир Бахлул булиб, яхшилика даъват этиб туриши керакка ухшайди. «Хожи оши»дан мурод эхтимол шукроналикдир, эхтимол «билиб куйинглар, энди камина хожи эрурлар», деган писандадир. Хаётда шукронанинг бошка гузал турлари бор. «Мен хожиман» деб эълон килиш дастурхонга ош тортиш билан эмас, эзгу ишлар, чиройли амаллар билан булади. Жамаратда шайтонга тош отган мусулмон уйига кайтгач, уз вужудига хукмронлик килишга уринаётган шайтон билан олишувини кучайтириши шарт. Агар таъбир жоиз булса, муслимнинг «Аллоху акбар!» деб тошларни отиши шайтонга карши уруш эълон килганидир. Кандай жойда ахд киляпти? Канча гувохлар хузурида онт ичяпти? Уйига кайтгач, арзимас бидъатларга уралашиб, бу урушда маглуб булишдан Аллох сакласин.
Яна бир эслатма: хазрати шайх Хасан Басрий (коддасаллоху сиррахул азиз) «Ухлаган кунглимизни уйготгил», деган жамоатга хитобан дедилар: «Ухлаган кунгилни уйготмок кулайдир. Аммо сизнинг кунглингиз улгандир. Зеро, хеч харакат этмас». Аллохим, улик кунгиллардан узинг асра!
Эй кунгил! Сенга не булдики, тинмай зиёфат истарсан? Бугун бирга хажга борганлар билан зиёфат дастурхони, эртага мактабдошлар билан, сунг касбдошлар, сунг кудалар билан... Сен шайх Абу Сулаймон Дараний хазратларининг сузларини унутдингми? Эсла, демишларки: «Хар нарсанинг дарди бор, кунгилнинг дарди – куп емокдир. Хар ким куп еса, унга олти бало келгай: биринчи – укиган намозининг тотини билмас; иккинчи – унутувчан булур, бирон нарсани эслай-ёдлай олмас; учинчи - узи тук булганидан шафкати оз булур; туртинчи –тоат-ибодат этмокка танбаллик килур; бешинчи – шахвати голиб булур; олтинчи – мусулмонлар масжидга борсалар, у хожатга борур». Яна шайх Хамдуни Кассор (к.с.) суларини унутмаким: «Барча касалликларнинг асл манбаи ва диннинг офати куп емокликдир».
Хазрат Умарнинг (р.а.) муборак одатларидан бири - эрта сахарда масжидга бориш эди. Ул зот масжидга азон чакирилмасдан аввал борар ва намоз вактини Жомеда кутар эдилар. Бир куни субх кирмай масжидга борар эканлар, ёш боланинг шошилиб кетаётганини курдилар. Бола Хазратнинг назари олийларига тушди.
- Болажоним, шошилиб каерга кетаётибсан?-деб сурадилар.
- Намозга кетмокдаман, Хазрат, - деди бола,-намоз вакти якинлашди. Менинг эса тахоратим йук, тахорат олишга улгуришим керак. Азон чакирилмай тахорат олиб, намоз вактини кутаман.
- Болам, сен хали ёш куринасан, сенга намоз хали фарз эмас, - дедилар Хазрат Умар.
- Хазрат, бу ишда катта-кичиклик буладими? Кеча махалламизда ёш бир бола вафот этди. У мендан анча ёш эди. Демак, вафот учун катта ёш ёки кичик ёш, деган айирма булмайди.
Хазрат Умар (р.а.) боланинг бу сузларидан жуда тулкинланиб кетдилар. Шундай мутаассир булдилар-ки, шундай кувондилар-ки, муборак кузларидан инжу доналаридек ёшлар ока бошлади:
- Ё Раббий! Бу бола кандай ажойиб, кандай аклли! Бу гузал сузлар улугларнинг огзидан чикадиган сузлардир, - деб шундай йигладилар-ки, муборак хиркалари хул булиб кетди.
Шунга ухшаш яна бир вокеа баёнида намозга кетаётган болага «ёшсан-ку хали?» дейишганда бола: «Гулханни аланга олдириш учун аввал майда, кичик утинлар ёкилишини билмайсизми? Дузах оташини ёкишда тутантирик булишдан куркаман», деган экан.
Масжидларимизда болаларни курганимизда шу каби вокеалар ёдимизга тушиб, калбимиз шодликка тулади. Аллохга шукрлар киламиз. Бир йили тарових намозида бобоси билан ибодатга чиккан турт ёки беш ёшли боланинг саждага бош куйганича ухлаб колганини куриб, кузларимга ёш келган эди. Фарзандларимнинг, набираларимнинг шундай булишларини сураб Аллохга ёлборган эдим. Бундай фарзанд факат бир оиланинг саодати эмас, миллатнинг бахти ва фахридир, миллатнинг келажаги нурли булажагига бир далилдир. Масжиддаги болаларни куриб беихтиёр равишда «оталари ёки боболари каерда экан? Залолатда эмасмикин?» деган савол хаёлимизни ёритиб утади. Боланинг ёнида отасининг йуклиги унинг бенамозигига далил була олмайди. Эхтимол бу бахтли фарзанднинг бахтли отаси ишдадир, балки сафардадир. Ибодатини мукаммал бажариб юргандир. Лекин боласи масжидда-ю узи чойхонада утирувчилар хам борким, шу боланинг ибодати хурматидан Аллох уларга хидоят бергай. Омийн!
Бу ривоят шундай оталарга аталган:
Бир киши шайтон билан дустлашиб, сафарга чикди. Бомдодни укимади. Шайтон ажабланди. «Ухлаб колган булса, куёш кутарилгач укиб олар», деб уйлади. У одам намознинг казосини хам укимади. Сунг пешин, аср, шом, хуфтонни хам укимади. Шунда шайтон хайратланиб суради:
- Эй одам, сен намоз укимайсанми?
- Мен намоз укимайман, - деди у одам бамайлихотир.
Шунда шайтон деди:
- Мен Аллохга мукарраблардан эдим. Фаришталарга дарс утардим. «Одамга сажда кил!» деган биргина амрига буйсунмаганим учун мен лаънатландим. Сен бугуннинг узида беш марта осий булдинг. Сенга кушилиб мен хам гунохга ботишни истамайман.
Шайтон шундай деб бенамоз одамдан нари кетган экан.
Биз-чи? Бизнинг вазифамиз нари кетиш эмас, уларни жахолатдан куткариб колишдир.
Пайгамбаримиз алайхиссалом мархамат килурларки: «Кимки тонг намозини жамоат билан укиб, сунгра то куёш чиккунига кадар утириб Аллохнинг зикрига машгул булса, сунгра икки ракаат нафл намози укиса, комил бир хаж ва умранинг савобига мушарраф булади». Расулуллох (с.а.в.) «жамоат «нотугри эшитдик», демасинлар, хайрон булмасинлар», деб «комил хаж ва умра» деб яна алохида таъкидлаганлар. Бу имом Термизий ривоят этган сахих хадислардандир. Эътибор килайлик: комил бир хаж ва умра савоби (!) деганлар. Эхтимол бу шарафли хадисни билмайдиганлар бордир. Бирок, «инсон макбул ва комил хаж килдими, унинг мукофоти жаннатдан бошка нарса эмас», дейилган хадиси шарифни билгувчилар куп булиши керак, деб уйлаймиз. Хаж инсонни гунохдан покловчи ибодат булгач, хар куни эрталаб бир хаж ва умра савобини кулдан бой беришимизни узимиз кандай бахолаймиз?
Мавлоно Румийда бир хикмат баёни бор:
Кунгилни айнитувчи ёкимсиз исларга одатланган чучкабокар атторлик дуконига кириб, димогига атирлар хиди урилди-ю хушини йукотиб, ерга йикилди. Атторлар шошиб колиб, уни тезрок хушига келтириш учун турли атирларни хидлата бошладилар. Чучкабокар бундан баттар холга келаверди. Охири атторлар чорасиз колдилар. Чучкабокар улар даражага келди. Уни таниганлардан бири уйига хабар бергани югурди. Чучкабокарнинг укаси вокеани дарров англади. Чучканинг тезагидан бир сиким олди-ю нажот бергани шошилди. У: «акамнинг димогига ёмон хидлар сингиб кетган. Касалининг давоси хам шу хиддадир», деб чучка тезагини унинг бурнига тутди. Шунда улик каби ётган чучкабокар дарров хушига келди. Буни курганлар йигит акасига кандай афсун укиди экан, деб ажабландилар. Лекин сир чучка тезагида эканини билмадилар.
Мавлононинг хикматларида гузал ибрат бор. Мол-дунёни севган киши бойлик тугрисида бирор нарса айтилган пайтда ухлаётган булса хам дарров уйгонади. Хатто ухлаётган ит хам бир нарса таракласа кузини очиб куяди-ю уйкусини давом эттираверади. Лекин эгаси секингина чаппилатиб овкат ейишни бошласа, уйкудан уйгониб, сергак равишда унга тикилиб тураверади. Жохил хам чучкабокарга ухшайди. Мушк хиди каби гузал илмий мажлисларда хушидан кетиб, гафлат уйкусида ухлайверади. Жохиллар сухбат бошласалар кузлари мошдай очилади. Чучка тезагидан хушига келган чучкабокарнинг бошкаларга зарари йук. Жохиллар сухбатидан уйгонган жохилдан эса курккулик.
Туякушнинг галати одати бор: бирон хавфни сезса, бошини кумга тикиб тураверади. Баъзи одамларда сал бошкачарок одат мавжуд: туякуш хавфдан куркаётган булса, булар хакикатни курмаслик учун бошларини гуё кум орасига тикиб яшайверадилар. Атрофга карамайдилар, келажакни тасаввур кила олмайдилар. Донолар насихатининг хакикатга эришиш йули эканини, ундан бахра олиш зарурлигини англашни истамайдилар. Энг ёмони – жохилликлари туфайли якинлашаётган хатарни сезмайдилар.
Эй кунгил! Бу не жохилликки, билмаган кишини камситамиз; жохил билмагани учун исёнда экан, биз билиб туриб гунох киламиз, демак, у биздан узрлирок. Уламони тан олмаймиз. Холбуки, улар биз билмаган нарсаларни биладилар, биз нимани биламиз?! Ёши улугларни менсимаймиз. Ахир улар Аллохга биздан олдинрок итоат этишган, уларга кандай тенг булайлик?! Ёшларни хакир санаймиз. Холбуки, биз улардан олдинрок гунохга шунгиганмиз, маъсиятга ботганмиз. Бидъат ва куфр ахлини ерга уриб, нафсимизни кукларга кутарамиз. Кайдан биламизки, балки биз бидъат ва куфрда айблаётган инсон кун келиб, хидоятга кайтар. Бизнинг охиримиз нима булади, хотима ёлгиз Аллохга аён. Хидоятдан огиб, залолатга кетишдан Узи асрасин!
Атрофимизда хаётлари бизларга ибрат булувчи муминлар куп. Сталин зулми даврида бегунохлардан бири камок азобини чекарди. Мехнат гоят азоб-укубатли эди. Махбуслар орасидаги бир мумин рамазон ойида руза ибодатини канда килмас эди. Камокхона бошлигининг унга рахми келди ва дедики:
- Сен рузангни оч, бу мехнат ва очлик азобига чидай олмай улиб коласан.
Бу мехрибончиликка жавобан мумин деди-ки:
- Руза - Аллохнинг амри. Бугунги иш натижасини талаб килиш эса сенинг хакинг. Сен уз хакингни талаб килавер.
Муминнинг иймони узга дин вакили кунглини юмшатди – уни огир ишлардан озод килди.
Яна узимизни имтихон килайлик: хар биримиз Аллох амрини уша мумин каби бажара оламизми?
Айрим биродарларимизга укишдан гап очсангиз, илмга чанкок эканликларини баён этиб, иш ва ташвишлари куплигидан нолийдилар, илм ололмаётганлари учун афсусда эканликларини хам айтадилар. Бу дунёда иш ва ташвиши йук одамнинг узи йук. Биз бахона топиб узимизни узимиз алдашга урганиб колганмиз. Дейлик, мени ёки сизни эртадан то кечгача Куръон ёки хадис укинг, барчасини тулик ёд олинг, деб биров зурлаётгани йук. Хар куни битта хадис, битта оят укийлик, маъносини англайлик. Шунга нари борса ун-ун беш дакика кетар. Агар бу укишимиз кунлик одатимизга кирса, бир йилда уч юз олтмиш олти оят ва хадисни урганган буламиз. Агар Аллох инсоф бериб икки ёки уч хадисни ургансак, бир йилда анча нарсани урганиб оламиз, шундай эмасми? Бир кеча-кундуздаги йигира турт соат умримизнинг ярим соатини жахолатимизни йукотишга сарфласак, канчалик саодатга етаркинмиз, валлоху аълам! Хар холда турли бахоналар билан жохиллигимизни яширишга тиришмайликки, жохилликни яшириш хам окилликни курсатиш каби кийиндир.
Жохиллик аломатлари яна нималарда куринади:
* уз нафсига кул булишлик; *худа-бехудага сузлайверишлик; *бекорга аччикланиш; *эхсонни уз жойида килмаслик; *хаммага, айникса синалмаган одамга ишонавериш; *дустни душмандан фарк килмаслик; *сирини хар кимга айтавериш; *аклсиз, иймонсиз одамларнинг маслахатларига кулок солиш; * бефойда сузларни куп сузлаш ва лойик булмаган одамларга (айникса, ношаръий ишларига) ёрдамлашиш.
«Агар жохиллигим намоён булмасин, десанг, узгаларни эътибор билан тингла» дейилган доно гапга мавлоно Сайфи Саройининг «Гулистони бит туркий» асарларидаги бу хикмат кувват беради: «Хакимлардан бири айтмиш эканки, хеч ким узича уз жохиллигига икрор булмайди. Аммо ул одамнинг жохиллиги шундан маълум булиб коладики, агар бир киши суз бошласа, унинг сузи тамом булмасдан туриб, уша жохил уртага тушиб сузлай бошлайди. Бу эса жохиллик – жахл аломатидир. Хикматдан маълум булади-ки, сухбат чогида сузловчининг сузларига диккат билан, сабр ва токатли булиб кулок солмок керак экан. Чунки хар кимнинг сузида хам урнак олса буладиган фикр булиб, ундан фойдаланиш максадга мувофикдир.
Байт: Хар жохилдин халк булса норизо,
Ул булур юз минг балога мубтало.
Узимизга диккат килайлик-чи, саналган жохиллик белгиларидан бизда хам бормикин? Давра сухбатларида узимизни кандай тутамиз? Кимдадир жохиллик белгиларининг хаммаси бордир. Кимдадир битта ёки иккитаси мавжуддир. Атрофимиздагиларнинг бизга «жохил» деган сифат беришлари учун шу битта ёки иккитаси кифоя килади. Хонадонларимизга хам караб куяйлик: жохил ота-она хонадони бамисоли уруш учоги эмасми? Ёки инсонийлик хиссидан махрум хибс жойи эмасми? Бу хибсхонада тугилган, тарбия топган боланинг хаётдаги ахволи не булар экан? Бугун дунёни разолатга тортаётган жохиллар шундай уруш учогида таваллуд топмадиларми экан?
Эхсонни уз жойида килмаслик хам жохилликдан экан. Эхсон хакида алохида сухбат куриш ниятимиз бор. Унга кадар эхсонларимизда намоён булиб коладиган жахолат хусусидаги фикрларга ва бир-икки хикматларга диккатингизни тортмокчимиз. Шукрким, диёримиз ахли эхсонни яхши амаллардан деб билади ва имкон тугилди дегунча дастурхон тузаб, элни йуклашга интилади. Лекин эхсон килиш учун бирон сабабни пойлаш одатимиз хам йук эмас. Эхсон учун бировнинг тугилишини ёки бировнинг вафотини ёки бошка бир бахонани кутамиз. Демаймизки: «Аллохим, узингга шукр, мени, ахли хонадонимни едириб, ичиряпсан. Топган-тутганларим узимга етиб ортяпти. Шу ортгани хисобидан мухтожларни Узингнинг розилигинг учун бир зиёфат килай».
Кадим замонда Багдод шахрида бир новвой яшарди ва у замоннинг энг машхур валийси хисобланган Хазрат Шиблийнинг зиёратига етишмок орзусида эди. Новвойнинг ул валийга булган ихлоси шу даражада ошди-ки, хатто баъзан нон ёпишга хам кули бормай колди. Шунда муридлар Хазратга дедилар:
- Бир новвой сиз учун хасрат чекмокда, истикболингизга етишмок учун куз ёшлари тукмокда.
«Бир оз муддатга булса хам у новвой билан учрашиб, кунглини олурман», дедилар ва бир куни сахарда новвойнинг махалласига караб йул олдилар. Узок йул юриб толиккан Хазрат новвойхонага якинлашиб, хазин овоз билан:
- Биродар, Аллох йулида бир бурда нон беринг, - деб ёлбордилар. Хазрат Шиблийни уст-боши чанг, кийимлари ямок дарвиш куринишида курган новвой газабланди:
- Сендака текинхурларга нон йук, жуна, менга халакит берма. Ишим куп. Бу уйга бошка тиланиб келма. Бу уйда бепул нон берилмайди, - деб хайдади.
Хазрат Шиблий индамайгина бурилдилару нари кетдилар. Бу вокеага гувох булган кушнилар эса новвойни койий бошладилар:
- Нима килиб куйдинг? Хозиргина сен ранжитган зот узинг ихлос куйиб юрган, кеча-кундуз йиглаб етиша олмаётганинг Хазрат Шиблий эдилар-ку?! Хазрат учун жонимни хам бераман, дердинг. Сенга нима булди-ки, бир бурда нонни кизгандинг ва ул зотдан айрилдинг!
Буни эшитган новвой дод-фарёд билан югурди. Хазратга етиб олди-ю кул-оёкларини упиб, авф этишни суради. «Мендан утди, кечиринг, гунохимни ювиш учун сиз нима десангиз шуни килайин», деб ёлборди. Хазрат Шиблий бу акли калта одамга карадилар-да:
- Айбингнинг кечирилиши учун юз олтин сарфлаб, бир зиёфат тайёрла. Махаллангдаги барча карияларни тупла, - дедилар.
Новвой «Бош устига», деб кувонганича Хазратнинг айтганларини бажарди. Зиёфат чоги кариялардан бири Хазрат Шиблийга мурожаат этди:
- Хазрат, бир сухбат килиб, бизга «жаннатий» ва «жаханнамий» инсонлар кандай булишларини айтиб беринг.
- Жаннатий инсонни билмайман. Аммо жаханнамий бир инсонни куришни истасангиз, ана, шу зиёфатни бераётган хамсоянгиз жаханнамийдир.
Бу гапдан гоят ажабландилар:
- Хазрат, тушунтиринг, нега ундай деяпсиз? Ахир бу одам Сиз учун юз олтин сарфлаб, зиёфат беряпти-ку? Канакасига жаханнамий булсин?
- Албатта тушунтираман. Аллох учун, Аллох йулида бир бурда нонни куп куриб бермаган бул одам Шиблий учун юз олтин харажат килди. Аллох номига бир бурда нон бермаган бул нотавон, мендай бир кул учун юз олтин сарфласа-я! Бундан ортик жаханнамга олиб борувчи иш буладими?
Азиз биродарим, бизнинг эхсонимизда хам шундай нуксон йукмикин? Факат тукларни зиёфат килишдан чарчамадикми? Эхтимол Хазрат Умардан урнак олганимиз (р.а.) бизга саодат йулини курсатар?
Бу вокеа кахатчилик йили содир булган эди. Мусулмонлар амири Хазрат Умар (р.а.) туя суйиб, гуштини Мадинадаги факир ва йуксулларга таркатишни буюрдилар. Буйрук бажарилди. Туянинг семиз еридан бир булак кесиб олиб, пиширдилар-да, халифанинг дастурхонига куйдилар.
- Бу сергушт таом каердан келди?-деб ажабландилар халифа.
- Эй амиралмуслимин, буйругингиз адо этилиб, туя суйилди, гушти факирларга таркатилди, бу эса сизнинг хиссангиз, - деб жавоб бердилар.
Бу гапни эшитган халифа гоят газабландилар ва дедиларки:
- Умардек халифага бу уят эмасми? Туянинг яхши, семиз гуштини узи еб, ёмон, орик ерларини факирларга бериш – пасткашлик-ку?! Тезда бу таомни фарзандлари бор бирор факирга олиб бориб беринг. Бундан сунг бундай хунук иш килманг! Йуксуллар бор экан, халифанинг гушт ейиши раво эмас!
Хизматчи дархол таомни дастурхондан олди-да, уни бир факирнинг уйига элтди. Халифага хар сафаргидек бироз зайтун ёги ва курук нон келтирди. Халифа шуни едилар ва жаноби Хакка шукр килдилар.
Кани эди биз хам шундай булолсак! Тукин эхсон дастурхонлари атрофида утириб, шу неъматларга мухтож биродарларимиз хам борлигини хис килолсак. Эхсонга мехмон чорлаганимизда, энг аввало, камбагалларни таклиф этсак, накадар улуг савоб иш килган булар эдик.
Бу хикматлар каминанинг ёдига бир мактубни туширди. Тогам, атокли адиб Мирзакалон Исмоилий вафот этганларида сурхондарёлик бир муаллим узи гувох булган вокеани баён килган эди. Эллигинчи йилларнинг охирларида бир гурух ёзувчилар уларнинг колхозига мехмон булиб келишибди. Учрашувлардан сунг таомилга кура колхоз рахбарияти зиёфат берибди. Шунда тогам дастурхондаги неъматлардан тотиб хам курмабдилар. Гамгин равишда утираверибдилар. Сабабини сурайверишгач, охири айтибдилар:
- Мен бу ерда хунук манзарани куриб паришон булдим. Жуда куп болаларнинг усти юпун, туйиб овкатланмаслиги юзларидан билиниб турибди. Бу дастурхон шу оч болаларнинг ота-оналари мехнати туфайли неъматларга тулган. Тугри, халкимиз мехмондуст, лекин болаларни оч куйиш хисобига тантилик килмаслигимиз керак. Химматингиз учун рахмат. Энди сизлардан илтимос, шу дастурхон устидагиларни, бунга сигмай ошхонада колганларини хужаликдаги мухтож оилаларга таркатиб чиксангиз. Мен турт йил урушда, турт йил камокда бир бурда нонга каноат киладиган булиб колганман. Болаларимиз нонга зорикмасинлар.
Колхоз раиси шу ондаёк ёзувчининг илтимосини бажарган экан.
Бошкалар хакида кайгуриш эхсоннинг олий куриниши хисобланади. Акси эса жохилликдир. Эхсон килган чогимизда жохиллигимизни енга олмасак кибрга, риёга, миннатга йул куямиз. Бу иллатлардан Аллох сакласин!
Жахолат замонга мос равишда янги-янги куринишларда намоён булаверади. Бошка мамлакатларда борми ё йукми, билмайман, аммо биз томонларда «пайгамбар оши» деган эхсоннинг янги куриниши ривож топмокда. Авваллари «суннат туйи» деган бидъат авж олган эди. Арокхурликдан иборат бу зиёфатнинг динга, хусусан суннат амалларига нима алокаси бор экан, хайронмиз. Хар нечук, авом орасида мусулмончиликда шу амални хам килиш шарт, деган бемаъни фикр хукм сурарди. Иктисодий кийинчилик туфайли бундай туйлар камайди. Факат пулдорлар узларича мусулмонликларини шу тарзда намоён этишга уринишяпти. Бундай зиёфатлар савоб билан эмас, гунох билан такдирланишини билиб олишса, нур аланнур буларди. «Пайгамбар оши»ни хам авомда учратмаймиз. Мана бир мисол:
«Пайгамбар оши» деган одатни качон ва ким бошлаб берган – хеч ким билмайди. Олтмиш уч ёшга тулганлар элга ош берсин, деган фатво хам булмаса керак. Айрим уламоларимиз, имомларимиз бундай эхсон туридан пархез киладилар. Айримлари эса давра турини эгаллаб, ош ошалайверадилар. Ажабланарли томони шуки, «пайгамбар оши» берувчиларнинг купчилиги шу ёшга киргунига кадар хам пешоналари жойнамозга – саждага тегмаган. «Пайгабар оши» муносабати билан зар чопонлар киядилар, совгаларни оладилару аммо бу ошдан кейин хам ибодатдан четда юраверадилар.
Мана бу манзарага диккат килайлик: катта туйхона иккига булинган. Бир булагида хос мехмонлар, иккинчисида авом мартабасидагилар. Киши шу кадар фосик буладими? Одамни лавозими, бойлигига караб ажратсанг, дастурхонни хам шунга караб безасанг, авомни нимага таклиф килдинг? Хосларнинг узини мехмон килавермайсанми? Мехмондорчиликнинг номи – «Пайгамбар оши»! Пайгамбаримизнинг (алайхиссалом) муборак номларини тилга олган холда суннатга хилоф иш килиняпти – одамлар тоифаларга ажратиляпти.
Энг дахшатлиси – хос мехмонлар учун шайтон ичимликлари – арок ва коньякларнинг неча турлари куйилган. «Пайгамбар оши»да ичяптилар Аллох харом килган ичимликни! Аллох! Аллох! Бу на кадар тубанлик! Бу харомни Пайгамбаримиз алайхиссаломнинг муборак номлари билан парда килиб тусмокчи булсалар!?
Бу надир?
Жахолат боткоклигими?
Унданда ёмон!
Боткок лойлари кийимга ёпишса, тозалаш мумкин. Бунинг гунохини ювиш мумкин булармикин?
Бу - тавбага боглик. Аммо улар тавбага улгурармикинлар? «Пайгамбар оши» киёматда аскотармикин?
Шу уринда бидъат ва хурофот доирасига кирувчи, жохиллигимизни намойиш этиб куювчи айрим одатларимиз хакида фикр билдириш хонаси келди. Суз бошлашдан аввал икки узрим бор: мазкур баёнда бидъат ва хурофотга йул бериб куювчи айрим имомларимиз хакида суз борадики, буни «барча шундай экан», деб кабул килмаслигингизни яна таъкид этаман. Ислом йулида хизмат килаётган имомларимиз масъалани тугри англаб, каминани айбситмайдилар, деган умиддаман. Иккинчи узрим шуки, мазкур масъала аввалги рисоламизда баён этилиб эди. Эхтимол у рисолани мазкур китобни кулга олган биродарлар укимагандирлар, деган мулохазада мавзудан бу сухбатимизда фойдаланяпмизким, такрордан ранжимассиз, инша Аллох!
Жамият, наинки жамиятга, хатто динга зарар келтирувчи одатлар бор. Биз уларни умумий тарзда «Бидъат ва хурофот» деб юритамиз.
Бир мамлакатнинг одил ва доно подшоси карилик ёшига етгач, тахтни углига топшириб, дебди-ки:
— Эй кузимнинг нури, умидим чечаги, бу обод мамлакатни сенга топширяпман. Акл билан иш юритгин ва унинг хорланишига йул куйма. Мен мамлакат хазинасидан ташкари узимнинг бойлигимни хам кулингга топшираман. То менинг жоним бор экан, сен унинг бир мисколига хам тегмагин. Оллохнинг рахматига ковушганимдан сунг бу хазинани очасан-да, мискин-камбагалларга улашиб чикасан. Токи уларнинг дуоларидан рухим бахраманд булгай.
Не бахтким, угил хам отаси каби доно экан. Мамлакатни яхши идора этиб, юртни янада обод килиб, раият дуосини олибди. Аммо унинг бир одати бор эканки, на сарой ахли ва на шахар ахли тушунаркан. Бирон бир кишининг «Эй подшохим, бу килигингизни тушунмокка аклларимиз косирлик киляпти, бизга бунинг маъносини англатиб куйинг», демокка юраги бетламас экан. Вактики келиб, кекса подшох собик ва содик мулозимларини чорлаб, углининг хол-ахволини сураганда улар юрак ютиб, вокеани баён килган эканлар. Углининг килигидан хайратланган подшох дархол уни чорлатиб, бу харакатининг маъносини сурабди. Угил фарзандлик бурчига, одобига риоя килган холда дебдики:
— Отажон, сиз менга хазинангизни вафотингиздан сунг халкка улашишни васият килган эдингиз. Рости, мен бу амрни бажармокка бурчли ва мажбур булганим туфайли сиз зоти олийларига эътироз билдирмокка журъат этмадим. Бирок, хар тун шахарга чикканимда фонус-чирокни олдинда эмас, орка томонда олиб юрмокни амр этдим. Сабабки, вафотидан сунг эхсон улашмок — кора тунда чирокни орка томонда ёритиб бормок каби эмасми? Орка томондаги фонус ёругидан йуловчига не фойда? Олдинда ёкиб бормок афзал эмасмикин?
Ота углининг бу доно тадбиридан кувониб, бойлигини узи камбагалларга улашиб берган экан...
Хар сафар «йигирма» ёки «йил оши» деб аталмиш маъракани эшитганимда шу ривоятни эслайман.
Биров ун кило, бошкаси юз (ёки унданда куп) гуруч дамлаб, ТУКларни ош билан сийлайди ва мухим бир бурчини адо этгандай кунгли таскин топади. Афсусли ери шуки, одамлар дин томонидан белгиланган, бажарилмоги сузсиз шарт булган вазифани койилмаком килиб уддаладик, деб уйлайдилар. Бу одатларнинг динга мутлако алокасиз эканини эса купчилик билмаслиги мумкин. Буни оммага етказишга масъул айрим биродарларимиз эса бурчларига совуккон равишда карайдилар. Тугри, улар вакти-вакти билан бидъат ва хурофот хусусида ваъз айтадилар. Аммо...
Жумъа намозидаги маъизасида «йигирма», «йил оши» бидъат эканини айтишиб, орадан ярим соат утмай, намоздан сунг «Ахли жамоа, таркалиб кетманг, фалончиникида йил оши», деб эълон килиб, узи йул бошлайдиганлар хам учраб туради. Шунинг учун хам кадрли имомларимизнинг ваъзлари курук гап булиб коляпти. Хатто «домланинг айтганини кил, килганини килма», дейилгувчи макол даражасига хам етмаяпти. Яъни, домланинг килганини килмаслик бир масала, айтганини килмаслик эса яна бир масала булиб коляпти.
Бидъат ва хурофот хусусида фикрларни мухокама тарзида купнинг эътиборига хавола этиш нияти анчадан бери мавжуд эди.
Даставвал «бидъат», «хурофот» сузларининг лугавий маъноси хусусида: «Бидъат» — сузи айнан таржима килинса «янгидан пайдо булган одат» деган маънони беради. Хазрат Алишер Навоий асарларида бу сузни «ёкимсиз» деган маънода хам куллаганлар. Яна «бидъати саййиа» хам дерларким, бу «Янги пайдо булган ёмон одат» демакдир. Таъбир жоиз булса — динга ёт, ёкимсиз янги пайдо булган одатларни «бидъат» деб белгилаймиз. Тугри, «бидъати хасана» -  яъни «яхши одат» деган тушунча хам бор.Аммо тилимизда купрок ёмон одат маъносини ифодалаб келгани учун «бидаъти саййиа» деб утирмай, кискагина килиб «бидъат» атамаси билан фикр билдиришга куникиб колганмиз. «Хурофот» эса «асоссиз» демак. Яъни, динда асоси йук, бехуда ишлар, одатлардир. Абу Усмон Жаририй хазратлари деганларким: «хар кишики, Пайгамбар алайхиссалом суннатини узига хакам килса, унинг сузи хикматдир. Хар кишики, нафсининг хохишига тобеъ булса, унинг сузи бидъатдир». Узбек тилида нашр этилган «Исломий комус»да «бидъат» атамаси «номаъкул янгилик», «дин акидаларига хилоф янгилик», деб изохланган. Урни келганда «Комус»да баён этилган фикрлар билан танишсак:
«Куръон ва Суннатга хилоф равишда пайдо булган хар бир нарса бидъатдир. Дастлаб халифа Усмондан (р.а.) норози одамлар, асосан, шиалар ва хорижийлар уни Мухаммад (с.а.в.) сузлари ва амалларига зид янгиликлар киритганликда, яъни бидъатда айблаганлар. Кейинрок ислом дунёсида диний-гоявий ихтилофлар ва бахслар авж олган пайтда бидъат тушунчаси "нотугри ёки хато тасаввур", "янглиш фикр" деган маъноларни касб этди. Бидъатга нимани киритишнинг аник чегараси булмаган. Факихлар бидъатни бир неча турга буладилар: 1) Харом бидъат - кадарийлар, жабарийлар, муржиъийлар ва хорижийлар мазхабларининг килган бидъатлари; 2) Мандуб бидъат - мадрасалар ташкил этиш, тарових намозини жамоат билан укиш: 3) Макрух бидъат - масжидларни безашга ухшаш ишлар; 4) Мубох бидъат - намоздан кейин кул олишиб куришиш, таом ва либосда кенгчиликка йул куйиш; 5) Вожиб бидъат - керакли илмларни урганишга ухшаш ишлар.
Баъзи уламоларнинг фикрича бидъат асосан, уч турли булади: 1. Кофирликка олиб борадиган бидъат. Масалан, уликлардан, гойиб кимсалардан ёрдам сураш. 2. Харом булган бидъат. Масалан, дуода уликларни восита килиш. 3. Макрух булган бидъат. Масалан, жума намозидан кейин эхтиёт юзасидан пешин намозини укиш.
Муайян амал бир фикхий мазхаб вакиллари томонидан "ножойиз янгилик", яъни ислом ахкомларига хилоф иш деб бахоланса, бошка мазхаб тарафдорлари уни Куръон ва суннатга мувофик келадиган "хак йул" деб билганлар. Бу хилдаги бахслар хамон учраб туради. Айтайлик, Имом Аъзам мазхабига кура, ота-боболар мозорларини зиёрат килиш, оламдан утган аждодлар рухи покларига дуои фотиха савоб иш саналади ва шунга риоя килиб келинади. Аммо ханбалийлик мазхабининг ваххобийлик окими вакиллари буларни бидъат деб хисоблайдилар. Шундан фойдаланиб одамларни йулдан урмокчи, жамиятда бекарорлик вужудга келтирмокчи буладилар. «Бидъат» бемаъни гап, сафсата маъноларини хам англатган. Адабиётда «бидъат» - хурофот, уйдирма маъноларида кенг ишлатилади».
Хозирги кунда сиз билан биз каттик амал килаётган купгина одатларни дин хам, жамият хам рад этади. Диний томондан буюрилган фарз-суннат амаллар билан бидъат ва хурофотни айириб олиш аслида унча мушкул вазифа эмас. Масалан, фарз ва суннат амаллар бизда хам, араб мамлакатлари ёки Малайзияда хам айнан бир хилдир. Яъни, намоз барча ерда беш махал укилади, бомдод азони Бухорода субхи содикда Кохирада кун ёйилганда чакирилмайди. Куёшнинг харакатига караб ибодат вактлари хамма ерда бир пайтга белгиланган. Ёки, хамма жойда инсоннинг инсонга зулми харом, хамма ерда муслим ва муслималарнинг илм олмоклари бир хилда фарздир.
Тошкентда бир киши вафотидан сунг ун етти ёки ун туккиз кундан сунг «йигирма оши» берилади. Водийда бу одат сал кечрок булиб, «кирк оши» деб номланади. Бошка мамлакатларда бу каби ошхурлик умуман йук. Тошкентда икки хайит байрамида мархумнинг якинлари уч кундан бел боглаб туришади. Водийда эса уч хайит, аммо эркаклар арафа куни фотихада юрадилар. Тошкентда улик чикарилган хонадонда уч кунгача учокка ут каланмайди. Сирдарёда эса то жанозага кадар жонлик суйилиб, таом тортилади. Куриниб турибдики, булар махаллий шароитга мосланган одатлардир. Уларнинг айримлари, масалан, арафа куни кабр тепасига, ошхона бурчакларига шамчирок ёкиб куйиш ёки арвохларни мехмон килиш каби одатлар исломдан аввал хам мавжуд булган. Демак, улардан бемалол воз кечиш ёки камтарлик ва холислик билан сугорилган фойдали одатга айлантиришга харакат килиш мумкин. Воз кеча колганимиз янада тугрирок. Чунки бугун соддалаштирилган одат эртага барибир мураккаблашиб бораверади.
Бу каби одатлар бирданига юзага келмаган. Бир сабаб билан бошланиб, сунг «ким узар» мусобака, яъни манманлик, риё югуриши бошланган.
Хар кандай одатнинг ё очик ёки рамзий маънолари булади. Кадим замонларда эр вафот этса, хотини хам тириклайин кушиб кумилган экан. Шубха йукки, буни Худонинг хохиши деб белгилашган. Бу одат билан факатгина хотиннинг мархум эрга садокати, фидойилиги намоён этилмаган, балки уликнинг у дунёда кайта тирилиб, маишатини давом эттиришига ишонишган. Кейинрок бу одат ислох этилиб, кабрдаги хотин урнини чури эгаллаган. Кабрга маишат учун зарур таомлар, ашёларни хам куйганлар. Жохилият давридаги араблар эри вафот этган тул хотинга хароб кийимларни кийдириб, хароб хужрада бир йил яшашга мажбур килган эканлар. Бу билан у гуё эрининг вафотидан гоят кайгуда экани, дунё чиройидан завкланишини узига харом этганини намойиш килган. Шу зайлда бир йил аза тутгач, унинг хузурига бирон совлик ёки куш олиб кириб беришаркан. Бева бирон нима билан жонликни таталаб-таталаб, терисини шилиб, улдиргач, хужрадан ташкарига чикаркан. Шунда унинг кулига тезак туткизишар, бева эса «бир йил давомида курган куним шу тезакдан баттар эди», деган маънода уни отиб юбораркан. Аза шу тарзда бархам топаркан. Ислом дини бу каби маънисиз одатларга бархам берди. Аза муддати асосли тарзда турт ойу ун кун деб белгиланди. (Бу факат эри улган хотин учун). Уламоларимизнинг фикрларига кура, бу муддат факат кайгу рамзи эмас, балки беванинг хомиладорлигини аниклаш учун лозим. Шунингдек, аёлнинг хукукини химоя килиш хам назарда тутилган. Сир эмаски, бир киши вафот этса, уй-жой, мерос талашишлар бошланади. Баъзан кариндошлар «меросда хотиннинг хакки йук», деб узларига мос равишда фатво чикариб, бевани уйдан хайдашдан хам тойишмайди. Белгиланган идда — 130 кун бевани шундай хужумдан хам саклайди. Аммо бу муддатни уй камоги шаклида курмоклик дуруст эмас. Агар бева истаса, идда муддатини бошка уйда хам утказиши мумкин экан. Бу масала хам мерос хакидаги оятлар нозил булганида хал этиб берилган. Идда даврида бева ясан-тусан килмокликдан, бошка кишига турмушга чикмокликдан, уйин-кулгудан сакланади. Бу — фарз, бажарилиши шарт булган одат. Лекин уни турлича талкин килувчилар хам топилади. Бу масалага алохида тухталишимизнинг сабаби: кекса бир онахон бева колганларида «доно» отинчалар «эрингизнинг жони узилган уйда турт ой ун кун жилмай утирасиз», деб «фатво» берибдилар. Кампир бечорага бошка фарзандлари уйига боролмаслик камлик килиб, шифохонада ётиб даволаниш хам мумкин булмай колибди.
Бу уринда биз фарз амалининг магзини чакиб курмай, уни бузиб талкин килиниши окибатида юзага келган бидъатга гувох буляпмиз. Фаргона водийсининг айрим тогли кишлокларида эри улган хотин кирк кун яланг оёк юришга мажбур экан. «Нега шундай?» деб кизиксак, «Худо шундай буюрган», деб ишонч билан айтишди. Во ажаб, Худо факат шу кишлокларнинг хотинларига яланг оёк юрмокликни буюрибди-да, а? Шубха йук-ки, бу одат исломдан аввалги даврлардан утиб келган. Худди араб бевасининг жонликни тимдалаб улдириб, сунг тезак отишига ухшайди.
Водийнинг айрим кишлокларида яна бир одат сакланиб колган: жанозадан сунг (купинча масжид имоми рахбарлигида) мархумнинг якинлари бир уйга тупланишади-да, унинг гунохларини хисоб-китоб килишади. Мархум етмиш (ёки ундан куп) йил умр курган. Шундан, айтайлик, уттиз йилини бенамоз, беруза утказган. Демак, бенамоз утган хар куни учун фидя бериши шарт. Яъни, кунда бир факирнинг корнини туйгазиши керак. Бир факирнинг корнини туйгазиш (мисол учун) 500 сумни ташкил этади. Шундай килиб, беш юзни уч юз олтмиш олтига, хосил булган ракамни эса 30 (йил)га купайтирилади. Шундай килиб, мархумнинг салкам беш ярим миллион сумлик «гунохи» борлиги аникланади. Унга руза фидяси кушилади. Бу хам салкам ярим миллион сумни ташкил этади. Демак, хонадон эгаси шу пулга арзийдиган бирон нимани: автомашинаними, бир-икки буканими, ховлига олиб кириб боглайди-да, арконнинг бир учини давра курилган уйга узатади. Шунда мархумнинг якинлари (купинча имом бошчилигида) арконни ушлаб, «мен мархумнинг мана бунча сумлик гунохини сотиб олдим», дейди-да, кейин «Оллохнинг розилиги учун мен бу пулдан воз кечдим», деб тантилик килиб куяди. Гуё бу билан мархумнинг маълум микдордаги гунохлари шу одамга утади. Гунохлар шу тарзда булиб олингач, мархум у дунёга гуё фариштадек жунайди. Бунга ухшаган одатлар козок овулларида хам учрайди. Факат у жойларда бунака томоша курсатилмай, накд пул билан хисоб-китоб килинади. Уламоларнинг айтишларича, Тошкентда, бошка вилоятларда хам бир пайтлар бу бидъат хукмронлик килган экан. Муфтий Зиёвуддин Бобохон хазратларининг фатволари билан куп жойларда бу бидъат бархам топган. Ажабки, Кукон атрофидаги айрим кишлоклар хали хам уликларнинг гунохларини сотиб олиш билан бандлар. Кишлок имомларининг бу бидъатга бош булганлари ачинарли хол, фидянинг хасталиги ёки бошка узрли сабаб билан руза тутолмаганлар тириклигида бериши кераклигини билмасликлари, бенамозларга бундай имтиёз йуклигини билмасликлари ёки билиб туриб шундай бемаъни одатга бош булишлари янада афсуслидир. Бир жанозада узимиз хам шундай одатга гувох булдик. Кишлок имоми «гунох сотиб олиш» маросимини бошлаш учун уйга кирганида мархумнинг шогирдларидан бири «таксир, мархум устозимиз намоз ва руза фарз булган ёшдан бошлаб бехато равишда бу амалларни бажарганлар, сизнинг хисоб-китоб килмогингизга урин йук, хисоб-китоб килиш киёматда Аллох томонидан бажарилади», деб балоларга колаёзди. У бидъатга эмас, нак Аллохнинг буйругига карши одамдай, хатто «Аллохга карши исён килувчи»дай уйдан чикарилди.
Кадимги Хитойда ота ёки она вафот килса, уч йил мотам тутилар экан. Бу пайтда хатто мактабга бормок, илм олмок хам, мазали таомлар истеъмол килмок хам ман этилган экан. Ривоят килишларича, файласуф Конфуцийнинг шогирдларидан бири Цзай Во бу одатга карши чикиб, мотам учун бир йил кифоя, деган фикрини билдирганида устоз «ноинсоф угил! Ахир сени ота-онанг уч ёшинггача кулдан куймай катта килишган-ку? Уч йил мотам тутмокликни Осмон буюрган», деб норозилигини баён килган экан. Куриниб турибди-ки, улар мотам кунини белгилашда ота-онанинг гудакка килган хизматларини назарда тутганлар. Ислом дини эса бу одатни рад этади, аза уч кун деб белгиланади. Лекин бу уч кундан сунг вафот этганларни унутиш мумкин, деган гап эмас. Инсон тирик экан, утганларини хар куни энг камида беш махал эслашга, дуо килишга буюрилган. Инсон хар куни Яратганга илтижо килиб, мархумларни магфират этишини сурайди. Зеро, «дуо»нинг лугавий маъноси — «илтижо»дир. Бизни ташлаб, Аллохнинг рахматига йуналганлар биз дамлаган ошга эмас, дуоларимизга мухтождирлар. Оилада бир киши вафот этгани билан бу хонадонда хаёт тухтаб колмайди. Бир-бир ярим йил кайгу белгиси сифатида кук кийиб, куз ёши тукишимиз билан мархумнинг рухи ором топмайди. Мархумларнинг рухи яхши ишларимизнинг савоблари, поклигимизда килган холис дуоларимиздан бахраманд буладилар.
Тошкентда уч кун таом пиширилмаслигидан «шундай кайгудамизки, томогимиздан овкат хам утмайди», деган рамзий маънони укиш мумкин. Лекин нима учундир жанозадан фотиха укиш учун кайтганларга атаб ноз-неъматли дастурхонни безаб куйишади. Бу дастурхон уч кун давомида ёзиглик туради. (Хайит байрами кунлари хам шундай). Яхши томони шундаки, хозирги кунда куп хонадонларда бунинг бидъат эканини тушуниб, дастурхон безашмаяпти. Кушниларнинг, кариндошларнинг таом пишириб келишлари яхши одат, уларнинг мехр-окибатларидан дарак беради. Лекин бошка ердан овкат келишини кутиб туриш хам дуруст эмас. Динда «аза уч кун», деб белгиланган, «уч кун овкат пиширмай, емай, оч утирилсин», дейилмаган.
Сирдарё томонларда жонлик суйилиб, дошкозонда таом пишириш, жанозага келганларга пул таркатиш бидъатига эса бугунги кунда мутлако хожат йук. Келинг, бир оз мозийга кайтайлик. Мирзачул томонларда одамлар зич яшашмаган. Бир кишлокдан иккинчисига етиб келгунча от-аравада узок йул босишган. То жанозага етиб келгунларича очикишган, чанкашган, хоришган. Уларга дам бериш, туйдириш учун овкат пишириб куйишган. Кайтиб кетишларига аскотар деб озгина пул хам беришгандир. Энди эса бунга зарурат йуклигини хамма билади. Хозир кишлоклар ораси унча узок эмас, автомашина деган беминнат дастёримиз хам бор. Жанозага келганларнинг шу ернинг узида овкатланишига, айникса, бериладиган беш-ун сум пулга мухтожликлари йук. Шунга карамай, бидъат ва хурофотдан кутулишнинг харакати куринмай турибди. Пулдор одамлар жаноза бахонасида бойликларини куз-куз килиб олишга уринадилар. Жанозани туйдан афзалрок тарзда утказадилар. Кул учида кун курувчилар эса «мен хам шундай килишга мажбурман», деган фикрда карз олишга мажбур буладилар. Якин одамидан ажралган хонадон учун бу азоб устига азоб эмасми? Дин эса одамларнинг бехуда азобда колишини мутлако инкор этади.
Жанозадан кейинги барча бидъатларни тахлил этсак, мархумга, унинг рухига фойдасиз эканини курамиз.
«Йигирма», «йил оши»да куръон тиловат килинади. Куръони карим тиловатига кулок солиб тинглашнинг фарзлигини купчилик билади. Диккатни факат Аллохнинг каломига бериб, жимгина эшитиш лозим. Таассуфки, баъзилар куръон укилаётганда ош ошалайди, хуриллатиб чойни хам ичаверади, юраверади хам. Энди карайлик: савоб топайлик деб килган эхсонимизда гунох ишлар юз берса, натижаси нима булади?
Айрим уламо, имом-домларимиз «фатвоси»га асосан «йигирма», «йил оши» йигирма беш ёки эллик кундами «эхсон», бошкача айтганда «амри маъруф ва нахйи мункар» тарзида утказиш йулга куйилди. Пули борларга унисининг хам бунисининг хам фарки йук — сочаверадилар. Тугрироги, «амри маъруф» тарзидаги маърака уларга маъкулрок. Чунки бундай йигинда маърузачи микрофон оркали маърака эгасини келиштириб мактайди, унинг хаккига ажойиб дуолар килади. Аммо маъраканинг бу тури купчиликни кийнаб куяди: энди улар маъруза килувчи домлага, микрофончига хам пул беришлари шарт. Домла-имомларимиз янги одатга «эхсон» деб чиройли ном куйиб бердилар. Узлари эса ашулачиларга ухшаб дафтарча тутиб олганлар. Ашулачилардан фаркли уларок, улар баъзи кунда турт-беш «эхсон»ни гуллатиб берадилар. Дастурхонга, зиёфат охирида тугулажак тугуннинг хажми, айникса чунтакка солинувчи «мулла жиринг»нинг чугини чамалаб, дуони куюк килаверадилар. Машхуррок домлаларимиз бадавлатларникидан колмайдилар, мундайрокларникига эса шогирдларини юборадилар. Ачинарлиси шуки, бундай дабдаба маросимларини рагбатлантиришга уринадилар. Имомлардан бирининг «Акика» деб аталувчи маросимда «пайгамбаримиз карз олиб булса хам акика килишни буюрганлар», деганини эшитиб, «бу киши адашиб айтиб юбордилар», деб уйлагандик. Кейин яна бир неча марта бу асоссиз гапни эшитиб, афсусландик. Исломда карз олиб эхсон ёки худойи килиш мумкинмаслигини бу таксирим ё билмайдилар ё билиб турсалар-да, уз жигилдонлари манфаати юзасидан фатво тукийдилар, муъминларни чалгитадилар.
Ислом курсатмаси буйича, одам энг аввало уз оиласини таъминлаши керак. Эхсони хам, хадяси хам биринчи галда уз фарзандлари ёки ота-оналарига булиши шарт. Ота-онасини яхши парвариш килиш, фарзандларини яхши кийинтириб, едириб, яхши укитиб... ундан орттирса, якинларни сийлаши мумкин. Фарзандлари ризкини кийиб, узгаларни туйдиришини дин буюрмайди. Эхсон ёки худойи дегани албатта куй суйиб, зиёфат килиш, имомни чорлаш эмас. Хукамоларнинг айтишларича, «худойи» деб мискинларни туйдириш айтилади.
Дустингиз ёки кариндошингиз сиздан карз дейлик. Карз тулашга курби етмай, рухан кийналиб юрибди. Шу карздан Аллох розилиги учун кечсангиз, энг улуг савобга етган буласиз. Агар биров сизни ножуя хафа килган булса-ю сиз унинг бу гунохидан утсангиз, кечирсангиз, бу хам узига хос бир «худойи» дейиш мумкин.
Эхсон-худойи жойига сарфланса, энг савобли иш. Кушниси, кариндоши ёки биродари мухтож булгани холда кишининг сочиб, тукиб, исроф килиш даражасида хаёт кечириши дуруст эмас. Шу боис хам закот фарз килинган. Хар бир дин одам болаларининг тенг яшамокликларини даъват этади. Исломда бу масала янада мукаммалрок даражададир. Хаёт шундайки, биров тадбирда илгор булгани сабабли бойиб кетади, бошкаси илм-хунарда заифлигидан ёки хасталиги туфайлими мухтожрок булиб колади. Хайр-эхсонлар ана шунда керак. Тукин-сочин дастурхонлар атрофида биз бу неъматларга мухтож булмаган узига ТУК одамларни курамиз. Зориккан одамлар эса чорланмайди. Бирон киши эскирок кийимда якинлашса, «сен шошмай тур, мехмонларни кузатиб олай, сунг сенга овкат бераман», дейди. Хасталиги ёки бошка узрли сабаб билан зорикиб яшаётганларнинг аксари иззатда булмасликларини билиб, бундай «худойи»ларга якин хам келишмайди. Маърака эгаси агар инсоф килса, унинг уйига колган ошдан бир лаган чикаради, булмаса йук.
Динда эхсон-худойиларнинг аник муддатлари белгиланмаган. Бу маъракаларни утказиш учун бировнинг улимини ёки бошга ташвиш тушишини кутиш шартмас. Кимнинг качон имкони булса, исроф килмаган, барча одамларни тенг курган холда утказавериши мумкин.
Андижонлик дустим ачиниб айтиб колди: бадавлат кушниси маърака килмокчи экан. Дустим бунинг ноурин эканини тушунтириб, мухтож кушнига ёрдам бериш афзалрок эканини айтибди. Бирок, бадавлат одам икки кундан кейин маъракага айтиб чикиб, турт етим билан бева колган хонадонга минг сум садака берганини хам фахр билан билдирибди. Ана энди у одам утказган маъракага узингиз бахо беринг. Унинг жохиллиги ёки кибр-манманлиги катта савоб йулини тусди.
Бадавлатларнинг маърака ошларини ейишга чидаш мумкиндир. Бирок, балогатга етмаган, норасида етим болалар колган хонадонга кайси бет, кайси фаросат ва кандай максадда борилади? Уша тортилган ошда етимнинг хаки борлигини нахот фахм этмаймиз? Аждодларимиздан колган ибрат бор: етимларнинг уйида уларнинг пиёласидан хам фойдаланиш мумкинмас. Нахот бу ибратлар унутилди?
Бир дустимнинг укаси казо килиб, вояга етмаган беш боласи етим колди. Жаноза олдидан мухтарам домла-имомга вазиятни тушунтирган эдим, у киши бу хонадонда маърака ошлари килмаслик хакида яхши гапирдилар. Етим хаки нима эканини тушунтирдилар. «Йигирмасини мен килиб бераман», деган мард топилганда хам бу маъракани килмай, унга кетадиган харажат пулини шу оилага топшириш савоброк эканини таъкидладилар. Дафн маросимидан сунг хонадонга келиб, фотиха укигач, бу масалага кайтиб, янада ойдинрок тушунтирдилар.
Эртасига келсам, дустим тогалари, амакилари, махалла раиси билан бирга «йигирма оши»ни каерда, качон, кандай утказишни маслахатлашиб утирибди.
— Кеча домланинг гапларини эшитмадиларингми?— деб ажабландим.
— Домла гапираверади, нима, биз кетмон даста кумибмизми?
— Етим хаки-чи?
— Маъракани ана, акаси утказиб беради.
Акаси — менинг дустим. Бир неча ой аввал тунгич углидан айрилган, бошка болалари хали ёш, узи маошга караб кун куради. «Йигирма оши» килса, кулогигача карзга ботиши аник.
— Бунинг хам вояга етмаган болалари бор. Узидан ортмайди топгани, — деб эътироз билдирдим.
— Ке, куй, дустим, шу «йигирма»ни килмасам маломатга коламан. Махалла нима дейди?
— «Махалла нима дейди?» деб яшаган дурустми ё «Худо нима деркин?» деган аълорокми?
Хуллас, уша куни мен енггандай булиб эдим. Бир хафта утгач, дустим кунгирок килди:
— Якшанбада «йигирма». Келмаслигингни билсам хам айтиб куйяпман...
Афсуски, бундай вокеаларни тез-тез эшитамиз. Ёки учратамиз. Яхши амалларимиз билан савоб топиш урнига бидъат ва хурофот кулига айланиб колганмиз. Бу билан узимизни хам, бошкаларни хам кийнаймиз. Айтганларимизга караб, бидъат ва хурофотдан кутулиш мумкин эмас эканда, деб бадбин хулосага келмаслик керак. Бугун жамиятимизда бидъат ва хурофот одатларимиздан воз кечаётган, бошкаларга тушунтираётган, бу тушунтиришни амалда исбот этаётган биродарларимиз куп. Бидъат ва хурофотдан кутулиш кийин эмас. Бу масалани яхши ечиб берувчи уламоларимиз, илмига амал килгувчи домла-имомларимизнинг сузларини яхши фахм этсак кифоя.
* * *
Укиганингиз бу сатрлар мулохаза сифатида баён этилиб, фикрлашиш максадида матбуотда эълон килинган эди. Каминада билимни куз-куз килиш ёки узни илмлилар сафида курсатишга уриниш максади зинхор булмаган. Мен олим эмасман, олимларнинг мухлисиман. Куп катори уларнинг илмларидан бахраманд буламан. Бу уламолар билан замондош килгани, уларнинг сухбатларини насиб этгани учун хамиша Яратганга шукр килиб юраман. Ажабки, бидъат ва хурофот хусусидаги фикрларим АЙРИМ биродарларимизда галат таассурот уйготибдики, гайри фикрларини жамоат орасида хам айтиб, бир озгина гийбат гулобидан хам симирибдилар. Бундан кунглимга озор етди. Йук, бу озор уларнинг номаъкул муомалаларидан эмас, балки гийбат гунохидан татиб куйишларидандир. Динимизга хизмат килиб келаётган ул биродарларимизнинг бундай гунохлардан эхтиёт булишларини истар эдим. Аллох уларни кечирсин. Катта жамоатларда айтилмиш гайри фикрлар унчалик тугри булмагани учун баёнимизга кичик илова лозимдай куринди, маъзур тутгайсизлар.
Биринчи иловамиз будир:
Тугри гапни тушунуш осон эмас. Кунгилга ботмайдиган тарзда тушунтириш эса янада машаккатлирокдир. Муборак динимизнинг кудратига салбий таъсир этувчи бидъат ва хурофотлар хусусида фикр юритиб, бу ярамас одатларга йул беришда АЙРИМ имомларнинг «хизмати» хакида бир-икки суз айтиб эдик. Ният холис эди, кимнидир айблаб, шармсор килмок фикридан узок эдик. Аммо хакикатни баён этишда куполрок охангга йул куйганмиз шекилли, айрим имомларимиз ранжибдилар. Бунинг учун, албатта, узрлимиз. Аммо хакикатни англашдан бош тортиб, бидъат ва хурофот боткогидан кутилиб чикмокликка уринмасликлари кунглимизни яна хира килади. «Динимиз учун офат хисобланувчи бидъат ва хурофотлардан кутулайлик», демоклик урнига «бу одам нега акл ургатмокчи булади, нечта хадисни билади узи?» деб маломат килишлари ажабланарли. Биз бунга жавобан кишининг динга килган хизмати нечта хадис ёдламок билан эмас, билганларига тугри амал килмоклик билан кадрланади, деймиз. Чунки киёматда айнан амал аскатмогини акл эгалари яхши билишади. Хадиси кудсийда: «Бандаларимнинг ибодатлари ичида менга суюмлироги - менинг йулимда яхши амалларга таргиб хамда холис насихат килишдир», дейилган.
Абу ат-Туфайл Омир ибн Восила (розиёллоху анху) айтдилар: хазрат Али (карамаллоху важхаху)дан суралганда, хазрат Али: «Пайгамбаримизнинг (соллалоху алайхи васаллам) узимизга хос айтган гаплари факат мана шу киличимнинг кинидагилардир», - дедилар-да, ундан бир сахифа когоз чикардилар. Бу сахифада: «Аллох таолодан булак нарсалар номига атаб бирон жонликни суйган кишига, ота-онасига лаънат укиган кишига ва шариатда булмаган нарсаларни дин номидан пайдо килганларга йул берган (имконият тугдирган) кишига хам Аллох таолонинг лаънати булсин», деган хадиси шариф ёзилган экан.
Мазкурни шархлашдан ожиз банда ожиздир.
***
Куръони каримда: «Эй Пайгамбар, кул остингиздаги асирларга айтингки: Аллоху акбар кунглингизда яхши ниятлар борлигини билса, сиздан олинганидан хам купрогини сизга беради. Сизни ёрлакайди. Аллох ёрлакувчи ва кечиргувчидир», деган мазмунли оят бор. Мавлоно Румий бу оятнинг нозил булиши сабабини бундай ривоят киладилар:
«Мустафо (Тангри мархамат килсин) жангдан сунг кофирларнинг молларини ганимат сифатида олган (яъни, килич хаки уларок душмандан олинган мол, пул), бир канчаларини эса асир килиб, кул-оёкларини боглатган эдилар. Амакилари Аббос (Аллох ундан рози булсин) буларнинг бири эди. Асирлар богланган, ожиз ва тушкун холда йиглаб-сикташар, бутун умидларини пароканда этувчи килич ва улимни кутар эдилар. Мустафо (Унга салом булсин) уларга караб кулдилар. Бунга жавобан: «Ана курдингизми, унда инсонлик (ожизлик) бор, «менда ожизлик йук», дея сузида туриб олиши тугри эмас. Бизларга карамокда ва бизларни арконлар ичида уз асири сифатида куриш билан гуё нафсларига енгилган инсонларнинг уз душманлари устидан галаба козониб, уларнинг махв булганларини курарак кувонганлари ва хурсандчиликдан уйнаганлари каби у хам севинмокда, мамнун булмокда», - деб уйладилар.
Мустафо (Аллох мархамат килсин) уларнинг кунгилларидан кечган бу уйни англадилар ва дедиларким:
«Аллох сакласин! Мен бунинг учун кулмаяпман. Балки сир кузи билан бир кавмни жаханнамдан, олов ёниб турган кип-кизил учокдан ва кин билан корайган муридан аркону занжирлар билан торта-торта зурлаб жаннатга, улим йук бир гул богига олиб кетаётганим холда, уларнинг: «Бизни бу тахликали жойдан у ишончли гул богига нега судраяпсан?»- дея бакириб, баддуо этганларини курганимдан куляпман. Шу билан бирга, сиз хозир бундай бир карашга эга булмаганингиз туфайли айтганларимни англамайсиз ва аник-тиник куролмайсиз».
Улар мусулмонларга асир одамлар эдилар. Орамиздаги уз нафсига, уз жохиллигига асир булган одамлар-чи? Имом ёки илмли биродари уни тахликали жойдан ишончли гул богига йулламокчи булади. У жохил эса имомнинг камчилигини кидиради ва дейдики: «узингнинг бунданда баттар айбларинг бор, нега менга акл ургатарсан?» Илмли биродар: «Мулжалингиздаги бу иш бидъат ва хурофот, ва унда савоб йук, буни килманг», деб огохлантиради. Биз деймизки: «Шу ишни килмасам махалла (ёки кишлок) маломат килар». Уйламаймизки, бидъатга шунгиганимиз учун Аллох хузурида уятли булиб коламиз.
Давраларимизда шундай одамлар хам борки, жохилликдан кочмок истайдилар ва максадларига эришгандай буладилару буни комиллик фахмлайдилар. Беш вакт намоз, руза… Уларнинг назарларида айнан шулар комилликдан иборатдир ва улар бу фазилатлари билан фахрлана бошлайдилар. Холбуки, уларнинг бу харакатлари тахсинга эмас, танкидга лойик. Чунки улар бу ибодатлари билан хали камога етмаганлар, таъбир жоиз булса, камолот денгизининг сохилида турибдилар. Хали бу денгиз сувига бармокларини теккизганлари хам йук. Камолга етмок учун эса бу денгизни захмат билан сузиб утиш лозим булади. Гафлат иллати бу биродарларимизнинг кунгилларига жахл ва гурурни солиб куйган. Зеро, улар уз хаёлларига магрур булиб, асл максаддан узоклашишган.
Ривоятга кура, хазрати Али (р.а.) дарахт соясида ултирар эдилар. Бир факир келиб уз холидан шикоят килди. Хазрат Али ердан бир сиким кум олиб, дуо укидилар-да, уни факирга узатдилар. Факир кумнинг олтинга айланиб колганидан кувониб: «Эй амиралмуминин, Аллох ризоси учун менга бу дуони ургатинг», деб ёлборди. Хазрат Али укилган дуонинг Фотиха сураси эканини айтишлари билан ул факир бир чиким кум олиб айнан сурани укиб дам солди, аммо кум олтинга айланмади. Шунда у ажабланиб суради:
- Бунинг сири нимада?
Жавоб бердилар:
- Иккимиз хам айни сурани укидик.Демак, фарк огиз ва калбларимиздадир.
Гоят гузал жавоб! Иймон ва жохиллик орасидаги фаркни хам шундай ажрим килсак булар.
Нуксонли кишигина узини комил хисоблайди. Уз нуксонини исбот кила олган киши эса хакикий комил саналади. Камолотга эришганлар уз камолотлари хакида мактанмайдилар, аксинча, бу холат жохилларда мавжуд. Бундай кишилар узларини олим деб атаганлари билан аслида жохилдирлар. Уз камолоти билан мактаниш жахолатдан узга нарса эмас. Такрор айтамиз: кимки узини комил деб хисоблар экан, у албатта нуксонлидир. Ана шу нуксон унга камолотга етишиш учун йул бермайди. Зеро, куёш хам туш пайтида узини баркамол куриб, энг юксак нуктага кутарилдим, деб уйлайди, аммо шу ондаёк унга завол юзланади - у пастга караб бота бошлайди. Негаки, унинг чиндан хам камолоти бор эди. Аммо уни курган захотиёк заволга юз тутди. Узини комил деб кураётган киши гуё ёмон одамнинг узини яхши кишига нисбат этганидек бир гап. Бундайларни тузатиш осон эмас. Чунки уларнинг биноси кибр ва гурурдан кад кутаргандир. Бундайлар билан бахслашишнинг фойдаси хам йук. Жохил билан тортишиб утирган олим хурмат кутмасин. Бирор жохил одам сузлайвериб, олимни сукут эттирса, таажжуб килмаслик лозим, чунки тош гавхарни синдира олади. Жохил киши сукут билан жохиллигини яширсайди, уртача аклли одам хисобланган буларди. Лекин жохиллик билан сукут иккиси бир одамда жам булолмас экан.
Афлотунга дедилар:
- Кечаги зиёфатда Фалончи сизни мактади.
Буни эшитган Афлотун бошларини куйи солиб, фикру хаёл уммонига гарк булибдилар.
- Эй Хаким, мен нима дедим-ки, бунчалик фикру андишага берилдингиз?
Афлотун дедилар:
- Мени сен айтган сузлар уйга толдиргани йук. Мен килган ишларимни уйлаб утирибман: канака жохилона иш килган эканманки, бу килмишим у жохилга ёкиб тушибди ва у мени мактаб юрибди? Бирор ахмоклик килмасанг, хеч бир ахмок сени мактамайди ва кукларга кутармайди.
Лукмони хакимдан сурадилар:
- Хикматли сузларингиз, одоб-ахлокка доир ваъз насихатларингиз билан купларни яхши йулга солдингиз, насихатларингиз кор килмай узининг ёмон феъл-атворини ташлай олмаган киши хам борми?
Лукмони хаким жавоб бердилар:
- Бор. У – жохил, бадфъел одам. Уни шу ярамас хулкдан кайтаришга хар канча уринсам хам фойдасиз булиб чикди, тузатишдан ожиз булдим.
Ривоят килурларким, бир шахардаги олим, фозил кози вафот этиб, унинг хурмати юзасидан угли козилик мансабига тайин килинди. Угил багоят жохил ва нодон эди. Янги козининг жохиллигидан уялган кариндош-уруглари унга илм ургатиш, адабли, тарбияли килиш учун бир муаллимни тайин этдилар. Бир куни тил коидалари дарсида муаллим мисол келтирди:
- Углим, мана бу гапга диккат килинг: «Ахмад Махмудни урди», деган жумладаги кайси суз эга, кайси бири кесим?
Бу саволни эшитиб кози газабланиб кетибди:
- Вой, Ахмад нима учун Махмудни уради? Нега шу пайтгача хеч ким менга хабар килмайди? Бечора Махмуд калтак еб индамай кетаверадими?
Муаллим бу жохилнинг сузларидан кулишни хам кулмасликни хам билолмай, ажбланганича тушунтирмокчи булди:
- Масала сиз уйлагандай эмас, бу ерда урган, урилган киши йук, факат мазкур жумладан эга ва кесимни топиш учун келтирилган бир мисолдир.
- Бекор айтибсиз! Хозир одам юбориб, Ахмадни топтириб келтираман-да, унга жазо бераман. Узингиз «Ахмад Махмудни урди», деб гувохлик бериб турибсиз-ку? Энди нега сузингиздан кайтяпсиз?
- Тушунсангиз-чи, «урди» сузи хакикий эмас...
- Нима? Хакикий эмас, дейсизми? Сиз Ахмаддан пора олганга ухшайсиз, унинг томонини олиб, айбини беркитмокчисиз. Мен козилигим вактида бундай зулмга, бундай бевошликларга йул куймайман!-деб муаллимни зиндонбанд килишга, Ахмад деган кишини эса топтириб келишга буюрди.
Вокеадан хабардор булган жохил козининг кариндош-уруглари етиб келиб, минг машаккат билан хакикий холани англатиб, муаллимни озод этдилар.
Байт: Жахлдан одамга куп кайгу-алам етар,
Жохил одам сухбатидан алхазар, минг алхазар.
Жохиллик хакида суз кетар экан, зиёрат одобида йул куяётган хатоларимизни четлаб утсак инсофдан булмас. Халкимиз улуглар кабрларини зиёрат килишни гоят хуш куради. Кимники бошига бир ташвиш тушса, зиёратга отланади. Зиёратга доир одоб мавжудлигини, бу одобга риоя килмаслик туфайли киши гунохкор булиб колиши мумкинлигини билганлардан кура билмаганлар купрок. Билмаганлари туфайли савоб топаман, деб ширк келтириб куйиш холатлари куп учрайди. Зиёратчиларнинг бири дейди: «Баховуддин балогардонга атаб куй суйдим». Бу жохилнинг ниятда адашганини ким тушунтириб куйиши керак? Курбонликликнинг Аллох ризоси учунгина суйилмогини англатиш, узга нарсаларга атаб суйилган куй гушти харом эканини билдириш кимнинг вазифаси? Яна бир зиёратчи кабр якинидаги дарахт шохларига румолча боглаб, валийдан фарзанд талаб килади. Нимаики сураш лозим булса Аллохдан сураш шартлигини билиш у кадар мушкул эмас-ку? Кейинги йилларда улуглар дафн этилган жойларнинг атрофлари обод этилди. Зиёратгохлар купайди. Аммо бу борадаги жохиллик сира камайгани йук. Хали хам хазрат Алининг кабрини зиёрат килиш учун Фаргонанинг Шохимардонига борадилар. Ушнинг Новкат аталмиш жойида хам баъзилар хазрат Алининг кабрлари бор, деб уйлайдилар. Айримлар баланд кояга ул зот минган отнинг туёклари изи тушиб колган, деб тошларни юзларига сурадилар. Ахир тарих илми бу холнинг жохиллик эканини айтиб турибди-ку? Энг ажабланарлиси - Увайс Короний хазратларининг кабрлари Узбекистоннинг икки ерида мавжуд. Хар икки зиёртгохнинг уз шайхлари бор. Яманда яшаб, вафот этган улуг зотнинг кабри кандай килиб Узбекистонда пайдо булиб колганини эхтимол тарихни яхши билувчи уламоларимиз тушунтириб беришар? Наманганнинг Чорток аталмиш гушасида хатто Увайс Короний оналарининг кабри бор, деб ишонтиришмокчи булишади. Бу зиёратгохга келганлардан сураб курилса, валий зотнинг ким эканлигини билмайдилар. Хатто зиёратгохни тирикчилик манбаига айлантириб олиб, узига «шайх» унвонини берганлар хам билмайдилар. Кабр устига пуллар сочилган. Енгсиз, кукраги очик куйлак кийган, бошяланг аёллар, бетахорат эрлар бу кабрда ётган мархумдан ниманидир сураб, илтижолар киладилар. «Шайх»лар эса узларича ёд олган оятларни укиб, тирикчилик килишдан чарчамайдилар. Эллик кадам наридаги чойхонадан бемаъни, хатто бехаё кушиклар жаранглайди… Ана сизга жохилликнинг гузал манзараси! Утган жамиятдаги атеистлар динга карши курашда айнан шу манзараларни дастак килиб олар эдилар. Улар айнан шу манзарани диннинг асл куриниши деб ишонтирмокчи булишарди. Коммунист жамият динни худди шу жахолатдангина иборат деб билиб, зиёратгохларни оёк ости килишга амр берган эди. Энди замон узгарди, атеистлар хам йук булди, деб тахмин килайлик. Бу жохиллик качон йук буларкин? Бу саволга ким жавоб бера олади?
***
«Аклли одамларнинг душманлиги жохил одамларнинг дустлигидан кура яхширокдир. Жахолат башарият фикри учун коронгу бир кеча ва хар турли разилликларнинг онасидир», дейдилар. Бугунги кунда ХХ1 асрдаги мавжуд барча жамиятлар хакикий жохилият даврини бошларидан кечирмокдалар десак, янглишмаймиз. Ха, фан-техника юксак даражада. Аммо асримиз инсони умидсиз, изтиробли, гамгин. Урушлар, янги турдаги мустамлакачилик сиёсатлари, вахшийликлар, зулму зурвонликлар, фахшнинг кенг таркалиши, жиноятларнинг ва жиноят турларининг куплиги ва вахшийлашуви, уз жонига касд килишлар, давоси йук хасталиклар… Бу иллатлар кайси мамлакатда йук. Кайси ривожланган мамлакат «бизда жахолат йук», деб мактана олади? Энди карайлик-чи, инсоният азалдан согиниб келган хузур-халоват, тенглик ва биродарлик, инсоф ва тавфик, рахму шафкат, узаро мухаббат каерда, качон ва кандай топилади? Жахолат, акл ва туйгулар мажрухлиги хозирги пайтда ахлокий иллатга айланмокдаки, дунё окиллари бундан ташвишланмокдалар ва зулмат аро нур изламокдалар.
Фан-техника ривожини тилга олдик. Бундай тараккиётга етишиш ечими огир масала эмас. Агар бир мамлакатда фан ва техника пароканда ахволга тушиб колган булса, бир неча юз ёки бир неча минг иктидорли илм эгаларининг саъй-харакатлари билан бу тубанликдан кутарилиш мумкин. Лекин мамлакат маънавияти тубанликка юз тутган булса, жахолат боткогига бугзига кадар ботган булса, бир неча минг олимнинг харакати кифоя килмайди. Бу боткокликдан якка ёлгиз чикиш хам кийин. Барча бараварига харакат килиши шарт.
Олимларнинг пайгамбарлар вориси эканлиги хакидаги шарафли хадисни купчилик билади. Сухбатимиз аввалида тилга олганимиз жохил имом хам бу хадисни такрор-такрор айтишни хуш курадики, очик айтмаса-да, узини ана шундай меросхур олимлардан хисоблайди. Биз хам эринмай, меросхурлик мартабасига етишмоклик амал билан булишини такрор эслатамиз. Куръони каримни юзаки билиш, бир неча хадисларни ёдлаб олиш хали олимлик эмас. Чанкок одам чашмага карагани билан чанкоги босилмайди. Бир-икки култум ичгани хам кифоя этмайди. Куп ошхоналарда турли ноз-неъматларнинг сурати осиб куйилган булади. Шу суратга караб коринни туйгизиш мумкинми? Яхудий, насронийлар орасида шундай шаркшунослар борки, Ислом тарихини, Куръони каримни, шарафли хадисларни мукаммал биладилар. Хуш, уларни хам пайгамбарлар меросхури булмиш олимлар, деб хисоблаймизми?
Ислом илми, хусусан маданияти утмиш асрларда дунёга уз таъсирини утказган ва инсоният маданиятининг ривожланишига бекиёс таъсир утказган. Таъбир жоиз булса, Европани хам уйготганки, буни замона олимлари хам тан оладилар. Шулардан бири Сигрид Хункс «Европа ёнида тугилган Ислом куёши» асарида шундай ёзади: «Айтмокчиманки, Куръон келмаса, ислом маданияти юзага келмасди. Ислом маданияти булмаса, бугунги маданият шаклланмасди. Инсоният хали хам зулмат ва коронгулик ичида яшарди».
Буларнинг хаммаси – аксиома, яъни исбот талаб этилмайдиган хакикат.
Европанинг ривожланиши ислом миллатининг уз кобигида колгани хамда унинг Куръонга зид тарзда илм ва илм ахлидан узоклаша бошлагани туфайли содир булди. Урганилган билимлар билан кифояланиб, такрорлашни маърифат деб хисобловчилар ислом оламида хукмрон булдилар. Уларнинг жохилликлари туфайли таназзул булди. Аввалги бобда насронийларга хос инквизиция даврини тилга олган эдик. Исломдаги жахолат билан насронийлардаги инквизицияни таккослаш уринсиздир. Лекин жахолатнинг ислом оламига курсатган ва курсатаётган зараридан куз юмиб булмайди.
Улуг Туркистонда Мирзо Улугбек «кук билимларининг кукига чикар экан», ундан кейингилар илм саройларини барбод этдилар. Улугбекдан сунг Туркистон куп хонларни курди, аммо олимларни курмади. Ислом маданиятининг таянчларидан хисобланган Туркияда хам шунга ухшаш хол юз берди. Илм ошиги ва олим Фотих Мухамадхондан кейин набираси Салимхон даврида илм-фанга эътибор сусайиб кетиши юртни Окшамсиддиннинг ок иклимидан Абуссууднинг зулматига келтирган, дейишади. Козизодалилар Мурод 1У каби кудратли хонга таъсир утказиб, мадрасалардан «бидъат, гунох», дея турли фанларни чикариб ташлаганлар. Албатта, у мутаассибларга карши чикувчилар хам булган, аммо кучлар тенг келмагани сабабли енгилишган. Ислом дунёси ривожланишининг сустлиги сабабини бошка жойдан кидиришнинг хожати бормикин? Афсусли ери шундаки, бу каби жахолат бугунги кунда хам ислом оламига узининг зарарини етказиб турибди.
Жахолатни турли разилликлар онаси, дедик. Жахолатнинг суюмли фарзандларидан бири – мутаассиблик (фанатизм)дир. Мутаассиблик илмсизлик булогидан сув ичади. Каердаки аник илм булмаса, у жойда фаразлар хукм суради, хар ун фаразнинг туккизтаси эса хато булиши мумкин. Мутаассиблик аввало дин кушандасидир, сунгра эса жамият жигаридаги куртдир. Мутаассиблик факат динга хос тушунча эмас. Дунёни ташвишга солиб турган футбол фанатлари, рок фанатлари каби бевошликлар шулар жумласидандир. Мутаассиблик деганда купчиликнинг куз унгига факат Ислом дини келади. Уруш майдонларида узини портлатаётганлар келади. Холбуки, Фаластинда биринчи булиб узини портлатган араб кизи насоро динига мансуб булган. Бугунги кунда бошка динларда хам мутаассиблик авж оляпти-ки, Токио метросидаги захарланиш фожиаси фикримизга далил булар. Кенг микёсдаги жахолатга карши онгли равишда кураш мутаассиблик илдизини кирка олади. Мутаассиблик хамма замонларда турли жамиятларни ларзага солиб келганини эътиборга олсак, бу курашнинг узлуксиз давом этиши шартлиги аён булади.
Жахолатнинг яна бошка фарзандлари хам барча динларда тугилиб турибди. Барча динларни янгидан янги пайдо булаётган турли окимлар силласини куритяпти. Диндаги хар кандай оким – жахолатдир. Чунки одамларнинг турли оким ёки гурухларга булиниб олиб, низода юришларини Аллох таъкиклайди. Аллох бандаларини иттифокликда умр кечиришларини истайди. Диннинг асосий вазифаси одамларни Аллохнинг панохи остига жамлаш. Низо, зиддиятлар шайтон панохида гуллаб-яшнайди.
Отангиз узок сафарга кетса-да, у ердан туриб сизга хат ёзиб юборса, айрим ишларни буюрса, насихат килса, ёмонликлардан кайтишни таъкидлаб турса. Сунг сафардан кайтиб юзма-юз булганида буюрган вазифаларнинг бажарилган ёки бажарилмаганини сураганда десангиз-ки:
- Отажон, хатингизни укидим. Айрим жойларини (ёки хаммасини) ёдлаб хам олдим, лекин буюрган ишларингизни бажармадим.
Шундай дейишингиз отангизга ёкармикин? Шунга кура Куръони каримни ёдлаш билан хам вазифа бажарилмайди. Унга хам амал керак. Тулик амал килиш учун эса Куръонни тушуниш шарт.
Мазкур мавзудаги сухбатимизни якунлашдан аввал Азхоб сурасидаги бир оятни эсласак-да, тафсир ёрдамида маъносини тушунишга уриниб курсак:
«Биз бу омонатни осмонларга, Ерга ва тогларга таклиф этдик. Улар бу омонатни уз зиммаларига олишдан чекиндилар, унга хиёнатдан куркиб, андиша килдилар. Инсон уни уз гарданига олди. Чунки у жуда золим (узига зулм килувчи) ва жохилдир».
Мухтарам шайх ур-раисни дуо килган холда «Тафсири хилол»га мурожаат этамиз:
Оятдаги «омонат» калимасидан мурод – шариати исломиядаги тоат-ибодатлар, яъни Аллохнинг фарзлари. Кенгрок маънода айтилса: Аллох таолонинг уз хакига, инсонларнинг хакига ва бошка махлукларнинг хакларига боглик амрларини, курсатма-таълимотларини ва хукмларини уз жойига куйиш буйича таклифи, демакдир. Бу омонатни кутариш шунчалик огир эди-ки, улкан, пишик, кувватли осмонлару замин ва тоглар уни кутаришдан куркдилар. Инсон эса бу омонатни кутарди! Ха. Чексиз осмонлар кутаришдан курккан омонатни уларнинг остида яшайдиган кичик зарра – инсон кутаришга жазм этди. Гоят улкан булган Ер бу омонатни кутаришдан чекинган эди, унинг устида яшаётган, умри киска, кичик бир жонзот – инсон чекинмади. Салобат ва кувват рамзи булган тоглар кутаришдан курккан омонатни уларнинг орасида яшайдиган заифгина махлук – инсон кутарди! Инсон жохиллиги туфайли омонатни адо этолмасдан, мувофик иш юрита олмасдан узига узи зулм килади.
Мазкур тафсирни кайта-кайта укиб яхши англаб олганимиздан сунг кулларимизни дуога очиб, Аллохга сигиниб, сураймиз:
Аллохим! Бизлар бу дунё имтихонидаги ожиз бандаларингмиз. Жахолат довули билан синаганингда йикилиб колмайдиган солих бандаларингдан кил бизларни. Шайтон алайхилаънанинг ёмонлигидан ёлгиз Узингдан панох тилаймиз. Шайтон куролларидан булмиш жахолат хужумидан хам Узингдан панох тилаймиз. Аллохим! Бизларга жахолат нима эканини англаб ета олувчи идрок бер. Аллохим! Жахолатга рупара келганимизда уни енгиб ута олувчи ирода кувватини бер. Жахолат исканжасидаги биродарларимизга бу бадбахтликдан кутулишлари учун хидоят бер. Уларга киёматдаги дузах азобларини бегона кил. То киёматга кадар тугилиб яшайдиган зурриётларимизни жохиллик балоларидан асра. Бизлардан аввал вафот топганларнинг хаётлик чоклари жохилликлари туфайли килиб куйган гунохларини кечир, Аллохим! Биз топган савоблардан у мархум зотларнинг аъмол номаларига ёзиб куймоклигингни Узингдан илтижо килиб сураймиз, бизларни ноумид килма, Аллохим! Бизлар жохиллигимиз туфайли килган гунохларимизни лутфи караминг билан афв эт. Ер юзини ураб турган жахолат булутидан ёгувчи томчилардан бахра олувчилар борки, уларга инсофу тавфик бер, жохилликлари туфайли юмулган кузларини илм ва хидоят нурлари билан оч. Ер юзига соя ташлаб турган жахолат булутларини Узинг бартараф этиб, тинчлик ва омонлик нурларига чумдир. Узингнинг «Жахолат-ла ёмонлик килиб куйиб, сунгра тавба киладиганларнинг тавбаси Аллохнинг зиммасидадир. Аллох ана ушаларнинг тавбасини кабул килади», деган ваъдангга кура, бизларни истигфор айтувчилардан ва тавбалари кабул буладиганлардан кил. Омийн, йа Раб ал-оламийн!


























АКЛНИ ВА ОКИЛНИ АСРАЙЛИК

Донишманд дебдиким: «Аклинг билан кара,
куз хоиндур, калбинг билан эшит, кулок ёлгончидир!»
Фикр аклнинг кузгусидир.
Эндиги сухбатимиз мавзуини шундай белгилаймиз.

Акл билан иш курувчи одамни «аклли» деб шарафлаймиз. Бунинг мукобилидагини баъзан «ахмок», баъзан юмшокрок тарзда «аклсиз» ёки «эси паст» ёки «эси йук» деб куямиз. Ахмок билан аклсизнинг (эси паст, эси йукнинг) мавкеи бирми? Йук. Аклсиз, эси паст, эси йук – одамнинг табиий камчилиги. Айб хам, гунох хам эмас. У табиатан аклсиз яралган. Одамнинг жисмоний куввати турлича булганидек, акл куввати хам хар хилдир. Агар бир одам аклсизлиги туфайли бирон айб иш килса, айтайлик бировни сукса, унинг бу иши узрли. Агар акли бутун була туриб айнан шу ишни килса, уни «ахмок» деймиз.
Куръони каримда икки хил ахмоклик хусусида суз юритилган. Уларнинг биринчиси кофир ва мушриклар тоифаси булиб, Аллох таоло улар хакида «Бакара» сурасида: «Улар кар, соков, курдирлар. Демак, тушунмайдилар», деб; «Ёсин»да эса «...улар иймон келтирмаслар. Дархакикат, биз уларнинг буйинларига то иякларигача етадиган кишанларни уриб куйдик, бас, улар кура олмаслар», деб мархамат килган. Улар аслида кар эмаслар, кулоклари яхши эшитади, аммо Хак сузларни эшитмагандай юрадилар. Соков эмаслар, аслида тиллари бурро, аммо калимаи шаходатни айтмай яшайдилар. Кузлари очик, аммо хидоят йулини кура туриб, узларини курмаганга оладилар. Булар жохилият замони вакиллари Абу Жахл, Абу Лахаб, Мугира ибн Валид каби кимсалар. Уларнинг калблари мухрли булгани учун хам хидоятга ета олмадилар. Улар хакикатни кура туриб, била туриб: «Хакка ишонсак, хотинларимиз олдида масхара буламиз», ёки «пайгамбарлик аслида бизларга берилиши керак эди, чунки бизларнинг мол-мулкимиз ва бола чакамиз янада купдир», деган аклсиз ва мантиксиз сузларни сузлайвердилар. Улар уз кабилаларидан чиккан Инсоннинг Хак пайгамбар эканликларини билганлари холда, ахмокликлари туфайли инкор этувчи ужарликларидан кайтмаганлар.
Куръони каримда зикр килинган иккинчи тоифа ахмоклар эса узларини гоят аклли деб биладиган кишилардир. Дунёвий орзулар уларни гафлатга етаклагани учун кузлари хакикатни курмайди. Бундай кишиларнинг факат айримлари бирон бир фалокатга учраганларидагина кузлари кисман очилиши мумкин.
Мавлоно Жалолиддин Румий ахмоклар хакида шундай деган эканлар: «Ахмоклардан кочинг-ки, Ийсо алайхиссалом улардан кочгани каби. Ахмоклар билан сухбат килиш натижасида неча марта конлар тукилгандир».
Урни келганда Ийсо алайхиссаломнинг ахмокдан кочишлари баёни билан танишсак:
Марямнинг угли Ийсо худди арслон кувалаган каби тог томонга югуриб борар эдилар. Кучадан утаётган одамлардан бири унинг оркасидан югурди ва деди:
- Нима булди сизга? Хуркитилган куш каби учиб бормокдасиз?
Ийсо алайхиссалом шу кадар тез чопар эдилар-ки, шошилганларидан бу одамнинг саволига жавоб бера олмадилар. Ул зотнинг бу тарзда югуришларидан баттар хайратга тушган одам, нихоят якинлашди ва яна суради:
- Ё Рухуллох! Аллох ризоси учун бир он тухтанг ва холингиздан бизга хабар беринг? Кимдан ва нима учун кочмокдасиз? Ахир оркангиздан кувлаётган арслон хам, душман хам, куркадиган бошка бирон нарса хам йук-ку?
Бунга жавобан Ийсо алайхиссалом дедилар:
- Бир ахмокдан кочмокдаман, ахмокдан! Узимни у билан сухбатлашишдан куткаряпман. Мендан узокрок турки, узимни куткарай.
Бояги киши яна суради:
- Дуолари билан курларга ва карларга шифо берувчи Ийсо сиз эмасми?
- Ха, мен уша масихман, - дедилар Рухуллох.
- Маънавий сирларнинг тилсимини билган ва шунинг учун хам «Рухуллох» номини олган маънавий зот Сиз эмасми? Ахир сиз дуо килганда улганлар хам худди улжасини тутган арслон каби кабрдан сакраб чикарди-ку?
Бунга жавобан Хазрати Ийсо дедилар:
- Ха, уликларни тирилтирган менман.
- Эй Ийсо! Лойдан куш ясаб, уларга жон багишлаган Сиз эмасми?
- Ха, менман, - дедилар Ийсои Рухуллох.
- Эй тоза рух! Узингиз истаган нарсага кодир була туриб, яна кимдан куркиб кочмокдасиз?
Ийсо алайхиссалом яна жавоб килдилар:
- Аввало рухни ва сунгра вужудни яратган Жаноби Хакка ва унинг сифатларига касам ичаманки, сен айтган бу дуони, яъни исми Аъзамни кар ва курларга килган эдим. Улар тузалдилар. Сунг бу дуони баланд чуккили токка килган эдим, дуонинг кучидан уртасидан ажралиб кетди. Сунгра улик бир жасаднинг каршисида укиган эдим, маййит тирилди. Хеч бир нарсаси булмаган факирга укиган эдим, бой-бадавлат булди. Лекин бу дуони ахмок бир калбга минг дафъа шафкат ва мархамат ила укисам хам хеч фойда бермади. Бу ахмок коратош каби каттик туриб олди ва кора феълидан асло воз кечмади. Охак тукилган кум каби ундан бир ут хам усиб чикмади.
Бу сузларни эшитган у одамнинг кизикиши янада ортиб Хазрати Ийсодан суради:
- Исми Аъзам бу кадар киши ва нарсаларга таъсир килиб, фойда бергани холда нега ахмокликка таъсир килмади? Холбуки, колганлар хам хаста эдилар. Уларнинг даво топиб, ахмокнинг эса даво топмаслиги сабаби ва хикмати недир?
Саволга Рухуллох бундай жавоб бердилар:
- Эй инсон! Билгилки, ахмоклик иллати Худонинг кахридир. Колганлари эса кахри илохийга дуч келмаган хасталиклардир. Бало хам хасталикдир, лекин у хам мубталосидан шифо топади. Ахмокликка келадиган булсак, бу «Хатамаллоху ала кулубихим ва ала самъихим ва ала абсорихим гишаватун» ояти билан кахри Худодирки, аксарият холларда бу хасталикдан бошкалар зарар курадилар. Ахмоклик тамгаси Аллохнинг улар калбига урган бир мухридир. Уларнинг кузларида ва кулокларида пардалар бордир. Унга хеч кимса чора топа олмайди. Ягона чора – ундан кочмокликдир.
Бу хикматни рамзий маънода тушунмок лозиммикин? Яъни: ахмокдан жисмонан эмас, рухан кочмоклик жоиз. Чунки жисмонан кочиб кутулиш мумкин эмас. Кайси даврага якинлашманг, акллилар орасида бир ёки бир неча ахмок топилади. Ахмоклардан рухан кочмоклик – иймонни, виждонни, диёнатни уларнинг салбий таъсиридан эхтиёт килиш дегани булади. «Козонга якин юрсанг – кораси юкади», деганлари бежиз эмас. Кулоклари хакикатни тинглашдан, огизлари хакикатни сузлашдан, калблари хакикатни севишдан завк ололмайдиганлардан кочмок шарт экан. Чунки уларнинг рухиятидаги касофат соглом калбга чукиб, кишини абадий хасталикка дучор килиши хеч гап эмас. Шу боис хам Ийсо алайхиссалом хаворийларга: «Сизни кабул этмасалар ва сизни тингламасалар, кетингиз. Кетаётганингизда оёкларингиз чангини кокингиз», деганлар. Расулуллох (с.а.в.) «Окил – дустим, ахмок – душманим», деб мархамат килганлар. Ахмокларнинг сухбати каргалар сингари бир улакса атрофига тупланиш кабидирким, мажлислари фасоддир, сухбатлари гийбат, бухтон, амалари эса кон тукмокликдир.
- Эй кунгил! Сен ахли диллардан бул. Ахли дилнинг мажлислари гул, сухбатлари мухаббатдир. Уларнинг амаллари яхшиликка йугрилгандир. Инсонийликнинг улуг фазилатини факат шундайлар ёнидан топа оласан. Окилга йулдош булиш, ахмокдан кочиш инсонни икки дунё саодатига эриштиражагини хеч качон унутмасанг бас.
Орифлардан бири хикматлар ва ибратлар кургазмаси булган бу оламни акллилар учун гузаллик сайридан, аклсизлар учун эса ейиш ва шахватдан иборатдир, деб таърифлаган. Мавлоно Румий «Маънавий маснавий» куллиётларида бундай ёзадилар (насрий маъноси):
«Кунгиз гунг титкилагани учун хам хушбуй хидлардан кочади. Унинг дориси кунгил бузувчи хидлардир. Чунки шундай шароитга урганган, гунг жону-тани булиб колган. Аклли кишилар хам аклсизларни тугри йулга солиш учун уларга хикматли сузлар билан насихат киладилар, хушбуй хидлар билан тарбия килмокчи буладилар. Кимга хушбуй хидли нарсалар ёрдам бермаса, демак, бундай одам бадбуй хидларга ургангандир. Сен хам яхшиликдан, нурдан насибангни ол. Бурнингни гунгга тикиб, кунгизга айланиб колма. Инсон бул, инсон!»
«Акл кувватининг муътадиллиги тадбирнинг чиройли, зехннинг тиник, фикр-уйларнинг тугри ва ишончли булишини таъминлайди, амалларнинг нозик, нафс одатларининг махфий жихатларини англашни ургатади, - дейдилар хазрат Имом Газзолий. -  Аклнинг хаддан ошиши макр-хийлага, фирибгарлигу айёрликка бошлайди. Агар акл меёрдан паст булса, бефахмлик, хом гайрат, ахмоклик ва жунун пайдо килади. «Хом гайрат» деганда дунё ва охират ишларидаги тажрибасизлик, яъни фойда-зарарни фарклаш кувватининг заифлиги, назарда тутиляпти. Дархакикат, инсоннинг тасаввур ва хаёл килиш куввати нечогли соглом булмасин, тажрибасизлиги туфайли баъзан касалга ухшаб колади. Ахмоклик ва жиннилик уртасидаги фарк шундаки, ахмокнинг максади тугри, лекин уни амалга ошириш йули нотугри. Чунки ахмок максадга олиб борувчи йул хусусида тугри карашга эга эмас. Жинни эса танлаш лозим булмаган нарсани танлайди. Аслида, жиннидаги танлов ихтиёрининг асоси бузук».
Аклли, аклсиз ва ахмокнинг фаркини билиб олгандай булдик. Энди акл хусусида фахмимиз етганича акллашайлик. Дастлаб «Калила ва Димна»га мурожаат киламиз:
Инсонни бутун хайвонлардан юкори куйган, уни дунёнинг бутун сирларидан вокиф этган турт нарса будир: хикмат, акл, каноат ва адолат. Илм тахсил этмок, савод чикармок ва хар нарсани атрофлича тушуна билмок – хикматга; тадбир, сабр, назокат, мархамат – аклга; хаё, олижаноблик, узини кулга олмок ва узининг хак-хукукини билмок – каноатга; тугрилик,, ваъдага вафо, эзгу ишлар килмок ва яхши хосиятли булмок – адолатга тегишлидир. Бу сифатларнинг бариси бир одамда мужассам булса, дунёдаги энг буюк мавкеъ хам уни гангитиб куймайди. Энг катта кулфат хам уни саросимага сола билмайди. Бундай одам атрофида узини кувонтирмайдиган нарсаларнинг борлигидан гам емайди, узида мавжуд нарсалардан махрум булса, ранжимайди. Бошига фалокат келса, узини йукотиб куймайди. Хикмат – битмас, туганмас хазинадир. Харжлаганинг билан у камаймайди. Асраганинг билан унга нуксон етмайди. Хикмат шундай либоски, кийганинг билан эскирмайди (Нихояси йук рохат хисобланмиш хикмат хусусинда сухбатимиз сунгида яна батафсилрок суз юритамиз).
Акл эса саховат эшиклари ва саодат хазиналарининг калитидир. Фоний дунёнинг азобу укубатларидан халос булиш, бокий дунёнинг ноз-неъматларига етишиш акл ва идрокка богликдир. Инсонга хамиша акли хукмронлик килиши керак. Аклини йукотган куни узини фалокатга отган булади. Аклсиз бошнинг азобини эса вужуд тортади. Истеъдод, акл-идрок икки хилдир: бири – табиий, онадан тугма булади; иккинчиси – касбий, яъни тажриба воситасида эришилади. Инсонларда булган табиий истеъдод ёгочдаги ёниш хусусиятига ухшайди. Ёгочга ут куйилмаса ёнмайди. Шунга ухшаш, табиий истеъдод ва акл хам тажриба булмаса, узини курсата олмайди. Олимлар тажриба инсон акл-идрокини камолга еказади, деганлар.
Усмон Нурий Тупбошнинг «Маснавий бокчасидан» китобидан бу сатрларни келтирамиз:
Хакикий акллилик илохий амрга итоат килиш булиб, асл истикбол айнан шу итоатдадир. Бу айни замонда абадий хаётга жиддий хозирлик куриш хамдир. Чунки Куръони каримда Аллох таоло акл хакида бундай мархамат килади: «Ваъз-эслатмаларни факат ахли донишларгина оладилар» (Бакара сураси); «...акл эгаларигина эслатма оладилар» (Раъд сураси).
Бир одамни Пайгамбарга (алайхиссалом) жуда куп мактадилар. Уни хар макташганида Расулуллох (с.а.в.) «Узи акллими?»-деб сурар эдилар. Бошка бир хадисда эса: «Аклли киши нафсини хою-хавасга бермаган, улимдан кейинги охират хаёти учун хозирланган кишидир», дейилади.
Аллох таоло ахли донишларга ибратли ходисалардан урнак олишлари лозимлигини мархамат килади. Бу дунёнинг алданиш ва хусрон мамлакати, хаёти эса бешик билан тобут орасидаги тор йулак эканлигини билдиради. Шунингдек, бу дунё унга (яъни шу дунёга) бандалик килишга арзимаслигини ва инсон кандай яшашидан катъи назар сунг манзили кабр булишини таъкидлайди.
Куръони карим мезонига амал килган акл бир неъматдир. Салохияти ва иктидорини Куръони каримга буйсиндирмаган акл эса уз эгасини ахмоклик сари судрайди. Тарих узини аклли хисоблаб, нафсини сигинувчи бутга айлантирган, дунёни охиратдан устун куйган золим, гаддор ва ахмоклар билан тулиб-тошгандир. Куръони каримни зийраклик билан укисак, пайгамбарлар хакидаги киссаларда бундай шахсларнинг ахмокона холлари ибрат уларок келтирилганига гувох буламиз.
Хакикий маънода аклли булиш Аллох берган истеъдодни Куръон ва суннатга мос равишда ишлатишдир. Акл маънавият билан йугрилсагина уз кадрини билади ва хийлалардан узини химоя кила олади. Акс холда нафснинг тузогига тушиб, унинг орзуларига асирлик кишанлари билан богланиб колади.
Инсон акли турли куринишларда намоён булади: *назокатли ва мулойим муомалада; *узи ким эканлигини билиб, шунга риоя килишда; *одил шохларга риоя килиб,уларнинг орзу-истакларини амалга оширишда; *уз сирларини дустга билдириш ёки билдирмасликни билишда, яъниким, аклсизнинг сири булмайди, хар нарсаси тилида туради; *узининг ва бошкаларнинг сирини саклашда; *шохлар саройида эхтиёт булиб, сарой ахлига ширин тил билан муомала кила билишда; *тилини тийиб, ортикча сузламасликда; *мажлисларда жим утиришни одат килиб, суралмаган нарсаларни айтмаслик, ва пушаймонлик келтирадиган сузларни тилга олишдан сакланишда.
Аклли одам киладиган ишининг охири нима билан ва кандай тугашини олдиндан куз унгига келтириши керак. Каерга боражагини йулга чикишдан аввал билиши шарт. Акс холда у йулнинг ярмида сарсон булиб колади. Фалокатдан бошкасига йуликмайди.
Аждодларининг хаётидан ибрат олиб, уларнинг тажрибасидан фойдаланган одам аклли хисобланади. Аклли одам бошкаларнинг хатосидан хам ибрат оладиким, «Ахмокдан акл урган», деб бекорга айтмаганлар. Маколни тугридан тугри тушунишга уринсак, ажабланамиз, чунки ахмокдан ахмокликни урганиш мумкин. Маколнинг чукур маъноси шундайки, ахмокнинг гапларини эшитиб, ахмокона харакатлари туфайли эл олдида шармандали холга тушишини куриб, мулохаза юритиш ва у килган ахмокликларни такрорламаслик керак. Акл эгаси курганидан ибрат, эшитганидан сабок оладики, окибатда утган хатоликлари учун факат хасрат ва надомат чекавермай, аксинча, бу ишларни такрорламаслик чораларини куради. Хазрат Навоий деганлар: «Аклли одам эл хатосини куриб, хулоса чикаради ва тугри йулни танлайди. Буни у хатосини бошкалар сезишидан ва юзига солишидан олдинрок килади:
Окил чу курса элда хато ижтиноб этиб,
Андин савоб йул сари мойил килур узин.
Куймас анинг хатосига эл айлаб эътироз,
Айтурга юзи утрусида сахвининг сузин.
(Окил бошкаларда хато курса узини тортади. Узини тугри йул сари мойил килади. Унинг хатосига эл эътироз билдириб, юзига караб, айбини айтишга урин колдирмайди.)
Одам боласининг узбилармонлиги аклнинг заиф, кучсизлигидан дарак беради. Узбилармон одам хамиша машаккатда яшайди. Зиёнли хар нарсада бир фойда хам бор, деб айтадилар. Энг яхшиси, бошкаларнинг курган зиёнларини назарда тутиб, уларнинг фойдали тажрибаларидан истифода этишдир.
Афсуски, хаётда аксини куриб турамиз. «Биров томдан ташласа, сен хам ташлайсанми?» деган накл бор. Куриб турибмизки, бир одам ахмоклик килиб томдан ташлади. Улмаган такдирда хам лат еди, азоб чекди. Биз хеч качон узимизни ахмок санамаймиз, бирок уша томдан бир ташлаб куришга интилаверамиз, баъзан ташлаймиз хам. Бу мисолни аникрок тарзда ифода этсак: кушнимиз ёки кариндошимиз дабдабали туй килди ва кулогига кадар карзга ботди. Туйдан кейинги рохат урнига азобли кунлар бошланганини узимиз хам куриб, унданда дабдабали туйга харакат киламиз. Ундан купрок карз кутарамиз. Бу килмишимиздан «сен бир каватли уйнинг томидан ташласанг, мен туккиз каватли уй томидан ташлайман, абжагим чикканини хамма курсин», деган маъно чикмайдими? Кимлардир бизларни бу нодонликдан тухтатмокчи хам булади, «ахмоклик килма», деб танбех берса биз унга «узинг ахмоксан», деб катта кетамиз. Узининг нихоятда акллилигига астойдил ишонган одам деярли хамиша акли паст ёки бутунлай беакл одамлар тоифасига киришини билсак, эхтимол бундай жавоб килмасдик. Хазрат Умар (р.а.): «Аклли инсон яхшиликни ёмонликдан ажрата оладиган одам эмас. Хакикий акл сохиби иккита ёмон ишдан кайси бирининг зарари купрок эканини билган одамдир», деган хикматларни унутмасак узимизга фойдалидир. Хар ким аклу фаросат этагини махкам ушласа, мартабаси ошади ва эл уртасида обрули, эътиборли булади. Нафс буйругига буйин эгса, хор-зорлик гирдобида халок булади. Чукни акл улугликка, аклсизлик эса тубанликка етаклайди. Арслон йирткичлиги, тулки айёрлиги, инсон эса аклу хикмат, одоб ва ахлоки билан кун кечиради. Акл ва фаросат куёшга ухшайди. Бепарволик туфайли тушиши мумкин булган догларга урин колдирмайди.
Айрим пайтларда бир ахмокнинг ахмокона ишини бошка ахмок «аклли иш килибсан», деб мактаётганига хам гувох буламиз:
- Фалончи бир йилдан бери карзини кистаб келавериб, жонимга тегди. Бергани бир ярим минг доллару даъвоси осмонда. Кеча келганида бир оз кайф килиб утирган эканман, газабим кузиб оркасига иккита тепиб, жагига бир мушт урувдим, кораси учди.
- Аклли иш килибсан, бунака нокаслардан карз сураш керакмас.
Икки ахмок учрашганида яхшилик тугилишини умид килиш – хуроздан хар куни тухум кутиш билан баравар. Бошкачарок айтсак: икки ахмокнинг учрашувидан яхшилик хосил булишига учинчи ахмокгина ишониши мумкин. Агар карздорнинг зулмини эшитган биродари:
- Дустим, бир гунох устига иккинчи гунохни орттирибсан. Дархол жабрдийданинг хузурига узр сураб бор. Аллохга тавба кил. Тез кунлар ичи карзингни хам кайтару биродарлик ришталарини тиклаб ол!- деб айтса, унинг акли намоён булади. Бунака холатларда акл покиза калбга кушилса фазилатга айланади. Акс холда, акл фазилат эмас.
Бирон бир хиссиёт, хусусан бойишга майл уйгонганида гоят эхтиёт булмок даркор. Агар акл булмаганида хиссиётлар одамнинг тинка мадорини куритган буларди. Бемаъни хиссиётларни жиловлаш учун хам одамга акл берилган, шундай эмасми? Куч – аклда. Аклсиз бош – бамисоли шамсиз шамдон, дейдилар. Инсон жасадидаги акл дарахтга ухшаркан. Дарахт соглом ва серхосил булса, ундан самара умид килиш мумкин. Унга пажмурдалик ва хазон етса, утин килиб ёкишдан бошка нарсага арзимайди.
- Эй кунгил! Билурсанким, инсоннинг бошида куз, кулок, огиз, бурун каби кийматли аъзолар жойлашган. Лекин инсонийлик мохияти гузал куз ёки бежирим кулок билан эмас, балки аклу заковат, маънавият ва кувваи хофиза билан юзаги чикади. Бу эса миядан урин олган бир жавхар булиб, Аллохнинг инсонга такдим этган буюк неъматидир.. Миядаги кичкина бир иллат туфайли киши телбага айланади, хайвонлар килмаган ишларни килади. Инсоният хануз бу сирнинг тагига етолгани йук. Хаётни йукдан бор килган Холики Зулжалол хамма нарсани гузал интизом билан яратган. Бунинг кадру кийматини англамаган кимса нодондир. Аллох таолонинг куч-кудратини хар бир одам акли ва калби билан танимоги ва белгилаб берган худудларидан четга чикмаслиги лозимлигини бир нафас хам унутмаслик даркор!
Хазрат Навоий аклни гавхарга киёслаганлар ва деганлар-ки:
«Гавхар балчикка тушгани билан киймати камаймас. Эшакмунчок тожга таккан билан ферзуа урнини тутмас ва хеч ким унинг бахоси пастлигини унутмас.
Зевар била шакли хуб булмас,
Хар кизки эрур йамон ликолиг.
Хар неча коронгу булса хужра,
Шамъ анда булур фузун зиёлиг.
Дейилмокчиким: киз агар хунук булса, безак билан чирой топа олмайди. Хужра хар канча коронгу булса хам, шамнинг равшан нурини буга олмайди, аксинча, коронгу хужрада шамнинг нури кадрлирок булади.
Инсонлар акл билан мумтоздирлар. Акл туфайли яхшилик ва ёмонликни идрок эта оламиз. Шунинг учун ихтиёримизни хайрга сарф этиш – аклимиз кулидадир. Киши молсизликдан кашшок булса-да, аклдан бой булишга тинмай интилиши керак. Чунки мол билан бой булгандан аклан бой булган афзалрокдир. Акл билан мол тупласа булади, мол билан акл туплаб булмайди.
Бу уринда баён этилажак шарафли хадисни Абу Хурайра (р.а.) Расули Акрамдан (с.а.в.) ривоят этганлар. Расулуллох (с.а.в.) бундай мархамат килдилар:
Сизлардан аввалги умматлардан уч кимсанинг: абрас, кал ва курнинг ахволидан хикоя килиб бераман. Аллох таоло имтихон килиш учун уларнинг олдига бир малак юборди. Малак абрас касаллигига мубтало булиб, баданига ок тушган одамнинг олдига келди-да суради:
- Дунёда жону дилинг билан нимани истайсан?
- Бу хасталикдан кутулиб, танамга гузаллик кайтишини, одамлар мени курганларида ирганмай, кувонадиган чирой сохиби булишни истайман. Фоний дунёда бундан булак хохишим йук.
Малак бу одамнинг баданини силади ва абрас хасталигидан халос этиб, уни гузал бир вужуд сохиби килиб куйди-да:
- Энди сенга давлат бераман. Кандай молни яхши курасан?-деб суради.
- Туяни яхши кураман, - деди абрас.
Малак унга ун ойлик ургочи туяни берди-да: «Бу туяни Аллох сен учун баракали этсин», деб дуо килгач, калнинг олдига борди:
- Дунёда жону дилинг билан нимани истайсан?
- Бирдан бир умидим чиройли сочга эга булиш. Бунинг учун хеч нимамни аямайман, - деди кал.
Малак уни хам силади. Калнинг бошидан чиройли соч усиб чикди.
- Энди сенга давлат бераман, нимани хохлайсан?-деб суради малак.
- Сигирни яхши кураман, бир сигирим булишни аллакачондан бери орзу киламан, - деди кал.
Унга бир сигир берилди. Малак: «Бу согин сигирни Аллох сен учун баракали этсин», - деб дуо килгач, хайрлашди-да, курнинг олдига бориб суради:
- Дунёда жону дилинг билан нимани истайсан?
- Энг орзу килганим – кузларимнинг куришидир, - деди сукир умид билан.
Малак уни хам даволади, кузларини очгач:
- Сенга бойлик бераман, нимани яхши курасан?-деб суради.
- Энг яхши курганим куйдир. Куй сурувларим булишини орзу киламан.
Унга совлик берилди. Туя - буталок, сигир – бузок тугиб берди, куй кузилади. Бу уч одам шунчалик бойиб кетдилар-ки, куп вакт утмай уччаласининг хам бир водийни тулдирадиган туялари, сигирлари, куйлари булди. Уларнинг хар бирлари бир водийга эга булиб, фарогатда яшаётган кезларда Малак яна Ерга тушди. Абрас хасталигидаги бемор киёфасига кирди-да, бир пайтлар шу касалликдан азоб чеккан одамга рупара булиб утинч билан деди:
- Эй бадавлат инсон! Мен бир гариб мусофирман. Куп юрдим. Менга Аллох ризолиги учун бир туя бер, манзилимга етиб олай. Сенинг рангинг ва баданингни чиройли килгани хакки менга кумаклаш.
- Сенга берадиган нарсам колмаган, хамма нарсани бериб булганман, - деди абрас.
- Мен сени таниётганга ухшайман. Сен хамма хазар киладиган, одамлар ирганадиган абрас эмасмисан? Сен жуда камбагал эдинг. Аллох сенга ургочи туя бериб, бадавлат килмадими?-деди Малак.
- Йук, мен у одам эмасман. Бу мол менга отамдан, бобомдан колган.
- Агар ёлгон сузласанг, Аллох сени аввалги холингга келтириб куяди. - Малак шундай деди-да, ундан нари кетиб, калнинг олдига борди. Абрасга айтган гапларни унга хам айтди, ёрдам суради. Кал хам худди абрас каби рад жавобини берди. Малак унга хам «Агар ёлгон гапирсанг, Аллох сени аввалги холингга кайтарсин»,деди-да, курнинг олдига борди. Унга сукир холида рупара булиб, ёлборди:
- Мен факир, йуксил одамман, йулдан колдим. Юртимга кайтишга имконим йук. Менга Аллох ризоси учун ёрдам бер. Сенинг кузларингни очган, равшан килган, сенга давлат берган Жаноби Хакнинг ризоси учун менга битта куй бер.
Аввал сукир булган, Аллохнинг мархамати билан кузи очилиб, бойиб кетган одам тиланиб келган кишига караб гоят ачиниб, деди-ки:
- Эй гариб йулчи! Мен аввал худди сен каби кур эдм. Аллох кузларимни равшан килди. Мен факир эдим, Аллох менга бир совлик берди. Бундан давлат орттирдим. Аллох ризоси учун битта эмас, истаганингча куй ол.
Аклини йукотмаган бу одамга караб Малак шундай хитоб килди:
- Куйларинг хам, барча давлатинг хам узингга буюрсин. Аллох баракатини янада оширсин. Бу сизлар учун Аллох томонидан бир имтихон эди. Танишларинг имтихонда панд еб, Аллохнинг газабига учрадилар...
Бу шарафли хадис акл эгалари учун бекиёс ибрат дарсидир. Атрофимизга карайлик-чи, кадим замонларда яшаган уша абрас ва калга ухшаганларни хозир учратармикинмиз? Афсуски, учратамиз. Кимки улардан ёрдам сураса, акл ургата бошлайдилар, ёрдам урнига насихатларни калаштириб ташлайдилар. Не гамки, бундай ахмоклар дунё бунёд этилганидан бери бор. Аллохнинг бу хикматини куринг: ёмон феъллиларнинг, яъни ахмокларнинг феъллари бир-бирига айнан ухшайди. Аллох! Аллох! Бизларни ундайлардан килма! Субханоллох!
Окил киши уз умрини озгина мол билан хуррам ва шодликда утказади. Нодон киши хисобсиз молу давлат билан доимо гам-алам тортиб, саргардонлик билан кун кечиради. Барча нарсанинг кунгилдагидек тугаши аклга боглик. Шунинг учун окил киши барчадан улуг ва мухтарамдир. Акл – нафснинг зиндони, хою-хавас эса оромгохи хисобланади. Хою-хавас турли хил иштиёк ва орзуларни нафс олдига тухфа килиб олиб келади. Аммо бу бехуда хавасларни АКЛ ман килади. Демак, кишининг нафси хою-хавасга мойил, аклдан эса узокдир. Шунинг учун окил инсон нафс куйига кирмай, акл садосига кулок солади. Ишнинг окибатини уйлайди. Киши бахт-саодатга нафс оркали эмас, балки акл оркали эришажагини тарих бехисоб тарзда исбот этганки, бу хам бизлар учун ибратдир. Алломаларнинг бу гузал фикрига кулок тутинг:
Бадан – нафс улкаси ва шахридир. Калб шу улканинг кок марказидир, колган аъзолар унинг хизматкорлари, ботиний кувват эса, улканинг ёритувчи фонусидир. Акл – уни тугри йулга бошловчи вазир. Истак ва орзу хизматкорларнинг ризкини мувофиклаштирувчи восита. Жахл ва газаб шу улканинг миршабларидир. Газаб инсонга тугри йулни курсатаётгандек туюладиган, аслида эса, ёмонлик ва тузок хозирлаб куйган кулдир. У аввал насихат килиб туради, кейин улдиради. Калбни оккунгил вазирига карши кайрайди. Аклнинг олди кисмидаги хаё курикчи мисолдир. Акл уртасида эса, фикрлаш куввати мавжуд. Эслаб колиш куввати эса, аклнинг орка кисмида жойлашган. Тил таржимон, беш сезги аъзолари эса унинг жосуси ва хабарчиларидир. Уларнинг хар бирига муайян вазифа топширилган. Куз ранглар оламида, кулок овозлар оламида, бошка аъзолар хам тегишли вазифаларни бажаришади. Уларнинг хар бири узига хос хабар манбаидир. Улар узлари билган нарсани нафсга етказадиган эшикбон сингаридирлар. Подшох мартабасидаги Калб дуруст булса, кул остидагилар хам дуруст, аксинча, бетавфик булса, кул остидагилар хам шундай булади. Калб кин, газаб, сабрсизлик, хирс, ортикча орзу ва такдирдан рози булмаслик каби ботиний хасталиклардан фориг булсагина нажот топиб, халоватга эришади.
Акл – Аллох берган энг буюк инъом. У бизни эхтиросларимиз ва нуксонларимиздан баланд тутибгина колмай, фазилатларимиз, истеъдод ва эзгуликларимиздан максадга мувофик фойдаланишда ёрдам беради. Зеро, аклли булишнинг узи кифоя эмас, мухими - бор аклни ишлата билиш керак. Донолар орасида: «айримларда акл зурикиш туфайли барбод булади. Аксарият инсонларда эса ишлатилмаганидан могорлаб кетади», деган гап хам бор. Хаётда чарчаш туфайли барбод булишни кам учратамиз, аксинча, аклнинг могорлаб кетгани куп учрайди. Баъзи одамларда акл бутун умри давомида ташландик ер каби каровсиз колаверади. Холбуки, акл мулохаза юритиш, англаш хусусиятига, яъни сабаб ва окибатни узвий боглаш, «нима учун?» деган саволга жавоб бериш, тасодифларни аниклаш, конуниятларни очиш, кутилмаган холатларнинг янги шароитларга мослигини белгилаш, вокеалар занжирининг боши ва нихоясини топиш кудратига эга. Шу туфайли инсон танасидаги соглом акл энг кичик вужудда жамул жам булган бемикёс буюклик саналади.
Кадим замонда бир шахарда Косим исмли мехнаткаш одам яшарди. Кеча-кундуз ишлаб, мехнати оркасидан бойлик хосил килди, орттирган пулларини «бирон кунимга аскотар», деган умидда кузачага жойлаб, бегона куздан нари, деган максадда жар ёкасидаги чилонжийда дарахтининг остига кумиб куйди.
Орадан бир неча кун утгач, пулга мухтож булди-ю кузачани олиш учун дарахт остини кавлади. Не мусибатки, кимдир кузачани кавлаб олиб кетибди. Бундан Косимнинг ёруг куни тунга айланиб, боши гангиди. Унинг фозил бир биродари бор эди. Дархол унга учраб, арзи хол килди. Фозил киши Косим билан дарахт ёнига келди, уйлади. Бирок, бирон тайин фикрга кела олмади. Бу онда уларга дарвишсифат бир одам, сунг ёш бола якинлашдилар. Вокеадан уларни хам бохабар этдилар.
- Чилонжийданинг илдизи турли хасталикларга дори булгани учун шифо истагидаги кимдир кавлаб олган, - деди у киши. Унинг фикрини бола кувватлади:
- Табиблардан сураш керак, кайси табиб кимга чилонжийда илдизидан дори тайёрлаб берган булса, дарахтнинг тагини кавлаётиб кузачани топган хам уша киши булади.
Косим хам, унинг фозил дусти хам йуловчи одам ва нотаниш боланинг акл-фаросатларига тахсинлар айтиб, табиблар хузурига бирма-бир бориб суриштирдилар. Табиблардан бири уларнинг муаммоларини тинглагач, дедики:
- Хожи Хайдар исмли хаста одамни муолажа килмок учун чилонжийда илдизини топиб келтиришни буюриб эдим. У киши келтирди, мен дори тайёрлаб бердим. Иншаоллох, дардига шифо топгай.
Табиб айтган манзил буйича бориб, Хожи Хайдарни топдилар.
- Шифо илинжида чилонжийда илдизини кавлаб олмокчи эдим, бир кузача чикди. Дарахт бирон бог ичида булсайди, бог эгасидан суриштирардим. Эгасиз жар ёкасида булгани учун, кузачани уйга келтириб куйдим. Аслида кузачага тегмаслигим жоиз эди. Бирок, халол-харомнинг фаркига бормайдиган бирор одам кулига тушиб колса, эгаси чиркирамасин, деган максадда олдим. Омонатга хиёнат килишдан Аллох сакласин!
Косим кузачанинг хажми, ранги ва ичидаги тангаларнинг микдорини айтгач, Хожи Хайдар бойликни эгасига кайтарди. Киссадан хисса шуки, хар кандай муаммо акл ила хал килинур.
Хар бир одамнинг оз булса-да, уз акли булгани яхши. Чунки Фирдавсий ёзганларидек:
Аклдан гамгинлик, шодлик, уктамлик,
Аклдан борлигу йуклигу камлик.
Инсон дунёда уз акли билан яшамок учун тугилади. Акл ургатувчиси куп булган ишдан фойда кам. Кимнингки уз акли йук экан, унга хамма одамларнинг бирваракай акли хам наф беролмайди. Кузи ожиз одам бу нуксонини ёнидагилар хисобига тулдиролмайди. Каерда акл етишмаса, у ерда хамма нарса етишмайди. Бу уринда факат уз аклига махлиё булиб, узбилармонлик билан кун куришнинг уз акли билан яшашга интилишдан фарклаб олиш керак. Яъни хар нарса меъёрида булиши афзал. Меъёрдан ошилса, биринчи холатда магрурлик ва кибр, иккинчисида эса танбаллик, локайдлик нишоналари куринади.
«Кур хассасини бир марта йукотади», «Огзи куйган катикни хам пуфлаб ичади», деган маколлар магзини чакиш керак. Бу маколлар аклли одамларга нисбатан айтилган. Хар кандай аклли одам хаёт йулида озми-купми, кокилиб туради. Аклли одамлар тубан ва ярамас мухитга тушиб колсалар, тезда ундан кутулишга харакат килишлари зарур. Муайян вазиятда аклини йукотмаган одам умуман хеч нарсани йукотмайди. Кимки кур-курона номаълум йулга чикса, халкнинг тугри кетаётган йулидан узоклашади ва канча куп йул юрса, шунча куп адашади. Агар бир одамнинг кузига тикан кирса ва бу тиканни чикариб олмасдан уни ахамиятсиз бир нарса хисоблаб, кузини ишкай бошласа, мутлак кур булади. Аклли одам купнинг раъйи билан хисоблашиб, унга ишониши лозим. Шу билан бирга, акл ва тажрибанинг сузларига хам кулок солиши зарур. Аклли одам узига раво курмаганини узгага хам раво курмаслиги шарт. Чунки хар бир ишнинг уз мукофоти ва окибати мавжуд. Акл билан фалокатнинг олдини олган, саросимага тушмаган одам бахтиёрдир. Акл ва иродага таянмаган одам бундай пайтларда нажот топа олмайди. Бахтсизлик юз берганда одамга аклдан бошка хеч нарса ёрдам бера олмайди. Шу боис хам донолар: «акл барча эзгу ишларнинг асоси, саодат дарвозаларининг калитидир», дейдилар. Бу хислат кимда булса, унга илм ва хилм фазилати кушилса, у одам шаън-шавкатга, иззат ва хурматга сазовор булади. Кадим файласуфларидан Демокритнинг «Тана гузаллигини, агар унинг заминида акл ётмаса, хукиз гузаллигига ухшатиш мумкин», деган фикрини эътиборсиз колдирмаганимиз дуруст. Бу фикрни давом эттириб айтиш мумкинки: жасоратсиз акл – аёлга хос хислат. Аклсиз жасорат эса – хайвонга хос хислат. Баён этилмиш фикрларнинг тасдигини «Кутадгу билиг»да хам укиймиз:
Билиглик укушлук киши ул киши,
Онингда нору борча йилки туши.
Маъноси будир: инсон дегани – илмли, аклли кишиларга берилган номдир. Колганлари йилки сифатдир (яъни, аклли, илмлидан бошкасини йилкига кушиб куй, дейилмокчи).
***
Тирик одамнинг вазифаларидан бири хак билан ботилни ажрата олиш. Хакикатни эса факат акл нури билангина куриш мумкин. Чунки инсонга хос барча фазилатларнинг энг олижаноби ва мухими аклдир. Ер юзида канча инсон булса, хаммасида узига яраша акл бор. Аммо барчанинг харакати хам факат инсонга хос гузал харакат эмас. Кимдир уз акли даражасида хукизга, кимдир оловга, кимдир ёгоч санамларга топинади. Кимдир пайгамбарни Худонинг угли, бошкаси императорни куёшнинг угли, деб сигинади. Кимдир акли туфайли шараф тожига эришади, яна кимдир акли косирлиги туфайли ё гиёванд булади ёки зинокорлигининг мукофти сифатида «спид» каби хасталикка чалиниб, дунёни шармандалик либосида тарк этади.
Ривоятки, эшак билан туя хамрохликда борар эдилар. Рупараларидан дарё чикиб, биринчи булиб туя сувга тушди.
- Дарё чукур эмас экан, сув корнимдан келяпти, сенам тушавер, - деди туя эшакка.
Эшак дарё томон юрмай, оркасига тисарилиб, деди-ки:
- Эй дустим, дарё сен учун чукурмасдир. Хар холда корин билан кориннинг фарки бор. Сенинг корнингдан келган сув мени кумиб юборади-ку!
Хар ким уз акли ва кобилиятига караб иш тутса, тугри йул танлаган булади. Акс холда аввалрок баён килганимиз «сен узингни томдан ташлабсан, менинг сендан кам ерим борми, менам ташлайман!» деганлар каби акл неъматидан йироклашамиз.
Акл тенгсиз неъмат, аммо, усталик билан фойдаланишни талаб этади. Барчада акл бор, бирок, аксарият инсонларнинг акли киска, заволли, ярим-япалокдир. Чунончи, файласуфларни олайлик: минг хил дунёкараш, минглаб бир-бирига зид фалсафий окимлар, мафкуралар, башарий тузумлар, адабиётлар, конун-коидалар…
Донолар аклнинг макбулини «акли салим» деганлар. Хар акл макбул дейилмайди, макбул эмаси хам мавжуд. Макбул булмаганларини биз аввал баён килганимиздек «аклсизлик» ёки «ахмоклик» дейишга одатланганмиз. Биз бир инсоннинг харакатига «аклсизлик» деб бахо берамиз, аммо унинг узича, бу иши аклдандир. Инсон уз акли даражасида куп нарсаларни уйлаб топиши мумкин. Куп ишларни амалга ошириши хам мумкин. Аммо гап у амалга оширган ишнинг жамият учун маъкул ёки маъкул эмаслигида. Бошкача айтилса, хакикатга мослигида ёки мос эмаслигида. Аклнинг махсулотлари хакикат тарозусида улчанади. Аклли одам билан ахмокнинг фарки шуки, аклли доимо фикрлагани фикрлаган, аммо кам гапиради. Ахмок эса доимо гапириб, хеч вакт уйламайди. Акллининг тили хамиша фикрининг измида. Ахмокда булса бунинг акси. Акллининг тили – тафаккурнинг тилмочи, ахмокнинг тили эса гап ташувчи ва гийбатчидир.
Урни келганда куп хонадонларнинг шурини куритаётган бир ахмоклик хакида хам гапириб утайлик. Ислом аклни мухофаза килади. Масалан, маст килувчи ичимликларни ичиш харом, яъни ман этилган. Чунки ичимлик аклни кетказади. Асли майхурлик хусусида харомга доир сухбатимизда батафсил тухтамокчи эдик. Лекин майхурлик ахмокликнинг улуг куринишларидан бири булгани учун бу бобда хам суз айтишга эхтиёж тугилди. Мана, узингиз мулохаза килиб куринг:
Майхур бир одам маст булиб олиб, сийдиги билан кулини, юзини юва бошлади. Ундан: «Нима киляпсан?» деб сурадилар. «Покланяпман», деб жавоб берди у.
Бошка бир майхурнинг дудокларини ит ялай бошлади. Маст итга: «Эй жанобим, сен мени сийлаяпсан, Худо сени сийласин!» деди. Ит мастнинг юзига караб чоптирди. Маст итнинг бу иши учун хам ташаккур айтди.
Бу икки вокеага ишонмагандирсиз ёки латифа урнида кабул килгандирсиз. Эхтимол лофдир? Нима булганида хам, маст одамнинг харакатларини диккат билан кузатсангиз, бундан баттар холатларга гувох булишингиз мумкин. «Мастлик – ростлик», деб бежиз айтмаганлар. Бизнингча «Мастлик – ахмоклик!» Мастлик инсоннинг аклини олиб куяди ва уни узлигидан, яъни инсонликдан узоклаштирадиган аянчли бир холга келтиради. Ит мастнинг юзига сияётганда у ахмок одам юзимни бир мехрибон ювяпти, деб рохатланди. Мастларнинг бадбуй огизларидан кандай уят сузлар чикишини билмайдиган одам йук. Маст ака-укалар бир-бирларини «онангни...»лаб сукишяпти. Ё, алхазар! Уз оналарини-я? Кайси ахмокдан бундан баттаррок ахмоклик кутиш мумкин? Маст одам номус ва шарафини сакламайди, чунки уша пайтда аклидан айрилган булади. Мастлик канча давом этса, ахмоклик хам шунча давом этади. Маст бундай пайтда нима килаётганини билмайди. Номус, ор, шараф каби кадриятлар кушдек учиб кетади-ю, кайтиб келиб кунмайди. Канча номусли киз-жувонларнинг номуси мастликда булганди. Бундай чиркин хатарларни эшитиб-куриб юраверамиз. Ичкилик захарли илон кабидир. Бир чакса – улдиради. Яхшиликка олиб келмайди. Шунинг учун Ислом ичкиликнинг барча турларини харом – манъ килган (бу мавзуда кейинги фасл бобларида алохида сухбатлашамиз). Майхурларнинг аксари киёматда жаханнамга боражакларини, ёниб, кул булажакларини билсалар хам узларини тийиб ололмайдилар. Бу кандай ахмоклик? Балки «касаллик» дерсиз? У холда нима учун жигари огриган инсон даволаниш чорасини излайди, харакат килади-ю майхур нафсини енгиш чорасини кидирмайди? Ажаб, ичкиликни чакиб улдирадиган илонга ухшатдигу айни чокда уйланиб колдик: илон ахмоклиги учун бировни чакмайди, жонини химоя килиш учун чакади. Майхурликдан кайтмаётган ахмок одам эса жонини авайлашни уйламайди.
Жаброил алайхиссалом Пайгамбаримиз (с.а.в.) хузурларига келиб: «Жаъфари Тайёрий турт фазилати туфайли Аллохнинг мактовига сазовор булди», деди. Расулуллох (с.а.в.) Жаъфари Тайёрийдан бу мартабага кандай эришганлигини сурадилар. У деди-ки:
- Карасам, ичкилик аклни йукотади. Шунинг учун ичкиликни ичмадим. Бут-санамларга карадим, фойдаси йук, шунинг учун уларга сигинмадим. Оиламни рашк этганим сабабли бошкалар билан зино килмадим. Ёмон окибатга олиб келишини билганим учун ёлгон сузламадим.
Эътибор килинг: сабабларнинг аввалида ичкиликдан юз угириш турибди. Агар инсон майхурликни ташламаса, бут-санамларга хам сигинаверади. Юзига чоптирган итга миннатдорлик билдирган мастнинг бутга сигиниши кийин эканми? Ишонмасангиз, синаб куринг: хумор тутиб азобланаётган майхурга бир пиёла арокни курсатинг-да, «шу бутга сигинсанг, арок сеники», денг. Сигиниш нима экан, шу бир пиёла арок учун уша ёгоч бутни ялай-ялай адо килиб беради. Майхур одам зинодан хам, ёлгондан хам кайтмайди.
Ахмок одам асли иродасиз одамдир. Кимки ахмок булса, уни бошкалар алдайди, ихтиёрини олади, эзиб ишлатади. Факат акл сохибигина чинакамига озод ва мустакилдир. Чунки акл эрксизликка чидай олмайди. Зотан, каерда акл булса, кудрат хам уша ердадир. Акл хар кандай ёт таъсирлардан сохибини химоя килади. Акл хар кандай фитна устидан голиб булади. Акл Тангрини танитади. Яъни, Ер юзида яралмиш барча нарсада Тангри таолонинг муъжизасини, кудратини куради. Куриб, фикр килади ва ёмон йуллардан тийилади. Узликни, сунг Яратганни таниш, англашни бир чукки киёс этсак, бу чукки факат акл йули билан забт этилади. Агар акл инсонни бу бахтга йулламас экан, унинг боши кулфат боткогидан чикмайди.
Аклнинг кучига ишонмаслик – аклсизлик белгиси. Акл-идрокдан махрум булган бош сувсиз чашмага, адабсиз, тарбиясиз йигит эса эгар-жабдуксиз отга, шарм-хаёсиз жувон тузсиз таомга, илмига амал килмаган олим хушбуй гули йук бустонга ухшайди. Донишманддан сурадилар:
- Бировнинг аклли одам эканини унинг кайси ишидан билиш мумкин?
Донишманд деди:
- Уч хислатнинг биридан билса булади: у юборган элчисига караб, ё ёзган мактубига караб, ёки юборган совгасига караб. Элчи – унинг узи демак; мактуби – унинг нутки; совгаси эса – химматидан дарак.
Комил аклга эга булган киши узини паст мартабадан юкори мартабага кутаради. Раъйи-акли кучсиз булган киши эса узини баланд мартабадан куйи ташлайди. Сукрот хаким вафотларидан олдин шогирдларига бундай насихат килибдилар:
- Фарогат, шодлик кеч келиб, тез кетади, кайгу-алам тез келиб, анча узокка чузилади. Хар одамнинг иффат ва пархезкорлиги булмаса, хар канча зийрак ва доно куринса хам, унинг акли камолга етишган хисобланмайди. Шунга кура, окил ва камол иффатли, тавфикли булмоги шарт. Килган ёмонликлари, фиску-фужурларини хар ерда мактаб, гердайиб сузлаб юрган одамдан узоклашинг. Комил, аклли одам бузук хаёлларни кунглига келтирмайди, акл-хуш куввати билан уларни рад этади.
Хакимнинг бу ибратига кушича килиб айтиш мумкинки, акл ва хаё ажралмас дустдир. Бири йуколса, иккинчисини топиб булмайди. Дунё дунё булиб яралганидан бери хали комил акл эгасининг бехаёлик килганини, ёки аксинча, бехаё одамнинг комил акл эгалари мартабасида эъзозланганини курган эмас. Фузайл ибн Ниёз (к.с.) «Хар нарсанинг закоти бор. Аклнинг закоти – охират андишасидир», деганлар. Бу закот – андишага хиёнат килмаганлар акл комиллигига эришган бахтиёр зотлардир.
***
Ривоят: Хазрати имом Абу Ханифа Куфий (к.с.) тошлок йулдан бораётган эдилар. Каршиларидан бир хукиз келаверди. Абу Ханифа йулдан четландилар. Хамрохлари дедилар-ки:
- Ё имом! Бу пархез нимадандир?
Дедилар:
- Менинг аклим бор, унинг эса шохи!
Гузал хислатлар – акл ва камолнинг бир нишонасидир. Гузал ахлок хам аклнинг камолга эришганидан далолат беради. Бир мажлисда хеч кимга суз бермай эзмалик килиб сузлайвермаслик, жохил ва нодоннинг сузларига сукут билан жавоб беришлик соглом аклли хар бир инсон учун голибият ва саодат булиб, бунинг акси эса пушаймонлик ва тубанликдир.
Лукмони Хаким дебдилар:
- Эй угил, одамлар сузга устамонликлари билан мактансалар, сен сукутинг билан мактан. Хар нарсанинг далили бор: аклнинг далили – фикр. Фикрнинг далили – сукутдир.
«Аклли одамлар подшохларнинг мархаматига ишонч билдирмайдилар, - деб ёзадилар хазрат Навоий. -  Донишманд кишилар тентакларнинг гап-сузига ишонишни уринли демайдилар. Зеро, у бир нима килса – ихтиёри узидадир. Тентак эса беихтиёрдир. Аммо аклли одам иккаласидан хам эхтиёт булиши яхшидир.
Ул чу сохиб ихтиёр улди-ю, бу беихтиёр,
Иккисида хазму хикматнинг хилофи ошкор.
Дейилмокчи: униси – ихтиёр эгаси, буниси эса ихтиёрсиз. Лекин иккисида хам акл билан хикматнинг тескариси бор.
Узини донишманд хисобловчи биродарларимиз кайсидир даврада тентак ёки жохилга рупара келганларида бу доно фикрни ёки хазрати Абу Ханифанинг йул четига чикиб турганларини эсласалар, аклга хилоф иш килмаган булур эдилар.
Акл фойдаланилмагунича сохибига фойда бермайди ва киши лайлак холига тушади.
Дарахт тепасига ин курган кабутар тухум куйиб, бола очган чокда тулки келиб дагдага килди:
- Жишларингни ташламасанг, дарахт тепасига чикаман-да, узингни хам, болаларингни хам ейман.
Кабутар уз жонидан куркиб, болаларини тулкига ташлади. Кейин яна тухум куйиб, бола очди. Тулкининг ёмонлигидан куркиб утирганда лайлак учиб келиб паришонлиги сабабини суради. Кабутар тулкининг дагдагаларини айтиб берди. Лайлак унинг нодонлигидан кулди-да, акл ургатди:
- Тулки яна келса, «болаларимни ташламайман. Истасанг узинг дарахтга чикиб еявер, мен учиб кетаман, мени ея олмайсан», десанг ахмоклигича колаверади.
Кабутар лайлак айтгандай килди.
- Бу гапларни сенга ким ургатди?-деб суради тулки.
Кабутар акл ургатувчиси ким эканини айтгач, тулки лайлакни излаб кетди. Уни дарё киргогидан топиб, суради:
- Эй лайлак, шамол унгдан эсса бошингни кандай саклайсан?
- Бошимни чапга бураман, - деди лайлак донишмандлик билан.
- Шамол чапдан эсса нима киласан?-деб суради тулки узини гулликка солиб.
- Бошимни унгга бураман ёки оркамни угираман, - деди лайлак унинг нодонлигидан кулиб.
- Шамол оркадан эсиб колса нима киласан?
- Бошимни канотларим орасига оламан.
- Йуг-е, мени лакиллатяпсанми? Бошни канотлар орасига олиш мумкин эканини билмас эканман. Агар алдамаётган булсанг, бир курсат-чи?
Лайлак бошини канотлари орасига олди. Тулки пайтдан фойдаланиб, унга ташланди. Бир хамлада улдириб, корнини обдон туйгазиб олди-да, ерда сочилиб ётган патларга караб деди:
- Эй лайлак! Кабутарга акл ургатишни билибсан-ку, нечун узингга ургатмадинг?
Акл эгалари олимлар, фозиллар ва тадбирли хунармандларнинг сухбатларидан куп-куп бахраманд булади. Донишмандлар сухбати мушк-анбар демакдир. Шоир айтмокчи:
Хам тавозелик булиб, хам баодаб,
Яхшиларнинг сухбатин килгил талаб!
Акл эгаси куршапалак табиатли жохиллар билан улфатчиликдан кочади:
Ёг ичига тушса гар сув, нолалар килгай чирог,
Сухбати ножинс булгай боиси озору дог.
Донолар мажлисида, улуглар сухбатида узига муносиб жойда утириш хам донишмандликдан дарак беради. Акл-идрок эгаси бошкаларнинг мартабаларини иззат килади. Девоналар каби андишасиз сузлаш шармандаликдан нишон беради. Сабабсиз, уринсиз кула бериш эса пушаймонлик билан натижаланади.
Сухбатга лойик эмас хар кимса уринсиз кулса,
Гар кавуш кулса, оёкдан буладир шаксиз узок.
Сухбатимиз аввалида хикмат хусусинда кисман тухталган эдик. Якунида яна шу мавзуга кайтсак, чунки акл ва хикматни айри-айри куриш номаъкулдир. Афлотун хаким дебдилар: «Баданнинг куввати – овкат, аклнинг куввати эса хикматли сузлар, донолик ва донишмандликдир. Агар акл шулардан махрум булиб колса, овкатсизликдан бадан халок булгани каби халок булади». Донишмандлар хикматни бундай таъриф килиб утганлар:
Хикмат – хар бир ишда тугрини хатодан ажратиш ёки бир нарса хакида энг тугри хукмни топиб чикаришдир. Хикматни яхширок англаш учун мана бу бир неча фазилатларни билиш лозимдир.
* Зехн поклиги – исталган нарсани уйлаб чикаришда нафснинг хуружига буйин эгмасликдир. Кадим адабиётда бу «Зехн сафоси» дейилиб, бир масала, жумбокнинг ечими ёки бир ишнинг натижасини кийналмай осон ва тез уйлаб топиш тушунилади («Зехн» – идрок, тезфахмлик, «сафо» эса поклик, тиниклик, равшанлик маъноларини англатади).
* Зийраклик – ишнинг авалидан охирига кадар зехннинг чакмок янглиг тез харакатидир.
* Гузал тасаввур – бир нарсани англаб чикаришда, унга дахли булмаган бошка нарсани кориштирмасдан яхши англаш кувватидир.
* Осонлик билан урганиш – ортик машаккатланмасдан исталган нарсани урганиш кувватидир.
* Ёдда саклаш – укиб англанган нарсани эсдан чикармасдан ёдга олишдир.
* Эсга тушириш – ёдга олинган нарсани исталган вактда дарров эсга туширишдир.
Ахлок илми буйича биз англайдиган хикмат шу саналган хулк ва фазилатлар билан топилади. Хикмат эгаси булганлар «хаким» деб аталадилар.
Мисол тарикасида «Гулистон»да бу хикматни укиш мумкин:
«Бир киши Ануширвонга мундок хушхабар еткурдики, Худойи таоло фалон душманингни жахондин кутарди. Ануширвон анго деди: «Хеч эшитдингмуки, Худойи таоло мени жахонда доимий куюрму?
Байт: Гар адув улса анго булмасмен асло шодмон,
Ким узим доги жахонда колмагумдир жавидон.
Бу жавоб акл ва хикматнинг гузал куриниши, шундай эмасми? Буни укиганимда тогам – Мирзакалон Исмоилий ёдимга тушдилар. Шароф Рашидов вафот этган куни кимдир телефонда бу вокеа билан тогамни хушнуд килмокчи булганда «бир кишининг улимига хам кувонадими?!» деб газабланган эдилар. Бир нодонлик асрлар оша айнан бир куринишда яшар экан, инсониятнинг хикматга булган мухтожилиги сакланиб колаверади.
Турли давра гурунгларида инсонга хос «турт фазилат» деган иборани эшитиб турамиз. Сухбатимиз аввалида «Калила ва Димна»дан мисол келтирганимизда бу турт фазилат – хикмат, акл, каноат, адолат, деб белгиланган эди. Кадим адабиётнинг бошка манбаларида бу фазилат - хикмат, шижоат, иффат, адолат деб тахлил килинади. Одам боласига сув билан хаводай зарур булган бу турт фазилат баёнида кисман фарк булса-да, мантикан фикр ягонадир. Шижоат, иффат ва адолат хакида алохида сухбат куриш ниятимиз бор. Шу боис хикматга доир тушунчалар билан устоз Алийбек Рустамий изохларидан фойдаланган тарзда танишсак.
Хикмат хам назарий, хам амалий кувватлардан иборат булиб, зако, зехн сафоси, хусн-и тааккул ва тахаффуз деб аталган турт хислатни уз ичига олади. Назарий кувватдан мурод – кишининг мавжудот хакикатини англаб, уз имконияти доирасида мутлак борликни идрок этишидир. Хикматнинг амалий куввати эса шахснинг уз ахлокини яхшилаши ва эзгу ишларга узини одатлантира олишидир.
«Зако» дейилганда уткир акллилик, зийраклилик, синчковлик тушунилади. Синчков, сезгир, аклли кишиларни «закий» дейдилар. «Зако хайли» дейилганда заковатли кишилар англашилади. Киши куп укиши, билиши натижасида онги бойийди, сезгилар оркали билинадиган нарсалар ана шу билим ёрдамида мантикан тахлил этилиб, хулосалар чикарилади. Бундай холат илмда куп учрайди. Масалан, Ибн Сино хазратлари хали заррабин (микроскоп) йук пайтида микроблар борлигини айнан зако туфайли кашф этганлар. У зот касалнинг таркалиш жараёни ва хусусиятларини кузатиб, шу хулосага келганлар. Ёки лазер нурининг кашф этилиши хам шундай. Олимлар нур бир ерга тупланса, кучли кувват хосил килишини англаб, сунг шу илмий тахмин асосида тажрибалар утказганлар.
«Хусн-и тааккул» деб тугри фикр юритиб, хато ва янглишишлардан сакланишга, аклни яхши томонга ишлатишга айтилади. Чунки ният бузилса, киши аклини суиистеъмол килиши мумкин. Бу холда киши онгида хато, янглиш фикрлар пайдо булади. Мафкура бузилади, натижада киши хикматдан узоклашиб, йулдан озади («Хусн» – гузал, «тааккул» - идрок, фикр юргизиш, яъни акл билан иш юритмок демакдир).
«Тахаффуз» деганда курган, билиб олган ва урганган нарсаларни яхши эслаб колиб, керак булган пайтда тезда эсга келтириш тушунилади.
«Хикмат» сузининг асл маъноларидан бири – донишмандлик, доноликдир. Яна бир маъноси – яширин сабаб, сирдир. Яна бири – илми-маърифатдир. Яна бири – тадбирдир. Фалсафа илмини кадимда «Хикмат илми» деб хам атаганлар. Хикмати илохий – Аллохнинг хохиш-иродасини англатади. Хикмати шукухи –билим шухрати, машхурлиги демак. Хикмат-у акл – илм ва акл деганидир. Хикмат суйи урмок – муолажа килмокдир,
Донишмандларни, илму хикмат сохибларини кадимда «Хикматгард» ёки «Хикматжуй» деб атаганлар. Донишманд, файласуф, олим, хакимларни «Хикматмаоб», «Хикматпараст», «Хикматпеша», «Хикматсоз», деб хам шарафлаганлар. Билимдонларнинг суянчиги, хомийси – «Хикматпанох», билимдонларнинг сезгири - «Хикматкиёс», дейилган. «Хикматобод» хикматга тула маконни англатган.
Булар «хикмат» атамасига доир тушунчалар. Дунёда хикмат эшитган, эшитганидан тулкинланиб, бошкага айтиб юрган одамлар куп. Бу хам яхши фазилат. Аммо хикматга амал килувчилар озким, афсусимиз айнан шунда.
Сухбатимиздан аён булаяпти-ки, акл-идрок ва хикмат эгалари – икки дунё саодати мукофоти билан такдирланадиган бандалар экан. Уларнинг сафларида булмоклик барчаларимизга насиб этсин, деб яна дуога кул очамиз:
Ё Аллох! Биз – бандаларингга акл ато этиб, узга махлуклардан кура шарафлирок мартабани берганинг учун Узингга чексиз шукрлар киламиз. Барчаларимизни бахтиёрликнинг биринчи шарти булган акл куввати билан кувватлантир. Ийсо алайхиссалом кочган ахмоклардан бизларни Узинг химоя кил. Иблиснинг ёмонлигидан ва ахмокларнинг таъсиридан Узингнинг панохингга кочамиз. Берган неъматинг – аклни бизлардан олиб куйма. Аклини кадрламаётган дустларимизга хидоят бер. Уларни хам комил акл-идрок эгалари сафига куш. Омийн, йа Раб ал-оламийн!







ДОНОЛИК – АМАЛ ЭРУР

Донишманд – хакикатга ошик кишидир.
Шунга кура, хар бир хакикатталаб одам маълум
даражада донишманддир. Донолардан урганиш
ва урганган нарсаларни бошкаларга ургатиш
хайрли амаллардан хисобланади.
Шу фазилат эгаси булишга интилайлик.

.
Тилимиздаги айрим атамаларни маънодош сузлар сифатида куллашга урганиб колганмиз. Шулардан бири – «аклли» ва «доно» атамаси. Мехримизни козонган кишини баъзан «жуда аклли-да!» деб алкаймиз, баъзида эса «жуда доно!» деб олкишлаймиз. «Жуда аклли доно», дейдиган пайтимиз хам булади, Хуш, «акллилик» ва «донолик» битта фазилатми? Бизнингча бундай эмас. Тугри, хаётда хам аклли, хам доно одамларни учратамиз. Лекин илмли, аклли одамларнинг хаммаси хам доно булавермайди. Донолик турли диплому ва унвонлар билан белгиланмайди. Хаётда бир донишмандга дуч келгунча атрофимизда юзларча, балки мингларча олимларни учратамиз. Узини доно хисобловчиларга эса унданда купрок дуч келамиз. Бир махаллада гувох булиб эдик: профессор мартабасига етишган кишининг олий мактаб курмаган кушниси бор. Бу кишининг болалиги ва ёшлиги огир замонларга тугри келиб, илм олиш орзусига етиша олмаган. Ота касбини эгаллаб, умри темирчилик билан утган. Бирок, илмга интилишлари бир зум хам сунмаган. Хамиша ахли илм даврасига, сухбатига интилиб яшаганлар. Улардан эшитганларига амал килишни зарур деб билганлар. Махаллада кимки доно маслахатга мухтож булиб колса, шу кучага бурилади, бирок, профессорникига эмас, темирчиникига киради. Демокчимизки, донолик факат илмга эмас, хаёт тажрибасига хам боглик. Хаётда узок умр курганлар куп, барчаларининг узларига хос хаёт тажрибалари бор. Бирок, атрофдагилар уларни не учундир доно санамайдилар. Нима учун, уйлаб куринг-чи? Инсон хаётда курган-кечирганларини фикр килиши, яхши-ёмонга ажратиши, яхшисини купайтириб, ёмонидан кочиши зарур. Агар хаёт тажрибаси тахлил ва хулосадан бебахра булса, бу одамнинг узи хам доноликдан бебахра колибди. Профессор ва темирчи акамизнинг фарклари айнан шунда.
Агар акл эгаси аклини, илм эгаси илмини зарур ишларга йуналтира олсагина уни «доно» деб аташ мумкин. Шу фикрга кура, доноликни илм ва аклнинг амалдаги куриниши деб белгиласак хам булади. Илмийрок килиб айтсак, донолик – акл билан кулга киритилган, кузатиш ва тажриба билан хаётга тадбик этилган хакикатлар йигиндиси, фикрларнинг турмушга уйгунлашувидир. Донолик куп билиш эмас. Одам боласининг онги хеч качон жами нарсаларни камраб ололмайди. Донолик иложи борича куп билиш булмай, балки кандай билимлар энг зарур, кандайлари озрок ва яна кандайлари бирмунча зарурлигини билишдадир. Яъни донолик сирларидан бири – нималарга эътибор бермасликни билишда. Одам нима егани билан эмас, нимани хазм этса, уша билан яшайди. Бу холат тана сингари аклга нисбатан хам хакли равишда бир хил тааллуклидир. Хамма нарсани баравар билишга интилиш – хамма сохада чаласавод булиб колиш демакдир. Азим дарёни куз олдингизга келтиринг: денгизга куйиладиган жойда майда-майда ирмокларга булиниб кетади ва кувватини йукотади.
Афлотун хакимдан сурадилар:
- Файласуф олимсиз. Айтинг-чи, шунча укиб, кандай натижага келдингиз?
- Факат бир нарсани англадим, - деб жавоб килдилар аллома,-хеч нарса билмас эканман.
Умматнинг алломалари хам уз ожизликларини яширмаганлар. Хусусан, имом Газзолий хазратлари демишларки: «Билганларим каршисида билмаганларимни оёк остига олсам эдим, бошим кукларга етган булур эди». Азизлар, диккат килингким, бу сузлар шунчаки камтарлик ифодаси сифатида тилдан учмаган. Чинакам донишманд эгаллаган илмни атрофидагилар юксак, деб кадрласалар-да, унинг узига билими кам булиб туюлаверган ва илм олиш харакатидан то сунгги нафасига кадар тинмаган.
Шоир айтарки:
Дононинг бир кунда килган ишини,
Нодон килолмайди яшаб ёшини.
Доно бир кунида минг йил яшайди,
Нодон минг кунда хам йигмас хушини.
Доно бирон нимани билмасликдан куркмайди. Иккиланиш, мехнат захмати, изланишлардан чучимайди. Факат бир нарсадан – узи билмаган нарсани биламан, деб таъкидлашдан куркади. Кадим файласуфларидан Цицерон айтади: «Сократ (Сукрот хаким)нинг донолиги шунда эди-ки, билмаганини билдим, деб уйламасди». Энг буюк олимлар хам нихоясиз илм каршисида жуда ожиз экан, «барча нарсани биламан», деб даъво килувчи ёки уйловчи айрим биродарларимиз уялмокликлари керак.
Зарур нарсаларни билмаслик иллатдир. Бундай одамни ё жохил, ё ношуд санайдилар. Лекин бирон бир нарсани билмаслик уят эмас. Чунки, айтганимиздай, хеч ким хамма нарсани билмайди. Масалан, тиббиёт олими курилиш мухандислигини яхши билмаслиги учун изза килинмайди. Аммо билмаган нарсасини биламан, деб мунофиклик килса хам уят, хам зиён булади. Одамлар ниманидир билмаганлари учун эмас, балки узларини билимдон ва доно хисоблаганлари сабабли янглишадилар, адашадилар. Атрофга зийрак разм солинса, аслида англаш мушкул булган нарса йук. Шунчаки одам боласи билмаган муаммолар калашиб ётибди. Ёмон, пойма-пой, узук-юлук, хатто янглиш билган гаплари эса ундан хам купрок. Айнан шу янглиш маълумотлар одамни бутунлай билмайдиган нарсаларига караганда купрок жиловлайди ва чалгитади. Биз мана шу жиловга риоя килмайдиган, чалгимайдиганларни доно деймиз.
Бир укимишли одам узини доно санарди, давраларда бировга гап бермасди. Айникса, кишлокка сафарга чиккудай булса, ундаги давраларда гапиравериб, одамларнинг эсини тескари килиб юборарди. Гурунгда унинг учун тайин бир мавзу булмас эди. Гап бир-бирига уланса-уланмаса, «хар сохадан бир шингил», дегандай, мунажжимлик билан бошлаб, гинекология билан якунларди. «Даврадаги карияларга гинекологиянинг нима дахли бор?» деган истихола миясига келмасди. Шундай давраларнинг бирига гувох булиб эдик. Сафарга бирга чиккан олимлар «донолик»нинг бу намойишини сукут билан кузатдилар. Мезбонлар хам андиша юзасидан жим эдилар. Даврадагилардан бири «доно»нинг гапдан бушашини кутмай, сузини шарт булди-да:
- Ака, илмни хам сув килиб ичиб юборган экансиз, омма койилмиз. Бизди кишлокка шу пайтгача бунака олимнинг оёги тегмаганиди. Сураганнинг айби йук, ака, сиз самолётни хам хайдайверасизми?
Савол киноя охангида берилганиди. Лекин жавоб жиддий булди:
- Бунинг хеч кийин жойи йук. Зарур булиб колса хайдайверамиз...
Бу нодонликка нима деймиз? Агар «йук, бу иш кулимдан келмайди», деса осмон узилиб, ерга тушармиди? Ёки мезбонлар «самолёт бошкаришни билмас экансиз, уйимиздан чикинг», дейишармиди? Кишининг доно булиб куринишида маъно йук. Асл маъно чинакам доно булишда эканини хамма хам билавермайди шекилли, а? Доноликка хос хар ишнинг уз натижаси булажагини, яъни: мулойимлик – улуг мартаба, каноат – рохат, тавозе – эъзоз келтиришини билган, ва амал килган биродарларимиз накадар бахтлилар! Донишмандликнинг чегараси мавжудлиги, калтабинликнинг эса чегараси йуклиги мана шундай давраларда сезилиб колади.
Афлотун хакимдан сурадилар:
- Олиму донишманд одам оддий кишилардан нимаси билан фарк килади?
Жавоб бердилар:
- Олим киши очик юзли, юмшок сузли, тавозели булади. Бирор одамдан узи хакида булмагур суз эшитса, ранжимайди. Макташлар ва олкишларга учиб, узини юкори тутмайди, камтар булади.
Ха, камтарлик улуг фазилатлардан бириким, ким уни менсимабди, одамлар назаридан тушибди, демак.
Бузургмехрдан сурадилар:
- Инсон учун энг мухим нарса нима?
- Тугма зехн, - деб жавоб бердилар.
- Тугма зехн булмаса-чи?
- У холда одоб ва илм ургансин.
- Урганолмаса-чи?
- Унда серилтифот ва сертавозе булсин. Бу хам одам боласининг зийнати.
- Бу хам кулидан келмаса-чи?
- Унда бунака тирикликдан улгани афзалрок, хам одамлар ундан кутулади, хам узи узидан кутулади.
Бу ривоятни далил сифатида келтиришдан мурод «самолёт хайдашни биламан», деган биродаримизга «бу кунингдан улганинг яхширок», дейиш эмас. Аллох куп катори унинг умрига хам барака берсин ва донолик фазилатидан хам бахраманд килсин. Бизларни эса бу каби холатлардан ибрат олиб, донолик сари интилувчилардан этсин.
Бир подшохнинг бош вазири гоят доно, бирок бошка вазирларга нисбатан корарок ва хунукрок эди. Бир куни доно вазир келса-ки, подшох бошкалар билан хазиллашиб, кулишиб утирибди.
- Бугун сарой ахли гоят хушчакчак куринадир, бу шодумонлик муборак булгай, - деди бош вазир тавозе билан. Подшох уни калака килиб, рохатланиб кулмокчи булди-да:
- Булар коп-коралигинг ва хунуклигинг сабабини билмокчилар, тушунтириб бера оласанми?-деди.
Бош вазир бу масхарадан ранжиса-да, сиртига чикармади, хилмлик ила суз бошлади:
- Бу тушуниш унча мураккаб булмаган холат-ку, шахриёрим. Маълумингизким, ун саккиз минг оламни яратган Хак таоло одамларни дунёга келтириб, рупарасига турт нарсани: донолик, кудрат, чирой ва бойлик неъматларини куяркан. Одам булардан истаганини олиши мумкин. Менинг бирдан бир орзуим донолик неъматини кулга киритиш эди. Аммо бу неъмат бошкаларига караганда жуда узокка, етиб бориш мушкул булган осмонупар чуккига куйилган экан. Мен чуккига етиб бормок учун гоят машаккат чекдим. Донолик неъматини кулга киритиб, Яратганга шукрлар айтиб, изимга кайтсам-ки, колган уч неъматни бошкалар илиб кетишибди. Шундай килиб каминага на чирой, на кудрат, на бойлик насиб этди. Хунуклигим хусусида билганларим шу, колгани узингизга аёндир, хазрат шахриёрим.
Подшох ушанда бош вазирни калака килганига пушаймон еган экан.
«Донолик хеч качон табиатга зид нарсани такозо этмайди. Тафаккур буюк фазилатлардан биридир. Одамнинг донолиги - хакикатни айтишда ва табиатга кулок солган холда унга мувофик харакат килишда», деб хисоблашади европалик олимлар. Бу фикрга карши гап айтиш ниятимиз йук. Аммо европаликларнинг узида «Хамма нарса уз номи билан аталиши керак» дейилгувчи накл хам бор. Хакикат нима? Табиат нима? Хакикат – Аллохнинг мавжудлигини тан олиш. Табиат Аллох яратган ва Аллох белгилаб куйган конуниятлар асосида яшовчи муъжизалардан бири. Юкоридаги фикр очик баён этилса, бундай булади: «Донолик хеч качон Аллох томонидан еру омонларда яратилган муъжизаларга зид нарсани (ёки харакатни) такозо этмайди. Тафаккур буюк фазилатлардан бири экан, фикрлаш, тахлил килиш, хулоса чикариш кобилиятига эга акл эгаси энг аввало Хакнинг борлигига икрор булади ва У белгилаб берган тугри йулдан огмай юради. Табиат конуниятлари ва муъжизаларига карши чикмайди, бу конуниятларга узгартиш киритишга интилмайди». Нединким, Аллохга ишонч билан оламга бокилсагина хакикат куринади. Мулла Жомий хазратларининг «Оламда ягона нурдан бошка нарса йук. Факат нур турли шакл ва куринишлар билан куринади», дейилмиш хикматларини унутмаслик керак.
Утган асрларда инсоният доноликнинг шу куринишида куп адашди. «Одам маймундан пайдо булган», деган гоя узок йиллар яшади ва хозир хам яшаб турибди («Менинг бобом ёки бувим маймун эди», деб хисобловчилар яшар экан, эртага яна бир «доно» чикиб, «менинг аждодим тунгиз эди», деган гояни шиор килса, бу шиор атрофида юзлаб, балки минг-ун минглаб тунгиззодалар бирлашсалар ажабланмаслик керакмикин). Маймунзодалардан кейин «Табиатни енгамиз!», «Табиатни измимизга буйсиндирамиз!» деганлар пайдо булишди. Кейин «Ирсият йук нарса» дейдиганлар илм ахлини гоят кийнадилар. Ажабким, уларда хам илм бор эди, акл бор эди, узларини доно хисоблардилар. «Одамзотнинг яратувчиси Аллохдир», дейдиганларни «жохил» деб масхаралардилар. Булар битта ёки юзта булсалар хам, эътибор берилмаса буларди. Улар жуда куп эдилар, энг ачинарлиси бу бемаъни гоялар илмий давралар орасида колиб кетмай, жамиятлар ва давлатларни бошкарувчи кучга айланган эди. Донолик куринишидаги ахмоклик давлат даражасига чикканда кандай фалокатлар юз беришини тарих аник курсатиб турибди. «Табиатни енгамиз!» деб чиранганларга табиат офатлари инъом этилди. Афсус шуки, бу гояни уйлаб топган, жамиятлар онгини захарлаган «доно»лар бу оламдан утиб кетишди. Уларнинг ахмокона гоялари туфайли юз бераётган табиат офатларидан, турли-туман касалликлардан бугунги авлод азоб чекмокда. Тошкинлар, довуллар, зилзилалар, цунамилар… кадим замонларда хам булган, аммо хозиргидай офатларни келтириб чикармаган. Айникса, кутилмаган касалликлар довули бу кадар булмаган. Ахвол шундайки, заминнинг хаёти ёки мамоти масаласи энди чин донолар хулосасига мухтождир. Бундай донолар кимлар? Бу донолар оломоннинг телба хохишига буйин эгмайди, аксинча, унга узи йул курсатади.
Юкоридаги фикрлар исботи уларок бу хикоятким, курлар махалласига фил адашиб келиб колди. Курлардан бири филнинг оёгини ушлаб куриб: «Ие, фил терак каби хайвон экан», деб хулоса ясади. Бошка сукир келиб жониворнинг хартумини ушлади-да: «Бекор айтибсан, фил теракка ухшамайди, у мури кабидир», деди. Бу икков масала талашаётганида учинчиси келиб кул узатган эди, филнинг корнига тегди: «Икковинг хам тентаксанлар. Фил деворнинг айни узи!» деди. Яна бири келиб жониворнинг думини ушлагач уни супургига киёс килди, кулогини ушлаган калконга ухшатди. Бошкаси филнинг бесунакай тишини ушлагач, шерикларидан кула бошлади: «Эй курлар! Эй ахмоклар! Ишонмасангиз куринглар, фил килич сингари бир хайвондир!»
Барча курлар узлари ушлаб курганларини хакикат деб хисоблаганлари учун гап талашиб, бир-бирларини ахмокка чикариб, гавго кила бошладилар. Уларни четдан кузатиб турган бир ориф «хеч бирларингиз хакикатни тулик топа олмадингиз», деса хам кулок солмадилар.
Киссадан хисса шуки, дунёдаги барча хатоликлар асл мохиятни кура билмасликдадир. Ходисаларнинг асл мохиятини билмаслик эса уларни хар ким уз акли ва тушунчаси билан улчашдан келиб чикади. Бу дунёда куп кишилар мазкур хикоятда булгани каби бир нарса хакида турлича тушунчада буладилар ва шу тушунчалари асосида фикр айтадилар. Уларнинг хар бири «факат менгина хакикатни биламан», деб севиниб, мамнун буладилар ва донишмандлик шохсупасини даъво киладилар. Бир оз аввал зикр этганимиз - маймунзодалар ва тунгиззодалар шулар жумласидандир.
Дунёда энг катта саодат хакикатни куриш билан бошланади. Шу боис хам пайгамбаримиз Мухаммад (с.а.в.): «Ё Раб! Хакнинг хаклигини, ботилнинг ботиллигини менга курсат», деб муножот килганлар. Шундай вактлар буладики, инсон фосик бир кимсани одил деб хисоблайди. Нотугри назарияни тугри назария деб кабул киладики, окибатда ё жохиллик ё нодонлик боткогига ботганини узи хам сезмай колади.
Хар бир нарсанинг хакикати унинг мазмунида эканини билмаган кимса маймун болалари холига тушиб колиши хеч гапмас.
Маймун энди пишаётган ёнгок меваларидан узиб чакди-да, магзини болаларига келтирди. Маймунчалар узлари учун янгилик булган бу таомни мазза килиб еб олишгач, оналаридан сурадилар:
- Бу ажойиб тотли емишнинг номи нима?
- Кузда пишадиган бу меванинг номи - ёнгок.
- Онажон, бизга у мева каерда усишини курсатинг, узимиз бориб, туйиб-туйиб ейлик.
Маймун тог этагидаги ёнгокзорни курсатиши билан болалари кувнашганича югуриб кетишди. Ёнгок дарахтларига осилиб чикишиб, хали унчалик етилмаган, пакка булмаган меваларни узиб, пустини ажратмай, кобигини чакмай огизларига солганларича чайнамокчи булдилар. Пустлокнинг захарли аччик таъми огизларини бемаза килиб, меваларни газаб билан отдилар-да, изларига кайтиб, оналарига таъна килдилар:
- Эй она! Биз сизни гоят гамхур ва мехрибон деб уйлардик. Бизга у захарли мевани едиришдан максадингиз нима эди? Бизга булган гаразингиз боисини тушунолмай колдик?
- Болажонларим, сиз она калбининг нечогли мехрга тула эканини хис кила олмайсиз. Нахот мен сизларга захарни раво курсам? Шундай демокликдан уялмайсизларми? Энди менга айтинглар-чи, хов куриниб турган дарахтга чикдингларми?
- Ха.
- Яшил пустлоглик мевани узиб тишладингларми?
- Ха.
- Сизлар ёнгок мевасини эмас, ташлаб юбориладиган аччик пустлогини емокчи булгансизлар. Мен сизларга магзини чакиб бериб эдим. Сизлар гапимни охиригача эшитмай, бевошлик килиб югуриб кетдинглар. Захар каби аччик пустлок ичида ширин ва фойдали магиз булишини айтишга улгурмадим. Энди мени гаразгуй душман, деб койияпсизлар. Диккат билан тингланглар: агар ишнинг ташки куринишга боксангиз, мана шундай алданаверасиз. Нарсаларнинг ичида нима борлигига диккат килсангиз, хакикатни топиб, бол каби ейсизлар.
Мазкурдан укиб олишимиз лозим булган маъно шуки, бу дунёда гавгонинг боши кишиларнинг бир-бирини яхши тушунмасликларидан бошланади. Куп киши хакикатни шу киссадаги маймун болалари каби янглиш тушуниб, чин хакикатни айтганларни маломат киладилар. Уларни душман санайдилар. Болшевиклар замонида, айникса, Сталин зулми даврларида тарих бундай мисолларга куп дуч келди. Зулмкорлар бирон ишнинг мохиятини чукур билмасдан туриб, хакикатга эришиш мумкин эмаслигини тан олмадилар. Доноларга кирон келтирилиши замирида ана шу жохиллик ётади.
Инсон хамиша доно маслахатчига мухтож булади. Бошига бир мушкулот тушса, атрофидагилардан нажот излайди. Унинг хатоси хам шу ерда. Кимса нажотнинг каердан эканлигини билиши керак. Энг доно маслахатни каердан олишини хам билиши шарт. Уйлаб курайлик-чи, нима учун азон чакиригида «Нажотга келинглар!» деб хитоб килинади? Фоний дунёдаги энг доно одамлар хам бирон масала ечишда факат уз онгларига, билимларига суянмайдилар. Уларнинг онглари ва билимлари масаланинг ечими кайда эканини тугри курсатиб беради халос. Асрлар оралаб бизга кадар етиб келган бу мукаддас битиклар файласуфликни ихтиёр килганлар учун кенг бир фазо, акл учун кенг машк майдони ва унутилмас хотира, маъносига тушунадиганлар учун ажойиб бир ибрат хазинасидир.
Мисол тарикасида улуглар хаётига мурожаат киламиз:
Бир яхудий олим Хазрат Умарни (р.а.) мулзам килиш ниятида суради:
- Куръонда: «Жаннатнинг кенглиги осмонлар ва Ер баробаринда», дейилган. Хуш, айт-чи, унда дузах каерда булади?
Хазрат Умар даврадаги сахобаларга: «Бу одамга жавоб беринглар», дедилар. Хеч кимдан садо чикмагач, Хазрати Умар яхудийдан суради:
- Хар куни куриб турганингдек, кечкурун хамма ер зимистонга бурканади. Айт-чи, тун чукканида кундуз каерда булади?
- Аллох хохлаган жойда, - деди яхудий, халифани мот этганига амин булиб. Аммо у бахсда узини голиб санаб, бироз шошган эди.
- Ундай булса, - дедилар Хазрат Умар,-дузах хам Аллох таоло хохлаган жойдадир.
Бу доно жавоб яхудийни лол колдирди. Иттифоко, у хаяжонини яширмай деди:
- Эй муъминларнинг амири! Аллох таолога касам-ки, Тавротда хам худди сен айтганингдай ёзилган!
Диккат килинг-а, яхудий-ку, халифани мулзам килиш максадида атайлаб сураган. Лекин айрим биродарларимиздан шундай калтабин савол эшитиб коламиз-ки, ёка ушлашдан узга чорамиз колмайди. Бир биродаримиз уламолар даврасида утириб «Жаннатда хожатхона буладими?» деб сураб колсами! Уламоларимиздан бири «Буни она корнидаги болани бехожат килган Аллох билади», деб чиройли жавоб бердилар. Бу вокеани эслашдан мурод – факат жавоб эмас, берилгувчи савол хам доноликка далолат килишини айтишдир. Уша биродаримиз жаннатдаги хожатхонани уйламай, аввало жаннатга олиб борувчи йул ташвишини килсалар яхширок булармиди...
Иккинчи мисол: Халифа тушида Азроил алайхиссаломни куриб: «Менинг умримдан канчаси колди?» деб суради. Малак ул-мавт (ажал фариштаси) беш бармоклари билан ишорат килдилар. Халифа уйгониб, куп фикру уй гирдобига чумди. Ишоратнинг маъносини англай олмай, олимларни хузурига чорлади. У бечоралари нима дейишсин? Малак ул-мавт беш бармокни курсатиб: «Беш соатлик умринг колди», демокчи булдиларми? Ёки беш кун, беш ой, беш йилга ишорами? Нима десалар хам балога колишлари аник. Шу сабаб жавоб урнига сукутни маъкул курдилар. Шундан сунг халифа хазрати имом Абу Ханифани (куддиса сирруху) чакиртириб, тушининг маъносини суради. Имомларнинг улуги жавоб бердилар:
- Ул беш бармоги билан ишорат килгани мугаййаботи хамсадирким (беш ёпик), уни Аллохдан бошка бирор зот билмас.
Хазрати имом сузларининг далили учун Лукмон сурасининг охирги оятини укидилар. Бу ояти каримада Аллох таоло илмининг мутлак шомилу комиллиги, унинг илми каршисида бошка илмлар хеч нарсага арзимаслиги баён килинган эди. Оят маъносига кура: 1.Киёматнинг качон булишини факат Аллох билади («киёмат соати илми ёлгиз Аллохнинг хузуридадир»). 2.Кай вакт ёмгир ёгажаги хам факат Узига маълум («ёмгирни У ёгдирур»). 3.Она корнидаги хомиланинг угилми-кизми (бахтлими-бахтсизми) эканини Яратгангина билади («бачадонлардаги хомилаларини билур»). 4.Одам боласига эртага бошида нима ишлар борлиги номаълум. Бу хам Аллохнинг узигина биладиган мугаййабот («хеч бир жон эртага нима иш килишини била олмас»). 5. Кимсанинг качон ва каерда вафот этишини бирор-бир жон била олмас. Буни хам факат Аллох билади (« хеч бир жон кайси ерда улишини хам билмас. Аллох Билгувчи ва Огохдир»).
Бу уринда мавзудан бироз чекинсак-да, изох бериб утишни лозим топдик. Аллохнинг муъжизаларига ишонишни хам, ишонмасликни хам билмай аросатда турганлар «Ёмгир качон ёгишини радио айтиб турибди-ку?» ёки «УЗД» деган асбоб она корнидаги боланинг киз ё угиллигини билиб беряпти-ку?» деб ояти кариманинг хаклигига гумон килишлари мумкин. Аввало англаш лозим-ки, хар иккала холда хам илм ахлининг интилиши мавжуд. Хар иккала холда хам маълумот аник булавермайди. Радио ёмгир ёгишини башорат килса-да, осмонни бир хафта кора булут коплагани билан ёмгир ёгавермайди. Мутахассислар шамолнинг тезлиги, йуналишини, булут окимининг куламини хисобга олишиб, бу булут уюмлари миллион-миллион тонна сувни у ёки бу шахарга качон олиб келиб тукишини тахмин киладилар халос. Яна бир нарсага ахамият бериш керак: шамолнинг тезлиги ва йуналиши, булут куламини хисоблаш зехнини, «ультра товуш» каби илмларни бандага ким берди? Хомилани аниклаш масаласига келсак, уша зийрак асбоб хам истаган вактида, айтайлик, хомиланинг биринчи ойидаёк аниклаб бера олмайди. Аллохнинг иродаси билан фаришта она корнидаги боланинг такдир номасини ёза бошлаган дамда унинг жинси аник булади. Унгача боланинг жинси факат Аллохга маълум. Такдир номасига фаришта Аллохнинг буйруги билан «угил» ёки «киз» деб ёзгач, бу сир махфийлик доирасидан чикади. Яъни, боланинг жинсини Аллохдан ташкари фаришта хам билади. Янгича асбоб хам ана шу жараёндан сунг аниклашга уриниб куриши мумкин. Шунда хам у факат жинсини аниклайди. Бола соглом тугиладими ё норасоми, белгиланган муддатдами ё аввалрокми, тирикми ё уликми (Аллох сакласин!)... деган саволларга банда хеч кандай асбоб оркали жавоб ололмайди. Шу боис аросат саволлари билан чалгиб, гунохкор булмасдан, Куръони каримга шаксиз ва шубхасиз ишониб, дуода юрмок афзал. Исломдан узга динга эътикод килувчи Хитой хукумати хам хомиладаги боланинг жинсини аниклашни конун йули билан ман этди. Маълум булишича, хомиладаги боланинг киз эканини билгач, олдириб ташлаш (аборт) холатлари гоят купайибди. Каранг, бир гунох иккинчи каттарок гунохга бошлаяпти. Аллохнинг мархамати билан яратилган бу асбоб бола жинсини билиш учун эмас, балки одам ички аъзоларидаги хасталикни енгилрок ва тезрок аниклашга мулжалланган. Узга максадларда фойдаланиш шундай кунгилсизликлар тугдиради. Каминани ажаблантирган ери шунда-ки, боланинг жинсини олдиндан билишнинг нима зарурати бор? Эхтимол, хитойликларга ухшаб киз болани олдириб ташлашни исташар? Шундай булса, бу гунохкор бандаларга Аллохнинг «болаларингизни улдирманг, уларга ризкни Узим бераман», мазмунидаги амрини яна бир кайта таъкидлаймиз. Шунчаки кизикувчиларга маслахатимиз: Аллохга исён килмай, фарзандингизнинг уз вактида хам жисмонан, хам аклан соглом тугилиши, ризки баракали килиб берилиши, бахтли хаёт неъмати берилишини сураб, Узига илтижо килиб юринг. Уша муъжиза асбоб билан ташхис куйиш мутахассиси билан сухбатлашганимда, у асбобнинг мукаммал эмаслиги, куп холларда адашишини айтган эди. Айрим мутахассислар булажак оталардан олдинрок суюнчи олиш максадида «сиз угил фарзанд курасиз», деб кувонтирар эканлар. Турт-беш ой бадалида «угиллик буламан», деб шодон юрган отанинг киз тугилгандаги ахволини тасаввур килаверинг. «Болани алмаштириб куйдиларинг», деган гумон билан тугрукхонадагилар билан жанжал кутаришлари хам бор.
Мавзуга кайтамиз.
Энди баён этилажак вокеа Имом Шофиъий хазратларининг доноликларини курсатади:
Бир кеча халифа ахли аёли билан мунозара килар эди. Хотин аччик устида эрига бехос: «Эй дузахи!» деб юборди. Шунда халифа: «Агар мен дузахи булсам, сен талок булгувчисан», деди-ю икковлари бир-бирларидан ажралдилар.
Халифанинг жонига ут тушиб, нидо килди. Чунки у хотинини каттик севар эди. Халифа уламоларга буюрди-ки, масъалага фатво чикаргайлар. Фукаро хам, уламо хам жавобдан ожиз булгани учун таажжубда колдилар. Хеч кимдан садо чикмади. Айтдилар-ки: «Буни факат Аллох билгайки, халифа жаннатимидир ё дузахимидир». Саройда масъалага жавоб излаб тупланганларининг еттинчи куни хазрати Имом Шофиъий (куддиса сирруху) келдилар. У дамда хали бола ёшида эдилар. Бирок, шунга карамай, жавоб беражакларини билдирдилар. Барча хайратда колди. «Бола жинни шекилли, шундок кучли уламолар масъала каршисида ожиз булиб турганда бу нима дер эди-ки, халифа тингласа?» Халифа уларни лол колдириб, Шофиъийга «Гапир!» деди. Булажак имом айтдилар:
- Мен сизга мухтожманми ё сиз менга мухтожмисиз?
- Алхол, бу оламда мен сенга мухтождирман, - деди халифа.
- Сиз менга мухтож булсангиз, тахт поясини менга топширинг.
Халифа утирган еридан туриб, пастга тушди-да, Шофиъийни тахтга чикарди.
- Аввал сиз менинг бир масаламга жавоб айтинг, - деди Шофиъий. - Сунг мен сизнинг масъалангизни ечаман.
- Сурайвер, - деди халифа итоат билан.
- Сурайман, аммо сиз факат ва факат тугрисини айтасиз. Сиз бирон бир маъсийатга (гунох ишга) кодир холингизда, Аллохдан куркиб, уша маъсийатни тарк этган пайтингиз булганми?
Бу саволни эшитгач, халифанинг чехраси ёришди ва деди:
- Балли! Ёшлигимда бир аёлга бошим айланди. Хилватда учрашдим. Бирок, Аллохдан куркиб, уша гунохни тарк этдим. Аёлни куйиб юбордим.
- Рост сузладингизми?
- Валлох, шундок!
- Мен хукм килурманким, аёлингиз сиздан чикмагайлар ва сиз хам жаннатидирсиз.
Олимларнинг барчалари бу хукмдан ажабланиб, фарёд кутардилар. «Сен бу масъалани кандай далил билан хукм килдинг?»-деб маломат ёгдирдилар.
Шофиъий: «Куръони каримга асосланиб хукм килдим», дедилар-да, «Энди ким хаёти дунёдалик пайтида Киёмат куни махшаргохда Парвардигорининг хузурида туриши ва у Зотга хисоб-китоб беришидан курккан ва нафсини хавойи хохишлардан кайтарган булса, у холда факат жаннатгина унинг учун жой булур», деган маънони англатувчи Ван-Назиат сурасидан икки ояти карима укидилар ва хукмни такрор этдилар:
- Энди халифа жаннатидир ва ахли аёлларининг бошлари очик эмасдир.
Бу жавобни эшитган олимлар хайратларини яшира олмай: «Бу ёш бола була туриб, шунчалик макомга етибди, улгайганида канчалар булур!»-дедилар. Халифа эса ёш олимни гоят хуш куриб, ун минг кизил олтин берди. Доно бола эса бу олтинларнинг хаммасини мискинларга таркатди.
«Кутадгу билиг»нинг насрий баёнига назар ташлаймиз:
«Кунтугди Элиг Угдулмишдан суради:
- Киши онасидан доно булиб тугиладими ёки муайян бир ёшга етганидан кейин заковатли буладими?
Угдулмиш унга жавоб айтди:
- Эй Элиг! Бу санъатнинг номи – билим ва укувдир. Одамзот онасидан билимсиз тугилади. Аммо у билиб, урганиб, турга чикади. Укув ва зехн эса киши табиатида булади. Билим – куп укиш ва урганиш махсулидир... Укув-идрок киши миясига жо этилган. Бошнинг азизлиги шундан.
Болам тутсин десанг донолик йулин,
Кичикликдан тегиз билимга кулин.
Агар бола кичикликдан билим урганса, унинг идроки хам яхши булади. Заковати ортади. Укув-идрок киши учун кишандай гап.У ёмон ва ярамас ишларга якин йулатмайди. Укувли тирикдир, укувсиз – улик. Киши уйга, оддий эмас, коронгу уйга ухшайди. Укув-идрок эса машъал каби унга нур сочади. Шу уйни ёритади. Яъни кишини равшанликка элтади. Тугун тутган хар бир иш у туфайли ечилади».
Ривоят килурларким, Муин ибн Зойид исмли хукмдор асирга олинган душманларидан уч юз кишининг барчасини катл килишга буюрди. Асирлар орасидаги ёш бола хукмдорга илтижо килди:
- Улуг хукмдор, мен гоят чанкадим. Буюринг, бир пиёлагина сув беришсин. Ташна холимда улиб кетмай, рахм килинг.
Хукмдор амри билан болага сув бердилар. Аммо бола сувни ичмай яна дедики:
- Хукмдорим, менгина эмас, барча асирлар ташнадирлар. Бу сувни узим ичиб, уларга бермасам, мурувватдан булмас. Агар берсам, узим ташналикда уламан. Албатта, хаммамизни улдирасиз. Биздан мархаматингизни аямай буюринг, барча асирларга сув берсинлар.
Хукмдор боланинг бу илтижосини хам кондирди. Асирлар сувларни ичиб булишгандан сунг бола яна таъзим килди:
- Мархаматли хукмдорим, сувингизни ичгач, хаммамиз сизнинг мехмонингизга айландик. Мехмонни улдириш фазлу карам ахлининг расми эмасдир, деганлар.
Муин ибн Зойид боланинг донолигига тахсин айтиб, асирларга омонлик берган экан.
Яна бир ривоятким, подшох газаб устида бир бегунохни улимга хукм килди. Одил вазир уртага тушиб, бечорани химоясига суз айтаман деганда подшох унинг максадини англаб, гапини шарт булди-да:
- Касам ичиб айтаман-ки, бу дамда сен нимани сурасанг, сураганигнинг аксини килурман!-деб хитоб килди.
Бу ахдни эшитган вазир таъзим килиб, подшохнинг адолатига хамду сано айтди:
- Подшохим, бу онда айни одил хукм чикардингиз. Бу одамни албатта улдирдиринг.
Подшох доно вазирининг бундай топкирлигидан кувониб, улим жазосини бекор килган экан.
Демокчимизки, кишидаги донолик бошкаларга хизмат килсагина, донолик хисобланади. Чиройли сузлар либосидаги сафсата донолик эмас!
Айрим ковунларнинг усти чиройли, хатто хиди хам ёкимли булади. Лекин ичи бемаза чикса, четга улоктирадилар ёки молга берадилар. Донолик кишига олижаноблик фазилатлари багишлайди. Донолик таъсири остида одам хар жихатдан яхширок ва олижаноброк булади. Дархакикат, донолик чинакам олижаноблик кадр-кимматини оширади. Кишининг ширин сузлиги шундай кучга эгадирким, шу куч туфайли бошка бир киши ундан уз хизматини аямайди. Доно одам узига зарар етказса етказадики, лекин узини хурламайди ва хурлатмайди. Доно одам асло узини куз-куз этмайди ва таъмагирлик килиб узини биринчи уринга куймайди. Хаётдаги хамма сохта ва пасткашликлардан доно одамга гард хам юкмайди. Бундай одам санъат, маданиятдан хабардор булганлиги учун хар кандай яхши ишга иззат-икром билдириб, шундан узи хузур килади. Бундай одам кимга танбех бериш-бермасликни хам билади. Яхши ва ёмоннинг нималигига хам акли етади. Бошкаларнинг фикрига кул булмай, уз хукмини юргиза олади. Доно одам узгаларнинг ютукларини куриб, хасад килишни узига ор билади. Буларга кушимча равишдаги донолик белгилари: энг калтис ва нозик вазиятларда хам гангиб колмай, аклини ишга солади ва тугри хамда макбул карорга келади, давраларда бехато сузлайди, жамият, хусусан узи учун фойдали булган вазифаларни бажаради, зарар келтирувчи ишлардан пархез килади, бошкаларга берган маслахатига узи хам амал килади, хеч качон хакикатга карши бормайди. Атрофидаги одамларнинг нуксонларига сабр-токат билан чидайди. Узгалар сирини саклай олиш ва хакоратларга чидаш хам донолик фазилати хисобланади. Доно одам жохилга дуч келганда у билан масала талашмайди ва олишмайди. Сузинг тугри булса хам жохил ва нодонларга сукут билан карши туриш хикматга мувофикдир, «сукут – нодонга жавобдир», деган хикматни бежиз айтмаганлар.
Бир куни подшох доно вазири билан сухбатлаша туриб «сенинг пири муршидинг борми?» деб суради. Вазир пирга кул бермаган эди. Подшохнинг нима максадда бу саволни беришидан ажабланди-да, «устозим бор», деб жавоб килди. «Устозинг ким? Нима учун у хакда сира гапирмайсан?» «Устозим тарки дунё килган зохиддирлар. Тогда яшайдилар. Якин кунларда шахримизга келишлари хабари бор», - деди вазир. «Устозинг келса, уни менинг хузуримга чорла», деб амр килди подшох.
Подшохдан вазифа олган вазир утин бозорига борди-да, дарвешхуй бир одамни учратиб, уйига олиб келди. Корнини туйгизгач, муддаога кучди:
- Сенга бир вазифа юклайман, айтганимдай бажарсанг, сураганингни бераман.
Утинчи: «Вазири аъзам пул бермаган такдирда хам амрини бажаришга мажбурман. Бахонада ун танга ишлаб ола колмайманми», деб шартини айтди. Вазир унга вазифани тушунтирди:
- Мен берган кийимларни кийиб, кулингга тасбехни олиб, хонакохда кимир этмай утирасан. Сенинг ёнингга турли одамлар келади. Хатто подшох хам келиши мумкин. Сени гапга солсалар хам чурк этмайсан. Атрофга карамайсан. Сенга хадялар беришлари мумкин. Хатто буйинг баробар олтин берсалар хам, карамайсан. Олтинни бир кесак деб билиб жим утираверасан. Агар айтганимни килмасанг, бошинг кетади, шуни унутма.
Дарвеш либосидаги утинчини хонакохга кузатиб куйган вазир саройга бориб, устозининг шахарга кадам ранжида килганини айтди.
- Хозирок хузуримга чорла, - деб буюрди подшох.
- Давлатпанох, зохид ахли хеч качон чорловга жавобан саройга келмаслар. Расм шулким, улар зиёрат килинмоклари даркор. Яна бир узр борким, менинг бирга бормогим дуруст эмас. Сизнинг зиёратингиз хусусинда сузлаганимда, устоз менинг бирга бормогимни ман этдилар. Агар истасангиз, сарой ахли хамрохлигида бормогингиз мумкин.
Подшох сарой аъёнлари хамрохлигида хонакохга борди. Дарвеш либосидаги утинчи одамлар шарпасини эшитса хам тасбех угирганича кимир этмай утираверди. Подшох унинг ёнига якинлашиб салом берди. Алик олинмади. «Зикр билан банд булиб эшитмади», деб уйлаган подшох унинг ёнига утириб, гапга солмокчи булди:
- Сиз вазиримнинг устози экансиз, исмингизни айтинг.
Жавоб булмади. Дарвеш либосидаги утинчи киприк кокмай утираверди.
- Мен подшохман. Тилагингиз булса, айтинг.
Яна жавоб булмади.
- Менга бир каранг, дуо килинг, - деб олтин тангалар тукди.
Тангаларнинг овозидан утинчининг юраги хаприкиб кетса-да, кимирласа боши кесилажагини эслаб, киприк кокмай утираверди. Илтимоси хам жавобсиз колган подшох эса аччикланди. «Устози кип-кизил ахмокнинг узи-ку», деб изига кайтди-да, вазирни чорлади. Норозилигини бирданига ифода этмай вазирни донолик билан кармокка илинтирмокчи булди.
- Сенинг хар балога аклинг етади. Кани айт-чи, бир ахмокка рупара булиб колсанг нима килган булардинг?
- Доноларнинг хикматига амал килардим.
- Донолар нима деганлар?
- Ахмокка дуч келсанг, сукут кил, деганлар.
Бу жавобдан сунг подшохнинг кандай ахволга тушганини тасаввур килаверинг.
Энди узок мозийдан якин утмишга кайтайлик:
Утган асрнинг саксонинчи йилларида Москва шахрида булиб утган фантаст адиблар анжуманида кунгилсиз вокеага гувох булиб эдим. Мажлисни фантастика сохасида дунё таниган, халол ва холислиги билан эъзоз топган ёзувчи бошкариб бораётган эди. Мажлис фантастика сохасидаги китобларнинг савиясини мухокама килаётган эди. Суз талаб килиб минбарга чиккан адиблардан бири мавзу четда колиб, мажлисни бошкараётган хурматли ёзувчининг йук айбларини санаб, номини балчикка булай бошлади. Мажлис ахли янграётган сузларнинг тухмат ва игво эканини англаб турарди. Нотикнинг саёз асарлар муаллифи, иктидорсиз адиблардан эканлиги хам барчага аён эди. Мажлис раиси «Ит хурар - карвон утар», хикматига амал килса, олам гулистон эди. Аммо у шу уринда узининг донолигига хиёнат килди – нодоннинг кармогига илинди-ю у билан олиша бошлади. Узининг эътиборига яраша иш килмади. Окибатда юрак хасталиги хуруж килиб, касалхонага олиб кетилди. Мажлисдаги мажбурий танаффусдан кейин яна уша аблах суз талаб килиб олиб, «Мен янглишибман, хурматли ёзувчидан узр сурайман», деди. Мажлисда унинг хамфикрлари, истеъдодсиз адиблар хам бор эди. Мажлис раисини жойидан усталик билан олиб ташлагани учун унинг «донолигига» тахсинлар укишди. Дархакикат, усталик килинган эди. Аммо замирида зулм мавжудлиги учун бу тадбир доноликка йуйилмайди. Мажлис раиси йулдан олиб ташлангани билан атрофда бошка акл эгалари бор эди ва анжуман кобилиятсизлар йуригида давом этмади, улар муддаоларига ета олмадилар, асарлари каттик танкид остига олинди.
Бу вокеани эслашдан мурод шуки, зиёлилар иштирокидаги купгина анжуманларда жохиллар шу тарзда доноларга хужум киладилар, уларни обрусизлантиришга уринадилар. Улар мажлисдаги асосий масала буйича доноларга тугридан тугри хужум килмайдилар. Чалкаш йуллардан фойдаланадилар. Айтайлик, куёш физикаси келажагига багишланган анжуманда куёшга хам, физикага хам алокасиз гаплар билан фозилларга тош ота бошлайдилар. Максад – уларни чалгитиш, кераксиз бахсга тортиш. Уларнинг иши бу латифани эслатади: Бог эгаси угрини тутиб суради-ки: «Нега угирлик килдинг?» Узр сураши лозим булган угри дагдага килади-ки: «Хотинингга нега атлас лозим олиб бермадинг?»
Доноларнинг жохиллар хужумига сукут билан жавоб бермокликларини хар кандай холатда хам чекинишлари шарт, деб тушунмаслик керак. Агар шундай килинаверилса дунё янада баттар остин-устин булиб кетарди. Агар жохилнинг жохиллигига карши тура олмаса, доно доно булармиди? Гап шундаки, маълум даврада жохил кузгаётган кераксиз масалага эътиборсиз караш керак. Бошка холатларда хакикат химоясидан чарчамаслик талаб этилади. Москвадаги вокеада хурматли ёзувчи «сиз айтаётган масалалар мажлис мавзуига алокасиз, шу боис буни алохида гаплашсак», деса кифоя эди. Жохил одам жохиллиги туфайли купинча узини узи фош килиб куяди. Худди мана бу ривоятдаги каби:
Акрам исмли доно одам даладан шахардаги уйига кайтаётиб, булок бошида тухтаб, отдан тушди. Отни дарахтга боглагач, хуржунни очиб, тамадди кила бошлаган дамда бир киши булок якинида тухтади-да, байталини Акрамнинг оти ёнига богламокчи булди.
- Хой биродар, отимнинг феъли ёмон, отингизни бошка дарахтга боглай колинг. Яна тепиб улдириб куймасин, - деди Акрам.
У киши узини карликка солиб, байталини уша дарахтга боглади-да, индамай келиб, Акрамнинг ёнига утирди-ю таклифни хам кутмай дастурхонга кул чузди. Акрам:
- Мен билан саломлашмай туриб, ёнимга утирасиз, ижозат сурамай таомга кул узатсиз, бу нима килганингиз?-деса хам индамай овкатни тушираверди. Акрам «бу одам гунг-соков экан, озгина телбалиги хам борга ухшайди», деб уйлаб, унга бошка гапирмади.
Бир махал Акрамнинг оти безовталаниб байтални бир тепган эди, корни ёрилиб улди. Узини гунг-соков килиб курсатаётган одам отининг улганини курди-ю дод-фарёд кутарди. «Отимни тулаб берасан», деб талаб кила бошлади. Акрам:
- Хой нобакор, узингни телбасифат килиб курсатаётган эдинг, энди тилинг чикдими? Отингни бошка дарахтга богла, демабмидим сенга? Менга даъво килма, узингдан кур, - деди-ю отига миниб, уйига равона булди. У одам гавгосини бас килмай, эргашиб келаверди. Акрам шахарга етиб, уйига кириб кетгач, козихонага югурди. Кози унинг арзини эшитиб, Акрамни чакиртириб келди-да, нима вокеа юз берганини суради. Акрам узини кар ва соковликка солиб, унинг саволига жавоб бермади. Кози «Бу одам кар ва соков экан, уни айблай олмайман», деб хукм чикаргач, даъвогар яна дод-фарёд солди.
- Бу муттахам ёлгондан узини кар ва соков килиб курсатяпти, - деди у газаб билан. -  Мен байталимни миниб, даладан кайтаётсам, бу одам булок ёнида утирган экан. Байталимни унинг оти ёнига боглаётганимда «отим тепонгич, сен бошка ерга богла», деган одам соков буладими? Мен атай узимни гунг-соков курсатиб, овкатидан еяётганимда хам «бу нима килганинг?» деб танбех берганини хам унутдимикин?
Бу гапдан кейин Акрам кулимсираб, тилга кирди:
- Кози жаноблари, узимни кар-соков килиб курсатишимдан максад - бу нобакорнинг узини хузурингизда айбига икрор килдириш эди. Агар шу хакикатни мен айтсам, у шубхасиз тонар эди.
Кози Акрамнинг донолигига тан бериб, тилидан илинган муттахамни хайдаб чикарди. Яна бир ривоятки, «сарой ахлидан бири бегунох булса-да, амир Лайс вазирининг дилгирлиги ва гаразига кулок тутиб, уни улимга хукм килди. Банда амирнинг хузурида бошини ерга куйиб дедики:
Байт: Сен раво курсанг хар ишниким, писанд улгай манга,
Хужа не хукм этса йукдур бандага чуну чаро.
- Аммо мен неча умрдин бери бу хонадоннинг неъматпарвардасидурмен. Ложарам, менинг коним учун киёматда укубат домига гирифтор булмогингизни раво курмасмен. Агар мени катл этмак истасангиз, шариат хукми билан ултуринг.
Амир суради:
- Бу махал шариат хукми била ултурмак нечук булур?
Банда жавоб килди:
- Рухсат беринг, мен аввал вазирингизни ултурай, ондин сунг буюрингким, мени онинг касоси учун ултурсинлар. Токим мени нохаклик била ултурмамиш булмагайсиз.
Амир бу гапдан хандон булди ва вазирига караб суради:
- На маслахат берурсан?
Банданинг илтимосидан хуши учган вазир деди:
- Улуг амирим, бу харомзодани Худо учун озод килинг, то мени бир балога гирифтор этмасин, нединким, гунох мендадур ва хакимларнинг бу сузига амал килмадимким, дебдурлар:
Китъа: Кулух андоз ила чун бошладинг жанг,
Бошингни жахл тоши бирла ёрдинг.
Чу ук отдинг бокиб душман юзига,
Хазар килгилки, омоч узра бординг».
Хазрат Навоий айтарларки: «Олим киши бир жохилни каршисига утказиб, уни мулзам килишни истаса, бу олимнинг узи учун хакоратдир (яъни донолиги белгиси эмасдир). Олим энг аввало уз илмининг даражаси ва салмогини асраши керак. Гавхарни синаб куриш учун тошга урмаслиги лозим.
Хорага хар кишиким, дурри саминни ургай,
Хирад англарки, каю бирини синдургай.
(Дейилмокчиким: хар кимки тошга кимматбахо инжуни урар булса, кайси бири кайсинисини синдиришини хирадманд (доно) билади).
Ривоят килурларким, Жолинус хаким бир аблахни курдики, кулин бир донишманднинг якосига еткуриб, неча навъ бехурматлик билан хакорат берадур. Деди:
- Агар бу доно булса эрди, ишни онингдек нодон била бу мартабага харгиз етушмас эрди.
Байт: Киши гар булса аклу донишосор,
Уруш жохил била хеч этмас изхор.
Доно одамнинг жохил ёки маст киши билан олишувини бу вокеага ухшатсак булар:
Бир одамнинг оёгини ит тишлаб олди. Шундай каттик копди-ки, оёкдан кон окиб, азоб бера бошлади. Огрик кучайиб, бечора кечаси билан ухлай олмади. Отасининг дард чекаётганини курган кизча соддадиллик билан деди:
- Отажон ит копганда нега индамай турдингиз? Сизнинг хам уткир тишларингиз бор-ку? Сиз хам тишлаб-тишлаб, бурдалаб ташласангиз булмасмиди?
Отаси кизининг бу гапидан кулимсираб, унга шундай тушунтирди:
- Эй кузимнинг нури, орзуим чечаги, кунглимнинг овунчоги кизалогим! Менинг хам уткир тишларим бор. Лекин пок тишимни унинг нопок танасига уришим тугри иш булмайди. Агар мен хам тишласам, мен билан ит орасида кандай фарк колади?
Куп холларда узимизга шу саволни бериб, жохилдан йироклашишимизга тугри келадики, агар шундай килсак, Арасту хакимнинг сузларига мос келади.
- Сен кандай тоифа одамларнинг холига ачинасан?-деб суради Искандар устозидан.
Арасту хаким жавоб бердилар:
- Уч тоифа кишининг холига ачинаман: биринчиси – жохилга карам булган донога; иккинчиси – кучсизга асир булган кучлига; учинчиси – бахилга мухтож булган сахийга. Ярамас киши узгаларнинг ёмон томонини куради. Яхши томонини яширишга мойил булади. Узгаларнинг мусибатидан шодланмаслик керак. Чунки вакт утиши билан уша мусибат узининг хам бошига тушиши мумкин. Унутмаки, доно одам жохил билан, хушёр эса маст билан асло тортишмайди.
Одамларни икки тоифага: «Маъно ахли» ва «суврат ахли»га ажратиш мумкин. «Суврат ахли» деб хар бир нарсанинг ташки куринишига караб, унга юзаки муносабатда буладиган кишиларга, «маъно ахли» деб эса нарса ва ходисаларнинг сабаби, натижа ва окибатларини уйлаб, окилона муносабатда буладиган шахсларга айтилади. Масалан, нонга буладиган муносабатни оладиган булсак, суврат ахлига мансуб киши унинг бозордаги ёки дукондаги нархига караб бир неча сумлик арзон нарса деб уйлайди ва уни увол хамда исроф килишдан тортинмайди. Агар шу бир неча сумлик нон уч-турт кун топилмаса, кандай ахволга тушишини, айни чокда, дунё аро неча миллионлаб кишиларнинг корни нонга туймай нобуд булаётганини хаёлига хам келтирмайди. Маъно ахлига мансуб киши эса уша бир неча сумлик нон вужудга келиши учун талаб этиладиган мехнатни хис этади. Аввали дехконларнинг хизмати, бугдойни туйиб, унга айлантириб берувчи ишчилар мехнати, янги навлар устида захмат чекаётган олимлар мехнати, новвойлар мехнатидан ташкари табиий омиллар – ер-сув, хавонинг хам иштироки борлигини хисобга олади. Энг мухими – шу нон Аллохнинг неъмати эканини билади ва Унга шукроналар килади. Навоий хазратлари айтганларидек: «Исроф – сахо эмас ва итлофни маъно ахли сахо демас». Яъниким: исроф –сахийликдан эмасдир ва молни бекордан бекор барбод килиш, йукотишни доно одам сахийлик хисобламайди.
Донолик фазилатини ёшликда эгаллаган дуруст. Бу фазилат умр утгани сайин тажриба хисобига бойиб бораверади. Жохиллик ва нодонликни афзал билганлар эса аксинча, янада баттар ёмонлашиб бораверадилар.
Бир донишманд ёшлигида жохиллиги билан танилган кора Йакуб исмли одамни кидириб юрган эди. Излагани унга рупара булиб:
- Кора Йакуб менман. Лекин ёшим улгайиб, соч-соколим окарди. Энди «ок Йакуб» десангиз хам булаверади, - деди.
Донишманд кулини кора Йакубнинг куксига куйиб:
- Биродар, корани окка айлантириш калбнинг иши. Соч-сокол окаришининг бунга сира дахли йукдур, - деди.
Бир кишининг донолиги туфайли энг огир мушкулотлар хам ечилади. Хозир нима куп, ажрашиб кетаётган ёш оилалар куп. Бу хакда оилага доир сухбатимизда гапириб эдик. Оиланинг бузилишида ёшларнинг айбини инкор этмаймиз. Аммо уларга доно маслахатчи учрамаган экан, деган тухтамга келишимизга хам асос бор. Биз энг аввало «эр-хотиннинг орасига ахмок одам тушади», деган бемаъни коидага амал килишни ёктирамиз. Кейин ажрашган эр билан сухбатлашган онимизда у собик хотинидан арз килса, «куйиб юбориб яхши килибсан, энди онаси упмаган кизга уйланасан», деб аллаканча «доно» либосидаги, аслида эса ахмокона маслахатлар берамиз. Бевага эса «Ажрашиб хуп килибсан, бунака эрни ер ютсин, хали ун гулингдан бир гулинг очилмади, бундан минг марта яхшисини топиб тегасан», демаймизми? Биздан кура акллирок, донорок бир одам нима килибди, денг? Ажрашиб кетган эрни курганида собик хотинидан салом етказибди. У хотиннинг фазилатларини тилга олибди. Хотинини курганида эса эрдан салом етказиб, унинг яхши хислатларини мактабди. Шу зайлда орадаги мехр ришталарини кайта боглабди. Баъзан эр ёки хотин оиласини кайта тиклаш нияти борлигини айтиб, биздан маслахат кутади. Шунда нима деймиз? «Куйсанг-чи, ушанингни!» деймизми ё яхшиликка рагбатлантирамизми? «Донишманд бакколнинг дуконига ухшайди: борини индамайгина курсатади. Нодон эса лашкар дул-ногорасининг узи –овози баланду ичи бум-буш, гариб», дейдилар. Биз-чи, уша ногорага ухшаб колмаймизми?
Пайгамбаримиз алайхиссалом «Акли булмаганнинг дини булмас», деганлар. Акл ва донолик кишининг узини ва атрофидагиларни турли балолардан асрайди. Тарихда Хажжож ибн Юсуф ас-Сакафий исмли зот утган. Бу киши юкори мартабаларда хизмат килган, хусусан Ирок волийси булган. Эллик турт йил умр курган бу одам тарихда «Хажжожи золим» номи билан колган. У «Кескин иродали хукуматнинг жуда оз кишига зарари тегади, лекин заиф хукуматнинг зарари хаммага тегади», деган акидани маъкул кургани учун, айрим маълумотларга караганда 120 минг одамни улимга хукм килган, неча юз минг одамни, хатто аёлларни зиндонбанд этган. Бу одам хакида куп ривоятлар мавжуд. Каминани ажаблантирган нарса шуки, мазкур ривоятларнинг аксариятида золимлиги зикр этилгани холда унинг доноликни кадрлагани хам баён этилган. Яъни доноликнинг зулмни енга олиши таъкидланган. Шулардан иккитаси билан танишсак:
Хажжожи золим дала сайрига чикиб, бир карияга дуч келди. Сухбатлашди:
- Каерликсан?
- Шу кишлокдан, бани Ижил кабиласиданман.
- Хокимлар хакида фикринг кандай, яхши одамларми улар?
- Хаммаси орсиз, золим. Аллохнинг газабига учрайди улар.
- Хокимлар ёмон булса, волий-чи? Хажжож хакида нима дейсан?
- У хаммасидан хам баттаррок золим. Хаммасидан баттаррок олчок. Аллох Хажжожнинг хам бошка хокимларнинг хам илдизини куритсин!
Бу кутилмаган гапдан гашланган Хажжож:
- Эй чол, биласанми мен кимман?-деб суради.
- Каердан биламан. Эхтимол бирор мартабали зотдирсан-да?
- Сен каргаётган Хажжож мен буламан!
Бу таништирувдан сунг Хажжож кариянинг тиз чукиб, тавба килишини кутган эди. Бирок, чол узини йукотмади, унга айёрона бокиб деди:
- Курбонинг булай, эй хукмдорим, Сен менинг кимлигимни биласанми?
- Каердан билай? Эси паст бир чолсан-да!
- Ха, балли! Бани Ижил кабиласининг энг машхур телбаси Амр угли Зайд деганлари мен буламан. Хар куни айни шу соатда жиннилигим тутади.
Хажжожга бу жавоб маъкул келиб, ках-ках отиб кулди ва карияга хадялар бериб, хайрлашди. Акл ва донолик уз сохибини халокатдан куткарди.
Иккинчи хикоя:
Хажжожи золим бир аёлнинг акаси, эри ва углини хибсга олиб, улимга хукм килди. Аёл арзга келди.
- Бу уч кишидан факат биттасини авф этаман. Яхшилаб уйлаб куриб, айт: кайси бирининг озод булишини истайсан?-деди Хажжож.
- Эримни улдирсангиз, кейин эр топилади, юртда эркаклар куп. Угил хам тугилади. Аммо ака топилмайди, чунки онам менга бошка ака тугиб бермайди, - деди аёл.
Аёлнинг бу доно жавоби Хажжожи золимга таъсир этди:
- Хаммасини афв этдим. Сен мендан биттасини кечиришимни сурадинг. Донолигинг ва тугри сузлигинг учун уччовлари хам озодлар!
Мазкур ривоятдаги доноликда яна бир хикмат яширинганки, бир-бирлари билан хафалашиб, аразлашиб юрган ака-укалар, опа-сингиллар мулохаза килиб курсинлар, гина-кудуратларни четга сурсинлар. Агар она вафот этган булса, у бизга бир-икки ёш катта ёки кичик шунчаки бир одамни эмас, «ака» ёки «ука», «опа» ёки «сингил» деб шарафланувчи бебахо, беназир неъматни мерос колдириб кетган. Она хаёт булган такдирда хам, ука ёки сингил тугиб бериши мумкиндир, бирок, ака ёки опа тугиб бермайди. Оддий хакикатми бу? Ха, оддий. Лекин шу оддий хакикатни англаш окиллликка, унга амал килиш эса доноликка киради.
Турли мавзулардаги сухбатларимизда хазрат Навоий асарларидан мисоллар келтирдик, келгусида хам бу анъанани давом эттиражакмиз. Алхол, донишманд шоирни дуо килган холда хаётларидан бир хикоятни баён киламиз. «Аллохим, менга илм бердинг, энди амални хам бер!» деб Яратганга илтижолар килган инсоннинг ёшлик кезлари амаллари кандай булгани билан танишайлик:
Самарканддаги тахсилни якунига етказиб Хиротга кайтаётган Алишер йул азобида хориб-чарчаб бир токка етиб келди. Сурув оралаб юрган кари чупон якинлашаётган мехмонни куриб, унга пешвоз чикди-ю хожасининг углини таниб, кувониб кетди. Алишер хам отасининг чупонини бир куришдаёк таниди. Чупон совликларни согиб, йигитни мехмон килди.
Атрофда утлаб юрган бехисоб куйларга караб Алишер:
- Бу куйлар кимники?-деб суради.
- Углим, бу куйларнинг барчаси сизники, - деди чупон. - Отангиз хаёт чокларида икки юзта куйни сизга атаб, бокиб беришни менга топширган эдилар. Уша куйлар хозир купайиб, етти юздан ошиб кетди. Отангизнинг омонатлари буйнимда карз булиб колармикин, деган ташвишда эдим, шукрким, бу ташвишдан хам энди фориг булажакман.
Алишер бу кеча чупонга мехмон булди. Тонгда сурувнинг энг сара куйларидан икки юзтасини ажратди-да, «Бу сизнинг хизмат хакингиз», деб унга берди. Колганини шу якин атрофдаги бозорга хайдади. Жониворлар семиз булгани учун харидорлар ураб олиб, нархини сурашди. Алишер нархни айтди-ю барчани ажаблантириб, бир шарт куйди:
- Хусайн Бойкаронинг подшох булгани суюнчисига мен бу куйларни насияга бераман. Куйнинг пулини подшох улган куни тулайсизлар. Шу шартимга кунган киши куйларни етаклаб кетаверсин.
Куйлар бир неча дакикада талаш булиб кетди. Бу ходиса уша куниёк подшохга етказилди:
- Эй олампанох! Бугун бир каландарсифат йигит бозорга беш юз куйни хайдаб келиб, халкка насияга таркатди. «Хакини подшох улган куни берасизлар», деб сизга улим тилади.
Бу хабардан даргазаб булган подшох каландарсифат йигитни хибсга олишни буюрди. Амр ижро этилиб, Алишерни саройга судраб келтирдилар. Шунда подшох карасаки, болаликдаги кадрдон дусти занжирбанд килинибди.
- Халкка беш юз куй таркатиш эвазига менга улим тилашдан мурод не эди?-деб суради подшох.
- Подшохим, мен сира чакки иш килганим йук. Ниятим хам хайрлидир. Сизнинг тахтга утиришингизни муборакбод этиш максадида куйларни насияга таркатдим. Аслида бепул бериб юборишим лозим эди. Лекин раиятда текин молдан хазар киладиганлар борким, хадяни рад этарлар. Шунинг учун куйларнинг пулини подшох улган куни берасизлар, деб шарт куйдим. Энди куйларни олиб кетганларнинг барчаси «Ишкилиб, подшох улмасин, узок умр курсин, улиб колса куйнинг пулини тулашимиз керак булади», деб сизни туну кун дуо килиб юрадилар.
Бу доноликдан кувонган Хусайн Бойкаро дустини багрига босди. Ана шу каби доноликлари учун хам орадан йиллар утиб шоир Алишер Навоий муршидлик мартабасига етади, подшох Хусайн Бойкаро эса унга мурид булади. Аллох бу зотлардан рози булсин! Суюкли бандаларидан булмиш хазрат Навоийга берилган хикматлардан барчаларимизни бахраманд этсин.
Дуо киламиз:
- Аллохим, бизлардаги акл кувватини калб поклигига, хайрли ишларга йуналтириб, рахматингга етишган бандаларингдан кил. Мухтарам укувчи биродарларимиз билан бахоли кудрат донолик хусусида фикрлашдик. Хато-камчиликларни афв эт. Сенинг мехрингни козонган бандаларинг баён этиб кетган хикматлардан фойдаланиб суз айтишга уриндик. Мазкур сухбатдан хосил булгувчи савоблардан уларнинг ота-оналари, устозлари, хусусан, узларининг рухларини бахраманд эт. Бизларни Хак ва хикмат йулидан адаштирма. Киёматда улар каторида бизларга хам Узингнинг жамолингни куриш бахтини бер. Аллохим, бизларни хидоятда собит кил. Омийн, йа Раб ал-оламийн!



















НОДОНЛИГИН ТАН ОЛМАС НОДОН

- Денгизга ут тушса, баликлар нима килишади?
- Дарахтга чикиб жон саклашади.
- Ахмок, балик хукизмидики, дарахтга чикса?
Икки нодоннинг бу сухбати тукилган латифами ёки
хаётда хам шунакаларга учраб турамизми? Вакти-вакти
билан нодонлар холига ибрат назари билан караб
куйсак фойдадан холи булмас.

«Нодондан канчалик узок булсанг, бошинг шунчалик саломат булади», дейдилар. Купчилик орасидан нодонни кандай ажратиб оламиз? Пешонасига ёзиб куйилмаса, кулок бурни барчаники каби булса, хатто зохирий гузаллиги билан кишини мафтун этса? Энг киска жавоб – дононинг акси нодондир. Айтишга осон, бирок, дустлар, кариндошлар, хамкасблар орасида нодони ким эканини аниклаш мушкул. Нодонларча гапириб юборишдан, нодонларча бир иш килиб куйишдан хеч биримиз мухофазаланмаганмиз. Нодонларча килигимиз учун биров танбех бермаса-да, узок вактга кадар узимизни узимиз айблаймиз. «Нахот шу ишнинг нодонликдан эканига аклинг етмади?» деб ич-этимизни еб юрамиз. Агар бу нодонлигимиздан биров жабрланган булса, узр сураймиз. Агар шундай килсак, нодонлик боткогига ботиш бизга хавф солмайди. Бунинг акси булишдан Худо асрасин. Нодон одам узидаги айбларни кура олмайди-ю бошкаларнинг камчиликларини куради. Аввал узидаги айбларни куриб, шуларни тузатишга киришса, нодон булмас эди.
Айбини нодон бутунлай билмагай,
Узгаларнинг айбидан айрилмагай.
Хеч кайси нодон нодонлигини тан олмайди. Холбуки, хатоларни тузатмаслик – чинакам хатодир. Баъзан кунглимизга ёкмаган одамни хам нодонлар тоифасига киритиб куя коламизким, бу асли узимизнинг нодонлигимизни курсатиб куяди.
Билмаганни «билмадим», деб тан олишнинг доноликдан эканини айтдик. Бунинг акси билмаган нарсасини «биламан», деб исбот килишга тиришиши эса нодонликдир. Билмаслигини тан олган доно узини хам, бошка бировни хам халокатдан саклаб колади. Нодон эса… Нодон табибнинг ахволидан хабар топганмисиз?
Ривоятким, бир шахарда тажрибали, беморга тугри ва фойдали маслахат берадиган, аклли, хизрнафас табиб яшар эди. Хакимнинг узига хам бир дард илашиб, кузи нурини йукотди. Бундан фойдаланган лаёкатсиз бир нодон табиб ном чикаришни умид килди.
Шу мамлакат подшохи кизини акасининг углига узатган эди. Хомиладор кизининг ой-куни якинлашганда огир бетоб булиб колди. Подшох тажрибали, аммо кузи ожиз табибни чакиртириб келди. Табиб кизни куриб, дархол ташхис куйди. Унга «замахрон» дорисидан бир мисколини тоза мушк ва долчинга кушиб ичиришни тавсия килди. Подшох «Дорини узинг тайёрлаб, узинг ичир», деб буюрди. Табиб ожизлиги туфайли бу ишни килолмаслигини айтиб, узр суради. Шу атрофда турган нодон табибга жон кирди. Узини курсатиш, подшох мархаматига эришиши учун кулай фурсат келди, деб уйлаб: «Бу менинг ишим, кизингизни мен даволайман», деди. Подшох унга ишониб, дориворлар сакланадиган хонага йуллади. Илмсиз ва нодон одам бу сохада хеч нима билмаса-да, ишга киришди: захар солинган идишдан захарни олди, бошка идишлардан бошка дориворларни таваккалига олиб, аралаштирди-ю олиб чикиб, хомиладор маликага ичирди. Подшохнинг кизи дорини ичган захоти жон таслим килди. Газабланган подшох дорининг колганини нодоннинг узига ичирди. Табибликни биламан деб даъво килган нодоннинг аъзойи бадани кукариб кетиб, кийнала-кийнала улди.
Ривоятдан мурод шулки: бирон масаладан хабардор булмаган холда суз айтганнинг, билмаган ишига киришганнинг ахволи шундай булади. («Билдим», дедим - тутилдим, «билмадим», дедим –кутулдим», деган маколни купчилик билса керак. Макол аслан тушунилса, фазилатга эмас, иллатга ундайди. Яъни «сиз бирон ишни билсангиз хам шу вазифани бажармаслик учун «билмайман», деб куя колинг», дейилмокчи. Яъни бировнинг хожатини чикариб, савоб олишдан кайтармокчи. Бу ёлгонга киради. Ёлгон эса гунохдир. Лекин маколни «биладиганимни «билдим», деб, шу ишга тутилиб колдим, билмайдиганимни «билмайман», деб гунохдан кутулиб колдим», деб хам тушунишимиз мумкиндир. Бирок, шундай маъно кидириб, узимизни узимиз алдамай куя колайлик. Макол хамиша биринчи маънода кулланилади.)
Хожа Ахмад Яссавий хазратлари «Дуо килинг, нодонларнинг юзин курмай», деб хитоб килганлар. Фосик – ахлоксиз одам барча миллатда хам нодон саналади. Бундай одамлар, айникса, дили пок кишилар даврасида янада нодонрок куринадилар. Фиск ахли доирасидаги нодон барча сохада ёмон. Хусусан, такводорликда – рухоний киёфасида жуда хам ёмон. Бойлар орасидаги нодоннинг нима дейиши, тилла пашшанинг эса нима ейиши хаммага маълум. Яссавий хазратлари шундай нодонлардан панох тилаяптилар.
Кадим хукмдорлардан бири машхур бир алломага козилик мансабини бермокчи булди. Аллома унинг бу таклифини кабул килмади. Хукмдор бундан газабланиб, унга жазо бермокликни ихтиёр этди. Унинг адабини бериб куйишнинг куп турларини уйлади. Тан жазоси бермокликни раво курмай, зиндонбанд килишни буюрди. Уша куниёк номи чиккан бир нодонни хам хибсга олдириб, аллома утирган зиндонга ташлади. Орадан уч кун утмай, аллома дод-фарёд кила бошлади. Хукмдор уни зиндондан чикартириб, нима ходиса юз берганини билиб турса хам «нима арзинг бор?» деб суради. Аллома кузларига ёш олиб ялинди:
- Хукмдорим, таклифингизни бажони дил кабул килурменким, мени бу нодон сухбатидан куткарсангиз басдир.
Хукмдор узининг доно тадбиридан кувониб, алломани козиликка тайин этди.
Алломанинг фарёдига нима сабаб булиб эди? Маълумки, аклли одам кераксиз вактда билганини сузлашдан тортинади. Нодон эса, нима сузлаётганини узи хам тушунмайди. Яхшиликка йуйиш мумкин булган сузни ёмонликка йуйиб кишини гаранг килади. Узи билмаган ёки тушунмаган нарсани ё мукаддас деб сигина бошлайди ё куфр санаб, тиш-тирноги билан рад этади.
Навоий хазратлари ривоятдаги алломани жонидан туйдирган бу тоифа хакида бир оз аччик аммо тугри таъриф берганлар:
«Нодон – эшак, балки эшакдан хам баттар. Эшакка нимани юкласанг кутаради. Каёкка хайдасанг, уша ёкка боради. Унда акл-фаросат даъвоси йук. Бермасанг - оч, берсанг – тук. Бу бир бечорадир – юк ташувчи, утин-чуп ташувчи, балки галла хам ташувчи. Нодон бу сифатлардан холи, зоти билим либосидан махрум. Нодоннинг иши такаббурлик, кеккайиш, хаёлида юз хил бехуда ташвиш. Нодоннинг барча бемаъни иши узига маъкул. Барча ёмон феъли узига макбул. Унинг кунглида одамларга юз хил озор бериш хаёли. У жохиллигидан халкка минг зарар етказишни уйлайди. Эшак ханграшидан кулокка озордир, бундан булак не айби бордир? Эшак тегирмондан уйингга ун келтиради; уни пишириш учун даладан утин келтиради. Эшакнинг мехнатлари миннатсиз, унинг азоблари кулфатсиз. Нодонни эшак, десанг ранжийди, газабланади. Эшакка эса яхши-ёмон барибир.
Байт: Бирида мунча хунар, ул бирида мунча уюб,
Кайсининг хуб эканин ахли хирад билгай хуб».
Яъниким, эшак билан нодоннинг бирида хунар мавжуд, иккинчисининг айби куп. Кайси бирининг яхширок эканини акл эгаларининг узлари яхши биладилар.
Нодонликнинг дастлабки белгиларидан бири – узи тушунмаган гапга хам аралашаверади. Унинг бу одати бехуда ук узган овчига ухшаб колади. Нодонга «товукмия» деб хам сифат берарларким, боиси: нодон кандай бемаъни гапларни айтмайди, товук кандай нажосатларни титмайди.
Подшох доно вазири билан сухбаташиб ултирар эди.
- Кеча кариндошларингникига мехмонга борибсан, кани, бир бошдан айт-чи, сени улар кандай иззат килдилар?-деб суради подшох.
Вазир сузни кутиб олиш маросимидан бошлади. Сунг дастурхон устидаги неъматларни таърифлади. Сунг таомларни. Хар таърифдан сунг подшох: «Кейин-чи, кейин нима ейилди?» деб сурайверди. Вазирнинг хикояси якунланмай туриб, подшохни зарур юмуш билан йуклаб колдилар. Орадан бир неча кун утгач, подшох вазирининг хотирасини синамокчи булиб тусатдан:
- Кейин-чи, кейин нима ейилди?-деб сураб колди.
Вазир мутлако эсанкирамай, хотиржам равишда хикоясини узилган жойидан давом этди:
- Кейин гал ясмик кайласига келди.
Подшох вазирининг донолигидан кувониб, унга кимматбахо узук хадя этди. Буни куриб турган бошка аъёнларнинг юрагига ут тушди. Хар бири «Подшохимиз ясмик кайласини егилари келиб колибди», деган хаёлда уйларига шошилиб, шу таомни тайёрлатдилар-да, эртасига саройга келтирдилар.
- Бу нима?-деб ажабланди подшох ажабланиб.
- Сизнинг кунглингиз тусаётган тансик таом – ясмик кайласи, - деб жавоб бердилар.
Подшох газабланди, чунки у ясмик кайласини ёктирмасди. Кейин уларнинг муддаоларини англаб, деди-ки:
- Доно вазиримга уткир хотираси учун хадя бериб эдим, ясмик кайласи учун эмас!
Нодонликлари учун жазо тайин этилди: хар бирлари узлари келтирган кайлани букиб колгунларича едилар ва йигирма беш даррадан хам бенасиб колмадилар.
Лукмони Хаким уз угилларига бундай насихат килганлар:
- Углим, нодон ва жохил киши сен билан бирор масала устида бахслашиб колса, сен унга мулойимлик билан жавоб бер. Агар у сенинг жавобингдан каноатланмай, жахли чика бошласа, сузингни яна кайтариб айтма. У билан олишиб утирма, сукут кил.
Сузинг нафъ этмаса, килма иода,
Булур айтган саринг жахли зиёда.
Бир нодон одам Хотам Тойга куп жабру-жафо етказди. Огзига келган хар бир ярамас сузни айтишдан тортинмади. Аклли кишининг нодон билан олишиб туриши дуруст булмагани учун Хотам Той хам у билан олишмасдан, сукут этиб турдилар. У киши чарчаб, суздан тухтагандан кейин Хотам Той дедиларки:
- Яна айтадиган хакоратли сузларинг борми? Булса, менинг ёнимда айтиб битир. «Аклсиз, нодон одам адабсизлик килса, у билан олишмай, адабсизлигини кечиришдан узга чора йукдир», деганлар. Шунга кура мен хамма хакоратли сузларингга жавоб кайтармай, сукут килдим. Сени авф этдим. Менинг одамларим орасида узингга ухшаш паст табиатли, аклсиз, нодон одамлар хам бор. Агар улар ёнида мени хакорат килгудай булсанг, сенинг худди узлари каби нодон эканингни билмаганлари сабабли хужум килишиб, ман этишимга карамай, сенга озор етказарлар. Шунинг учун хам барча хакоратли сузларингни узимга айтиб битира кол.
Шоир айтмокчи: Хайвонни хайвон деб билмоклик даркор,
Одамлар ичида хайвонсифат бор.
Акли хеч булмаган нодон дустингдан,
Камчилаб урсанг-да, итинг вафодор.
Нодон киши узининг насл-насабига, олим киши эса узининг илм ва адабига таянади. Бир махалладаги масжид теграсида имомлик мансаби талаш булди. Асосий даъвогарнинг илми гоят саёз эди. Хатто унинг бетайин гап-сузларидан кавм безор эди. Бирок у киши узининг эшонзодалардан эканини, бобоси эллик йил мукаддам айнан шу масжидда имомлик килганини айтиб, даъво килаверди. «Эшонлик мерос эмас, отадан болага утмайди», деган гапларни кулидаги шажара ёзилган когоз парчаси билан рад этаверди. Хазрат Суфий Оллохёр неча аср аввал худди шу каби нодонларни назарда тутиб ёзганларким:
Улдур – жохил, билиб муршид узини,
Кулокка илмагай, олим сузини.
Дейилмокчики: узини пири муршид деб билиб, олимлар сузини кулокка илмаганлар нодондирлар. Булар олимларни душман тутиб, узлари билган нарсаларни килиб, олимларга эътибор бермаслар.
Ота-боболаримиз битикларида узини доно санаган нодондан сакланмоклик куп-куп таъкид этилган. Мана шундай кишиларга караб хирадманд ахли деганки: «Нодон киши улса, ажабланмаслик керак, аслида унинг тириклик чоги хам улимдан фаркланмайди».
Аклдан холи агар булса жахон,
Хеч ким нодон килмас гумон.
Анушервони Одилнинг лочини богичини узиб учди-ю бир кампирнинг ховлисига кунди. Кампир уни ушлаб олди-да, «боякиш оч колганга ухшайди», деб уйлаб,лочиннинг олдига бир ховуч дон сепди. Гуштхур куш донга караб хам куймади. Кампир:
- Боякиш тумшугини тош-пошга уриб кийшайтириб олибди. Шунинг учун дон ея олмаяпти. Эгри жойини кесиб тугирлаб куйишим керак экан, - деб уйлаб, лочиннинг тумшугини кесди. Кейин тирнокларига кузи тушиб ачинди:
- Бечорагина, тирноклари усиб кетгани учун юришга кийналаётган экан-да, - деб кушнинг тирнокларини битта-битта сугуриб ташлади. Лочиннинг улимига шу азобларнинг узи кифоя килди.
Анушервоннинг одамлари лочинни кидира-кидира, уни кампирнинг уйидан улик холда топдилар. Анушервон лочинининг улимидан кайгурди. Вазирларидан бири унинг дардини енгиллаштириш максадида «кампирга жазо бериш керак. Шу нодонлиги учун унинг барча тирнокларини сугуриб ташлаш лозим», деб маслахат берди. Бошка вазирлари томонидан узгачарок жазо таклиф килинди. Одил Анушервон вазирларининг сузларига илтифот килмай айтди:
- Кампирга жазо бериш тугри эмас. Жазоласак, зулм дарвозаларини очиб, адолатсизлик килган буламиз. Чунки кампирда хеч бир айб йук. Лочин уз кадрини поймол килиб, кампирдан гуё ёрдам талаб килгандай унинг уйига учиб тушди. Нодон кампир лочиннинг кадр-кимматини каердан билсин? У лочинга ачиниб, уз акл, тушунчасига мувофик ёрдам курсатмокчи булди. Факат унинг ёрдами «кош куяман, деб куз чикарди» хикматига мувофик кушнинг халокатига сабаб булди. Бу вокеадан барчамиз ибрат олмогимиз шарт. Хар бир киши уз кадрдонини ташлаб, кадр-киммати нима эканини тушунмаган одам олдига бориб, унга уз ихтиёрини ташласа, узининг халокатига сабабчи булади, лочиннинг холига тушади.
Шукрки, дунёда нодонларни пайини киркиб тура оладиган акл эгалари бор.
«Нодонга хар гапни айтманг, у суз ташувчидир, - дейдилар хазрат Навоий,- Куп гаплари пойма-пойдир, ёлгондир. Оз гапи – гуё насихат; асли гапирмагани маслахат. Унинг максади одамларнинг айбини фош килмок. Узига ишончни расво килса, шу хилда узининг хам айбини ошкор килган булади.
Байт: Эл айбини айтурга бировким, узатур тил,
Уз айбини фош айлагали тил узотур бил.
Яна дейдиларки: «нодон дустни дуст сонига киритма; акл шамини унинг бехуда афсонаси ели билан учирма... Аклли душмандан фойда имконияти бор. Лекин нодон дустдан зарар имкони купрок».
Бир савдогар подшохга туртта корабайир от совга килди. Совга подшохга маъкул келиб, «бундай отлардан яна борми?» деб суради. «Бор, факат бу ерда эмас, уз шахримдадир. Юз минг олтин берсангиз, хайдаб келаман», деди савдогар. Подшох уйлаб хам утирмай, пулни беришга амр килди.
Орадан ун кун утиб, вазирига «Пойтахтдаги нодонлар руйхатини ёзиб чик», деб буюрди. Вазир уша захоти ишга киришиб, руйхатнинг бошига подшохнинг номини ёзди. Бундан подшох газабланган эди, доно вазир тушунтирди:
- Давлатпанох, узингиз уйлаб куринг: савдогарнинг ким эканлигини, каердан келганини аник билмай туриб, хали йук отлар учун юз минг олтин бериб юбориш доноликданмидир?
- Хуп, яхши, - деди ночор колган подшох,-эрта-индин уша савдогар отларни хайдаб келса, нима киласан?
- Агар уша савдогар отларни хайдаб келса, сизнинг номингизни учираман-у нодонлар руйхатининг биринчи каторига ушанинг номини ёзиб куяман.
Хаётда «шу ошнамга ишонган эдим, оёгимдан чалди» ёки «шу биродаримнинг гапига кириб маломатга колдим», деган шикоятларни эшитиб юрамиз. Унутмайликки, нодон угитида хато булиши мукаррар, душман насихатида алдов булиши шубхасиздир. Унисидан алданмаслик ва бунисига узимизни алдатмаслик чораларини куриб юрсак, кейин афсусланмаймиз. Ишнинг окибатини, нима булишини билиш – окилликдан, аммо келадиган фалокатга чора изламай, кайгу чекиб утириш – нодонликдан далолат берадики, бу ривоят шул хакдадир:
Кашмир вилоятида бир подшох булиб, хазиналарини тоглар кутара олмас ва лашкарлари хисобини билиб булмас эди. У комронлик тугини зарнигор фалакка тикиб, адолат ва раиятпарварлик овозасини машрику магрибга етказган эди.
Бу подшохнинг бир ажабтовур маймуни бор булиб, баъзи офатлар вактида суяниб колгани боис унга шохона парваришлар килар эди. Маймун хам юксак ихлос билан шохга махрамлик килар, кечалари кулига килич олиб, унинг бош томонида утириб чикар, тонг отгунига кадар ухламай, уз хизматлари риштасини узмай келар эди.
Иттифоко, бир зийрак угри бул вилоятга ризк излаб келиб колди. Улжа илинжида махаллаларни айланиб, пайт пойлаб, вазиятни урганиб юрганида бетажриба ва нодон угри билан танишиб колди. Мусофир угри янги дустидан маслахат суради:
- Кайси махаллага бориб, кимнинг уйини тешсак экан?
- Шу махалла раисининг отхонасида бир семиз эшак бор, - деди нодон угри. - Раис уни жуда яхши куриб парвариш килади. Икки кули хамиша шу эшак атрофида парвона. Аввал ана шу эшакни угирлайлик. Кейин Чорсудаги шишагарлик дукони томини тешиб, шишаларни шу эшакка ортиб жунаймиз.
Мусофир угри бу таклифнинг бемаънилигини фахмласа-да, уйлаб куришга ваъда килди. Шу онда кутилмаганда каршиларидан миршаб чикиб колди. Доно угри зийраклик килиб, узини панага олди. Нодон угри эса ушланди.
- Сен кимсан, бемахалда бу ерда инима килиб юрибсан, каерга кетяпсан?-деб суради миршаб ундан.
- Мен угриман. Раиснинг эшагини угирлаб, шишалар дуконининг томини тешиб, шишаларини эшакка юклаб, уйимга олиб кетишга жазм килиб эдим. Сиз халакит бердингиз.
Нодоннинг гапини эшитган миршаб кулди:
- Офарин! Угриларнинг шунакаси хам булар экан-а! Бир неча посбон куриклаб турадиган эшакни деб узини бало домига отган, бир тангага арзимайдиган шишаларни деб узини хатар йулига солган угрини энди куришим. Агар шунча харакатни подшо хазинасини умариш учун сарфлаганингда окибати бошкачарок булармиди? Шу ишни эпласанг, хеч булмаганда замона ахли кошида магрур булиб колардинг.
Миршаб шундай дегач, нодон угрининг кулларини боглаб, зиндон сари судраб кетди. Доно угри эса нодон дустининг ишидан ибрат олиб, огох булиб, миршаб сузларидан хулоса ясаб узига дедики: «Бу угри менга нодон дуст эди. Миршаб эса – зийрак душман. Нодон дуст мени аник халокат сари солди, бу душман сузларига кура хазинага борилса, куп йиллик умидим руёбга чикади». Шундай килиб у подшох касри атрофини урганиб чиккач, лахм казий бошлади. Тош кесиб, лахм захматини кесди. Нихоят, угри шох ётогидан бош кутарди. Караса, подшох заррин уринда ухлаб ётибди. Хаммаёкка гиламлару шойи атласлар тушалган. Атроф жавохиру кимматбахо тошлар билан безалган. Кимматбахо шамдондаги шамлар равшан ёниб турибди. Парвоналар эса камбагаллар кунглидек номуродлик шуъласига узни уриб ётибди. Килич ялангочлаган бир маймун эса шохнинг бош томонида сергак турибди. Угри унга ажабланиб караб, уйланди: «Бу савил бундай даражага кандай тарзда эришди экан? Шахриёрнинг жонини куриклаш нечук унга топширилди экан? Шоху миллат такдирига дахлдор бу уткир килич унинг кулига каердан тушди экан?» Угри хаёл денгизига чумиб, саросима билан атрофни наззора килар эди. Ногох бир неча чумоли шох сийнасига урмалаб кела бошлади. Шох безовталаниб, уйкусираб кафти билан кукрагини силади. Маймун бу харакатдан зийракланиб карасаки, бир неча чумоли хукмдорини безовта киляпти. Газабдан унинг кузлари чакнаб кетди:
«Махобатидан юлдузлар хам бедор булган мендек зийрак посбон турганда, бу бир неча заиф чумолиларга мундог густохликни ким куйибди?!»
Шундай килиб, хамият жохилиятни харакатга келтирди. У киличини даст кутариб, шох сийнасида эркин урмалаётган чумолиларни чопиб ташламокчи булди. Ана шунда угри наъра тортди:
- Эй нобакор жавонмард, тухта, хозир олам биноси устунини йикитасан!
Шундай деди-ю югуриб келиб, маймуннинг килич кутарган кулини ушлади. Бу наърадан шох хам уйгонди. Икковининг холатини куриб, ажабланиб, угридан «Сен кимсан?» деб суради.
- Сиз олийхазратга душмани донодурман, - деб жавоб килди угри. -  Бу ерга мол талабида келиб эдим. Агар бир лахза гафлатда колсам, бу мехрибон, лекин нодон дустингиз хамма ёкни конга тулдирар эди.
Шох вокеа тафсилотини эшитиб, бехад ташаккурлар билан дедиким:
- Ха, азалий иноят сабаб, угри посбон ва душман мехрибон булиши хеч гап эмас экан.
Шох угрига навозишлар курсатиб, узининг якин мулозими этиб тайинлади. Маймунни эса занжирбанд эттирди.
Карангки, нияти ёмон угри донишмандлик либосини кийгани учун мол-давлат, шон-шавкат тожини бошига куйдилар. Махрами асрору, мехрибон маймун нодон булгани учун ундан эъзоз либосини ечиб олдилар.
Байт: Хасми доноки, офати жондур,
Яхширок дустдинки, нодондур.
Дарду хасратини барчага тукиб-сочавериш хам нодонликнинг бир куринишидир. Бу каби бетайин сочилган дарду хасрат душманга айланиб, бир куни узига зулм килади. Кандай одамлар нодонликлари туфайли узларини узлари жазолайдилар?
* Эхтиёт чорасини курмай жангга кириб ярадор булганлар.
* Вориси булмаган, судхурлик билан мол туплаган, арзонга мол олиб, кимматга сотадиган савдогарлар.
* Ёш ва ахлоксиз хотин олиб, хар куни дакки еган, хотини эса эрсираб, унинг улимини тилайдиган чоллар.
Хар бир инсон кудрати ва истеъдоди кутарадиган ишга кул урмоги керак. Уз акл-идроки ва кучига караб иш тутмаган киши эл орасида кулгу булиб колади. Бу хакдаги хикоятга диккат килинг:
Бир бургут кузичокка хамла килиб, чангаллади-ю уни даст кутариб учиб кетди. Буни кузатиб турган карганинг хаваси жуш уриб, бургутга таклид килмокчи булди ва утлаб юрган куйга чанг солди. Бирок панжалари куйнинг юнгига илашиб колиб, канча уринмасин, чикара олмади. Окибатда чупон етиб келди-ю уни тутиб олиб, болаларига уйин килиб берди. Болалар каргани куришиб: «Бу кушнинг оти нима?» деб сурашди. Чупон: «Бунинг оти «карга» эди. Бирок, бундан салгина олдин у узини бургут деб тасаввур килди. Мана энди у узининг ким эканлигини билиб турган булса керак!» деб жавоб берди.
Пайгамбаримиз алайхиссалом: «Кимда ахмоклик ва нодонлик булса, хамиша уятга куяди. Аллох таоло латиф ва мулойимликни севади», деб мархамат килганлар. Мулойим ва тадбир билан килиш мумкин булган бир юмушни куполлик ва тадбирсизлик билан бажариш нодонлик эканини билмайдиганлар хам бор. Бундайларни, айникса, купчилик иштирокидаги маросимларда тез-тез учратиб коламиз. Каттик каттик гапириб, кулаверадиган, хизмат килиб юрган ёшларга худа бехуда танбех бераверадиган биродарларимиз борларки, шу одатлари билан купнинг назарига тушишни истайдилар. Улар чиндан хам эътиборда буладилар, факат узлари истаган макомда эмас, балки нодонлик куринишида буладиларки, бундан сакланишларини истардик. Маросимда хизмат килиб юрган ёшларнинг бири зийрак булса, иккинчиси табиатан эътиборсизрок булиши, бири купчиликка тез аралашиб кетса, иккинчиси одамовирок булиши, купчилик орасида хизмат килиб юришдан тортиниши мумкин. Шундай пайда баланд овозда «Хой, хода ютганмисан, кимирласангчи тезрок» ёки «Гап сотиб, ош егани келганмисан ё хизмат килганими?» деган гап хам, «барака топинглар, яхши хам сизлар бор экансизлар, кани тезрок була колайлик» дегани хам бир огиздан чикади. Шу огиздан кандай гап чикиши тилни бошкарувчи аклга боглик.
Олдинги сухбатимизда киши хамиша кимнингдир маслахатига мухтож эканини айтиб эдик. Яна шу мавзуга кайтишни ихтиёр килдик, чунки хаётда нодон маслахатчига дуч келиб, азобимиз беш баттар буладиган холатлар хам учраб турадики, худди бу ривоятдаги окибат каби:
Бир урмондаги каклик ризк излаб узокрок кетиб эди, уясини ёввойи товук эгаллаб олди. Каклик келиб, уйни бушатишни талаб килди. Товук дедики:
- Хозир бу уй меники. Агар сеники булса, исбот кил.
- Менинг козидан хужжатим бор,- деди каклик.
- Унда бир одилни топиб, унга мурожаат килишимиз керак,- деди товук.
- Шу якин атрофда кечаю кундуз ибодат билан булувчи бир мумин мушук бор. Ундан зиёда одилрок козини топа олмаймиз. Факат угина сузимизни диккат билан тинглаб, одилона хукм чикариб беради.
Таклиф маъкул булиб, мушук хузурига бордилар. Мушукнинг кузи уларга тушди-ю лабини иштаха билан ялаб куйди. Лекин сир бой бермай, ибодат килгандай тош каби котиб бир оз утирди. «Ибодати» якун топгач, икки нодонга угирилди. Шунда каклик назокат билан суз бошлаб, орадаги низонинг сабабини баён килди. Мушук даъволарни эшитгач, шундай деди:
- Менга карилик таъсир килиб, танимда кувват колмаган, кузларим нурсизланиб, кулокларим огирлашган. Якинрок келингларда, баландрок гапиринглар, токи сузларингизни яхширок эшитиб, одилона хукм чикарай. Лекин бундан олдин сизларга бир маслахат берай, диккат билан тинглаб, сузларимга амал килсангиз, икковингиз хам бахтга эришасизлар. Маслахатим шуки, икковингиз хам чин гапни айтинг. Чунки хукм хакикатни айтганнинг зарарига чикарилса хам, у одам голиб хисобланади. Агар ёлгон айтганнинг фойдасига чикарилса хам, у одам енгилган хисобланади. Бу дунёда тугри суздан каттарок давлат булмайди. Акл эгаси дунё молига хирс куймайди, бойликни ёз булутидек уткинчи ва киш куни каби киска деб билади.
Мушук шу кадар тилёгламалик билан ширин сузлар эдики, каклик билан товук унга махлиё булишиб, якинлашиб корлганларини хам сезмай колдилар.
Мушук эса… бир сапчишда икковини хам тутди-ю еди...
Шоир айтмокчи: Куз очиб юмгунча утади даврон,
Утган кун кайтмайди бу шундай замон.
Нодонлар бир-бирин асло куролмас,
Одамзот одамни йикитар хамон...
Яратганнинг мархамати ила бу мавзудаги сухбатимиз хам охирлади. Бу сухбатдан сунг узимизда нодонликнинг бир учкунини сезиб колсагу дарров учирсак, муддаомиз шудир.
Дуо киламиз:
Ё Аллохим! Бизларни, то киёматга кадар тугилиб яшайдиган зурриётларимизни нодонлар сафидан йирок кил, нодонлар таъсиридан асра. Нодонлик оламидан утиб келувчи зулмдан асра. Нодонлик чохига тушиб колмаслигимиз учун хамиша илм олувчи ва илмига амал килувчи солих бандаларинг каторида кил! Бу синовли дунёда хеч бир бандангни нодонлар ахлидан килма. Кимки нодонлар сафига кушилиб колибди, уни лутфи караминг билан бу тубан сафдан чикариб, донолик мартабасини бер. Омийн, йа Раб ал-оламийн!




















ТИЛИНГНИ АВАЙЛА – ОМОНДИР БОШИНГ

Дарахтни кессалар унинг илдизидан бир шохча кукариб,унинг урнини босади.
Танадаги килич ва ук яраси хам битиб кетади. Лекин
тил яраси хеч вакт тузалмайди.Калбга санчилган суз укини
чикариб булмайди. Бадан захардан, калб ёмон суздан улади.
Чунки суз киличи темир шамширдан хам уткиррокдир.
Эндиги сухбатимиз шу хакда.

Киличдан етган жарохат тилдан етган жарохатга караганда енгилрокдир. Чунки килич баданни, тил эса калбни жарохатлайди. Вужуд яхши таом билан жонланганидек, калб хам яхши сузлардан ором олади.
Синса кунгил шишаси, тадбир билан булмас бутун,
Устихон эрмаски, они рост килса мумиё...
Масалки, бир одам айик билан дустлашиб, уни уйига бошлаб келди. Бу мехмоннинг ташрифидан норози булган хотини: «Фу, шу сассик билан ошно тутиндингизми?»-деб афтини бужмайтирди. Буни эшитиб ранжиган айик болтани олиб, дустига узатди-да, илтижо килди:
- Шу болта билан пешонамга бир ур!
Айик илтимосини кайтаравергач, дуст унинг пешонасига болта урди. Жонивор огрик азобидан укириб, урмонга караб югурди. Орадан хафталар утгач, у яна дустига рупара келиб, дедики:
- Кара, болтанинг изи битиб кетди, лекин хотининг тилидан учган суз яралаган юрагимга даво тополмаяпман...
«Кимки кунгилни каттик суз билан жарохатлар экан, унга аччик тил захарли найзадек санчилади, - деганлар хазрат Навоий. -  Кунгилда тил найзасининг жарохати битмас, у жарохатга хеч нарса малхамлик килмас. Агар бир кунгилда тил найзасининг жарохати бордир, факат яхши суз ва ширин тил унга малхам ва рохатдир. Мулойим суз – вахшийларни улфатга айлантиради. Сехргар – оханг билан афсун укиб, илонни инидан чикаради... Сузда хар кандай яхшиликнинг имкони бор. Шунинг учун айтадиларки, «нафаснинг жони бор».
Суз – туя бурнига ухшаш, унга жилов солса булади. Ёхуд у туянинг буйни кабидир, етовга юраверади. Демак, масала – уни кай томон етаклашда! Кишининг сузи жонга рохат бергувчи булмаса, сузламаслик керак.
Байт: Килур каттик такаллум унг ишинг чап,
Сузинг тиклаб кунгул бузгунча тик лаб.
Суфий Оллохёр хазратлари мазкур байтда гуёким устоз Навоий фикрларини давом эттирадилар: каттик суз булар ишингни булмас килар. Нина кулни санчиб азоблаганидек, каттик суз хам кунгилларни санчиб, яралайди. Аммо нина санчиги битиб кетар, дил яраси битмас. Каттик сузинг дилни яраламаслиги учун уша сузни айтадиган лабингни ёпик тут, яъни кунгилни бузгувчи сузлар учмасидан олдин лабингни тикиб ташла.
Гузал сузлар факат амалга оширилгандагина чиройли натижалар беради. Муолижа йулини топган касал одам унга амал килмаса, табобат илмини билгани мутлако фойдасиздир. Ёмгир томчилари ерни жонлантиргани каби комил инсонларнинг сузлари кунгилларни жонлантиради. Кудсий хадисда мархамат килинадиким: «Эй Одам боласи! Агар сузинг ялтирок – майин булиб, амалинг кабих булса, унда сен мунофикларнинг мунофигисан». Кимки тилини яхшиликка ишлатса, куролидан усталик билан фойдаланувчи овчи каби булади. Узи тушунмаган сузга аралашаверадиган киши эса нукул бехуда ук узаверадиган ношуд овчига ухшайди. Бир огиз ширин суз шундай кудратли-ки, у уз жонига касд килмокчи булиб турган кишини хаётга кайтарадики, «яхши гап билан илон инидан чикар, ёмон гап билан пичок кинидан чикар», деб бежиз айтмаганлар. Яхши сузларни сузлашга одат килмаган киши фалокатга учрайди. Аклли одам уз сузига хоким булади. Укув ва билимнинг тилмочи (таржимони) – тилдир. Кишига рушнолик, яхшилик ва эзгуликлар окил сузламаклик ила келади. Шу боис хам демишларким: «Тил – арслон, мисоли ётар кафасда, эй тил эгаси, бошингни асра!» Кадимдан колган одобга доир кайси китобни варакламанг, «тилингни сакла, бошинг саломат булади», мазмунидаги насихатга дуч келасиз. Шундай булиши бежиз эмас, зотан, уринсиз сузламокликнинг натижаси – пушаймонлик экани хакида тарихдан мисоллар излашга хожат йук. Хар биримиз уз тилимиз туфайли неча-неча марта пушаймонлар еганмиз, шуни унутмасликнинг узи кифоя.
Подшох турт олимни чорлаб, дебди-ки:
- Хар бирингиз биттадан шундай хикмат айтингизки, у тарбиянинг асоси булсин.
Биринчиси айтибди:
- Донишманд одамларга ярашадиган нарса – сузламасликдир!
Иккинчиси дебди:
- Дунёда энг фойдали нарса шуки, инсон уз акли билан маслахатлашмасдан суз бошламасин.
Учинчиси:
- Инсон учун энг хайрли нарса – уйламасдан сузламасликдир.
Туртинчиси айтибди:
- Инсон учун энг тинчи шуки, у узини толе ихтиёрига топширсин.
Энди баён этилажак доно фикрлар хазрат Навоийданки, англаб, амал килган киши барака топкусидир, инша Аллох!
«Сувнинг мазаси – муз билан, ошнинг мазаси – туз билан, одам яхшилиги – суз билан. Сихат тиласанг – куп ема, иззат истасанг – куп дема. Яхшиларнинг хунари – сузида, бузчиларнинг хунари – бузида. Бефойда гапни куп айтма, фойдали гапни эшитишдан хеч кайтма. Оз гапирган оз янглишади. Оз еган – оз касалланади. Очлик негизида хикмат бор, туклик тагида гафлат бор.
Хакнинг дустлари – садокат-покликнинг конидир, Хак душманлари – ёлгончилардир. Тилнинг ихтиёрини кулингда асрагил. Сузингни эхтиётлик билан сузла. Вактида айтиш керак булган сузни асрама, айтиш керак булмаган гапнинг якинига йулама. Суз борки, эшитувчининг танига жон киргизади, суз борки, гапирувчининг бошини елга учиради. Тилинг билан дилингни бир тут; тили ва дили бир кишининг айтган сузи – бут (яъни, айтган сузига ишонса булади). Сузни кунгилда пишитмагунча тилга олма. Дилингда бор гапнинг хаммасини тилингга келтирма. Гарчи тилни тийиш – дилга мехнатдир, аммо сузни ёйиш – бошга офатдир. Айтиш керак булган гапни унутма; айтмайдиган ерда узингни сузамол тутма. Айтар сузни айт, айтмас суздан кайт.
Киши чинда суз деса зебо дурур,
Неча мухтасар булса, авло дурур».
Сузлар – узликнинг ифодаси. Катта дарахтлар кичик уругларда яширинганидек, кишининг асл куриниши сузларига яширинган булади. Тили бошка, дили бошка мунофиклар бир кунмас бир кун уз сузларидан илинадилар. Бугун уларнинг мунофикликларини яширган ширин сузлари эртага захарга айланиб, фош килади. Чунки захарнинг устини ширин кобик билан коплашнинг фойдаси йук. Кобик емирилади, захар эса захарлигича колади.
«Олдин уйла, кейин суйла» дейдилар. Чунки, уйламай айтилган сузлар калбларни улдиради. Осмондан кор хам, дул хам, ёмгир хам ёгади. Бу ёгинлардан экинзорлар ё яшнайди ёки фалокатга учрайди. Инсон огзидан чиккан сузлар хам бамисоли кор, ёмгир, дул кабидир. Улар кишиларга ё хаёт багишлайди ё улдиради. Яъниким, кор вактида ёгса –хаёт манбаи, бевакт ёгса талофат.
Фойдасиз суз – фойдасиз дори кабидир. Бошкачарок айтилса – дорининг хам, сузнинг хам ортикчаси зарарлидир. Сукут вактида сукут саклашни, сухбат пайтида сузлашни билган киши бахтиёр инсонлардан хисобланади. Маъносиз, пойма-пой сузламокдан кура сукут кила билиш нодир фазилатдир. Зеро, сукут лозим булганда сукут саклаган, сухбат лозим булганда сухбатлашишни билган инсонни буюклар сафига кушарларки, вактида сукут сакламак – окил сузламакнинг шартларидан биридир. Тушунмай, уйламай гапирадиган киши сархуш кабидир. У нима деганини билмайди, хам узига, хам атрофидагиларга фалокат келтиради. Унутмаслигимиз шарт булган шарафли хадиским: «кимки омон юришни истаса, жим туришга харакат килсин». Яна икки хадиским: «Сукут сакламакликни узингга одат килгил. Чунки сукут саклашлик шайтонни хайдайди ва сени динингни саклашингга ёрдам беради»; «Кимки Аллохга ва охират кунига имон келтирган булса, факат яхши нарсаларни гапирсин ёки жим турсин».
Хикоят: Хуросон хукмдори Хусайн Бойкаро илм толибларига сабок бераётган доно вазири Алишер Навоийга якинлашиб, курсатгич бармоги билан бошини курсатди. Навоий хазратлари хам курсатгич бармоклари билан тилларини курсатдилар. Хукмдор бу ишорадан бош чайкади-ю илм толиблари даврасига якинлашмай, изига кайтди. Бу холатни кузатиб турган шогирдлар устоздан имо-ишоранинг маъносини сурадилар. Устоз бу жумбокни ечишни уларнинг узларига хавола этдилар. Улар канча уйлашмасин, тайинли жавоб топа олишмади. Шунда жавобни устознинг узлари бердилар:
- Имо-ишорада мураккаб маъно яширинмаган. Жавоб жуда оддий: дустим Хусайн мендан «Бошга балони нима келтиради?»-деб сурадилар. Мен эсам унга «Тил», деб жавоб килдим.
Хар кимки чучук суз элга изхор айлар,
Хар нечаки агёр дурур ёр айлар.
Суз каттиги эл кунглига озор айлар,
Юмшоги кунгилларни гирифтор айлар.
Султон Махмуд ва унинг вазири хожа Ахмад Хасан Маймандийнинг даврида Абу Ахмад Сахл исмли баззоз буларди. У молдор, бадавлат, угли эса беакл, каззоб эди. Шу угил султонга тегишли йигирма минг динорли буёкни угирлаб, сотиб, маишат килиб юрганида сири ошкор булди.Султон буёк пулини Абу Ахмад Сахлдан ундириб олишга фармон берди. Вазир баззозни хузурига чакиртирди ва деди:
- Сен султоннинг молини угирлаган углинг учун жавоб беришинг керак. Сен кандай килиб бу жиноятга йул куйдинг? Ё хеч ким билмайди, деб уйладингми? Бу килмишинг учун барча мол-мулкингни тортиб оламан!
- Султонимнинг умрлари узок булсин, - деди баззоз таъзим билан. -  Углимнинг гунохини кечирсинлар. Маълумингизким, унинг исми Ахмаддир. Кимнингки исми Ахмад экан, у албатта ахмок булур. Нимаики ёмон иш килган булса, аблахлиги ва бехирадлиги туфайли килгандир. Бинобарин, уни жазолашдан кура, гунохидан кечиш аълорокдир.
Вазир бу гапларни эшитиб, гоятда даргазаб булди:
- Сен углингдан хам баттар диёнатсизрок экансан. Сендек беандиша ахмокка лаънатлар булсин!
Баззоз вазирнинг газаблангани сабабини тушунмади. Хатто вазирнинг исми Ахмад эканини хам фахм этмади. Бунинг урнига:
- Жаноб вазирнинг газабланишларидан маълум буладирки, менинг хакимда бировдан ёмон суз эшитган куринадилар, - деди.
- Балли, сенинг тилингдан эшитдим, - деди вазир.
«Огзига келганин демак – нодоннинг иши, оллига келганин емак – хайвоннинг иши», деган хикматга мувофик баззоз жазосини олди.
Мазкур хикоятга бу ибратни хулоса килсак уринли булар:
Азизлардан бири деди:
- Бир хадис эшитганманки, уттиз йилдан бери хамон унга тула амал кила олмайман.
- Ул кайси хадисдир?-деб сурадилар. Жавоб бердилар:
- «Эрнинг мусулмонлигин куркамлиги улдурки, фойдасиз нарсаларни сузламагай», деган хадисдир.
Сузлар мисоли ерга сочилган уруг дони. Агар огиздан чиккудай булса, уларни битталаб териб олиш мумкин эмас. Эл-юрт эшитганидан кейин уларни пардалаб булмайди. Ширин ва эзгу сузлар окиб турган зилол сувга ухшайди. Зилол сув каерга окиб борса, у ердан анвойи чечаклар униб чикади.
Фузайл ибн Иёз дебдиларким: «Сузини амалдан деб билганларнинг гапи оздир. Хикматга факат сукут ва тафаккур билан ворис буладилар. Сузлашдан такво этиш лукма ва таомдаги такводан ортикдир». Фикрдаги «такво» сузига диккат килайлик: таомдаги таквога гузал равишда амал килганлари холда, тил таквосига бепарво кишиларнинг эл орасида беобру юришларига гувох булмаймизми? Мазхабимиз раиси Имоми Аъзам хазратларининг мухрларида мана бу сузлар ёзилган экан: «Суз айтсанг эзгу суз айт, агар ундайин сузни айтолмасанг, тек тур». Шайх Саъдий айтганларки: «Нодонга хомушлигдин яхши нима йукдур, агар муни билса эрди, нодон булмас эрди. Китъа:
Фазлинг гар йук эса они билгил,
Ки суз айтурга очма харгиз тил.
Одамини тил этгуси расво,
Очма огзингни, булма бепарво.
Аввалги сухбатимизда Лукмони Хакимнинг насихатларини баён этиб эдик. Энди шу насихатнинг узгачарок куринишдаги баёни билан танишсак фойдадан холи булмас: «Эй жоним углим, бир нодон кимса олдингга келиб, суз сураб, бахслашмок истагида булса, жавобини юмшок ва ширин сузлар билан бергил. Шоядки, уша нодон жахолат мастлигидан узига келса. Ул нодонга сучуклик билан жавоб берган сузинг фойда килмаса, сузингни такрор килма. Зероки, такрор килганинг сайин нодоннинг упкаси кабариб, жахолати ошар. Агар у жохил юмшок сузни хам англамаса, унда тек турмогинг афзалдир». «Бир одам билан бир масала устида сузлашар экансиз, сузингизни жанжалга бош буладиган даражасига олиб борманг. Тилингизни тийинг» – Сукрот хакимнинг бу хикматлари Лукмони хаким насихатларининг давоми уларок ибратлидир.
«Сукут сакламок»ни халкда «тилни тиймок» деб хам атайдилар. Тилни тиймокнинг маъноси факатгина жим турмок эмас. Маъно биз уйлагандан кура чукуррокдир. Яъниким, тилни тиймок – хоинлик, тухмат, ёлгон, гийбат, чакимчилик, истехзо, бировни масхара килиш, ёлгон касам ичишдан тийилишдир. Шунингдек, Куръони карим укилаётганда, икомат ва хутба вактида, хожатхонада сурашмок ва сухбатлашмокдан тийилишдирки, биз масжидларда купинча бунинг аксини курамиз. Куръон укиляпти ёки мавъиза буляпти, аммо кимларгадир узларининг гаплари мухимрок. Айнан шу дамда эмас, икки кундан кейин хам айтиш мумкин булган, хатто умуман айтилмай колса хам буладиган гаплардан тийилмайдиганларга Аллох инсоф берсин! Тилни тиймок деганда яна Куръони каримни уз раъйига кура тафсир килмокликдан, омонат ва сирларни фош этмокликдан, гунохкорларни химоялашдан, биродарининг узрини кабул этмасликдан, муъминларни куркитишдан ва шунга ухшаш тил воситасида бажариладиган бехуда ва ёмон амаллардан сакланишни тушунишимиз керак. Куръон тафсирларида куз ва кош билан инсонга етказиладиган азиятлар тил ва кул билан жафо етказган каби кабихлиги баён этилган.
Кимнинг сукутга токати етмаса, суфийлар хаётидан ибрат олсин. Чунки суфийликнинг гузал ахлокларидан бири айнан сукутда куринади. Устоз Кушайрий дейишларича, суфийлар гапиришда офат, яъники зарар борлигини билгач, сукутни афзал курганлар. Гапиришда нафснинг улуши, мактанчоклик иллатларини намоён килиш, чиройли гапириб, бошкалардан узини ажратиб курсатишга майл каби тахликалар борлиги учун хам улар шундай йул тутишган. Улуг суфийлар айрим масъалаларда баъзан айри-айри йулда булсалар-да, бир масъалада – мурид бекорчи гапларни гапирса, илохий нурлар калбини тарк этиб, калби корайиши борасида бир хил фикр билдирганларки, бу «Аллохнинг зикридан бошка сузни купайтирманглар. Зеро, Аллохнинг зикридан бошка суз калбни котиради», дейилгувчи шарафли хадисга амал махсулидир.
«Тил булса хам, булмаса хам бошга бало», дегувчилар йук эмас, бор. Аммо хакикат шуки, керак сузнинг сузланмоги шарт. Тугри, ортикча айтилган суз киши кунглига малолдир. Аммо сузламаслик хам дуруст эмас. Бу холда «соков» деган маломат юзага чикиши мумкин. Йурикни уртача тутган одам кут-икболга эришади. Тилнинг зараридан куркиб юрилса, купгина фойдали фикрлар хам пинхона колиб кетиши мумкин. Ёмон ва яроксиз сузлар билимсиз одамнинг тилидангина чикади. Шунинг учун хам билимсизларни хайвон каторига кушганларки, бу хакда аввалги сухбатларимизда баён килиб эдик.
Камгаплик – донолик йулининг бошланиши. Сергап одам вайсаки булиб колади. Унинг билим урганишга вакти етишмайди. Бирок, киши сузламас экан, унинг билимдон ёки билимсиз эканлиги хам маълум эмас-да. Киши учун жуда керакли булган икки аъзо бор: бири – тил, иккинчиси – юрак. Тил – суз учун, юрак - кунгил эса шу суздан лаззатланиш учун берилган. Шу туфайли тугри, рост сузни сузлаш учун тилни тебратмок, яъни харакатлантирмок керак. Эгри, яроксиз сузларни ташкарига чикаргандан кура тилнинг харакатсиз колгани маъкул.
Кишилар эзмаси ёвуздан ёмон,
Ардокли кишилар камгап хар качон.
Фаридиддин Аттор «Куп гапирадиганларнинг калби касалдир», деганлар. Сергап одамнинг акли тилида булади. У нима гапираётганини узи хам билмайди. Бошкалар хам унинг сузларига ахамият бермайдилар. Махмадана, валдировчи одам очик бир мактубга ухшайди. Уни истаган одам укийверади. Кудсий хадисда мархамат килинадики: «Эй Одам фарзанди! Агар дилингда каролик ва баданингда дангасалик ва ризкингда танглик булса, бас, билгилки, буларнинг сабаби бехуда ва бемаъно сузларни куп сузлашингдандир, демак, бундан саклан». Ибн Масъуддан (р.а.) ривоятким: «Муъмин каломни камайтириб, амални купайтиради. Мунофик амални камайтириб, каломни купайтиради».
Баъзан давралар бир одамнинг гаплари маънили туюлиб, аввалига диккат билан эшитадилар. Агар нотик бу эътиборни суиистеъмол килса, гаплари канчалик маънили булмасин, давра зерика бошлайди. «Сузга усталик нима?» деб суралса, донолар «киска сузлаш, аммо гапнинг маъносини бузмаслик», деб жавоб берадилар. Агар суз калбдан чикиб келса, эшитгувчининг калбига дарров таъсир килади, аммо тилдан содир булса, кулокдан нарига утмайди. Гарчи нотикнинг сузини буладиганлар бамисоли йултусар, хаёсиз карокчига киёс этилса-да, сергап одамнинг узи давра ахлини йултусарга айланишларига мажбур килиб куяди. Узаро гап-суз бошланади. Зийрак нотик даврадаги узгаришни сезиши, гапни дархол мухтасар килиши шарт. Акс холда давра ахлидан бетокатроги «Булди-е!» деб нотикни бехурмат килиб куйиши хам мумкин. Шайх Абу Бакр ибн Аййош (р.а.) деганларки: «Тупрок сувни тортиб куритгани каби, куп гапириш хам савобларни куритади».
Камтар одамлар куп гапиришдан кочадилар. Улар купрок эшитмокни истайдилар ва ёктирадилар. Эшитмок – кишини бойитади, куп гапирмок саёзлатади. Куп гапирган куп янглишади. Куп еган – куп йикилади. Хакикатким, куп сузга ёлгон албатта аралашади. Таъкидким, тан касалининг асоси куп емокдир, калб касалининг сабаби – куп демакдир. Куп демак – сузга магрурлик, куп емок – нафсга бандаликдир. Одам учун бу сифатлар кераксиз ва барчаси худпарастликка оиддир. «Куп гапирувчи, куп егувчи – дузах утига ошикиб кетувчи, - деб ёзадилар хазрат Навоий. -  Сузламокка берилган, емокка кул булган одам билим шарофатидан махрум булади.
Куп демак бирла булмагил нодон,
Куп емак бирла булмагил хайвон».
Одам боласи илми даражасидан катъи назар, куп гапни ёктирмайди, аникроги хазм кила олмайди. Лекин узи куп гапиришни ёктиради, гапира-гапира сира чарчамайди. Шуниси ажабланарли!
Махмадона ва сафсатабоз шоирлардан бири Абдурахмон Жомий хузурларига келиб мактанди:
- Тушимда Хизр пайгамбар огзимга муборак тупукларидан туфладилар.
Бу гапдан устоз бош чайкаб дедилар:
- Янглиш айтяпсан. Аслида Хизр пайгамбар сенинг бетингга тупурганлар, гапдан тинмай огиз очиб турганинг учун тупуклари огзингга хам тушган булиши эхтимол.
Кайковус фарзандига хитобан шундай дейди:
«Киши сухандон, сухангуй (нотик) булиши керак. Эй фарзанд, сен сухангуй булгилу аммо дуруггуй (ёлгончи) булмагил. Хар сузни андиша била бошлагил, токи айтгон сузингдин пушаймон булмагайсан. Андишани илгари тутмок хам бир нав кароматдир. Хеч сузни эшитишдан дилтанг (ичи торлик) булмагил. Ул суз ишингга хох ярасун, хох ярамасун уни эшитгил, то юзингга суз эшиги бекланмасун ва фойдаси фавт (йукотиш) булмасун. Совук сузли булмагил. Совук суз бир тухумдир. Ундан душманлиг хосил булур.
Эй фарзанд, агар хар нечаким сухандон булсанг, узингни билгондан кам тутгил, то сузлаш вактида нодон ва бебурд булиб колмагайсен. Куп билиб, оз сузлагил ва кам билиб, куп суз демагил. Нима учунки, аклсиз шундок киши буладур – у куп сузлар. Дебдурларки, хомушлик саломатлик сабабидур, чунки куп сузлагувчи окил киши булса хам, авом уни аклсиз дерлар. Аклсиз киши хомуш булса, уни окил хисоблайдилар. Кушиш (харакат) килким, халойик сени таъриф килсунлар ва шундок суз дегилким, у ишга ярасун, бекор ва зое кетмасун».
Кайковуснинг бу угитига яна бир донишманднинг насихатини богласак, узукка куз куйгандек булур: «Фарзандларим, эшитган сузларингизнинг энг гузалини ёзиб олинг. Ёзган сузларингизнинг энг гузалини ёдланг. Ёдлаган сузларингизнинг энг гузалини сузланг». Абу Бакр Сиддикдан (р.а) насихат: «Нимани гапирганингни, кимга гапирганингни ва качон гапирганигни унутма!»
«Суз – хакикатнинг сояси ва парчасидир, - демишлар мавлоно Румий,- Модомики, соя узига тортар экан, у холда хакикат янада яхширок жазб этади. Суз – бахонадир. Бир инсонни бошка бир инсонга тортган нарса суз эмас, балки иккаловида мавжуд булган рухий бирликдан бир парчадир».
Яъни, агар рухий бирлик булса, сухбат ширин булади. Ёки аксинча. Масалан, майхурларни хам рухий бирлик бирлаштиради. Уларнинг бемаъни сухбатлари хам шу сабабли узларига хузурли туюлади. Хидланган улумтуклар устидан эсган шамол хар тарафга ёкимсиз хидлар таркатади. Нафасларни бугади. Бандалик лаззатидан махрум фосикларнинг сухбатидан худди шундай бад буй таркалади. Улар узларининг бузгунчилиги билан ичма-ич булиб кетганлар. Бузгунчиликларидан лаззат оладилар.
Окил билан телба уртасидаги бутун айирма шундаки, окил одам доим фикрлагани фикрлаган, аммо кам гапиради. Телба-нодон одам эса доимо гаприб, хеч вакт уйламайди. Окил одамнинг тили хамиша фикрининг измида. Телба-нодонда эса бунинг акси. Окил одамнинг тили тафаккурнинг тилмочи, телба-нодоннинг тили эса гап ташувчи ва гийбатчидир. Шу боис хам «Тинглашда биринчи, гапиришда эса охиргиси бул», демишлар.
«Бир суз айтмокчи булсанг, маъносини уйлаб кур. Сузламайдиган такдирда зиммангда масъулият коладиган булсагина сузла. Акс холда овоз чикарма», деб насихат килганлар имом Газзолий хазратлари. Шайх Саъдий баён этишларича, хиндистонлик донишмандлар Бузружмехр камолоти хакида сузлаб, ул зотнинг гапирганларида тухтаб-тухтаб, бир оз уйлаб, сунгра сузда давом этишларини кусур урнида курдилар. Нединки, тингловчи кишининг мунтазир килиб куйишларини айбли деб билдилар. Бузружмехр уларга бундай изох бердилар:
- Бир нарса хакида сузлагандан кейин «Бу номакбул гапни нега айтдим?» деб пушаймон килишдан кура, уйлаб, андиша килиб сузлаш афзалдир.
Мазкур жавобдан «уйламасдан тилга келган суз зарардир ва илмдан бебахра сузнинг кадри йукдир», деган хикматни укиш мумкин. Шарафли хадиски: «Муъминнинг тилидан фаришта сузлайди. Кофирнинг тилидан шайтон сузлайди. Муъмин Аллохнинг суюклисидир». Демакким, киши тилидан учаётган сузларга караб, ундаги муъминлик камолига бахо бериш ёки шайтонга кай даражада муте эканига гувох булиш мумкин экан.
Шайх Ал-Бурсавий хазратларидан мазкур хадиси шарифга шархким, Аллох хузурида муъминнинг баъзи фаришталардан хам афзал эканига асос шуки, Хак таоло бандасини доимо куриклаш учун унинг хар бир аъзосига биттадан фариштани муваккал килган. Масалан, кузининг мухофазаси учун, кулок, юрак...нинг курикланиши учун. Хусусан, инсон тилига хам бир малак белгиланиб, бу малакнинг илхоми билан турли хизматлар килиниши, айтилиши ва билдирилиши мумкин булади.
Банда шу аснода Хакнинг турли неъматларига шукр килади, качонки, уша малак муъминга якинлашса, шукри ва маърифати зиёдалашиб, Аллохга якинлиги ортади. Хато ва гунохларига дархол пушаймон булади, надомат чека бошлайди, шу оркали янглиш йуллардан узоклашиб, Хак висоли томон йул излайди. Малакнинг якинлашуви туфайли банданинг калби рохатланади, хузур-халоватда яшайди. Натижада, комил муъмин фоний дунёда хам жаннат тимсоли хаётини давом эттиради, узига берилган неъматларга шукр килади, утган гунохлари учун доим тили истигфордан бушамайди. Шу аснода гунохлари учирилади, солих амаллари эса купаяди.
Кофирлар эса, аксинчадир, уларнинг тилларида малак йук. Демак, Хакка иршод хам йук. Пасткашликлари туфайли бутларга, Аллохнинг бутсифат куларига сигинадилар ва Хакнинг нафратига сазовор буладилар. Чунки тилларида утирган шайтонлар уларга куфр ва залолат йулларини билдириб, Аллох таолонинг неъматларини, куч-кудратини инкор этишга даъват киладилар. Качонки, шайтон кофирларга якинлашса, уларнинг кайсарлиги, куфру исёнлари ортиб бораверади. Лаънати шайтонга мубтало булмаслик учун муъминлар Аллохнинг зикридан харгиз гофил булмасликлари зарур. Зеро, иймон ва зикруллохнинг нурига шайтоннинг бардоши етмайди, дархол кочади. Азони Мухаммадий (с.а.в.) чакирилганда, такбир келтирилганда хам зикрнинг нурига чидолмай, ёниб кул булмаслик учун кочишдан бошка чораси колмайди.
Тилни авайлагани учун хам муъмин Аллохнинг дусти мартабасига ета олади. Аллох уз дустига дунё ва охиратда унинг кузлари курмаган неъматлар эхсон килади.
Бир киши донодан суради:
- Фалон обид хакида на дея олурсанки, узгалар анинг изидан таъна килиб, куб суз айтурлар.
Доно у обид билан сира сухбат курмаган эди, шу боис деди:
- Зохирида хеч айб курмасмен ва ботинида на айби борин билмасмен.
Яъни, ташки куринишида камчилик йук, аммо сузларини тингламай туриб, унинг камоли хакида фикр билдириш амри махолдир.
Тугилган одам вакти-соати етгач, албатта, улади. Ундан хеч бир нишона колмайди. Лекин унинг сузлари окил, эзгу булса, бошкалар юрагидан жой олиб улгурса, унинг номи мангу колади. Инсон икки нарса туфайли карилик нималигини билмайди: бири - хуш килик, яна бири окил сузламаклик. Одамдан коладигани хам окил суздир. Хамиша очик, самимий сузловчи одам мардона яшаб, мардона улади.
Халкимиз фитратида латиф сузламокликка интилиш бор. Латиф сузлар барча давраларда кадрланади. Купол ифодадан барча нафратланади. Маълум бир холатни ифодаловчи суз кулокка куполрок эшитилгани учун рамзлардан фойдаланилади. Масалан: «Фалончи улди» ёки «Фалончи улиб колибди-да», дейилмайди. «Кайтиш килди», «Омонатини топширди» ёки «Бандалик-да» дейилади. «Тугди» дейиш хам купол эшитилгани сабабли «кузи ёриди» ёки эркалагансимон «кузилади», деб хам куйилади. Хар кандай хунук хабарни хам доно одам чиройли тарзда ифода этиб бериши мумкин. Бунинг учун одам айтадиган сузининг маъносини яхши билиши керак. Сузининг таъсирини аввал узи хис килиши шарт. Кейинги йилларда бизда сузни хис килмаслик, сузни тушунмай ишлатиш анча кучайганга ухшаяпти. Бу холат чойхонадаги сухбатларда учраса ранжимасак хам булар. Аммо матбуот, радио ва телевидениедаги ёш хамкасбларимиз фаолиятида тилга эътиборсизлик тез-тез учраяптики, бу гоят ачинарлидир. Бир куни теле бошловчи курсатувлар режасини эълон килгач, «мазза килиб хордик олинг», деса ажабланибман. Чунки «хордик» – «чарчок» демакдир ва хордик олинмайди, балки чикарилади. Агар бошловчининг гапини «таржима килсак», «курсатувларимизни тамоша килиб, мазза килиб чарчанг», деган маъно чикади. Эхтимол, бошловчи адашмагандир, курсатувларни томоша килган киши чиндан хам чарчар, яна Худо билади! Бу хам майли, «Хордик» деган номда газета чикарилибди, бунга нима деймиз? Эхтимол чарчашни хохловчилар учун мулжаллангандир? Телевидение рекламасида бошка бир газета макталиб «марокли хордик оласиз», дейиляпти. Чарчашнинг мароклиси кандай булишини тасаввур килиб курайлик. Шунга ухшаш «савод» хам олинмайди, савод чикарилади. Чунки «савод» – «кора» демакдир, яъни «хажар ул-асвад» – «кора тош» демакдир. Мумтоз шеъриятда «куз кораси» «куз саводи» тарзида хам кулланилади: «Куз саводин айлади кирпикларинг Парвезни, Не ажаб булса жамолинг шавкидин гулбез (гул хиди сочувчи) куз». Калби маърифатдан холи, коронгулик асоратидаги одамни «саводхон» дейиш керак, биз эса нечундир билимлиларни назарда тутамиз. (Совет даврида «Узбек халки ёппасига саводхонга айланди», деган мактовлар айтиларди. Сузнинг асл маъносидан карасак, ёппасига билимсизга айланди, деганидирким , совет даврида Куръон илмидан бехабар яшаганимиз инобатга олинса, мантикан тугри булиб хам чикади.) Аслида эса киши калбидаги коронгулик хайдаб чикарилиб, илм нури билан ёритилади. Яъни, савод хайдалади, чикарилади, зиё эса олинади.
Узбек тилига эътиборни кучайтириш максадида европадан кириб келган сузлар урнига янгилари кидириб топила бошланди-ки, бу кулгили холларни хам юзага чикарди. Шулардан бири – «гражданин» урнига кулланилаётган «фукаро» атамасидир. «Фукаро» – арабча «факир» атамасининг куплик шакли булиб, «камбагаллар» деган маънони англатади. Энди савол тугилади: бир чет суз урнига иккинчи чет сузни бузиб ишлатишга зарурат бормиди? Ёки «адрес» – «тураржой» урнига «манзилгох» деб ёзиш бошланди. Битта чет суз урнига икки – арабча ва форсча сузлар кушилди. Узбекчага таржима килсак – «жой, жой» деган маъно келиб чикади. Шунга ухшаш «Ахборот» атамасини олсак, «хабар» бирлик шаклида, куплик шаклидаги «хабарлар» форсчада «Ахбор» дейилади. Яна унга куплик кушимчаси кушиляптики, бу «хабарларлар» деган маънодадир. «Сухандон» «диктор» маъносини бермайди. «Диктор» – аник ва тиник талаффузли одам. Сухандон – гапга уста, гапдон одам. «Дастур» атамаси «программа» маъносини бермайди. «Дастур» – «кулланма» демакдир. Бехаё ва бемаъни кушикларда сузни уринсиз ишлатиш холлари шунчалар куп-ки, айтиб адо килиб булмайди. Бу хакда гапиришнинг узи ортикча. Чунки бемаъни кушиклар селини тусувчи тугон бузиб ташланган. Санъатда сузни урнида ишлатмаслик, маънони бузиш – нафосатни бугиб улдиради. Кушик санъатидаги нафислик, латифлик бугилиб, улим талвасасида ётибди.
Мухбирларнинг, хусусан спорт шархловчиларининг гаплари хам тахлил доирасига сигмайди. «Косимов тупни боши билан тепиб киритди», «бурчак тупи амалга оширилди»... деган гапларга «ахмокона» деб таъриф берсак хам хаккимиз кетади. Чунки аклли одам туп бош билан эмас, оёк билан тепилишини билади. «Бурчак тупи», «марказ тупи», «жарима тупи» деган сифатлар кандай акл билан «кашф» этилган, билмаймиз.
Шу каби хатоликлар бехад купки, уларни бартараф килиш хар бир калам ахлининг бурчи хисобланади. «Хато килмоклик бордир, тузатмаслик эса ордир», деганларидек, ёшларда камчиликлар учраб туриши табиий. Каминада хам шундай хатоликлар булган (эхтимол хозир хам бордир, бунинг учун узр сурайман, хатоимни айтган биродарларга миннатдорчилик билдираман). «Фалак» деган тарихий кисса ёзганимда тарих манзараларига мос жумла тузаман деб «Шамсиянинг утли тиги», деб ёзибман. Шунда рахматли тогам Мирзакалон Исмоилий «Шамсия» нималигини узинг биласанми?» деб сурадилар. «Биламан, куёш-да», деб дадил жавоб бедим. Шунда тогам «Куёш» – «шамс» дейилади. «Шамсия» эса куёш нуридан тусувчи «соябон» яъни «зонтик» дегани», деб танбех берган эдилар.
Биз «лутфан» деган сузни ишлатишни яхши курамиз. Таклифномаларга «туйга лутфан таклиф этамиз», деб ёзамиз. Узимизча чиройли шаклда таклиф килгандекмиз. Сузнинг маъносини билган одам эса бу таклифномадан гашланиши мумкин. Чунки лутфан таклиф килишимиз, «асли сиз туйимизга айтишга арзийдиган одамлардан эмассиз-ку, лекин бизнинг мархаматимиз кенглиги туфайли истисно сифатида таклиф киляпмиз», деган маънони англатади. Агар шу чиройли сузни уз урнига куйиб «Туйимизга лутфан ташриф буюринг», десак гузал маънони баён килган буламиз. Яъни, «Мархаматингизни аямай, туйимизга ташриф буюриб, бизларни кувонтиринг», деган буламиз. Исломда мурожаат килинаётган одамнинг хурматини адо этиш, мартабасини баландрок куйиш одати бор. Шу боис хам биродаримизга «таксир» деб мурожаат киламиз, бу «дустим, сизнинг мартабангиз меникидан баландрокдир», деган маънодадир ва бу камтарлик белгисидир.
Кишининг киши томонидан хурматланиши тил – ширин суз оркали булади. «Сен» хам, «сиз» хам бир огиздан чикади», дейдилар. Халкимиз «сиз»га одатланган. Шу боис хам Расулуллох (с.а.в.) номларини тилга олганимизда эхтиром билан сизлаймиз. Русларда, арабларда, туркларда хатто ота-оналарини хам сенсираш одати борки, шу боис хам Пайгамбаримизга (алайхиссалом) нисбатан хам «сен» шакли кулланилади ва бу уларда айб саналмайди. Бизда эса хурматсизлик хисобланади. Айрим таржимон биродарларимиз шу масалага эътибор килишлари керак. Туркчадан ёки арабчадан худди аслидай килиб «пайгамбар айтди», деб таржима килишлари дуруст эмас. «Пайгамбар айтдилар», дейилса, бизнинг одобимизга мос булади. (Урни келгани учун яна бир танбех: туркчадан таржималарда «пайгамбар буюрди», деган сатрларни куп учратамиз. Туркларнинг «буюрди» деганлари «мархамат килиб айтди», деган маънони беради. Бандаларга буюргувчи Аллохдир, пайгамбар эмас.)
Хаётда барчани сенсирайдиганлар хам учраб туради. Гуё сизласа амал отидан тушиб колгандай туюлса керак-да. Сенсираш бизда манманликни намойиш килади халос. Водий томонларда гузал одат бор – фарзандларини хам сизлайдилар. Тошкентда кишининг узи булмаса-да, сизлаб хурматланади. Масалан: «аданг уйдами?» деб эмас, «аданг уйдамилар?» деб суралади. Жавоб хам шунга яраша: «адам ишда» эмас, «адам ишдалар». Фарзандларимизни окил сузлашга ургатмоклик айнан шу холатдан бошланади. «Мактабда укитувчинг нима деди?» деб эмас, «укитувчинг нима дедилар?» десак фарзандимизни чиройли тарбия килган буламиз. Чиройли ва окил сузловчиларнинг «ота-онасига рахмат!» деб дуо килиниши бежиз эмасдир. Окил сузламакни бола кучада ёки мактабда эмас, дастлаб уйида урганади.
Сафарда эканимизда бир одамни курсатиб, унга таъриф бердилар. Уша одам хеч кимни сизламас экан. Маълумки, «лар» кушимчаси факат сизлашни эмас, куплик маъносини билдиради. «Хорманглар», десак асосан куплик маъноси назарда тутилади. Уша одам хурмат маъноси англашилиб колмасин учун «хорманглар», демай «хамманг хорма!» дер экан.
Истамбулда чоррахадаги харакат тартибини назорат килаётган полиснинг муомаласидан гоят таъсирланган эдик. Биздагилардан фаркли уларок, у ердаги полис автомашина хайдовчиларининг куча харакати коидасини бузишини пойлаб турмай, йуловчиларга хизмат килар эканлар. Лозим булган онда автомашиналар харакатини тухтатиб, пиёдаларга йул очар эканлар ва «утайлик» дер эканлар. Биз шу сузга эътибор килдик. «Утинглар!» ёки «утинг!» дейилса хам хурмат оханги сакланади. Лекин бу шаклда буйрук оханги хам мавжуд. Шу охангдан кочиш учун лутфан «утайлик», дейишар экан. Таккослаш дуруст булмаса-да, ибрат юзасидан узимиздаги ахволга бокайлик: аввало милиционер биродаримизнинг пиёдаларга бундай хизмат килганларини учратганимизча йук. Шундай хизмат килган такдирларида хам «кани, тезрок булаколларинг! Хой ота, намунча лаллаясиз!» каби муомалаларга гувох булармидик, валлохи аълам! Хар холда автобус, троллейбусларда шунака муомалаларга куникиб колганмиз. «Тушадиганлар олдинга утсин», «Кира хакини тулаб куйинглар»... Бунинг урнига «Барака топгурлар, кира хакини тулашни унутиб яна гунохкор булиб колмайлик», дейилса-чи? Ажаб! Ажаб! Биз кира хакини тулаймиз. Эхтимол хайдовчининг ширин сузлиги учун кушимча хак тулашимиз керакдир? Суз шамол булса, хакоратли ёки купол суз елвизак каби зарарли эканини билсак-да, «елвизакка чидаймиз», деб узимизни узимиз кийнаб юрамиз.
Масжидларда, айникса, жумъа кунлари «олдинрокка сурилинглар» ёки «инсофларинг борми, ховлидагилар ёмгирда колиб кетишди», деган даъватларни эшитамиз. Хитоб купол тарзда янграгани учунмикин, купчилик жойидан жилмайди. Бир масжид имоми шунда «Биродарлар, масжид ичида бир карич олдинга сурилсангиз, Каъбатуллохга бир карич якинлашган буласиз», дегач, хамма харакатга тушиб колган эди. Кани эди, барчаларимиз шундай маъноли сузлай олсак...
Урни келганда дуоларимизда йул куяётган мантикий хатоликларни хам кисман булса-да, айтиб утайлик. Куп эшитамиз: еган-ичгандан хосил булган савоблар «утиб кетган ер эгалари ва сув эгалари»га багишланади. Ер ва сув эгаси ким? Аллох-ку? Банда омонат дунёда маълум жойда омонат яшаб утади-ку? Шу боис, «эгаси» деган суздан воз кечиб, соддагина тарзда «шу ерларда яшаб утиб кетган», деб куя колган маъкул. «Еган-ичганимизнинг савобини» урнига «еган-ичганимизнинг шукронасидан хосил булган савобни» тарзида айтсак тугрирок булади. Мухтарам имомларимиз масжидларда илтимосларга кура дуолар киладилар. Айрим биродарлар ишларининг юришмаганидан шикоят килиб, дуо сурайди. Имом «ишлари юришсин» деган маънода дуо киладилар. Банданинг иши кандай экани эса номаълум. Балки килаётган ишига харом аралашгандир ёки куфрга хизмат килар? Шу боис «шаръий» сузини албатта кушиш керак. Хатто узимизни узимиз дуо килганда хам «Аллохим шаръий ниятларимга етишни насиб этиб, ношаръий йуллардан кайтар», десак дуруст булади. Баъзан «Бизни Узингнинг йулингдан адаштирма», деб дуо килиш урнига «Узингнинг йулингда адашмай собит турувчилардан кил, бизларни» деган мазмунда дуо килсак одоб доирасида булади.
Купчиликка маълум ривоятга кура, подшохнинг тушида барча тишлари тукилиб тушади. Аъёнлардан туш таъбирини сураганида улар «Хамма кариндошларингиз улиб кетишар экан», деб балога колишади. Доно вазир эса «Сиз барча кариндошларингиздан купрок умр курар экансиз», деб хадя олади. Холбуки, хар иккала таъбирнинг маъноси бирдир.
Хикоятки, икки шоир одил подшох Нуширавоннинг зиёфатида хозир булдилар. Бири баланд овозда байт укиди:
Яхшилигим кайтсин, десанг сен,
Яхшилик кил, яхши уй уйла!
Навбат иккинчи шоирга келганда бу байтни укиди:
Ёмонлигим кайтмасин, десанг,
Ёмон булма, ёмон уй килма!
Бу байтларни эшитган Нуширавон хушхол булиб, биринчи байтни укиган шоирга минг дирхам, иккинчисига эса беш юз дирхам хадя бермокликни амр этди. Шунда вазирлардан бири ажабланиб суради:
- Эй одил амирим, уларнинг байтлари бир маънода булгани холда не учун хар хил тухфа бердингиз?
Нуширавон шундай жавоб килди:
- Рост, маъно бир. Бирок, сузда тафовут бор. Биринчисининг сузи бошдан оёк яхшилик хакида булди. Иккинчисиники эса, кишига факат ёмонликни эслатди.
Бошка замонда ва бошка мамлакатда шунга ухшаш вокеа содир булган экан. Подшох бир бегунохни улдурмакка амр этди. Ул бечора ноумидлик холатида кабих сузлар айтиб, подшохга дашном берди, андокким, дебдурлар: «Хар кишиким жонидин кечар, кунглидан хар на суз булса, они куркмай изхор этар». Подшох у одамнинг дашномига тушунмай, вазирларидан «Ул на суз айтур?» деб суради. Окил вазир деди-ки:
- Эй подшохим, ул бечора айтурким: «хар киши кахру газабин ютуб, халкнинг гунохин утуб, эхсон килса, Хак таоло уни дуст тутар ва жамъи гунохидан утар».
Подшохга бу гап хуш келиб, айбланувчининг гунохидан утди, улим хукми бекор булди. Алхол, яна бир гофил вазир бор эдиким, окил вазирга караб деди:
- Подшохнинг сухбатида сандин ва мандин ёлгон суз айтмок муносиб эмастур. Бу киши подшохга дашном килди. Сен бу сузларингни ёлгон айтурсан!
Подшохга гофилнинг сузи нохуш келиб, ундан юз угириб деди:
- Сенинг бу рост сузингдан унинг ул ёлгон сузи манга хуб яхши куринур, нединким, унинг бу сузи амният ва маслахат биносига истехком берур ва сенинг сузинг фасод ва шарорат тургузмокни такозо килур. Андокким, хирадмандлар айтубдурлар: «маслахатомиз ёлгон суз фитнангиз рост суздин яхширокдир».
Бу вазиятда подшох «Хар бир сузни хакикат деб сузлайвериш хато, аммо хак сузни тинглаш ва унга амал килиш – фарздир», деган хикматга амал килган эди.
Жушон хазратнинг китобларида ажиб вокеа баёнини укиб хотирлаб колган эдим:
Ун саккизинчи асрда лейди Монтегу деган хоним Инглистон элчиси булмиш эрига хамрох булиб Истанбулга келади. Бу ерда курганларини мактублар тарзида ёзиб, китоб холида чоп эттиради. Шу китобда ёзишича, у Фотима Султон деган хушсурат ва хушхулк аёл билан танишади, уни ёктириб колади, гузаллигидан хайратланади ва инглизларга хос сузамоллик билан хазиллашади:
- Хоним афанди, сиз жуда гузалсиз, шу кадар чиройлисиз-ки, бу ерга келган-кетган хотинлар хуснингиздан хайратда. Агар Англияда булсангиз эди, эркаклар атрофингизда гирдикапалак булишарди.
Хоним афанди бу инглисча лутфдан бир чучиб тушади. Чунки инглис завки, хохиши, лутфи мусулмонникидан тамоман фарк килади. Хоним афанди газабланади-ю аммо начора, у мехмони… Шу боис гоят эхтиёткорлик ва назокат билан шундай жавоб кайтаради:
- Сузларингизга ишонмайман, инглис эркаклари гузаллик кадр-кимматини билганларида эди, сизни бу ерга зинхор жунатишмас эди.
Бу мулокатдан каттик таъсирланган инглис хоним мактубида бундай ёзади:
«Азизим, бу нуктадонликка бок! Бу зарофатга бок! На кадар зарифлик! Нозиклик! На кадар зариф инсонлар!»
Ха, буни бир ук билан икки куённи уриш деб атайдилар. Хоним афанди аввало мехмоннинг гузаллигини лутф билан эътироф этди ва инглис эркакларининг аёлларга нисбатан муносабатлари аянчли ва шармандали эканини билдирди.
Хазрат Суфий Оллохёрдан укиймиз:
Мусулмон углида булса сучук тил,
Олиб келса булур бир кий била фил.
(«Мусулмон боласи ширинсуз булса, филни ип билан йулга солса булур», дейилмокчи)
Инсон боласи хатто душманига хам ёмон суз айтмасликка харакат килиши керак. Душманни ислох этувчи суз айтиш уни куп балолардан асрайди. Аллох таоло Мусо ва унинг огаси Хорунга «Мен - худоман!» деб хаддидан ошган Фиръавнга бормокликка буюриб деди-ки: «...бас, унга юмшок суз сузланглар. Шояд панд-насихат олса ёки (менинг кахримдан) куркса» (Тоха сурасидан).
Яна «Саботул ожизийн»дан бир неча байт укиймиз:
Сучук лафзи билан мури хирадманд,
Солур зур аждахонинг огзина банд.
Дейилмокчики, ширин суз билан аклли кумурска (чумоли) бахайбат аждахонинг огзига банд солади. Бундан мурод: кимсанинг узи заиф булса-да, яхши гапи билан улуг мартаба эгаларига угит тузогини солиб, тугри йулга йуллай олади.
Мулойим тил билан бехарбу безарб,
Бировни келтурурлар шаркдин гарб.
Дейилмокчики, мулойим суз билан хеч бир уруш-талашсиз бировни машрикдан магрибга келтура олурлар.

Бу эрлар олмайин бир игна кулга,
Солурлар неча гумрохларни йулга.
Сучук тилли эрлар хеч бир уруш куролини кулга олмай, биргина юмшоклик билан канча йулдан озганларни тугри йулга соладилар («игна» сузи уруш куроли маъносида келади).
Сучук тилдир ажаб ганжи муаззам,
Ато килган билан хеч булмагай кам.
Яъни: ширин суз шундайин ажойиб хазинаки, сарф килган билан камаймас, шу боис уни бошкалардан кизганиб юрма.
Дема харфеки, булса бемаоний,
Агар тил харзе булса, сан тил они.
Маъноси будир: агарчи гапирар экансан, сузингнинг акалли бир харфи хам маъносиз булмасин. Мабодо тилинг ботил ва бехуда сузлар сузлайверса, унда сен бундай тилни тишлаб ташласанг хам булади. («Харза» – бехуда, маъносиз вайсаш демак. Китобнинг айрим нашрларида «агар тил захарли булса, тил они» деган шаклда хам ёзилган. Яъни, бехуда вайсайверадиган тилни тилиб-тилиб ташла, дейилмокчи.)
Калиди ганжи маъноким, забондур,
Анга бир нукта тушса, куп зиёндур.
Дейилмокчики, маънолар хазинасининг очкичи – тил. Кулфнинг ичига бирор майда нарса – чуп тушса хам зиён булади. Калит ишламай колиши мумкин. Байтдаги «нукта»дан мурод - араб харфларида «забон» сузидаги «б» нуктаси ёнига яна бир нукта тушиб колса, маъно узгариб, бу суз «зиён» деб укилиши мумкин.
Ривоятким, Хитой, Хинд, Эрон ва Рум подшохлари бир ерга йигилиб: «Хар биримиз биттадан хикмат айтайлик-ки, дунё тургунча турсин», дедилар.
Хитой шохи деди:
- Мен айтган сузимни кайтариб олишдан кура, сузни огиздан чикармасликка харакат киламан.
Хинд шохи деди:
- Мен уз фойдасини кузлаб айтган сузи зарар берган ва узини халок килган одамга хайрон коламан.
Эрон шохи деди:
- Огзимдан чикмаган сузим – кулимдир, айтганим эса – хожам.
Рум шохи деди:
- Мен айтмаган сузимдан хеч вакт пушаймон булмаганман. Айтганимдан эса тез-тез пушаймон буламан. Шохларнинг индамаслиги фойдасиз ва бемаъни сухбатлардан кура яхшидир. Инсон хар нарсадан купрок уз тили туфайли балога йуликади.
Рум подшохининг хикматини шоирнинг бу байти бойитади:

Тил булсайди уз калбининг сирдоши,
Кесилмасди тил эгасининг боши.
Шу боис хам хар киши Низомий Ганжавий хазратларининг бу насихатларига амал килса кам булмас:
Олдин билиб олиб, кейин сузлагил,
Олтин топиб, сунгра харжин кузлагил.
Кейинги йилларда диёримизда амри маъруф ва нахйи мункар деб аталмиш хайрли амаллар кенг расм булиб боряпти. Бу мавзуга тухталишимизга сабаб шулки, амри маъруф ва нахйи мункар факт окил сузламаклик ила амалга ошириладиган амаллардан хисобланади. Окил сузламакликдан бегона одам юкорида айтганимиздек, сукут саклагани дуруст. Бандаларни маъруфга, яъни фазилат, хакикат, яхшилик ва адолатга буюриб, мункардан, яъни разолат, ботиллик, зулм ва ёмонликдан кайтариб турадиган жамоа булмаса, хеч бир кавм нажот топа олмайди. Шу боис хам Аллох таоло «Сизлардан яхшиликка чакирадиган, амри маъруф, нахйи мункар киладиган бир уммат булсин. Ана ушалар нажот топгувчилардир», (Оли Имрон сураси) деб мархамат килади. Муфассирларнинг фикрича, «сизлардан» сузидан араб тили коидасига кура икки хил маъно олиш мумкин. Биринчиси: сизлардан бир жамоат чикиб, яхшиликка даъват килиш – амри маъруф ва нахйи мункар ишлари билан шугуллансин. Иккинчиси: сизлар хаммангиз мазкур ишларни киладиган уммат булинглар, деган буйрукни олиш хам жоиз. Деярли барча тафсирларда шу икки хил маъно баён этилса-да, муфассирларнинг аксарияти иккинчи маънони куллайдилар.
Бакара сурасида Аллох «Одамларга яхши гаплар айтинг», деб буюради. Имом Хасан Басрий хазратлари бу оятни «Яхши гап – амри маъруф, нахйи мункар, хилму авф, кечирим ва ширин сузлардан иборат», деб тафсир килганлар. Бу хайрли фазилатлар хар бир бандада жам булмоги шарт. Шунга кура, амри маъруф ва нахйи мункар амали хар бир банданинг зиммасидаги бурч, масъулиятдир. Бу бурч факатгина имомларнинг вазифаси эмас. Икки мусулмон учрашиб колса, билими етган даражада бир-бирига амри маъруф килишга, бир-бирини ёмонликдан кайтаришга бурчлидир. Лекин катта давраларда суз айтмок учун кишидан факат билим эмас, балки маънавий хукук хам талаб этилади.
Бугунги амри маъруфларимизда бир-икки камчиликни кузатамиз: аввало бу амал тирикчилик манбаига айланиб колмаслиги керак. Амри маъруф килиш учун тукин дастурхонни кутиш хам шарт эмас. Холис Аллох розилиги учун килинган амалнинг фазилат эканини яна таъкид этамиз. Баъзи амри маъруфларда воизнинг куполлигидан ажабланамиз. Шундай дук-пуписа охангида, баъзан хатто газаб билан гапирилади-ки, гуё бу даврада факат унинг узигина муъмин-у колганлар эса кофирларми, деган хулосага борасан киши. Баъзи воизлар шундай кучаниб гапира бошлайдилар-ки, бирон бир артист Отелло монологини укияптими, деб хам уйлайсиз.
Имом Молик (р.а.) хазратлари Равзода имомлик килганларида доимо паст овоз билан гапирар эдилар. У замондаги халифа Абу Жаъфар Мансур баланд овозда гапирганларида «Эй Халифа, бу маконда баланд овоз билан гапирманг. Аллох уз огохлантиришини сиздан фазилатлирок кишиларга юборди», деб Хужурот сурасидан бу ояти каримани укидилар: «Эй муъминлар, токи килган яхши амалларингиз узларингиз сезмаган холларингизда бехуда-бефойда булиб колмаслиги учун сизлар овозларингизни Пайгамбарнинг овозидан юкори кутарманглар ва унга бир-бирингизга очик (дагал суз) килгандек очик-дагал суз килманглар». Воиз эхтимол Имом Молик хазратларининг одатларидан бехабардир. Лекин Куръони карим оятларидан хам бехабар булса катта давраларда амри маъруф килиши дурустмикин? Куръон рухи билан айтилган суз – хаёт сузидир, деган хикматга амал килиб, саволимизга «дуруст эмас», деб жавоб берсак, адашмаймиз.
Яна бир тоифа воизлар меъёрни унутиб куядилар. Билимларининг хаммасини соча колиш истаги устунлик киладими, хар холда бир неча мавзу ва масалаларни камраб олиш учун гоят куп гапирадилар. Дунёвий мажлисларда одамларнинг бетокат булиб «Булди-е!» деб юборишларини айтдик. Афсус шуки, амри маъруф чогида хам шундай хитоблар янграйдиган булиб колди. Албатта, бетокатлик ва сабрсизликни оклай олмаймиз. Лекин бир соатлик амри маъруфни тинглаш хар кандай одам учун огир. Бир соат ичида бир неча масъалалар хакида гапирган воизнинг барча фикрларини тинглаб, англай олиш, эслаб колиш осон эмас. Куполрок айтсак, аралаш-куралаш булиб кетган масъалалардан бир маънони узлаштириб олиш мумкин булмай колади. Айрим биродарларимиз бетокатларни хатто куфрда хам айблаб юборадиларки, бундай айбловдан эхтиёт булмок шарт. Куп гапирувчи воизларга бир нарсани эслатмок жоиз: нима учун Куръони карим йигирма уч йил мобайнида аста-секинлик билан нозил килинди? Бир йилдами, бир ойда ёки бир кундами, хатто бир соат ёки бир дакикадами нозил килиниши мумкинмиди? Аллох барча нарсага кодир! Лекин банданинг узлаштириш борасидаги зехни, токати бунга чидаш бера олмасди. Мухтарам воизларимиз хар канча уринмасинлар, бир зиёфат чогида хамма масъалаларни камраб ололмайдилар. Шундай булгач, асосан бир ёки икки масъала хакида фикр юритиб, тингловчилар онгига мухрлаб куйишга уринганлари маъкул.
Айрим воизларимиз сузлаганларида илмий асосларга берилиб кетиб, жамоанинг зехнини хисобга олмай куядилар. Шундай масъалалар борки, факат илмий давраларга хосдир. Буни хисобга олмаслик амри маъруфдан кузланган натижани бермайди. Хазрат Умар (р.а.) дейдиларки: «Расулуллох (с.а.в.) хузурларига кирдим. Хазрати Абу Бакр (р.а.) билан илми тавхид хакида сухбат килишарди. Мен уларнинг ёнларига утирдим. Худди араб тилини билмайдиган каби уларнинг сухбатларидан хеч бир нарсани тушунмадим. Хазрати Абу Бакрдан «Мен хеч нарса тушунмадим, Сиз Пайгамбар билан доимо шундай сухбатлашасизми?» деб сурадим. У киши: «Ха, баъзан Расулуллох билан ёлгиз колганда шундай сухбатлашамиз», дедилар».
Демак, хос сухбат билан, катта давра сухбатидаги мавзуни ажрата олиш керак. Шу боис хам Расулуллох (с.а.в.) «Инсонлар билан уз аклингизга кура эмас, уларнинг акли камрайдиган даражада гаплашинг», (ёки: «Одамларга уларнинг аклига яраша гапиринглар») деганлар. Яна шарафли хадис: «Биз – пайгамбарлар жамоаси инсонлар савиясига тушиб, уларнинг акллари камрайдиган шаклда сузлашга мажбурмиз». Ибн Масъуддан (р.а.) ривоятки: «Кавмга акллари етмаган нарсани гапирма, баъзилари фитна килишлари мумкин».
Окил сузламак фазилати хакида гапирганда сухбатда ким аввал суз бошлаши керак, сурамок одоби кандай булиши керак деган саволларни четлаб утиш мумкин эмас. Аввали шуки, катталар сурамасдан туриб, ёшларнинг суз бошлашлари одобсизлик саналади. Ишончли булмаган кишининг олдида айтар сузни уйлаб гапириш икки карра мухимдир. Кимки бошкаларни уз хузурига чорлар экан, сузни шу чорлаган киши бошламоги жоиз. Сурамасдан олдин суз бошлаш инсоний одатларга зид булиб, окиллар таърифига кура, бу хайвонлар каторидаги иш булур эди. Телба, тентак, акли заиф булганларгина бошкаларнинг савол ва кизикишларини кутиб турмасдан гап бошлаб юбораверадилар. Шунинг учун улар куп дакки эшитишади. Байт:
Кора бошга ёвуз ёвдир кизил тил,
Не-не бошни еди, яна егай, бил!
Латифа: бир гадо овкатланиб утирган кишилардан: «нима еяпсизлар?» деб суради. «Захар» деб жавоб бердилар. Шунда гадо бетакаллуф равишда таомга кул узатиб деди-ки: «Захардан менга хам беринглар, сизлар улсангизлар, менга хаётнинг кизиги йук». Хар куни хар биримиз унлаб, хатто унданда куп савол-жавобларнинг гувохи буламиз. Узимиз кимлардандир, ниманидир сураймиз, кимларнингдир саволига эса жавоб кайтарамиз. Баъзан «шунака хам бемаъни савол буладими?» деб гашланамиз. Баъзан саволга яраша жавоб булганини узимиз хам сезмай коламиз.
Бир одам вазири аъзамнинг уйини излаб юриб, унинг узига дуч келди. Танимагани учун:
- Вазири аъзамнинг уйлари каерда?-деб суради.
Вазири аъзам узининг уйини курсатиб куйди-ю йулига давом этаверди. Излаган одам унинг уйини топиб бориб, эшикни такиллатди. «Хожамиз якингинада чикдилар», деган жавобни эшитиб, кечгача кутди. Кечки пайт вазири аъзам кайтгач, «Вазири аъзам сизмисиз? Хали уз уйингизни менга курсатиб кетавердингизми? Ахир мен сизни излаб келувдим-ку? Бир бечорани куттириш адолатданми?» деб ранжиди. Шунда вазири аъзам деди-ки:
- Биродар, сиз мендан «вазири аъзамнинг уйлари каерда?» деб сурадингиз. Сурогингизга муносиб равишда уйни курсатдим. Агар «Вазири аъзамни каердан топаман?» деганингизда «Менман», деган булардим ва сиз кутиш азиятидан кутулар эдингиз. Сиз мендан эмас, тилингиздан шикоят килганингиз дуруст.
Шу вазири аъзамга подшох: «Пойтахтда нечта сукир, нечта басир бор, аниклаб беринг», деди. Шунда вазир уйига бориб йигма сурини (каравот) хизматкорига кутартириб, бозорга олиб борадиган серкатнов кучага келтирди-да, бир кисмини йигиб, колганини йигмокчи булаётгандай харакат килиб турди. Шу пайт подшох аъёнлари билан шу кучадан утиб колди. Аввал аъёнлар, сунг подшохнинг узи «Нима киляпсиз?» деб суради. «Нима килатганимни хали кечки пайт айтаман», деди вазири аъзам. Улар кетгач, бошкалар хам кизикиб сурайверишди. Вазири аъзам хизматкорнинг кулига бир дафтар бериб: «Нима киляпсиз?» деб сураганларни кузи ожизлар сахифасига, «бу ерга нима учун сури куймокчисиз?» деганларни кузи очиклар руйхатига ёзмокни буюрди. Кеч киргач, руйхатни подшохга такдим этди. Подшох кузи ожизлар руйхатида уз номини куриб газабланди. Вазири аъзам изох бердики:
- Давлатпанохим, хали кучада сурини йигаётганимда «Нима киляпсиз?» деб сурадингиз. Бошкалар хам шундай деб сурашди. Кишининг нима килаётганини курмаган одамгина «нима киляпсан?» деб сураши мумкин. Шу боис сизни хам кузи курмайдиганлар руйхатига ёздирдим. Каранг, бу руйхат курадиганлар руйхатига нисбатан анча узун.
Бу изох подшохга маъкул келиб, вазирига хадя берди.
Сухбатлашиб утирган одамнинг бири иккинчисидан баъзан «Мен богдан келсам, сен тогдан келасан-а!» деб ранжийди. Айрим сухбатлар Мавлоно Румий хикматларидаги вокеани эслатади:
Анчадан бери хаста ётган одамнинг бир кар махалладоши бор эди. Дустлари унга «хаста биродарингни шу пайтгача хам йукламабсан-а?» деб танбех бердилар. Бу гап карга таъсир килиб, дархол зиёратга отланди. Йулда бора туриб уйланди:
- Мен карман, у эса хаста – гоят паст овозда гапиради. Хеч нарсани эшитмасам, кандай гаплашаман?
Уйлай-уйлай «Беморнинг гапларини юздаги ифодадан билиб оламан,- деб карор килди. - Уйга киргач «Кандайсан?» деб сурайман. У хазин табассум килади, шу жилмайиши «яхшиман», дегани булади. Шунда мен «алхамдулиллах, жуда хам хурсандман», дейман. Кейин «нима ичиб, нима еяпсан?» деб сурайман. Албатта «шурва» ёки «сут» деб бирон таомнинг номини айтади. Шунда мен «ош булсин», деб дуо киламан-да, «кайси табиб караяпти?» деб сурайман. «Фалончи табиб», деб биронтасининг номини билдиради. Мен «У табибнинг гоятда кули енгил, яхши даволайди», деб кунглини кутараман», - деган тайёргарлик билан беморнинг уйига кириб борди. Режаси буйича «Калайсиз, кушнижон», - деб суради. Бемор шукр ва сабр килувчилардан эмасди. Шу боис кар кутгандай «Худога шукр, яхшиман», дейиш урнига махзунлик билан:
- Касалим огир, уляпман, - деди. Кар бу гапни эшитмаса-да, юзидаги хазин табассумдан узича хулоса чикариб, сухбатини давом эттирди:
- Ох! Ох! Жуда хурсандман, Худога шукур!
Бемор бу одамнинг карлигини унутиб, гапидан газабланди. «Бу одам душманим экан-да, билмай юрган эканман», деб уйланди. Кар эса давом этди:
- Нима еб, нима ичяпсиз?
- Захар еб, захар ичяпман, - деди бемор аччикланиб.
- Ош булсин, - деди кар. - Кайси табиб келиб турибди?
- Азроил келиб-кетяпти.
- Ох, ох! Унинг кули жуда енгил-да, яхши даволайди.
Шундай деб узича беморнинг кунглини кутарган булиб, урнидан турди. Унинг душман эканига катъий ишонган бемор эса газаб утида ковурилиб колаверди.
Мавлавийнинг бу киссалари кишилар уртасидаги баъзи англашилмовчиликларни яккол курсатиб беради. Салкам саккиз аср илгари баён килинмиш бу каби вокеа бугун айнан эмас, рамзий маънода хаётда куп учрайди. Айримлар бу дунёнинг машаккатлари остидаги касал одамга ухшайдилар. Баъзи одамлар эса илмдан, одоб-ахлок ва фазилатдан жуда узок булганлари туфайли нозик туйгуларни англамайдиган, хакикатни тушуниб етмайдиган карга ухшайдилар. Уларнинг узаро сухбатлари, хатто мехрибончиликлари хам хакикий эмас. Бундай кишилар хар кандай гапни уз тушунчасига кура англаб, шунга караб, бошкалар билан дуст ёки душман буладилар. Баён этилган вокеа сувратга эмас, сийратга караб иш тутсанг тугри булади, деган мазмундаги сабокдир. Чунки яхши тушунмаган сузлар хар икки томоннни ранжитади. Гапини яхши тушунтира олмаган киши охирида надомат чекади.
Мавлавий хазратлари ташки белгилар, сузлар шаклига эътибор килмаслик, балки сузнинг маъносига ва самимийлигига эътибор бериш лозимлигини куп таъкидлайдилар. Кимнингдир сизга айтган сузлари содда, тупори туюлиши хам мумкин. Лекин чиройли гапирган одамга нисбатан унинг мухаббати сохта эмас, тамаъ-гаразга асосланмаган. У сизга садокатли. Юракдан айтилган гаплар айтувчининг садокатини ифодалайди. Шу боис хам калби пок кишиларнинг сухбати барча учун ёкимли булади. Зеро, инсон калби канча тоза, саришта булса, Аллох нури, Аллох илму хикмати унда шунча акс этади. «Кунгил – жавхар, суз эса – араз (ходиса)», - дейдилар Румий хазратлари. Агарчи киши фикрини суз билан ифодаласа хам, лекин бу суз кунгилдан чикдими ёки йукми – мухими шу! Суз – курол, максад эса – кунгил. Кунгил уртанмаса, эхтиросларга тулишмаса, сузда таъсир булмайди. Айникса, бир гарибнинг кунглини шод киладиган суз айтиш олтин хазинаси топишдан афзалрокдир. Чунки бу асл инсонийлик гавхарини улашишдир.
Мухтасар суз айтмокнинг афзаллигини таъкидлаган холда, бу мавзудаги сухбатимизда кискаликка эришолмаганимиз учун узр сураймиз. Донолардан укиб, урганганимиз шу кадар куп эди-ки, уларнинг, бахоликудрат, барчасини бахам курмокни истадик, бирини баён этиб, бошкасини четда колдиришга кунглимиз булмади. Узримизни кабул килишингизга умид билдириб, дуога кул очамиз:
- Бандаларига акл неъматини берган Аллохим, хайвонлардан ажралиб турувчи фазилат - окил сузламаклик неъматини хам берганинг учун Узингга шукурлар киламиз. Аллохим барчаларимизни, то киёматга кадар тугилиб яшайдиган зурриётларимизни хам тилидан фаришталар сузловчи муъминлардан кил. Тилидан шайтонлар сузлайдиган кофирлар кавмидан килма. Лаънати шайтонга мубтало булмаслик учун Узингнинг зикрингдан харгиз гофил булмасликни насиб эт. Узингнинг каломингни сузловчи тилимизни хамиша соф ва покиза сакла. Шахватни, ёмонликни уйготадиган хар бир суздан, фикрдан Узинг асра! Бизларни Расулуллох (с.а.в.) одобларига хос окил сузламаклик фазилати ила неъматлантир. Нодонликка хос барча кусурлардан асра. Омийн, йа Раб ал-оламийн!































ОХУНИ КУВИБ ЕТАРМИ ИНСОН?

Ризк уз сохибини мудом таъкиб килади.
Факат сен унга халоллик эшикларини оч. Ризк инсонга
азалий насибадир. Сен уни топмасанг хам у сени
топади.Ичадиган сувингни аник ичасан, ейдиган
неъматингни албатта ейсан. Инсон ризки
тугамагунича улмайди.

Дунёда бутун мавжудотларнинг ризклантирилиши Рахмон сифатининг мазхаридир. Дуст, ганим, итоаткор ёки исёнкор фарк этилмайди. Аллох таолонинг мархамати бутун мавжудот учун айни даражададир. Типратиканнинг уз боласини сийнасига босиши, хатто кофир булса хам, мазлум дуосининг кабул булиши бу мархаматнинг куринишларидандир. Ташвишли дунё кирлари билан ифлосланганланган банда буларни деярли уйламайди. Бирон зиёфатга бориб, мезбондан сурайсизки:
- Дастурхон устидагиларни кайдан олдингиз?
Дадил жавоб берарки:
- Узумни фалон бозордан, ширинликларни эса «супермаркет»дан олдим. Балик тухумини топгунча она сути огзимга келди, барака топгур, фалон танишиб келтириб берди.
Жавобдан каноатланасизми? Дунё хаёли билан булсангиз, каноат топасиз. Аммо Аллохнинг муъжизаларидан хайратда юрувчи, охиратни унутмайдиган бандалардан булсангиз бу жавобдан ранжийсиз.
- Биродар, балик тухумини топиб келган дустингиздан миннатдор буляпсиз. Ахир буларнинг хаммасини сизга Аллох неъмат уларок етказиб берди-ку? Нечун уни эсламайсиз? Нечун унга хамд этмайсиз? Хатто эслаб хам куймайсиз? Бундай неъматларга зор килиб куйишидан куркмайсизми? Ун киши учун дастурхонни бехисоб неъматлар билан тулдирибсиз. «Шулар сизларнинг ризкингиз», дейсиз. Адашяпсиз, хаммаси эмас. Икки-уч соат давомида биз дастурхондагиларнинг бешдан бир (ёки ундан бир)ини хам ея олмаймиз. Демак, хаммаси бизнинг ризкимиз эмас. Исроф килиб ташланадиган неъматлар хам борки, бу гунох бизнинг ташрифимиз учун содир булганидан хижолатдамиз…
Мезбонга шундай деймизми? Андиша киламиз. Шу фикр хаёлимиздан утса хам майли эди…
Ривоят: Абдуллох ибн Муборак Шомдан Мадина сари юрганларида, мунаввар шахар йулида адашиб, каттик сувсадилар. Шунда, не шодким, рупараларида кудук куринди. Куринди-ю ибн Муборак кунгилларидан «Бу кудукнинг челаги билан аркони хам булсайди, туйиб-туйиб сув ичардим», деган фикр кечди. Абдуллох ибн Муборак шу фикрни хаёлларига келтирганлари замон сувсаган бир ок кийик кудук бошига келди. Шунда чукур кудукнинг суви тошиб чика бошлади. Ок кийик туйиб сув ичди-ю уз йулига кетди. Абдуллох ибн Муборак хазратлари бу холни куриб кувондилар. Бирок, кудукка етишлари билан сув аввалги холига келди – чукур кудук тубида колди. Хазрат бу ишлардан ажабланиб, Аллох таолога муножот килдилар:
- Йа Раббим, ок кийикка челагу арконсиз сув берурсан. Холбуки иккимиз хам Сенга бандамиз. Нима учун уни ундай, мени эса бундай килдинг? Эй мархаматли Карим Аллох!
Шу вакт куркам юзли Абдуллох ибн Муборак хазратларига бир нидо келди-ки:
- Эй Муборак угли! Сенга сув бермаганим сабаби: аввал бошда кудукни кура солиб, дилинг челак билан арконга борди ва Бизни унутдинг. Биздан ёрдам истамадинг. Энди боргинда, сувни челак билан аркондан сура.
Ул сирли товуш яна деди-ки:
- Сувсаб келган ок охуни курдинг. У аввал бизга илтижо килиб айтди-ки: «турли неъматларинг билан мехмон килдинг. Бу сувинг билан хам мехмон килгин». Ок оху челак билан арконни кунглига келтирмади. Сен эса, энди бор-да, сувни челак билан аркондан сура.
Абдуллох ибн Муборак хотифдан келган бу нидони эшитиб, бехуш булдилар. Ичларида Аллох таоло завкию ишки денгиз мавжларидай кайнаб, жуш урди. Абдуллох Ибн Муборакнинг томоклари Аллох таолонинг мухаббат шаробидан хул булди. Шу вокеадан сунг тирик вактларида сувсаш нималигини унутдилар. Аллох таолога ошик булиб, сувсамокни ёдга келтирмадилар. Хазрат аввал бошда хам такволи эдилар, кудук ёнидаги хитобни эшитганларидан сунг такволиликлари юз чандон ошди.
Куръони каримда зикр этилмиш: «Ерда урмалаган нарса борки, барчасининг ризки Аллохнинг зиммасидадир» (Худ сураси), хакикатни барчамиз хам хис киламизми?
Ризк хакида гап кетса, баъзан нотугри фикр юритилади. «Хар нарсани одамнинг узи уз харакатлари билан топиб ейди. Индамай утирса Худо берармиди?» дейдиганлар учраб туради. Халол ризк ейишни истаган банда уни уз мехнати ва пешона тери билан топади, деган хакикатни рад этиш мумкин эмас. Лекин айрим куфр эгалари «Индамай утирса Худо берадими?» деган даъвони шиор килиб олиб, Аллохнинг «Раззок» сифатини шу каби сафсаталар билан инкор этишга уринадилар. Бундай уриниш болшевиклар замонида куп буларди. Уша замон шоирларидан бирининг «хар бир одам уз такдирини узи яратади, бахт осмондан хам тушмайди, гойибдан хам келмайди», деган мазмундаги шеъри карийб шиорга айланиб кетган эди. Бу уринда такдир, хусусан, ризкни инсон мехнатига зид куймаслик керак. Яъни, «такдирингда булса, мехнат килмасанг хам ейсан», деган нотугри хулосага бормаслик керак. Тарикат ахлининг «калбинг Аллохда, кулинг ишда булсин!» деган шиори ризкка мехнат билан етишишга ишорадир.
Ха, ризкни Аллох беради. Бунга ишонмаган кимса киёматда кайта тирилишига ишонармикин? Ризк факат ва факат Аллохдан эканига иймон келтирмаган банданинг Фиръавндан канчалик фарки бор? Киёматда Фиръавн билан кушни булиб колиши мукаррар эмасми? Фираъвн кавмида вафот этиб кетганларнинг охиратлари хакида суз айта олмаймиз, бирок, бугун хаётлик чокларида «хамма нарсага уз кучим билан эришдим», деб адашиб юрганларга Аллохдан инсоф ва хидоят тилаймизки, токи киёматда Фиръавнга кушни булиб колишмасин. «Эй Одам фарзанди! Мен ато этган ризкни емокдасан, бас, тоатимни хам килмогинг керак» - агар бундай одамлар кудсий хадисдаги Раббимизнинг бу хитобини дилларига жо килиб олсалар, адашмаслар, инша Аллох! Унутмайликки, неъматнинг кадрини билган - неъмат берганни хам севади. Мана шу севгиси уни Хакка якинлаштиради ва жаханнам утидан асраб колади.
Ровийлар дерларки: бир кофир узининг хаклигини исбот этиш учун авомга деди-ки:
- Мен горга кириб, уч кунгача чикмайман. Сизлар эса кузатинглар. Агар Худо чиндан хам Раззок булса, кимирламай утирсам хам ризк берсин-чи?
Кофир шу ахд билан горга кирди. Авом эса кузатди. Биринчи куни одамларнинг оз кисми «Аллох Раззок эмас экан», деб иймондин чикдилар. Иккинчи куни яна баъзилари кофирнинг йулига утдилар. Шунда Аллох бир карвонга амр этди-ки:
- Шу гор якинидан утинглар!
Карвон горга якинлашган дамда Аллохнинг амри билан гоят кучли шамол кутарилиб, жала куя бошлади. Карвон ахли туя ва молларни колдириб, мешлардаги сув ва таомларни олдилар-да, гордан панох топдилар. Ичкари кириб карсалар-ки, бир оч одам ултирибди. Гап сурасалар, жавоб бермайди, сув узатсалар, ичмайди, таом берсалар, емайди. Шунда улар: «Бу одам очликдан телба булибди, бир амаллаб овкат едирмасак, бунда улиб колур», деган карорга келдилар-да, кофирнинг огзини мажбурлаб очиб, сув ичирдилар, сунг зурлаб нон егиза бошладилар. Шунда нон томогига тикилган кофир жон холатда:
- Аллох - Раззок! Аллох –Раззок!-деб хитоб килди.
Тагин хам уша кофирда инсоф бор экан. Хаётда шундай одамларни учратиб коламиз-ки, таом томогига тикилиб, улар холга келса хам ризк Берувчининг улуглигини тан олмай утираверади. Уларга хам инсоф тилайлик!
Шу борада бахс юритувчиларга хазрат Суфий Оллохёр сатрлари билан жавоб кайтарамиз:
Кишининг рузисин гар килмаса кам,
Етар хар ерда мехнат булмаса хам.
Дейилмокчиким, хамонки Аллох таоло бировнинг ризкини кам килмас экан, демак, ризк уша кишига кайси ердан булса-да, етиб келади. Гарчи бунинг учун мехнат ёки касб килмаган булса хам.
Нечукким, хазрати Солих учун фош,
Болалиг тева тугди хукмидин тош.
Дейилмокчиким, пайгамбар Солих алайхиссаломнинг дуолари ижобат булиб, Аллохнинг кудрати ила тош ичидан болали туя чикди. У туя Солих алайхиссалом дунёга келмасларидан беш юз илгари яратилган эди. Шу беш юз йил ичида Аллох таоло туяга шу тош ичида ризкини бериб асради. Шундан аёнким, Худойи таоло истаса, мехнат килинмаса хам хам ризк беради.
Юборди Маряма рузий малакдин,
Масиха мойида тушди фалакдин.
Бу байтда Куръони каримда баён этилган икки киссага ишора бор: бири - моида киссаси, яна бири – Марям киссасидир. Аллох таоло биби Марямнинг ризкларини хеч бир мехнатсиз фаришталар оркали юборарди. Унинг угли – Ийсо алайхиссалом, яъни, Ийсо Масихнинг хаворийлари Аллохдан тукин дастурхон туширишни сурашни талаб килдилар: «Эй Ийсо ибн Марям, сенинг Раббинг бизга осмондан тузатилган дастурхон тушира оладими?» Ийсо Масих Аллохга илтижо килиб сурадилар: «Эй бор Худоё! Раббимиз! Бизга осмондан ясатилган дастурхон туширгин, у аввалимизгаю охиримизга байрам булиб колсин. Сендан муъжиза булиб колсин. Ва бизларга ризк бергин, зотан Узинг энг яхши ризк бергувчисан» (Моида сураси). Уларга моида –дастурхон туширилди. Масих кавми неъматларни хеч бир мехнатсиз едилар.
Телевизорда куриб эдим: Австралиянинг кимсасиз бир оролида узунлиги ун кулоч келадиган бугма илон яшар экан. Бу оролда егулик хатто пашша хам йук экан. Факат бир тоифа кушлар йилда бир марта тухум куйиб, бола очиш учун шу оролга учиб келар эканлар. Илон факат шу куш полопонларинигина ер экан. У йилда бир мартагина таомланиб обдон семириб оларкану келгуси йил кушлар учиб келадиган дамга кадар озиб, курук пусти коларкан. Аллох «хар бир куринган нарсада менинг оят-муъжизам бор» деб мархамат килади. Аллохнинг бу муъжизасини каранг! Аллохнинг бу кудратини каранг! Шу илоннинг ризкини бермок учун бу кушларни шу оролга учириб келтирди. Холбуки, атрофда бу каби хисобсиз ороллар бор. Бир жонивор совук жойларда яшайди, музлар орасидан унинг ризки етиб туради. Бошкаси жазирамада яшайди, унинг ризки кайнок кумлар орасидадир. Буларнинг барчасида Одам фарзанди Яратганнинг хикматини куриши керак. Фикрламоги, ризк Берувчи хузурида уялиб колмаслик чораларини килиши зарур.
Банданинг куп жихатдан заиф экани барчамизга маълум. Ризк масъаласи хам бундан истисно эмас. Жумладан, ута сероб ризкни кутара олмаслиги хам инсоннинг заифлиги туфайлидир. Буни ризкларидан бехуда фойдаланиш окибатида тугёнга келган, маишатга берилган шахслар мисолида куриш мумкин. Уйимиздаги неъматлар кузимизга камдек булиб куринаверади. Икки коп ун, икки коп гуруч мавжуд булгани холда бу копларни учта булишини, учта булган такдирда туртта булишини истаймиз ва шунга интилаверамиз. Худди кудсий хадисда таъкид этилгандек: «Эй Одам фарзанди! Келиб турган ризкингга каноат килмасанг, дилингга орзу-хавасларни солиб куяман. Улар хеч тугамайди ва сен улардан абадий кутула олмай коласан».
- Эй кунгил! Англа: умринг бир кунчалик хам эмас. Шундай экан, ун йиллик ризкни саклаб нима киласан? Сенга тегишли ризк Аллох томонидан юборилади. Сен узингга ажратилган ризкни узинггина оласан. Бошка одам илиб кетмайди. Сенга уша бошка одам илиб кетгандай туюлиб афсусланасан. Афсусланма, аслида илиб кетилган нарса унинг ризки эди!
Шуро сурасида укиймиз: «Агар Аллох бандаларига ризкни кенг килиб куйса, албатта улар Ер юзида хаддан ошиб кетурлар. (ёки бошка таржимада: «Ер юзида зулм-тажовузкорлик килган булур эдилар».) Лекин у Узи хохлаган улчов билан туширади. Албатта, у Уз бандаларидан ута хабардор ва уларни ута кургувчидир». Яна таъкидланурким: «Албатта, Раббинг ризкни кимга хохласа кенг килур ёки тор (танг) килур. Албатта, у бандаларидан хабардор ва уларни кургувчи зотдир» (Исро сураси).
Ривоят: Бир тошкесар бор эди. Ризкига шукр килиб, топган пулини узи ерди. Ортса гадоларга берарди. Уларданда ортса – итларга ташларди. Эртанги куни учун хеч нарса олиб куймас эди. Аллохнинг эртага яна ризк беришига ишонарди. Унинг хаёти кудсий хадисда баён этилган: «Эй Одам фарзанди, мен сендан эртага киладиган ибодатни бу кун талаб килмайман. Бас, сен хам эртага керак буладиган ризкни бугун талаб килмагин!» деган хитобига гоят мос эди. Кунларнинг бирида сафардаги такводор одам унинг кулбасига кунди. Тошкесарнинг кандай яшаётгани билан танишгач, Аллохга муножот килди:
- Йа Раббим, бу кулингни бунчалик камбагалликда ушлама, ризкини купайтир, унга хам бойлик бер.
Унинг илтижосига жавобан фаришта деди-ки:
- Сен кимни дуо килаётганингни фахмламадинг. Биз унинг феъл-атворини биламиз, бойлик берилса, у узини эплай олмасдан колади.
- Бу одам ризкига каноат килиб яшашга урганган, бойлик олдида талвасага тушмайди, - деб яна илтижо килаверди такводор.
Хуллас, унинг дуоси ижобат булиб, тошкесар тогда бир горга дуч келди. Ичкари кирди-ю бехисоб бойликка эга булди. Унинг боши айланиб, хазинадан кузлари тиниб, каноатни унутди. Камтарликка карши исён килди. Бойликни яширинча кулбасига ташиб келди. Сунг ёмон назарлардан чучиб, бошка мамлакатга кучиб кетди. У ерда дангиллама сарой курдирди. Эшиклари огзига посбонлар куйди. Хасислик балосига мубтало булиб, мухтожларни хам унутди, хатто унга бойлик ато килган Худони хам эсдан чикарди. Шунда унинг бу тугёнидан фаришта такводорга хабар етказди. Такводор тошкесарни инсофга чакирмок касдида йулга тушиб, унинг саройига рупара булди. Посбонлар уни ичкарига киритмай, уруб-суриб хайдадилар. Шунда фаришта такводорга деди-ки:
- Кимни дуо килганингни энди фахмлаб етдингми?
- Айбдор менман, бу гунохим хар кандай жазога лойикдир, - деди такводор, афсус билан бош эгиб.
- Бойликни хамма хам кутара олмайди. У тошкесарлигини килавергани маъкул, - деди фаришта.
Уша кунлари бойлиги кузига кам куринаётган тошкесар мамлакат подшохлигини кулга киритмок учун фитна тайёрлаётган эди. Фитна фош булиб, подшох уни таъкиб остига олди. Одамларини зиндонбанд этди, саройининг кулини кукка совурди. Тошкесар бу таъкибдан аранг кутилиб колди-ю юртига караб кочди. Бойлик топган куни гор огзида чукичи колган эди. Занг босган чукични тозалади-ю аслига кайтди...
Ризк топмокда чумолидек кучингга йиглагил,
Пашшадек хониш килиб, хар суфрадан кувланмагил.
Хозир тошкесарнинг холига тушганларни тез-тез учратадиган булиб колдик. «Курмаганнинг кургани курсин», деган макол бежиз тукилмаган экан, деган хулосага келяпмиз. Бир карасак, кечагина камтарона хаёт кечираётган танишимизнинг тагида куш машина, сароймонанд уй курган. Биродарлари билан кул учида сурашади. Яна бир карасак, машиналар хам, уйлар хам сотилган... Кечаги бой бугун кулогига кадар карзга ботган. «Эй Худо, бошимга нега бу балоларни солдинг!» деб Раббимга даъво хам килади. Бундайларга халкнинг жавоби тайёр: «Курпангга караб оёк узатгин эди»... Шарафли хадиским: «Кадар дуо билангина узгаради. Умрни яхшилик зиёда килади. Шубхасиз, муъмин гунох килиш билан ризкидан махрум булади». Кимнинг бойлиги кулдан учган куш каби тарк эта бошлабди, Яратган билан даъволашмасдан олдин килган гунохларини бир-бир эсласин. Агар шунга акли етса, даъволашмайди, балки тавба килади. Акс йулни тутса, маломат тошларини узига ёгдирсин. Кудсий хадисда мархамат килинади-ки:
- Эй Одам фарзанди! Албатта, мен сени онанг корнида куч-кувватсиз ва харакатсиз вактингда тарбия килдим ва онанг корнидан саломат чикардим. Токи сен оёкка тургунингча онангнинг дилини сенга рахмли ва мехрибон этиб, сенга мойил килиб куйдим. Сен шундай килиб катта булдинг. Ундан сунг токи мени акл билан таниб, кувват билан ибодат киларсан, деган умидда сенга куч-кувват бердим. Аммо сен катта булганингдан сунг менинг ибодатларимдан юз угириб, мен таксимлаб куйган ризкнинг талаби билан машгул булдинг. Бас, узимнинг азизлик ва улуглик сифатларимга касамёд киламан-ки, агар дунё ахтариб етти кат ернинг каърига кирсанг хам, узим таксим килиб куйган ушал ризкдан заррача хам микдорда зиёда килмасман...
- Эй Одам фарзанди! Агар сенга ажратиб куйилган ризкка каноат килсанг, ризкинг узи келади ва мендан хам мактов оласан. Борди-ю бу таксимга каноат килмасанг, дунёни сенинг устингга султон ва сени унга хизматкор килиб куяман. Дунё учун чулдаги вахший хайвонлар каби югурасан, аммо сенга таксимлаб куйган ризкимдан ортиги келмайди ва узинг менинг олдимда хижолат булиб коласан.
Ха, хижолат булувчилар кам эмас.
Бу дунёда хамманинг узига яраша тирикчилиги бор. Тирикчилик деб узимизни хар томонга урамиз, тегирмон тошлари орасидан утишдан хам тоймаймиз. Куп холатларда унутамизки, биз таъбир килувчи тирикчилик ризк улчови билан белгилаб куйилган. Бу белги чегарасидан утиш хали хеч кимга насиб этмаган. Шунга карамай чегарани бузишга уринаверамиз, уринаверамиз... Урина-урина топганимиз Аллох хузурида хижолат булиб колишимизга арзирмикин? Хижолат булиш эвазига ризкимизни купайтира олган такдиримизда хам бир коса урнига ун коса таом ея олмаймиз-ку? Йигирмата костюм урнига икки юзта костюмга эга булганимиз билан гузалрок булиб колмаймиз-ку? Аксинча, маънавий томондан хунуклашиб кетишимизни англаймизми? Аслида одамзотнинг яшамоги учун жуда оз нарса керак.
Кимса пул топиб, бойиётганидан кувонади. Билмайдики, бу бойлик узига насиб киларми экан? Туплаганларининг барчаси узининг ризкими экан?
Ривоят: Хасис бой кам еб, кам ичиб, хатто оиласи ризкини хам киркиб катта хазина туплади. Узининг хисоб-китобидаги микдорда бойлик туплангач: «Ана энди кайфу сафо билан яшайман», деб бойлиги тупланган хона эшигини очмокчи булди – очолмади. Харчанд уринмасин, эшик килт этмади. Шунда газабдан сукинаётганда ичкаридан бир овоз келди:
- Сен нима учун эшикни очмокчи буляпсан, нега газабланаяпсан?
- Бу менинг хазинам, эшикни очиб, бойлигимдан истаганимча фойдаланмокчиман, - деди бой.
- Агар бу бойликлар сеники булса, не учун шу пайтга кадар фойдаланмадинг? Оилангни хам мухтожликда сакладинг? Энди бу бойликлар сенга тегишли эмас, бирон чакаси хам сенга буюрмайди. Буларнинг барчаси багдодлик дурадгор Назарга аталган ризкдир. Истасанг, синаб кур, - деган овоз келди-ю муъжиза юз бериб, эшик уз-узидан ланг очилди.
Бой: «Агар менга насиб килмаса, бошка хеч кимга буюрмайди», деган карор билан йугон-йугон ходалар харид килиб, уларнинг орасини говак тарзида тешдириб, бойликларини жойлади-да, дарёга ташлади. Узи эса «нима буларкин?» деган фикрда дарёда окиб бораётган ходаларга эргашди. Бу дарё Багдод шахри ёнидан окиб утар эди. Бу шахарда чиндан хам Назар деган дурадгор яшарди. У хар тонг дарё сохилига чикиб, окиб келаётган ёгочларни тутиб, четга чикариб оларди. Уша тонг караса, бир канча ходалар окиб келяпти-ку, аммо эгаси куринмайди. У ажаблана-ажаблана ходаларни киргокка чикариб олган дамда бой келиб:
- Сен кимсан?-деб суради.
- Мен Назар дурадгорман.
- У холда, - деди бой,-ходаларни уйингга олиб бор-да, орасини ёр.
Дурадгор унинг айтганини килиб, битта хода орасидан чиккан олтину жавохир, лаълу ёкутларни куриб, хангу манг булиб турганида бой деди:
- Маълуминг булсинким, бошка ходалар худди шу каби бойлик билан тулдирилган. Булар бу кунга кадар менга тегишли эди. Аммо Худо буларни мендан олиб, сенга беришни ихтиёр килди. Булар менинг эмас, сенинг ризкинг экан.
Шунда дурадгор: «Гунохларингизга тавба килинг, Аллох рахм этгувчидир. Бойликларингизни кайтариб олинг, узингизга буюрсин», деди.
Бой эса «Мен Аллохнинг измига карши боролмайман», деб кунмади. Ярмини, хатто бир мисколини хам олишни истамади. Ялинишлари зое кетган дурадгор:
- Хеч булмаса бир кеча мехмоним булинг, хотиним нон ёпсин, йулга нон олволинг, - деб илтимос килгач, бой рози булди. Дурадгорнинг хотини хамир корди. Дурадгор катта-катта ясалган нонлар орасига жавхарлардан жойлаштирди.
Эрта сахарда бой жавхарли нонларни олиб изига кайта бошлади. Шахардан узоклашгач, чулда бир хароб чайлага дуч келди. Бориб караса-ки, чупоннинг ахли аёли эндигина дунёга келган чакалогини багрига босиб утирибди. Туртта бола «нон, нон!» деб йиглаяпти. Чупон ночор. Кариндошлари чулнинг бошка томонларига кучиб кетишган. Атрофда ёрдам кулини чузадиган зог йук. Буни курган бой дурадгорнинг хотини ёпган барча нонларни чупонга берди ва деди-ки:
- Шу нонлардан биттасини олиб, шахардаги Назар дурадгор деган одамга учрашасан-да, менинг саломимни етказиб, ахволингни баён этасан. У сенга ёрдам беради.
Шундай килиб, нон орасига жойланган жавохир хам бойга насиб этмади. Ризк яна эгасини топди. Шарафли хадиским: «Ризк эгасини ажалдан кура купрок кидиради».
Хазрат Навоий ёзганлар: «Тенгри раззоклигин билган рузи учун гам емагай ва кассомлигин билган ризк озу купида суз демагай». Дейилмокчики: «Тангрининг ризк берувчи эканини билган киши насибаси учун гам емайди. Ризкни таксимловчи Аллох эканини билган киши ризкининг оз ёки купи буйича нолимайди, бу хусусда бирон суз демайди».
Хазрати шайх Абу бакр Каттоний (к.с.) деганларки: «Зохид улдурки, кулига хеч нарса кирмаса, кунгли гоят шод булгай, ризк учун юраги сикилмас. Агар ризк учун кунглини тор тутса, «хеч нарсам йук», деб шикоят килса, Аллох билан жанг килган кабидир. Махлукка унс (дустлик) тутмок укубатдир. Дунё ахлига якин булмок маъсиятдир».
Хазрат шайхнинг бу фикрларини кунини зикруллох билан эмас, дунё хисоб-китоби билан утказаётганлар укиб олсалар кани эди! Афсуски, уларнинг аксарияти китоб укимайдилар. Агар кеча юз доллар фойда олиб, бугунги фойда юз ун долларни ташкил этса кувончдан сакрашга хам тайёр буладилар. Агарчи бунинг акси булиб, фойда туксон туккиз долларни ташкил этса, Худо ризкимни сикиб куйди деб фарёд урадилар. Ризк хакида ибратли баёнлар битилган китоблар куп. Китоб укувчи биродарлар, укимайдиганларга бу ибратларни етказиб турсалар, нур аланнур булур.
Шу ибратлардан яна бири:
Хазрати шайх Шужоъ Кирмонийнинг (к.с.) бир гузал кизлари бор эди. Кирмон шохи бундан хабар топиб, кизни узи учун тилади.
- Уч кун мухлат беринг, ундан кейин жавобини айтурман, - дедилар шайх хазрат. Сунг битта-битталаб масжид ва хонакохларни кездилар. «Бир дарвиш топайин-да, кизимни унга берайин», деб ният килдилар. Тун чоги бир масжидда тахажжуд намози укиётган йигитни курдилар. Йигит намоздан фориг булгач:
- Эй углим, уйинг борми?-деб сурадилар.
- Йук, - деди йигит маъюсланиб.
- Уйланасанми?-деб сурадилар.
- Менга ким хам кизини берарди, уч тангам бор холос, - деди йигит.
- Уч тангангнинг бирини нонга, бирини гуштга, бирини сабзига бер, - дедилар-да, кизларини унга беражакларини билдирдилар.
Эртасига кизларини узатдилар. Шайх хазратларининг кизлари йигитнинг омонат кулбасига кириб, коса устида бир бурда котган нон курди-да: «Бу нон нимадир?» деб суради.
- Кечадан колган, - деди йигит. Бу жавобдан киз маъюсланди ва деди-ки:
- Кечаги ризкни берган Аллох бугунгисини бермасмиди-ки, эрта учун нон саклабсиз? Отам мени бир таваккул ахлига узатяпман, деган эдилар. Магар шундок кишига берибдиларки, ризк учун Аллохга инонмас экан.
Кизнинг бу афсусли гаплари ибратли булса-да, тугридан тугри кабул килсак, айрим тушунмовчиликларга сабаб булиб колиши эхтимоли хам бор. Сир эмаски, хар биримизнинг хонадонимизда хеч булмаса икки-уч кунга етарли рузгор харажатлари бор. Буни Аллохнинг эртага берадиган ризкига гумон килганимиз учун гамлаб куймаймиз, балки хадеб бозорга тушиб овора булавермаслик учун гамлаб куямиз. Кишлок жойларида хафтада бир марта бозор булгани сабабли улар хафталик рузгорни гамлаб куйишга мажбурлар. Зайд ибн Савхоннинг озод этилган кули Солим хикоя килади: «Хужайиним Зайд ибн Савхон билан бозорда эдик. Салмони Форсий ёнимиздан утдилар. Анча-мунча озик-овкат кутариб олибдилар. Хужайиним ул зотга: «Сен Расулуллохнинг (с.а.в.) сахобасисан. Бунча куп захира туплашга эхтиёж сезмаслигинг керак-ку?» дедилар. «Янглишасан, - дедилар Солмони Форсий,- киши узини бундай нарсалар билан таъминлаб куйса, хам хотиржам булади, хам ибодат учун куп вакт топади. Шайтон хам уни васваса килишдан умидини узади».
Хар бир харакатимиз замирида ният ётгани каби ризк умидида хам ният мавжуд. Эртанги ризкдан ноумид булган холда озик-овкат гамлаб куйсак, адашган буламиз. Яна эхтиёт булмок лозимким, хаддан ташкари гамлаш окибатида бу неъматлар исроф булса, гунохи зиммамизда колади. Шахарликларнинг айримлари кузда пиёз, картошка, сабзини куп микдорда гамлаб олишади. Эхтиётлаб саклашни билмаслик ёки шароит йуклиги туфайли бахорга кадар буларнинг хеч булмаса ун фоизи чирийди.
Ривоят: Товус билан карга богда учрашиб, бир-бирларининг айбини кидира бошладилар. Товус каргага:
- Хой карга! Оёгингдаги шу кирмизи этикча факат менинг гузал либосимга ярашади. Уз-узидан маълумки, сен кечанинг коронгулигидан борлик оламининг ёруглигига чикаётиб, менинг кирмизи этикчаларимни кийиб олгансан. Мен хам адашиб, сенинг коп-кора, купол пойабзалингни кийганман, - деди.
Бу гапдан гашланган карга деди:
- Хой товус! Балки аксинчадир? Уша кечанинг коронгулигида сен менинг либосларимни кийиб олгансан. Бу либослар аслида меники эди.
Уларнинг тортишувини эшитиб турган тошбака деди:
- Эй азизларим! Бекорга тортишманглар, фойдасиз мунозарадан воз кечинглар. Жаноби Хак барча гузалликни факат битта кишига бермаган. Бутун хукмронлик тизгинини хам бир махлукнинг кулига бермаган. Хар ким уз хиссасига тушган неъматлардан хушнуд ва рози булмагани учун бошкаларнинг нарсаларига куз тикади.
Киссадан хисса шуки, дунёда хар томонлама мукаммал инсон йук ва булмайди хам. Аникки, хар бир кишининг хавас киладиган жихатлари булгани каби, нуксон ва камчиликлари хам бордир. Хар киши узига берилган ризк-неъматларга шукр килиб, бошкаларнинг неъматларига куз олайтирмасагина бахтли булади. Банда бу сирдан огох булса, доимо тугри йул тутади. Кузлари бошкаларнинг ризкида булмаган, узини ташвишга куймаган одам донодир. Кунгилнинг гузаллашуви шундандир. Хар ким уз ризкига рози булса эди, дунёда сира гавго булмас эди. Хадиси кудсийда мархамат килинадиким: «Эй Одам фарзанди! Албатта, ризк хаммага таксимланиб ва ажал хам белгилаб куйилган. Касал булган одам дунё лаззати ва неъматларидан махрумдир. Бахиллик хамма жойда ёмондир ва дунё неъматлари чексиз эмасдир. Ризк излаб жуда узок кетмок захарлидир ва ризк Бергувчи доим тирик ва коимдир».
Ризк хам, ажал хам аник белгилаб куйилган экан, кушнимиз ёки кариндошимизга аталган ризк бизга насиб этмайди. Шу боис уларнинг ризкига куз олайтириб хаётимизни булгамаслигимиз керак. Нединким, уша кушнимиз ёки кариндошимизга аталган ажал хам бизга насиб этмайди. Уз ризкимизни ейишимиз ва уз ажалимиз билан улишимизни англашимиз лозим. Афусуким, шу оддий хакикатни барча бирдек фахм этмайди. Икки дустнинг ишки бир ок «Мерседес»га тушди. Бирининг савдоси пишмади. Иккинчиси сотувчига ён босиб, муддаосига етди. Биринчи харидор ундан ранжиди. Буни хатто «дустликка хиёнат»га хам йуйди. Бу савдода хиёнат аломати йук эди. Бири айтилган нархга олмади, демак, машинадан воз кечди. Иккинчиси уша нархга олди. Дустини уйлаб, четга чиккани билан машинани учинчи ёки туртинчи одам уша нархга барибир оларди. Шундай экан, биринчи одам дустидан ранжиш урнига «Бу матох менинг ризким эмас экан, дустим, сенга буюрди, яхшиликларингга ишлат. Аллох менга хам насиб этсин», деб дуо килса, хайрлирок булар эди.
«Мерседес» ёки бошка нарса талашаётганлар умрнинг кискалигини хеч уйлаб курармикинлар? Бугун пуллари куп, гуё кулларини каерга узатсалар етади. Эртага бир хасталик этакларига ёпишса, талашган буюмлари аскотармикин? Бугун «Мерседес» учун дустидан юз угирган одам касалланиб колса, кузига уша матох куринадими? Унга уша буюм эмас, уша дуст аскотмайдими? Лаззатланиш мумкин булмаган куп неъматдан лаззат олиш мумкин булган оз ризк афзал эмасми? Лаззатга эса ризкка рози булиш оркали эришилади. Кудсий хадисда мархамат килинадики: «Эй Одам фарзанди, кимки мен таксим килиб куйган ризкга рози булса, унинг хузурига мол-дунёнинг узи у хохламаса хам келаверади». Назар дурадгор хакидаги ривоятда шунинг исботини курмадикми? Шу ривоятдаги бахил бойнинг хаёти ибрат эмасми? Бугунги хаётимизда шундай вокеаларга дуч келмаяпмизми?
Аллохнинг «Ризк излаб жуда узок кетмок захарлидир» деб огохлантириши бугунги кун учун гоят ахамиятлидир. Чунки ризкка каноат килмай узок-узок юртларга бориш холлари учраб турибди. Хатто аёллар эрларини уйга ташлаб жунаяптилар. Диккат килайлик: «зарарли» эмас, «захарли» дейиляпти. Уйлаб курайлик: нахотки банданинг ризки узи яшайдиган жойдан минглаб чакирим узокларга сочилган булса? Телевизорда бир вокеани курсатишди. Англияда истикомат килувчи хиндлар уз одатлари буйича байрамларини нишонлашди. Биламизки, Ганг дарёси улар учун мукаддас. Диний амалларининг купини шу дарё сохилида киладилар. Англияда яшаётган хиндлар шу юртдан окиб утувчи дарё буйида уша одатларини бажардилар. Хар холда шу дарёни мукаддас Ганга деб тасаввур килгандирлар. Ажаб! Ажаб! Миллатингнинг одати сен учун шу кадар кадрли экан, юртни ташлаб мусофирликда юришинг нимаси? Бу ерларга нима учун келганлар? Албатта, уз юртларидаги ризкка каноат килмай тукин хаёт илинжида.
«Аллох таоло бирорталарингизга бир йулдан ризкни етказаётган булса, (то сабаблар узгармагунича) уни тарк этманг». Мазкур шарафли хадисни ислом оламининг машхур уламоларидан бири Ризоуддин ибн Фахриддин бундай шархлайдилар:
«Бирор савдо ва кул хунари сабабидан кун утказишга етарли ризк келиб турса, узи ва оиласи мухтожликдан озод булса, шу касбини ташламасин. Бирор лавозим ва маъмурият сабабидан куни утиб турганида янада купрок дунё орттириш хаёлида шу ишлаб турган ишидан чикиб кетмасин. Хаводаги турнага умид боглаб, кулдаги чумчукни чикариб юбориш аклсизликдир. Келиши аник булмаган купидан кура, оз булса-да, келиб тургани яхширокдир. Кимга нимадан барака етиб турган булса, унинг сабабини махкам тутсин».
Борига каноат килмай, мул ризк излаб кетаётганларни куриб турибмиз. Хорижга бориб тузукрок иш билан банд булсалар майли эди. Бирон йирик корхонада мухандисми ё бирон университетда профессорми... Каёкда! Уша юрт одамлари бажаришга ор килган энг паст ишларни бажаришади ва энг паст даражада иш хаки олишади. Бу хурлик, бу хорлик эмасми? «Захарли» дейилганда шу назарда тутилмайдими? Бир йигит ризк излаб Россияга кетган экан. Уша ерда улим топибди. Танишлари пул йигиб, уликни минг азоб билан юртга олиб келишган. Буни нима деймиз?
Сахро сичкони шахарни томоша килай, деб келиб, шахар сичконига йуликди. Шахар сичкони оч, орик ва камкувват кариндошига ачиниб, тук ва бегам яшаш имкони мул булган маконда колишга даъват этди. Сахро сичкони кунди ва унга эргашди. Шахар сичкони яшайдиган хонадон эгаси ундан безиб, шу куни копконга озгина гушт куйиб куйган эди. Шахар сичкони бундан бехабар, ини атрофи ноз-неъматга мул эканини исбот этмок максадида кибр билан инидан чикди, гуштни тишлади-ю копконга тушди. Бир оз типирчилаб, улди. Буни курган сахро сичкони «Халокат келтирадиган бундай тукликдан кура, озига каноат килиб, тинчгина яшаганим яхширок», деб уз маконига кайтиб кетди.
Банданинг Аллох хузурида уялиб коладиган ишлари бор, уйлаб курайлик.
Ривоят: Басралик савдогар Чин мамлакати томон сафарга тайёргарлик кураётганида бир муйсафид унинг кемасига якинлашиб, илтимос килди:
- Эй хожа, мен хузурингга хожатталаб булиб келдим. Мана бу копдаги кургошинни денгиз уртасига етганингда сувга ташлаб юборсанг, зора назирим кабул этилса.
Савдогар муйсафиднинг кимлигини суриштириб билгач, молини олиб колди. Бирок, кемаси денгиз уртасига етганида тусатдан туфон кутарилиб, муйсафиднинг илтимосини бажаришни унутди. Чинга бориб савдо килаётганида унга бир йигит якинлашиб:
- Басрада сифатли кургошин булар эди, олиб келмадингизми?-деб суради.
Шунда савдогар муйсафидни, унинг омонатини эслаб, «энди буни исроф килгандан кура сотиб, пулига мол олиб, эгасига кайтариб топширганим маъкул куринадир», деган карорда кургошин тула копни йигитга сотди.
Басрага кайтгач, муйсафид яшаган махаллага бориб билса-ки, у вафот этибди. Унга яна бир нарса маълум булибди-ки, муйсафиднинг бир жияни бор экан. Укасидан ёдгор булмиш бу йигитни чикиштирмас экан. «Сен менинг улимимни кутиб юрибсан, бойлигимга эга чикмокчимисан!» деб ранжитавергани сабабли йигит бу шахардан бош олиб кетган экан.
Савдогар бирор вориси чикиб колар, деган ниятда Чиндан олиб келган молни етти юз динорга сотиб, пулини асраб куйди. Орадан куп утмай, Чин мамлакатида ундан кургошин сотиб олган йигит келиб деди-ки:
- Мен кургошинни уйга олиб бориб, эритиб курсам, орасидан олтин чикди. Мен сиздан олтин эмас, кургошин сотиб олган эдим. Бу олтинлар мен учун харомдир, токи бу олтинларни узингизга топширгайман, деб изингиздан етиб келдим.
Шунда савдогар сафар олдидан бир коп кургошин кутариб келган кария вокеасини сузлаб берган эди, йигит маъюс тортиб деди-ки:
- Сиз айтаётган муйсафид менинг амаким эдилар. Бойликни сувга гарк килишдан максадлари – мени бобом ва отамдан колган меросдан махрум этиш эди. Бирок, Аллох мазкур бойликни узимга насиб килган экан, турли восита ва василалар билан менга етказди.
Йигитнинг чиндан хам уша муйсафиднинг жияни экани тасдиклангач, савдогар унга етти юз динорни хам бериб:
- Сен харомдан пархез килдинг, Аллох сенга уз ризкингни - халол бойликни ато килди, - деди.
Кишининг ризки, ризкнинг хар бир кишининг узигагина насиб этиши хусусида яна икки, балки икки юз, балки ундан куп ривоят бордир. Фикр юритиб турмогимиз учун хозирча шунинг узи кифоядир.
- Эй кунгил! Ризкингни уйлаб кайгурма! Аллох бандани яратишдан аввал ризкини яратган. Лекин ризк эшигини мехнат очади. Банда сабабларни восита килса, хар ердан ризки, насибаси келади. Билмок керакки, банда узи учун аталган ризкнинг сунгги лукмасини емасдан улмайди. Атрофингга бок! Бу хакикатни исботловчи мисоллар тулиб ётибди. Ун кундан бери томогидан бир томчи сув утмаётган бемор кузларини очиб, кунгли палов тусаётганини айтди. Унинг тузалишига умид уйгониб, кувондилар. Паловни пиширдилар. Беморнинг томогидан иккитагина гуруч утди-ю жон берди. Бошка биров зиёфатда туйиб овкатланди. Уй остонасидан хатлади-ю жон берди. «Уни захарлаб куйишгандир», деб гумон килдилар. Йук, захарланмаган эди. Ризкининг сунгги ушогини уша зиёфатда еб адо этган эди. Ризкимизда белгиланган сунгги лукмани каерда ва качон еймиз? Сунгги култум сувни каерда ва качон ичамиз? Эй кунгил, сен шу хакда хеч уйлаб курганмисан?
Шайх Саъдийдан:
«Рузиси булмагон сайёд Дажлада балик тута олмагусидир ва ажали етмаган балик курук ерга тушгани билан улмагусидир.
Байт: Мискин харис олам аро тинмайин юрар,
Ул ризкнинг изидин, ажал онинг изидин».
Ривоятким, бир заифрок баликчининг кармогига катта наханг илинди. Баликни тортиб олишга харчанд уринмасин, эплолмади – балик кармокдан кутилиб кетди. Атрофдаги баликчилар афсусланиб, биродарларини маломат килдилар. Шунда баликчи ул дустларига деди-ки:
- Эй биродарлар! У балик менинг ризким булмаса, баликнинг эса дунёдан ризки узилмаган булса, кулимдан нима келарди? Бу баликнинг хали бу дунёда ейишга таомдан ризки бор экан.
Ризк адо булган нуктада ажал етажакдир. Унга кадар ризкимизнинг хар бир ушоги, хар бир томчиси учун Яратганга шукур килиб олишга улгурайлик, деган умид билан дуога кул очамиз:
- Ё Аллох! «Биз сиздан ризк сурамаймиз, биз сизга ризк берамиз» (Тоха сураси) деган ваъдангга биноан бизларни Раззок сифатинг ила беадад неъматларинг билан ризкимизни етказиб келяпсанким, бу мархаматинг учун Узинггагина шукр киламиз. Ё Аллох! Бизларни ризкига каноат этувчилардан кил, ношукур, бесабрлардан килма. Ризкига каноат килмай чулдаги охуни кувиб юрган каби сарсон кезаётган биродарларимизга хидоят бер, уларни хам каноатлилардан кил. Аллохим! Ризкка каноат килмаслик туфайли юзага келган гунохларимизни магфират эт, ризкимизни баракали кил. Аллохим! Бизларга рахмат эшикларини оч ва бизларга ризк эшикларини енгил кил. Аллохим, биз Сендан халол ризк, фойдали илм ва кабул буладиган амал сураймиз, ноумид килма бизларни. Илохо! Туйдиряпсан ва кондиряпсан, бас, бизга муборак кил. Ризк беряпсан, бас, бизга зиёда кил. Омийн, йа Раб ал-оламийн!














ТОКАТЛИГА ТОГЛАР ЭГАР БОШИНИ

Кудсий хадисда:
«Эй Одам фарзанди, сабрли бул ва узингни паст тут,
Узим сени олий даражага кутараман», деб мархамат килинган.
Бизлар кандай даражада? Сухбатимиз шу хакда.
Шунингдек, умид ва шошкалоклик тугрисида
хам суз юритиш ниятимиз бор.

Фарзандларимизни, якинларимизни дуо килганимизда бахт-саодат тилаймиз-у аммо сабр-токат, каноат тилашни унутамиз. Сабр-каноатсиз бахт-саодатга етиб булмаслигини биламизми? Биз факат жанозага борганимиздагина мархумнинг якинларига сабр тилаймиз. Бу яхши одат. Бошига мусибат тушган хар бир бандани сабрга чакириб, ёнида далда булиб туриш аъло фазилатлардан. Кудсий хадисда дейилади-ки: «Эй бандаларим, мен бандаларим ичидан бир муъмин кишини бирон мусибат етказиб имтихон килсам, у менга хамд айтиб, менинг имтихонимга сабр килса, у уша жойдан турганида хато-гунохлардан онаси туккан кунидек пок булиб туради». Мусибатга чидаш кийин булганидан унга сабр килувчиларга ана шундай мукофот ваъда килиняпти! Мусибат сабрли одамга бир, сабрсиз одамга икки хисса огир туюлади. Мусибат курганида кишининг илк сузлари: «Аллохим, мени собирлардан килгин. Мусибатнинг ажрига муваффак кил», деган дуо булса хайрлидир. Бирок, афсуски, айрим биродарларимиз мусибат тоши остида эзилиб, тилларидан кандай сузлар учаётганини билмайдилар, Аллохга карши исён киладиган даражага бориб етадиларки, шу боис уларга сабр тиламогимиз, Имом Газзолий хазратларининг: «Бало факат гунох ва куфрдан келади. Мусибатлар асл бало эмас, уларнинг ичида сен билмайдиган яхшиликлар бордир», деган хикматларини эслатиш дурустдир. Аммо сабр факат мусибатли кундагина керакми? Бу саволга хар биримиздан жавоб лозим.
Инсон жисмоний жихатдан бакувватлигига магрурланиб юраверади, аслида эса у гоят ожиздир. Токати етмайдиган юмушлари куп. Сабрсизлиги учун йул куяётган гунохлари унданда купрок. Инсон сабрсиздир, каноатсиздир. Шу боис «Аллох хеч бир жонни токатидан ташкари нарсага таклиф этмайди» (Бакара сураси). Муминлар Аллохнинг барча амрларини бажарсалар-да, Аллохнинг рахматидан умидвор булиб: «Эй Роббимиз, бизга токатимиз етмайдиган нарсани юкламагин» (Бакара сураси), деб муножот киладилар. Бундай дуо килишда бандаларнинг уз ожизликларига икрорликлари мужассамдир. Худ сурасида Одам болаларининг кандайлиги чиройли тарзда баён этилган:
«Касамки, агар Биз инсон зотига Уз томонимиздан рахмат-мархаматимизни тотдириб, сунгра уни Узимиз тортиб олсак, у, албатта, ноумид ва ношкурчилик килиши шубхасиздир. Касамки, агар унга бирон зиён-захмат етканидан кейин Биз ноз-неъматларни тотдириб куйсак, албатта у: «Барча ёмонликлар мендан нари кетди, энди кайтиб келмайди», дейди. Дархакикат, у магрур ва мактанчокдир. Магар балоли кунларда сабр килиб, сафоли кунларда шукроналик билан яхши амаллар киладиган зотлар бор-ки, ана ушалар учун магфират ва катта ажр-мукофотлар мавжуддир».
Мазкур уч оят «Бу васф иймон ва ислом такозо килган сифатлари билан тула сифатланмаган инсоннинг васфидир», -деб тафсир килинади «Тафсири хилол»да. -  Агар ундай одамга бирор неъмат бериб туриб, сунгра олиб куйилса, тушкунликка тушиб, дод-вой килади, узини хар томонга уради. Ёки аксинча, ё иссикка кунади ё совукка. Охирги оятда солих бандаларнинг икки сифати алохида таъкидланмокда: сабр ва яхши амаллар килиш. Сабр доимо, хаммага керак: яхшилик етганида хам, ёмонлик етганида хам, зарар-камчилик пайтида хам, фойда-борчилик пайтида хам гоятда зарур. Йукчиликка сабр килиш осон. Аммо борчилик-тукчиликка хамма хам токат кила олмайди. Аслида банда огир пайтда бардош билан, неъмат етганда шукр ва яхшилик билан сабр килсагина саодатга етиша олади».
Аввалги боблардаги сухбатларимизда бирон нима умидида намоз укиётган, умиди ушалмагач, ибодатдан воз кечган бесабр, ношукр, нодонлар хакида гапириб эдик. Якинда каминанинг уйига бир одам келиб, сузининг аввалида суд идораларидан шикоят килди. У киши бобомерос уйни кариндошлари билан талашаётган экан. Суд уша уйни кариндошлари фойдасига хукм килибди. «Иш судга ошганда намоз хам укий бошлаган эдим, бунака адолатсиз хукм килгач, намозни хам йигиштириб куя колдим». Бу мисолни келтиришимиздан максад шуки, орамизда шу одамга ухшаганлар озми-купми учраб туради. Шу одам мисолида айтмокчимиз-ки: «Биродар, ибодат холис булмоги шарт. Бирон нима тамасида намоз укиётган булсангиз, янглиш йулда экансиз. Аллох сизнинг намозингизга мухтож эмас. Намоз узингиз учундир. Агар суд хукмидан норози булсангиз даъвоингизни унга айтаверинг, Аллохга карши исён килишдан куркинг. Сиздан сабр талаб этиляпти. Сабрга иймон билан эришилади. Сабри йук одамнинг иймонида шубха бор. Хасан Басрий хазратлари айтганларидек: «Сабри булмаган кишининг дини йук». Донолар айтмокчи, сабр – кулларни подшохларга айлантиради. Сизга шу мартаба насиб этсин!»
Яна бир ибрат: «Эй Одам фарзандлари!-дейилади хадиси кудсийда. -  Сизлар менинг хузуримдаги нарсаларимга факат менинг розилигимни талаб килиш йулида узларингиз хуш курмаган нарсаларга сабр килмагунча ета олмайсизлар. Менга итоат килишдаги бардошлик менга осий-гунохкор булиб жазога гирифтор булишдан осонрокдир».
Хаёти давомида кишининг боши устидан куёш чараклаб туриши баробаринда турли хил ташвиш булутлари хам сузиб утади. Кенглик - танглик хам, туклик – очлик хам, галаба –маглубият хам, шодлик – мусибат хам. Умри факат шодлигу галаба билан утган кимсани тарих билмайди. Одам боласидан машаккат ва мусибат пайтида сабр килиши, умидсизланмаслиги, хак устида сабот билан туриши талаб этилади. Дунё гами келиб-кетувчи мехмондир. Абадий колади, деб ранжимаслик керак. Тонгни кутадиган одам сабр килиши шарт. Тун киёматга кадар давом этмайди. Неъматга сабр билан эришилади, шошкалок ва бесабр неъматдан махрум колади. Неъматни куриш билан шокир, мусибатга дуч келганда эса собир булиш иймон жумласига киради.
Одамга сабр гар курингай захар,
Чидам нихояси жонга булгай шакар.
Ха, йукчилик ва танг холатларда сабр керак. Аммо бу машаккатлар кушойиш топганидан сунг хам сабр лозим булади. Чунки мусибатга токат килишдан кура, аввал айтганимиздай, кенгчиликка сабр килиш огиррок.
Молнинг нархи пасайиб, савдогар молиявий инкирозга дуч келди. Ёки молини ортиб келаётган кема ё самолёт халокатга учради (Аллох сакласин!). Савдогар нима килади? Хасрату надоматга бериладими? Шундай килса, Аллохга осий булади, шайтон васвасасига буйсуниб колади. Муъмин эса бу ишни Аллохнинг такдири деб билади ва сабр килади. Тасаввур килайлик: савдогар хунук хабарни олган дамда азон чакирилди. Жамоат билан намозга кирадими ё молини йукотган идораларга даъво килгани югурадими? Шунга ухшаш вокеа юз берганда бир савдогарнинг «кун буйи хали у идорага, хали бу идорага югуриб, намоз укишга хам вакт булмади», деб нолиганини эшитган эдик. Эхтимол, биродаримиз ибодатларини вактида бажарганларида Аллох мушкулларини осон этиб, идорама-идора югуришларига хожат колмасмиди... Сабр килиб, Хак томон юрганларида, Аллох бу собир томон югурган буларди. Хак томон бир карич сурилсалар, Аллох бир кулоч якинлашарди, бу узимиз тукиган тахмин эмас, балки хадиси кудсийда баён этилган хакикатдир. Киши умр буйи куп кийинчиликларга дуч келиши, бу кийинчиликларни факат сабр билан енгиб ута олиши мумкинлигни, сабрсизлик эса инсонни кайгудан куткара олмаслигини, сабрсизликнинг узи куйдиргувчи зур кайгу эканини болалигиданок онгига сингдириш керак. Хар кандай хасталикнинг энг биринчи давоси – сабр дорисидир. Сабр – дориларнинг энг ишонарлисидир. Дорихонадан харид килган дорингиз шифо берадими ё йукми, билмайсиз. Бу олган дорингиз бир дардингизга даво бериб иккинчисини уйготиши эхтимоли хам бор. Аммо сабр дорисида бундай хатар йук. Сабрни моддият ва маънавият устуни десак хам янглишмаймиз. Уни асрамай, йикилишига йул куйилса, моддият хам, маънавият хам йикилади.
Букрот хаким илми хикматда равнак топгач, узлатни ихтиёр этдилар. Бир куни подшох хасталаниб, ул зотни хузурига чакиртирди. Букрот хаким подшохнинг даъватини кабул килмадилар. Шунда ул зотнинг хузурига вазирнинг узи келди. Карасаки, Букрот хакимнинг емишлари турли гиёхлар экан. Вазир подшохнинг амрини айтиб, ялинса хам, хаким кунмадилар. Шунда вазир аччикланиб деди-ки:
- Подшохларнинг хизматини килишни урганганингда бунака гиёх еб утирмас эдинг.
Бу дашномни эшитган хаким кулдилар ва дедилар-ки:
- Агар сен гиёх еб яшашга каноат килишни урганганингда жонингни хатарга куйиб, подшох хизматини килмас эдинг.
Донолар деганлар-ки: «Модомики, ер остида кабр азоби хак экан, ер устида уша азобнинг мукобили сифатида сабр азоби хам мавжуд. Бандага ё униси, ё буниси». Хикмат ахли барча нарсадан айнан шу сабр азобини аъло курганларки, ажрлари юкори булгай, инша Аллох! Хазрат Навоий айтганларидек: «Сабр бор ерда айрилик утида куйганларга гам йук, иштиёк эгаларига хажр утида куйишдан алам йук». Чунки: «...уларнинг хузурларига хар эшикдан фаришталар кириб: «Сабр килганингиз учун сизларга салом булсин! Бу окибат диёри кандай яхши, дерлар» (Раъд сураси).
Европанинг машхур файласуфи, узлатга чекиниб, умрини бочкада утказган Диогендан бир одамнинг бойми ёки камбагал эканлигини сурадилар.
- Билмайман, - деб жавоб берди Диоген,- мен факат унинг пули куплигини биламан.
- Пули куп булса, демак, бой эканда?
- Куп пулга эга булиш ва бой булиш - бир нарса эмас, - деб жавоб берди Диоген. - Борига каноат килган одамгина чинакам бойдир. Узида бор нарсадан купрок бойлик орттиришга харакат килган одам, оз булса-да, борига каноат килган одамдан камбагалрокдир.
Энди «сабр» ва «каноат» атамаларига киска изох бериб утсак: бу икки суз купинча кетма-кет кулланилади. Аммо иккаласи бир маънони англатувчи маънодош сузлар эмас. «Сабр» – иффатга хос хислатлардан булиб, нафсоний кувватларни жиловлашдир. «Бардош» ёки «чидам» дейилса хам «сабр» англашилади. «Сабр»ни мумтоз адабиётимизда «тахаммул» (айрим уринларда «тааммул») шаклида хам учратамиз:
Ё мархамат ул хайли ситамкорага бергил,
Ё сабру тахаммул мени бечорага бергил.(«Махбуб ул-кулуб»дан)
«Муншаот»дан: «...ва кунгуллари тахаммул килмагандин арз килгайлар».
Демакким, сабр – тоат ибодатни адо этмокликдир. Хавойи нафс хохлаб турган гунохларни килмаслик хам сабр. Балою офатлар ва мусибатларга таслим булаколмаслик хам сабр. Сабрнинг олий даражаси – мусибатнинг биринчи зарбаси вактида билинади.
«Каноат» эса еб-ичмак ва кийинмакнинг борига рози булиб, имкон ва зарурат даражасидан ортигини талаб килмасликдир. Шу боис донолар каноатни кушлардан урганишни тавсия киладилар. Куш эртанги озукаси булмаса хам масъуд-бахтиёр учаверади. Одамнинг эса омбори донга тула булса-да, кейинги йил гамида, ташвишида паришондир.
«Каноат – эхтиёжсизлик негизидир, иззат ва шараф тантанасидир, - деб ёзганлар хазрат Навоий. - Каноатли камбагал – давлатманддир, унинг шоху гадога иши тушмайди:
Хорлиглар боши тамаъ билгил,
Доимо «азза ман канаъ» билгил».
Маъноси будир: хорликларнинг бошланиши тамаъдан эканини фахм этгин ва хамиша «каноатли киши азиздир», деб билгил.
Каноатли кишини ноёб донишманд деб хам иззат киладиларким, каноат бандага берилган туганмас неъматдир. Низомий хазратларидан байт:
Хар кеча сунгида нури зиё бор,
Хар бардош сунгида завки сафо бор.
Каноат тугрисида куп хикматлар айтилган, куп таърифлар берилган. Шулар орасида «Махбуб ул- кулуб»даги таъриф гоят ахамиятлидирки, бизларга бу меросни колдирган хазрат Навоий хакларига ва бу асарни бугунги тилимизга хос насрий баёнини тайёрлаган устозлардан Иноят Махсумов хакларига дуо килган холда китоб сахифаларига назар ташлаймиз:
«Каноат – бир чашмадирки, олган билан унинг суви куримайди; у бир хазинадирки, ундаги бойлик сочилган билан камаймайди. У бир экинзорки, уруги иззат ва шавкат хосилини беради; у бир дарахтдирки, унда карам булмаслик ва хурмат меваси бордир.
Каноат – киши кунглига равшанлик етказади; куз ундан ёруглик касб этади. Каноатли дарвешнинг каттик нони таъмагир шохнинг ноз-неъмат тула дастурхонидан яхширокдир. Каноатга одатланган факирнинг ёвгон умочи – олгир бойнинг новвоту холвасидан тотлирокдир.
Шох удирки – олмайди-ю беради, гадо улдирки – сочмайди-ю теради. Хар ким каноатга одатланган булса, шохлик-гадолик ташвишини билмайди. Гарчи тирикчилик уйи доим тор, бу хакда канча муболага килсанг, урни бор. Каноат бир кургонки, унга кирсанг, нафснинг галвасидан кутуласан. Каноат бир чуккики, унга чиксанг, дуст-душманга мухтожликдан халос буласан. Каноат – хокисорлигдир-ки, натижаси - юксаклик; мухтожлик-ки, фойдаси – эхтиёжсизлик. Каноат – экиндир, уруги – бойлик; дарахтдир, меваси – мухтожсизлик; майдир, аччик, лекин нашъаси – шодлантирувчи; йулдир каттик, лекин борар манзили – севинтирувчидир».
Расулуллохнинг (с.а.в.) уйларида бир неча кунлаб козон кайнамасди.
- Йа Расулаллох! Факат хурмо еявериб, ичимиз куйди, - деб факирлар нолишганда Расулуллох (с.а.в):
- Мен хам худди сизлар каби икки ойдирки, факат мева ейман. Уйимда ейишга бошка нарсам йук, - дедилар.
Бир киши очлик туфайли корнига тош боглаб олди. Исссик тош коринга богланганида ошкозондаги очлик азоби бир оз чекинди. У одам Пайгамбаримиз алайхиссаломга корнидаги тошни курсатиб, очликдан шикоят килганида, Расулуллох (с.а.в.) хам муборак коринларига боглаб олган тошларни курсатдилар.
Хазрати Умар (р.а.) бир куни Расулуллохнинг (с.а.в.) хузурларига келиб карасаларки, камишдан тукилган буйра устида ётибдилар. Муборак кулларига, юзларига камиш ботиб кетган. Сув тулдирилган битта хумча ва бир сиким арпадан булак овкатлари йук. Шунга каноат килиб яшаётганларини куриб, хазрат Умар йигладилар. Хазрат Умар хам ана шу жамоатга хос инсонларнинг бири эдилар. Лекин Пайгамбаримиз алайхиссаломнинг хаёт тарзлари барча оддий хаёт кечираётган кишиларникидан хам оддийрок, соддарок эди. Хазрати Муслим (р.а.) айтадиларки: «Расулуллох (с.а.в.) кун буйи очликдан силлалари куриганда, корин туйгазадиган микдорда хурмо тополмаганларини курганман»,
Баъзи биродарларимиз хизматдан кайтганларида овкат тайёр булмаса, газабланиб, дунёни агдар-тунтар килишга хам тайёр булиб коладилар. Таомни вактида хозирлашга улгурмаган ахли аёлини хакоратлашдан, хатто дуппослашдан тоймайдилар. Каноатсизликнинг энг олий даражаси шу холда намоён булади. Чунки таом козонда кайнаб турибди, узоги билан ярим соатда пишиши аник. Ярим соатга каноат килолмайдиган одамнинг арзимаган туртки билан диндан чикиб кетиши хеч гапмас. Дарвоке, шундай деб ёзишга ёздигу бирок, динда собит одам токатсиз булмайди, деган хакикатни ёдга олдик. Бундай токатсизларга Расулулохнинг (с.а.в.) токатларидан сузлаб бериб, иймонга чорловчи биродарларимиз барака топишсин.
Акл мавзуида юритган сухбатимизда «инсонларни хайвонлардан юкори куювчи турт нарсанинг бири - каноат», деб санаб утиб эдик. Бу фикрни инкор этмаган холда баъзан уйлаб коламан: каноат хайвонларда, масалан, итда хам бор-ку? Хайвонлардаги каноат даражаси баъзан инсонникидан анча баланд булади-ку?
Хазрати шайх Шакики Балхий (куддиса сиррухи) Хижозга бориб, шайх Иброхим Адхамга учрадилар. Дедилар-ки:
- Ё Адхам угли, тирикчилигинг кандай?
Иброхим хазратлари айтдилар:
- Топсам шукур киламан, топмасам – каноат.
Шакик хазратлари дедилар-ки:
- Бизнинг Балх итлари сенинг шу килганингни килурлар.
- Сиз нима килурсиз?
- Топсам - эхсон килурман, топмасам – шукр.
Бу жавобдан таъсирланган Иброхим хазратлари уринларидан туриб, Шакик хазратларини упдилар-да:
- Сиз менинг устозимсиз, дедилар.
(Мазкур вокеа бошка тарихий манбаъда узгачарок тарзда баён этилади: «Хукамолардан Абу Зайд айтадилар: «Балхлик бир йигит менга: «Узларингизнинг зухди-такволарингиз хакида гапириб беринг», деган эди, мен: топсак – еймиз, топмасак – каноат киламиз», дедим. Шунда у деди-ки: «Бизда Балхнинг итлари шундай килишади. Биз эсак топмасак – каноат киламиз, топсак узимиздан мухтожрокларга берамиз». Бу хикматнинг икки манбаъда икки шаклда баён этилишига ажабланмаслик керак. Ровийлар кайси бир боскичда адашган булишлари мумкин. Ёки хар икки холда хам юз берган вокеадир. Бунинг илдизини топишга уриниш хам шарт эмас. Чунки мухими – хикматнинг узи. Вокеа кимнинг иштирокида булгани иккинчи даражали масала.)
Каноат маъданига оч кузунг оч,
Тамаъ буйи куринмай, буйидан коч.
Мазкур байтда хазрат Суфий Оллохёр бу маънони айтмокчилар: «Хамиша каноат хазинасига куз тикиб юргин. Тукликда хам, очликда хам каноатли бул. Гафлатда булма, кузинг оч. Тамаънинг киёфаси куринмасдан олдин, унинг исини билгачок, ундан коч.
Шарафли хадис: «Кимнинг Аллохдан савоб келишига каноати булса, узига етаётган азиятни сезмас». Каноат килган кимса хамма нарсадан озод булади. Таажжубки, дунёпарастлар бойликни молдан кидирадилар. Вахоланки, у каноатдадир. Рохатни эса купдан кидирадилар. Аксинча, у оздадир. Аклли одам фахм этмоги шартки, каноат унинг бошини юкори кутаради, олий макомга етказади, иззат ва шавкатга эга этади. Аммо тамаъкор одам дунёда хорлик ва хакоратдан холи булмайди. Каноатли киши узининг хар бир сузи ва ишида халолдирки, шу боис хам Сукрот хаким: «Хою-хавасни тарк айлаб, каноатни ихтиёр этинг», деб васият килганлар.
Барча хулклар каби каноат хам мунтазам тарбия оркали камолга етади. Аммо бошка хулклар каби бу фазилат хам илохий тавфик билан булади. Хадиси шариф: «Агар Аллох бир кавмга бокийлик ва тараккиётни ирода килса, уларга тежамкорлик ва каноатни беради. Агар Аллох бир кавмни «кесмок»ни ирода килса, уларга хиёнат эшигини очиб куяди». Бирок, «Худо каноатни берганга беради, бермаганга йук» деган хулоса билан бу борадаги тарбиянинг урни инкор этилмайди. Инкор килинса эди, каноатга даъват этувчи оятлар нозил булмас, шарафли хадислар мархамат этилмасди, хикмат ахлининг васиятлари хам баён этилмасди. Англамок керакки, Аллох бирон кавмга мархамат килмокчи булса ёки жазо юборишни ихтиёр этса, уша кавм обдон имтихон килинади, уларга имкониятлар яратилади, уларни тугри йулга солиш учун пайгамбарлар берилади. Тарихга карайлик, Нух алайхиссалом, Лут алайхиссалом кавмлари бир зумда жазога хукм этилгани йук-ку? Куръони каримда баён этилган бошка кавмларнинг фалокат жарига мубтало булишларидан олдин хам Хак йулига даъватлар килинган. Шунга кура, балога учраган кавм (ёки алохида бир одам) тугилишиданок (ёки тугилмасидан аввал) такдирига шу кулфат ёзилган эди, деган тухтамга келиш керак эмас. Тугри, кулфат ёзилган, бирок, бу кулфатни четлаб саодатга етиш йуллари хам мавжуд эди. Банда (ёки кавм) Рахмон сузига эмас, шайтон васвасасига буйсуниб кулфат йулини узи танлайди. Рахмон «каноат кил», деб буюряпти. Унинг амрини бажариш шарт! Лекин шайтон банданинг куз олдига уз пардасини тусиб, хакикатни курсатмасликка интилади. «Каноат килиб узингни кийнаб нима киласан, ана, Фалончини кара, яйраб яшаяпти, сенинг ундан кам жойинг борми?»- деб васваса килади. Банда иродасини бошкара олмагач, каноатдан юз угиради ва шунга яраша ажрини олади.
Саодатли эрур моли йук гадой,
Борга токат килса, унинг кунгли бой.
Бир киши хазрати шайх Абу Бакр Абу Варрок Термизийдан (к.с.) угит истади. Унга дедиларки:
- Икки жахоннинг шарри (ёмонлиги) мол-дунё куплигидадир. Хайри (яхшилиги) эса Аллохнинг берганига каноат килмокликдадир. Боргил, бу угитни тутгил, нажот топгайсан.
Ха, нажот – каноатда хамдир. Кимки каноат килмаса, етиша олмайдиган нарсасига интилаверса, узга киши кулидаги нарсага очкузлик билан карайверса, кувонч олами унга бегона булади. Каноати туфайли хурсандчилик оламида яшовчи кимсанинг хеч кимга эхтиёжи хам тушмайди.
Утба ибн Газвон дебдиларки:
- Дарахт япрокларидан бошка озукамиз йук эди. Япрок еяверганимиздан лаб-лунжларимиз тарс-тарс ёрилар эди. Кунлардан бир кун бир шолча топиб олдим. Уни Саъд ибн Молик иккимиз булишиб, кийим килдик. Бугун эса хар биримиз бир улканинг хокимларимиз. Узимизча буюк, Аллох наздида эса кичик булиб колишдан Аллох таолонинг панох беришини тилайман.
Шоир айтмокчи: Бир йукликнинг бир кун туклиги бордир,
Бир гамликнинг бир кун шодлиги бордир.
Каноат килган рохат курмаган эмас,
Гадоликнинг бир кун беклиги бордир.
«Дунёда энг яхши лаззат нима?» деган саволга «каноат лаззатидир», деб жавоб берадиганлар янглишмайдилар. Чинакамига каноатли булиш худбинликни инкор этади, киши узи рохатда яшаши билан бирга, бошкаларнинг хам шод яшамогини истайди ва бу йулда жон фидо килмокка хам тайёр булади.
Кунлардан бир куни Салмон Форсий (р.а.) уйларига якин дустларидан Абу Зарр Гифорий келдилар. Дастурхон устига бир куза сув ва бир неча булак котган нон куйилди. Нонни сувга ботириб еяётган мехмон «нон жуда мазали экан-у аммо тузи бир оз камрок туюлди», дедилар. Шунда Салмон Форсий мехмондан узр сураб, кузани олдилар-да, бозорга йуналдилар. Бозор якин булгани сабабли, кузани тузга алмаштириб, тезда уйларига кайтдилар. Энди сувга буктирилган нонга туз сепиб едилар. Шунда мехмон: «Аллохга шукр, бизни шунчалар каноатли килиб яратибди», дедилар. Бу шукронани эшитиб, мезбон кушимча килдилар:
- Тугри, Аллохга шукр киламиз, лекин каноатимиз янада купрок булганида кузани тузга алишмаган булардик.
Каноатсиз одам хеч махал узини узи идора эта олмайди. Каноат - етишурлик микдорига ёки хазинада топилганига ризо булмоклик, демак экан, бу эрлар учун хам хотинлар учун хам энг гузал бир сифатдир. Етишур микдорига ризо булмаган кимса ертула хазинаси булса-да, харгиз каноат килмас. Шунга кура, каноатсизлик - одам боласидаги бир ёмон хасталикдир, дейиш хам мумкин. Юкорида айтганимиздек, каноатсизлик хасталигига мубтало булган кимса охиратнинг тугри йулидан бир четга чикиб, куп вакт адашиб колади ва турмушнинг турли машаккатларига дучор булаверади. Каноатсиз кишининг талаби куп ва кузи очлиги чексиз булганидан муродини хосил килиш учун турлича ёлгон сузлар ила маддохлик килур. Хар вактда узидан бечора холли кимсаларни куриб турадиган ва бу юкори холидан яна бечора холга тушуви мумкин эканини кунглига келтирадиган одам боласининг борига каноат этуви шубхасидир.
Масалким: бир каноатсиз сайёд (овчи) тулкини куриб колди-ю унинг юнгига хаваси келди. Жониворни тутиб, терисини шилиб, киммат бахога сотишни орзу килди ва унинг инини излаб топди. Инга якин ерда чукур казиб, устини хашак билан беркитиб, тепасига бир булак гушт хам ташлаб куйди. Тулки инидан чикиб гуштни курди. Чохга якинлашди-ю аммо гуштга чанг солишга шошилмади.
- Бу гушт димогимни хушбуй килса хам, лекин ундан бало иси келиб турибди. Донишмандлар хавф-хатарли ишни килмайдилар, окиллар фитнага сабаб буладиган ишга киришмайдилар. Бу хашак устига бекорга гушт куйилмагандир, хар холда шу гуштдан умид узганим афзал.
Тулки шу карорга келиб, чохни четлаб утиб кетди.
Шамол гушт исини шу атрофда юрган оч йулбарс димогига етказди. Йулбарс гуштни тездагина, адашмай топди, уйлаб хам утирмай хашак устига оёк куйди-ю чохга кулади. Сайёд шовкинни эшитиб «чохга тулки тушди», деган гумон билан югуриб келди-ю пастга карашга хам каноат килмай узини чукурга ташлади.
Ким кайси фазилати туфайли омон колди-ю ким кайси иллати туфайли халок булди?
Кадим замонда Кобул шахрида истикомат килувчи икки каноатсиз одам маишатларини яхширок утказиш иложини тополмай Султон Махмуддан нажот истаб, Газна шахрига караб юрдилар. Йулда бир киши уларга хамрох булди. Бу икки каноатсиз бошкентга не максад ила бораётганларини айтиб, янги хамрохнинг хам сафардан муддаосини билмок истадилар.
- Мен дурадгорман, халол касбим билан топганимга каноат килиб яшайман, - деди янги хамрох. -  Хеч кимдан бирор нарса тама килмайман. Хатто султоннинг хам инъом-эхсони менга керак эмас. Максадим - Газна шахрини бир томоша килиб келиш халос.
Газнага етиб келишгач, икки каноатсиз киши султон кароргохига йул олди. Дурадгор эса бормади. Каноатсиз кишилар султон хузурига кириб, муддаоларини изхор килиб булишгач, каноатли дурадгорнинг бу зиёратга келишдан бош тортганини хам айтиб утдилар. Бундан ажабланган султон Газнавий одам юбортириб, дурадгорни олиб келтирди. Каноатсизлардан бири султондан бир халта олтин суради, иккинчиси эса хали уйланмай юрганини, султоннинг саройдаги бирон чури кизга уйлантириб куйишидан умидвор эканини билдирди. Султон буларнинг тилакларини кабул этиб, каноатли дурадгордан суради:
- Узок йул босиб Газнага келганинг холда мени зиёрат килишни нима учун истамадинг?
- Бу шахарнинг гузаллиги хакида куп хикоялар эшитиб эдим. Максадим - шу гузалликларни уз кузим билан куриш. Мен халол касбим билан кун кечиришни истайман. Бировдан бир бурда нон умид килиб яшаб, номус-оримнинг ва обруйимнинг барбод булишини хохламайман. Шу боис менга сизнинг инъомингиз керак эмас. Хузурингизга ошикмаганимнинг боиси факат шудир.
Султон турли инъомларни таклиф килса-да, каноатли инсон буларнинг хеч бирини кабул этмади. Каноатсизларнинг бирига халта тула олтин берилиб, иккинчиси чурига никохлангач, уйларига кайтишга изн сурадидар. Рухсат теккач, йулга тушдилар. Султон учинчи кишининг каноатини кибр ва нодонлик урнида кабул килиб, гоят газабланди-да:
- Халтаси ва чуриси булмаган кишини улдириб, калласини менга келтир, - деб буюриб, жаллодни уларнинг изидан жунатди.
Юра-юра чарчаган каноатсизлардан бири олтин тула халтани дурадгорга бериб, бир оз кутариб боришни илтимос килган онда жаллод уларга етиб келди. Султоннинг «халтаси йук одамнинг калласини ол», деган амрига амал килиб каноатсизни улдирди. Султон жаллод олиб келган каллани куриб: «Янглиш улдирибсан, энди бориб чуриси йук одамнинг бошини уз», деб буюрди. Жаллод уларга етиб келганда каноатсиз киши зарурат юзасидан нарирок кетиб, хотинига караб туришни дурадгордан илтимос килган эди. Жаллод уни нарида, ёлгиз узини куриб, чуриси йук одам, деб гумон килди ва султон амрини бажарди. Султон Газнавий у келтирган бошни куриб яна дакки берди-да: «Халтаси ва чуриси бор одамни тириклайин олиб кел», деб буюрди. Каноатли киши саройга келтирилгач, султон ундан «Хамрохларингга нима булди?» деб суради.
- Сиз кимга олтин ва чури инъом этган булсангиз, уларнинг жонларини хам узингиз олдингиз, - деди дурадгор. - Мен сиздан хеч нима олмаганим учун саломат колдим.
Султон унинг бу сузидан таъсирланиб: «Мендан бирор нарсани тила!» деб илтимос килди.
- Хуп, бу сафар сиздан уч нарсани сурайман, - деди каноатли киши. -  Аввало халтадаги олтинларга янада купрок олтин кушиб, улдирилган икки хамрохимнинг оилаларига юбортиринг, уларни рози килинг. Хонадонлари ахлидан гунохингизни кечиришларини суранг. Кейин: газабланиб ва игвогарларнинг сузига кириб, хеч кимни улдиришга буюрманг, адолатли рахбар булинг. Учинчиси: мен сиздан узим учун хеч нима тиламайман. Агар ижозат этсангиз, оиламни Газнага кучириб келтириб, шу ерда уз халол касбим билан машгул булай.
Султон Махмуд Газнавий унинг тилакларини кабул килгач, бундай деди:
- Менинг хам сендан уч тилагим бор: биринчиси – хатоларимни кечир. Иккинчиси – ишларимда менга маслахат бериб тур. Учинчиси – хар жума окшомида хузуримга келиб, сухбатингдан бахраманд этасан.
Хикоятнинг хотимаси уларок байт:
Гар каноат бирла булсанг баркарор,
Булмагайсан дунёда хеч хору зор.
Каноат хакида суз кетар экан бу шарафли хадисни четлаб утолмаймиз: «Муъмин киши бир ичаги тулгунча ейди, кофир етти ичаги тулгунча ейди». Куп овкат ейиши билан шухрат козонган бир киши мазкур хадиснинг айтилишига сабаб булган, деб ривоят киладилар. Вакти келиб, иймон келтиргач, оз таомга каноат килувчилардан булган экан. Уламо ахлидан ал-Бурсавий шархлари ёрдамида бу хадис маъносини англашга уриниб курамиз:
Муъмин кишининг сифатларидан бири – унинг каноаткорлиги ва оз емак билан туйиши барчага маълум фазилат. Мусулмон фарзанди овкат ейишни «Бисмиллох» билан – Аллох таолонинг исмини айтиш билан бошлайди. Иймон сохиблари меъдаларини тулдирмайдилар, куп ейишга хирс куймайдилар. Факатгина тоат ибодатларини бажаришга кувват оладиган даражада овкатланадилар холос. Турфа хил емишларга ва шарбатларга илтифот этмайдилар. Зотан, муъмин кишига ярашадиган иш хам шудир. Кофир эса, хирсининг шиддатидан еб туймайди, туйса-да, куймайди. Чунки у нафсига банди. Мункир шахватининг асири булгани сабабли канча емасин, барибир туймайди.
Хадисдаги купликни билдирувчи «етти» сони оркали тамаъкорлик, табъи бад, хасад, нафс, овкатдан лаззатланиш ва семириш, куз, огиз хирслари ва шахват каби хайвоний иллатлар назарда тутилганлиги эхтимолдир.
Куп таом емоклик инсонга хос фазилат эмас, балки хайвонга хос хусусият саналади. Саййидимиз хазрати Мухаммад Мустафо соллаллоху алайхи васаллам оз овкат билан каноатланиш борасида бундай угит берганлар: «Меъданинг учдан бирини овкат, учдан бирини сув, колган учдан бирини хаво учун (нафас олмокнинг енгиллашиши учун) буш колдир».
Тугри, мусулмонлардан баъзан куп ейдиганлари учраб тургани каби, кофирлар орасида хам оз ейишга уринувчилар топилади. Аммо куфр ахли хеч вакт эътикод учун кам емайдилар. Уларнинг бу уринишлари ё бирон касаллик туфайли ё семириб кетишдан сакланиш, ё гузаллигини асраш ёки шунчаки башарий микёсдаги маданий улчовларга риоя килиш учундир. Калбида иймон халоватини топаман, деган киши эса хар бир масалада андозани Куръон ва Суннатдан олиб, Аллохнинг ризоси учун амал килади.
Ривоят: Ажам подшохларидан бири хазрати мустафо (с.а.в.) хизматларига бир хозик табиб юборди. Ул табиб араб диёрида куп муддат яшади, аммо хеч ким унинг олдига бориб, муолижа талаб этмади. Охири ул Пайгамбаримиз алайхиссалом хузурига келиб гина эттиким:
- Мен бандани асхоб маризалари муолижаси учун юбормиш эрдилар. Бу муддатда хеч киши илтифот этиб, менинг кошимга келмадилар ва мен мукаррар хизматни бажо келтира олмадим.
Расулуллох (с.а.в.) дедиларким:
- Бу тоифанинг одати улки, то иштаха тамом булмасдин бурун таомдин кулларини тортарлар.
Хакими хозик дедики:
- Сиххат ва тандурустлик сабаби ушбудир.
Шундан сунг ул ижозат олиб, уз юртига кайтди.
Имом Шофеъий хазратлари айтадиларки: «Ун олти йилдан бери туйиб овкатланмадим. Зеро, куп ейиш баданни огирлаштиради. Калбни корайтиради, заковатни кетказади, уйкуни жалб этади ва кишини ибодатга заиф килади». Сулаймон Дороний хазратлари баёнлари мазкур фикрни давом эттириши мумкин: «Хар нарсанинг занги бор. Кунгил занги куп ёмондир. Куп еганга олти бало ёпишади: 1.Укиган намозининг таъсирини билмайди. 2.Хотираси сусаяди. 3.Берахм булади, бинобарин, узи тук булгани сабабли узгаларни хам тук санайди. 4.Ибодатларга дангасалик килади. 5.Шахвати устун келади. 6.Мусулмонлар масжидга бораётганларида у хожатга шошилади.
Бу борада кишининг яшашдан максади мухим ахамиятга эга. Биров яшамок учун таом ейди. Бошка биров эса таом емок учунгина яшайди. Бундайларни «корин бандалари» хам дерларки, муъмин билан кофир орасидаги фарклардан бири шундадир. Бу бандалар шарафли хадисда баён этилганга кура, «Аллохим! Мени Хак билан илхомлантир! Нафсимнинг ёмонликларидан менга нажот бер!»-деб илтижо килсалар, инша Аллох, нажот топкисудирлар.
Бир хакимдан сурадиларким: «Хар кун не микдор таом емак керакдир? Хаким деди: «Юз танга огирича емаклик кифоя килур». Яна сурадиларким: «Бу микдор емак баданга кувват бера олурми?» Дедиларким: «Бу микдор таом есанг, сени кутарур ва мундин зиёда есанг, сен они кутарурсан».
Билким, тирик юрмакдурур, лукма емакликдин мурод,
Сан жахлу гафлатдин мунинг аксига килдинг эътикод.
(Яъни: овкат емокдан мурод – тирик юрмокдир, сен эса овкат емок муродида тирик юрибсан.)
Бир подшох фазлу хикматда тенги йук бир хакимнинг довругини эшитиб, хузурига чорлади. Хар сохада саволлар бериб, коникарли жавоб олди ва «узимга вазир килиб олсам булар экан», деган тухтамга келди. Аммо яна бир бор синашни ихтиёр этиб, дастурхонга таклиф килди. Хаким ковурилган бир товук гуштини зур иштаха билан еб тамом килмай, иккинчисига кул узатди. Унинг овкат ейишини кузатиб утирган подшох уйланди:
- Бу одамнинг назари нихоятда оч экан. Менинг хузуримдаки шу кадар овкат еса, йугимда мол-мулкимни еб адо этаркан-да...
Хакимнинг илми бор эди, аммо нафсини идора килмагани сабабли вазирликдан махрум булди.
Шайх Саъдийдан хикоят:
Хуросоний икки дарвиш хамрох булуб, саёхат килур эрдилар. Бири ожиз (кучсиз) эрди, нединким, икки кечада бир ифтор килур эрди ва бири кавий (бакувват) эрди. Бир шахарда жосуслик тухматига гирифтор булдилар. Икковин бир уйга солиб, эшикни махкам этиб, лой билан сувадилар. Икки хафтадин сунгра аларнинг бегунох эркони маълум булди. Эшикни очиб курдиларким, ул бири кавий эрди, улубдур ва ул бириким ожиз эрди, саломат ултурубдурур. Они куруб хамма таажжуб килдилар. Агар мунинг акси вокеъ булса таажжуб булур эрди, нединким, ул бири куб таомсизликка токат кила олмади, улди ва бу бири таомни озига одат этмиш эрди, ложарам сабр килиб, халокат офатидин эмин булди. Андогким, дебдурлар (китъа):
Кишига кам емак булса табиат,
Котиглиг келса булгай анга осон.
Ва гар ул куб ебон танпарвар улса,
Туза олмой котиглигга берур жон.
Яна бир хикоят:
Хукамонинг бири уз углига куп емакдин нахй этиб, дедиким: «Куб емак одамни ранжур килур». Угли деди: «Эй ота, одамни очлик улдурур, эшитмадингмуки, зарифлар дебдурлар: «Очлик ранжин чеккондин, туклик билан улган яхшидур». Отаси деди: «Улчок билан егилким, «калу вашрабу ва ло тусрифу» (енгиз ва ичингиз, исроф этмангиз) дебдурлар». Маснавий:
Ема куб, уйлаким бугзингга етгай,
Егил оз, уйлаким жон рохат этгай.
Коринни ул сифат туйдурма хар тун,
Ки келтургай мусибат топмогон кун.
Угилнинг отага дегани тилимиздан тушмай юрадиган бир маколни эслатди: «Улдирса хам ош улдирсин». Ажабки, ош улдирмок учун эмас, яшамок учун хизмат этмоги керак. Кимки, ошдан букиб уладиган булса, айб таомда эмасдир. Исломнинг улуглиги шундаки, инсон зоти нимадан кайтарилган булса, бугунги табобат бунинг илмий исботини топиб турибди. Тиб олимлари рузанинг фойдасини хам тан олдилар, хатто оч колдириб даволаш усуллари кашф этилди. Табобат ахли кечки пайт куп таом емасликни тинмай таъкидлайди. Масалан, телевизорда врач шундай маслахат беряпти. Биз эса унинг маслахатини жимгина эшитиб, ош ошалайверамиз. «Гаплари тугри», деб тан оламиз-у бирок. таомдан кулимизни тортмаймиз.
Асалари нилуфар гулининг рангини куриб, дархол унга кунади. Ширасини суриб, хидидан завклана бошлайди. Бу ишга шунчалик берилиб кетади-ки, учиб кетиши лозимлигини хам унутиб куяди. Бу орада нилуфар аста-секин япрокларини юмади ва асалари улар ичида колиб, халок булади. Уз кисматига рози булмай, ортикча нарсалар талаб килувчи каноатсиз одам, гузал чаманларда ранг-баранг чечакларнинг хушбуй хидига ва яшил япрокли дарахтларнинг меваларига каноат килмай, филнинг кулогига кирган ва кулок супрасининг бир харакати билан халок булган пашшага ухшайди.
Шайх Саъдийда укиймиз: «Бир сойил Халаб баззозлари сафига келуб, айтур эрдиким: «Эй давлатлиг бойлар, агар сизларда инсоф ва бизларда каноат булса эрди, савол расми жахондин кутарилур эрди».
Эй каноат, тавонгар(бадавлат) айла мани,
Ки сенингдек азизи неъмат йук.
Сухбатимизни сабр хакидаги фикрлар билан бошлаб эдик, мавзуни яна шу йусинда давом эттирсак. Сабрга берилган гузал таърифни яна хазрат Навоийдан укиймиз:
«...Сабр – аччик, аммо фойда берувчи; у – каттик, аммо зиён захматни даф этувчи. Кайси бахтсиз сабр этагини тутган булса, у охири муродига етади; кайси бир гирифтор кунгил сабр тугунини бушатмаган булса, унинг бахт тугуни очилади. Сабр – шодликлар калитидир, бандларни ечувчидир. Сабр – уртокдир, сухбати зериктирарли, аммо, максадга олиб борувчи; сабр – улфатдир, узокни кузлаган, аммо, охирда истакка етказувчи. Сабр – уловдир, секин юрадиган, аммо манзилга элтувчидир. Сабр – туядир, огир кадам, лекин бекатга олиб борувчидир. Сабр –насихатгуй, ачитиб гапирадиган, киши табиати ундан озор чекади, лекин амал килган охирда муродига етади. Сабр – табиб, бадхур дори, бемор ундан азоб тортади, аммо сунггида согликка эришади.
Ишкка мубтало булган ошиклар бу сузни эшитганда чучийдилар ва лекин сабр натижасида ёр васлига етишадилар. Хажр азобини тортаётган кишилар сабр сузини эслашдан жирканадилар, лекин охирда сабр туфайли дийдор куришадилар. Сабрнинг умидкорлик кафасида жон булбулига на хомушлик фойда берар, на куй ва на нола; сабр мажлисида рух тутисига на сукут наф еткурар, на фарёд ва на фигон.
Сабр сахросида рохат килиш изтироб чекиш билан баравар; сабр даштида дам олиш – югуриш билан баравар. Сабр бор ерда, айрилик утида куйганларга улишдан гам йук; иштиёк эгаларига хажр утида куйишдан алам йук.
Сабр – хажр шомидек коронги ва узун, аммо унинг охири висол тонги; сабр – хаж йулидек кийин ва йирок, аммо нихояти – икбол каъбаси.
Балога гирифтор булиб, нобуд булиш хавфи остида колган одамнинг хаёти сабр туфайли озод; хар бир ноумид шахснинг тушкун рухи сабр туфайли тетик, обод...
Хикоят:
Накл килишларича, бир бечора-нотавоннинг кунглига бир гулюзнинг ишки тушди. У тухмат туфайли зиндонга гирифтор булди. Тухматни буйнига куйиш учун унга берилмаган азоб колмади, аммо у махфий сирини тилига олмади. Окибат – бир куни миршаблар боришиб, уни зиндондан тортиб чикардилар ва бош-оёгидан тортиб, бир кучок ёгочни унинг баданига уриб, ушатдилар. Калтак зарбидан унинг бутун вужуди жарохат булди; хамма аъзосининг териси шилинди. Унинг аъзойи бадани шундай дабдала килинган эди-ки, оккан кон у майдонни лолазор килди. Шунда хам, у бечора мутлако дам урмади ва икрор сузини тилига келтирмади. Нихоят, золимлар уни азоблашдан чарчадилар ва уртадан судраб чикариб, ноиложликлари туфайли куйиб юбордиларким, инсофан тугри иш килдилар.
Азоб берувчилар йироклашишгач, жафокаш одам огзидан майдаланган танга парчаларини чикарди. Тупланган одамлар бу хол сабабини сурадилар
Жавобидан маълум булди-ки, золимлар калтаклаётган пайтида севгилиси келган ва бир бурчакда унинг аянчли холига бокиб турган экан. Унга жабр-зулм килинаётганида, тангани огзига солиб, хар зарбда икки тиши орасига олиб, каттик тишлар ва тишининг зарби билан у пулни майда-майда килиб ушатар экан. Ошик уз маъшукаси каршисида сабр-чидам курсатиб, унинг кузатиб турганини сезар экан.
Бу манзарани уз кузлари билан курган маъшукаси мехр-шафкат билан кошига келиб, юмшок сузлар билан яраларига малхам куйди ва ширин тил билан мажрух танига жон багишлади. Бу ошик йигит тасаввур килиб булмас давлатга муяссар булди ва хаёл килиб етмас саодатга эришди. Бу бахт – барча кийинчиликларни сабр-чидам билан енгиш намунасидир. Бунга азоб-укубатга бардош курсатиш оркали эришилади.
Кимки, бир шиддат аро сабру тахаммул айлади,
Бахт анинг нишини нушу хорини гул айлади».
Хулосада дейилмокчики, кимки бирор кийинчиликда сабру чидам курсатса, бахт унинг захарини асалга, тиканини эса нафис гулга айлантиради.
Мазкур баённинг икки нуктасига тасаввуф адабиёти нуктаи назардан караш маъкул куринади: ишкка мубтало булган ошикларнинг чучишлари тилга олинган сатрда Аллох ишкидагилар назарда тутилган. Улар сабрдан чучишмайди, сабрларининг етарли даражага ета олмаслигидан хавотирда булишади. Чунки сабр уларга ёр васли, яъни, Аллохнинг жамолини куриш бахтини беради, яъни жаннат эшикларини очади. Хикоятдаги йигит сабри хам Аллох ишкидаги ошикнинг рамзий киёфасидир. Барчамизнинг холимиз Аллохга аёндир, У сабрли бандалари биландир. Сабрлининг мажрух танларига жон багишлайди. Бу хикоятни хар укиганимда хазрат Билолнинг сабрлари куз олдимга келаверади. Сиз хам эсланг, азиз биродар: Хазрат Билол Хабаший Умайя ибн Халафга кул эканларида хожалари исломдан воз кечишларини талаб этиб, токат килиб булмас даражадаги азобларни берди. Аммо мухтарам зот хар бир кийнокка жавобан факат «Аллоху акбар!» калимаси билан жавоб кайтардилар. Окибатда Аллохнинг ва Аллох расулининг (с.а.в.) мухаббатларига сазовор булдилар.
Юсуф алайхиссаломнинг акалари ул зотнинг куйлакларини ёлгондан конга буяб, «укамизни бури еб кетди», деб оталарини алдадилар ва «албатта бизлар рост сузловчилармиз», деб онт ичдилар. Шунда Яъкуб алайхиссалом уларга дедилар-ки: «Йук, сизларга хавойи нафсингиз бирон ёмон ишни чиройли килиб курсатган. Энди менинг ишим - чиройли сабр килмокдир»(Юсуф сураси). Шу чиройли сабрнинг мукофоти уларок угиллари багирларига кайтдилар.
Аллох таоло Уз сифатлари билан сифатланган бандаларини севади. У сабрлидир. Абу Мусо ал-Ашъарийдан (р.а.) ривоятким, Расулуллох (с.а.в.) бундай деганлар: «Одамлардан эшитадиган озорга Аллох таолодан кура чидамлироги йук. Одамлар Аллох таолонинг боласи бор, деб гийбат киладилар. Шунга карамай, Аллох таоло уларга сихат-саломатликни ва ризкларини бераверади».
Пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссаломнинг каноатларидан огох булиб эдик. Энди сабрлари билан танишайлик: Абдуллох ибн Масъуддан (р.а.) ривоятким, «Расулуллох (с.а.в.) хар вактдагидек, ганиматларни таксим килдилар. Шунда ансорлардан бир киши: «Валлохи биллахи, бу таксим Аллох ризоси учун килинган таксим эмас», деди. Мен бу гапни албатта Пайгамбар алайхиссаломга етказаман, деб хузурларига борганимда, сахобалар билан утирган эканлар. Ансорийнинг гапини секингина кулокларига айтдим. Ул зотга хабар огир тушди, газабландилар. Ранглари хам узгариб кетди. Хатто мен «бу хабарни етказмасам булар экан», деб афсус килдим. Шундан кейин Расулуллох (с.а.в.): «Хазрат Мусо алайхиссалом бундан хам купрок озор чеккан булсалар хам сабр этган эдилар», дедилар.
Аллох таоло Уз расулига хитобан мархамат килади: «Маълумки, Сиздан аввалги пайгамбарлар хам ёлгончи килинганлар. Сунг, то уларга Бизнинг ёрдамимиз келгунча ёлгончи килинганларига ва чеккан азиятларига сабр килганлар» (Анъом сураси). «Бас, Сиз хам утган пайгамбарлар орасидаги улул-азм – сабот-матонат эгалари сабр килганларидек мушрикларнинг озор-азиятларига сабр килинг ва уларга тушадиган азобни шоштирманг» (Ахкоф сураси).
Хазрати Иброхим алайхиссалом угилларини курбон килишга хозирланар эканлар, хазрати Имоил алайхиссалом дедилар-ки:
- Эй отажон! Сизга амр килинган нарсани бажаринг. Инша Аллох, менинг сабр килувчилардан эканлигимни курасиз. Пичокни яхши кайранг, хамон бугзимни кессинки, жон бериш кулай булсин. Пичокни тортаётганда юзимга караманг. Балки оталик шафкати билан ишни чузиб юборишингиз мумкин.
Шу вокеада барчаларимизга ибрат буларли хам ота, хам фарзандга хос сабрнинг улуг намунасини курамиз.
Тарихдан аёнки, пайгамбарлар ва уларнинг йулидан юрганлар куп изтироблар чеккан эдилар. Бутпарастларга карши тавхид байрогини кутарган Иброхим алайхиссалом оловга ташланган эдилар. Юсуф алайхиссалом уз ога-иниларининг хасадлари туфайли ватанидан айро тушган, унда тухматга учраб, бир муддат зиндонда ётишга мажбур булган эдилар. Нодон бир кавм каршисида бани Исроил Мусони (алайхиссалом) ёлгиз ташлаб куйган, «Эй Мусо! Сен Раббинг билан бирга уларга карши жанг кил, кейин биз сенинг оркангдан борамиз», деган эдилар. Мазлум пайгамбар Закариё алайхиссалом аклсиз бани Исроил кавми томонидан арра билан иккига булинганлар, ул зотнинг угиллари Яхёни (алайхиссалом) хунхурлар улдирган эдилар. Ийсо алайхиссалом угрилар билан махкама килинган, Пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссаломга эса Тоифда бадбахтлар тош отган эдилар.
Бу муборак зотлар бошларига ёгилган зулмларга «Аллохнинг «Пайгамбарларни узим куллагайман» деган Сузларини узгартира олгувчи бирон кимса йукдир»(Анъом сураси), деган ахдига мувофик илохий тарафдан берилган сабр билан бардош берганлар ва шу тарзда олий макомларга эришганлар.
Инсоният тарихидан бундай мисолларни куплаб келтириш мумкин. Имом Аъзам, Имом Ханбалларнинг (р.а.) жазога тортилишлари хам шулар жумласидандир.
Хазрати шайх Абу Хозими Маданий (к.с.) кассобнинг дукони ёнидан утар эдилар. Кассоб: «Гушт олинг», деб таклиф килди. Хазрат «пулим йук», дедилар. Кассоб: «Хозир гуштни олиб кетаверинг, пулини кейин берарсиз, сабр киламан», деб илтифот этди. Шунда хазрат шайх дедилар-ки: «Менинг нафсимга сабр килмоклигим сенинг мендан пул кутиб сабр килмоклигингдан яхширокдир».
Улуглар сабридан баён этувчи хикоятларни укиганимда биродаримиз хожи Садриддин Салим Бухорийнинг бир байтларини ёдга оламан:
Авлиёлик – сабрдир,
Сабр нафсга жабрдир.
Хазрати шайх Сирри Сакоти (к.с.) сабрдан сузлаётган эдилар. Чаён ул зотнинг бир неча жойларидан чакди. Шайх чаённи улдирмадилар. «Нечун улдирмадингиз?» – деб сурашди. «Сабрдан сузлаб турар эканман, Аллохдан уялиб, чаённи улдирмадим. Нединким, сабрдан гапира туриб, сабр килмаган булардим», деб жавоб килдилар.
Хикоят, хазрати шайх Юсуф Бин Хусайн Розий (к.с.) Исми Аъзамни урганмок учун Мисрга – Зуннун Мисрий хазратлари хузурларига бордилар. Салом бердилар. Зуннун хазратлари алик олдилар. Сунг Юсуф хазратлари бир гушада ултирдилар. Бир йилдан сунг Зуннун хазратлари сурадилар: «Бу йигит нечук йигитдир?» «Рай шахридан», деб жавоб бердилар. Хазрат Юсуф яна бир йил кутиб, ибодат билан машгул булдилар. Бир йил утиб Зуннун хазратлари сурадилар: «Бу йигит нечун келмиш?» «Шайхнинг зиёратига келган», деб жавоб бердилар. Орадан яна бир йил утди. Зуннун хазратлари яна хеч жавоб бермадилар. Яна бир йилдан сунг сураган эдилар, хазрати Юсуф «Хожатим - Исми Аъзамдир», дедилар. Зуннун хазратлари бир чанокнинг (сопол товокча) огзини ёпиб боглагач, Юсуф хазратларининг кулларига бердилар-да:
- Нил дарёсидан утгил, бу чанокни шайхинг хазратларига бергил, ул сенга не десалар, шуни тутгил, - дедилар.
Юсуф хазратлари чанокни олиб, Нил дарёсининг сохилига бордилар. Чанок ичида бир нарса кимирлади. «Ажабо, нима экан?» деб кизикиб, чанок огзини очдилар. Бир сичкон бор экан, чикди-ю кочди. Юсуф хазратлари бу муаммони англамай, хайратда колдилар. Дарёдан утдилар-да, хазрат шайхлари даргохига салом бериб бордилар. Буш чанокни ул зотнинг олдиларига куйдилар. Хазрати шайх буни куриб, табассум килдилар ва дедилар-ки:
- Сен Зуннундан Исми Аъзамни истадинг, ул зот сенинг сабрсизлигингни курдилар. Сичконни сенга бердилар. Сен бир сичконни саклай олмадинг. Исми Аъзамни нечук саклай билурсан?
Юсуф хазратлари гоят хижил булиб, Зуннун хазратларининг хузурларига кайтиб келдилар. Ул хазрат айтдилар-ки:
- Кеча тунда Хак таолога муножот килиб, Исми Аъзамни ургатайин, деб етти марта изн сурадим. «Хали вакт келмади», деб билдирилди. Уз вилоятингга боргил, рухсат булгунига кадар яна сабр кил.
Яна бир хикоят: Хазрати шайх Усмон Хайрий гоят мутавозиъ, салими нафс, сабр-чидамли эдилар. Бир мункир ул зотни таклиф этиб, уйига кадар олиб борди. Эшигига етгач: «Томогинг учун бир итдек менга эргашиб келдинг, уйимда хеч вако йук», деб хакорат кила-кила хайдади. Ул зот хакоратга жавоб бермай, изларига кайта бошладилар. Бир неча кадам босган эдилар, мункир: «Оркангга кайт, уйимда таом бор экан», деди. Усмон хазратлари кайтдилар. Мункир уйга олиб кириш урнига бу гал хам хакорат кила бошлади:
- Итни хайдаса кетади, илло сен кетмайсан, уйимда хеч вако йук!
Усмон Хайрий хазратлари индамай оркаларига бурилдилар. Мункир яна чакирди. Яна кайтдилар. Наклдирки, шу зайлда уттиз марта чакириб, уттиз марта хайдади. Хазрат яна инжимадилар ва кунгиллари малул булмади. Уттиз биринчи мартасида мункир ул зотнинг сабр ва тавозуъларини, халим ва салимликларини кургач:
- Султоним, густохлик килдим. Сизни неча таклиф этиб, хайдадим, хеч узгармадингиз. Улуглигингизни билдим, - деди-да шайх хазратларининг оёкларига йикилди. Узр тилади, йиглади. Хазрати шайх (к.с.) шунда тилга кириб, дедилар-ки:
- Алдандинг, алдандинг! Менинг бу килганимни бир ит хам килар эди. Эранлар эса янада ортик булгайлар!
Мункир ул зотнинг кулларини тутиб, тавба килди ва мурид булди.
Хикоятдан мурод: кишидаги сабр хатто мункирни тавбага олиб келади.
Рус адиби Лев Толстойнинг бир китобида шу вокеани ёдга солувчи хикмат укиган эдим. Ёзилишича, икки рохиб – Францис ва Лев киш кунларининг бирида Перузадан Порционкюл шахрига караб борар эдилар. Хаво гоят совук эди, юпун кийимли рохиблар аёздан титрардилар. Йул юрар эканлар, Францис олдинрокда бораётган Левни чакирди:
- Биродарим Лев, барча биродарларимизнинг илохий хаётда ер юзи ахлига ибрат булишларини Парвардигор насиб этсин. Аммо, сен ёзиб куйгинки, комил кувонч шунинг узида эмас.
Яна бир оз юришгач, Францис хамрохини чакирди:
- Биродарларимиз беморларни даволайдилар, адашганларнинг калбларидан иблисни хайдаб чикарадилар, ожизларнинг кузларига нур берадилар, хатто турт кунлик уликни тирилтириб хам юборадилар. Аммо, биродарим Лев, сен ёзиб куйгин-ки, чинакам комил кувонч факат бунинг узида эмас.
Яна бир оз юришгач, Францис хамрохини ёнига такрор чорлади:
- Биродарларимиз барча тилларни, барча илмларни, барча ёзувларни билишлари мумкин, келажакни башорат килишлари билан иймон ва рух сирларини хам эгаллашлари эхтимол. Аммо, биродарим Лев, ёзиб куйгин-ки, чинакам комил кувонч факат шундан иборат эмас.
Совукда какшаб бир оз юришгач, Францис биродарини яна чакирди:
- Агар бизлар фаришталар тилида сузлашни урганиб олсак хам, юлдузлар харакати сирларини эгалласак хам, дунёнинг барча хазиналари биз учун очилса хам, агар биз кушларнинг, баликларнинг, хуллас барча жониворларнинг, яна дарахтлару хатто сувнинг хаёти сирларини билсак хам, аммо биродарим Лев, ёзиб куйгин-ки, чинакам комил кувонч шу билан чекланмайди.
Аёзда дилдираган рохиблар йулда кетавердилар. Францис биродарини яна чакирди:
- Агар биз даъватчиларинг энг яхшилари макомига етишсак хам, барча кофирларни Ийсо йулига утишларига сабабчи булсак хам, биродарим Лев, ёзиб куйгин-ки, бу хам чинакам комил кувонч эмасдир.
Шунда Лев устозидан суради:
- У холда комил кувонч нимадан иборат?
Францис жавоб берди:
- Хадемай кузлаган манзилимизга етамиз. Аёздан ва очликдан титраган холда дарвозани такиллатамиз. Ана шунда дарвозабон эшикни кия очади-да, ичкарига куйиш хакидаги илтимосимизга жавобан, бизнинг жикка хул ва лой уст-бошимизга карайди-ю: «Хой дайдилар, дунё буйлаб дайдиганларинг дайдиган, тиланганларинг тиланган, хеч туясанларми узларинг?! Йуколларинг!» деб бизларни хайдайди. Ана шунда биз ундан ранжимасак, дарвозабон бизларни уз-узича хайдагани йук, Парвардигор шуни истаган эди ва шундай булди, деган хулосага келсак, эрталабга кадар хам очликдан нолимай, совукка бардош бериб кор устида ётсак-да, дарвозабондан шикоят килмасак, билгилки, комил кувонч айнан шундадир.
Хикоятдан мурод, ахли китоблардан булмиш рохиб айтмокчики, шунча азобларга чидасак, сабр килсак Парвардигорга якинлашамиз. Яратганга якинлашишдан хам кура зуррок кувонч булиши мумкинми?
Сохиби диллардан бири бир кувватли ва зур азмой кишини курдиким, нихоятсиз газабнок булиб, бир катта тош олиб биродарини урмокка касд килди. Ул азиз суради: «не сабабдин бул одам газабдадир?» Жавоб бердиларким: «Фалон киши бир суз айтиб унга дашном бериб эди, шул сузи ёкмади».
Сохиби дил деди-ки:
- Ажаб холдирки, бу одам огир тошни кутармакка кувват топибди, бир сузни кутармакка эса токати йукми экан?
Аллох таоло Узининг китобида бир эмас, бир неча марта бандаларини сабрга даъват этади, балолардан кутулиб колишнинг йулларидан бири айнан сабр йули эканини кайта-кайта таъкид этади:
«Эй иймон келтирганлар! Сабр килинг, сабр ила голиб келинг» (Оли имрон). «Ва сабр кил. Бас, албатта, Аллох яхшилик килувчиларнинг ажрини зое килмайди» (Худ). «Ва узингга етган мусибатга сабр кил» (Лукмон). «Аллохга ва унинг расулига итоат этинг. Узаро низо килманг. У холда тушкунликка учрайсиз ва куч кувватингиз кетади. Ва сабр килинг. Албатта, Аллох сабр килгувчилар биландир» (Анфол). «Албатта, биз сабр этганларни килиб юрган амалларнинг энг гузалига бериладиган ажр ила мукофотлаймиз» (Нахл).
Ха, Аллох амрига итоат этувчи бандаларини сийлайди. Унинг мукофоти тайин. Бизнинг сабримиз-чи? Сабр азоби хак булса-да, унинг гоят ширин неъмат экани неча асрлардан бери такрор айтилади. «Сабр килувчилар билан биргаман», деган ваъдадан тотлирок яна нима булиши мумкин? «Сабр килувчилар билан биргаман», дея мархамат килиняпти, сабрсизлигимиз билан Аллохдан узоклашяпмиз-ку? Буни фахм этамизми?
Сухбатимиз аввалида мусибат ва сабр хусусида гап бошлаган эдик. Энди шу мавзуни яна давом эттирсак:
Хадиским, «Чинакам сабр-токатли, деб мусулмон кишининг мусибат юз бергандаги чидамлилигига айтилар», «Иймоннинг афзали сабрли ва кенг калбли булишдир. Сабрлилик мусибатнинг биринчи дакикаларида билинади». «Хох молига, хох жонига кулфат етган одам сабр этиб, бировга шикоят килмаса, уни кечириб юбориш Аллохга хак булиб колади».
Кудсий хадиским: «Эй бандаларим! Мен бандаларимдан биронтасига баданига ёки боласига ёки мол-дунёсига мусибат юборсам, у менинг мусибатимни сабр билан кутиб олса, мен киёмат кунида унинг номига тарози тикишдан ёки унинг амал дафтарини очишдан хаё киламан (чунки унинг амаллари тарозига сигмайди, мен уз фазли карамим билан амал дафтаридаги нуксонларни беркитаман) ва азоб бермайман.
Валийлар хаётига ибрат кузлари билан карасак, Хак таолонинг балосига ва казосига ризо булмоклик уларнинг барча макомларининг юкори мартабаси эканига гувох буламиз. Хак таолонинг берган неъматларига шукр килмок ва балоларига сабр килмок – мана шу икки сифат валийлар ва улугларнинг макомидир.
Агар бошида юрса осиё санг,
Ризо жуйанда харгиз булмагай танг.
Бу байтда хазрати Суфий Оллохёр демокчиларки, агар шундай кишилар бошида тегирмон тоши айланса хам, асло сикилмаслар. Яъни Аллохнинг ризолигини истаган кимса бошига катта балолар тушса хам парво килмай, Аллохнинг ризолигини исташда катъий тураверади.
Агар хар кунда ичса захр аёгин,
Суюкли бандаси четмас кабогин.
Дейилмокчики: сабр ахли хар кунда захар жомидан ичиб турсалар-да, яъни танларига хар куни турли-туман захматлар етишса хам, Аллохни севган бу сабрлилар ох-вох килиб, ковокларини солмаслар, факатгина ризолик талабида булурлар.
Агар магзи дилинг айрилса, ё пуст,
Йигини йиг агар чин кулсан, эй дуст.
Дейилмокчики: эй дустим, агар сен уша балою казолардан юрак мойинг ёки теринг ажраб кетса хам сабр кил. Йиглашни куй. Аллох таолонинг севган бандаси экансан, шундай кил.

Сунар гам тушса хам озода эрга,
Учар, ут келса хасдан холи ерга.
Маъноси: озода, яъни сабрли киши бошига балою казо гами тушса у йук булади. Буни хас йук ерга тушган утнинг сунишида куриш мумкин. Хуллас, сабрли киши бошига иш тушса хам, чидам ва тузими билан уни йук килади.
Хар бир оят, хадис ва хикматларни укигандан кейин сатрлардан куз олайлик-да, узимизни узимиз имтихон килиб куяйлик. Сабр хакидаги даъватлар шунчаки маълумот учун баён килинмаган. Маълумингизким, шарафли рамазон ойи барчаларимиз учун сабр ва каноат буйича имтихон топшириш кунларидир. Йил буйи сабр ва каноатда узимизни канчалар тарбият этганимиз шу ойда намоён булади. Афсуски, айрим биродарларимиз бу имтихонни субхдан шомга кадар таом емасликдангина иборатдир, деб хисоблайдилар. Рамазон ойида бошка кунлардагига нисбатан камрок таом емоклик тавсия этилганига карамай, субхда ошкозонни обдон тулдирадилар. Ифтор чоги огиз очилиши билан бир неча кунлардан бери оч колган одамдек таомга ташланадилар. Бировнинг кандай таомланиши хусусида бахо бермокка каминада ваколат йук. Аммо сабрнинг чиройли куринишлари шу лахзаларда намоён булишини унутмасликни тавсия килган булардик. Айникса, чекувчи биродарларимиз сабрсизликлари кишини хайратга солади. Ифторликларда кузатамиз: огиз очилиши билан бир сигарет ва ёккич чунтакдан чикарилиб, тайёр турилади. Баъзилар шом намозига азон чакирилаётганда чекиб олишга уринишади. Айримлари эса намоз укимай, хуморларини босиш билан банд буладилар. Киши кунглини хира киладиган яна бир холат-ки, тарових намозида, аникроги тарових тасбехи айтилаётган дамда масжид ховлисида чекиб олишади. Энди узингиз айтинг: бу кандай ибодат булди? Бу кандай сабр булди? «Бу кандай такво булди?» деган саволни хам ёзмокчи булдигу бирок, бу кадар сабрсиз одамларда такво деган тушунчанинг узи бормикин, деган уйда узимизни тийдик. Жахолат хакидаги сухбатимизда чойхонада карта, шахмат уйнаб утирувчилар хакида гапириб эдик. Рамазон ойларида куп мамлакатларда ошхоналар кундузи ишламайди. Бизнинг юртимизда бу одат йук, аммо чойхоналарнинг аксари бир ой очилмайди. Ошхурликлар тухтатилади. Бирок, шундай чойхоналар бор-ки, ошхурлик-ку булмайди, бирок унда кун буйи шахмат, нарди, карта уйини давом этаверади. Рузадор мусулмонлар (афсуски улар орасида хожилар хам учрайди) кунларини шу уйинлар воситасида улдирадилар. Ун бир ойнинг султони сифатида ардокланувчи шарафли ойда нахот узларини тута олмасалар? Чиройли ибодатлар урнини нахот бундай мункир ишларга бушатиб берсалар? Кундузни ибодатлар билан утказишга нахот сабр-токатлари етмайди? Аллох! Аллох! Бу бандаларингга Узинг хидоят бер!
Телевизордаги бир курсатувда тадбиркор хоним «Сабр таги – олтин» деган макол хозирги давримизга тугри келмай колди», дейди. Во ажаб! Унда «Сабр килсанг гуродин холва битар», деган макол хам эскидир? Бу хоним каби калта уйлайдиганлар холва битишини кутмай, сабр килмай, гурани (довуччани) еб ичбуруг булиб юришибди-ку, бунга нима деймиз? Энди уларнинг давоси нима булади?
Илм ахли, зухд ахли орасида атрофдаги жохиллар, нодонлардан узни олиб кочишга уриниш одатлари хам бор. Буни хам узига хос сабрсизлик куриниши, десак, балки адашмасмиз. Бундай кишиларни тарки дунё килувчилар, дейдилар. Уларнинг максадлари факатгина нафсни енгиш эмас, балки, одамларнинг ёмонликларидан узни олиб кочиш хамдир. Набий мухтарам (с.а.в.): «Кишиларга аралашиб, улардан етишадиган озорга сабр этадиган муъмин, банда берадиган озорларга чидамай, уларга аралашмай юрадиган кишилардан яхширокдир», деб мархамат килганлар.
Демак, инсонлар орасида юриб, уларнинг жабру жафоларига сабр килган муъмин киши жамиятдан четлашиб, узлатда колган ва кийинчиликларга сабрсизлик килиб, дод-вой соладиган муъмин кишидан афзал экан. Инсонлар томонидан келган мусибатларга сабр этмок улуг амаллардан хисобланади. Чунки бу мусибатлар билиб-билмай килинган гунохларга Аллох таоло томонидан мана шу дунёнинг узида берилган бир жазо, танбех, хатоларга каффорот, тавба килишга имконият, гунох ва хатолардан тийилишга бир восита ва сабокдир. Бу – калби хидоятга мойил бандалари учун Аллохнинг буюк инояти. Ахли дониш бу иноятни бой бермасликка интилиб, эртаю кеч хамд ва истигфорни канда килмасликни тавсия этадилар.
Кадимда тарки дунё ёки узлатга чекинишга ихтиёр этувчилар булганлар. Бу холат бошка динларда хам мавжуд. Бутпарастларнинг рохиблари бу замонда хам одамлардан узилиб, кадам етмас тогларда макон тутадилар. Насронийларда рохиблар истикомат килувчи махсус монастирлар ханузга кадар мавжуд. Бундан ташкари хатто монастирни рад этувчи, ёлгиз яшовчи гушанишин зохидлар (отшельник) бор. Исломда узлатга чекиниш масаласида мутасаввуф олимлар турли хил фикр-мулохазалар билдирганлар. Жумладан, хужжатул-ислом – Имом Газзолий хазратлари узлатнинг хам фойдалари, хам зарарларини батафсил тушунтирганлар. Имом Шофиъий ва Имом Ахмад хазратлари эса узлатни тавсия этмаганлар. Ёлгизликда, Аллох билан мустагрик холда булганларга узлат фойдали, халкка харом ва халолни билдириб турадиганлар учун эса халк билан бирга булиш афзалдир. Хар холда узлатга чекинган одамнинг ибодати факат узи учундир. Кудсий хадисда мархамат килинганким: «Эй Одам фарзанди, качон мени ёлгиз холингда ёд этсанг, мен хам сени ёлгиз ёд этарман. Агар жамоат ичида ёд этсанг, мен ул жамоатдан улугрок жамоат ичида (яъни фаришталар орасида) ёд этарман». Шунга кура, улугрок мартабага етишмок истагидаги банда одамлардан узини олиб кочмагани маъкул.
Сабр ва каноатга кувват берувчи, факатгина инсонга хос булган фазилатлардан бири – умид эрур. Сабрли одам хеч махал умидсиз булмайди. Нединким, одамнинг одамлиги умид билан. Умидсиз одам – бир коп эт. Умид – парвозга шайланган бир лочиндир. Умидсизлик эса - оёкка богланган тош. Инсонларда умид булмаса эди, хаёт лаззати йуколар эди. Банда гунохдан холи эмас, агар у Аллохнинг рахматидан умид килмаса, бу дунёда яшашининг кизиги колмайди. Умид - ёлгиз Аллохдан. Киши канчалар гунохкор булса-да, Аллохнинг афвидан умидсиз булмаслиги зарур. Аллохнинг рахмати, магфирати оламни куршаб олганини хеч ким унутмасин.
Агар дузах лабинда булса пойинг,
Умид узмаки, гофирдир Худойинг.
Хазрат Суфий Оллохёр демокчиларким: фараз килки, оёгинг сени дузах лабига етказди. Шунда хам сен Аллохнинг рахматидан умидни узма. Чунки Худойинг гунохларни ёрлакагувчидир. Хуллас, гунохларинг на кадар куп ва катта булса-да, хамиша умидли бул.
Гараз узма умид, э толиби рох,
Деди: «ла такнату мин рахматиллах».
Дейилмокчиким: Эй Аллох талабида юрган банда, Аллох таолонинг рахматидан умид узма. Аллох таолонинг бу хусусда уз сузи бор: «Эй бандаларим, рахматимдан умидсиз булманглар».
Агар калбимизда умид булмаса, дуолар ва муножотлар хам килмаган булардик. Умид – шунчаки бир нарсани орзу килиб кутиш эмас. Умид - иймон устунларидан бири, негаки, бирон нарсани Аллохдан умид килдикми, демак, унинг борлигига иймон келтирдик. Кудратига, Рахмон ва Рахим сифатларига иймон келтирдик. Ишонмасак, сурармидик? Ишонамиз, алхамдулиллах! Факат бу умид ишончини то лахадга кадар булган хаётимиз давомида собит холда ушлашимиз керак. Чунки умидини йукотадиган одамнинг бошка йукотадиган нарсаси колмайди.
Шарафли хадис: «Умидсизлик – ширкдир. Орамизда шундай холга тушмаганнинг узи йук. Аллох бу туйгуни Узига ишониш билан кетказади». Шунга кура банда жон огритар вокеалар юз берганида телба-девоналардек харакат килишдан, бошига огир мусибат тушганида умидсизлик гирдобига чукишдан сакланмоги лозим булади. Чунки инсонларнинг энг фалокатдийдаси – фалокатга чидамсиз ва умидсиз одамдир.
Мавлоно Румий: «Умид – ишонч йулининг боши», деганлар. Биз эса... баъзан узимиз билмаган холда умидсизлик килиб куямиз: дейдилар-ки, «углингиз дастёр булиб колибди, хадемай ёнингизга кириб колади, яхши хизматларда ишлаб, сизга автомашина олиб беради...» Сизни шунда шайтон чалгитиб, дейсиз-ки: «Ух-ху, хали унга неча йил бор. Унгача ким бору ким йук». Бунинг урнига: «Инша Аллох, айтганингиз келсин, Аллохдан умидим хам шудир», десангиз гузалрок эмасми? Хадиси кудсийда бандаларга шундай хитоб килинади:
«Эй бандаларим! Мен бандаларимнинг гумонидаман. Истаганича гумон килаверсин. Мен сен билан биргаман. Агар сен мендан яхшиликни гумон килсанг (яъни умид килсанг) яхшилик булади. Ёмонликни гумон килсанг – ёмонлик булади».
Хикоят: кекса ёшли бир отахон даштга чикиб анор кучатларини экаётган эдилар. Уша ердан гижинглаган от минган шахзода утиб колди. У отахоннинг ёшини сураб деди-ки:
- Ёшингиз туксондан ошибди, бир оёгингиз турда, бир оёгингиз гурда булса, жонингизни кийнаб нима киласиз? Уйда тинчгина утирсангиз булмайдими?
Отахон бог килишнинг савоблигини, Расулуллох (с.а.в) киёмат бошланган чокда кулингизда нихол тутиб турган булсангиз, экиб куйишга урининг, деб мархамат килганларини тушунтириб утирмай, кискагина килиб: «Умидли дунё-да, шахзодам», дедилар. Отахоннинг бу гапларини курумсоклик, дунёга туймаслик деб англаган шахзода уйламасдан деди:
- Агар шу кучатлар амал олиб, хосил берса-ю унинг мевасидан тотиб куриш сизга насиб этса менинг хотиним талок булсин!
Отахон шахзоданинг енгилтаклигидан ранжисалар хам индамай колавердилар.
Орадан йиллар утди. Дашт анорзорга айланди. Шахзоданинг отаси вафот этиб, тахтга утирди. Куз кунларининг бирида шох шу анорзор ёнидан ута туриб чанкогини босмокни ихтиёр килди, богбонни чакириб, бир пиёла анор суви суради. Ажабки, даштга нихол экаётган отахонни танимади. Отахон ичкари кириб, анорни сикиб, шарбатни шохга тутди. Шарбат шохга тахир туюлиб, бошка анорни сикишни буюрди. Иккинчиси чучук туюлди. Кейингилари хам ёкмай газабланди-да: «Хой чол, кандай бефаросат одамсан, шарбатни аввал узинг тотиб куриб, кейин менга узатмайсанми?» деди.
- Узрлиман, шохим, мен тотиб кура олмайман, - дедилар отахон.
- Нега?-деб ажабланди шох.
- Агар мен хатто бир томчисини тотиб курсам хам, сизнинг хотинингиз талок булиб колади.
Шунда шох отахонни таниди, ёшлигида айтган гапини хам эслаб, отдан тушди. Умидсизлик билан яшашнинг накадар ёмон эканлигидан хижолат булиб, узр суради.
Банда баъзан орзу узунлигига банди булиб колганини узи хам сезмайди. Буни биз аввалги сухбатимизда ризкка каноат килмаслик деб бахоладик. Шайх Саъдийда бундай сатрлар бор:
«Эшитдимким, бир бозоргоннинг юз эллик тева моли ва кирк банда хизматкори бор эди. Бир кеча Кеш жазирасида мени кошига чакирди ва тонг отгунча тинмай паришон ва малолангиз сузлар айтди, андогким: «Туркистонда фалон микдор амборим бордур ва Хиндистонда фалон чоглик молим бордир. Бу хат фалон ернинг хатидур, фалон нимарсага фалон киши зоминдур». Ва гох дер эрдиким: «Искандария хавоси кунгулга тушубдур». Ва яна дер эрдиким: «Диёрнинг хавоси дилкаш эрмасдур». Яна деди: «Эй Саъдий, олдимда яна бир сафарим бордурур, агар ондин фориг булсам, колгон умримни бир гушада уткарурмен». Мен дедим: «Ул на сафардур?» Ул деди: «Гугирдин Форсдин Чинга олиб борурмен, нединким, гугирднинг киммати онда баланд эрмишдир. Ондин чиний косаларни Румга элтормен, ондин Рум деболарин Хиндистонга еткурурмен, ондин хиндий фулодларни Халабга келтурурмен. Ондин халабий шишаларни Яманга дохил этармен, ондин Яманий Форсга восил килурмен. Ондин сунгра тижоратни тарк этиб, дуконда ултурурмен». Мундок молихулиё харзалардин ул микдор суз айтдиким, менда эшитгудек токат колмади. Сунгра деди: «Эй Саъдий, сен хам бир сузни дегил, качонгача бу сузларга рози булуб ултурасен?» Мен дедим (китъа):
Бир кишининг тушти махмилдин юки,
Бир биёбондин килур чогда мурур.
Деди: дунёдорларнинг оч кузин,
Ё каноат тулдурур ё хоки гур.
Бундан шундай маъно англаш мумкин: кимнингки кузлари дунё молларига бокар экан, бу кузни ё каноат ёки гурнинг тупроги тулдиради.
Шайх Саъдий баён килган вокеани хозирги кунда хам тез-тез учратиб турамиз. Дунёдан умидвор биродарларимизнинг орзулари шу кадар узунки, унга етишга бир одамнинг умри камлик килиб колади. Улар бу умид йулининг хатарли эканини узлари хам биладилар. Факат «мана шу ишимни унглаб олай, кейин тухтайман», деб узларини узлари алдайверадилар. Порахурлиги учун камалиб колган бир одам афсус билан бундай деган эди:
- Шахарда уйим йук, ижарада турар эдим. Бир хоналик уйим булса эди, деган умид билан калтис йулга утдим. Шу уйни оламану, харомдан тийиламан, деб узимга суз бердим. Уйни олдим. Кейин уйланишни, дабдабали туй килишни орзу килдим. Бу умид харомдан тийилишимга йул бермади. Кейин икки хонали, сунг турт хонали уй умидида узимни чукка урдим. Автомашинани орзу килиб унга хам етишдим. Ундан кейин кунгил ховли жойни истади. Аммо... ховли-жой урнига камок насиб этди...
Банда рахмоний умид билан шайтоний орзуни ажратиб олиши керак. Рахмоний умиддаги одам сабрлидир. Шайтоний орзу-истак билан яшовчи сабрсиздир.
Инсон умид килган нарсасидан махрум булса, ранжийди, дунё кузига коронгу булиб кетади. Умиди Хакда булса, гамдан узок булади. Сурур билан яшайди. Инсонни умид яшатади, нединким, умид инсонга хаёт багишлайди, умидсиз инсон ер юзида тирик юргани билан аслида яшамайди хисоб. Умид синса, инсон маглубиятга учрайди-ки, камокка тушган одамнинг афсуси бунга мисолдир.
Инсонга хаётда энг куп фойда берадиган нарса – рахмоний умид. Одам хамма нарсасидан айрилиб колиши мумкин, аммо умиддан айрилмайди. Хатто улим тушагида ётган одамни, агар у иймон эгаси булса, умид тарк этмайди. Хатто кабр ёкасида хам умид яшайди дейдилар. Умид билан истак бир-бирини узаро таъкиб этиб юради. Бири ёнса иккинчиси аланга олади ёки аксинча. Демак, шайтоний орзу шайтоний истак чугини аланга олдиради-ки, окибатда одам куйиб кул булади. Умидни тунги осмонга хам ухшатадилар Осмонга астойдил тикилган нигох бирон бир юлдузни топмасдан куймайди. Шоир айтмокчи:
Дилинг куймасин, ноумидлик билан,
Ёруг кун тугилгай каро кечадан.
Беморлар Аллохдан шифо умидидалар, фарзанд умидида юрганлар хам бор, икки дунё саодати умидида Хак йулдан тоймай юрганлар куп, адашган кариндошлари, биродарларига хидоят насиб этишини умид килиб юрган иймон эгалари унданда купрок. Ёшларнинг умиди хаётни бахтиёрлик билан утказиш, кексаларнинг умиди – иймон калимаси билан жон бериш. Бу умидларни Аллох ёрлакасин.
Бир одамнинг амалидан кувилишини, урнига узи утирмогини истовчилар бор, бойлигига бойлик кушилишини орзу килганлар хам топилади, бирор аёлни бузук йулга бошлаб, нафсини кондириш хохишида юрганлар хам йук эмас... бундайларни Аллох шайтон васвасасидан куткарсин! Калбларини рахмоний умидлар билан бойитсин.
Донолар деганларким, хеч кайси табиб толиккан вужуд ва азоб чеккан калб учун умидчалик дорини топиб бера олмайди. Умидсиз калб – эгасиз хувиллаб колган ховлига ухшайди. Умидсиз юрак тарс ёрилиб кетиши мумкин, дейдиларким, у юракнинг ёрилиб кетмаслиги учун калкондир. Калбимиз калконини мустахкам этишни Яратгандан сураб, сабр ва каноат хамда умиднинг душмани булмиш шошкалоклик хакида хам бир неча суз айтишга киришамиз.
Масалким, ургумчак ипак куртини куриб, масхаралаб кулиб деди-ки:
- Бунча имиллайсан, дустим, харакатингни курган одамнинг юраги ёрилиб кетай дейди. Мени карагин, оз вактда каттакон тусикни тукиб ташлайман.
- Тугри, сен хаксан, - деди ипак курти. - Мен шошилмай иш киламан. Лекин бир зумда килинган бу уйингдан ночоррок уй борми? Сенинг ингичка ипларинг жуда заифдир. Мен секин ишлайман, аммо пишик иш киламан. Шу боис ипагимни хамма кадрлайди. Ипагим оз булса хам сеникидан устундир ва кимматдир.
Ургумчак ипак куртини нодонликда айблаб, кула-кула, кулф тешигига турини тукиб, улжа пойлай бошлади. Шунда кулфга калит солинди-ю ургумчакнинг тукиган тури хам узига кушилиб барбод булди. Ипак курти эса шошилмай ипакка уралди. Сунг сабр билан кутди. Сабр уни капалакка айлантирди, осмонга парвоз килди...
Масалдан маъно буки, шошилишлари туфайли пала-партиш иш киладиганларнинг окибати хайрли эмасдир. Шошкалоклик одамни халокатга етаклайди. Шу боис шошилинч ишлардан сакланмок керак. Шошкалоклик – пушаймонликнинг онаси. Иккаласи бир-биридан айрилмайди. Ишнинг яхшиси – пухта килинганидир. Одамлар тезкорни эмас, пухта иш килувчини ёктирадилар. Пухта бажарилган иш оз булса хам кимматлирок булади. Яхши иш огир булса-да, пухтадир. Тезда бажарилган иш куп булса-да, яроксиздир. Шарафли хадис: «Уйлаб иш килиш Аллохдандир. Шошилиш эса шайтондандир».
Шайтонлар замони – советлар даврида шошилиб курилган иморатларнинг вайрон булганларини курдик. Хозир хорижда шошма-шошарлик билан, демак, сифатсиз тайёрланаётган молларни арзонлигига учиб, сотиб олиб, юртимизга келтириб киммат бахоларда сотаётганларни хам куриб турибмиз. Совет жамиятининг инкирози сабаблари куп. Шулардан бири – хамма ишлари шошкалоклик билан бажариларди. Бундан уялишмас эди, балки барчани шунга даъват этишарди. «Беш йиллик режани уч йилда бажарамиз!» ёки «бир кунда уч кунлик вазифани бажарамиз!» деган шиорлар одатий холга айланган эди. Мазкур шиорлар ёлгон ва каллоблик асосида амалга ошириларди. Окибат – хаммамизга маълум.
Сабрнинг зидди – шошкалокликдир, демак, сабрсизлик десак хам булади. Сабрсизларга Аллохнинг якин булмаслигини яна бир бор таъкидлаб утамиз. Атрофимизга зийраклик билан бокайлик: хамма сохада шошкалокликни курамиз. Укишда икки йилга мулжалланган илмни бир йилда эгаллашга интилиш бор. Инсоннинг зехни канчалик уткир булмасин, огирлик килади. «Ортикча кучаниш белни синдиради», деган маколни шошкалокликка нисбатан хам куллаш мумкин. Аллохнинг муъжизаларига диккат килайлик: биронтасида шошкалоклик аломатларини учратмаймиз. Аллохнинг Уз расулига хитобан «...мушрикларнинг озор-азиятларига сабр килинг ва уларга тушадиган азобни шоштирманг»(Ахкоф сураси), деганини эслайлик. Яна такрорки, Куръони карим хам шошкич равишда бир хафта ёки бир ойда эмас, балки одамларнинг токати хисобга олинган холда йигирма уч йил давомида нозил килинган.
Одамзотнинг фитратида шошкалоклик мавжуд: пиёда юришга токати етмади, уловларни минди, бунинг харакатидан хам коникмади: велосипеддан тортиб учокларга кадар ихтиро килди. Ана энди эътибор беринг: тезликни оширгани сайин жонга нисбатан хатар ортиб бораверди. Отдан йикилиб майиб булишдан бошланган фалокатлар учоклар ёки поездлар ёки автомобиллар халокатидаги фожиаларга олиб келди. Бу фожилар туфайли жон берганлар сони жанг майдонларида улганлар сонидан кам эмасдир. Кабристонларда ёш йигит-кизларнинг кабрларини курганда шуларни уйлайман. Бу кабрда ётганларнинг аксари автомобил халокати курбонлари экани ачинарли. Ярим соатда шошилмай бориладиган манзилга беш дакика аввалрок боришга интилишдан нима наф бор экан?
Шайх Саъдий хазратлари ёзадилар:
«Бир куни сафар асносида йигитлик гурури била узок масофани пиёда катъ этиб, багоят бориб бир тупанинг остига етиб, ётмиш эрдум. Бир ожиз кари киши карвоннинг изидин келур эрди. Менинг устимга етуб дедиким: «Бу ерда недин ётмишсанким, уйку жой эрмастурур?» Мен дедим: «Нечук юрайким, оёкимда юргудек кувват колмамишдир». Ул деди: «Сен эшитмадингмуким, улуглар дебдурларким, югуриб ета олмай колгондин, охиста юруб боргонлик яхшидур». Китъа:
Эйки, манзилга етмак истарсен,
Юрма таъжил бирла, сабр ила юр.
От на ерга шитоб ила борса,
Юруб охиста тева доги борур».
Бу оддий хакикатни барча билади, аммо барча хам амал килавермайди.
Шошкалоклик факат амалий ишлардагина халокатга олиб келмайди. Бу иллат маънавият олами учун хам хатарлидир. Бир олим яхши ният ила дори кашф этди, аммо яхшилаб синаб курмай, шошилди, одамларга тавсия кила бошлади. Окибат ёмонлик билан тугади. Икки ёш бир-бирини синашга улгурмай шошилиб туй киладилар. Окибат – феъли чикишмади, деб ажратадилар. Одамнинг кайсидир масалада маълум бир карорга келишида шошилиши хам хатарлидир. Айникса, рахбарнинг шошкалоклиги купнинг шурини куритиши мумкинким, тарих бундай холларга гувохдир.
Ривоят: Хинд подшохларидан бири турт пахлавон ака-укага катта ихлос ва зур эътикод куйган эди. Уларни узи тарбия этиб, вояга етказди. Ака-укалар улгайишгач, жондор (подшохнинг шахсий курикчиси) вазифасига тайин этилдилар. Ака-укалар кечаси билан навбатма навбат шохни куриклаб чикишар эди.
Бир куни кечаси шох хам малика хам ширин уйкуда ётар эдилар. Иттифоко шифтдан бир илон тушак устига тушиб, маликани чакишга чогланди. Буни курган жондор аввалига нима килишини билмай саросимага тушди, сабабки, индамай тураверса, илон маликани чакиб улдириши тайин. Илонни улдирай деса, шох уйгониб кетиши мумкин. У куп уйламай, илоннинг бошини мажаклаб, тахти хоб остига ташлади. Кейин караса, маликанинг кукрагига илоннинг бир томчи захари томган экан. Захарни артиб ташламаса, маликанинг халок булиши мукаррар. Артиб ташлай деса, маликага якин бориши мумкин эмас. Жондор этагидан бир парчасини йиртиб олиб, ханжари учига боглади-да, сунг шу латта билан малика кукрагидаги захарни астагина артиб олди. Шу аснода шох уйгониб колди. Жондорнинг малика тахти хоби олдидан кетаётганини куриб, кунглига гулгула тушди. Вужудини титрок босса-да, кейинги жондор келишини кутди. Жондор келгач:
- Зудлик билан акангнинг калласини узиб, менга олиб кел, - деб буюрди.
Бу фармондан ажабланган ука, бориб караса-ки, акси хузурланиб ухлаб ётибди. «Бирор гунох килганида бунчалик осойишта, бунчалик тинч ухламас эди», деб уйлади ука ва фармонни ижро этмай, шох олдига маъюсланиб кайтди.
- Калла кани?-деб газабланди шох.
- Ололмадим, - деди жондор.
- Нима учун? Акангни аядингми?
- Эсимга бир хикоя тушиб колди, ижозат берсангиз шу хикояни айтайин-да, сунг фармонингизни бажарайин.
- Айт, - деди шох.
- Кадимги замонда овга ишкибоз подшохнинг хатто семургни хам ушлаб кела оладиган бургути бор экан. Подшох бу бургутини хамма нарсадан афзал курар экан. Бир куни ов чоги у охуни куриб колиб, мулозимларию рикобдоридан ажралиб, жониворни кувиб кетибди. Канча югурмасин, охуни ушлаб ололмай, хориб, чарчаб, ташналик азобида кийналибди. Юра-юра бир дарахтни куриб, уша томон шошилибди. Дарахт тепасида катта илон уралиб ётган экан, одам корасини куриши билан захар пуркай бошлабди. Захар дарахт баргларидан сизиб, пастга туша бошлабди. Подшох уни сув деб гумон килиб, кичик жомни куйибди. Жом тулишини сабр билан кутибди. Жом тулиши билан лабига олиб бормокчи булганида бургут канот кокиб, уни тукиб юборибди. Подшох бургутдан ранжиб, жомни яна захар томчилари остига куйибди. Жом тулгач, ичмокчи булганида бургут яна тукиб юборибди. Бу сафар подшох газабдан узини тиёлмай, бургутни ерга уриб, улдирибди.
Шу чок рикобдор етиб келибди. Караса, бургут улиб ётганмиш, подшох эса ташналикдан бехол утирганмиш. Рикобдор дарров мешдан сув куйиб подшохга узатибди. Подшох узига келгач: «Бургутни нега улдирдингиз?» деб сурабди. Подшох вокеани баён этгач, рикобдор тепага караб, захар сочиб турган илонни курибди.
- Бургутни бекорга нобуд килибсиз. Каранг, бургут сизни кандай балодан асрабди. Сиз ичмокчи булган сув эмас, илоннинг захари экан.
Подшох илонни кургач, вафодор кушни улдирганига пушаймон булибди. Аммо вакт утган, пушаймондан не наф?
Мен хам акамнинг бошини кесиб, олиб келсам-у эртага эса афсуслансам, пушаймонликнинг фойдаси булармикин, деб уйладим.
Шох сукут килди. Бу орада учинчи жондорнинг навбати келди. Шох бунисига хам аввалгисига берган фармонни буюрди. Жондор итоат билан амрни бажармок учун акаси ётган хонага кирди. Караса, акаси хотиржам ухлаб ётибди. Бошни узишга харчанд харакат килса-да, кондошлик мехри галаба килиб, шох истагини амалга оширолмай, кайтди.
- Эй шахриёри олам! Фармонингизга биноан акамнинг бошини узмокчи эдим, лекин, бир хикоя ёдимга тушиб, хузурингизга кайтдим. Ижозат этинг, бу хикояни айтиб берай.
Подшох изн бергач, жондор наклни бошлади:
- Кадим Хиндистонда яшаган баджахл ва бадхашам бир подшохнинг фарзанди йук экан. Вакти соати келиб Парвардигор унга фарзанд ато этибди. Боланинг келажакда улуг зот булиши киёфасидан хам билиниб тураркан. Подшох унинг тарбиясини улуг донишмандларга топширибди. Подшохнинг «росу» аталмиш жонивори бор экан. Илон ва сичконларга кирон келтирувчи бу кичик жониворни подшох яхши кураркан.
Бир куни энага юмуш билан ташкарига чикканда, шифтдан илон тушиб, шахзода ётган бешик сари урмалабди. Росу унга ташланиб, узок олишувдан сунг уни улдирибди. Бу онда энага кайтиб карасаки,огзи тула кон росу бешик ёнида турганмиш. Энага буни курибди-ю «росу шахзодани еб куйди», деб уйлаб, дод сола бошлабди. «Росу шахзодани улдириб, еди» деган шум хабардан узини йукотган подшох югура келиб, гурзи билан бир уриб, узи севган жониворни улдирди. Кейин, сал ховури босилиб, бешикка караса-ки, шахзода ширингина ухлаб ётибди. Бешикнинг нариги томонида эса боши гажиб ташланган катта илон улиб ётганмиш. Нима вокеа юз берганини англаган подшох росуга ачиниб, куп кайгурибди-ку, аммо фойдаси булмабди. Мен хам уша подшохга ухшаб пушаймон булиб колмайин, деб акамнинг бошларини узишдан узимни тийдим.
Бу хикояни эшитгач, шох жондорнинг акасини чакириб келишни амр этди. Гумондаги ака келгач, подшох унга газаб билан деди:
- Мен маликанинг тахти ёнидан утаётганингни курдим. Нахотки, подшохларнинг газаб ути озгинагина шабададан хам аланга олишини ва бу алангани хеч кандай сув учира олмаслигини билмасанг?
Бунга жавобан йигит деди:
- Шахриёрим, иффат ва поклигим туфайли мен хатардан кутулдим. Мухлис тобеларига нисбатан подшохларнинг шубха ва гумонлари уринсиз, деганлар. Агар бунинг исботи лозим булса, тахти хоб остига карасинлар, жондор кулларининг кай даражада содик эканига узлари гувох булгайлар.
Подшох тахти хоб остига караб, илонни курди-ю мушфику мехрибон жондорининг садокатига койил колиб, хадялар берди.
Мазкур хикоятдан мурод шулки, хар ишга тахаммул, сабру бардош керак. Сабрсизлик – шошкалокликнинг окибати хамиша аянчлидир. Шошкалоклик фожиа билан тугамаган такдирда хам кишини куп ташвишлар боткогига ботиради, саргардон киладики, бу хикоя фикримизга далил булиши мумкин:
Наклким, уз касбининг устаси булган бир заргар яшар эди. Унинг довругидан хабардор булган подшох «хазинамдаги дурру гавхарларни саралаб берсин», деб хузурига чакиртирди. Заргарнинг хотини хомиладор эди, хайрлашар чогида: «Агар угил тугсанг, яхши ният билан Рузбех куй, агар киз тугилса, ихтиёр узингда, - деб бошкент сари йул олди.
Вакти-соати етганда заргарнинг хотини эгизак угил курди, бирига, эри буюрганидек, Рузбех, иккинчисига Бехруз деб исм куйди. Заргар бир йил давомида подшох хизматини бажарди. Хотини тужжорлар оркали бериб юборган мактубларида оила ахволини баён килиб турди. Бир йил утгач, заргар уйига кайтиш учун подшохдан изн суради. Заргарнинг ишидан кунгли тулган подшох уни куйиб юборгиси келмади. «Оилангга хабар кил, бунга кучиб келишсин», деб амр килди.
Заргар: «Яна сабр килай, заруратсиз уй-жойни ташлаб келиш аклдан эмас», деган карорга келиб, оиласини чакиртирмади. Йил утди, подшох барибир унинг уйига кайтишига рухсат бермади. Шу зайлда орадан олти йил утди. Охири, сабри тугаган заргар оиласини олиб келиш учун ишончли одамни жунатди. Заргарнинг хотини икки угли билан узок йул юриб, бошкент якинидан окиб утувчи дарё буйига етганда дам олиш учун тухтади. Шу куни заргар хам истирохат умидида дарё сохилига чиккан эди. Заргарнинг хотини дарахтзорда уйкуга кетган, болалари сохилда уйнаб юришган эди. Заргар болаларни курди-ю танимади. Сохилда тахорат олиб, намоз укиди. Хамёни тахорат олган жойда колган эди. Намоз укиб булиб карасаки – хамён йук. Болалардан «хамённи курмадиларингми?» деб суради. «Курмадик», дейишди болалар. «Бу атрофда сенлардан бошка хеч ким йук, хамёнимни кайтарларинг, булмаса, адабларингни бераман», деб дук килди заргар. Болалар яна инкор этишди. Заргар канчалик пуписа килмасин, куркитмасин, болалар «курмадик», деб тураверишди. Газабдан тутокиб кетган заргар икковини дарёга улоктирди. Бу орада хотини уйгониб, сохилга келди.
- Угилларим кани?-деб суради заргар ундан.
- Сохилда уйнаб юришган эди,-хотини шундай деб болаларнинг ташки киёфасини, кийимларини тасвирлаб бергач, заргар уз угилларини дарёга улоктирганини англаб, доду фарёд килди. Узок кунлар давомида фарзандалари фирокида кон йиглади. Охири деди-ки:
- Мен бу ерга фарзандларим ризкини топарман, деб келган эдим, Худо уларни олганидан кейин бу шахарда колишимга эхтиёж йук.
Шундай деб заргар бошкентни тарк этди.
У улди, деб гумон килган угилларини Худо асраган эди. Дарё тулкини эгизаклардан бирини унг сохилга,иккинчисини чап сохилга чикариб ташлаганди. Иттифоко, кушни мамлакат подшохи шикорга чиккан эди, сохилда мажолсиз ётган хушруй болани куриб унга мехри тушди, ундан бу ерга келиб колиш сабабини суради. Бола баджахл одамнинг сувга улоктирганини айтиб берди.
- Исминг нима?-деб суради подшох.
- Бехруз, - деб жавоб берди бола.
- Исминг хосиятли экан, мен сени узимга угил килиб олдим.
Иккинчи болани карокчилар топиб олишган эди. Улар болани кулбозарда сотиб юборишга ахд килдилар. Уша куни заргар хам бозорда эди. Савдога куйилган кулбаччага мехри тушди-ю, сотиб олиб уйига олиб келди. Болани курган хотини: «Бу сизнинг углингиз!» деб хушдан кетди.
Заргар «Худо бир боламни кайтиб берди, энди подшох хизматига борай», деб бошкентга кайтиб, подшохни вокеадан огох этди. Подшох унинг саройдаги мавкеини баланд килди. Заргар углига хунарини ургатди. Йиллар утиб, Рузбех бу касбда донг таратди. Заргар унга дастмоя бериб, савдогарликка жунатди.
Бу замонга келиб, Бехрузнинг тутинган отаси вафот этиб, унинг урнига мамлакатга подшох булган эди. Унинг адолатидан раият шукроналикда эди. Рузбех тижорат билан шу мамлакатга етганида сарой ахли подшохга у олиб келган безакларнинг таърифини килдилар. Бехруз тижоратчи заргарни хузурига чакиртирди, аммо укасини танимади. Рузбехнинг хунарига тасанно айтиб, сарой хизматига таклиф этди.
- Бизларга сиздай подшохга хизмат килиш вожибдир, - деди Рузбех таъзим билан. - Аммо узга юртдаги кари ота-онамга хизмат килиш хам карз, хам фарздир. Агар буйнимда шу бурч булмаганида аъло хазратларига жону дилим ила хизмат килардим.
Бехрузнинг истаги билан Рузбех ота-онасига мактуб йуллаб, уларни бу шахарга чорлади. Иттифоко, кушни мамлакат подшохи бу юртга хужум килиб, барча лашкар жангга отланди. Бир куни Бехруз Рузбехни хузурига чорлади. Узок сухбат курдилар. Подшох толикиб уйкуга кетганда Рузбех «Саройда посбонлар хам колмади, азонгача ухламай, подшохни куриклай», деган максадда киличини ялангочлаганича сергак турди. Урушда танг ахволда колган лашкарбоши подшохга чопар юборди. Чопар саройга келиб караса-ки, Рузбех подшохнинг ёнида килич ялангочлаб турибди. У «подшохга суикасд буляпти», деган гумонда Рузбехни хибсга олди. Бу онда уйгонган Бехрузга «Бу одам сизга килич урмокчи булганда тутдик», дедилар.
- Мен сенга нима ёмонлик килиб эдим-ки, улимни раво курдинг?-деб суради Бехруз.
- Подшохимнинг умрлари узун булсин, карасам, бу кеча посбонлар йук экан. Бирон кори-хол юз бермасин, деган уйда килич ялангочлаб, посбон вазифасини бажараётган эдим. Хасадгуйларнинг гапларига кулок солманг.
Лекин Бехруз бу гапларга ишонмай уни зиндонга ташлатиб, узи жангга кетди. Ганимни енгиб кайтганида Рузбехнинг ота-оналари хам бу юртга етиб келишган эди. Угилларининг зиндонбанд этилганини билиб, зор-зор йиглаганларича подшохга арзга келдилар. Кайгу-хасратларини бир бошдан баён килишгач, подшох урнидан турди-ю тахтдан тушиб, уларни кучоклади.
- Бехруз углингиз мен буламан, мен нодон уз укамни зиндонбанд этган эканман, - деб шу ондаёк Рузбехни озодликка чикартирди.
Шошкалоклик авжга минганда сабру тахаммул чекинади. Сабру тахаммул чегинганида эса ранжи алам сели ёпирилади. Хар биримизнинг хаётимизда ибрат булсин деб бу икки хикояни баён этдик. Албатта, хозир тахти хоб ёнида илонни улдирувчи жондорлар йук, угилларини дарёга улоктирувчилар хам топилмайди. Аммо шошкалокликларини жиловлай олмаганлар купким, уларга сабр тилаймиз-да, дуога кул очамиз:
- Ё Аллох! «Сабр ва намоз укиш билан мадад суранглар» амрингга итоат этувчи бизларни сабр этувчилардан ва факатгина Узингдан мадад суровчилардан кил. Узинг ургатганингдек, ёлгиз Узингга илтижо киламиз: «Парвардигоро, устимиздан сабру-токат ёгдир, кадамларимизни собит кил» (Бакара сурасидан). Бизларни ва то киёматга кадар тугилиб яшайдиган зурриёдларимизни «Эй муъминлар, сабр килингиз ва сабру токат килишда кофирлардан устун булингиз» (Ол-и Имрон сурасидан) амрингга чиройли равишда итоат этувчилардан кил. «Факат иймон келтирган ва яхши амаллар килган, бир-бирларига Хак йулини тавсия этган ва бир-бирларига мана шу Хак йулида сабр-токат килишни тавсия этган зотларгина нажот топгувчилардир» (Вал-аср сурасидан) мазмунли ояти каримага мувофик рахматингдан умидвор булган холда бу мавзуда сухбат куришга журъат этиб, уриндикки, Узинг хайрли окибат бер. Умидимиз ёлгиз Узингдан. Турли туман хаёлий маъбудлардан умидвор булувчи нодону жохиллардан килма бизларни. Омийн, йа Раб ал-оламийн!


















НАФСИМ МЕНИНГ БАЛОДИР...

Одамнинг энг зур душмани – уз нафсидир.
Киши тирик экан, нафси билан курашда маглуб
булмаслиги керак. Нафс шундай ганим-ки, манманлик
ва кайсарлик унинг шиоридир. Кибру хаво
унинг доимий хамрохидир.
Шайтоннинг энг ишончли куроли булган нафс
хакида сухбат куриш фурсати етди.

Одам Ато Момо Хаввонинг жаннатдан Ерга туширилишларига сабаб шайтон алайхилаънанинг васвасаси экани барчамизга маълум. Васваса нафсни уйготди ва Одам алайхиссалом айтилган вазифани бажармай иродавий хатога йул куйдилар. «Нафси уни биродарини улдиришни яхши курсатди. Бас, уни улдирди. Шу сабабдан зиёнкорлардан булди» (Моида сурасидан). Одам алайхиссаломнинг катта угиллари Кобил уз укаси Хобилни улдирди. Бу фоний дунёдаги дастлабки котиллик акадаги нафс голиб келган дамда содир этилди.
Ерда Одам наслининг купайиб, имтихонларга солиниши ва бу имтихонлардан ута олганларнинг кайтадан жаннатга тушишлари бандалар учун бир шараф йули хисобланади. Бу зафар ва шарафга эришиш учун Аллох таоло инсонларни «нафс» имтихонида синайди. «Нафс» зафар ва шарафга эришиш йулидаги энг кийин ва огир тусикдир. Бу тусиклардан утишда инсон ёлгиз эмас. У Аллохнинг панохида. Яратган Аллох Уз китобида бандаларини нафс ёмонликларидан кайта-кайта огохлантиради. Пайгамбарларнинг юборилишидан, уларнинг башарий хизматларини давом эттирувчи ворислари – авлиё ва уламоларнинг дунёга келишларидан муддао хам шу. «Сиз узингизни эртаю кеч Парвардигорларининг Юзини – розилигини истаб, у Зотга дуо-илтижо киладиган зотлар билан бирга тутинг! Кузларингиз хаёти дунё зийнатларини кузлаб, улардан утиб, узга ахли дунёларга бокмасин. Ва Биз томонимиздан калби Бизни зикр этишдан гофил этиб куйилган, хавойи-нафсига эргашган ва килар иши исрофгарчилик булган кимсаларга итоат этманг!» (Кахф сурасидан).
Аллох одам наслидан улугрок булган фаришталарни нурдан яратди. Уларга акл ва илм берди. Бирок, нафс бермади. Нафс лаззатини, яъни: емок-ичмок, оила курмок... кабиларни бермади. Аллох Одам зотидан паст жониворларга хам худди инсондагидай куз-кулок, оёк-кул, упка-жигар, юрак... берди. Бу жониворларга нафс хам берди. Аммо, акл ва илм бермади. Нафс учун уларда жавобгарлик йук. Нафс улар учун факат тириклик манбаи. Улардаги нафс хукмронлиги чегараланган: сигир куйни бурдалаб ташлашга кодир кучга эга булса-да, бу ишни килмайди, чунки унинг нафси гушт талаб килмайди. Инсоннинг нафс борасида хайвонлардан улуглиги уз нафсини идора ва тарбия килиш кучига эга булиши билан белгиланади.
Мухтарам Пайгамбаримиз –Аллохнинг саломи устларига ёгилсин – душман билан жангдан сунг кайтиб келаётган бир гурух сахобаларига айтдиларки:
- Мархабо, сизларга! Кичик жиходдан катта жиходга келдингиз!
Сахобалардан бири суради:
- Эй Аллохнинг расули, катта жиход деганингиз нима?
- Нафс билан жанг килиш, - деб мархамат килдилар Расулуллох (с.а.в.).
Яна Аллохнинг расули дедиларки: «Мужохид – Аллохга итоат йулида нафси билан жиход килган одамдир». «Нафсингдан келаётган азобни ташлаб кет. Аллохга исён борасида нафсингга кулок солма. Киёмат куни нафс сенга душманлик килганида баъзи бир аъзоларинг баъзиларига лаънат айтади. Факат Аллох авф этса ва химоясига олса, бирон нарса булмайди».
Инсонлар орасидаги урушда танаффус булиши мумкин. Нафсга карши жангда нафас ростлаш булмайди. Бир кунда энг камида беш марта карши хужумга утилса, нафснинг зарбаларига дош бериш мумкин. Йукса, нафс бандани янчаверади, янчаверади... Кузларимиз, кулокларимиз, димогларимиз нафсга сидкидилдан хизмат килаверади. Кул-оёкларимиз нафс курсатган томонга интилаверади. Калб бу аъзоларни бошкара олмай колади... Холбуки, нафс факат акл йули билан эмас, асосан калб йули ила тарбия этилади. Шунинг учун «нафис аклимизга на булдики, хасис нафс бизга голиб булубдур?», дейилганда калб тарбиясининг заифлиги назарда тутилади. Агар одам уз нафсига асир булиб колса, инсонийликни кулдан бой беради. Хазрати шайх Абу Мухаммадин ал Муртоишга (к.с.): «Фалончи хавода учади», дейишганда, ул зот айтдиларки: «Хавойи нафсга душманлик килмок хавога учгандан кура яхширокдир».
Ривоят: Аллох Довудга (алайхиссалом) вахий йули билан буюрган: «Эй Довуд! Асхобингни нафсоний орзуларга эргашишдан эхтиёт кил. Нафсоний орзуларидан кочсинлар. Зеро, нафсоний орзулар асири булган калбларнинг акллари мени кура олмайди. Аклларини пардалаб куяман».
Суйиш учун келтирилган хайвонларнинг хеч нарсадан бехабар холда бир тутам кукатни талашиб, уришишларини хеч кузатганмисиз? Бу манзара улимга орка угириб, халол-харомнинг фаркига бормай, нафс йулида манфаат гавгосини килаётган инсонлар холининг намойишини эслатмайдими? Инсонларнинг жанжалларини фаришталар кузатиб туришади. Фаришталар бизлардан олдингиларни хам билишганлари учун бу холимиз уларга балки айни манзаранинг такрори булиб туюлармикин? Фаришталар бир вактлар кичкина нарсалар учун катта жанжаллар кутарганларнинг хозир кабрларида хисоб бераётганларини, уз фарзандлари томонидан ахён-ахёнда эсланиб, набиралари томонидан эса тамоман унутилганликларини куриб туришади.
Шарафли хадис: «Муъмин киши беш ёмонлик (ёки бало) уртасидадир: муъмин биродари унга хасад килади, мунофик уни ёмон куради, кофир уни улдириш пайида булади, нафс унга карши туради, шайтон уни йулдан оздиради». Муъмин кишининг фаришталардан афзаллигининг сабабларидан бири унинг шу беш душман уртасида голиб туриб, иймонини мухофаза этишидир. Аввалги уч душман инсонга тахдид килмаслиги хам мумкин. Хасадгуй, мунофик, кофирлардан киши узини мухофаза килиши унча мушкул эмас. Хасадгуй хасадидан, мунофик ва кофир ёмон ниятиларидан кайтишлари эхтимол. Нафс ва шайтон эса одамдан ажралмайди, васвасасини тухтатмайди. Яширин ва кузга куринмовчи нафс турли уйин, хийлалар билан муъминни йулдан адаштиришга ва гунохлар томон етаклашга, хатто пайт пойлаб, имкони тугилди дегунча иймонини хам олишга харакат килаверади. Аввалги уч душман билан сулх тузиб, тинч яшаш мумкин, аммо колган иккиси билан хеч кандай сулх тузиб булмайди. Нафс ва шайтон худди улмас аждахога ухшайди. Бошини узиб ташлсангиз, урнидан янгиси усиб чикаверади. Аммо нафс хам, шайтон хам барчанинг устидан голиб кела олмайди. Киши уз нафсини ислох кила олиши мумкин. Бунинг учун нафсини тарбия кила олган зотларга якин юрмоги, илм олмоги ва бу илмга амал килмоги шарт булади. Узини англаш талабида булган киши бир кечани бекор утказиш йули билан «тамом, энди хаммасини бой бердим», деб умидсизликка тушмайди. Табиийки, бир кечалик мехнат билан хам дарров узни англаш даражасига ета колмайди. Яъни, нафсни поклаш ва уни чиройли амаллар билан зийнатлаш талабида булган киши бир кунлик ибодати билан бу даражага етолмайди, бир кунлик маъсияти туфайли ундан махрум булиб колмайди. Бунинг маъноси шуки, «хужжатул ислом» - хазрати Имом Газзолий таъбирлари билан айтганда, битта гунохи кабира абадий бадбахтликка сабаб булмайди. Лекин бир кунги бепарволик кейинги ва кейинги кунларга утиб, аста-секин инсон дангасаликка одатланиши, узни англаш фазилатидан махрум булиши мумкин. Кичик гунохлар хам йигилиб, иймон заволига, охир-окибат, асл саодатнинг бой берилишига олиб келади.
Узни англашнинг бир кечада таъсири сезиладиган туйгу эмаслигини хикмат ахли таъкидлаган. Бу худди бадан усиб-улгайиб, буй чузилгани каби аста ва давомли руй берадиган жараёндир. Шунга ухшаб, нафс тарбияси ва уни поклаш йулида битта тоатнинг таъсири дархол сезилмайди. Лекин тоатнинг озига беписанд карамаслик керак. Негаки, таъсири яккол сезиладиган куп тоат битта-биттадан йигилган ва хар бир тоатга узига хос таъсир яширинган. Ибодат учун бериладиган савоб шу таъсирга кура белгиланади. Гунох учун бериладиган жазо хам гунохнинг таъсирига кура белгиланади.
Канча кишилар кечаю кундузни бекор утказиб, узни англашни кунба-кун оркага суришади. Натижада уларнинг табиати бу илмни унутади.
Кичик гунохларни арзимас санайдиган кишилар хам бутун умр тавбани кечиктирадилар. Бу кечиктириш тусатдан содир буладиган улимгача ёки калбни гунохлар зулмати коплаб, тавба килишга имкон колмагунча давом этиши мумкин. Оз купга кушилади, калб шахват занжирлари билан кишанланиб, бу чангалдан халос булишнинг имкони йуколади. «Тавба эшигининг ёпилиши», дегани шудир. «Ва биз уларнинг олдиларидан ва оркаларидан бир тусик-парда килиб, уларни ураб куйдик. Бас, улар кура олмаслар» (Ёсин сурасидан). Шундай булиб колишдан Аллох сакласин!
Нафсни енгиш осон эмаслиги куп такрорланади. Аммо мушкулотни куриб, чекиниш, ёки нафсга карши жиходни тухтатиш иймон эгасининг иши эмас. Кимки нафсга карши жиддий жанг бошлай олмаётган экан, масалан, мансаб гамини бирданига тарк этолмаётган экан, Имом Газзолий тавсияларига кура, ишни ундан кура енгилрогини тарк этишдан бошласин. Кимдадир таомга очкузлик бор, унга руза ва таомни кам ейиш буюрилади. Кейин унга тотли таомларни тайёрлаш топширилади. Таомлар мухайё булгач, шундай лазиз ноз-неъматни узи емасдан узгага такдим килади. Шу йул билан нафсини тияди, уни сабрга ургатади, очкузлигини сундиради. Яхё ибн Муоз Розийнинг бу борадаги тавсиялари ибратлидир:
«Качонки нафсингда дунё истакларига майл, гунохга рагбат уйгониб, куп гапиришдан ширин таъм туйсанг, ичингда нимадир жуш уриб, хаяжонлар огушида узингдан кетсанг, бас, у холда камтаомлик киличини тахажжуд ва камуйкулик кинидан сугуриб, ялангочла. Кейин вазминлик ва камгаплик кулларидаги бу килични дунёга майл ва гунохга рагбат уйготувчи шахватнинг бошига сол, токи зулм ва интикомнинг буйни узулсин. Шунда нафсинг дунёга мехр туфайли тугиладиган кулфатлардан ва узга балолардан омонда булади. Нафсинг шахват зулматларидан покланади, офатлар кишанидан кутилади. Ана шунда у покиза, ёруг, енгил, рухоний нафсга айланади, учкур отдек яхшилик майдонларида, итоат йулларида чопади, пок фариштадек богу бустонларда кезади. Инсоннинг учта душмани бор: дунё, шайтон ва нафс. Зухд билан дунёдан эхтиёт булинади. Шайтонга карши булиб, ёмонлигидан сакланилади. Шахватларни тарк этиш билан, нафсдан химояланилади».
Нафс туфайли одам боласи кайфу сафони, завкни, хузур-халоватни, сайру-томошани яхши куради. Бу нафс вужудни, инсоннинг моддий борлигини, манфаатларини таъминлашга харакат килади. Зеро, унинг вазифаси шундан иборатдир. Яратилиши хам уз урнидадир, тугридир, яхшидир, яхши яратилгандир. Чунки инсон нафси яратилмасайди, у оч колганини, чарчаганини... билмас эди. Инсоннинг уз вужудини идора килувчи бир бошликка эхтиёжи бордир. Нафс инсоннинг шу эхтиёжини кондиради. Нафснинг вужудга фойдали, айни дамда зарарли истаклари хам бор. «Хавойи нафс» деганда ана шу гоят кучли истаклар назарда тутиладики, одамнинг душмани хам айнан шудир. «Чунки нафс – агар Парвардигоримнинг узи рахм килмаса – албатта ёмонликка буюргувчидир» (Юсуф сурасидан). Шайх Саъдийдан хикоят: «Бир улугдин «аъдо адуввика нафсу каллази байна жанбайка» хадиси маъносини сурдум. Ул деди: «Маъниси улдурки, хар душмангаким, эхсон килсанг, ул сенга дуст булур. Магар нафски, анга хар неча мадоро килсанг, мухолифатни зиёда килур». Китъа:
Фариштахуй булур одами емакдин кам,
Йикилгуси еса хайвон киби нечукки жамод.
Мутеъинг улгуси хар ким муродини берсанг,
Валек нафс булур хокиминг чу топди мурод.
«Бу дунёдаги энг йирик ёв, билгингки эй кунгил, уз нафсингдир, -дейилади «Кутадгу билиг»да,- Унинг тузоги доимо ёйик. Нафсдан жон учун етишадиган нарса – машаккат. Нафси бузукнинг давосини улимдан бошка хеч нарса тополмайди. Шу нафс гох югуртириб, гох елдиради, гох кулдириб, гох йиглатади. Кузни сук киладиган хам шу нафс. У туфайли киши гох тук, гох оч булади. Бир орзуни топса, бошкаси колади. Нафс семирса, охир-окибат эгасини йикитади. Кишининг нафси овчи итга киёс: агар у семириб кетса, эгасининг хакини хам танимайди. Ёки киши нафси ёш болага хам ухшайди. Корни туйса бас, чопиб кетаверади. Сен эса унинг оркасидан излаб юрасан».
«Нафсдан хам дахшатлирок ёв – бойлик», дейишади. Бу фикр унчалик тугри эмас. Чунки бойлик – нафснинг фарзанди. Аслида, барча иллатлар нафснинг боласи. Аммо бора-бора ёвузликда уз оналаридан ошиб кетиш холлари хам учрайди.
Ёмонликнинг манбаълари бир канча. Асосийлари: шайтон, нафс, жохиллик... Шарафли хадис: «Жаннат нафс севмаган, жаханнам эса нафс севган нарсалар билан уралгандир». «Аклли ва закий булган киши нафсини тизгинлаб, итоат остига олиб, охиратга хозирланган кишидир. Ахмок эса нафсининг хар бир буюрганини бажариб, ундан сунгра «Аллох – рахимдур, гафурдир, кечирар, архамар рохимийндир» дея гумон ва умид килади». Тинимсиз гунох ишларга буюраверадиган нафс шайтоннинг ботинимиздаги хамтовоги булиб, кайсардир ва тарбияга мухтождир. Энг катта душман нафсми ё шайтонми? Аллох мархамат киладики: «Албатта, шайтон сизнинг очик душманингиздир» (Ёсин сурасидан). Аммо нафс ислох этилса, шайтон гулу кила олмайди. Шайтонни факат Аллох таолонинг зикри куркитади. Банда Аллохнинг зикри билан банд экан, шайтон унинг ёнига якинлаша олмайди, Аллохнинг зикридан гофил бандаларнигина уз тузогига илинтиради. Шундай экан, хар бир муъмин доимо Аллохнинг зикрида булмоклиги накадар буюк саодат! Таъкидки, инсоннинг асл душмани уз ичидадир. У гоят куп нарсаларни истайди. Шайтонга ухшаб нафс хам инсонга васваса солади. Нафс нафасни бугади. Ким нафсининг оёгини тиндирса, нафс шундагина уни саргардонликдан тинтиради. Ким мард экан, нафси буйнини узсин, йукса балолар домига гирифтор булиш режасини тузаверсин. «Аникки, инсонни Биз яратганмиз, демак, унинг нафси васваса киладиган (яъни кунглидан утган барча) нарсаларни хам билурмиз. Биз унга жон томиридан хам якинрокдирмиз» (Коф сурасидан). «Номаъи аъмолингни уки! Бугун уз нафсинг узингга карши етарли хисобчидир» (Ал-исро сурасидан).
Нафс душманлиги кофир душманлигидан шиддатлирок, чунки у инсондан хеч айрилмайди. Нафс бир нарсага куникдими, осонгина ташламайди. Масалан, энг оддийси – сигарет чекишни ташлаш канчалар огир. Ичкилик, ёлгон, кимор, хийла, угирлик, тарозидан уриш хам бехад кабих амал – гунохи кабиралардир. Бу хусусда хазрат Имом Биргивийдан (рахматулиллахи алайх) накл этилган бир ривоятда: «Аллох таолонинг таъкикларидан зарра микдоричалик булса-да, бирортасини тарк этмок еру осмон ахлининг нафл ибодатларидан хайрлирокдир», дейилади. Накадар сермазмун ва хикматга бой суз!
Баъзан мансаб-мартабага, турли неъматларга эга кишиларни гам-ташвишга чулганган холда курамиз. Киморбоз киморсиз хаётни тасаввур кила олмайди. Гарчи кимор уни боридан махрум килиб, узию ахлини хароблик боткогига ботирса-да, барибир бу «лаззат»дан кечолмайди, киморсиз туролмайди. Чунки, у узок муддат кимор билан улфат тутиниб, жонини шу йулга тикди. Масалан, каптарвоз хам саратонда иссикни, кахратонда эса совукни сезмасдан, каптарларнинг самога кутарилиши, хавода халка ясаб харакатланишларига махлиё булиб, кун давомида оёкда тик туриши мумкин... Бу - узок муддат давомий равишда битта машгулотга одатланишнинг ва шу машгулот атрофидагиларга аралашиб, улар билан якиндан муносабатда булишнинг натижаси. «Нафс узок муддат ботил, кабих нарсаларга майл этса, бора-бора уларга куникади, хатто бундан лаззат олади, - дейдилар Имом Газзолий хазратлари. - Агар сен хам бир муддат хакка кайтсангу кейин унга муттасил богланиб колсанг, кандай килиб хакка одатланмаслик, ундан лаззат олмаслик мумкин?! Аслида нафснинг ботил, кабих ишларга майл этиши фитратга зиддир, мисоли, баъзи одамлар кесак ейишга одатлангани каби. Аммо фитратнинг хикматга, яратган Эгасини таниб, у Зотга мухаббат куйиш ва ибодат килишга булган майли, бамисоли унинг таомга ва сувга булган майлига ухшайди. Чунки, калб табиати бу майлни такозо этади. Шахват эхтиёжларига булган майл калбга бегона».
Бир учкундан пайдо булган ёнгиннинг фалокату фожиалари аён. Кичкинагина тешикча туфайли катта кема гарк булиши мумкин. Йугон козик учи хам, игна хам кузни кур килгани каби кичик гунохлар кишида тупланиб коладиган булса, уни халок килиши мукаррар. Чунки нафсдан тугилган гунохлар иймонни хароб килади. Гуё микроблар сингари ёпишиб, аввалига иймонни заифлаштиради, кейин эса улдиради. Дарвоке, иймон бир марта заифлашдими, уни йулдан тойдириш жуда осон булиб колади. Мана шу жихатдан нафснинг душманлиги бошка душманларга караганда куркинчлирокдир.
Шайтон васвасаси билан нафс васвасаси орасидаги фаркни уламолар бундай изохлайдилар: шайтон уйиндан уйинга утаверади. Нафс эса бир нарсани кайсарлик билан талаб килиб тураверади. Шайтон мохир ёлгончи ва хийлакор булгани боис, инсонни Аллох розилигидан чалгитиш максадида бир гунохга ундолмаса, бошка бир гунохни «таклиф килади», бир уйинда инсонни лакиллата олмаса, иккинчи бир уйинни тадбик этади. Аммо нафс кайсар ёш боладек ёпишиб олган нарсаларни хохлаб тураверади. Васвасанинг нафсдан эканлиги шу тарика англашилади.
Хазрати шайх Иброхим бин Довуд Роккодан (к.с.) хикмат: «Одамларнинг заиф жихати улдурки, шахват ундан кучли булгай, нафснинг кулида ожиз колгай, сунг уни «нафс эшаги» дегайлар. Одамларнинг зури улдурки, нафс устидан голиб келгай, нафсини улдирса, бас, ул киши фариштадан афзалдир». Нафсни енгишдан вужуд жафо тортади, аммо ундан кунгил сафо топади. Отнинг тизгини суворийда булгани каби нафс тизгини инсонда булса, у хакикат йулида бардавомдир. Нафсини жиловлай олмаган инсоннинг калби эса каровсиз боланинг кийими каби иркит юради. Хазрати шайх Хаким Термизийдан (к.с.) хикмат: «Хар кимнинг зотида нафсоний сифатлардан «мен» сифати колган булса, ул киши шундок кишига ухшарки, бировда бир дирхам карзи колар булса, озод булмас, шу бир дирхамнинг кули булур. Аммо ул кишиким, бутун нафсоний сифатлардан узини йироклаштирган булса, хеч кимда карзи колмагани каби озод булур. Хак таоло ул кишини узига жазб айлар. Нечукким, хак таоло Куръонда бу хусусда ишорат айлагандир».
Хакикий каромат – нафс ва шайтонни енгишдир. Расулуллох алайхиссалом «Ким нафсини таниса, – Роббисини танийди», деб мархамат киладилар. Нафсни таниш – уз вужуди хакида тафаккур кила олишдир. Парвардигорни таниган шахс уз нафсининг мохиятидан огох булади. «Эй Одам фарзандлари, нафсларингни тавба ва яхши амал билан икром ва эхтиром килинглар. Бир куни эллик минг йилга тенг булган киёмат келмасидан илгари мендан куркинглар ва амалларингни килиб олинглар» (Хадиси кудсийдан). «Менга жаннатга кириш билан икки ракаат намоз укишдан бирини танлаш ихтиёрини берсалар, хеч иккиланмасдан намозни танлаган булардим, - дейдилар Ибн Сирин хазратлари. - Чунки намозда Аллох ризоси ва якинлиги бордир. Жаннатда эса нафс севган ва инсонлар яхши курадиган нарсалар бор».
Биз-чи? Биз купрок бу дунёда яхши курадиганимизга бокий дунёда тула-тукис эришмокни уйлаймиз. Даъватларимизда хам купрок шу истакларга ургу берамиз. Яъни жаннатдаги боглар, хурлар...ни таърифлайверамиз. Булардан хам аълорок булган мукофот – Аллох жамолига етишишни эса кам тилга оламизким, «Зохид сенга хуру менга жонона керак» байтини яна эслаб куйсак фойдадан холи булмас. Аклли киши нафсига шундай демоги лозим (Имом Газзолийдан): «Менинг сармоям умримдан иборатдир. Чиккан хар бир нафасимнинг кайтиб келиши мумкин эмас. Нафаслар саноклидир. Камайиб бормокдадир. Шундай экан, кунини факат тирикчилик кайгуси билан утказишдан хам катта зарар борми?
Нафс махлукига таслим булган инсоннинг эртаси гоят ачинарли. Охират лаззатларидан махрум, турли хайвоний орзулар билан кечирилган умрнинг сунгги хайрли булмаслиги маълум. Бундай коронгулик чодиридаги умрнинг ёруглик билан тугаши хам амри махолдир. Илохий ибрат сахналаридан хулоса чикармай, гоясиз умр кечирмок, улимнинг изтироблари ичида йук булиш – инсон учун накадар катта фожиадир. Нафсоний хаётнинг турли-туман куринишлари, жарангдор ках-кахалари эса жаханнам хаётининг ишоратларидир. Вужуд ороми орзусига банди инсон уз умрини узи катл килаётганини хаёлига келтирмайди. Улимнинг хакикатини тушуниш урнига, ундан дахшатга тушади. Улим аслида истикболнинг бошланиши эканини ё англамайди ё тушунса хам тан олгиси келмайди. Димогидан чикаётган хар бир нафаснинг улик холида узидан узоклашаётганини кимса нахот фикр килиб курмаса? Инсонлар «хаёт нима?» деган саволга жавоб излаб, файласуфлик киладилар. Бу саволга энг тугри жавобни зах лахад ва совук кабртошлари жавоб бермайдиларми? Хаёт, донолар таъкид этганларидек, бешик ва тобут орасидаги тор бир йулак эмасми?
Нафсни узимизга душман деб атаганимиз билан унинг хар банда устидаги хакки хам борки, бутунлай инкор эта олмаймиз. Расулуллох (с.а.в.) Абу Дардога караб деганларки: «Шубхасизки, Аллохнинг, ахли оиланг, бола-чакангнинг хамда бошка инсонлар каторида бадан ва нафсингнинг хам сенда баъзи хаклари бор. Хар бир хакдорга хаккини беришга мажбурсан». Нафснинг гайри табиий истакл